ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 й. 314-сон "Айрим турдаги нафақаларни тайинлаш ва тўлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2024 й.

N 314



АЙРИМ ТУРДАГИ НАФАҚАЛАРНИ

ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш даврида, янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ҳамда болани парваришлаш таътилидаги ходимларга нафақаларни тайинлаш ва тўлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг:

а) 281-моддасида иш берувчи қонунчиликда белгиланган тартибда ўртача иш ҳақи ёки унинг бир қисми миқдорида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлаши;

б) 404-406-моддаларида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини, боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили даври учун ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бола икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили даври учун нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллик вақтида (шикастланишда), санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанганда, касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда, ходимларга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини бериш тартиби;

ҳомиладорлик ва туғиш даврида, янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ҳамда болани парваришлаш таътилидаги ходимларга нафақаларни ҳисоблаш, тайинлаш ва тўлаш тартиби;

б) Бюджет ташкилотлари ҳисобланмайдиган юридик ва жисмоний шахсларда ишлайдиган оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

бола парвариши бўйича нафақа парвариш қилинаётган болалар сонидан ва нафақа олувчи шахснинг меҳнат стажидан қатъи назар, ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 60 фоизи миқдорида тўланиши;

ишлайдиган оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътили даврида нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 сентябрдаги 515-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

314-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ижтимоий

суғурта тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2022 йил 20 сентябрдаги 515-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорда:


а) 2-банднинг "б" кичик бандида:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва бешинчи хатбошилардаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарма маблағларининг бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда меҳнат шартномаси бўйича охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун йўналтирилиши;";


б) 3-бандда:

учинчи хатбошидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2. 1-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда (кейинги ўринларда - юридик шахслар) ва якка тартибдаги тадбиркорларда меҳнат шартномасига асосан охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини (кейинги ўринларда - нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.";


2-бандда:

учинчи хатбошидаги "Молия вазирлигида (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги)" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигида (кейинги ўринларда - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нафақа олувчи - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёл (шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркор аёл)";


6-банд "Юридик шахсларнинг" сўзларидан кейин "ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг" сўзлари билан тўлдирилсин;


13-банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"услуксиз иш стажига эга эканлиги - юридик шахсларда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда - "ЯММТ" ИДАК), якка тартибдаги тадбиркорларда Солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси (кейинги ўринларда - СҚ базаси) орқали;

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжудлиги - СҚ базаси орқали;

бюджет ташкилотларида ишлаши ёки ишламаслиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "UzASBO" дастурий мажмуаси (кейинги ўринларда - "UzASBO" ДМ) орқали автоматик равишда текширилади.";


14-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги тақрирда баён этилсин:

"14. Нафақа олувчининг охирги 6 ой давомидаги узлуксиз иш стажини ҳисоблашда, юридик шахсларда "ЯММТ" ИДАКдаги ва якка тартибдаги тадбиркорларда СҚ базасидаги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кунга қадар 6 ой узлуксиз иш стажи инобатга олинади.";

учинчи хатбошидаги "ДСҚ базаси" сўзлари "СҚ базаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг биринчи хатбошидаги "ДСҚ базаси" сўзлари "СҚ базаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги "юридик шахсларда" сўзлари чиқариб ташлансин;


19-банднинг учинчи хатбошидаги "ДСҚ базаси" сўзлари "СҚ базаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банддаги "молия" сўзи "иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Шакллантирилган рўйхат Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари масъул ходимлари ва (ёки) туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ходимлари томонидан ҳар ой якунига қадар ФҲДЁ органлари ва (ёки) тиббиёт муассасасига борган ҳолда танлов асосида ўрганилади";


31-банднинг биринчи хатбошидаги "молия" сўзи "иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банддан "Молия вазирлигининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


36-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга илованинг:


4-босқичи "Субъектлар" устунидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3. 2-иловада:


номланишидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-бандаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Молия вазирлигининг (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги)" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (кейинги ўринларда - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда меҳнат шартномаси бўйича охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга (шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркор аёл) давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашни молиялаштириш учун фойдаланилади";


11-бандаги "Молия вазирлигига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ўтказилган мониторинг натижалари бўйича маълумот бериб боради.";


14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул департаментига:";


15-банддан "Молия вазирлигининг" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 июнь



































Время: 0.0576
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск