ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2024 й. 350-сон "Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2024 й.

N 350




ҲАМЖАМИЯТЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ВА ИЖТИМОИЙ ФАРОВОНЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий ҳимоя соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш жараёнига хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини татбиқ этиш ва ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), Халқаро болалар фонди (ЮНИСЕФ) ва Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби (АҚШ) ўртасида 2023 йил 28 ноябрда Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш бўйича уч томонлама Ўзаро англашув меморандуми имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Агентлик ҳамда Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби таъсисчилигида Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ юридик шахс - муассаса шаклидаги Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади;

Марказ ижтимоий ҳимоя соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, мазкур жараёнда Агентлик тизимидаги муассасаларга илмий-методологик кўмаклашадиган муассаса ҳисобланади;

Марказда илмий-тадқиқот ишлари, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Агентлик ва Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида келишувга кўра ташкил этилади ҳамда давлат тили ёки инглиз тилида олиб борилади.


4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

ижтимоий ҳимоя ва аҳолининг руҳий саломатлиги соҳасидаги муаммоларни тадқиқ этиш ҳамда ҳал қилишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;

ижтимоий иш соҳасида халқаро стандартлар талабларига мос келувчи академик тизимни жорий этиш ва мустаҳкамлаш;

ижтимоий ҳимоя муаммоларини ҳал этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;

ижтимоий ҳимоя соҳасида иш жараёнларини ташкил этиш методологиясини яратишга кўмаклашиш орқали Ўзбекистонда профессионал ижтимоий иш тизимини жорий этишни қўллаб-қувватлаш;

ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш;

Агентлик тизимидаги илмий-тадқиқот ва малака ошириш муассасалари фаолиятига услубий кўмаклашиш;

Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

қонунчиликка мувофиқ шартнома асосида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Марказ раҳбари Агентлик директори томонидан Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

б) Марказ ходимлари, хусусан:

хориждан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчилар - Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби томонидан;

бошқа ходимлар, жумладан, маҳаллий профессор-ўқитувчилар - Агентлик томонидан Марказ фаолиятига жалб этилади;

в) Марказ раҳбари ва ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича мос равишда Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти директори ва ходимларига тенглаштирилади;

г) Марказ фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари;

илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;

таълим хизматларини кўрсатишдан, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан ҳамда бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

д) Марказни ташкил этиш, унинг моддий-техник ва таълим базасини шакллантириш, шунингдек, таъмирлаш-реконструкция қилиш, бино ҳамда иншоотларни зарур мебель, инвентарь, компьютер ва бошқа ташкилий техникалар билан жиҳозлаш, хориждан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва хизмат сафарларини молиялаштириш Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


6. Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Агентликнинг Марказ ҳамда Мактабгача таълим агентлиги ҳузуридаги "Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази" МЧЖни Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Янги Замон 3-тор кўчасидаги 1-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Марказ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


9. Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 27 августдаги 518-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 июндаги

350-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий

фаровонликни ривожлантириш марказининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор






























































































Директор ўринбосари

(Дастур координатори)









Молия ва бухгалтерия шуъбаси






















































Дастурий бўлим









Мутахассислар





























           

Изоҳлар.


1. Марказ ходимларининг чекланган умумий сони (техник ва хизмат кўрсатуви ходимлар бундан мустасно) - 15 нафар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори билан келишилган ҳолда, қўшимча равишда мутахассислар ва илмий ходимлар шартнома асосида илмий-техник лойиҳаларга жалб этилиши мумкин.


3. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нормативлар асосида белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 июндаги

350-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни

ривожлантириш марказини ташкил этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар

I. ҲАМЖАМИЯТЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ ФАРОВОНЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

1.

Марказ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар

1. Марказнинг уставини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.


2. Марказни йиллик ва 3 йиллик молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш.


3. Марказни кадрлар билан таъминлаш.


4. Марказнинг моддий-техник базаcини мустаҳкамлаш, заруриятга кўра Марказ биносини мослаштириш.


2024 йил

июнь

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

5. Колумбия университети билан ҳамкорликда Марказ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш.


2024 йил

июнь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


2.

Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Тошкент шаҳрида марказ очиш бўйича ташкилий масалаларни ишлаб чиқиш мақсадида Колумбия университетида махсус бўлим (unit)ни ташкил этиш.


1. Колумбия университети вакиллари билан Колумбия университетида махсус бўлим очилиши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.


2. Колумбия Университетида махсус бўлимни ташкил этиш ва таъминлаш учун дастлабки харажатлар сметасини ишлаб чиқиш.


3. Бўлим фаолиятини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


4. Колумбия университетидаги махсус бўлим томонидан грант маблағлари ажратиш мақсадида аризаларни тайёрлаш.


2024 йил

август


Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

3.

Марказ фаолияти бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш


1. Марказ бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан:

Марказ расмий веб-сайтини ва ижтимоий тармоқларда саҳифаларини яратиш;

Ахборот материалларини (мақолалар ва бошқалар) Марказнинг расмий веб-сайтида ва бошқа платформаларда жойлаштириш;

турли оммавий ахборот воситалари орқали Марказ фаолиятини тарғиб қилиш.


2024 йил

июнь


Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ЎзМТРК

2. Марказнинг очилиш маросимини режалаштириш (тадбир концепциясини ишлаб чиқиш, таклиф қилинганлар рўйхатини тасдиқлаш, тадбирни режалаштириш ва тайёрлаш).


2024 йил

август


3. Марказнинг очилиш маросими.


2024 йил

сентябрь


II. ИЖТИМОИЙ ИШ БЎЙИЧА МИНТАҚАВИЙ ФОРУМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4.

Жаҳон ижтимоий иш кунига бағишланган ижтимоий иш бўйича минтақавий форумни ташкил этиш.

1. Форум шаклини аниқлаш ва унинг концепцияси ҳамда кун тартибини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Форумни ташкил этиш.


2024 йил

август


3. Форумни оммавий ва халқаро ёритиш.


2024 йил

август-

сентябрь


III. МАРКАЗНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

5.

Тадқиқот ва инновациялар йўналишидаги чора-тадбирлар

1. Амалий тадқиқот асосларини яратиш.


2. Қуйидагиларни ўз ичига олган 2024-2029 йилларга мўлжалланган тадқиқот ва инновациялар бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, жумладан:

Ўзбекистон Республикасида ижтимоий соҳада илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни модернизация қилиш концепциясини ишлаб чиқиш;

фанлараро тадқиқотлар учун методология ва салоҳиятни ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича ишлайдиган ўқитувчилар ва тадқиқотчилар учун мослаштирилган лойиҳалар/дастурларни ишлаб чиқиш;

ижтимоий ҳимоя соҳасидаги мавзуларга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон ва минтақада ижтимоий иш хизматларини ривожлантириш учун грантлар олиш учун ариза бериш;

билим ва тажриба алмашиш ҳамда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун йиллик академик форумларни (минтақавий, субминтақавий ва халқаро) ташкил этиш;

ижтимоий ҳимоя соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацияларни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва бошқалар.


2024 йил

сентябрдан

бошлаб


Халқаро ёки донор ташкилотлар грантлари

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

6.

Таълим ва тренинглар йўналишидаги чора-тадбирлар


2024-2026 йилларга мўлжалланган таълим ва кадрлар тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2024-2025

йиллар


Халқаро ёки донор ташкилотлар грантлари


Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


7.

Муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ижтимоий иш ва ижтимоий хизматлар амалиётини ривожлантириш.


1. Энг долзарб ижтимоий муаммоларни тадқиқот ва илғор илмий-тадқиқот амалиётининг устувор йўналишлари сифатида аниқлаш.


2. Болаларни ҳимоя қилиш, руҳий саломатлик, зўравонлик, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятларга жавоб бериш, қашшоқликни тугатиш ва шу каби соҳаларда ишларни яхшилаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, фаол ва мослашувчан тавсияларни ишлаб чиқиш.


3. Тадқиқот бўйича маълумотга эга бўлган тадбирларни амалга ошириш ва баҳолаш: тажриба-синов ҳудудларда тадқиқотга асосланган тадбирларни амалга ошириш ва натижаларни баҳолаш.


4. Интервенцияларни тарқатиш: кенг амалиёт билан мувофиқлаштириш учун муваффақиятли ва энг яхши амалиётларни жорий этиш.


5. Касбий стандартларни ўрнатиш.


6. Қўллаб-қувватланадиган ва малакали ишчи кучини таъминлаш, мураббийлик дастурлари, кучли назорат ва етакчилик тренинглари орқали амалиётни ошириш.


7. Амалиётдан хабардор қилиш, далилларга асосланган аралашувларни бирлаштириш ва уларнинг таъсирини доимий равишда баҳолаш учун технология ва тадқиқотлардан фойдаланиш.


8. Ижтимоий ишчи касбини қўллаб-қувватловчи ва тизимли муаммоларни ҳал қиладиган жараёнларни ҳимоя қилиш, ижтимоий ходимларни сиёсат ва қонунчилик жараёнларига жалб қилиш.


9. Маданий компетенцияни, хилма-хилликни ва мижозларга йўналтирилган ёндашувларни амалда тарғиб қилиш, хизматларнинг инклюзив бўлишини ва индивидуал ва жамият эҳтиёжларига мослаштирилганлигини таъминлаш.


2024 йил

сентябрдан

бошлаб


Халқаро ёки донор ташкилотлар грантлари


Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Маҳаллаларда Марказ имкониятларини кенгайтириш


1. 2024-2029 йилларга мўлжалланган маҳаллаларнинг жамият имкониятларини кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, бунда асосий эътибор ушбу маҳаллий ҳамжамиятларда салоҳиятни ошириш, ресурсларни сафарбар қилиш ва барқарор ривожланишга қаратилганлигини таъминлаш. У қуйидаги тадбирларни ўз ичига олиши мумкин:

маҳаллалардаги муайян муаммолар ва имкониятларни аниқлаш учун жамият эҳтиёжларини ҳар томонлама баҳолаш, аралашувлар аниқ мақсадли ва таъсирли бўлишини таъминлаш;

ижтимоий ишда маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ишнинг профессионал тизимини яратиш концепциясини ишлаб чиқиш;

оилани қўллаб-қувватлаш хизматлари, ёшларни жалб қилиш ташаббуслари ва жамият саломатлиги лойиҳалари каби аниқланган эҳтиёжларга жавоб берадиган ижтимоий иш бўйича инновацион дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳолини ижтимоий иш жараёнларида фаол иштирок этиши, ўзаро ёрдам ва умумий масъулият маданиятини юксалтириш учун зарур бўлган кўникма ва билимлар билан қуроллантириш мақсадида маҳаллаларда семинарлар ва ўқув машғулотларини ўтказишга кўмаклашиш;

маҳаллалар доирасидаги ижтимоий иш учун инфратузилмани мустаҳкамлаш, жамоат хизматига ва қўллаб-қувватлашга яхлит ва профессионал ёндашувни таъминлаш учун маҳаллий раҳбарлар, ташкилотлар ва манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилиш;

амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш, ривожланаётган жамият эҳтиёжларини қондириш ва маҳаллалар доирасидаги ижтимоий иш амалиётини доимий равишда такомиллаштиришни таъминлаш учун стратегияларни керак бўлганда мослаштириш.


2025 йил

январдан

бошлаб


Халқаро ёки донор ташкилотлар грантлари


Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


9.

Ижтимоий бирдамлик ва хулқ-атворни ўзгартириш йўналишидаги чора-тадбирлар.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ва тиббиёт ходимлари каби салоҳиятли ижтимоий шерикларни аниқлаш ва улар билан фаол ҳамкорлик қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва стигма, болаларга нисбатан зўравонлик ва самарали мулоқотга тўсиқлар каби асосий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ҳамкорлик тармоғини яратиш;

ижтимоий ва руҳий саломатлик билан боғлиқ бўлган стигмани камайтиришга, жамоатчилик хабардорлигини оширишга ва жамиятнинг ижобий меъёрларини илгари суришга қаратилган далилларга асосланган, маданий жиҳатдан хатти-ҳаракатларни ўзгартириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли дастурларни ишга тушириш, жамиятда таълим, ҳуқуқий тарғибот ва болаларни ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, барча болалар учун хавфсиз ва қўллаб-қувватловчи муҳитни таъминлаш;

ижтимоий хизматлардан фойдаланишни рағбатлантириш учун хизматларнинг имконият ва кўринишини яхшилаш, жамият аъзолари билан самарали боғланиш ва уларни жалб қилиш учун турли хил алоқа стратегиялари ва платформалардан фойдаланиш, шу билан қўллаб-қувватлаш ва ёрдам маданиятини ошириш;

ижтимоий ўзгаришлар ва ривожланиш натижаларини таъминлаш, жамият аъзоларининг ўз эҳтиёжларини ифода этиш ва барқарор аралашувларга ҳисса қўшиш имкониятини берадиган тадбирларга жалб қилиш учун ривожланиш учун алоқа (C4D) стратегияларидан фойдаланиш.


2025 йил

январдан

бошлаб


Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 июндаги

350-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослашган болалар

кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш

тўғрисида" 2020 йил 27 августдаги 518-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 5-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Янги Замон 3-тор кўчасидаги 1-уй манзилида жойлашган бинонинг муайян қисмини Инновацион марказга ҳамда телеканалга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида 2024 йил 1 июлга қадар белгиланган тартибда жойлаштиришни таъминласин.

Телеканал Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг буюртмасига кўра ойлик эфир вақтининг 7 фоиз қисмига ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамда телеканал йўналишига зид бўлмаган бошқа ижтимоий ахборот ҳисобланадиган роликларни бепул жойлаштирилишини таъминласин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июнь





















































Время: 0.0124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск