ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Адлия вазирининг 08.07.2024 й. 13-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқувчилар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.07.2024 й. 3351-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.07.2024 й.

N 3351-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

08.07.2024 й.

N 13-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль

тизимида ўқувчилар билимини назорат қилиш тартиби

ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида"ги ва 2021 йил 10 июндаги 359-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 1 мартдаги 3-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3351, 2022 йил 2 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 10/22/3351/0178-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқувчилар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль

тизимида ўқувчилар билимини назорат қилиш тартиби

ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 7-банддаги "факультет декани" деган сўзлар "Ўқув-методик бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўқув машғулотларида касаллиги ёки ҳужжат билан тасдиқланган бошқа узрли сабаблар туфайли (йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, яқин қариндошининг ёки ўқувчининг никоҳ тузиши, фарзанд туғилиши, фан, маданият ва спорт соҳаларидаги халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида иштирок этганлик, электрон таълим платформасида юзага келган техник носозлик) иштирок этмаган ва шу сабабли оралиқ ёки якуний назоратни белгиланган муддатда топширмаган ўқувчига унинг аризаси ҳамда илова қилинган асослантирувчи ҳужжатларга мувофиқ юридик техникум директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари (бундан буён матнда директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари деб юритилади) томонидан оралиқ ёки якуний назорат турларини (бундан буён матнда назорат тури деб юритилади) топширишга рухсат берилади.

Бунда, директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари номига оралиқ ёки якуний назоратни топширишга рухсат беришни сўраб, узрли сабаблар (ҳолатлар) бартараф этилган вақтдан бошлаб 15 иш куни ичида ариза билан мурожаат қилиши лозим.".


3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун юридик техникумда назорат турлари ўтказилади.

Ўқув дастурларида белгиланган ҳолларда фақат якуний назорат тури ўтказилиши мумкин.".


4. 12-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "факультет декани" деган сўзлар "Ўқув-методик бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Оралиқ назоратни ўтказиш тартиби (оралиқ назоратни ўтказиш шакли, оралиқ назорат саволларига қўйиладиган талаблар, баҳолаш мезонлари) ўқув фанининг хусусиятлари ва унга ажратилган соатлардан келиб чиққан ҳолда ўқув йили бошланишидан камида икки ҳафта аввал ўқув дастурларида белгиланади ва ТДЮ Кенгаши томонидан тасдиқланади.".


6. 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги "факультет деканига" деган сўзлар "Ўқув-методик бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Ўқув-методик бўлими назорат турлари бўйича саволларни қабул қилган кундан бошлаб беш иш куни ичида унинг ўқув дастурида белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш ишларини амалга оширади.

18. Назорат турлари бўйича саволлар, қоида тариқасида, мантиқий саволлар ва муаммоли вазиятларни ёки фақат муаммоли вазиятни (kazus, case-study) ўз ичига олади. Шунингдек, якуний назорат тест шаклида ўтказилиши мумкин. Модуллар бўйича якуний назорат саволларининг мазмуни кафедралар томонидан белгиланади.".


8. 19-банд "аудиторияда ёзма шаклда" деган сўзлардан кейин "ёки электрон таълим платформаси орқали компьютерда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. 21-бандда:

биринчи ва учинчи хатбошилардаги "факультет декани" деган сўзлар "Ўқув-методик бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Факультет декани" деган сўзлар "Ўқув-методик бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 25-банддаги "ва факультет декани" деган сўзлар ", Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг бошлиғи ва ходимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 33-банднинг биринчи хатбошисидаги "факультет декани" деган сўзлар "Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг бошлиғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 40-бандда:

биринчи хатбошидаги "факультет декани" деган сўзлар "Ўқув-методик бўлим бошлиғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "факультет декани" деган сўзлар "Ўқув-методик бўлим бошлиғининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 9 июль













































Время: 0.0997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск