ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2024 й. 333-сон "Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2024 й.

N 333




ИНСОН АЪЗОЛАРИ ВА (ЁКИ) ТЎҚИМАЛАРИНИ

ТРАНСПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида трансплантация жарроҳлик амалиётларини жорий этиш, трансплантация хизматини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ушбу соҳада қонунийликка риоя этишнинг қатъий назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Трансплантация объектлари бўлиши мумкин бўлган тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинадиган инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини оладиган ҳамда трансплантация қиладиган давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) 2024-2025 йилларда давлат тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиникаларида ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан замонавий молекуляр-генетик ва иммуно-гистокимё лабораторияларини ташкил этиш, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган жиҳозлаш стандартларига асосан давлат тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларининг трансплантация бўлимларини ташкил этиш ва жиҳозлаш чораларини кўрсин;

б) 2024 йил 1 августга қадар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида инсон мурдасидан олинадиган кўз шох пардаси ва унинг қисмлари банкини яратиш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

в) 2024 йил 1 сентябрга қадар:

инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари донорлигига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар рўйхатини;

реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш, реципиентга аъзосининг ва (ёки) тўқимасининг трансплантацияси зарурлиги, тирик донорга тиббий хулосасини тақдим этиш тўғрисидаги хулосаларни бериш тартибини;

давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида реципиент ҳамда тирик донорни трансплантацияга тайёрлаш ва амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартибини;

кератопластика амалиётининг бажарилишини янада кўпайтириш ва бунда беморлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хорижий давлатлардан олиб келинадиган "донор кўз шох пардаси" биопротезларини тиббиёт ташкилотларида қўллаш тартибини тасдиқласин;

г) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 ноябрга қадар "Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри" ахборот тизимини (кейинги ўринларда - Ягона давлат реестри) ишлаб чиқсин ҳамда амалиётга жорий этсин.

Бунда:

Ягона давлат реестрини ишлаб чиқиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилиши белгилансин;

ушбу соҳада иш юритишни енгиллаштириш мақсадида Ягона давлат реестрида шаклланган маълумотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик орқали тақдим этилиши назарда тутилсин;

тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурсларини Ягона давлат реестрига "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро платформаси орқали интеграциялашуви йўлга қўйилсин;

д) Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан трансплантация йўналишида фаолият юритувчи 80 нафаргача мутахассисларни 2024 йилда ва тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ 2025-2027 йиллар давомида ҳар йили 100 нафаргача мутахассисларни нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш учун юборсин;

е) 2024 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор ташкилотлар хулосалари асосида ҳамда халқаро тажрибани пухта ўрганган ҳолда:

аккредитациядан ўтган нодавлат тиббиёт ташкилотларига ҳам инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантациясини амалга оширишга рухсат бериш;

инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан тириклик чоғида нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлмаган ҳолларда олиш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда аъзолари ва (ёки) тўқималари бошқа инсон ҳаётини сақлаб қолишда ишлатилган шахснинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиб чиқиш назарда тутилсин;

ё) икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ж) уч ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги ишларни, шу жумладан, донор ва реципиентни трансплантация амалиётига тайёрлаш, ўтказиш ва реабилитацияси жараёни билан боғлиқ барча харажатларни Давлат бюджети, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

икки ой муддатда ҳудудларда трансплантация амалиётини йўлга қўйиш билан боғлиқ бўлган зарур тиббий техника ва бошқа жиҳозларга бўлган эҳтиёжини аниқласин;

аниқланган эҳтиёждан келиб чиқиб, 2024-2025 йиллар давомида ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, халқаро молия институтлари кредит ва грант маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан зарур тиббий техника ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б. А.А. Худаяров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 июндаги

333-сон қарорига

2-ИЛОВА



Трансплантация объектлари бўлиши мумкин

бўлган  тирик  донордан  ёки  инсон  мурдасидан

олинадиган инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари

РЎЙХАТИ

             

Т/р

     

Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари номи

     

     

I. Инсон аъзолари

    

1.

Буйрак


2.

Жигар ва жигар бўлаги


         

II. Инсон тўқималари

        

3.

Гемапоэтик суяк кўмигининг ўзак ҳужайралари


4.

Томирлар (йирик томирлар қисмлари)


5.

Кўз шох пардаси ва унинг қисмлари


           

            




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 июндаги

333-сон қарорига

3-ИЛОВА



Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини оладиган

ҳамда трансплантация қиладиган давлат соғлиқни

сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

         

Тиббиёт муассасаси номи

        

1.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


2.

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази


3.

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази


4.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази


5.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази


6.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари


7.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги филиаллари


8.

Болалар миллий тиббиёт маркази


9.

Миллий тиббиёт маркази


10.

У.Халмуратов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази


11.

Вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказлари


12.

Давлат тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари


13.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси


14.

Трансплантацияни амалга ошириш учун зарур тиббий ускуна ва салоҳиятли тиббиёт ходимларига эга бўлган туман (шаҳар) марказий шифохоналари (мазкур рўйхатдаги республика тиббиёт марказлари назорати ва уларнинг мутахассислари иштирокида)


            

Изоҳ. Тиббиёт муассасасида инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилиш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг розилиги асосида жорий қилинади.

           

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 июль














































































Время: 0.1002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск