ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.06.2024 й. ПФ-94-сон "Тошкент шаҳрида бокс ва гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.06.2024 й.

N ПФ-94



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БОКС ВА ГИМНАСТИКАГА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СПОРТ МАКТАБЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг бокс ва гимнастикага бўлган қизиқишини янада ошириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, халқаро талаб ва стандартлар асосида профессионал спортчиларни тайёрлаш орқали миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:


1. Бокс бўйича Баҳодир Жалолов ҳамда Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаблари Спорт вазирлиги тизимидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимига ўтказилсин.

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби - Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби, Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби - Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган спорт мактаблари) этиб қайта номлансин.


2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова):

а) уч ой муддатда:

ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ихтисослаштирилган спорт мактабларининг янгиланган уставларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда қайта давлат рўйхатидан ўтказсин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) билан биргаликда ихтисослаштирилган спорт мактабларининг маъмурий-бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) 2024 йил 1 сентябрга қадар:

ихтисослаштирилган спорт мактаблари учун мақбуллаштирилган ўқув режаларини ишлаб чиқсин. Бунда Ўзбекистон тарихи ва инглиз тили фанларининг чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишига ҳамда умумлашган табиий фан ва спорт психологиясининг замонавий усулларда ўргатилишига алоҳида эътибор қаратсин;

ихтисослаштирилган спорт мактабларига хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда иккинчи хорижий тилни ўргатишни йўлга қўйсин;

Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабида таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш учун унга ўқув биноси ажратиш ва тегишли шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин;

натижага йўналтирилган мақсадга эришиш ҳамда спорт соҳасидаги таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш учун ҳар бир туман ва шаҳардан камида 3 тадан энг намунали давлат мактабгача таълим ташкилотларини танлаб олиб, гимнастика хоналарини ташкил қилсин ҳамда мактабгача ёшдаги болалар гимнастика билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратсин;

Спорт вазирлиги (А. Икрамов) билан биргаликда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида гимнастика бўйича мусобақалар ўтказиш ва ғолибларини Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига қабул қилиш тартибини тасдиқласин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ихтисослаштирилган спорт мактабларида ўқув-тарбия жараёни 5-11-синфлар доирасида махсус таълим дастурлари бўйича ташкил этилади;

Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, 7-11 ёшдаги ўқувчи-спортчиларни ҳам 1-4-синфларга ўқишга қабул қилишга рухсат этилади;

ихтисослаштирилган спорт мактабларининг қабул жараёнларига халқаро ва маҳаллий тренер-селекционерлар жалб қилинади;

ўқувчи-спортчиларга таълим бериш жараёни ҳар бирида ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлмаган, бироқ 24 нафардан ортиқ бўлмаган синфларда амалга оширилади;

ихтисослаштирилган спорт мактаби ўқувчиларининг умумий чекланган сони 168 нафар этиб белгиланади.


4. Спорт вазирлиги (А. Икрамов):

а) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Касимов), Ўзбекистон Бокс федерацияси (С. Пўлатов) ва Ўзбекистон Гимнастика федерацияси (Г. Муминова) билан биргаликда ихтисослаштирилган спорт мактабларига ўқувчи-спортчиларни селекция қилиш ва тайёрлаш бўйича қуйидаги илмий ёндашувларни амалга оширишда Агентликка кўмаклашсин:

ҳудудлардаги спорт таълим ташкилотларида спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган ва аҳолининг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш тизимида юқори натижаларга эришган иқтидорли ёшларни селекция қилишда мобиль лабораториялардан фойдаланишни йўлга қўйиш;

босқичма-босқич генетик саралаш услубларидан фойдаланиш;

қабул жараёнларида жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳонлардан ташқари ижодий имтиҳон олишни (психологик ва мантиқ билан боғлиқ тестлардан фойдаланишни) йўлга қўйиш;

спорт машғулотлари давомида ўқувчи-спортчилар билан индивидуал ишлашни кучайтириш, шу жумладан уларнинг вазни ва бошқа жисмоний хусусиятларини инобатга олиб, алоҳида машғулот юкламалари ҳамда услубларини жорий этиш;

жисмоний машқлар ҳамда мобиль лаборатория ёрдамида ўқувчи-спортчиларнинг натижаларини ўқув йили давомида мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш;

ўқувчи-спортчиларнинг назарий билимини оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, уларнинг ситуацион ҳолатларга ечимлар бўйича билимларини мустаҳкамлаш;

ўқувчи-спортчи ва мураббийларни халқаро талабларга кўра ҳамда замонавий услублар асосида тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида ихтисослаштирилган спорт мактабларида фаолият юритаётган тренерларни босқичма-босқич халқаро сертификациядан ўтказиш;

б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

ихтисослаштирилган спорт мактабларини уларнинг ҳақиқий эҳтиёжидан келиб чиқиб, спорт жиҳозлари билан таъминлаш;

ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг маҳаллий ва халқаро мусобақалардаги иштирокини ташкил этиш;

ҳар йили маҳаллий ва хорижий спорт усталари, тренер ҳамда машҳур спортчилар иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш чораларини кўрсин.


5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) билан биргаликда икки ой муддатда ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари ва тренерлари соғлиғини мунтазам назорат қилиш ҳамда уларга бепул тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқласин.


6. Белгилансинки:

ихтисослаштирилган спорт мактабларида қўшимча ўқув ва спорт тўгараклари ташкил этилади ҳамда терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинлари, республика ва халқаро миқёсдаги нуфузли спорт мусобақалари ўтказиб борилади;

Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида ўқувчи-спортчиларнинг суткалик озиқ-овқат нормаси олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчилари учун тасдиқланган меъёрларга мувофиқ, Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабида эса - гимнастика спорт турлари бўйича давлат спорт-таълим ташкилотларида шуғулланувчи ўқувчи-спортчилар учун тасдиқланган озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ белгиланади;

ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг овқатланиши аутсорсинг усулида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ташкил этилади;

ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчи ва тренерларининг тадбирларга, маҳаллий ва халқаро мусобақаларга тайёргарлиги ҳамда иштироки билан боғлиқ барча харажатлар ҳар йили Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутиб борилади ҳамда Cпорт вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида алоҳида жамоа сифатида тўғридан-тўғри иштирок этади;

ихтисослаштирилган спорт мактаблари тизимида бокс ва гимнастика бўйича тренерлар мактаби ташкил қилинади;

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади. Бунда ушбу устамаларни ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига тўлаш тартиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади;

ихтисослаштирилган спорт мактаблари директорлари, директор ўринбосарлари ҳамда фан ўқитувчиларига умумий ўрта таълим муассасалари учун қўлланиладиган қўшимча тўловлар, рағбатлантириш шартлари ва имтиёзлари татбиқ этилади;

ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2024 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида молиялаштирилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


7. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига (О. Касимов) Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) билан биргаликда 2027/2028 ўқув йилига қадар ихтисослаштирилган спорт мактабларининг халқаро ваколатли спорт ташкилотлари томонидан аккредитациядан ўтказилишини ташкил этиш тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 22 июндаги

ПФ-94-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-илованинг "13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги



Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


4 149

4 149


шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


5

5


1.

Мактабгача таълим агентлиги


66

66


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


3

3


2.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги


73

73


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


1

1


".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-79-сон Фармонида:


а) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ










Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги




























































































Республика таълим

маркази



А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти



"Бошланғич таълим" журнали таҳририяти" давлат корхонаси, "Тил ва адабиёт таълими", "Преподавание языка и литературы", "Lаnguаge аnd literаture teаching" журналлари таҳририяти" давлат корхонаси, "Маърифат" ва "Учитель Узбекистана" газеталари таҳририяти, "Халқ таълими" журнали таҳририяти" давлат корхонаси, "Тонг юлдузи" газетаси таҳририяти, "Класс" газетаси таҳририяти, "Ғунча" журнали таҳририяти, "Гулхан" журнали таҳририяти



"Таъминот ва логистика хизмати" ДУК


































Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва унинг ҳузуридаги академик лицей, Республика педагогик таълим ресурс маркази (кутубхона), Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази, Наманган ва Хўжайли хизмат кўрсатиш ва сервис техникумлари, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали



Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти






"Инновация, технология ва стратегия маркази" ДУК

























Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти












Педагогик маҳорат марказлари





"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи" МЧЖ, "Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи" МЧЖ




















































Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси



Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази











"Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси, Республика соғломлаштириш оромгоҳи










































"Баркамол авлод" республика болалар мактаби











Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси






















































Республика болалар кутубхонаси







































































Республика ўқувчи ёшлар маркази



Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги


















































































Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари










































































Ҳудудий бошқармалар тасарруфидаги умумий

ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари



Қорақалпоғистон Республикаси Таълим маркази


Болалар кутубхоналари











































Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари





























































































Умумий ўрта таълим ташкилотлари


Мактабгача таълим ташкилотлари


Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари











 


в) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Мактабгача таълим агентлигининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ









Мактабгача таълим агентлиги











































































Тошкент шаҳридаги "А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали



"Имкон" реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари



"Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази" МЧЖ






























Педагогика коллежлари



Экспериментал давлат мактабгача таълим ташкилотлари



Жаҳон банки билан ҳамкорликда "Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи






























Тошкент шаҳридаги Пучон университети



"Ilk Qadam" (IQ) журнали таҳририяти" ДУК



Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти










































Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси







































Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари






































Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари



































































Давлат мактабгача таълим ташкилотлари



Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари








г) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ихтисослаштирилган таълим муассасалари

агентлигининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ










Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги











































































































Ихтисослаштирилган мактаблар


















Президент мактаблари





Ижод мактаблари





























































Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб


Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби



Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби



"Янги Ўзбекистон" университети













































Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб


Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби



Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби



Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти













































Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб


Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактаби



Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби



Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази













































Ҳудудий ихтисослаштирилган мактаблар


Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби



Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби



"Ренессанс" болалар соғломлаштириш оромгоҳи




























































Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби



Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби








































































































Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби




















































































































";


д) 6-илованинг 17-позицияси чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 январдаги "Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-18-сон Фармонига 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Спорт вазирлигининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ


Спорт вазирлиги











































































































Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари



Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиаллари



Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари


Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари










































"Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази" МЧЖ





Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари


Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази


















Ўзбекистон давлат спорт академияси




























































Республика олимпия захиралари теннис мактаби


Оғир атлетика маркази











Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари

















































Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари




































































Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти



Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати


Ихтисослаштирилган спорт мактаблари











































































Ўзбекистон дзюдо академияси




Спорт мактаблари



















































Спортнинг эшкак эшиш ва гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаблари


















Халқаро шахмат академияси




Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи
















































".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 мартдаги "Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-162-сон қарорида:


а) номидаги "Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати" сўзлари "Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби (кейинги ўринларда - бокс мактаби) ташкил этилсин";


в) 3-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "175" рақами "168" рақами билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "суткалик озиқ-овқат нормаси," сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бокс мактаби директори, унинг ўринбосарлари, педагог ходимлар, тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, педагог ходимлар ва тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 275-сон қарорига мувофиқ";


г) 4-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт" сўзлари "Спорт" сўзи билан алмаштирилсин;

"г" кичик банддаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 мартдаги "Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-163-сон қарорида:


а) номидаги "Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати" сўзлари "Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби (кейинги ўринларда - гимнастика мактаби) ташкил этилсин";


в) 3-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "165" рақами "168" рақами билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "суткалик озиқ-овқат нормаси," сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"гимнастика мактаби директори, унинг ўринбосарлари, педагог ходимлар, тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, педагог ходимлар ва тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 275-сон қарорига мувофиқ";


г) 4-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт" сўзлари "Спорт" сўзи билан алмаштирилсин;

"г" кичик банддаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июнь



























































Время: 0.1799
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск