ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Банк қонунчилиги /

Марказий банк Бошқарувининг 19.06.2024 й. 21/3-сон "Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.07.2024 й. 3431-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.07.2024 й.

N 3431-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.06.2024 й.

N 21/3


ҚАРОРИ



Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари

фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-381-сон "Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 18 апрелдаги 8/3-сон қарори (рўйхат рақами 3431, 2023 йил 5 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й, 10/23/3431/0265-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                               М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари

фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)нинг" деган сўзлар "муассислари (акциядорлари)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)" деган сўзлар "муассислари (акциядорлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши;".


2. 3-бобнинг номидаги, 7 ва 10-бандлардаги ҳамда 5-бобнинг номидаги "муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)" деган сўзлар "муассислари (акциядорлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Халқаро молия институтлари, чет эл тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланмайдиган норезидент юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний шахсларнинг тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти устав фондидаги (устав капиталидаги) жами улуши эллик фоиздан ошмаслиги керак.

Ушбу Низом мақсадларида бошқа кредит ташкилотлари деганда қуйидагилар тушунилади:

мазкур Низомнинг 8-1-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларини амалга оширувчи компанияларни бошқариш мақсадида ташкил этилган холдинг компанияси (бошқарув компанияси);

ваколатли давлат органининг лицензияси (рухсатномаси) асосида мазкур Низомнинг 8-1-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларидан бирини амалга оширувчи ва жойлашган (рўйхатга олинган) давлатида консолидациялашган назорат мавжуд бўлган юридик шахслар.".


4. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги фаолият турлари молиявий фаолият турлари ҳисобланади:

банк фаолияти;

микромолиялаш фаолияти;

суғурта фаолияти;

лизинг фаолияти;

ипотекани қайта молиялаш фаолиятини амалга ошириш.".


5. 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Халқаро молия институтлари, чет эл тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланувчи норезидент юридик шахслар Ўзбекистон Республикасида тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоиздан ортиқ улушига эга бўлиши учун ушбу ташкилотларнинг устав фонди (устав капитали) 20 миллион евро эквивалентидан кам бўлмаслиги керак.".


6. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "муассислари (иштирокчилари ёхуд акциядорлари)" деган сўзлар "муассислари (акциядорлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 13-бандда:

биринчи хатбошидаги "муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)" деган сўзлар "муассислари (акциядорлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи - бешинчи хатбошилардаги "муассислар (иштирокчилар ёки акциядорлар)" деган сўзлар "муассислар (акциядорлар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "муассислар (иштирокчилар ёхуд акциядорлар)" деган сўзлар "муассислар (акциядорлар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 14 ва 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Тўлов тизими оператори устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори 50 миллиард сўмни ташкил этиши лозим.".

15. Тўлов ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори:

2024 йил 1 июлдан эътиборан 10 миллиард сўмни;

2025 йил 1 июлдан эътиборан 20 миллиард сўмни ташкил этиши лозим.".


9. 16-бандда:

биринчи хатбошидаги "муассислари (иштирокчилари, акциядорлари)" деган сўзлар "муассислари (акциядорлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Тўлов тизими оператори ва (ёки) тўлов ташкилоти" деган сўзлар "Лицензия даъвогари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 22-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тўлов тизимининг қоидалари, шу жумладан антифрод тизимининг тавсифи.".


11. 23-бандда:

иккинчи хатбошидаги "муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)" деган сўзлар "муассислари (акциядорлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


12. 25-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тўлов тизимининг қоидалари, шу жумладан антифрод тизимининг тавсифи;".


13. 1-илова бешинчи бандининг 3-кичик бандидаги "муассислар (иштирокчилар ёки акциядорлар)" деган сўзлар "муассислар (акциядорлар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 2-илованинг номидаги "муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)" деган сўзлар "муассислари (акциядорлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 июль







































































Время: 0.0998
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск