ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Қимматли қоғозлар қонунчилиги /

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 06.06.2024 й. 5-сон "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар қиритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.06.2024 й. 2000-10-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.06.2024 й.

N 2000-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

06.06.2024 й.

N 5


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар қиритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-291-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                    Д.Р. Ли






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"рўйхатдан ўтказувчи орган - Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;".


2. 29-бандда:

еттинчи хатбоши "Облигацияларнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини" деган сўзлардан кейин ", шу жумладан, яшил иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар учун корпоратив облигацияларни (кейинги ўринларда - яшил корпоратив облигациялар)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Яшил корпоратив облигацияларни чиқариш ва муомаласи бўйича услубий қўлланма қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади."


3. 44-банд қуйидаги мазмундаги "и" ва "к" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"и) Халқаро капитал бозорлари ассоциацияси (ICMA) томонидан ваколат берилган ёки Иқлим облигациялари ташаббуси (CBI) томонидан тасдиқланган ёхуд Европа қимматли қоғозлар ва бозорлар бошқармаси (ESMA) томонидан рўйхатдан ўтган ихтисослаштирилган ташкилотлардан асос дастури бўйича яшил стандартларга мувофиқлик сертификатини олганлик тўғрисидаги хулоса нусхаси, шунингдек яшил облигацияларни чиқариш учун асос дастури (яшил корпоратив облигациялар учун);

к) корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш мақсади ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий "яшил" таксономияси ва/ёки бошқа эквивалент таксономиялар талабларига мувофиқлиги бўйича эмитент раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланган маълумотнома (яшил корпоратив облигациялар учун)."


4. 1а-илова қуйидаги мазмундаги 16-18-бандлар билан тўлдирилсин:

"16. Облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағларни Миллий яшил таксономия ва/ёки бошқа эквивалент таксономиялар талабларига мувофиқ ишлатиш мақсади тўғрисида маълумот (яшил корпоратив облигациялар учун): ____________

17. Миллий яшил таксономия ва/ёки бошқа эквивалент таксономиялар талаблари доирасида эришиладиган режалаштирилган натижалар (KPI) тўғрисида маълумот (яшил корпоратив облигациялар учун): ________________

18. Яшил стандартларга мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги, шунингдек, бундай сертификатни берган ташкилот тўғрисидаги маълумотлар (яшил корпоратив облигациялар учун):______________".


5. 2б-илова қуйидаги мазмундаги 20-1 - 20-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"20-1. Облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағларни Миллий яшил таксономия ва/ёки бошқа эквивалент таксономиялар талабларига мувофиқ ишлатиш мақсади тўғрисида маълумот (яшил корпоратив облигациялар учун).

20-2. Миллий яшил таксономия ва/ёки бошқа эквивалент таксономиялар талаблари доирасида эришиладиган режалаштирилган натижалар (KPI) тўғрисида маълумот (яшил корпоратив облигациялар учун).

20-3. Яшил стандартларга мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги, шунингдек, бундай сертификатни берган ташкилот тўғрисидаги маълумотлар (яшил корпоратив облигациялар учун).".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 10 июнь

















































Время: 0.0602
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск