ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2024 й. 344-сон "Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2024 й.

N 344




ИЧКИ ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ АСОСИЙ

ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Республикада аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор нархларда узлуксиз ва кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 7 октябрдаги 627-сон қарорига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 32,8 млн АҚШ доллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 200 млрд сўм миқдоридаги маблағлар 2024 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан тижорат банкларига фоизсиз депозитга жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 7 октябрдаги 627-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 32,8 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 200 млрд сўм миқдордаги маблағларни тегишли тижорат банкларига уларнинг сўровларига асосан 2025 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан фоизсиз депозитга жойлаштирсин.

Белгилансинки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг фоизсиз депозитлари ҳисобидан кредитлар тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига ликвидли гаров таъминоти асосида ўсимлик ёғи, картошка, гуруч, шакар хомашёси, гўшт (мол, қўй, парранда гўшти), музлатилган балиқ импорти учун йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2024 йил 1 июлга қадар тижорат банклари билан биргаликда ушбу қарорнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли шартномаларни қайта расмийлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 21 июнь



































Время: 0.0159
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск