ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.07.2024 й. 373-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 2 июлдаги

373-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги

экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти

учун тўлов харажатларининг бир қисмини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом бевосита қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига нисбатан татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"Агроплатформа" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Агроплатформа" АТ) - Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграцион платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;


"Agrosubsidiyа" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Agrosubsidiyа" АТ) - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш юзасидан материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш ҳамда имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш бўйича хизматлар кўрсатиш имконини берувчи ахборот тизими;


"CropAgro" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "CropAgro" АТ) - қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизими;


cубсидия - қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта шартномасида белгиланган суғурта мукофоти учун тўлов харажатлари ўрнини қисман қоплаш учун бериладиган маблағ;


суғурта - муайян ҳодиса юз берганда қишлоқ хўжалиги экинлари ва уларнинг ҳосилига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, товонлар ва бошқа тўловлар тўлаш учун мақсадли пул жамғармаларини ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, қишлоқ хўжалиги субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилишга доир муносабатлар;


суғурта мукофоти - суғурта қилдирувчи томонидан суғурта шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда суғурталовчи ташкилотга тўланиши шарт бўлган суғурта тўлови;


суғурта суммаси - суғурталовчи ташкилот билан суғурта қилдирувчининг ўзаро келишувига асосан белгиланадиган пул маблағлари миқдори бўлиб, суғурталовчи ташкилот суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта шартномасига мувофиқ суғурта қилдирувчига суғурта товонини ундан ошмаган миқдорда тўлаш мажбуриятини олади;


суғурталовчи ташкилот - суғурта қилиш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи юридик шахс бўлган ташкилот;


суғурта қилдирувчи - суғурталовчи ташкилот билан суғурта шартномасини тузган, суғурта шартномасида келишилган суғурта мукофотини тўловчи ва суғурталовчи ташкилот билан аниқ суғурта муносабатларига кирувчи юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги субъектлари;


суғурта ҳодисалари - суғурта шартномасида кўрсатилган (қишлоқ хўжалиги экинларига ва уларнинг ҳосилига зарар етказувчи ҳамда нобуд қилувчи кучли ёмғир (жала), дўл, сув тошқини, довул, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши (совиб кетиши, музлаши) ёки кўтарилиши (жазирама иссиқ, гармсел), касаллик ва зараркунандаларнинг кескин кўпайиб кетиши) ва уларнинг содир бўлиши билан суғурталовчи ташкилот томонидан суғурта товони тўловини амалга ошириш мажбуриятини келтириб чиқарадиган табиат ҳодисалари;


суғурта шартномаси - суғурталовчи ташкилот ва суғурта қилдирувчи ўртасида ёзма ёки электрон шаклда тузиладиган битим бўлиб, бунда суғурта қилдирувчи унга мувофиқ суғурта мукофотини (суғурта тўловини) суғурта шартномасида белгиланган тартибда, муддатларда ва ҳажмда тўлаш ҳамда суғурта шартномасида ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш, суғурталовчи ташкилот эса суғурта шартномасида кўрсатилган муайян ҳодисалар (суғурта ҳодисалари) юз берганда, суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Бунда суғурта шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ҳамда ушбу Низом билан белгиланган шартларга мос келиши лозим;


қишлоқ хўжалиги субъектлари - юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги субъектлари, жумладан, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқа субъектлар;


қишлоқ хўжалиги экинлари - ғўза, бошоқли дон, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинлар, боғлар (мевали ва резавор мевали), узумзорлар, кўчатлар;


ҳосил - қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларидан олинадиган маҳсулот (хомашё).


3. Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.

Бунда субсидия учун талаб этиладиган маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртманомасига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунда назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар ҳисоби Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.


4. Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисми ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича қопланади.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ

СУҒУРТАЛАШДА СУҒУРТА МУКОФОТИ УЧУН ТЎЛОВ

ХАРАЖАТИНИНГ 50 ФОИЗИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ

БЎЙИЧА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


5. Суғурта қилдирувчи қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган "Агроплатформа" ахборот тизимидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ "Агроплатформа" АТ имкониятларидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтади.

Суғурта қилиш назарда тутилган суғурта қилдирувчининг қишлоқ хўжалиги экинлари "CropAgro" АТга электрон жойлаштирилган бўлиши лозим.


6. Суғурта қилдирувчи суғурта ташкилотига суғурта мукофотини тўлиқ тўлагандан кейин Қишлоқ хўжалиги вазирлигига суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг субсидия ҳисобидан қоплаб бериладиган қисмини олиш учун "Agrosubsidiyа" АТ орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

суғурта шартномаси;

суғурта полиси;

суғурта шартномасида қайд этилган суғурта мукофотининг тўлиқ тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси ва ҳисоб-фактура.

Суғурта қилдирувчи аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

Суғурта қилдирувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. СУҒУРТА МУКОФОТИ УЧУН ТЎЛОВ

ХАРАЖАТИНИНГ 50 ФОИЗИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ

БЎЙИЧА МУРОЖААТНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч иш куни ичида:

суғурта қилдирувчининг аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижаларига кўра "Agrosubsidiya" АТ орқали суғурта қилдирувчига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан хулосани тайёрлайди ва электрон имзо билан тасдиқлайди.


8. Суғурта қилдирувчи қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

суғурта қилдирувчининг ўз аризасига асосан;

ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

суғурта қилдирувчи томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;

қишлоқ хўжалиги субъекти тугатилганда.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан суғурта қилдирувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги суғурта қилдирувчига субсидия ажратишни рад этган тақдирда, суғурта қилдирувчини бир кун муддатда "Agrosubsidiya" АТ орқали рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.

Субсидия ажратиш рад этилган суғурта қилдирувчи Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хулосасида кўрсатилган рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.

Суғурта қилдирувчи Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлганда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун субсидияни subsidiya.mf.uz электрон тизими орқали cуғурта қилдирувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиб беради.


10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар чорак якуни билан суғурта шартномасини тугаганлиги ёки муддатидан аввал бекор қилинганлигини мониторинг қилиб бориш мақсадида суғурталовчи ташкилот ва суғурта қилдирувчидан суғурта шартномасига оид ҳужжатларни ва маълумотларни талаб қилишга ҳақли.


11. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра суғурта шартномаси муддатидан аввал бекор қилинганлиги аниқланганда, шунингдек, суғурта ҳодисаси содир бўлмаганда ва (ёки) суғурта товони тўланмаган бўлса, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги суғурта шартномаси бўйича қоплаб берилган суғурта мукофотининг фойдаланилмаган даврига мутаносиб қисмини (суғурта агенти воситачилигида тузилган суғурта шартномалар бўйича воситачилик ҳақи чегирилмайди) қайтариш ҳақида суғурта қилдирувчига огоҳлантириш хатини юборади.


12. Суғурта қилдирувчи огоҳлантириш хатини олган кундан эътиборан бир ой ичида ажратилган субсидияни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағи қайтаради.

Агар суғурта қилдирувчи ихтиёрий равишда субсидияни огоҳлантириш хатида кўрсатилган муддатда ва миқдорда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги субсидияни суд тартибида ундириш чораларини кўради.


13. Суғурта қилдирувчи томонидан қайтарилган ёки суд тартибида ундирилган маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган кунда тўлиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган субсидиялар миқдори ҳамда суғурта қилдирувчилар тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб борилади.


15. Субсидия беришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилади.

Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.


16. Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.


17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

       




Низомга

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги

экинлари  ҳосилини  суғурталашда  суғурта  мукофоти

учун тўлов харажатлариниинг бир қисмини қоплаш

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

    


      

Субъектлар

      


     

Чора-тадбирлар

     


    

Муддатлар

    








1-босқич


Фермер ва деҳқон хўжаликлари,

масъулияти чекланган жамиятлар

ва бошқалар (кейинги ўринларда -

суғурта қилдирувчи)


Қишлоқ хўжалиги вазирлигига суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг субсидия ҳисобидан қоплаб бериладиган қисмини олиш учун "Agrosubsidiyа" АТ орқали тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.


  

Суғурта

ташкилотига

суғурта мукофотини

тўлиқ тўлагандан

кейин ихтиёрий

равишда

     











2-босқич


Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги


     

1. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.


2. "Agrosubsidiya" АТ орқали субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани тайёрлайди ва тасдиқлайди.


3. Қабул қилинган қарорга мувофиқ талабгорнинг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.

     







3 иш куни ичида



5 иш куни ичида











3-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


     

1. Суғурта шартномаси муддатидан аввал бекор қилинганлиги аниқланганда, шунингдек, суғурта ҳодисаси содир бўлмаганда ва (ёки) суғурта товони тўланмаган бўлса, суғурта шартномаси бўйича қоплаб берилган суғурта мукофотининг фойдаланилмаган даврига мутаносиб қисмини қайтариш ҳақида суғурта қилдирувчига огоҳлантириш хатини юборади.


2. Агар суғурта қилдирувчи ихтиёрий равишда субсидияни огоҳлантириш хатида кўрсатилган муддатда ва миқдорда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги субсидияни суд тартибида ундириш чораларини кўради.

         


     

Йил давомида







Бир ой ичида




          

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 июль












































































Время: 0.0998
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск