ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Инвестициялар /

Шахсий инвестиция хисобварағини очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.06.2024 й. 331-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 июндаги

331-сон қарорига

ИЛОВА



Шахсий инвестиция хисобварағини очиш ва ундаги

маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом қоидалари акциялар, корпоратив облигациялар, узоқ муддатли давлат қимматли қоғозлари, муниципиал облигациялар, инвестиция пайлари ва пай фондларига нисбатан татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


бадал - шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган мижознинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг бир қисми;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;


мижоз - Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси;


инвестиция воситачиси - мижознинг топшириғига биноан мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозлар бўйича битимлар ва операцияларни амалга оширадиган, фонд биржасининг аъзоси ҳисобланган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;


шартнома - шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва юритиш бўйича брокерлик-депозитар хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи бир йил муддатга тузиладиган келишув;


шахсий инвестиция хисобварағи - мижознинг қимматли қоғозлари ва маблағлари ҳисобини юритиш учун инвестиция воситачиси томонидан очиладиган ҳисобварақ.


3. Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ШАХСИЙ ИНВЕСТИЦИЯ

ҲИСОБВАРАҒИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ


4. Шахсий инвестиция ҳисобварағи маҳаллий фонд бозорида муомалага чиқарилган ва уюшган қимматли қоғозлар бозорида савдо қилинадиган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун фойдаланилади.


5. Шахсий инвестиция ҳисобварағи бир йил муддатга тузиладиган шартномага асосан инвестиция воситачиси томонидан очилади ва юритилади.


6. Мижоз фақат битта шахсий инвестиция ҳисобварағига эга бўлиши мумкин.


7. Шахсий инвестиция ҳисобварағига бадал ва ундаги барча операциялар миллий валютада амалга ощирилади.


8. Мижоз щахсий инвестиция ҳисобварағини очиш учун инвестиция воситачисига жисмоний щахснинг щахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) кўрсатган ҳолда ариза ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.


9. Инвестиция воситачиси мижозга бир кун ичида шахсий инвестиция ҳисобварағини очади.

Бунда инвестиция воситачиси масофадан туриб рақамли идентификация қилиш орқали электрон шаклда шахсий инвестиция ҳисобварағи очиши, мижознинг қимматли қоғозларини сотиб олиши ва сотиши, шунингдек, унга шартномага мувофиқ бошқа хизматларни кўрсатиши мумкин.


10. Мижоз бошқа инвестиция воситачиси хизматидан фойдаланган ҳолда шахсий инвестиция ҳисобварағи очиш ҳуқуқига эга. Бунда:

аввалги инвестиция воситачиси томонидан очилган ҳисобварағи ўн кун ичида ёпилади ва олдин тузилган шартнома бекор қилинади;

ушбу муддат ичида барча қимматли қоғозлар ва маблағлар янги очилган шахсий инвестиция ҳисобварағига ўтказилганда, ушбу Низомнинг 25-бандида келтирилган талабларнинг бузилишига олиб келмайди.


11. Шахсий инвестиция ҳисобварағи ваколатли орган томонидан белгиланадиган ягона депозитар ҳисоби ва ҳисоботи қоидаларига (стандартларга) мувофиқ очилади ва юритилади.



3-БОБ. ШАХСИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ХИСОБВАРАҒИДАГИ

МАБЛАҒЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


12. Мижоз шахсий инвестиция ҳисобварағидан мустақил равишда ёки инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси орқали фойдаланиши мумкин.


13. Шахсий инвестиция ҳисобварағидаги қимматли қоғозлар ва маблағлардан фақат шартномада назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланиш лозим.


14. Шахсий инвестиция ҳисобварағида акциялар бўйича дивидендлар ва облигациялар бўйича фоиз даромадлари ҳисоби юритилмайди.

Бунда ушбу маблағлар инвестиция воситачиси томонидан мижознинг банк ёки депо-ҳисобварағига ўтказилади.


15. Мижоз инвестиция воситачисидан исталган вақтда ўзининг шахсий инвестиция ҳисобварағидаги қимматли қоғозлар ва маблағларни қайтариб беришни ёки янги шартнома тузилган бошқа инвестиция воситачисига ўтказиб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


16. Мижознинг шахсий инвестиция ҳисобварағи ёпилганда ёки бошқа инвестиция воситачисига ўтказилганда, ундаги қимматли қоғозлар ва маблағлар шартнома бекор қилинмасдан ва солиқ мажбуриятлари бўйича юзага келадиган ҳисоб-китоблар амалга оширилмасдан мижозга қайтарилишига йўл қўйилмайди.


17. Инвестиция воситачиси шахсий инвестиция ҳисобварағига инвестициядан олинган даромадлар бўйича солиқни ҳисоблаб чиқади ва ушлаб қолади, уни шахсий инвестиция ҳисобварағи ёпилган кундан бошлаб икки кун ичида солиқ органларига юборади ҳамда мижозга соф даромадни тўлайди.



4-БОБ. ШАХСИЙ ИНВЕСТИЦИЯ

ҲИСОБВАРАҒИНИ ЁПИШ ТАРТИБИ


18. Мижоз инвестиция воситачисига исталган вақтда шахсий инвестиция ҳисобварағини ёпиш тўғрисида ариза бериш орқали, шу жумладан, масофадан туриб шахсий инвестиция ҳисобварағини ёпиш ҳуқуқига эга.


19. Шахсий инвестиция ҳисобварағи шартнома тузилган кундан бошлаб ўн икки ой ўтмасдан олдин ёпилган ҳолатларда ундаги маблағлар солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.


20. Шахсий инвестиция ҳисобварағи ундаги барча қимматли қоғозлар сотилгандан кейин ёки мижознинг кўрсатмаси бўйича бошқа шахсий инвестиция ҳисобварағи ёки депо-ҳисобварағига ўтказилгандан сўнг ёпилишига йўл қўйилади.


21. Инвестиция воситачиси мижознинг шахсий инвестиция ҳисобварағини ёпиш тўғрисидаги аризасини олган кундан бошлаб ўн иш куни ичида шахсий инвестиция ҳисобини ёпиши шарт.


22. Шахсий инвестиция ҳисобварағидаги қимматли қоғозларни тўлиқ сотиш имкони бўлмаган тақдирда, қимматли қоғозларнинг сотилмаган қисми мижоз томонидан кўрсатилган унинг депо-ҳисобварағига уч иш куни ичида ўтказилади.


23. Муддатидан олдин ёпилган шахсий инвестиция ҳисобварағи бўйича солиқ базасини ҳисоблаш учун шахсий инвестиция ҳисобварағини ёпиш тўғрисида мижознинг аризаси берилган санадаги охирги биржа котировкасидан фойдаланилади.


24. Мижоз шартномага мувофиқ инвестиция воситачисига маблағларни ёки қимматли қоғозларни ўтказиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси 23-бандига мувофиқ мижозларнинг маҳаллий фонд бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлар қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиққа тортилмайди:

солиқ даврида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг юз бараваригача бўлган миқдорда;

тўловлар (бадаллар) ўсиб бормайдиган тартибда тўланганда ва бир йўла тўланадиган тўловларни шартноманинг амал қилиш муддати бошланган кундан эътиборан ўн икки ой ичида қайтариб олмаслик шарти билан.

Ушбу банднинг шартлари бузилган ёхуд шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ва маблағлар тўлиқ ёки қисман қайтарилган тақдирда, қайтариладиган маблағлар тўлов манбаида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиққа тортилади.


26. Солиқ даври давомида бадал меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг юз бараваридан ошганда, бадалнинг ошган қисми мижознинг оддий депо-ҳисобварағига ўтказилади.


27. Қимматли қоғозларга инвестиция қилинган даромадлар (акциялар бўйича дивидендлар ва облигациялар бўйича фоизли даромадлар) бўйича солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ тўланади.


28. Инвестиция воситачилари ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ҳар ойда шахсий инвестиция ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни ваколатли орган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ваколатли орган ва солиқ органларига электрон шаклда тақдим этиб борадилар.


29. Инвестиция воситачилари ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари мижознинг талабига биноан унга шахсий инвестиция ҳисобварағидаги қимматли қоғозлар ва маблағларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.


30. Шахсий инвестиция ҳисобварағига оид маълумотлар фақат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллардагина ошкор қилиниши мумкин.


31. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Шахсий инвестиция хисобварағини очиш ва

ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Мижоз


Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш учун инвестиция воситачисига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) кўрсатган ҳолда ариза ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.


Ўз хоҳишига кўра







2-босқич

Инвестиция воситачиси


Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва юритиш бўйича мижоз билан бир йил муддатга шартнома тузади ҳамда унга шахсий инвестиция ҳисобварағини очади.


Бир кун ичида







3-босқич

Мижоз


Иш ҳақи ва бошқа даромадларининг бир қисми ҳисобидан шахсий инвестиция ҳисобварағига бадаллар ўтказиб боради.


Ўз хоҳишига кўра







4-босқич

Инвестиция воситачиси


Инвестиция воситачиси/ активларининг ишончли бошқарувчиси орқали ёки мижознинг ўзи томонидан шахсий инвестиция ҳисобварағини юритилишини ҳамда тегишли операциялар амалга оширилишини таъминлайди.


Мижознинг талабига кўра







5-босқич

Инвестиция воситачиси


Шахсий инвестиция ҳисобварағига инвестициядан олинган даромадлар бўйича солиқни ҳисоблаб чиқади ва солиқ органларига юборади ҳамда мижозга соф даромадни ўтказиб беради.


Солиқ тўлаш муддатларида







6-босқич

Инвестиция воситачиси


Мижознинг шахсий инвестиция ҳисобварағини ёпиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ унинг шахсий инвестиция ҳисобварағини ёпади.


Мижознинг талабига кўра ўн кун ичида

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 14 июнь





































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск