ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Бюджет ташкилотлари ҳисобланмайдиган юридик ва жисмоний шахсларда ишлайдиган оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.05.2024 й. 314-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

314-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари ҳисобланмайдиган юридик

ва жисмоний шахсларда ишлайдиган оналарга бола

икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича

ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом бюджет ташкилотлари ҳисобланмайдиган юридик ва жисмоний шахсларда ишлайдиган оналарга ва боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошларига, шунингдек, васийсига (кейинги ўринларда - онанинг ўрнини босувчи шахслар) бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақани (кейинги ўринларда - бола парвариши бўйича нафақа) тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини белгилайди.


2. Бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларга ва онанинг ўрнини босувчи шахсларга болалар нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланади.


3. Бюджет ташкилоти ҳисобланмайдиган ташкилотларда (кейинги ўринларда - ташкилот) ишлайдиган оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) бола парвариши бўйича нафақа тўлови мазкур ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ташкилот маблағлари ҳисобидан бола парвариши бўйича нафақа учун сарфланган маблағлар давр харажатларига киритилади.


4. Жисмоний шахс ҳисобланувчи иш берувчиларнинг ходимлари бўлган оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) бола парвариши бўйича нафақа меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, иш берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.



2-БОБ. НАФАҚАНИ ТАЙИНЛАШ


5. Бола парвариши бўйича нафақа туғилган, фарзандликка, васийликка олинган болани икки ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш учун қоида тариқасида боланинг онаси, отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошларига, шунингдек, васийига болани парваришлаш таътили даври учун иш берувчининг буйруғига асосан тайинланади.


6. Бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш учун ариза;

б) бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси.

Боланинг онаси ўрнига нафақа олувчи шахслар, қўшимча равишда боланинг онаси йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат - боланинг (болаларнинг) онаси вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома, суд органлари томонидан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлик тўғрисида берилган маълумотнома ёки бола парвариши бўйича нафақани боланинг (болаларнинг) онаси олиш имкони мавжуд эмаслигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этади.


7. Бола парвариши бўйича нафақа оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) нафақа олиш учун мурожаат қилинган кундан бошлаб, аммо ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан сўнг тайинланади.


8. Агар икки ва ундан ортиқ туғилган, фарзандликка ёки васийликка олинган болалар парваришда бўлса, кичик фарзанд икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинланади ва тўланади.

Агар она бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши даврида иккинчи фарзандга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил олиш ҳуқуқига эга бўлса, онанинг танлови асосида нафақанинг фақат бир тури тайинланади ва тўланади.


9. Ишлайдиган оналар (онанинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра болани парваришлаш таътили вақтида тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ёки иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши мумкин. Бунда бола парвариши бўйича нафақа ва иш ҳақини бир вақтда олади.



3-БОБ. НАФАҚАНИ ТЎЛАШ


10. Бола парвариши бўйича нафақа парвариш қилинаётган болалар сонидан ва нафақа олувчи шахснинг меҳнат стажидан қатъи назар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 60 фоизи миқдорида тўланади.


11. Тўлиқ бўлмаган ой учун нафақа онанинг (она ўрнини босувчи шахснинг) ушбу ойдаги таътилда бўлган календарь кунларга мос улушда тўланади.


12. Ишлайдиган (ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган, хизмат ўтаётган) оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) бола парвариши бўйича нафақа иш жойидан (таълим олиш, хизмат ўташ жойидан) тўланади.


13. Бола парвариши бўйича нафақа тўлови жорий ой учун иш ҳақини тўлаш муддатларида амалга оширилади.


14. Нафақа олувчи вафот этган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки бола васийликдан қайтариб олинган тақдирда, нафақа болани ҳақиқатда парвариш қилаётган шахсга тайинланади ва охирги нафақа тўланган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.


15. Тайинланган, аммо ўз вақтида талаб қилиб олинмаган (тўланмаган) бола парвариши бўйича нафақа ўтган вақт учун нафақа тўланиши керак бўлган даврда кўзда тутилган миқдорда тўлаб берилади.

Нафақа тўловчи ташкилотнинг айби билан ўз вақтида тўланмаган нафақа ҳеч қандай муддатлар билан чегараланмаган ҳолда, ўтган давр учун бир вақтнинг ўзида тўлаб берилади.



4-БОБ. НАФАҚАНИ ТЎХТАТИШ


16. Бола парвариши бўйича нафақа қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:

а) парваришдаги бола икки ёшга тўлганда;

б) бола тўлиқ давлат таъминотида бўлган махсус муассасалар (меҳрибонлик уйи)га жойлаштирилганда;

в) бола вафот этганда;

г) оила бола билан бирга доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетганда;

д) болани парваришлаш бошқа қариндош ёки васийга ўтганда.


17. Бола парвариши бўйича нафақа олувчи шахс нафақа тўловини тўхтатишга сабаб бўлувчи ҳолатлар юзага келганда, нафақа тўловини амалга ошираётган ташкилотга хабар бериши шарт.


18. Олдиндан маълум бўлган нотўғри ёки қалбаки ҳужжатлар асосида бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳолатлари аниқланганда, мазкур ҳужжатларни тақдим этган шахс жавобгарликка тортилади ва ортиқча тўланган маблағлар белгиланган тартибда ундирилади.

Бола парвариши бўйича нафақа олувчи шахс томонидан нафақа тўловини тўхтатишга сабаб бўлувчи ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар берилмаганда, нафақа тўловини амалга ошираётган ташкилотнинг қарорига асосан ортиқча тўланган маблағлар нафақа олувчидан белгиланган тартибда ундирилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Нафақаларни нотўғри ҳисоблаш, белгилаш ва тўлаш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 июнь

















































Время: 0.0149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск