ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2024 й. 377-сон "Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Кўкдала илмий-тажриба станциясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2024 й.

N 377




САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ ВА КАРТОШКАЧИЛИК

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИНГ КЎКДАЛА

ИЛМИЙ-ТАЖРИБА СТАНЦИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда республикада сабзавот-полиз экинларини етиштиришда илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш ва илм-фан ютуқларини жорий этиш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Глобал иқлимнинг кескин ўзгариши ва сув ресурсларининг танқислиги кузатилаётган бир пайтда илм-фанни ривожлантириш, турли стресс омилларга нисбатан чидамли экспортбоп сабзавот ва полиз экинлари нав ҳамда ва дурагайларини яратиш, ресурс тежайдиган илғор агротехнологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишни тақозо этмоқда.

Республика тупроққлим шароитларига мос экспортбоп маҳаллий сабзавот ва полиз экинлари навларини яратиш, интенсив сабзавот ва полизчилик тизимини йўлга қўйиш, илм-фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларини ўзлаштириш ва суғориш тизимини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий-таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) муассислигида "Кўкдала илмий-тажриба станцияси" давлат муассасасини (кейинги ўринларда - Тажриба станцияси) ташкил этиш;

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани Д.Сафаров ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги 495қ, 509қ контурлардаги суғориладиган 14,0 гектар ва Кўкдала ҳудудидаги 2874қ, 2875қ контурлардаги суғорилмайдиган (лалми) 30,0 гектар ер майдонларини илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва уруғчиликни ташкил қилиш мақсадида Тажриба станциясига ўттиз йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Тажриба станциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

сабзавот, полиз ва картошка экинларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш;

сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроққлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш;

сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;

сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасида илмий-тадқиқот олиб бораётган изланувчиларга тажриба станциясида мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда, тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун шароитлар яратиш;

сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар малакасини оширишни ташкил этиш.


3. Белгилансинки, Тажриба станцияни сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида қопланади, 2025 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


4. Қуйидагилар Тажриба станциясининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

бино ва иншоотларни сақлаш, шунингдек, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида ўтказиладиган тадқиқотлардан тушадиган тушумлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Тажриба станцияси Қашқадарё вилояти Кўкдала туманининг "Торжилға" МФЙ Мақсуд Шайхзода кўчасидаги 45-уйда жойлашган Қарши давлат университетига қарашли 1 қаватли ёрдамчи (ўқув устахонаси) биносига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тажриба станциясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериладиган ёрдамчи (ўқув устахонаси) бино ҳамда ижара ҳуқуқи асосида ажратиладиган 44,0 гектар ер участкасини хатловдан ўтказиб, кўчмас мулк объектларини кадастр ҳисобига олиниши ва кадастр йиғмажилдини шакллантирилишини таъминласин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг тузилмасида "9 та ҳудудий илмий-тажриба станциялари" блокидаги "9" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 июль










































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск