ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2024 й. 325-сон "2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2024 й.

N 325




2024 ЙИЛ ҲОСИЛИДАН БУҒДОЙ ХАРИД ҚИЛИШ

ВА ИЧКИ БОЗОРДА НАРХЛАР БАРҚАРОРЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 15 ноябрдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ғалла бозорини эркинлаштириш бўйича ислоҳотларни давом эттириш, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда уларнинг нархлари барқарорлигини сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2024 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан жами 2 млн 550 минг тонна буғдойнинг, жумладан:

1 млн 513 минг тоннасини фермер хўжаликлари ҳамда бошқа буғдой етиштирувчилар (кейинги ўринларда - буғдой етиштирувчилар) томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилиш;

837 минг тоннасини товар буғдой давлат ресурси сифатида;

200 минг тоннасини уруғлик учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилансинки, 2024 йил ғалла ҳосилидан бошлаб буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни харид қилиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили (кейинги ўринларда - Жамғарманинг тижорат вакили) хисобланади. Бунда Жамғарманинг тижорат вакили:

товар буғдойни харид қилиш ва сотиш бўйича буғдой етиштирувчилар ҳамда Жамғарма билан белгиланган шаклдаги электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради ва ҳисобини алоҳида юритади;

буғдойни қабул қилиш ва омбордан чиқариш жараёнида "d-xarid.uz" ахборот тизимига киритиладиган молиявий ҳисоб-китоблар ва маълумотларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил ғалла ҳосилидан бошлаб:

давлат ресурси сифатида товар буғдойни харид қилиш жараёнида қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди ва сотишда солиқ солиш базасига киритилмайди;

устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тижорат банклари томонидан Жамғарманинг тижорат вакили ҳисобварағидаги дебит айланмасидан давлат ресурси сифатида товар буғдойни харид қилиш жараёнида банк хизматлари ундирилмайди;

давлат ресурси сифатида ҳамда вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойнинг сифати, сақланиши ҳамда харидорларга юклаб жўнатилишида товар буғдойнинг сифати бўйича назорат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - "Ўзагроинспекция") томонидан амалга оширилади;

Жамғарманинг тижорат вакили "Ўзагроинспекция" назорати остида давлат ресурси сифатида сақланаётган товар буғдой ҳажмларини икки йилда бир маротаба тўлиқ хатловдан ўтказади, аввалги йилларда ўтказилган ва хатлов даврида қолдиқда турган товар буғдой партияларининг табиий камайишига йўл қўймайди.


4. Қуйидагилар:

2024 йил ҳосилидан вақтинчалик сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қилиш омборлари дислокацияси 1-иловага мувофиқ;

2024 йил ҳосилидан давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой нархларини аниқлаш коэффициентлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда давлат ресурси сифатида харид қилинадиган ва вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган ҳамда уруғлик буғдой ҳажмларини буғдой етиштирувчилар кесимида тасдиқлаш юзасидан ўз қарорларини қабул қилсинлар.

Давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой учун тўловлар 2024 йилнинг март-май ойларида Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида (кейинги ўринларда - Биржа) 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиққан ҳолда, буғдой топширилган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказилсин.

Биржа уч кун муддатда ўзининг расмий веб-саҳифасига 2024 йилнинг март-май ойларида биржа савдоларида 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нарх тўғрисидаги маълумотларни туманлар кесимида жойлаштирсин.

Вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган товар буғдойни сақлаш харажатлари Жамғарманинг тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ 2025 йил 1 январга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда ушбу буғдойни ташиб келтириш учун транспорт, қабул қилиш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари буғдой етиштирувчилар ҳисобидан амалга оширилсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат ресурси сифатида 2022-2023 йиллар ва 2024 йилда харид қилинган, шунингдек, вақтинча сақлашга қабул қилинган 5 ва ундан юқори синфлардаги товар буғдой барча хўжалик юритувчи субъектларга биржа савдолари орқали чекловларсиз сотилади;

донни қайта ишлаш қувватига эга бўлган буғдой етиштирувчилар ўзлари етиштирган, шунингдек, Жамғарманинг тижорат вакили сифатида ўз омборларига вақтинча сақлаш учун қабул қилган товар буғдойдан 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ун ишлаб чиқариш ва биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олганда, товар буғдойни график асосида қайта ишлаб сотишга рухсат берилади.


7. Вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойни биржа савдоларида сотишдан тушган маблағлар, биринчи навбатда, Жамғарма маблағлари ҳисобидан буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредит ҳамда уруғлик буғдойдан юзага келган қарздорликни сўндиришга йўналтирилсин.


8. Уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналари томонидан уруғлик буғдойнинг ҳар бир тоннаси 2024 йилнинг март-май ойларида Биржада 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нархда (ўртача котировка) Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-хуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорида бошоқли дон уруғларининг авлодлари учун белгиланган устамалар ҳисобга олинган ҳолда харид қилинсин. Бунда:

Жамғарма уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурта харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддатга (шундан 6 ой имтиёзли давр билан), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида (шундан банк маржаси 4 фоиз) кредит ресурсларини уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига жойлаштиради;

тижорат банклари ушбу кредит ресурслари ҳисобидан уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида 12 ой муддатга (шундан 6 ой имтиёзли давр билан) кредит ажратади.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

а) ўн кун муддатда:

Транспорт вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2024 йил учун буғдой ҳосилини ташишнинг тавсиявий тарифини;

Жамғарманинг тижорат вакиллари ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш бўйича хизматлар тарифининг энг юқори чекланган даражасини тасдиқласин ва жойларга етказилишини таъминласин;

б) Жамғарма ва Биржа билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари томонидан буғдой етиштирувчилар кесимида тасдиқланган вақтинча саклаш учун қабул қилинадиган буғдойни биржа савдоларига қўйиш бўйича ойлик графикларни умумлаштирган ҳолда тасдиқласин ҳамда келгуси ойда биржа савдоларига қўйиладиган буғдой ҳажмларини жорий ойнинг 30-санасига қадар Биржанинг расмий веб-саҳифасига жойлаштириб борсин;

в) Жамғарма билан биргаликда:

давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдойни биржа савдоларига қўйиш бўйича ойлик графикни 2024 йил 30 сентябрга қадар ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

келгуси ойларда биржа савдоларига қўйиладиган буғдой тўғрисидаги маълумотларни календарь ой бошланишидан икки кун олдин Биржанинг расмий веб-саҳифасига жойлаштириш учун тақдим этиб борсин;

зарур ҳолларда, ички бозорда нарх барқарорлигини сақлаш мақсадида буғдой танқислиги кузатилган ҳудудлар учун биржа савдоларига қўшимча буғдой қўйиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Бунда Жамғарманинг тижорат вакиллари томонидан буғдой танқислиги кузатилган ҳудудларда товар буғдойни харид қилиш ва сотиш жараёнида қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди ва сотишда солиқ солиш базасига киритилмайди.


10. Вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдой биржа савдоларига ойма-ой график асосида қўйилишини инобатга олиб, 2024 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2025 йил 1 январга қадар узайтирилсин.

Бунда Жамғарма томонидан 2024 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига жойлаштирилган кредит ресурсларини қайтариш муддати мутаносиб равишда узайтирилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига:

биржа савдоларидан буғдой харид қилган ёки мазкур қарорнинг 5-бандига мувофиқ буғдойни қайта ишлашга йўналтирган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларининг биржа савдоларига график асосида чиқарилиши устидан доимий назорат ўрнатиш вазифаси юклансин;

зарур ҳолларда, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган буғдой ва ун маҳсулотларининг максимал миқдорини (лимитини) белгилаш ҳамда унга ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин.


12. Давлат захирасидаги буғдой Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ҳамда Жамғарманинг ёзма кўрсатмасига асосан икки йилда бир марта Жамғарманинг тижорат вакили томонидан харид қилинадиган янги ҳосилни жамлаш ва аввал захирада сақланган буғдойни биржа савдоларига чиқариш орқали янгилансин.

Бунда буғдойни янгилаш жараёнида ажратиб олинадиган донли аралашма (оралиқ маҳсулот) биржа савдолари орқали сотилади ҳамда юзага келган салбий фарқ ва қўшимча харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.


13. Жамғарма томонидан тижорат вакилига ўтказиб бериладиган ва қайтариладиган маблағлар ҳамда вақтинча сақлаш учун буғдой топширган буғдой етиштирувчиларнинг маҳсулот сотишдан тушган маблағлари ҳаракати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ва Марказий банкка 2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва сотишда шаффофликни таъминланиши, тўловлар ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда ажратилган кредитлар сўндирилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш тавсия этилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда йўлларда ғалла ўриш ва дон ташиш техникаларининг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ғалла майдонларида ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш, шунингдек, етиштирилган ҳосилни талон-торож қилинишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўрсинлар.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 11 июндаги

325-сон қарорига

1-ИЛОВА



2024 йил ҳосилидан вақтинчалик сақлаш, давлат ресурси

ва уруғлик учун буғдойни қабул қилиш омборлари

ДИСЛОКАЦИЯСИ


тонна

Т/р

Корхоналар номи


Жами қабул

қилинадиган

буғдой


Шу жумладан:


товар

буғдой


шундан:


уруғлик

буғдой


давлат ресурси

сифатида харид

қилинадиган

буғдой


вақтинча

сақлашга қабул

қилинадиган

буғдой


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

"Қорақалпоқдонмаҳсулотлари" АЖ


24 833

24 833

20 932

3 901


2.

"Чимбойдонмаҳсулотлари" МЧЖ


12 770

12 170


12 170

600

3.

"Қўнғирот ун заводи" АЖ


12 354

11 904

8 685

3 219

450

4.

"Тўрткўлдонмаҳсулотлари" МЧЖ


12 184

12 184

8 483

3 701


5.

"Тўрткўл пахта толаси агро кластер" МЧЖ


4 832

4 032


4 032

800

6.

"Bulding house one" МЧЖ


4 800

4 000


4 000

800

7.

"Гулдурсин ғалла кластер" МЧЖ


4 000

4 000


4 000


8.

"Қипчоқ ғалла кластер" МЧЖ


4 000

4 000


4 000


9.

"Тахиатошдонмаҳсулотлари" АЖ


22 377

19 677


19 677

2 700

10.

"Дон кластер" МЧЖ


500




500

11.

"No`kus best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


4 150




4 150

Жами:


106 800

96 800

38 100

58 700

10 000

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

1.

"Андижондонмаҳсулотлари" АЖ


72 119

66 100

23 906

42 194

6 019

2.

"Асакадонмаҳсулотлари" АЖ


65 088

61 838

21 320

40 518

3 250

3.

"Қўрғонтепадонмаҳсулотлари" АЖ


52 452

48 612

16 974

31 638

3 840

4.

"Andijon best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


2 141




2 141

Жами:


191 800

176 550

62 200

114 350

15 250

БУХОРО ВИЛОЯТИ

1.

"Бухородонмаҳсулотлари" АЖ


59 291

55 843

11 674

44 169

3 448

2.

"Қоракўлдонмаҳсулотлари" АЖ


14 718

14 718

5 243

9 475


3.

"Когондонмаҳсулотлари" АЖ


33 127

33 127

20 024

13 103


4.

"Buxara best seeds МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


3 703




3 703

5.

"Яккатут пахтачилик, ғаллачилик, шоличилик ва уруғчилик" кластери


49 763

43 112

15 359

27 753

6 651

6.

"Ромитан супер элита уруғчилик" МЧЖ


160




160

7.

"Когон асл элита уруғчилик" МЧЖ


207




207

8.

"Бухоро асл элита уруғчилик" МЧЖ


588




588

9.

"Вобкент элита уруғчилик" МЧЖ


254




254

10.

"Ғиждувон супер элита уруғчилиги" МЧЖ


420




420

11.

"Buxara seed cluster" МЧЖ


669




669

Жами:


162 900

146 800

52 300

94 500

16 100

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

1.

"Жиззахдонмаҳсулотлари" АЖ*


68 895

62 186

25 374

36 812

6 709

2.

"Зарбдор элеватори" АЖ*


39 822

39 822

14 304

25 518


3.

"Дўстликдонмаҳсулотлари" АЖ*


95 172

89 821

32 422

57 399

5 351

4.

"Дафна ифори" МЧЖ


7 000

7 000


7 000


5.

"Silverleafe" МЧЖ ҚК


3 471

3 471


3 471


6.

"Do`stlik best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


568




568

7.

"Дўстлик тумани элита уруғчилик хўжалиги" МЧЖ


140




140

8.

Зарбдор тумани "Ютуқ майдони" уруғчилик фермер хўжалиги


568




568

9.

"Ш.Рашидов тумани элита уруғчилик хўжалиги" МЧЖ


120




120

10.

"Пахтакор тумани элита уруғчилик хўжалиги" МЧЖ


150




150

11.

"Семуруғ кластер" МЧЖ


375




375

12.

"Пахтакор сара бошоқ даласи" МЧЖ


319




319

Жами:


216 600

202 300

72100

130 200

14 300

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

"Қашкадарёдонмаҳсулотлари" АЖ*


31 800

29 100

13 800

15 300

2 700

2.

"Косон ДМҚҚ" МЧЖ*


78 400

71 900

26 200

45 700

6 500

3.

"Дон-халқ ризқи" АЖ


41 500

39 800

15 200

24 600

1 700

4.

"Дунё-М" АЖ*


60 900

58 100

40 500

17 600

2 800

5.

"Қамаши ДҚҚ" МЧЖ


27 050

27 050

19 100

7 950


6.

"Индорама агро" МЧЖ


45 900

41 900


41 900

4 000

7.

"Yakkabog` best-seeds" МЧЖ ("Уруғчшшкни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


6 200




6 200

8.

"Nishon new don best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


2 900




2 900

9.

"Kasbi don best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


2 700




2 700

10.

"EMG inter investment" МЧЖ ХК


3 100

3 100


3 100


11.

"Қамаши олтин бошоқлари кластер" МЧЖ


17 150

17 150


17 150


12.

"Касби дон агро кластер" МЧЖ


14 100

14 100


14 100


13.

"Нишон кластер теххизмат МТП" МЧЖ


4 400

4 400


4 400


14.

"Агродон AAA" МЧЖ


7 500

7 500


7 500


15.

"Shodlik paxta don klaster" МЧЖ


8 000

8 000


8 000


Жами:


351 600

322 100

114 800

207 300

29 500

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

1.

"Навоийдонмаҳсулотлари" АЖ


46 532

43 536

19 555

23 981

2996

2.

"Қизилтепа ун заводи" АЖ


21 486

21 486

7 745

13 741


3.

"Сарой уни" МЧЖ


11 578

11 578


11 578


4.

"Navoiy-g`alla best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


3 704




3 704

Жами:


83 300

76 600

27 300

49 300

6 700

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

1.

"Намангандонмаҳсулотлари" АЖ*


73 748

73 748

35 880

37 868


2.

"Учқўрғондонмаҳсулотлари" АЖ


54 183

54 183

24 020

30 163


3.

"Попдонмаҳсулотлари" АЖ


42 169

42 169


42 169


4.

"Uchqo`rg`on best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


4 719




4 719

5.

"Chortoq don best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


5 594




5 594

6.

Элита уруғчилик хўжаликлари ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


461




461

7.

"NAM seeds" МЧЖ


226




226

Жами:


181 100

170 100

59 900

110 200

11 000

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

1.

"Самарқанддонмаҳсулотлари" АЖ


47 840

44 593

18 071

26 522

3 247

2.

қтош дон" АЖ


26 883

24 949

11 434

13 515

1 934

3.

"Жума элеватори" АЖ


41 964

41 964

38 438

3 526


4.

"Жомбойдонмаҳсулотлари" АЖ


15 246

14 045

8 207

5 838

1 201

5.

"Каттаминг уруғчилик кластери" МЧЖ


1 792




1 792

6.

"Motrud best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликнн ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


2 488




2 488

7.

"Zirabuloq best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


1 485




1 485

8.

"Pet agro oil" МЧЖ


38 606

38 606


38 606


9.

"Afrosiyob jins tekstil" МЧЖ


21 545

21 545


21 545


10.

"Maroqand sifat tekstil" МЧЖ


6 556

6 556


6 556


11.

"Мирзаев Шухрат Кенжаевич" фермер хўжалиги


9 941

9 462


9 462

479

12.

"Kattakurgan g`alla cluster" МЧЖ


13 030

13 030


13 030


13.

"Самарқанд-Иштихон элита уруғчилик хўжалиги" МЧЖ


142




142

14.

"Каттақўрғон элита уруғчилик хўжалиги" МЧЖ


128




128

15.

"Пахтачи элита уруғчилик хўжалиги" МЧЖ


128




128

16.

"Пайариқ элита уруғчилик хўжалиги" МЧЖ


113




113

17.

"Пастдарғом элита уруғчилик хўжалиги" МЧЖ


113




113

Жами:


228 000

214 750

76 150

138 600

13 250

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

"Сурхондарёдонмаҳсулотлари" АЖ


87 371

80 697

28 227

52 470

6 674

2.

"Шўрчидонмаҳсулотлари" АЖ


113 183

105 457

45 973

59 484

7 726

3.

"Jarqo`rg`on best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


3 800




3 800

4.

"Муҳаббат Аловутдин Аттор" МЧЖ


11 023

11 023


11 023


5.

"Бек агро экспорт" МЧЖ


11 023

11 023


11 023


Жами:


226 400

208 200

74 200

134 000

18 200

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

қолтиндонмаҳсулотлари" АЖ*


112 676

106 176

41 489

64 687

6 500

2.

"Ховосдонмаҳсулотлари" АЖ*


43 313

43 313

24 311

19 002


3.

"Индорама агро" МЧЖ


28 940

28 940


28 940


4.

"Politex Sirdaryo" МЧЖ


2 700




2 700

5.

"Бобур қишлоқ хўжалиги" МЧЖ


5 373

5 373


5 373


6.

"Сардоба галла кластер" МЧЖ


898

898


898


7.

"Oqoltin best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


7 400




7 400

Жами:


201 300

184 700

65 800

118 900

16 600

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

1.

"Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖ


98 642

91 864

32 056

59 808

6 778

2.

ҳангарон дон" АЖ


120 411

115 130

40 174

74 956

5 281

3.

"Ғалла-Алтег" АЖ


35 306

35 306

12 320

22 986


4.

"TST agroklaster" МЧЖ


1 000




1 000

5.

"Tashkent best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


4 671




4 671

6.

"Yuqorichirchiq best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


4 170




4 170

Жами:


264 200

242 300

84 550

157 750

21900

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

1.

"Фарғонадонмаҳсулотлари" АЖ


44 400

41 700

27 041

14 659

2 700

2.

"Боғдоддонмаҳсулотлари" АЖ


50 200

50 200

22 000

28 200


3.

"Қўқондонмаҳсулотлари" АЖ*


76 435

69 150

25 313

43 837

7 285

4.

"Қувадонмаҳсулотлари" АЖ


7 980

6 380

4 567

1 813

1 600

5.

"Eko green trede 777" МЧЖ


33 300

33 300


33 300


6.

"Барака Қува ун" МЧЖ


7 920

7 920

3 279

4 641


7.

"Фарғона дон кластер" МЧЖ


22 400

19 100


19100

3 300

8.

"Сўхдонмаҳсулотлари" МЧЖ


1 000

1 000


1 000


9.

"Bag`dod best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


3 100




3 100

10.

"Фурқат дон кластер" МЧЖ


415




415

11.

"Риштон сара уруғлари" МЧЖ


1 300




1 300

12.

"Beshariq Crusher" МЧЖ


3 150

3 150


3 150


Жами:


251 600

231 900

82 200

149 700

19 700

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

1.

"Хоразмдонмаҳсулотлари" АЖ


6 205

6 205

3 286

2 919


2.

"Боғот дон" АЖ


13 690

13 690

8 745

4 945


3.

"Хонқадонмаҳсулотлари" АЖ


10 950

10 950

7 827

3 123


4.

"Urganch best-seeds" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси)


2 400




2 400

5.

"Хоразм фахри уруғчилик кластери" МЧЖ


3 781




3 781

6.

"Хонқа табиий маҳсулот" МЧЖ


7 382

7 382


7 382


7.

"Қўшкўпир само кластер" МЧЖ


8 213

8 213


8 213


8.

"Умида" фермер хўжалиги


3 874

3 874


3 874


9.

"Шовот дон" МЧЖ


7 114

7 114

5 246

1 868


10.

"Питнак агро дон" МЧЖ


3 710

3 710

2 296

1 414


11.

"Гурлан дон қабул қилиш" МЧЖ


8 257

8 257


8 257


12.

"Хоразм нурли замин" фермер хўжалиги


8 381

7 505


7 505

876

13.

"Боғот" элита уруғчилик хўжалиги


134




134

14.

"Гурлан" элита уруғчилик хўжалиги


134




134

15.

"Хонқа" элита уруғчилик хўжалиги


102




102

16.

"Хива" элита уруғчилик хўжалиги


73




73

Жами:


84 400

76 900

27 400

49 500

7 500

Республика бўйича жами:


2 550 000

2 350 000

837 000

1 513 000

200 000

           

Изоҳ. *) "Ўзагроинспекция" томонидан буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини дон қабул қилиш шахобчаларида 2 фоиздан ҳамда бош корхона элеваторы ва омборларида 1 фоиздан юқори бўлмаслиги устидан доимий назорат ўрнатилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2024 йил ҳосили бўйича апробация натижаларига кўра, ушбу дислокацияга дон корхоналари кесимида ўзгартиришлар киритиш ваколати берилади.

Буғдой етиштирувчилар ўз хоҳишига кўра, етиштирилган товар буғдойни вақтинча сақлаш учун белгиланган дислокациядан ортиқча топшириши мумкин. Бунда дислокациядан ортиқча топширилган товар буғдойни 2025 йил 1 январга қадар сақлаш харажатлари Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 11 июндаги

325-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024 йил ҳосилидан давлат ресурси сифатида харид

қилинадиган буғдой нархларини аниқлаш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

Буғдой синфлари


Клейковина миқдори

(фоиздан кам бўлмаганда)


Қўлланиладиган коэффициент


ҚАТТИҚ БУҒДОЙ

1 синф


28

1,641

2 синф


25

1,447

3 синф


22

1,316

4 синф


18

1,000

ЮМШОҚ БУҒДОЙ

1 синф


32

1,366

2 синф


28

1,162

3 синф


23

1,000

4 синф


18

0,895

5 синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой


чегараланмаган

0,827

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 14 июнь











































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск