ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни "Темир дафтар"га киритиш, ҳисобини юритиш ҳамда ундан чиқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.05.2024 й. 313-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

313-сон қарорига

2-ИЛОВА



Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни

"Темир дафтар"га киритиш, ҳисобини юритиш

ҳамда ундан чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни аниқлаш, "Темир дафтар"га киритиш, уларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этишга қаратилган ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. "Темир дафтар" "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади.


3. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилалар "Темир дафтар"га ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича киритилади.



2-БОБ. ОҒИР ИЖТИМОИЙ АҲВОЛГА ТУШИБ

ҚОЛГАН ОИЛАЛАРНИ "ТЕМИР ДАФТАР"ГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ


4. Қуйидаги оилалар "Темир дафтар"га киритилади:

а) бир вақтнинг ўзида оилада:

меҳнатга лаёқатли шахс мавжуд бўлмаса ёки ягона боқувчиси оғир касал ёки ногиронлиги бўлган оила аъзоси (лари)ни парвариш қилиш билан банд бўлса;

оғир касал ёки ногиронлиги бўлган оила аъзоси мавжуд бўлса;

оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;

уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;

б) бир вақтнинг ўзида оилада:

меҳнатга лаёқатли шахс мавжуд бўлмаса ёки ягона боқувчиси оғир касал бўлса;

оила аъзоси ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи бўлса;

оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;

уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;

в) бир вақтнинг ўзида оилада:

меҳнатга лаёқатли шахс мавжуд бўлмаса ёки ягона боқувчиси оғир касал ёки ногиронлиги бўлган оила аъзоси (лари)ни парвариш қилиш билан банд бўлса;

боқувчисини йўқотган бўлса;

оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;

уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;

г) бир вақтнинг ўзида оилада:

ягона боқувчи 3 ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган ёлғиз она (ота, васий ёки ҳомий) бўлса;

оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;

уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;

д) бир вақтнинг ўзида оилада:

2 ва ундан ортиқ оила аъзоларида оғир касаллик ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги белгиланган бўлса;

оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;

уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса.


5. Ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган оилалар вояга етган аъзоларининг "Темир дафтар"га киритиш учун "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя" АТ) орқали ёки бевосита "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига бориш орқали тақдим этган мурожаати ёхуд "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан хонадонма-хонадон юриш жараёнида аниқланган ҳолатлар бўйича киритилади.


6. Оиланинг "Темир дафтар"га киритиш ҳақидаги мурожаати ёки ижтимоий ходим томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича икки иш кунида "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ушбу оилалар (шахслар)нинг мазкур Низом 4-бандида белгиланган тоифага тўғри келиши кейс-менежмент усули орқали ўрганиш натижасида аниқланади.


7. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан мурожаатда келтирилган оила ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган тоифага тўғри келиши тўғрисида хулосага келинганда, "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали "Темир дафтар"га киритиш бўйича тавсиянома шакллантирилади.

Бунда тавсияномани шакллантиришдан аввал "Темир дафтар"га киритиш сўралаётган оиланинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, шу жумладан, моддий аҳволи, унинг ихтиёрида бўлган кўчар ва қўчмас мулклар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар (оилалар) киритиладиган бошқа дафтар ва реестрларга киритилганлиги ёки улардан ёрдам олганлигига доир ва бошқа маълумотлар идоралараро электрон ахборот тизими орқали "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларидан ёрдам кўрсатиш бўйича тавсиянома шакллантириш учун белгиланган тартибда текширилади.

Шакллантирилган тавсиянома бир иш куни ичида кўриб чиқиш учун "Маҳалла еттилиги"га киритилади.


8. Ижтимоий ходим томонидан мурожаатда келтирилган оила ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган тоифага тўғри келмаслиги тўғрисида хулосага келинганда, мурожаат бўйича асослантирилган жавоб хати юборилади.


9. "Маҳалла еттилиги" ижтимоий ходимнинг тавсияномасини уч иш куни ичида коллегиал тарзда кўриб чиқиб, оддий кўпчилик овози билан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

оилани "Темир дафтар"га киритиш тўғрисида;

оилани "Темир дафтар"га киритишни рад этиш тўғрисида.

"Маҳалла еттилиги" томонидан қарор қабул қилишда овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, ижтимоий ходимнинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

"Маҳалла еттилиги" томонидан қабул қилинадиган қарор матни "Ижтимоий ҳимоя" АТда автоматик шакллантирилади.


10. "Маҳалла еттилиги"нинг қарори бир иш куни ичида мурожаат қилган оилага етказилади.



3-БОБ. "ТЕМИР ДАФТАР"ГА КИРИТИЛГАН

ОИЛАЛАРГА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ ВА

ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ


11. "Ижтимоий ҳимоя" АТда "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг таркиби, оила аъзолари ҳақидаги батафсил маълумот, оиланинг заиф томонлари, муҳтожлиги кўрсатилади.


12. "Темир дафтар"га киритилган оилага:

қонунчиликда белгиланган тартиб ва миқдорларда "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатилади ва субсидиялар ажратилади;

уларининг розилиги билан ҳомийлик ёрдамларини мақсадли жалб қилиш учун тегишли маълумотлар очиқ тарзда "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги краудфандинг платформасида акс эттирилади.


13. Краудфандинг платформаси орқали:

хайрия қилиш истагида бўлган шахслар кейсларни кўриб чиқиб, тўлиқ ёки қисман ҳомийлик қилиши мумкин;

ҳомийлик ёрдамлари тўғридан-тўғри натура шаклида муҳтож оиланинг ўзига ёки "Саховат ва кўмак" жамғармасига мақсадли равишда йўналтирилиши мумкин;

кўрсатилган ёрдамлар ижтимоий ходим томонидан краудфандинг платформасида акс эттириб борилади;

очилган кейсларни хайрия қилувчилар географик ҳудудлар кесимида кўриши мумкин.


14. "Темир дафтар"га киритилган оилаларга бир йил давомида "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ёрдамлар сони чекланмайди.



4-БОБ. "ТЕМИР ДАФТАР"ДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


15. Оилалар қуйидаги ҳолларда "Темир дафтар" дан чиқарилади:

ҳар бир тоифа бўйича белгиланган ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда;

тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

ўз аризасига кўра;

"Темир дафтар"га киришда нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда;

бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;

суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;

шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.


16. Ижтимоий ходим мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳолатларга асосан оилаларни "Темир дафтар"дан чиқариш бўйича "Маҳалла еттилиги"га "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали тавсия беради.


17. "Маҳалла еттилиги" ижтимоий ходим томонидан "Темир дафтар"дан чиқариш тавсия этилаётган оилаларни уч иш куни ичида мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган асослардан бирининг мавжудлиги бўйича ўрганиб чиқади.

Ижтимоий ходим тавсияси "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан маъқулланган тақдирда, оилани "Темир дафтар"дан чиқариш бўйича қарор қабул қилинади ва бу тўғрисидаги маълумот "Ижтимоий ҳимоя" АТга киритилади.


18. "Темир дафтар"дан чиқарилаётган оилалар ижтимоий ходим томонидан бир кун ичида бу ҳақда хабардор қилинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази "Ижтимоий ҳимоя" АТга маълумотларнинг киритилиши юзасидан мониторинг юритади.


20. "Темир дафтар"га кириш бўйича қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш босқичлари бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга СМС-хабарнома юборилади.

Бунда СМС-хабарнома юбориш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни

"Темир дафтар"га киритиш

СХЕМАСИ

           

   

Босқичлар

    


   

Субъектлар

   


   

Тадбирлар

   


   

Бажариш муддати

     











1-босқич


Фуқаро


  

Ариза берувчи онлайн шаклда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади.

     


Хоҳишига кўра











2-босқич


"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази


     

1. Ариза берувчиларнинг ижтимоий ҳолати ва муаммоларини кейс-менежмент усулидан фойдаланган ҳолда аниқлайди.


2. Кейс-менежмент натижасида оилани "Темир дафтар"га киритиш бўйича хулоса қилинганда, тавсиянома шакллантирилади ва кўриб чиқиш учун "маҳалла еттилиги"га киритади.

      


        

1. Уч иш кунида



2. Бир иш кунида











3-босқич


"Маҳалла еттилиги"


     

1. Кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.


2. Қабул қилинган қарор тўғрисида фуқарони хабардор қилади.

     


     

1. Уч иш кунида


2. Бир иш кунида

          




        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 июнь




















































































Время: 0.0181
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск