ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларига Face-ID идентификация тизими мавжуд бўлган инфокиоскларни ўрнатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.06.2024 й. 358-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 27 июндаги

358-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги

Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги жазони ижро этиш

муассасаларига Face-ID идентификация тизими мавжуд бўлган

инфокиоскларни ўрнатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (кейинги ўринларда - Жазони ижро этиш департаменти) тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларига Face-ID идентификация тизими мавжуд бўлган инфокиоскларни ўрнатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Face-ID идентификация тизими - махсус контингентнинг юз қиёфасидан унинг шахсини идентификация қилиш имконини берадиган тизим;


жазони ижро этиш муассасалари - Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги жазони ижро этиш муассасалари, шу жумладан, маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхона, тарбия колонияси, манзил-колониялари ҳамда тергов ҳибсхоналари;


инвестиция мажбуриятлари - жазони ижро этиш муассасаларида махсус контингент, шу жумладан, уларнинг қариндошлари томонидан қонун билан тақиқланмаган буюмларни эркин бозор механизмларига асосланган электрон платформа орқали онлайн харид қилиш имкониятини яратиш учун инфокиоскларни жазони ижро этиш муассасаларга ўрнатиш ва уларга топшириш бўйича шартнома шартлари асосида инвестициялар киритишга доир мажбуриятлар;


инфокиоск - махсус контингентга биометрик маълумотлари асосида Face-ID идентификация тизими орқали инсон омилисиз қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган буюмларни электрон дўкон орқали сотиб олиш имконини берувчи электрон қурилма;


махсус контингент - эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, тергов ҳибсхоналарида сақланаётган ва озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахслар;


талабгор - жазони ижро этиш муассасаларига электрон платформа орқали товар ва буюмлар харид (онлайн) қилиш имконини берувчи электрон платформа ва Face-ID идентификация тизими мавжуд инфокиоскларни инвестиция киритиш орқали ўрнатиш истагини билдирган юридик шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти);


талабгорни ўрганиш - танлов комиссияси томонидан жазони ижро этиш муассасаларига инфокиоскларни инвестиция киритиш орқали ўрнатиш истагини билдирган юридик шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти) ҳақидаги маълумотларни ўрганиш;


танлов - жазони ижро этиш муассасаларига инфокиоскларни ўрнатиш бўйича эълон қилинган танлов мезони ва шартларига мувофиқ талабгорлар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаб олиш жараёни;


танлов комиссияси - мазкур Низомда келтириб ўтилган функцияларни бажариш учун Жазони ижро этиш департаментида ташкил этиладиган комиссия;


танловнинг ғолиби - эълон асосида энг яхши таклифларни билдирган, талабгорни ўрганиш натижалари бўйича ижобий баҳоланган иштирокчи;


электрон дўкон - электрон платформа орқали товар ва буюмлар харид (онлайн) қилиш имконини берувчи дастурий таъминот.


3. Танлов қонунийлик, очиқлик, шаффофлик, холислик ва иштирокчиларга тенг шароитлар яратиш тамойилларига мувофиқ ўтказилади.



2-БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА

ИНФОКИОСКЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА

ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Жазони ижро этиш департаменти томонидан махсус контингентнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, жазони ижро этиш муассасаларига ўрнатиладиган инфокиосклар миқдори ва техник талаблари белгиланади.


5. Жазони ижро этиш департаменти томонидан жазони ижро этиш муассасаларида инфокиоскларни ўрнатиш бўйича танлов комиссияси шакллантирилади.

Танлов комиссияси таркибига қуйидагилар киритилади:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси масъул вакили;

Жазони ижро этиш департаменти бошлиғининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари;

Жазони ижро этиш департаменти Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи;

Жазони ижро этиш департаментининг бошқа соҳавий хизмат ходимлари;

инфокиосклар ўрнатилиши мўлжалланган жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари.

Жазони ижро этиш департаменти Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи танлов комиссияси раиси ҳамда мазкур бошқарманинг масъул ходимларидан бири танлов комиссияси котиби этиб тайинланади.


6. Танлов комиссияси томонидан махсус контингент, шу жумладан, уларнинг қариндошлари томонидан қонун билан тақиқланмаган буюмларни эркин бозор механизмларига асосланган электрон дўконлар орқали сотиб олиш имкониятини яратиш учун инфокиоскларни жазони ижро этиш муассасаларига ўрнатиш истаги мавжуд талабгорларни аниқлаш учун даврий нашрларда ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида танлов эълон қилади.


7. Эълонда:

таклифларни топшириш тартиби ва муддати (кун ва соат);

ҳужжатларни қабул қиладиган танлов комиссиясининг манзили ва боғланиш телефони;

талабгорларга қўйиладиган талаблар;

талабгорларга инфокиоскларни ўрнатиш билан боғлиқ шартлар, шу жумладан, ўрнатиш ва жазони ижро этиш муассасаларига топшириш муддатлари кўрсатиб ўтилади.


8. Танлов комиссияси инфокиоскларни ўрнатиш бўйича таклиф билан чиққан талабгорларнинг рўйхатини шакллантириб, танлов ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплайди.


9. Инфокиоскларни ўрнатиш бўйича таклиф билан чиққан талабгорларга танлов комиссияси томонидан танлов ўтказиш жойи ва вақти маълум қилинади.


10. Танловда иштирок этаётган талабгорлар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

танлов ўтказиш жойи ва вақти бўйича батафсил маълумот олиш;

танловда шахсан ёки тегишли ишончнома асосида ишончли вакили орқали иштирок этиш;

танлов натижалари бўйича эътирозларни белгиланган муддатларда танлов комиссиясига тақдим этиш ҳамда танлов комиссиясининг хулосасидан норози бўлса, юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиш.



3-БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА

ИНФОКИОСКЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ

МЕЗОНЛАРИ ВА ҒОЛИБНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


11. Танлов комиссияси томонидан танловни ўтказиш давомида инфокиоскларни ўрнатиш бўйича таклиф билан чиққан талабгорларнинг таклифлари ўрганиб чиқилади ва танлов ғолибини аниқлашнинг мезонлари асосида танлов ғолиби аниқланади.


12. Қуйидагилар танлов ғолибини аниқлашнинг мезонлари ҳисобланади:

талабгорнинг танловга қадар электрон савдо соҳасида бир йилдан кам бўлмаган тажрибага эга эканлиги;

талабгорнинг Face-ID идентификация тизими мавжуд бўлган инфокиосклар орқали савдо қилиш имконини берувчи дастурга эга эканлиги;

талабгорнинг барча жазони ижро этиш муассасаларига инфокиоскларни ўрнатиш учун киритадиган инвестиция (пул) маблағларига эга эканлиги;

ваколатли органлардан фаолиятни амалга ошириш учун тегишли рухсатномага эга эканлиги;

молиявий аҳволининг барқарорлиги, солиқ ва йиғимлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

махсус контингентга инфокиосклар орқали товар ва маҳсулотларни етказиб бериш учун етарли моддий-техник ҳамда логистика базасига (буюртма қилинган товар ва буюмларни жазони ижро этиш муассасаларига етказиш учун транспорт воситалари, омбор ва ишчи кучига) эга эканлиги.


13. Агар битта талабгор томонидан тақдим этилган таклифда инфокиоскларни барча жазони ижро этиш муассасаларда ўрнатиш назарда тутилмаган бўлса, бир нечта талабгорлар ғолиб деб топилиши мумкин.


14. Агар танлов ўтказилган кунидан кейинги икки иш куни ичида талабгорлар томонидан танловни ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар келиб тушмаган бўлса, танлов комиссияси томонидан ғолиб деб топилган иштирокчи билан шартнома тузилади.


15. Талабгорларнинг танлов натижалари бўйича эътирозлари танлов комиссияси томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилиниб, манфаатдор томонларга маълум қилинади.

Белгиланган муддат тугаганидан кейин келиб тушган эътирозлар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.


16. Танловни ўтказиш жараёни видеотасвирга олинади, танлов натижалари танлов комиссияси йиғилишининг баённомаси билан расмийлаштирилади.

Танловни ўтказиш жараёни видеотасвири танлов комиссияси йиғилишининг баённомаси билан бирга сақланади.


17. Агар таклифларни қабул қилиб олишнинг муддати якунига қадар бирорта ҳам таклиф тушмаса ёки танловга иккитадан кам талабгорнинг таклифи тақдим этилса ёхуд тақдим этилган барча танлов таклифларида зарур ҳужжатларнинг пакети бўлмаганда, танлов комиссияси томонидан танлов ўтказилмаган деб эълон қилинади.



4-БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА

ИНФОКИОСКЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

БИЛАН ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ НАЗАРДА

ТУТУВЧИ ШАРТНОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


18. Шартнома томонлар ўртасида олти ойдан уч йилгача бўлган муддатга тузилади.

Бунда танлов комиссияси қуйидагиларни инобатга олган ҳолда шартнома муддатини белгилайди:

инфокиоскларнинг техник хусусияти ва киритилган инвестиция (маблағлар) миқдори;

шартномада инвестор томонидан инфокиоскларни такомиллаштириб бориш учун қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклиф назарда тутилганлиги;

инвестор томонидан жазони ижро этиш муассасаларига ўрнатилиши таклиф этилган инфокиосклар сони.


19. Шартнома қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

шартноманинг предмети ва ҳисоб-китоблар тартиби;

шартноманинг амал қилиш муддати ва шартлари;

инфокиоскларни жазони ижро этиш муассасаларига ўрнатиш тартиби, уларни топшириш муддати;

инвестор ва жазони ижро этиш муассасасининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари;

томонларнинг шартнома шартларига риоя қилмаганлиги учун жавобгарлиги (шунингдек, форс-мажор ҳолатлар),

шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

низоларни судгача ва суд тартибида ҳал этиш тартиби;

шартномани бекор қилиш тартиби.

Ғолиб бўлган талабгорнинг таклифида инфокиосклардан фойдаланиш давомида топган фойдасининг бир қисмини муассасаларга ажратиши назарда тутилган бўлса, бу шартномада акс эттирилиши лозим.


20. Шартномада инвестор томонидан шартнома тузилган санадан бошлаб икки ой ичида инфокиосклар жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти томонидан белгилаб берилган ҳудудга ўрнатилиши ҳамда улардан фақатгина жазони ижро этиш муассасасининг балансига топширилганидан сўнг шартнома билан белгиланган муддатда фойдаланиш мумкинлиги асосий шартлар сифатида белгиланиши зарур.


21. Инфокиосклардан фойдаланиш тартиби ва шартлари озодликдан маҳрум этиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.


22. Шартнома билан белгиланган муддат ичида инфокиоскларда юзага келган техник носозларни бартараф этиш, дастурий таъминотини янгилаб бориш инвесторнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


23. Шартнома муддати тугагач, инфокиосклар жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти томонидан белгиланган тартибда ижарага берилади.


24. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши ҳамда шартнома шартларига риоя этилаётганлиги Жазони ижро этиш департаменти томонидан назорат қилинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

       

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 29 июнь













































































Время: 0.1137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск