ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 25.06.2024 й. 354-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 июндаги

354-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар

ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига

ижтимоий хизмат кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларига (кейинги ўринларда - хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари) ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида қуйидаги шаклларда мурожаат қилинади:

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" марказлари) ёки ижтимоий ходимга;

ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг "102" телефон рақамларига ёки бевосита профилактика инспекторларига;

"112" ягона диспетчерлик хизмати ҳамда 1146 қисқа рақамли "ишонч телефони"га.


3. Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати "102" қисқа рақамига ҳамда профилактика инспекторларига келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.


4. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматлар "Инсон" марказлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказлари (кейинги ўринларда - ҳудудий марказлар) томонидан кўрсатилади.

Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ижтимоий буюртмаси орқали жалб этилиши мумкин.

Зарур ҳолларда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига, шу жумладан тил (нутқ) ёки сенсор функциялари бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига тор доирадаги мутахассислар жалб этилади.


5. "Инсон" марказлари хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига кундузги қатнов шаклида қисқа ҳамда узоқ муддатли ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатади.

Мазкур турдаги хизматларни кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан белгиланади.


6. Ҳудудий марказлар томонидан якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиқ 6 ой муддатгача вақтинчалик бошпана (шелтер), ижтимоий реабилитация, ҳуқуқий, психологик ва мазкур Регламентга мувофиқ бошқа турдаги хизматлар кўрсатилади.



2-БОБ. ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

МУРОЖААТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҲАМДА

ШАХСНИНГ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ


1-§. "Инсон" марказлари томонидан тазйиқ ва зўравонлик

тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш, шахснинг

ҳолатини баҳолаш ва хизматлар кўрсатиш


7. "Инсон" марказлари тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг мурожаати асосида сўровнома ўтказган ҳолда уларнинг ҳолатини баҳолайди.

Сўровнома шакли ва уни ўтказиш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.


8. "Инсон" марказлари баҳолаш натижалари ҳамда хотин-қизларнинг розилиги асосида қуйидаги чора-тадбирлардан бирини ёки бир нечтасини амалга оширади:

кундузги қатнов шаклида қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш;

туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларининг бирламчи кўмак хоналарига (кейинги ўринларда - бирламчи кўмак хоналари) жойлаштириш;

тазйиқ ва зўравонлик ҳолатини ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳимоя ордерини расмийлаштириш чораларини кўриш учун "102" қисқа рақамига хабар бериш.


9. Хотин-қизлар кундузги қатнов шаклида қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий, психологик ҳамда ҳуқуқий хизматларни танлаган тақдирда, "Инсон" марказлари томонидан ўтказилган сўровнома натижалари ва хотин-қизларнинг танловига мувофиқ қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

а) психологик хизматлар;

б) шошилинч тиббий ёрдам олишга кўмаклашиш;

в) қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий хизматлар;

г) ҳимоя ордерини олишда кўмаклашиш;

д) хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўқотилган ҳужжатларини қайта тиклашга кўмаклашиш;

е) "Инсон" марказлари томонидан кўрсатилмайдиган бошқа турдаги давлат хизматларидан фойдаланишга кўмаклашиш;

ж) касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган хотин-қизларни ҳудудлардаги мономарказ ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбга ўргатиш учун йўлланма бериш.

Баҳолаш натижаларига кўра "Инсон" марказлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин.



2-§. Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисидаги мурожаатларни

қабул қилиш ва шахснинг ҳолатини баҳолаш


10. Тазйиқ ва зўравонлик, ўз жонига суиқасд қилиш (шу жумладан, ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган ҳолатларда) ҳолатига доир мурожаатлар бевосита жабрланганлар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, "112" ягона диспетчерлик хизмати ҳамда "1146" қисқа рақамли "ишонч телефони" операторлари, ижтимоий ходимлар ва патронаж ҳамшираларининг "102" қисқа рақамига берган хабари асосида ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Бунда рўйхатга олинган мурожаатлар "Инсон" марказларини хабардор қилган ҳолда, дарҳол профилактика инспекторига тақдим этилади.


11. Мурожаат бўйича 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;

ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради;

профилактика инспектори хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштирилади ҳамда заруратга кўра бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштиришга доир чораларни кўради;

ижтимоий ходим ва профилактика инспектори томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари уларнинг розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилади.


12. Хотин-қизлар бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилишга розилик билдирмаган тақдирда, ижтимоий ходим уларга "Инсон" марказлари орқали мазкур Регламентнинг 9-бандида белгиланган хизматлардан фойдаланишни таклиф қилади.



3-БОБ. ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА УЛАРНИНГ ВОЯГА

ЕТМАГАН ФАРЗАНДЛАРИНИ БИРЛАМЧИ

КЎМАК ХОНАСИГА ЖОЙЛАШТИРИШ


13. Бирламчи кўмак хоналари камида тўртта ўриндан иборат бўлади ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади.


14. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари бирламчи кўмак хоналарига уч суткадан кўп бўлмаган муддатга "Инсон" марказларининг йўлланмаси ёки профилактика инспектори томонидан расмийлаштирилган далолатнома асосида жойлаштирилади.

Йўлланма шакли Агентлик ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, далолатнома шакли эса Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.


15. Бирламчи кўмак хонасига олиб келинган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг талабларидан келиб чиқиб, зудлик билан қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

шошилинч қабул бўлими шифокори томонидан олиб келинган вақтда жароҳатлар мавжуд бўлганда ёки хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари шикоятига кўра тиббий ёрдам;

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг руҳий ҳолатини текшириш учун психиатр кўриги.


16. Бирламчи кўмак хоналарига жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари овқат ҳамда шахсий гигиена воситалари билан таъминланади.


17. Бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилган хотин-қизлар билан "Инсон" марказларининг ижтимоий ходими суҳбат ўтказади ҳамда уларнинг хоҳишига кўра ушбу Регламентнинг 9-банди "а" ва -ж" кичик бандларида белгиланган хизматлар кўрсатилади.


18. Ижтимоий ходим хотин-қизлар билан қўшимча суҳбат ўтказиш орқали уларнинг ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини аниқлайди.

Бунда ҳудудий марказларга жойлаштириш учун хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштирилган бўлиши лозим.


19. Ҳудудий марказларга жойлаштиришга ёки ҳимоя ордери расмийлаштиришга розилик билдирмаган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари "Инсон" марказларининг психологлар гуруҳи ва ҳуқуқий масалаларда эксперт маслаҳатчи хизматларидан фойдаланиши мумкин.


20. Ҳимоя ордери расмийлаштирилган ва ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган хотин-қизлар бирламчи кўмак хоналарида мазкур Регламентнинг 21-бандидаги касалликлар мавжудлигини аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказилади.


21. Қуйидаги касалликлар мавжуд бўлган хотин-қизлар ҳудудий марказларга жойлаштирилмайди:

беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ҳамда хулқий бузилишлар билан кечадиган руҳий касалликлар, хусусан, тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик касалликлари;

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари (ОИВ инфекцияси бундан мустасно).

Мазкур бандда назарда тутилган касалликлар аниқланган хотин-қизлар тегишли даволаш-профилактика муассасаларига юборилганда, "Инсон" марказлари томонидан зарур ҳолларда масофадан туриб хизматлар кўрсатилади ҳамда ушбу муассасалардан чиқарилгандан сўнг ижтимоий ходим уларни розилик асосида ҳудудий марказларга жойлаштириш чораларини кўради. Бунда хотин-қизларга берилган ҳимоя ордерининг муддати тугаган ҳолатларда ҳам улар ҳудудий марказларга жойлаштирилиши мумкин.

Хотин-қизларда мазкур банддаги касалликлар аниқланмаган тақдирда, шошилинч қабул бўлими тиббий хулоса расмийлаштиради ҳамда "Инсон" марказларига тақдим этади.



4-БОБ. ҲУДУДИЙ МАРКАЗЛАРГА ХОТИН-ҚИЗЛАР

ВА УЛАРНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН ФАРЗАНДЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ҲАМДА РЕАБИЛИТАЦИЯ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ


22. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳудудий марказларга мазкур Регламентга иловага мувофиқ схема асосида жойлаштирилади.


23. Хотин-қизлар ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган тақдирда, "Инсон" марказлари бир иш куни ичида хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини яшаш жойидаги ҳудудий марказга жойлаштириш учун қуйидагиларни амалга оширади:

ҳудудий марказда бўш ўрин мавжудлигини аниқлайди;

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг шахсини тасдиқловчи хужжат (фуқаролик паспорти, идентификацияловчи ID-карта, туғилганлик ҳақида гувоҳнома) маълумотларини шакллантиради.


24. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг яшаш жойидаги ҳудудий марказда бўш ўрин мавжуд бўлмаса, ушбу ҳудудга яқин бўлган ёхуд уларнинг хоҳишига кўра бошқа ҳудудий марказ танланади.

Бунда ҳудудий марказларда бўш ўринлар мавжуд бўлмаса ёки хотин-қизларнинг хоҳишига кўра улар нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташкил этилган реабилитация марказларига ҳам юборилиши мумкин.


25. "Инсон" маркази шу куннинг ўзида ушбу Регламентнинг 21 ва 23-бандларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя" АТ) орқали тегишли ҳудудий марказга юборади.


26. Қуйидаги ҳолатларда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳудудий марказларга жойлаштирилмайди:

хотин-қизлар томонидан ҳудудий марказларга жойлаштиришга розилик билдирилмаганда ёки ҳимоя ордери олиш рад этилганда;

мазкур Регламентнинг 21-бандида белгиланган касалликлар аниқланганда.


27. "Инсон" маркази зарур маълумот ва ҳужжатлар шакллантирилганидан сўнг хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказларга жойлаштириш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га мурожаат қилади.

Бунда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) "Инсон" марказининг мурожаати келиб тушган куннинг ўзида хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган болаларини ҳудудий марказларга олиб боради.


28. Ҳудудий марказ "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали ушбу Регламентнинг 21 ва 23-бандларида назарда тутилган маълумот ва ҳужжатларни олган куннинг ўзида хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини бошпана (шелтер) билан таъминлайди.


29. Ҳудудий марказлар хотин-қизлар билан улар етиб келган куннинг ўзида ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди.

Бунда беш иш куни ичида хотин-қизларнинг ҳолати ҳудудий марказнинг ижтимоий ходими, ҳуқуқшунос ва психологдан иборат мультидисциплинар гуруҳ томонидан сўровнома орқали комплекс баҳолаш ўтказилади ҳамда баҳолаш натижалари бўйича якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури ишлаб чиқилади.

Сўровнома шакли ва уни ўтказиш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.


30. Ҳудудий марказлар томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиқ қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига тиббий, психологик, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа хизматларни кўрсатиш;

вояга етмаган фарзандларини энг яқин ҳудуддаги мактабгача ёки ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштиришни ташкил этиш;

хотин-қизларга ёрдам кўрсатишда мутахассис зарур бўлган ҳолларда суицидолог, психотерапевт, болалар психологи, тиббий руҳшунослар ва бошқа мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларга ҳудудлардаги мономарказ ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбга ўргатишга йўлланма бериш;

хотин-қизларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш даврида уларнинг вояга етмаган фарзандларига тарбиячи бириктириш;

маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.

Хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари мактабгача ёки ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштирилганда, уларни таълим муассасасига олиб бориш ва олиб келиш ҳудудий марказ томонидан таъминланади.

Ҳудудий марказлар томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа ижтимоий хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин.


31. Ҳудудий марказлар хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурида назарда тутилган ижтимоий хизматлар кўрсатилиши, шунингдек, бошқа чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни "Ижтимоий ҳимоя" АТга киритиб боради.



5-БОБ. ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА УЛАРНИНГ ВОЯГА

ЕТМАГАН ФАРЗАНДЛАРИНИ ҲУДУДИЙ

МАРКАЗЛАРДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


32. Қуйидагилар хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказлардан чиқаришга асос бўлади:

шартномада белгиланган ҳудудий марказларда бўлиш муддатининг тугаши;

кўрсатилган ижтимоий хизматлар натижасида хотин-қизларда ўз жонига қасд қилишга мойиллик хавфининг бартараф этилганлиги (тиббий руҳшунос ёхуд суицидологнинг хулосасига мувофиқ);

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг соғлиғи ёмонлашиши, шунингдек, руҳий ҳолатининг бузилиши натижасида даволаш-профилактика муассасасига стационар даволаниш учун жойлаштирилиши;

хотин-қизларнинг ҳудудий марказлардан чиқариш ҳақидаги аризаси;

ҳудудий марказларнинг ички тартиб-қоидаларини ва шартнома шартларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузиш;

хотин-қизларнинг вафот этиши.

ғлиғининг ёмонлашиши, шунингдек, руҳий ҳолатининг бузилиши натижасида даволаш-профилактика муассасасига стационар даволаниш учун жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ушбу муассасаларда даволаниб чиққанларидан сўнг ҳудудий марказларга қайта жойлаштирилади.

Бунда хотин қизлар даволаш муассасасига жойлаштирилганда, уларнинг ҳудудий марказлардаги жойи сақлаб турилади.


33. Мазкур Регламентнинг 32-бандида келтирилган асослардан бири мавжуд бўлганда, хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари тегишли "Инсон" марказини ахборот тизими орқали хабардор қилган ҳолда чиқарилади.


34. Бошқа ҳудудда жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўл харажатлари (поезд, автобус) ҳудудий марказлар маблағлари ҳисобидан қопланади.



6-БОБ. "ИНСОН" МАРКАЗЛАРИ ВА ҲУДУДИЙ

МАРКАЗЛАР ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН

ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА УЛАРНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН

ФАРЗАНДЛАРИНИНГ МОНИТОРИНГИ


35. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ижтимоийлашув ҳолати мониторинги:

бирламчи кўмак хоналари хизматидан фойдаланган, бироқ ҳудудий марказларга жойлаштирилмаган хотин-қизларга нисбатан улар ишонч билдирган "Инсон" маркази ходими томонидан;

ҳудудий марказдан чиқарилган хотин-қизларга нисбатан улар ишонч билдирган ҳудудий марказ ходими томонидан олти ой давомида масофадан туриб алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Бунда хотин-қизларнинг илтимосига кўра мониторинг "Инсон" маркази ижтимоий ходими томонидан жойига чиққан ҳолда суҳбат ўтказиш орқали амалга оширилиши мумкин.

Жойига чиққан ҳолда мониторинг жараёнига хотин-қизларнинг розилиги асосида хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори ҳамда бошқа зарур мутахассислар жалб этилиши мумкин.


36. Мониторинг даврида ўз оиласига қайтган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатининг мавжудлиги ўрганилади.


37. Мониторинг натижалари бўйича маълумотлар "Инсон" марказлари ва ҳудудий марказлар ходимлари томонидан "Ижтимоий ҳимоя" АТга киритиб борилади.


38. "Инсон" марказининг ижтимоий ходими, профилактика инспектори ва хотин-қизлар фаоли ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


39. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг сифати учун ҳудудий марказлар директорлари шахсан жавоб беради.


40. "Инсон" марказлари ва ҳудудий марказлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган шахсга доир маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


41. "Инсон" марказлари, ҳудудий марказлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу Регламент талабларига риоя этилиши устидан назоратни Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция амалга оширади.


42. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари "Инсон" марказлари ҳамда ҳудудий марказлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


43. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

ИЛОВА



Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика

марказининг ҳудудий марказларига жойлаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Тадбирлар


Муддат



1-босқич

"Инсон" ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази


Хотин-қизларнинг мурожаати асосида сўровнома ўтказган ҳолда уларнинг ҳолатини баҳолайди ва зарур ҳолларда туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларининг бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш ва ҳимоя ордерини расмийлаштириш учун ички ишлар органига хабар бериш чораларини кўради.


Тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси аниқланиши билан дарҳол

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар, жисмоний ва юридик шахслар, ижтимоий ходимлар, патронаж ҳамширалари, "112" ягона диспетчерлик хизмати ҳамда "1146" қисқа рақамли "ишонч телефони" операторлари



Тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси тўғрисида ички ишлар органларининг навбатчилик қисми телефон рақами - "102"га хабар беради.








2-босқич

Ички ишлар органларининг навбатчилик қисми телефон рақами - "102" оператори


Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар, жисмоний ва юридик шахслар, ижтимоий ходимлар, патронаж ҳамшираларининг тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси тўғрисидаги мурожаатни тегишли ички ишлар органига йўналтиради.


Хабар келиб тушиши билан дарҳол









3-босқич

Ҳудудий ички ишлар органи


Мурожаатни рўйхатдан ўтказади, ҳодиса бўйича профилактика инспекторини бириктиради ва тегишли "Инсон" ижтимоий хизматлар марказини хабардор қилади.


Хабар келиб тушиши билан дарҳол









4-босқич

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази


Ҳодиса тўғрисида хабардор қилинганидан сўнг ижтимоий ходимни бириктиради.


Хабар келиб тушиши билан дарҳол









5-босқич

Ижтимоий ходим, профилактика инспектори


1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш, ижтимоий иш очиш, ҳимоя ордерини бериш ва заруратга кўра бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштиришга доир чораларни кўради.


2. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари туман (шаҳар) марказий шифохоналари шошилинч қабул бўлимининг бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилади.


Хабар келиб тушганидан сўнг 24 соат ичида









6-босқич

Туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлими


1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини қабул қилиб олади.


2. Ҳимоя ордери расмийлаштирилган ва ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказади ва тиббий хулоса расмийлаштиради.


3. Тиббий хулосани "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади.


Хабар келиб тушиши билан дарҳол



Уч сутка давомида





Тиббий хулоса расмийлаштирилган куннинг ўзида









7-босқич

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази


1. Ҳудудий марказларда мавжуд бўш ўринларнинг сонини ўрганади.


2. Хотин-қизларлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун зарур бўлган ҳужжатларни шакллантиради.


3. Хотин-қизларларга тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали тегишли ҳудудий марказга юборади ҳамда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказларга жойлаштириш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га мурожаат қилади.


Тиббий хулоса тақдим этилган куннинг ўзида










8-босқич

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)


Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказларга жойлаштиради.


Мурожаат келиб тушган куннинг ўзида









9-босқич

Ҳудудий марказлар


1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини қабул қилиб олади, хотин-қизлар билан ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномасини тузади ва уларни бошпана (шелтер) билан таъминлайди.


2. Мультидисциплинар гуруҳ томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини комплекс баҳолайди ва якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурини ишлаб чиқади.


3. Якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиқ ижтимоий хизматларни кўрсатади ва натижаси бўйича маълумотларни "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимига киритиб боради.


Қабул қилиниши билан дарҳол






5 иш куни ичида






Шартномада белгиланган муддатда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 июнь














































Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск