ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2024 й. 354-сон "Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2024 й.

N 354




ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИККА

УЧРАГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА УЛАРНИНГ

ВОЯГА ЕТМАГАН ФАРЗАНДЛАРИГА ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ ЙЎЛГА

ҚЎЙИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарори билан:

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг "102" телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан рўйхатга олиниши;

тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари (кейинги ўринларда - хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари) дастлаб туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларининг бирламчи кўмак хонаcига (кейинги ўринларда - бирламчи кўмак хонаси) жойлаштирилиши ҳамда уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши;

2024 йил 1 июндан бошлаб туман (шаҳар) марказий шифохоналари шошилинч қабул бўлимида бирламчи кўмак хонаси Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб республиканинг қолган барча ҳудудларида ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига (кейинги ўринларда - ҳудудий марказлар) жойлаштириш ва вақтинча бошпана (шелтер) билан таъминлаш ҳамда улардан чиқариш;

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида шакллантириш ва юритиш;

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" марказлари) ҳамда ҳудудий марказлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва уларнинг мониторинги.


3. Белгилансинки:

бирламчи кўмак хонаси ташкил этилгунига қадар хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига қўшимча реабилитацияга муҳтожлик аниқланган ҳолларда, ҳимоя ордери асосида ҳудудий марказларига жойлаштирилади;

"112" ягона диспетчерлик хизмати ҳамда 1146 қисқа рақамли "ишонч телефони"га тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар келиб тушганда, мутахассислар томонидан хотин-қизларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ҳамда бошқа масалаларда маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш каби хизматлар кўрсатилади. Бунда хотин-қизларга шошилинч руҳий, психотерапевтик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда тазйиқ ёки зўравонлик содир этган шахсларга чора кўриш зарур бўлган ҳолларда, мазкур қўнғироқлар ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг "102" телефон рақамларига йўналтирилади;

патронаж ҳамшираси томонидан хонадонларга ташриф буюриш жараёнида кузатилган хотин-қизларга тазйиқ ёки зўравонлик ҳолати юзасидан зудлик билан мажбурий равишда ички ишлар органлари хабардор қилинади;

тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга мазкур қарор талаблари асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилиши учун Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази масъул ҳисобланади;

ҳудудий марказлар томонидан ишлаб чиқилган якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз ваколатлари доирасида бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


4. Қуйидагилар:

Туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларида бирламчи кўмак хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича минимал талаблар 2-иловага мувофиқ;

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун зарур инфратузилмани шакллантириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда хотин-қизларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш даврида уларнинг фарзандларига қараб туриш хизматини ташкил этиш заруратидан келиб чиқиб, ҳудудий марказларга Агентлик тизими ташкилотларининг мавжуд штат бирликлари доирасида қўшимча тарбиячи штат бирлигини киритишга рухсат берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида, республиканинг қолган барча ҳудудларида эса 2024 йил 1 сентябрга қадар туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларида 2-иловага мувофиқ минимал талаблар асосида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Агентлик бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, шунингдек, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари учун тазйиқ ҳамда зўравонликдан жабрланган хотин қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий ва реабилитация хизматларни кўрсатиш ҳамда уларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш тизимини ташкил этиш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Агентлик, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимини такомиллаштириш ва заруратга кўра унинг бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 июндаги

354-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг

шошилинч қабул бўлимларида бирламчи кўмак

хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР


1. Бирламчи кўмак хоналари камида 4 та ўрин учун мўлжалланган бўлиши, ҳар бир шахс учун ажратиладиган майдон санитария қоидалари нормалари ва гигена нормативларида белгиланган меъёрлардан кам бўлмаслиги лозим.


2. Хоналар ўринлар сонига мос равишда каравотлар, овқатланиш учун стол ва стуллар, тумбалар, шкаф, музлаткич ва телевизор билан жиҳозланиши керак.


3. Хоналар етарли даражада ёруғлик билан таъминланиши, ҳаво айланиш, иситиш ва совитиш тизимлари мунтазам соз ҳолатда сақланиши лозим.


4. Деразалар темир панжаралар билан ҳимояланган бўлиши, эшикка қулф ўрнатилиши, навбатчи ҳамширани зарур ҳолатларда тезкор чақириш қўнғироғи бўлиши, шунингдек, хонага кириш эшиклари ташқарисига кузатув камералари ўрнатилиши лозим.


5. Бирламчи кўмак хоналарида ювиниш хоналари ва хожатхона бўлиши, хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари зарур гигиена воситалари (атир совун, шампунь, тиш пастаси, тиш чўткаси, ҳожатхона қоғози, аёллар шахсий гигиена воситаси, болалар учун тагликлар, сочиқлар тўплами) билан таъминланиши зарур.


6. Хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари учун елим ўйинчоқлар тўплами бўлиши керак.






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 июндаги

354-сон қарорига

3-ИЛОВА



Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика

марказининг ҳудудий марказларида ижтимоий хизматларни

кўрсатиш учун зарур инфратузилмани шакллантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбир номи


Амалга ошириш механизми


Муддати


Масъул ижрочилар


1.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрининг Е. Алакуз кўчасидаги 54-уй манзилида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази собиқ маъмурий биносини Марказга ўтказиш ҳамда капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш.


2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва касб-ҳунарга ўргатиш хоналарини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш.


3. Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари учун Марказ ҳудудига кириш жойида махсус хона қуриш.


2024 йил

30 сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя милий агентлиги


2.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Андижон вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


1. Марказга тегишли ер майдонида касбга тайёрлаш хонаси учун қўшимча бино қуриш.


2. Касбга тайёрлаш хонасини зарур жиҳозлвр билан таъминлаш.


3. Марказ ҳудудини ободонлаштириш.


2024 йил

30 сентябрь


Андижон вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


3.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Бухоро вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


1. Бухоро вилояти Когон шаҳрининг "Туркистон" маҳалласи Ватанпарвар кўчасидаги 4-уй манзилида жойлашган Когон шаҳар прокуратурасининг собиқ маъмурий биносини Марказга ўтказиш.


2. Марказ биносини таъмирлаш ва Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.


2024 йил

30 сентябрь

Бухоро вилояти  ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

4.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Жиззах вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


1. Марказ биносини реконструкция қилиш, шу жумладан, болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.


2024 йил

31 июль


Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


2. Марказ кутубхонасини зарур мебель жиҳозлари, шу жумладан китоб жавонлари ва адабиётлар билан таъминлаш.


2024 йил

30 сентябрь

5.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Наманган вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


Марказ ҳудудида махсус жихозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.


2024 йил

30 сентябрь


Наманган вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


6.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Навоий вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


1. Навоий вилояти Навоий шаҳрининг Меъморлар кўчасидаги 2-уй манзилида жойлашган Навоий вилояти Мудофаа ишлари бошқармасига тегишли бинони Марказга ўтказиш.


2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва касб-ҳунарга ўргатиш хоналарини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш.


2024 йил

30 сентябрь


Навоий вилояти ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


7.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Самарқанд вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


1. Марказ биносини замонавий талаблар асосида таъмирлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2. Марказ биносини таъмирлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар (лойиҳа)ни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритиш.


2024 йил

30 июнь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


3. Келишилган лойиҳа асосида бинони таъмирлаш.


2024 йил

31 декабрь

8.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сирдарё вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


1. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг Тараққиёт маҳалласи Хондамир кўчасидаги 19-уй манзилида жойлашган Асаб касалликлари диспансерининг собиқ биносини Марказга ўтказиш ва таъмирлаш.


2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.


2024 йил

30 сентябрь


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


9.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сурхондарё вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


1. Марказ биносини таъмирлаш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш.


2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.


3. Марказ биносини ичимлик суви таъминоти тармоғига улаш.


2024 йил

30 сентябрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


10.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Фарғона вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


1. Марказ биносини жорий таъмирлаш ва марказ ётоқхонасини зарур мебеллар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш.


2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш.


2024 йил

30 сентябрь

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


11.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


Марказ биносини реконструкция қилиш ҳамда болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.


2024 йил

30 сентябрь


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


12.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Хоразм вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.


2024 йил

30 сентябрь

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


13.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қашқадарё вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


1. Қашқадарё вилояти Карши шаҳрининг Шўртан МФЙ Насаф кўчасидаги 1б-уй манзилида жойлашган Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бинонинг бўш турган қисмини Марказга ўтказиш ва жорий таъмирлаш.


2. Марказ ҳудудида махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш.


3. Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари учун Марказ ҳудудига кириш жойида махсус хона қуриш.


2024 йил

30 сентябрь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


14.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент шаҳар ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш.


2024 йил

30 сентябрь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 июнь




































Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск