Внимание!

NB! Мазкур Низом расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Уруғлик пахта хомашёсини жамғариш, белгиланган стандарт талаблари бўйича сақлаш ва дастлабки қайта ишлашгача бўлган жараённинг тўғри бажарилиши тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 25.06.2024 й. 3522-сон билан рўйхатга олинган қишлоқ хўжалиги вазирининг 30.05.2024 й. 15-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 25 июнда 3522-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ хўжалиги вазирининг

2024 йил 30 майдаги

15-сон буйруғига

ИЛОВА



Уруғлик пахта хомашёсини жамғариш, белгиланган

стандарт талаблари бўйича сақлаш ва дастлабки

қайта ишлашгача бўлган жараённинг

тўғри бажарилиши тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом уруғлик пахта хомашёсини тайёрловчи корхоналарда (бундан буён матнда уруғлик тайёрлаш корхоналари деб юритилади) уруғлик пахта хомашёсини жамғариш, белгиланган стандарт талаблари бўйича сақлаш ва дастлабки қайта ишлашгача бўлган жараённинг тўғри бажарилиши тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


уруғлик пахта - уруғлик чигит олиш учун мўлжалланиб, экилган майдонлардан терилган пахта;


уруғлик пахта ғарами (бундан буён матнда ғарам деб юритилади) - селекция нави, авлоди ва саноат нави, типи, синфи бир хил бўлган уруғлик пахтани махсус сақлаш майдончаларида жамғариш;


уруғлик тайёрлаш корхонаси - уруғлик пахтани қабул қилиш, уни жамлаб, ғарамларда сифатли сақланишини амалга оширувчи корхона (маскан);


уруғлик пахта тўдаси - бир вақтда, бир хил даладан, бир хил селекцион нав, авлоди бир хил, нав тозалиги, бир хил саноат нави тегишли ҳужжат билан расмийлаштириладиган уруғлик пахта миқдори.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган майдонларда ўтказилган апробация натижаларига мувофиқ уруғлик пахтанинг селекция нави, авлоди, уруғлик тайёрлаш режаси тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 1 сентябрга қадар уруғлик тайёрлаш корхоналарига етказади.



2-БОБ. УРУҒЛИК ТАЙЁРЛАШ КОРХОНАЛАРИДА

УРУҒЛИК ПАХТАНИ ЖАМҒАРИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


3. Уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиб олиш ва жамлаш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


4. Уруғлик пахтани қабул қилиш бошлангунга қадар уруғлик тайёрлаш корхоналари қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

уруғлик пахта хомашёсининг селекция нави, авлоди бўйича жойлаштириш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда уруғлик пахта тўдасининг селекция нави (дурагайлар), авлодлар, нав тозалиги, тоифалари, намлиги, ифлослиги ва чигитларнинг механик шикастланиши ҳисобга олиш;

уруғлик пахтани селекция нави (дурагайлар) бўйича жойлаштириш, расмийлаштириш учун керакли миқдорда қанор-қоплар, ёрлиқлар, пломбалар, нав ҳужжатлари бланкаларини тайёрлаш;

сентябрь ва октябрь ойларида келтирилган уруғлик пахтани селекцион ва саноат навлари, синфлари бўйича авлоди ва дала гуруҳи кўрсатилган ҳолда алоҳида тўдаларга жамғарилишига тайёргарлик кўриш;

уруғлик пахта топширувчи пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари, элита уруғчилик хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари (бундан буён матнда уруғчилик субъектлари деб юритилади) томонидан келтирилаётган машинада ёки қўлда терилган уруғлик пахтани алоҳида қабул қилишга тайёргарлик кўриш;

ёнғинга қарши кураш бўйича огоҳлантирувчи ёзувларни кўринадиган жойларга осиб қўйиш;

уруғлик пахтани таҳлил қилиш лабораториясининг зарур ўлчаш воситалари, синов ускуналари, реактивлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш, метрологик кўрикдан ўтган лаборатория ускуналаридан фойдаланиш;

брезентлар, лаборатория жиҳозлари, асбоб ускуналар, ўров ва бошқа талаб этиладиган хўжалик материаллар захирасини яратиш;

трактор, бошқа механизмлардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича тадбирларни ўтказиш.


5. Ҳар бир уруғлик тайёрлаш корхоналарида узунлиги 6 - 9 метрли кўчма нарвонлар бўлиши керак.


6. Ғарам майдонининг ўлчами эни 14 m, узунлиги 25 m бўлиши керак.


7. Ғарам майдони марказининг юзаси ёмғир сувлари оқиб кетиши учун 5-7 sm баландроқ бўлиши лозим.


8. Ёмғир сувларини ва ер ости сувларини чиқариб ташлаш учун ғарам майдонининг атрофида (тўрт томони) сув чиқиб кетадиган ариқчалар очилади. Ушбу ариқчалар ғарам майдони четидан 0,7 м узоқликда бўлиши керак. Ғарам майдони билан ариқча орасидаги масофа пахта бузилишининг олдини олиш учун асфалтланади.


9. Ер ости сувлари юқори жойлашган ерларда ариқчалар 20-25 sm чуқурликда, бошқа жойларда эса тупроқ таркибини ҳисобга олган ҳолда 50-60 sm чуқурликда қазилади.


10. Ғарам майдони ер сатҳидан 40 sm баланд қилиб кўтарилиши керак, унга асфалт ётқизилади. Ғарам майдонининг ўртасидан туннелни тўғри қазиш учун махсус чизиқ билан белгилаб қўйилади.


11. Уруғлик тайёрлаш корхоналари ҳудудида, уруғлик пахта қабул қилинаётган майдончалари таъмирланган, ҳудуд асфалтланган, тозаланган ва зараркунандаларга қарши дезинфекцияланган ва омборларда ўтган йиллардан қолган пахта ва чигит қолдиқларидан тозаланган бўлиши лозим.


12. Уруғлик пахтанинг оригинал (суперэлита), элита авлоди омборларга қабул қилинади. Бунда, ушбу омборларнинг томлари, деворлари, пастки қисми (пол) эшиклари таъмирланган ва дезинфекцияланган, деразаларига ойна солинган, электр ёритқичлар турли ҳимоя қалпоқлар билан таъминланган бўлиши лозим.



3-БОБ. УРУҒЛИК ТАЙЁРЛАШ КОРХОНАЛАРИДА

УРУҒЛИК ПАХТАНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, САҚЛАШ

ВА ДАСТЛАБКИ ҚАЙТА ИШЛАШГАЧА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР


1-§. Уруғлик пахтани қабул қилиш


13. Уруғлик тайёрлаш корхоналари, уруғчилик субъектлари томонидан топширилаётган уруғлик пахтани апробaция далолатномалари асосида селекцион нави, авлоди ва миқдори бўйича асосий ва захира фондига қабул қилади.


14. Уруғлик тайёрлаш корхоналари уруғлик пахтани қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан қабул қилади:

O`z DSt 592:2008 "Пахта. Ифлосликни аниқлаш усуллари";

O`z DSt 593:2008 "Пахта. Пахта толасининг тавсифномаларини аниқлаш усуллари";

O`z DSt 615:2008 "Пахта. Техникавий шартлар";

O`z DSt 642:2013 "Уруғлик пахта. Техникавий шартлар";

ГОСТ 9679.0-2009 "Пахта хомашёсидан намунани танлаб олиш усуллари".


15. Уруғчилик субъектлари томонидан уруғлик тайёрловчи корхоналарга уруғлик пахтани топшириш жараёни 3 босқичда амалга оширилади. Бунда:

1-босқичда келтирилган уруғлик пахталардан намуна олиниб, саноат нави ва синфи аниқланади ҳамда ушбу намуна лабораторияга ифлослик ва намликни аниқлаш учун жўнатилади;

2-босқичда уруғлик пахта электрон тарозида ўлчанади;

3-босқичда уруғлик пахтанинг белгиланган ғарамга туширилишини ташкил қилади.


16. Уруғлик тайёрловчи корхоналарга топширилаётган уруғлик пахта саноат нави органолептик ташқи кўринишини эталон намуналар кўз билан кўриб солиштириш йўли билан ва намлик ва ифлослик инструментал приборлар ёрдамида аниқланади.


17. Уруғлик пахта қабул қилинаётганда уруғлик тайёрловчи корхона лабораториясига келтирилган уруғлик пахтага берилган нав ҳужжатидаги ёзувлар апробация далолатномаларига мос келиш-келмаслигини уруғлик тайёрловчи корхонанинг масъул ходими текширади ва апробация далолатномасига асосан уруғлик пахтани топшириш режаси бўйича қабул қилади.


18. Намуна олувчи уруғлик топширувчи иштирокида уруғлик пахтадан намуналарни танлаб олади ва эталонлар намуналарга солиштириб саноат навини аниқлайди ва лаборатория журналида қайд қилади.


19. Топширилаётган уруғлик пахтанинг саноат нави кўрсаткичлар бўйича эътирозлар юзага келганда қайта намуналар олиниб, лабораторияда пахтанинг пишиб етилганлик коэффиценти бўйича таҳлиллар амалга оширилади ва якуний хулоса чиқарилади.


20. Намуна олувчи ва оператор ҳар бир намунанинг тўғри олинишига шахсан масъул ҳисобланади.

Олинган намуналар уч кун ичида пахта уруғчилиги лабораториясига 1 kg уруғлик пахта чигитини унинг механик шикастланганлик даражасини аниқлаш учун берилади. Пахтанинг қолган қисмидан лабораторияда толаси ажратилади, олинган чигит эса пишиб етилганлиги ва унувчанлигини аниқлаш учун пахта уруғчилиги лабораториясига жўнатилади.


21. Уруғлик пахтани қабул қилишда хом терилган ва касалликка учраган пахтани қабул қилишга йўл қўйилмайди.


22. Уруғлик пахтани топширишда куннинг ёруғ вақтларида қабул қилиш ва жамлаш талаб этилади.


23. Уруғлик тайёрлаш корхоналари лаборантлари уруғлик пахтанинг ҳар бир тўдасини ғарамлаш вақтида намуналар олиниб таҳлил қилиб боради.


24. Олинган ҳар бир намунага уруғлик тайёрлаш корхона лаборанти имзолаган тўда рақами, пахтанинг селекцион нави, авлоди, саноат нави, синфи, тўдани жамлаш бошланган, тугаган вақти ва унинг вазни, намуна олинган муддати кўрсатилган ёрлиқ ёпиштирилади.


25. Кун давомида навдорлик сифат кўрсаткичлари жиҳатидан бир хил навли, авлодли ва тоифали, уруғлик пахта бир неча маротаба топширса, навли уруғлик пахта таҳлили ва уларни қабул қилишни расмийлаштириш кунлик ҳар бир намуналар бўйича амалга оширилади.


26. Топширилаётган уруғлик пахтанинг саноат нави синфи ва бошқа сифат кўрсаткичлари таҳлил натижаларига кўра эътироз бўлган тақдирда қуйидагилар амалга оширилиш шарт:

а) таҳлиллар ўтказиш учун уруғлик тайёрловчи корхонанинг лабораторияси пахтадан такрорий намуна олади:

б) олинган намуналар уруғлик тайёрловчи корхона ва уруғчилик субъектлар иштирокида баҳсли намуна муҳрланади ҳамда лаборатория бошлиғи томонидан тегишли далолатнома тузилади;

д) намуна пахта тайёрлаш корхонасининг лабораториясига жўнатилади ва такрорий таҳлил ўтказилади;

э) такрорий таҳлил натижалари бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинади.


27. Топширилаётган уруғлик пахта O`z DSt 642:2013 "Уруғлик Пахта. Техникавий шартлар" стандартига жавоб бермаганда унинг сабаблари кўрсатилади ва уруғлик етиштирувчи субъектга қайтарилади ёки унинг розилиги билан уруғлик тайёрлаш корхоналарига техник пахта сифатида топширилади.


28. Уруғлик пахтани қабул қилиш жараёнида низолар уруғлик тайёрлаш корхонасининг лабораторияси томонидан сифат кўрсаткичлари қабул қилгунга қадар ҳал қилинади.



2-§. Уруғлик пахтани қабул қилиш ғарамлаш

ва дастлабки қайта ишлашгача сақлаш


29. Уруғлик пахта сифати аниқланганидан кейин уруғлик тайёрловчи корхона лабораторияси ходими уларни дислокацияга мувофиқ жойлаштириш учун уруғчилик субъектига кўрсатма беради.


30. Уруғлик пахтанинг оригинал (суперэлита), элита авлодлари янги қанор-қопларга солинади ҳамда улар қуруқ, тоза ва усти ёпиқ айвонларда сақланади. Қанор-қоплар эса тахтадан қилинган таглик устига тахлаб қўйилади.


31. Қабул қилиш пайтида уруғчилик субъектидан олинадиган уруғлик пахта селекция нави ва экин тўғрисидаги ҳужжатлар уруғлик тайёрловчи корхонада сақланади.


32. Уруғлик пахтани узоқ вақт яхши ҳолатда сақлаш ва ундан сифатли тола ва уруғлик чигит олиш учун уруғлик пахтанинг нави ва синфини ҳисобга олган ҳолда табақалаб ғарамланади.


33. Ёғингарчилик пайтларида уруғлик пахтани ғарамга босиш ман этилади. Бунда, ёпиқ омбор ёки айвонларга уруғлик пахта олинишига рухсат этилади.


34. Ғарамга тўкилган уруғлик пахта майдонининг ҳамма жойига бир текисликда ва қалинликда жойлаштирилиши лозим.


35. Ғарамлаш пайтида уруғлик пахта қўшимча ифлосланмаслиги учун ғарамнинг тўрт томонига 1,5-2 m кенгликда эски брезент ёки мато солинади.


36. Ғарамда кейинчалик ўзгариш ҳоллари бўлмаслиги учун уруғлик пахта тўшамаси 0,9-1,0 m дан ортмай туриб, зичлаш керак. Бир кунда битта майдонга 60-65 тоннадан ортиқ уруғлик пахта босиш тавсия этилмайди.


37. Ғарамлашда уруғлик пахтани ғарам четидан камида 0,5 m ичкарида, 3,5-5 m кенгликда зичлаш керак.


38. Уруғлик пахтани ғарамнинг ҳамма жойига бир текис ёйилишига ва яхши шиббаланишига алоҳида эътибор бериш керак. Ғарамнинг зичланган қисми (чекка қисми) доимо ўрта қисмидан пастроқ бўлиши талаб этилади.


39. Уруғлик пахта ғарамга ҳаво очиқ кунларда ёйиб босилади.


40. Уруғлик пахта ғарамга босиб бўлингач аста-секин чўкади ва 10-15 кунда 1-1,5 метрга пасаяди ва ғарам кўтариб бўлингач атрофида осилиб қолган пахталар (таралиши) юлиб олиниши керак.


41. Очиқ майдонларда сақланаётган уруғлик пахтанинг устини ёпиш учун ўлчами 8,5 х 7 m бўлган фақат янги ва биринчи даражали брезентлар билан ёпилиши керак.


42. Ғарамлар ёпиладиган брезентларнинг ўлчами 8,5х7 m бўлса, 25х14 m майдондаги ғарамни ёпиш учун ўнта брезент керак бўлади, бунда тўртта брезентдан иккита брезент тикилади, иккита брезент алоҳида қилиб калта 7 m бўлган томонидан тикилади. Тикилган брезентнинг ўлчами 17х7 m бўлади. Тикилган брезент 17 m бўлган томони билан тахланади.


43. Кенглиги 14 m, гумбаз қисми 2,5 m бўлган ғарамга узунлиги бўйлаб 5 та брезент ёпилади. 25х14 m бўлган ғарамни 8 та брезент билан ёпишда тўртта брезент 7 m ли томонидан тикилади. ғарамга 17 m бўлган томони билан ёпилади.


44. Ҳар бир брезентга ўртача 30 тонна пахта тўғри келиши керак.


45. Ғарамни усти брезент билан ёпилишидан олдин ғарам устидаги чуқур пайдо бўлишининг олдини олиш керак. Акс ҳолда ёмғир суви тўпланиб пахтага ўтиб кетиши олдини олиш мақсадида пахта ғарами чўккандан кейин ҳосил бўлган паст-баландликлар текисланиб қўйилиши лозим.


46. Намлиги меъёрда бўлган уруғлик пахта ғарамларига орадан 8-10 кун, ортиқча намликдаги ғарамлар тиклангач эса 3-5 кун ўтгандан кейин узунасига битта туннел очилади ва туннел таги тозаланган ва олд қисми ҳаво айланиши учун доимо очиқ туриши талаб этилади.


47. Омборхоналар ва айвонлар остига босилган пахтада ҳам ғарамлардаги каби туннеллар фақат олд томонидан очилади ва усти брезентлар билан ёпилган ҳолда ҳаво сўрғич ишлатилади.


48. Уруғлик пахта ғарамлари кўтарилгач, уларнинг атрофи ўз вақтида тараш-қирқиш ишлари бажарилади ва фақат янги брезентлар билан ёпилади, унга зудлик билан тунел қазилиб уруғлик пахтанинг вақтинчалик қизиб кетишини олдини олиш учун ҳаво сўрғич қўйилади.


49. Ғарамлардаги уруғлик пахтанинг намлигини ўз вақтида аниқлаш учун уруғлик тайёрлаш корхона лабораторияси сақланаётган пахтанинг ҳароратини ҳар 10-15 кунда бир маротаба текшириб туради ва тегишли дафтарга қайд қилади.


50. Уруғлик пахта ғарамлардаги ҳарорати 8 жойдан (4 та бурчак томондан, 4 таси эса ён, олд ва орқа томонлардан) 4 метр чуқурликда ўлчанади. Омборларда сақланган уруғлик пахта ғарамларининг эса эшик томонидан битта жойда, тепа қисмидан 4-6 жойдан ўлчанади. Ҳарорат ўлчагич ғарам ичида камида 30 дақиқа туриши лозим.


51. Ўлчанган ҳарорат лабораториянинг уруғлик пахтани сақлаш дафтарида қайд этилади.


52. Сақланаётган уруғлик пахта тўдаларидаги ҳарорат биринчи ўлчашда 30-35 °C дан ортиқ бўлса ёки кейинги ўлчашларда бир нуқтанинг ўзида 2-3 даражага ортиб кетса, ғарамдаги иссиқ ва нам ҳавони ҳаво сўргич мосламаси вентиляторлардан фойдаланилган ҳолда сўриб чиқариб ташлаш йўли билан уни совитиш лозим.


53. Ғарам кўтарилгандан ва тегишлича чўккандан кейин қўлда ёки механизмлар ёрдамида унинг узунлиги бўйлаб эни 1,0 m, баландлиги эса 2,0 m ли туннел очилади. Ҳаво сўриб олинишидан аввал бир тарафи туннелнинг 1,5-2,0 m узунлигида пахта билан тўсилади ва устига III va IV даражали брезент билан 2 қават қилиб ёпилади.


54. Ҳаво иссиқ кунларда (ҳарорат 25-30 °C дан ортиқ бўлганда) ғарам ичидаги ҳавони кечаси ёки эрта тонгда сўриб олиш мақсадга мувофиқ.


55. Юқори намликдаги уруғлик пахта ҳароратини пасайтириш самарадорлиги ва уруғлик пахтанинг яхши сақланишини таъминлаш ғарамнинг тўғри кўтарилганлигига ҳамда баланд-пастлиги бир хиллигига боғлиқдир. Ғарам баландлиги бутун узунлиги бўйлаб бир хил бўлиши лозим.


56. Уруғлик пахтани ғарамлашда профилактик тарзда ҳавони сўриб олишда бу иш 6-8 соатдан кам давом этмаслиги керак. Уруғлик пахта ўз-ўзидан қизиган ҳолларда ҳаво сўриш жараёни ғарам ҳарорати ўлчанаётган саккизта жойда унинг иссиқлиги атроф ҳаво ҳарорати даражасига этгунча давом эттирилади.


57. Ҳавоси сўрилган ғарамларда олдин ўлчанган жойларда ҳар 6-8 соатда назорат ўлчови ўтказиб турилиш талаб этилади.


58. Уруғлик пахта тайёрлаш корхонаси томонидан ҳар ўн кунда ғарамлар тўғри босилиши, омборлардан фойдаланиш, сақланаётган уруғлик пахта сифатини ўрганилиши лозим.


59. Қабул қилинган ҳар бир уруғлик пахта ғарамига қуйидагилар кўрсатилган ёрлиқлар осиб қўйилади ва ёрлиқларда қуйидагилар қайд этилади:

хўжалик номи;

маҳсулот номи;

тўда сони ва массаси;

селекцион ва ишлаб чиқаришдаги нав;

синфи;

намлик фоизи;

ифлослик фоизи;

механик шикастланганлик фоизи;

авлоди;

даланинг кўрик гуруҳи;

омбор ёки ғарамнинг тартиб рақами;

ғарамлашнинг бошланган ва тугалланган куни.


60. Ғарамга чакка ўтаётганлиги ва уруғлик пахта намланганлиги аниқланган ҳолларда уруғлик пахтанинг намланган қалинлигини аниқлаш мақсадида ғарамни қудуқсимон қилиб тешиш ва намланган пахтани қуритиш учун ажратиб олиш лозим.


61 Ёғингарчилик бўлиб ўтгандан сўнг барча омборхона, айвон ва ғарамлардаги пахталарни ҳолати ўрганиб чиқилади.


62. Брезент ёки томдан сув ўтган тақдирда намланган пахта ажратиб олиниб, қуритилади, томнинг бузилган жойи зудлик билан тузатилади, ғарамдаги ёпилган брезентларнинг ҳолати текшириб кўрилади.


63. Уруғлик пахтани ғарамларда, сақлаш даврида ариқчалар сув тошиб кетмаслиги учун вақти-вақти билан тозалаб турилади.


64. Уруғлик пахта тайёрлаш корхонаси томонидан қабул қилинган уруғлик пахтанинг қайта ишлашгача бўлган жараёнида ҳар 10 кунда сифатли сақланишини ўрганилади.

Уруғлик пахта ғарамини сақлашда қуйидагилар ўрганилади:

а) ғарам устидан сув ўтиши ва бошқа сабаблар туфайли намлик ортиб кетмаганлиги;

б) ғарамда пахта ўз-ўзидан қизиш жараёни бошланмаганлиги;

в) брезентларда қора доғлар пайдо бўлмаганлиги;

г) ғарамнинг туннеллари бошидаги пахталарни намланмаганлиги;

д) ғарамда тарашлаш қирқиш ишлари амалга оширилганлиги;

е) ғарам чўкмаганлиги агар чўккан бўлса қайта кўтарганлиги;

ж) ғарамга ёпилган брезент арқонлари маҳкамланганлиги;

з) ғарам ёрлиқлари осиб қўйилганлиги;

к) ҳаво сўргичлар ўз вақтида қўйилганлиги;


65. Ҳар бир ўрганиш натижаси пахта тайёрлаш корхонасининг махсус дафтарига қайд қилиб борилади.


66. Уруғлик пахтанинг ҳарорати олдинги ўрганишдаги ҳарорати 1,0 даражага ортиб кетганлиги аниқланса, унинг ҳароратини ҳар куни ўлчаб туриш талаб этилади. Агар кейинги 2-3 ўлчашда ҳароратни тобора ортиб бораётганлиги кузатилса, бу ҳолда вентилятор ёрдамида иссиқ ҳавони сўриб ташлаш йўли билан пахтанинг ўз-ўзидан қизишига йўл қўйилмаслиги шарт.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


67. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 июнь































































Время: 0.1818
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск