ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2024 й. 375-сон "Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба станциялари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.07.2024 й.
N 375
АКАДЕМИК М.МИРЗАЕВ НОМИДАГИ
БОҒДОРЧИЛИК, УЗУМЧИЛИК ВА ВИНОЧИЛИК
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИНГ ИЛМИЙ-
ТАЖРИБА СТАНЦИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА
РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА ЕР РЕСУРСЛАРИДАН
САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимиздаги илмий ташкилотларнинг илмий салоҳиятини тизимли ошириб бориш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос экспортбоп мева ва узум навларини яратиш, интродукция қилиш, интенсив кўчатчиликни ривожлантириш, ресурс тежайдиган илғор агротехнологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сурхондарё ҳамда Навоий вилоятлари ҳокимликларининг Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда - Институт) илмий-тажриба станцияларида Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
а) Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги Бандихон илмий-тажриба станциясида:
қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан 142 гектар ер майдонини қайта фойдаланишга киритиш мақсадида электр энергия тежайдиган замонавий насос агрегатини ўрнатиш ва суғориш тармоқларини тиклаш, мева ҳамда узум навларининг интенсив кўчатчилигини йўлга қўйиш;
350 гектар ер майдонида интенсив мевали боғ ва 200 гектар ер майдонида узумзорлар барпо этиш;
вируслардан ҳоли, соғлом мева ва узум кўчатларини "in-vitro" усулида кўпайтириш учун замонавий лаборатория ҳамда иссиқхоналар ташкил этиш;
50 гектар ер майдонида мева ва узум навларининг стандартларга жавоб берадиган кўчатларини етиштириш;
300 гектар ер майдонида сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;
б) Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги Навоий илмий-тажриба станциясида 200 гектар ер майдонининг сув таъминотини яхшилаш учун электр энергия тежайдиган замонавий насос агрегатини ўрнатиш ва суғориш тармоқларини тиклаш ҳамда узум навлари кўчатчилигини ташкил этиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станциялари ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун 73 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларида таъмирлаш-тозалаш ишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг мазкур қарорга иловага мувофиқ Институтнинг Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги Бандихон илмий-тажриба станциясига тегишли 217,8 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш ҳамда ушбу ер майдонларида мева, узум ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш мақсадида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига шартнома асосида ўттиз йил муддатга ижара бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мева, узум ҳамда сабзавот маҳсулотларини етиштириш мақсадида мазкур қарорга мувофиқ Қизириқ тумани ҳокимлиги захирасига қайтариладиган ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқини "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил якунига қадар Институт ҳамда унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларига қарашли барча ер майдонлари, маъмурий ва бошқа бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2024 йил 2 июлдаги
375-сон қарорига
ИЛОВА
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик
ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё
вилояти Қизириқ туманидаги Бандихон илмий-тажриба
станциясини туман ҳокимлиги захирасига
қайтариладиган ер майдонлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Контур рақами |
Янги контур рақами |
Жами ер майдони, гектар |
Шундан: |
|||
суғориладиган экин ерлар, гектар |
ариқ ва зовурлар, гектар |
йўллар, гектар |
бошқа ерлар, гектар |
||||
1. |
1 |
4678 |
25,2 |
25,2 |
|||
2. |
2 |
4679 |
1 |
1 |
|||
3. |
3 |
4668қ |
3 |
2,4 |
0,6 |
||
4. |
4 |
4677қ |
0,1 |
0,1 |
|||
5. |
5 |
4883қ |
0,5 |
0,5 |
|||
6. |
8 |
4661қ |
2,8 |
2,8 |
|||
7. |
9 |
4684 |
12,5 |
12 |
0,4 |
0,1 |
|
8. |
11 |
4674қ |
13,5 |
12,6 |
0,9 |
||
9. |
12 |
4668қ |
0,2 |
0,2 |
|||
10. |
16 |
4661қ |
1,3 |
1,3 |
|||
11. |
17 |
1,3 |
1 |
0,3 |
|||
12. |
19 |
4668қ |
1,3 |
1,2 |
0,1 |
||
13. |
20 |
4672 |
11,8 |
11,4 |
0,4 |
||
14. |
21 |
4671 |
4,1 |
4 |
0,1 |
||
15. |
22 |
4670 |
2,2 |
2 |
0,2 |
||
16. |
23 |
4661қ |
1,2 |
1 |
0,2 |
||
17. |
25 |
4662 |
17,7 |
17,5 |
0,2 |
||
18. |
26 |
4663 |
2,5 |
2,2 |
0,3 |
||
19. |
28 |
4664қ |
5,1 |
5 |
0,1 |
||
20. |
29 |
7 |
6,9 |
0,1 |
|||
21. |
30 |
4665қ |
3,7 |
3,5 |
0,2 |
||
22. |
31 |
4,3 |
3,8 |
0,5 |
|||
23. |
32 |
4666 |
13,2 |
12,6 |
0,6 |
||
24. |
34 |
0,4 |
0,4 |
||||
25. |
35 |
4667 |
6,6 |
6,1 |
0,4 |
0,1 |
|
26. |
37 |
4675қ |
0,7 |
0,3 |
0,3 |
0,1 |
|
27. |
38 |
4676 |
0,2 |
0,2 |
|||
28. |
39 |
4659қ |
6,9 |
6,7 |
0,2 |
||
29. |
91 |
4692 |
9,6 |
9,5 |
0,1 |
||
30. |
92 |
4689қ |
0,6 |
0,1 |
0,5 |
||
31. |
93 |
4687 |
3,6 |
3,5 |
0,1 |
||
32. |
94 |
4688қ |
1,4 |
1,4 |
|||
33. |
95 |
8,9 |
8,4 |
0,4 |
0,1 |
||
34. |
96 |
4692қ |
1,3 |
0,8 |
0,4 |
0,1 |
|
35. |
508 |
4820 |
3,2 |
3,2 |
|||
36. |
509 |
4811 |
10,7 |
10,6 |
0,1 |
||
37. |
545 |
4810қ |
3,8 |
3,6 |
0,2 |
||
38. |
546 |
4852 |
0,7 |
0,5 |
0,2 |
||
39. |
548 |
4808 |
6,5 |
6,2 |
0,3 |
||
40. |
549 |
0,3 |
0,2 |
0,1 |
|||
41. |
550 |
4807 |
1,4 |
0,1 |
1,3 |
||
42. |
551 |
1,2 |
1,2 |
||||
43. |
552 |
4,7 |
1,1 |
0,4 |
0,1 |
3,1 |
|
44. |
553 |
4806 |
9,6 |
9,1 |
0,4 |
0,1 |
|
Жами: |
217,8 |
148,5 |
58 |
3,2 |
8,1 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 4 июль