ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2024 й. 385-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2024 й.

N 385



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЁНИШ

ВА ПОРТЛАШ ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН КИМЁВИЙ

МОДДАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида" 2023 йил 6 ноябрдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялашда келишиладиган органлар рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасини киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан божхона назорати остидаги кимёвий моддалар сақланадиган божхона омбори ҳисобланмайдиган жойлар учун ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан божхона органларига хулоса тақдим этиш;

божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарларни божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш талабларини кучайтириш;

кимёвий моддалар (маҳсулотлар) таркибига кирувчи хавфли юкларни автотранспорт воситаларида ташишда ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг йўл-патруль хизмати томонидан кузатиб бориш тартибини белгилаш.


2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 5 июлдаги

385-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарорида:


а) 1-иловада:


30-бандда:

ўн еттинчи хатбоши "санитария" сўзидан кейин "ёнғин ва саноат хавфсизлиги" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш";


38-банд қуйидаги мазмундаги учинчи - олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш паспортининг 14-бандида белгиланган келишиладиган органларга бир вақтнинг ўзида юборилади.

Тегишли хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, келишиладиган органлар фақат ўз фаолият йўналиши бўйича ўрганиш ўтказиши мумкин.

Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган тақдирда ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.

Бундай ҳолларда келишиладиган органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар ҳисобланади. Бунда келишиладиган органларнинг тегишли хулосаларисиз лицензия бериш имкони бўлмаганда, талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш муддати ва тартиби бузилганлиги учун келишиладиган органлар жавобгардир";


44-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитасидан" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


73-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"божхона омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси";

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


4-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

14. Лицензия беришда келишиладиган органлар


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан:

божхона омборининг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида);

агар божхона омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида).


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан - божхона омбори ҳудудининг санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида).


";

б) 2-иловада:


28-бандда:

ўн еттинчи хатбоши "санитария" сўзидан кейин "ёнғин ва саноат хавфсизлиги" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш";


36-банд қуйидаги мазмундаги учинчи - олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш паспортининг 14-бандида белгиланган келишиладиган органларга бир вақтнинг ўзида юборилади.

Тегишли келишувни ёки хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, келишиладиган органлар фақат ўз фаолият йўналиши бўйича ўрганиш ўтказиши мумкин.

Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган тақдирда ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.

Бундай ҳолларда келишиладиган органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар ҳисобланади. Бунда келишиладиган органнинг тегишли хулосаларисиз лицензия бериш имкони бўлмаганда, талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш муддати ва тартиби бузилганлиги учун келишиладиган органлар жавобгардир";


42-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитасидан" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


71-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"эркин омборда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси";


4-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

14. Лицензия беришда келишиладиган органлар

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан:

эркин омбор ҳудудининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида);

агар эркин омборда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида).


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан - эркин омбор ҳудудининг санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида).

";

в) 3-иловада:


22-бандда:

ўн биринчи хатбоши "санитария" сўзидан кейин "ёнғин ва саноат хавфсизлиги" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш";


32-банд қуйидаги мазмундаги учинчи - олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш паспортининг 14-бандида белгиланган келишиладиган органларга бир вақтнинг ўзида юборилади.

Тегишли келишувни ёки хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, келишиладиган органлар фақат ўз фаолият йўналиши бўйича ўрганиш ўтказиши мумкин.

Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган тақдирда ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.

Бундай ҳолларда келишиладиган органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар ҳисобланади. Бунда келишиладиган органларнинг тегишли хулосаларисиз лицензия бериш имкони бўлмаганда, талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш муддати ва тартиби бузилганлиги учун келишиладиган органлар жавобгардир";


38-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитасидан" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилари тегишлича тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


67-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"бож олинмайдиган савдо дўконида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси";


5-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

14. Лицензия беришда келишиладиган органлар

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан:

бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида);

агар бож олинмайдиган савдо дўконида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида).


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан - бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида).


".

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарори билан тадсиқланган Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 29-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"товарларни сақлаш учун мўлжалланган жой (жойлашган жойи, почта манзили, агар юридик шахс бўлса унинг тўлиқ номи билан, ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса олинганлиги) ва сақлаш учун жавобгар шахс тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., яшаш жойи, телефон рақами) акс эттирилган ваколатли шахснинг божхона юк декларациясига илова қилинган аризаси";


б) қуйидаги мазмундаги 30-1-банд билан тўлдирилсин:

"30-1. Ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бўйича товарларнинг ўз вақтида манзилга етказилганлиги божхона омбори ҳисобланмайдиган жойга товарларни жойлаштириш учун мурожаат қилган шахс томонидан тасдиқланади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларининг 51-банди қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ортилган автотранспорт воситалари тегишли манзилга шартнома асосида ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг йўл-патруль хизмати томонидан кузатиб борилади.

Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) иккитадан ортиқ автотранспорт воситасида колонна бўлиб, олдинда ва орқада ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари йўл-патруль хизматининг иккита патруль автомашиналари кузатувида ташилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 июль




















































Время: 0.1050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск