ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2024 й. 382-сон "Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2024 й.

N 382



ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛИШИГА

ДОИР ЧИҚАРИЛГАН ҚАРОР ВА ЮБОРИЛГАН

ХАБАРНОМАЛАР ЮЗАСИДАН ДАВЛАТ ЙЎЛ

ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИГА

ЭЛЕКТРОН МУРОЖААТ ҚИЛИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид ҳуқуқбузарликлар бўйича фуқароларни хабардор қилишни рақамлаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолати юзасидан чиқарилган қарор ва юбориладиган хабарномалар бўйича фуқаролар томонидан мурожаат қилишда ортиқча оворагарчиликлар келиб чиқмоқда.

Бу борада йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилиш тизимини жорий этиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-308-сон қарори ҳамда "Ўзбекистон-2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади;

мазкур хизмат ДЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини "Рақамли ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграллашган платформасига интеграция қилган ҳолда ЯИДХП орқали кўрсатилади;

жисмоний ва юридик шахслар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ДЙҲХХга анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилишлари мумкин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилиш тартиби;

йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 30 августга қадар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан электрон мурожаат этиш учун зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 июль


































































Время: 0.1153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск