ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 29.05.2024 й. 6-мҳ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 28.05.2024 й. 127-сон "Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.06.2024 й. 2820-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2024 й.

N 2820-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ

ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.05.2024 й.

N 6-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.05.2024 й.

N 127


ҚАРОРИ



Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган

кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар

тўловини  ундириш  ва  ундан  фойдаланиш  тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 12 июлдаги 7-мҳ, 52-сон қарори (рўйхат рақами 2820, 2016 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 383-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Х. Умарова

Вазир

Д. Кучкаров

      





Қарорга

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган

кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар

тўловини  ундириш  ва  ундан  фойдаланиш  тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг (мактаблар, мактаб-интернатлар) узайтирилган кун гуруҳлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида низомга мувофиқ фаолият юритади.".


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Тўлов умумий ўрта талим муассасасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.".


3. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Узайтирилган кун гуруҳларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш умумий ўрта таълим муассасасининг бухгалтери ёки мактабгача ва мактаб таълими туман (шаҳар) бўлимларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан амалга оширилади.".


4. 27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Умумий ўрта таълим муассасасининг директори ва бухгалтери ёки мактабгача ва мактаб таълими туман (шаҳар) бўлимларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг бош бухгалтери тўловларнинг мақсадли сарфланиши учун жавобгар ҳисобланади.

28. Тўловлардан тушган маблағларнинг ўз вақтида қабул қилиниши ҳамда мақсадли сарфланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат департаменти томонидан олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш юзасидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 июнь















































Время: 0.1138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск