ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2024 й. 373-сон "Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2024 й.

N 373




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СУБЪЕКТЛАРИГА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ

СУҒУРТАЛАШДА СУҒУРТА МУКОФОТИ УЧУН ТЎЛОВ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, соҳада суғурта хизматларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия (кейинги ўринларда - субсидия) ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар ҳамда уларни кўриб чиқиш тартиби;

субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани қабул қилиш ва субсидия ажратиш тартиби;

суғурта шартномаси муддатидан аввал бекор қилинганда, шунингдек, суғурта ҳодисаси содир бўлмаганда ва (ёки) суғурта товони тўланмаган бўлса, суғурта шартномаси бўйича қоплаб берилган суғурта мукофотининг фойдаланилмаган даврига мутаносиб қисмини қайтариш тартиби.


2. Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси суғурта компаниялари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда табиий ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар учун алоҳида хавф-хатарларни ҳамда табақалашган суғурта тарифларини жорий этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бир ой муддатда:

қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда аджастер, актуар ва сюрвейер хизматларини тузилган шартномаларга мувофиқ ташкил этсин ҳамда уларнинг фаолиятини сертификатлаш, реестрини юритиш ва назорат қилишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;

Гидрометеорология хизмати агентлиги билан биргаликда иқлим ўзгаришига оид табиий офатлар билан боғлиқ маълумотларни доимий шакллантирган ҳолда, суғурта компаниялари фойдаланиши учун уларнинг электрон платформаларга интеграция қилинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги:

қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталаш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйсин;

суғурта компаниялари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда билим ва кўникмаларга эга тажрибали агрономларни қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталаш жараёнларига жалб қилиш чораларини кўрсин.


5. Белгилансинки:

2024 йилда ушбу субсидиялар 2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг ҳосилини суғурталаш харажатларининг 50 фоизини қоплашга субсидиялар учун назарда тутилган маблағлар доирасида берилади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб ҳар йили Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳисоб-китобларига асосан қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб боради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 июль















































































Время: 0.0977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск