ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Соғлиқни сақлаш /

Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.06.2024 й. 333-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 июндаги

333-сон қарорига

4-ИЛОВА



Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни

сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона

ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом "донор кўз шох пардаси" биопротезларини хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб киришга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарнинг трансплантация амалиётини ўтказиш;

инсон мурдасидан олинадиган аъзолар ва (ёки) тўқималарни трансплантацияни амалга оширувчи тиббиёт муассасалари ўртасида тақсимлаш;

инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини тиббиёт муассасаларига йўналиш бўйича етказиш.


3. Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) тақдимнома киритилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан киритилган тақдимномада ташиш, сақлаш, божхона ҳудудига олиб кириш сўралаётган инсон аъзоси ва (ёки) тўқимаси тўғрисида маълумот, қаердан олиб келинаётганлиги, қаерга олиб борилиши, қайси манзилда қанча муддат сақлаб турилиши кўрсатилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитаси ўн кун муддат ичида келиб тушган тақдимномани кўриб чиқади ҳамда унда кўрсатилган тиббиёт муассасасига инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун тегишли рухсатнома беради ёки рухсатнома беришни рад этади.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитаси ўртасидаги ахборот алмашинувининг электрон шаклда олиб борилишига йўл қўйилади.



2-БОБ. ИНСОН АЪЗОЛАРИ ВА (ЁКИ) ТЎҚИМАЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ТАШИШ,

УЛАРНИ САҚЛАШ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОЖХОНА ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШ ТАРТИБИ


7. Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ишларни расмийлаштириш, тегишли ваколатли давлат органларини хабардор этиш ва жараёнда иштирок этиш учун давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасасида алоҳида тиббиёт ходими масъул этиб тайинланади.


8. Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун масъул бўлган шахслар (кейинги ўринларда - масъул шахс) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини ташиш, сақлаш ва улар билан ишлаш қоидалари бўйича ўқитилади.

Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини ташиш, сақлаш ва улар билан ишлаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.


9. Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантация амалиётини амалга оширувчи давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасасига етказилиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги хабардор этилган ҳолда масъул шахс кузатувида амалга оширилади.


10. Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш қуйидагиларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:

совутиш ва термоизоляция ускуна (контейнер)ларининг мавжудлиги ва уларда белгиланган ҳарорат режимини доимий таъминлаш;

инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини ташишда уларнинг номи бўйича термоизоляция контейнерларида алоҳида сақлаш;

изоляция пакетларининг мавжудлиги ва стерил шароитни яратиш.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитасидан рухсатнома берилган инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантация амалиётини амалга оширувчи давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасасига тўсиқларсиз етказилиши таъминланади.


12. Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини термоизоляция контейнерларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш махсус жиҳозланган транспорт воситасида амалга оширилади.


13. Инсон мурдасининг аъзолари ва (ёки) тўқималари йигирма тўрт соат ичида трансплантация амалиётини амалга оширувчи давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасасига етказиб берилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш тартибига риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси томонидан назорат қилинади.


15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

           

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 июль















































































Время: 0.0945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск