ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2024 й. 378-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тартибини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2024 й.

N 378




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ХАВФЛИ

ЮКЛАРНИ ТАШИШГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИНИ

СОДДАЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

шаҳарлар ва аҳоли пунктлари кўчалари, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шунингдек, умумий фойдаланиш учун ёпиқ бўлмаган хўжалик автомобиль йўллари бўйлаб хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаларига қўйиладиган талаб ва шартларни белгиловчи автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома паспортини тасдиқлаш;

автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани махсус электрон тизим орқали расмийлаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда:

Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани "Лицензия" ахборот тизими ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 2 июлдаги

378-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 56-банди "б" ва "г" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда:


а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Низомга 2-47-иловаларда" сўзлари "Низомга 2-48-иловаларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 48-илова билан тўлдирилсин:


"Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш

хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш

тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга

48-ИЛОВА



Автотранспорт воситасини хавфли юкларни

ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома

ПАСПОРТИ

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Автотранспорт воситасида хавфли юкларни ташиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Жисмоний ёки юридик шахслар (юк ташувчи)


4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


а) Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун - номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

жисмоний шахс учун - Ф.И.О., жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, яшаш манзили, телефон рақами;

транспорт воситаси ва (ёки) тиркамасининг русуми, ишлаб чиқарилган йили, тури (кузов-цистернали, контейнер-цистерна), давлат рақами белгилари, транспорт воситалари ва (ёки) тиркамаларининг охирги мажбурий техник кўрикдан ўтказилган санаси.

б) Аризага қуйидагилар илова қилинади:

автотранспорт воситасида ташиладиган хавфли юкнинг номи, БМТ рўйхати бўйича модданинг тартиб рақами, синфи, кичик синфи ва коди ҳамда унинг ҳажми ва вазни тўғрисида маълумот;

автотранспорт воситаси ва (ёки) тиркамаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар нусхаси;

транспорт воситасининг бир марталик техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги далолатнома.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:


Йиғим ундирилмайди.


8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


10 иш куни.


9.

Рухсат этишга доир талаб

ва шартлар:

а) Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 январдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларига риоя қилиш;

б) ёнилғи баки аккумулятор батареясидан узоқликда ёки ундан ўтиб бўлмайдиган тўсиқ билан ажратилган бўлиши, шунингдек двигатель, электр симлари ва тутун чиқарадиган қувурдан узоқда бўлиши ҳамда бакдан ёқилғи оққанда ташилаётган хавфли юкка тушмасдан бевосита ерга қуйиладиган тарзда жойлашган бўлиши керак. Бак, бундан ташқари туби ва ёнларидан ҳимояга (ғилофга) эга бўлиши керак. Ёнилғи двигателга ўз-ўзидан берилмаслиги керак;

в) автотранспорт воситасидан 2, 3, 4 ва 5-даражали хавфли юкларни ташиш учун бир марта фойдаланилган тақдирда глушителнинг чиқариш трубаси чиқиш ўйиғига алангани ўчирувчи тўр ўрнатилиши лозим;

г) 2, 3, 4 ва 5-даражали хавфли юкларни ташийдиган воситаларнинг электр ускуналари қуйидаги талабларни қондириши керак:

электр ускунасининг номинал кучланиши 24 вольтдан ортиқ бўлмаслиги керак;

электр сими коррозияга учрамайдиган чоксиз қобиқ билан ҳимояланган симлардан иборат бўлиши ҳамда унинг қизиб кетишини тўлиқ олдини оладиган тарзда ҳисоблаб чиқилган бўлиши керак;

электр тармоғи юмшоқ предохранителлар (заводда тайёрланган) ёки автоматик выключателлар ёрдамида оширилган юкламадан сақланган бўлиши керак;

электр ўтказма ишончли изоляцияга эга бўлиши, мустаҳкам маҳкамланиши ва автотранспорт воситасининг конструктив қисмларига урилиш ва ёрилишларидан зарар кўрмайдиган тарзда жойлаштирилиши ҳамда совутиш тизимидан ажралиб чиққан иссиқликдан ва ишлатилган газлардан ҳимояланган бўлиши керак;

агар аккумуляторлар двигатель капоти остига жойлаштирилмаган бўлса, у ҳолда улар изоляцияловчи ички деворлар билан эквивалент мустаҳкамликда металлдан ёки бошқа материалдан вентиляция қилинадиган бўлмада бўлиши керак;

автотранспорт воситаси аккумуляторни электр занжиридан икки полосали выключатель (ёки бошқа восита) ёрдамида ажратиш учун мосланган бўлиши керак, у имкони борича аккумуляторга яқин жойда бўлиши керак. Выключателни бошқариш - тўғридан-тўғри ёки масофадан туриб бошқариш приводи ҳам ҳайдовчининг кабинасидан, ҳам автотранспорт воситасининг ташқарисида бўлиши керак. У осон топилиши ва фарқ қиладиган белги билан белгиланиши керак. Выключатель ишлаб турган двигателда электр занжирининг хавфли ортиқча юкламасини келтириб чиқармасдан унинг контакти ишлаётган двигателда уланадиган тарзда бўлиши керак.

резбали цоколга эга бўлган лампалардан фойдаланиш тақиқланади.

Автотранспорт кузовларининг ичида ташқи электр симлар тармоғи бўлмаслиги керак, кузов ичидаги ёритиш электр лампалари мустаҳкам тўсувчи тўр ёки панжарага эга бўлиши керак;

д) автотранспорт воситалари учқунга хавфсиз бўлган материалдан 200 мм узунликдаги ерга тегиб турадиган металл занжир ва тўхташ жойида статистик ва атмосфера электр зарядларидан ҳимоя қилиш учун металл штир билан жиҳозланган бўлиши керак.

Нефть маҳсулотлари ташийдиган автоцистерналар камида 2,5 мм кесимли ва нефть маҳсулотларини оқизиш ва қуйишда ерга уланиш учун камида 20 мм узунликдаги эгилувчан кўп томирли сим билан жиҳозланган бўлиши керак.

г) "Фургон" типидаги кузовли автотранспорт воситасида кузов тўлиқ ёпиқ бўлиши, мустаҳкам бўлиши, тирқишлари бўлмаслиги ҳамда ташилаётган хавфли юкнинг хоссасига қараб тегишли вентиляция тизими билан жиҳозланиши керак. Ички қоплаш учун учқун чиқармайдиган материаллардан фойдаланилади, ёғоч материаллар ўтга чидамли модда билан қопланиши керак. Эшиклар ёки эшикка қулф солинган бўлиши керак. Эшик ёки эшиклар конструкцияси кузовнинг қаттиқлигини пасайтирмаслиги керак.

Очиқ кузовларни қоплаш учун брезентдан фойдаланилган ҳолларда, у ўт олиши қийин бўлган ва сув ўтказмайдиган матодан тайёрланиши ва бортни улар даражасидан 200 мм ёпиши ҳамда запор мосламали металл рейкалар ёки занжирлар билан маҳкамланиши керак;

ж) автотранспорт воситасида орқа томонда бутун цистернада кенгликда зарбалардан етарли даражада сақлайдиган бампер бўлиши керак. Цистернанинг орқа девори билан бампернинг орқа қисми ўртасидаги масофа камида 100 мм ни ташкил этиши керак (ушбу масофа цистерна деворининг чет орқа нуқтасидан бошлаб ёки ташилаётган моддага тегиб турган чиқиб турувчи арматурадан бошлаб ўлчанади);

л) қувурлар ва резервуарнинг юқори қисмига ўрнатилган цистерналарнинг ёрдамчи ускуналари силкитилган ҳолда шикастланишлардан ҳимояланган бўлиши керак. Бундай ҳимоя конструкцияси шакли самарали ҳимояни таъминлаши керак бўлган кучаядиган ҳалқалар, ҳимоя қопқоқлари, узуна ёки бўйлама элементлар шаклида тайёрланиши керак;

м) автотранспорт воситаси қуйидаги соз инструментлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак:

автотранспорт воситасини авария юз берганда таъмирлаш учун қўлда ишлатиладиган асбоблар тўплами;

ёнғинни ўчириш учун белкурак ва қумнинг зарур захираси;

ҳар бир автотранспорт воситаси учун камида битта юриб кетишдан сақлайдиган тиргак, тиргакнинг ўлчами автотранспорт воситаси типига ва унинг ғилдираги диаметрига мувофиқ бўлиши керак;

тўқ сариқ рангли ўчиб ёнадиган (ёки доимий) автоном таъминланадиган иккита фонар. Улар улардан фойдаланиш хавфли юкларнинг ёнишини юзага келтирмайдиган тарзда конструкцияланган бўлиши керак. Тунда тўхтаганда ёки кўриш яхши бўлмаганда, агар автотранспорт воситасининг чироқлари носоз бўлса, битта фонар тахминан 10 м масофада автотранспорт воситаси олдига ва бошқаси тахминан 10 м масофада автотранспорт воситасининг орқасида ўрнатилади;

дори қутиси ва ташиладиган хавфли моддаларни нейтраллаштириш воситалари.

Юкларни хавфсиз ташиш шартларида ва авария карточкасида назарда тутилган ҳолларда автотранспорт воситаси ташилаётган хавфли моддани нейтраллаштириш ҳамда ҳайдовчи ва кузатувчи ходимнинг якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан бутланиши керак;

н) хавф тўғрисидаги ахборот тизими жадвалларини автотранспорт воситаларига маҳкамлаш уларнинг ишончли фиксациясини таъминлайдиган махсус қурилмалар ёрдамида бажарилиши керак.

Хавф тўғрисидаги ахборот тизими жадваллари автотранспорт воситасининг олдида (бамперда) ва орқада, транспорт воситасининг рақами белгиларини ва ташқи чироқлари приборларини тўсмаган, шунингдек автотранспорт воситасининг габаритларидан туртиб чиқмаган ҳолда унинг бўйлама ўқига перпендикуляр жойлаштирилиши керак;

к) хавфли юкларни ташиш учун газ генераторли автотранспорт воситаларини қўллаш тақиқланади;

п) хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаларига биттадан ортиқ тиркама ёки ярим тиркама тиркалмаслиги керак.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси.


11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Гувоҳнома 6 ой муддатга берилади.


12.

Изоҳ:

I. Хавфли юклар - ўзига хос хоссалари ва хусусиятлари туфайли муайян омиллар мавжуд бўлгани тақдирда ташиш, юк ортиш-тушириш ишлари жараёнида ташилаётган юклар, техника воситалари, қурилмалар, бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки шикастланишига, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар.

II. Агар йўналишнинг узунлиги 400 километрдан ортиқ бўлса ёки ташиш кечаси амалга оширилса, хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаларининг бир ҳайдовчи билан ҳаракатланиши тақиқланади.

III. Қиш вақтида тоғ шароитларида хавфли юкларни ташишда юкни ташувчилар автотранспорт воситаларини протекторнинг қишки шиналари билан бутлашлари керак.




Автотранспорт воситасини хавфли

юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги

гувоҳнома паспортига

ИЛОВА



N ______


Автотранспорт воситасини хавфли юкларни

ташишга қўйиш тўғрисидаги

ГУВОҲНОМА


1. Ушбу гувоҳнома қуйидаги автотранспорт воситаси Йўл ҳаракати қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди ва қуйидаги синфлар ва кичик синфларда назарда тутилган хавфли юкларни ташиш учун рухсат этилади:

(хавфли юкнинг номи, БМТ рўйхати бўйича модданинг тартиб рақами, синфи, кичик синфи кўрсатилади)

2. Автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарувчиси ва кузов тури:


(ёпиқ, очиқ, цистерна, ярим тиркама ва бошқалар)

3. Автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси ва шасси рақами:


4. Мурожаат этувчининг номи (жисмоний шахслар учун Ф.И.О.), жойлашган манзили (жисмоний шахслар учун яшаш манзили):

     

   

5. Амал қилиш муддати:


Ваколатли орган раҳбари



(эгаллаб турган лавозими, Ф.И.О., электрон имзоси) ".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурол тўғрисидаги қонунчилик ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2022 йил 15 августдаги 444-сон қарорига 1-илованинг 1-банди "а" ва "в" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 8 июль

















































Время: 0.1006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск