ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 03.07.2024 й. 382-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 3 июлдаги

382-сон қарорига

ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир

чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар

юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги

хизматига электрон мурожаат қилишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) жисмоний ва юридик шахслар томонидан электрон мурожаат қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ДЙҲХХ ваколатига кирувчи мурожаатларни кўриб чиқиш учун татбиқ этилади.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


автоматлаштирилган тизимлар - Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда ДЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;


йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор - махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ёки ДЙҲХХ ходими томонидан расмийлаштирилган баённомалар бўйича чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарор;


мурожаат этувчи - йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилаётган жисмоний ёки юридик шахс;


мурожаат этувчининг маълумотлари - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами, жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацияловчи рақами (ЖШШИР), доимий яшаш манзили, юридик шахснинг номи, СТИР, жойлашган ери (почта манзили);


юборилган хабарномалар - маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг хос рақами ва жарима миқдори ҳақидаги «SMS» ёки почта хизмати орқали юборилган хабар.


4. Қуйидагилар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан электрон мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида ваколатли органнинг вазифалари ҳисобланади:

автоматлаштирилган тизимлар орқали келиб тушган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;

«Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграллашган платформаси доирасида жалб этилган вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро тезкор маълумот алмашиш;

мурожаатнинг ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда тегишли статистика маълумотларини шакллантириш.


5. Жисмоний ва юридик шахслар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ЯИДХП орқали ваколатли органга мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича электрон мурожаат қилади.



2-БОБ. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛИШИГА

ДОИР ЧИҚАРИЛГАН ҚАРОР ВА ЮБОРИЛГАН

ХАБАРНОМАЛАР ЮЗАСИДАН МУРОЖААТ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


6. Мурожаат этувчи йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан мурожаатларни ЯИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда юборади.

Бунда мурожаат этувчи ЯИДХП орқали ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради.


7. Мурожаат этувчи сўровноманинг тўғри тўлдирилганлигини мустақил текширади ва маълумотларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилинганидан сўнг уни тасдиқлайди.


8. Мурожаат этувчи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддасига мувофиқ далиллар тақдим этиши мумкин.


9. Мурожаатни кўриб чиқиш даврида жарима солиш тўғрисидаги қарор учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди.


10. Мурожаат этувчи қарор қабул қилган ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.



3-БОБ. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛИШИГА

ДОИР  ЧИҚАРИЛГАН  ҚАРОР  ВА  ЮБОРИЛГАН

ХАБАРНОМАЛАР ЮЗАСИДАН МУРОЖААТНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


11. Сўровномага киритилган мурожаат этувчи маълумотларининг ҳаққонийлиги ваколатли орган томонидан автоматлаштирилган тизим орқали автоматик равишда текширилади.

Мурожаат этувчининг маълумотлари ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига мурожаати кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома ЯИДХП орқали автоматик равишда юборилади.

Сўровномада мурожаат ҳақидаги маълумотлар нотўғри кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун уч иш кунидан иборат муддат берилганлиги тўғрисидаги хабарнома ЯИДХП орқали автоматик равишда юборилади.

Белгиланган муддатда сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаган тақдирда, сўровномани кўриб чиқиш рад этилади ва бу ҳақда мурожаат этувчига ЯИДХП орқали автоматик тарзда жавоб қайтарилади.


12. Тизим орқали мурожаатга киритилган маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқлангач, мурожаат ваколатли орган томонидан беш кун ичида, агар мурожаат қўшимча ўрганишларни талаб этган тақдирда, ўн кун ичида кўриб чиқилади ва натижалар юзасидан мурожаат этувчига ЯИДХП орқали белгиланган тартибда жавоб хати юборилади.

Бунда мурожаат юзасидан қўшимча ўрганишлар талаб этилган тақдирда, мурожаат этувчига муддат узайтирилганлиги тўғрисидаги маълумот ЯИДХП орқали автоматик равишда юборилади.


13. Кўриб чиқилган мурожаат бўйича муаллифга жавоб хати юборилгандан сўнг шу мазмундаги такрорий мурожаат қайта кўриб чиқилмайди.


14. Кўриб чиқиш даврида йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор юзасидан юборилган мурожаатдаги ҳолатлар ўз тасдиғини топган тақдирда, ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 271-моддасига мувофиқ қарор қабул қилинади.

Зарур ҳолларда, мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан қўшимча ўрганишлар ўтказилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар билан боғлиқ бўлмаган шикоят, ариза ҳамда таклифлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


16. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

               




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир

чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар

юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги

хизматига электрон мурожаат қилиш

СХЕМАСИ

          

    

Босқичлар

     


     

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

    


      

Муддатлар

      











1-босқич


Мурожаат этувчи

жисмоний ва

юридик шахс


       

1. Чиқарилган қарор ёки юбориладиган хабарномалар бўйича мурожаат этиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтади.


2. Чиқарилган қарор ёки юбориладиган хабарномалар бўйича бериладиган мурожаатни юбориш учун сўровномани тўлдиради.

       


Мурожаат қилинган вақтда











2-босқич


Давлат йўл ҳаракати

хавфсизлиги хизмати


    

Сўровномага киритилган мурожаат этувчининг маълумотларини ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини текширади.

       


Автоматик равишда











3-босқич


Давлат йўл ҳаракати

хавфсизлиги хизмати


     

Сўровномада мурожаат этувчи ҳақидаги маълумотлар нотўғри кўрсатилган тақдирда, мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун хабарнома юборади.

       


1 иш кунида












4-босқич


         

Мурожаат этувчи

жисмоний ва

юридик шахс

      


Сўровномада аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.


3 иш кун мобайнида











5-босқич


Давлат йўл ҳаракати

хавфсизлиги хизмати


         

Мурожаат этувчига жавоб хати Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали белгиланган тартибда юборилади.

       


10 кун ичида




          

           




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир

чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар

юзасидан  Давлат  йўл  ҳаракати  хавфсизлиги

хизматига электрон мурожаат қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

          

   

I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот

        

1. Ф.И.О.



2. Туғилган жойи ва санаси:



3. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами:



4. Доимий яшаш манзили:



5. ЖШШИР:



6. Телефон рақами:



7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):



   

II. Юридик шахс тўғрисида маълумот

        

1. Юридик шахснинг номи:



2. СТИР:



3. Жойлашган ери (почта манзили):



4. Телефон рақами:



5. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):



      

III. Мурожаат ҳақида маълумот

      

1. Мурожаат мазмуни:



2. Автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси:



3. Қарор рақами:



4. Автотранспорт воситасини бошқариш ваколатини берувчи тегишли ҳужжатлар (ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси, суғурта полиси, ишончнома ва бошқалар)



5. Қўшимча ҳужжатлар:



           

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 июль














































































Время: 0.1048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск