ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2024 й. 331-сон "Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2024 й.

N 331



ШАХСИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ҲИСОБВАРАҒИНИ ОЧИШ

ВА УНДАГИ МАБЛАҒЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддасига мувофиқ солиқ тўловчилар иш ҳақининг ва бошқа даромадларининг маҳаллий фонд бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган қисми тегишли шартлар асосида солиқ солинмайдиган даромад турларига киритилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарори билан тасдиқланган 2023-2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"нинг 17-бандида шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва пул маблағларининг ҳисобини юритиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундан фойдаланиш мақсадлари;

шахсий инвестиция ҳисобварағидаги маблағларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг ҳолати тўғрисида маълумотларни тақдим этиш тартиби;

шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлар бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби;

шахсий инвестиция ҳисобварағини ёпиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва унинг аҳамияти юзасидан кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д.Р. Ли зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 14 июнь































Время: 0.1840
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск