ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2024 й. 392-сон "Фарғона шаҳрида Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2024 й.

N 392




ФАРҒОНА ШАҲРИДА ЛОЛА МУРОТОВА НОМИДАГИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ИХТИСОСЛАШГАН

КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш, бу борада Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, "Эл-юрт ҳурмати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари соҳибаси Лола Муротова томонидан яратилган бой тажрибани ёшларга етказиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида профессионал ва олий таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабини (кейинги ўринларда - Мактаб) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Мактаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги давлат профессионал таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда унинг фаолияти Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Мактабга умумий ўрта таълим ташкилотининг 9-синф битирувчилари белгиланган тартибда ўқишга қабул қилинади ва ўқув жараёни бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида кундузги таълим шаклида амалга оширилади;

в) Мактабда:

юридик шахс бўлмаган "Фермерлар мактаби" ташкил этилади ҳамда буюртмачилар маблағлари ҳисобидан фермерлар малака ошириш курслари йўлга қўйилади;

таълим жараёнини бошқариш, шу жумладан, дарс жадвали, ўқувчилар баҳоларини қайд қилиш, педагог кадрлар ўқув юкламаларини белгилаш ва гуруҳ журналларини юритиш тўлиқ рақамлаштирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар Фарғона вилояти ҳокимлигининг таклифи асосида Мактабга ўқувчиларни қабул қилиш параметрларини белгиланган тартибда шакллантирсин ва тасдиқласин;

б) ўқувчиларни қабул қилиш параметрларига мос равишда юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш ҳамда соҳа ташкилотларида стажировкадан ўтказиш ишларини ташкил этсин;

в) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда мунтазам равишда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 9-синф битирувчиларини қишлоқ хўжалиги соҳасидаги касбларга йўналтириш чораларини кўрсин;

г) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Мактабда:

тасдиқланган намунавий ўқув режаси доирасида "Германия тажрибаси" асосида ўқувчиларни қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни жорий этсин;

таълим жараёнини сифатли ташкил этиш ва методик ёрдам кўрсатиш учун Фарғона давлат университети бириктирилсин, бунда университет ҳар ўқув йили якуни бўйича кадрлар тайёрлаш устидан тизимли назорат ўрнатсин;

д) Мактабни ўқитиладиган фанлар бўйича янги ўқув адабиётлари ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминласин;

е) бир ой муддатда Мактабнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


4. Белгилансинки, Мактабни жорий сақлаш, унинг фаолият юритишини, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари 2024 йилда Фарғона вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2024 йилда мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан Мактабга қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун Фарғона вилояти маҳаллий бюджетига тегишли маблағларни ажратиш чораларини кўрсин.


6. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

бир ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Мактабни мос бинога жойлаштириш чораларини кўрсин;

икки ой муддатда Мактаб учун зарур бўладиган қишлоқ хўжалиги техникалари бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан харид қилинишини таъминласин;

Мактабга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш берувчилар бириктирилишини таъминласин;

Мактаб битирувчилари амалиёти ишлаб чиқариш ташкилотларида ташкил этилишига ҳамда кейинчалик уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 9 июль




































Время: 0.1000
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск