ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2024 й. 348-сон "2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2024 й.

N 348




2024-2025 ЙИЛЛАРДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПАХТА, БОШОҚЛИ ДОН

ВА ШОЛИ ЕТИШТИРУВЧИ СУБЪЕКТЛАРИГА ЛАЗЕРЛИ

ҚУРИЛМАГА ЭГА ЕР ТЕКИСЛАГИЧ АГРЕГАТЛАР БИЛАН ЕР

ТЕКИСЛАШ ХАРАЖАТЛАРИ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Ресспубликаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 9 февралдаги ПҚ-66-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини қўллаш кўламини кенгайтириш, суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш;

пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш.

Бунда ушбу субсидиялар:

биринчи босқичда - 2024 йилда Амударё, Тўрткўл ва Беруний туманларидаги лойиҳаларни, агар ушбу туманлардаги лойиҳаларга ажратилган маблағлар иқтисод қилинса, бошқа туманлардаги лойиҳаларни;

кейинги босқичда - 2025 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилади.


2. Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига 2024 йил май ойидан бошлаб лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, бироқ 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;

2024 йилда ушбу субсидиялар 2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини лазерли қурилмага эга текислагич агрегатлар билан таъминлаш учун субсидияларда назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳисоб-китобларига асосан 2025 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидияларга талаб этиладиган маблағларнинг назарда тутилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июнь




































Время: 0.1881
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск