ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Меҳнат қонунчилиги асослари /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 30.05.2024 й. 8-2024/Б-сон "Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.07.2024 й. 1967-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2024 й.

N 1967-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

30.05.2024 й.

N 8-2024/Б


БУЙРУҒИ



Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар

ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза

қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сон "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 8 майдаги 19/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1967, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 280-модда) билан тасдиқланган Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                           Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар

ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза

қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.".


2. 13-банд "даврий" деган сўздан кейин "(меҳнат фаолияти давомида) мажбурий" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 15-банд "Ходимлар" деган сўздан кейин "мажбурий" деган сўз билан тўлдирилсин.


4. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.".


5. 17-банд "қўмитаси" деган сўздан кейин "мажбурий" деган сўз билан тўлдирилсин.


6. 18-банддаги "Даврий тиббий кўриклар" деган сўзлар "Мажбурий даврий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.".


8. 51-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ҚМҚ 2.01.05-98" деган сўзлар "ҚМҚ 2.01.05-19" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 57 ва 60-бандлардаги "ҚМҚ 2.09.04-98 "Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари" деган сўзлар "ШНК 2.09.04-09 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 74-банддаги "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" деган сўзлар "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"80. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 "Бинолар ички водопроводи ва канализацияси" талабига мос келиши керак.".


12. 88-банддаги "Давлат санитар назорати органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 89-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"89. Корхона майдонида, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва хоналарда табиий ва сунъий ёритишлар ҚМҚ 2.01.05-19 "Табиий ва сунъий ёритиш"га мос келиши керак.".


14. 101-банддаги "ҚМҚ 2.09.04-98" деган сўзлар "ШНК 2.09.04-09" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 153-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"153. Буғ ва сув иситиш қозонларидан фойдаланиш, ўрнатиш ва таъмирлаш, шунингдек уларни синовдан ўтказиш ишлари "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан 2018 йил 25 сентябрда 16/НТД-5-сон билан тасдиқланган Буғ ва сув иситиш қозонларини тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари талабларига мос келиши керак.".


16. 154-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"154. Кўчмас компрессор қурилмалари, ҳаво қувурлари ва газ қувурларини ўрнатиш, таъмирлаш ва фойдаланиш "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан 2011 йил 3 ноябрда 239-сон билан тасдиқланган Стационар компрессор қурилмалари, ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурларининг тузилиши ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари талабларига мос келиши керак.".


17. 155-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"155. Газ хўжалигини эксплуатация этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари талабларига мос келиши керак.".


18. 156-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"156. Юк кўтариш кранларидан фойдаланиш, ўрнатиш ва таъмирлаш, шунингдек уларни синовдан ўтказиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан 2019 йил 20 июнда 20/ЮБ-26-сон билан тасдиқланган Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари талабларига мос келиши керак.".


19. 157-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"157. Электр қурилмаларини эксплуатация этиш, жойлаштириш ва қуриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ҳамда Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва мазкур қоидалар талабларига мос келиши керак.".


20. 286-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"286. Буғ ва иссиқ сув қувурларидан фойдаланиш, ўрнатиш ва таъмирлаш, шунингдек уларни синовдан ўтказиш ишлари "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан 2010 йил 6 июлда 199-сон билан тасдиқланган Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари талабларига мос келиши керак.".


21. 290-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"290. Буғ қувурлари ва арматура тўсиқлари "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан 2010 йил 6 июлда 199-сон билан тасдиқланган Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари талабларига мос келиши лозим.".


22. 305-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"305. Юк ортиш ва тушириш ишлари (юк илиш, кўтариш ва ташиш) "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан 2006 йил 14 февралда 32-сон билан тасдиқланган Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари талабларига мос келиши керак.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 4 июль












































Время: 0.1047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск