ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2024 й. 338-сон "Магистрал электр тармоқларидан фойдалаииш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2024 й.

N 338




МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДАН

ФОЙДАЛАИИШ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига босқичма-босқич ўтиш ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларини, шу жумладан, мустақил ишлаб чиқарувчиларни ва йирик истеъмолчиларни магистрал электр тармоқларига уланишини соддалаштириш ҳамда уларга тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин:

электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва йирик истеъмолчиларнинг магистрал электр тармоқларига улаш;

электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва йирик истеъмолчиларга халқаро талабларга мос тенг шарт-шароитлар яратиш;

магистрал тармоқлардан оқилона ва шаффоф фойдаланиш шартларини белгилаш орқали электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорида фаолият юритувчи барча томонлар учун умумий техник талабларни ўрнатиш.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларининг талаблари магистрал тармоқларга уланган ҳамда янгидан уланадиган барча турдаги электр энергетика корхоналари ва истеъмолчилари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

ушбу қарор расмий кучга кирган санада магистрал тармоқларга уланган барча турдаги электр энергияси корхоналари, электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар учун Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларининг фақатгина эксплуатация жараёнидаги талаблари тааллуқли ҳисобланади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ҳамда энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори Ш.Х. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 8 июль




















































































Время: 0.1062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск