ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш Қоидалари (ЎзР ВМ 15.06.2024 й. 338-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 15 июндаги

338-сон қарорига

ИЛОВА



Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ


I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида магистрал электр тармоқларини режалаштириш ҳамда уни хавфсиз ва ишончли эксплуатация қилиш, магистрал электр тармоқларига уланиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларига доир талаблар ҳамда уларнинг ишлаш тартибини белгилаш соҳасидаги, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларининг тақсимлаш тизимларига уланишдаги муносабатларни тартибга солади.

Мазкур Қоидалар магистрал электр тармоқларидан оқилона ва шаффоф фойдаланиш шартларини белгилаш орқали барча Фойдаланувчилар ва ваколатли органлар учун умумий талабларни ўрнатади.


2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ажратиш - Тегишли тизим оператори тармоғида бевосита иш бажармасдан уланишни тиклаш имконини қолдирмаган ҳолда, Фойдаланувчи тармоғининг уланиш нуқтасидаги инфратузилмани ҳаммасини ёхуд бир қисмини ўчириш;


алоҳида ишлаш - ўчишдан сўнг бирлашган энергетика тизимидан алоҳида ажралган бутун ягона электр энергетика тизимининг ёки ундаги частота ва кучланишни бошқарувчи камида битта генерацияловчи модулга эга бўлган қисмнинг мустақил ишлаши;


берк тақсимлаш тизими - саноат, тижорат ёки бошқа умумий хизмат кўрсатиш объектларига географик чегараланган ҳудудда электр энергиясини тақсимловчи, маиший истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бермайдиган, кам сонли маиший истеъмолчилар ёки тақсимлаш тизими оператори билан ишлайдиган тизим;


Берк тақсимлаш тизими оператори - берк тақсимлаш тизимининг фаолият юритиши учун масъул бўлган субъект;


генерацияловчи модул - электр энергиясини синхрон ёки синхрон бўлмаган (носинхрон) ҳолда генерацияловчи (ишлаб чиқарувчи) қурилма ёки қурилмалар мажмуаси;


Истеъмолчи - ўз тармоқлари орқали узатиш тизимига тўғридан-тўғри уланган ёки уланишни режалаштирган электр энергиясини ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва (ёки) бошқа мақсадларда электр энергиясидан Фойдаланувчи юридик шахс, яъни йирик истеъмолчилар;


кўрсатма - оператор (диспетчер) томонидан ўз ваколати доирасида ҳаракатларни бажариш учун Фойдаланувчиларга бирон-бир ҳаракатни амалга ошириш учун берилган ҳар қандай буйруқ (фармойиш, топшириқ, рухсат);


кучланишни автоматик ростлагичи - клеммадаги ҳақиқий кучланишни эталон қиймат билан таққослаш ва қўзғатиш тизимини бошқариш йўли билан синхрон генерацияловчи модулнинг клеммаларидаги кучланишни бошқарувчи, узлуксиз ҳаракат қилувчи автоматик қурилма;


максимал қувват - Электр станцияси оператори ва Тегишли тизим оператори ўртасидаги Уланиш шартномасида кўрсатилган генерацияловчи модул(лар)нинг ишлаши билан боғлиқ, тармоққа узатилмайдиган юкламани (ўз эҳтиёжи учун ва бошқа мақсадларда) чегириб ташлагандан сўнг узатилиши мумкин бўлган узлуксиз максимал актив қувват;


минимал барқарор ишлаш режими - уланиш шартномасида кўрсатилган ёки Тегишли тизим оператори ва Электр станцияси оператори ўртасида келишилган, генерацияловчи модулнинг чекланмаган вақт давомида барқарор ишлаши мумкин бўлган минимал актив қувват;


носинхрон генерацияловчи модул - ягона электр энергетика тизимига носинхрон ёки тегишли электроника ёрдамида уланган ҳамда узатиш тизимига, тақсимлаш тизимига, жумладан, берк тақсимлаш тизимига ягона уланиш нуқтасига эга бўлган генерацияловчи қурилмалар ёки уларнинг жамланмаси;


ростлашнинг минимал даражаси - уланиш шартномасида кўрсатилган ёки Тегишли тизим оператори ва Электр станцияси оператори ўртасида келишилган, генерацияловчи модулнинг актив қувватини назорат қилиш мумкин бўлган минимал кўрсаткич;


синхрон генерацияловчи модул - генерация қилинаётган кучланиш частотаси, генераторнинг айланиш частотаси ва тармоқ кучланишининг частотаси доимий мутаносиб бўладиган, яъни синхрон ҳолда электр энергиясини генерация қилувчи қурилмаларнинг умумий жамланмаси;


статизм - частотанинг турғун ўзгаришини, чиқишдаги актив қувватнинг фоизларда ифодаланган якуний турғун қийматига нисбати. Частотанинг ўзгариши номинал частотага нисбатан ифодаланади, актив қувватнинг ўзгариши тегишли чегарага эришиш вақтидаги максимал қувватга ёки ҳақиқий актив қувватга нисбати билан ифодаланади;


Тақсимлаш тизими оператори - Ўзбекистон Республикасининг муайян ҳудуди ёки туманида электр энергиясини тақсимлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ваколатига эга бўлган юридик шахс;


Тегишли тизим оператори - бу барча тизим операторларини, хусусан, Узатиш тизими оператори, Тақсимлаш тизими оператори ва Берк тақсимлаш тизими операторларини назарда тутувчи умумий атама, яъни Фойдаланувчи тармоғи уланган тармоқнинг ваколатли оператори. Электр станцияси оператори ёки Фойдаланувчининг ички тармоқларига уланган бошқа Фойдаланувчилар учун улар Тегишли тизим оператори ҳисобланади;


Тизим оператори - Ўзбекистон Республикасининг ягона электр энергетика тизимини реал вақт режимларида оператив (тезкор-диспетчерлик) бошқариш, унинг ишончли ишлашини таъминлаш, бошқа давлатлар энергетика тизимлари билан параллель равишда ишлаш, электр энергиясига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва унинг истеъмол қилинишига таъсир қилувчи барча омилларни ҳисобга олган ҳолда, уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ҳар соатлик режимларини бошқарувчи орган;


узатиш тизими - электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар, йирик истеъмолчилар ва тақсимлаш тизимлари уланган, электр энергиясининг ҳудудлараро узатилишини таъминловчи ва қўшни давлатлар электр энергетика тизимлари билан боғланган 35 kV ва ундан юқори кучланишли магистрал электр тармоқ хўжалиги объектлари (электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар) мажмуаси;


Узатиш тизими оператори - Ўзбекистон Республикасида узатиш тизимини эксплуатация қилиш ва уни ривожлантириш фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга бўлган юридик шахс ёки ташкилот;


узлукли юклама - шартномага биноан электр энергияси таъминотчиси, Тизим оператори ёки Тегишли тизим оператори томонидан чекланган вақт даврига ўчирилиши мумкин бўлган маълум истеъмолчиларнинг юкламаси;


уланиш нуқтаси - уланиш шартномасида кўрсатилган генерацияловчи модул, Истеъмолчи тармоқлари ёки тақсимлаш тизими тармоқларини узатиш тизимига, шунингдек, тақсимлаш ва ёпиқ тақсимлаш тизимларига уланиш чегараси (нуқтаси);


уланиш шартномаси - электр станциялари, Истеъмолчилар ёки тақсимловчи тизим қурилмаларига аниқ техник талабларни ва тегишли уланиш нуқтасини ўз ичига олувчи, Тегишли тизим оператори ва Электр станцияси оператори, Истеъмолчи тармоқлари оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори ўртасидаги шартнома;


фликерлар - милтиллаш, электр тармоғида юкламанинг тез ёки тез-тез ўзгариши ёхуд бошқа сабабларга кўра кучланишнинг тебраниши натижасида юзага келадиган ҳолат. Бу ҳолат ёруғликнинг милтиллашига олиб келади ёки сезгир ускуналарнинг ишлашига таъсир қилади;


Фойдаланувчи - ўз тармоқлари орқали узатиш тизимига уланган ёки уланишни режалаштирган, генерацияловчи модулларга эга бўлган тармоқлари тақсимлаш тизимига уланган ёки уланишни режалаштирган юридик ёки жисмоний шахс;


частота етакчиси - синхрон ишлаш зонасидаги частота барқарорлигини таъминлаш учун Тизим оператори томонидан тайинланган, бошқа Фойдаланувчилар ҳаракатларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган оператор;


частотавий-сезувчан режим - частотасининг ўзгаришига жавобан генерацияловчи модулнинг чиқишидаги актив қувватни частотани тиклашга учун ўзгартириши;


частотани ростлаш - ягона электр энергетика тизими частотасини барқарор сақлаб туриш мақсадида белгиланган нуқтадаги частотанинг ўзгаришига жавобан генерацияловчи модуллар ёки электр энергиясини сақлаш тизимларининг чиқишдаги актив қувватни, шунингдек истеъмолчиларнинг ўз юкламасини ростлаш қобилияти;


частотанинг ортишидаги чекланган частотавий-сезувчан режим - генерацияловчи модулнинг тизим частотасини белгиланган қийматдан юқорироқ ўзгаришига жавобан чиқишидаги актив қувватнинг пасайишига олиб келадиган иш режими;


частотанинг пасайишидаги чекланган частотавий-сезувчан режим - генерацияловчи модулнинг ягона электр энергетика тизими частотасини белгиланган қийматдан пастроққа ўзгаришига жавобан чиқишидаги актив қувватнинг ортишига олиб келадиган иш режими;


Электр станцияси оператори - Электр станцияларига эга бўлган ёки улар томонидан ўз электр станциясини техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш шарти (О&М) билан фойдаланишга берган жисмоний ёки юридик шахс, жумладан генерацияловчи модул оператори;


электр тармоғи - электр энергиясини узатиш ёки тақсимлаш учун хизмат қилувчи бир-бири билан боғланган электр тармоқлари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари ва уларнинг қурилмалари;


электр энергиясини сақлаш тизими - электр энергиясини сақлаш, қайта узатиш ва тақсимлаш учун аккумулятор батареялари, механик сақлаш тизимлари ва гидроаккумуляцияловчи электр станциялар мажмуаси;


энергетика тизими стабилизатори - қувват тебранишларини сўндириш учун мўлжалланган синхрон генерацияловчи модулдаги кучланиш автоматик ростлагичининг қўшимча функцияси;


юклама остида кучланишни ростлагичи - кучланишни юклама остида, яъни трансформаторнинг ишлаш жараёнида ўзгартиришга имкон берувчи, куч трансформаторига ўрнатилган қурилма;


ягона электр энергетикаси тизими - электр энергиясини ишлаб чиқарувчи объектлар, узатиш ва тақсимлаш тизимлари, электр энергиясини сақлаш объектлари ва уларнинг диспетчерлик бошқаруви;


ўз эҳтиёжларини қоплаш режими - генерацияловчи модулларнинг ўчирилишига ва уларнинг захира таъминот манбаларининг уланишига олиб келувчи тармоқ ичидаги бузилишларда генерацияловчи модулларнинг ўз эҳтиёжларини қоплаш билан боғлиқ иш режими;


ўрнатиш ҳужжати - 1000 V дан паст кучланишли тармоқларга уланган ва "A" турдаги генерацияловчи модул ёки талаб қилинган тавсифга эга бўлган электр энергиясини истеъмол қилувчи қурилма тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ва унинг талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи таркибий ҳужжат;


ўрнатма - бошқариш схемаларида фойдаланиладиган ҳар қайси параметр учун белгиланадиган қиймат;


3. Мазкур Қоидаларда қўлланиладиган вақтнинг барча кўрсаткичлари ёки вақтга ҳаволалар Ўзбекистон Республикасидаги стандарт вақтга нисбатан (Универсал мувофиқлаштирилган вақтдан беш соатга олдин келувчи UTC+05:00) қўлланилади.



2-БОБ. МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


4. Узатиш тизими оператори, узатиш ва тақсимлаш тармоқларига уланган электр қурилмаларига эгалик қилувчи ва (ёки) эксплуатация қилувчи Тақсимлаш тизими операторлари ва Фойдаланувчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилиш учун техник ва технологик тизимларни ўрнатишлари ҳамда ушбу тизимларнинг бошқариш инфратузилмасини мазкур Қоидалар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг техник ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолатда тутишлари лозим.


5. Қуйидаги ўзаро уланишларда:

узатиш ва тақсимлаш тизимлари ўртасидаги уланишларда Узатиш тизими оператори Тегишли тизим оператори, Тақсимлаш тизими оператори узатиш тизими Фойдаланувчиси;

ҳар бир Тақсимлаш тизими оператори электр тармоқлари уланган бошқа электр тармоқлари учун Фойдаланувчи, унинг тармоқларига уланган Томонлар учун Тегишли тизим оператори;

Берк тақсимлаш тизимлари ва электр тармоғи операторлари ўртасидаги уланишларда Берк тақсимлаш тизими оператори Тегишли тизими операторига нисбатан Фойдаланувчи ҳисобланади.


6. Тегишли тизим оператори ва Фойдаланувчилар ўртасидаги барча боғланишлар ҳисобга олиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Ушбу тизимлар Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисидаги"ги Қонуни, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, электр энергияси бозоридаги шартномалар, шунингдек марказий харид қилувчи билан шартномалар ёки электр таъминоти шартномалари талабларига жавоб бериши шарт.



II БЎЛИМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


1-БОБ. УЗОҚ МУДДАТЛИ РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ

ТАВСИФИ ВА МАҚСАДИ


7. Узатиш тизимини ривожлантиришни узоқ муддатли режалаштириш (кейинги ўринларда - узоқ муддатли режалаштириш) Энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан мувофиқлаштирилади ва келгуси ўн йиллик истиқболдаги даврга режалаштиришни ўз ичига олади.


8. Узоқ муддатли режалаштиришни ташкиллаштириш Узатиш тизими оператори томонидан амалга оширилади ва қуйидагиларга асосланади:

электр энергетикаси соҳасидаги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига;

электр энергетикаси секторини ривожлантириш бўйича стратегик ҳужжатларга;

фуқаролар ва инфратузилма хавфсизлигига;

экологик сиёсат ва чекловларга;

узатиш тизимининг иқтисодий самарадорлигига.


9. Узатиш тизимини узоқ муддатли режалаштириш жараёнида, узатиш тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мезонлари, уни оптимал ривожлантириш ва барча тегишли иқтисодий кўрсаткичлар ҳисобга олиниши лозим.

Бунда Узатиш тизими оператори томонидан дастлабки уч йил учун узатиш тизимига киритиладиган инвестициялар тўғрисидаги батафсил маълумотларни ва режалаштирилган давр якунигача кутилаётган инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Узатиш тизимининг инвестиция режаси ишлаб чиқилади.

Узоқ муддатли режалаштириш Узатиш тизими оператори томонидан Тизим оператори билан биргаликда ишлаб чиқилади, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигини (кейинги ўринларда - Регулятор) билан келишилади ва Вазирлик томонидан тасдиқланади.


10. Узоқ муддатли режалаштиришнинг асосий мақсади мавжуд ва янгидан ишга тушириладиган узатиш тизимларининг барқарор ишлашини таъминлашдан иборат бўлиб, қуйидагиларни таъминлайди:

ягона электр энергетика тизимининг хавфсиз, ишончли ва самарали ишлашини;

якуний истеъмолчилар электр таъминотининг юқори даражадаги хавфсизлиги ва сифатини;

мавжуд ва янгидан уланадиган Фойдаланувчиларнинг узатиш тизимига дискриминациясиз уланишини;

барча янги Фойдаланувчиларнинг узатиш тизимига самарали ва тежамкор уланиши имкониятини;

электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, сақлаш тизимлари ва истеъмол қилувчи объектларнинг барқарор ривожланишини;

ягона электр энергетика тизимидаги ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш тизимлари ва истеъмолчилар объектларининг самарали ишлашини.


11. Узатиш тизимини узоқ муддатли режалаштиришнинг мақсади - барча мавжуд ва келгусида уланадиган Фойдаланувчилар, электр энергияси бозори иштирокчилари ва Ўзбекистон Республикаси электр энергетика секторининг манфаатдор томонларини ўз вақтида хабардор қилиш (маълумот бериш)дан иборат бўлиб, қуйидагиларни намоён этади:

узатиш тизими конфигурациясининг истиқболдаги давр учун батафсил шарҳи;

узатиш тизимида режалаштирилаётган асосий ўзгаришлар, шу жумладан қуриладиган, реконструкция ёки демонтаж қилинадиган узатиш тизими объектларининг ҳамда тизимлараро узатиш тармоқларининг жойлашиш жойи ва уларнинг асосий кўрсаткичларини олдиндан кўриш.



2-БОБ. УЗОҚ МУДДАТЛИ РЕЖАЛАШТИРИШ

ТАЛАБЛАРИ ВА МЕЗОНЛАРИ


12. Узатиш тизимини ривожлантириш режасини ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичи режалаштириш жараёнининг чегараларини белгилаш ҳисобланади.

Бунда Узатиш тизимини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш учун асос, бир томондан режалаштириш стандарти ва мезонлари, иккинчи томондан режалаштириш жараёнининг мақсадларидан иборат бўлади.

Режалаштириш талаблари ва мезонлари Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг мақсад ва вазифаларига боғлиқ ҳолда шакллантирилиши зарур.


13. Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг мақсадлари электр энергетика секторини ривожлантириш стратегияси билан узвий боғлиқдир.


14. Узатиш тизимини ривожлантириш режаси одатда бир нечта ривожланиш сценарийларида, истеъмол юкламаси ва генерациянинг ўзгаришлари учун ишлаб чиқилади.


15. Узатиш тизимини ривожлантириш режасини ишлаб чиқишда қуйидаги стандартлар ва режалаштириш мезонлари ҳисобга олинади:

а) "n-1" хавфсизлик мезони - ягона электр энергетика тизимининг ҳар қандай индивидуал узатиш, генерация ёки истеъмолчи элементининг тўсатдан йўқолишига (ўчишига) тўлиқ чидамли (турғун) бўлиши;

б) ягона электр энергетика тизимининг ишончлилиги - ягона электр энергетика тизимининг кўп марталик ўчиришларга жавоби (реакцияси) режадаги қийматларга мувофиқ бўлиши;

в) қисқа туташув мезони - узатиш тизимининг барча элементларида қисқа туташув даражаларини ускуналарнинг лойиҳавий параметрлари чегараларида ушлаб туриш;

г) турғунлик мезони:

статик турғунлик мезони - узатиш тизимини мазкур Қоидаларда белгиланган рухсат этилган чегараларда эксплуатация (кучланиш, частота, актив ва реактив қувват оқимлари) хавфсизлигини таъминлайдиган даражада режалаштириш;

динамик турғунлик мезони - ўткинчи жараёнларида узатиш тизимининг барқарорлиги;

д) тармоққа етказиб бериладиган электр энергиясининг сифати:

кучланиш барқарорлиги мезони - бу узатиш тармоғининг узатиш тизимидаги кучланиш диапазонларини III ва XI бўлимларида олдиндан белгиланган қийматлар ва вақт чегараларида ушлаб туриш имконияти;

кучланишнинг синусоидаси шакллари сифати мезони (гармоника ва фликерлар) - гармоника ва фликерларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда узатиш тизимида кучланишни талаб этилган сифатини таъминлаш.


16. Режалаштиришнинг алоҳида талаблари ва мезонларидан фойдаланилиши ва уларнинг таъсири Ўзбекистон Республикаси ягона электр энергетика тизимининг стратегик мақсадларига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин.


3-БОБ. РИВОЖЛАНТИРИШ РЕЖАЛАРИ

ВА ПРОГНОЗЛАР


1-§. Узатиш тизимини ривожлантириш режасини

ишлаб чиқиш тартиби


17. Узатиш тизимини ривожлантириш режаси ҳар йили янгилаб бориш тартибида ўн йил муддатга ишлаб чиқилади. Узатиш тизимини ривожлантириш режаси келгуси ўн йиллик давр учун ҳар йили 31 декабрга қадар ишлаб чиқилади (янгиланади).


18. Узатиш тизимини ривожлантириш режасини вақт меъёрлари мазкур Қоидаларга 1-иловага мувофиқ ишлаб чиқилади.


19. Узатиш тизимини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш ва уни янгилаш жараёнида Вазирлик қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

Узатиш тизимини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш ва янгилаш жараёнини доимий мониторинги;

электр энергетика соҳасини ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари ва стратегик ривожлантириш режалари бўйича зарур дастлабки маълумотларни тақдим қилиниши;

таклиф этилаётган Узатиш тизимини ривожлантириш режаси бўйича ички жамоатчилик маслаҳатлашувларини ўтказиш;

Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг қабул қилиниши.


20. Узатиш тизимини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш жараёнида Узатиш тизими оператори қуйидагилар учун жавобгардир:

Узатиш тизимини ривожлантириш режаси ишлаб чиқиш жараёнини умумий мувофиқлаштиришга;

Узатиш тизими оператори томонидан ушбу фаолият учун ваколат берилган лойиҳа ташкилоти ва Тизим оператори билан узвий ҳамкорликда тадқиқот моделлари ва сценарийларини ишлаб чиқиш ва уйғунлаштириш;

Тегишли тизим операторлари, Тизим оператори ва Вазирликдан олинган дастлабки маълумотларни умумлаштириш, текшириш ва қайта ишлаш;

ўз ресурслари ҳамда Фойдаланувчилардан дастлабки зарур маълумотларни йиғиш;

Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг якуний лойиҳасини тайёрлаш учун зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

электр энергетика секторида ички муҳокамаларни ўтказиш ва таклиф этилаётган Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиш;

Вазирлик ва Регуляторга тақдим этиш учун Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг якуний таклифларини тайёрлаш.


21. Узатиш тизимини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш жараёнида Фойдаланувчилар ўзларига тегишли қурилмаларнинг ҳақиқий ва режадаги параметрлари бўйича дастлабки маълумотларни тақдим этиш учун жавобгардирлар.


22. Узатиш тизимини ривожлантириш режаси қуйидагилардан иборат таркибда шакллантирилади:

а) режалаштириш талаблари ва мезонлари, шу жумладан режалаштиришдаги тахминлар;

б) узатиш тизимидаги мавжуд активлар, уларнинг ҳолати ва ўртача ёшининг дастлабки таҳлили;

в) талаб (истеъмол) прогнози - ўтган давр (тарихий) маълумотлари, электр энергетика тизимидаги мавжуд ва янги Фойдаланувчилар томонидан киритилаётган ресурслар ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирларнинг стратегик режалари;

г) генерация прогнози - генерацияни ривожлантиришнинг шартли режасига мувофиқ мавжуд ва режалаштирилган объектлар тўғрисидаги маълумотлар;

д) электр энергетика тизими балансини баҳолаш натижалари;

е) қуйидагиларни ўз ичига олган узатиш тизимининг барқарорлигини баҳолаш:

режалаштирилган даврдаги узатиш тизимининг мавжуд ҳолати ва зарур кўрсаткичларнинг техник-иқтисодий таҳлили асосида аниқланган узатиш тизимини оптимал ривожлантириш варианти;

узатиш тизимининг асосий объектларини хатловдан ўтказиш натижаси - қурилиши, реконструкция қилиниши/таъмирланиши ёки эксплуатациядан чиқарилиши лозим бўлган асосий объектларнинг устуворлигига қараб гуруҳланган ва режалаштирилган тадбирларни якунланиш йиллари кўрсатилган рўйхат;

узатиш тизимининг ёрдамчи ускуналари инфратузилмасини ривожлантириш режаси (телекоммуникация тизими, маълумотларни бошқариш тизими, SCADA/EMS, ўлчаш тизими, ахборот технологияларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа тизимлар);

ж) узатиш тизимининг (бирламчи, иккиламчи ва ёрдамчи ускуналар) янги, реконструкция қилинадиган (таъмирланадиган) ва эксплуатациядан чиқариладиган (демонтаж қилинадиган) объектлари кўрсатилган узатиш тизимини ривожлантириш бўйича кичик лойиҳаларнинг рўйхати ва уларнинг асосий параметрлари;

з) ривожлантириш бўйича режалаштирилган асосий кичик лойиҳаларининг харажат ва фойдаси таҳлили;

и) узатиш тизимининг инвестиция режаси келгуси уч йилга ишлаб чиқилади, ҳар йили янгиланиб борилади ҳамда тақсимлаш тизимининг инвестиция режалари билан уйғунлаштирилади. Узатиш тизимининг инвестиция режаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

инвестиция қоидалари, номланиши, тури ва режалаштирилган фаолиятнинг қисқача тавсифи;

тегишли генерация, истеъмол ёки тақсимлаш объектлари билан инвестициялар, ишлар бўйича ўзаро муносабатлар;

ускуналар, хизматлар ва ишларнинг нархи;

инвестиция режасини молиялаштиришни амалга ошириш графиги;

алоҳида инвестицияларни амалга ошириш учун молиявий ресурслар;

жорий инвестиция лойиҳаларини бориши тўғрисида маълумотлар.


23. Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг жамоатчилик муҳокамаларига қўйилган ва тасдиқланган лойиҳалари Узатиш тизими оператори, Вазирлик ва Регуляторнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.


24. Узатиш тизимини ривожлантириш режаси Қоидаларга 2-иловага мувофиқ тамойиллар ва ёндашувлар асосида ишлаб чиқилади.


25. Узатиш тизимини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш учун асосий маълумотлар Вазирлик, Тизим оператори, Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчилар томонидан тақдим этилади.

Бошқа манбалардан олинган қўшимча маълумотлардан ҳам фойдаланишга йўл қўйилади, бироқ улар Узатиш тизими оператори томонидан аниқлик ва ишончлилик жиҳатларидан текширилган бўлиши лозим.


26. Фойдаланувчилар Узатиш тизими оператори сўрови асосида Қоидалар талабларига мувофиқ режалаштириш маълумотларини тақдим этишлари шарт.

Узатиш тизимига уланишдаги чекловлар ёки унинг кечиктирилишига олиб келиши мумкин бўлган янги истеъмол қувватини ёки генерация қувватини аниқлашдаги ҳар қандай кечикиш ёки жиддий хатоликларга йўл қўйилмайди.


27. Узатиш тизимини ривожлантириш режасини тайёрлаш мақсадида Узатиш тизими оператори ва Тизим операторлари томонидан сўнгги беш йил учун қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

электр энергияси истеъмоли (соатлик электр энергияси истеъмол талаби ва тиғиз вақтлардаги энг юқори қувват);

келгуси ўн йилга истеъмолнинг шахсий прогнози;

Фойдаланувчилар истеъмол прогнозининг умумий маълумотлари;

электр узатиш тармоқларининг юкланишлари;

куч трансформаторлари ва кучланиш профилларини кўрсатиш билан характерли режимлар учун узатиш тизимининг режим схемалари;

Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режаси маълумотлари;

электр энергетика тизимининг симуляция моделларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган Фойдаланувчиларнинг маълумотлари;

қувват тақсимоти режимларини ҳисоблари бўйича таклифлар ва ҳоказолар.


28. Вазирлик Узатиш тизимини ривожлантириш режасини ишлаб чиқишда қуйидагиларни тақдим этади:

Ўзбекистон Республикаси бўйича макроиқтисодий маълумотлар;

энергетика сектори учун аҳамиятли бўлган стратегик ривожланиш маълумотлари;

мавжуд ёқилғи ресурслари ҳажми ва улардан фойдаланиш стратегияси билан боғлиқ маълумотлар;

электр энергияси экспорти/импортининг узоқ муддатли стратегияси тўғрисидаги маълумотлар;

энергетик баланснинг узоқ муддатли прогнозлари ва бошқа маълумотлар.


29. Фойдаланувчилар узатиш тизимини режалаштириш жараёни доирасида мазкур Қоидаларга 3-иловага мувофиқ маълумотларни тақдим этадилар.


30. Узатиш тизимини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш учун маълумотларни тақдим этувчи барча Томонлар, ўзлари томонидан тақдим этилган маълумотларнинг махфийлик мақомини кўрсатишлари шарт.

Узатиш тизими оператори томонидан ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш учун ваколат берилган ташкилот (компания) ушбу маълумотлардан фойдаланишда махфийлик шартларига амал қилиши керак.



2-§. Генерацияни ривожлантиришнинг шартли

режасини ишлаб чиқиш тартиби


31. Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режаси Узатиш тизими оператори томонидан мунтазам ҳар йили янгилаб бориш асносида келгуси ўн йил даврга ишлаб чиқилади.


32. Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режасини ишлаб чиқиш учун маълумот мавжуд операторлар ва Ўзбекистон Республикасининг электр энергетика тизимидаги генерацияловчи объектлар операторлари томонидан, шунингдек келгусидаги янги генерацияловчи объектларни ривожлантиришни режалаштираётган давлат ёки инвесторлар ҳамда давлат даражасида амалга оширилаётган ҳаракатларнинг стратегик режалари Вазирлик томонидан тақдим этилади.


33. Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режасини ишлаб чиқиш учун маълумотлар ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ тақдим этилади.


34. Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режаси мазкур Қоидаларга 4-иловага мувофиқ ёндашув ва услубиётнинг асосий элементлари асосида ишлаб чиқилади.


35. Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режаси Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг муддатларига мувофиқлаштириш мақсадида ҳар йили 1 июлга қадар ишлаб чиқилади. Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режаси мазкур Қоидаларга 5-иловада баён этилган ҳаракатлар ва белгиланган муддатларда ишлаб чиқилади.



3-§. Узатиш тизими мослигининг узоқ муддатли

прогнозини ишлаб чиқиш тартиби


36. Узатиш тизимини ривожлантириш ва Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режалари асосида узатиш тизими тизимининг узоқ муддатли мослик прогнозини (кейинги ўринларда - LT-SAF) ҳар йили янгилаб бориш асосида келгуси ўн йилга ишлаб чиқилади.

LT-SAF электр энергетика тизимининг қувват балансини доимий ушлаб туриш ва узилишларсиз ёки минимал узилишлар билан охирги истеъмолчилар электр таъминоти хавфсизлигини таъминлаш қобилиятининг прогнозидир.

Тизим оператори LT-SAF ишлаб чиқилиши ва доимий янгилаб борилиши учун учун масъул ҳисобланади.


37. LT-SAF ни баҳолаш талаб (истеъмол) прогнози, Узатиш тизимини ривожлантириш режаси, Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режаси, ёқилғи мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар, электр энергетика тизимини барқарор бошқариш захираси талаблари, электр энергияси бозорининг прогнозлари, тизимлараро боғланишларнинг ишлаш қобилиятлари ва бошқа маълумотларга асосланган.


38. LT-SAF асосий компонентлари қуйидагилардан иборат:

а) узатиш тизимининг мослиги - бу узатиш тизимининг олдиндан белгиланган, режалаштирилган қийматлар чегарасида узатиш тизимининг эксплуатация параметрларини ушлаб туриш ва узатиш тизимида қувватнинг узатилишини таъминлаш қобилияти бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

ишлаб чиқарилган электр энергиясини узатиш - узатиш тизимининг, ҳар қандай вақт ва эксплуатациянинг барча режимларида, генерацияловчи объектлар томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини тўлиқ ҳажмда ўтказиш қобилияти;

истеъмолчиларни ва тақсимлаш тармоқларининг электр таъминоти - узатиш тизимининг, ҳар қандай вақт ва эксплуатациянинг барча режимларида, узатиш тизимига уланган барча истеъмолчилар ва тақсимлаш тармоқларини электр таъминоти учун етарли даражадаги ўтказиш қобилияти;

тизимлараро боғланишларнинг ўтказиш қобилиятини қўллаб-қувватлаш - узатиш тизими, электр энергияси экспорти (импорти) учун қўшни электр энергетика тизимлари билан тизимлараро боғланишларни қўллаб туриш ва (ёки) келгусида кенгайтириш имкониятининг мавжудлиги;

б) генерациянинг мослиги - ҳар қандай вақт ва эксплуатациянинг барча режимларида импорт билан биргаликда талабни тўлиқ қондириш ва генерацияловчи қувватларнинг етарлилигини таъминлаш имконияти:

қувват баланси - ҳар қандай вақт ва эксплуатациянинг барча режимларида генерация ва импорт билан истеъмол талаби ва экспорт ўртасидаги мувозанатини таъминлаш;

ягона электр энергетика тизимини мувозанатлаш - ягона электр энергетика тизимида қувват балансини таъминлаш ва тизимлараро боғланишлардаги частотани ростлашни ушлаб туриш учун мувозанатлаш захираларининг зарурий ҳажмини таъминлаш.


39. Узатиш тизими мослигининг прогнозини ишлаб чиқишда мазкур Қоидаларга 6-иловага мувофиқ мезон асосида ишончлилик бўйича энергетик балансдан юқори захиранинг ва ягона электр энергетика тизимида бошқариладиган захираларни, берилган ҳажмнинг исталган даражасини доимий равишда таъминлаган ҳолда, электр энергетика тизимидаги юклама (максимал қувват ва электр энергияси истеъмоли талаби) маҳаллий генерация ва импорт ҳисобига тўлиқ қопланади.


40. LT-SAF Узатиш тизимини ривожлантириш режаси ва Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режасидан фарқли равишда, узатиш тизими мослиги таҳлили билан бир вақтда Ўзбекистон Республикасининг энергетика секторида генерация ва истеъмолни ривожлантириш режаларини амалга ошириш динамикасининг таҳлилини ҳам ўз ичига олади.


41. LT-SAF учун асосий дастлабки маълумотлар қуйидагилар:

истеъмол прогнози (умумий электр энергияси истеъмоли, юкламанинг намунавий графиклари ва кунлик максимал истеъмол);

янги генерациянинг прогноз кўрсаткичлари (ўрнатилган қувват, қувват коэффициенти ва эксплуатацияга киритиш санаси);

электр энергетика тизимида мавжуд генерацияловчи модулларни эксплуатациядан чиқариш режалари.


42. Узатиш тизимининг мослик меъёри электр энергетика тизими ишининг энг муҳим параметрлари бўйича белгиланган меъёрларини сақлаган ҳолда, якуний истеъмолчиларнинг электр таъминотидаги хавфсизлик даражаси ҳисобланади.

Электр таъминотининг хавфсизлик даражасини аниқлашда фойдаланиладиган ҳажмий кўрсаткичлар электр таъминотининг узлуксизлиги билан боғлиқ ва электр энергетика тизимининг ишлай олмаслиги туфайли якуний истеъмолчиларга етказиб берилмаган электр энергиясининг умумий ҳажмини белгиловчи "ENS" (етказиб берилмаган энергия) билан белгиланади.



III БЎЛИМ. УЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИНГ МАҚСАДИ


43. Уланиш қоидалари барча Фойдаланувчиларни узатиш тизимига улаш, жумладан уларнинг олдин уланган электр қурилмаларини уланиш нуқталари ўзгарганда, мавжуд қурилмаларнинг қувватлари ортиши ёки янги ишга тушириладиган қувватларини узатиш тизимига улаш тартиби ва техник талабларини белгилайди. Қоидалар Фойдаланувчилар қурилмаларини тармоқдан узиш ва қайта улаш тартибини ҳам ўз ичига олади.


44. Уланиш қоидаларнинг асосий мақсади - бу узатиш тизимига уланиш учун аниқ ва батафсил маълумотлар тўпламини тақдим этиш ва электр станциялари учун тақсимлаш тармоқларига уланиш, узатиш тизимига ёки тақсимлаш тармоқларига, барча уланган Томонлар тарафидан узатиш тизимининг белгиланган талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, дискриминациясиз кира олишини таъминлашдир.


45. Мазкур Қоидалар ва ундан кейинги уланиш бўйича барча тартиб ва услубиётлар ягона электр энергетика тизимидаги генерацияловчи объектлар, электр энергиясини сақлаш тизимлари ва Истеъмолчилар инфратузилмаларини ривожлантириш учун инвестициялар жалб этиш мақсадида Узатиш тизими оператори томонидан эълон қилиниб борилади ва оммавий фойдаланишда бўлади. Уларда узатиш тизимига уланиш тартиботи, техник талаблар ва харажатлар келтирилади.


46. Уланиш шартлари талаблари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

а) барча Фойдаланувчилар учун уланишнинг умумий шартлари;

б) генерацияловчи модулларни улаш шартлари:

барча ишлаб чиқарувчиларга тегишли уланиш шартлари,

фақат синхрон генераторлар учун уланиш шартлари,

фақат қайта тикланувчи энергия манбаларига тегишли уланиш шартлари;

в) Истеъмолчиларга тегишли уланиш шартлари;

г) Электр энергиясини сақлаш тизимлари учун уланиш шартлари.


47. Узатиш тизими оператори, Тизим оператори ва барча (аввалдан уланган ва капитал таъмирлаш ёки мавжуд уланиш инфратузилмасини кенгайтиришдан кейин уланишни, уланиш нуқталарини ўзгартириш ёки қувватларини ўзгартиришни режалаштирган) Томонларга ҳамда келгусида узатиш тизимига уланишни режалаштираётган барча Фойдаланувчиларга қўлланилади.


48. Барча Томонлар Қоидаларнинг мазкур бўлими талаблари ва шартларни сифатли ҳамда белгиланган муддатларда бажаришлари ҳамда уни самарали амалга оширилишини таъминлашлари шарт.



2-БОБ. УЗАТИШ ТИЗИМИГА УЛАНИШНИНГ

УМУМИЙ ТАРТИБИ


1-§. Узатиш тизимига уланишнинг умумий

тартибининг асосий ташкил этувчилари


49. Уланиш тартиби Фойдаланувчининг қурилмаларини узатиш тизимига улаш жараёнини белгилайди. Қуйидагилар узатиш тизимига уланиш умумий тартибининг асосий ташкил этувчилари ҳисобланади:

уланишга талабнома киритиш;

уланиш бўйича тадқиқот ўтказиш;

Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчи ўртасида уланиш бўйича тадқиқот (лойиҳа)нинг техник ечимини келишиш;

уланишни маъқуллаш;

уланиш тўғрисида шартнома;

уланиш нуқтасида инфратузилманинг қурилиши;

синашлар ва эксплуатацияга киритиш;

кучланиш бериш.



2-§. Узатиш тизимига уланиш учун талабнома киритиш


50. Фойдаланувчи, Узатиш тизими операторига тармоққа уланишга ёки мавжуд уланишни ўзгартириш учун уланиш тартибининг биринчи қадами сифатида сўров (талабнома) юборади.


51. Талабнома, сўралаётган уланишни баҳолаш учун Узатиш тизими операторига зарур бўлган барча маълумотларни ўз ичига олиши ва унинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тақдим этилиши лозим.


52. Ўрнатилган қуввати 1 MW дан катта бўлган Фойдаланувчи томонидан киритилган талабномани Узатиш тизими оператори ва Тизим оператори беш кун давомида кўриб чиқади ва Фойдаланувчига ўзларининг биргаликдаги хулосаси билан бирга лойиҳа ташкилоти томонидан уланиш бўйича тадқиқот ўтказиш ишларини бошлашга розилик беради.

Фойдаланувчи тақсимлаш тизимига уланмоқчи бўлса, талабнома Тақсимлаш тизими операторига киритилади. Тақсимлаш тизими оператори беш кун давомида талабномани қайта ишлайди ва ўз хулосаси билан бирга Узатиш тизими оператори ва Тизим операторига киритади.



3-§. Узатиш тизимига уланиш бўйича тадқиқот ўтказиш


53. Фойдаланувчилар учун тармоққа уланишнинг потенциал ечимлари ҳамда кўриб чиқилган ҳар бир ечим учун техник шартлар мазкур Қоидалар ва тармоққа уланиш тадқиқоти асосида ишлаб чиқилади.


54. Тармоққа уланиш тадқиқотини ўтказиш Узатиш тизими оператори томонидан бундай фаолиятни бажаришга тегишли ваколат берилган лойиҳа ташкилоти томонидан амалга оширилади. Лойиҳа ташкилотлари рўйхати Тизим оператори билан келишилган ҳолда Узатиш тизими оператори томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.


55. Тармоққа уланиш тадқиқотини ўтказиш бўйича барча харажатлар талабнома киритган Фойдаланувчи томонидан қопланади.


56. Тармоққа уланиш тадқиқоти сўралаётган уланишни тармоқнинг ишончлилигига таъсирини баҳолашни ўз ичига олади ва танланган техник ечим объектни тармоққа улашга келишиш учун қўйилган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.


57. Тармоққа уланиш тадқиқотини тайёрлаш учун зарур бўлган дастлабки маълумотлар мазкур Қоидаларга 7-иловага мувофиқ тақдим этилади. Узатиш тизими оператори ёки Тизим оператори Фойдаланувчидан тармоққа уланиш талабномасида келтирилган маълумотлардан ташқари Тармоққа уланиш тадқиқотини тайёрлаш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни ҳам сўраши мумкин.


58. Тармоққа уланиш тадқиқотини тайёрлаш Фойдаланувчи томонидан барча сўралган маълумотлар тақдим этилганидан кейин бир юз йигирма кундан ошмайди.


59. Тармоққа уланиш тадқиқоти қуйидагиларни ўз ичига олади:

тармоққа уланиш учун техник ечимлар таҳлили;

тармоққа уланиш нуқтаси инфратузилмасининг техник характеристикалари;

Фойдаланувчига қўйиладиган техник талаблар;

Фойдаланувчига қўйиладиган эксплуатация талаблари;

тармоққа уланиш инфратузилмасини қурилиши харажатларини баҳолаш ва бошқалар.


60. Тармоққа уланиш тадқиқотини амалга оширувчи тармоқ лойиҳа компанияси барча зарурий таҳлилларни (электр энергияси оқимлари, хавфсизлик, реактив қувватни бошқариш, қисқа туташув токлари, статик ва динамик турғунлик, электр энергияси сифати) ўтказади.

Бунда узатиш тизимига салбий таъсир кўрсатмасдан, объектнинг нормал ишига зарар етказмасдан, аввал ўрнатилган чегаралар доирасида, объектнинг уланиши ва эксплуатациясини таъминлаш учун узатиш ёки тақсимлаш тизимининг эксплуатация параметрлари текширилади.


61. Тармоққа уланиш тадқиқотида уланиш бўйича таклиф этилган вариантлар тасдиқланган Узатиш тизимини ривожлантириш режаси билан уйғунлаштирилади.


62. Тармоққа уланиш тадқиқотида узатиш ёки тақсимлаш тизимига улаш учун лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш вақтида уланадиган ускуналар (қурилма) ва ишлар кўрсатилади.


63. Лойиҳа ташкилоти ишлаб чиқилган техник ечимларни Узатиш тизими оператори ва Тизим операторига келишиш учун киритади.


64. Узатиш тизими оператори ёки Тизим оператори Тармоққа уланиш тадқиқотини кўриб чиқиш натижалари бўйича режалаштирилаётган уланиш тизимининг чегаравий параметрларини ёки Фойдаланувчининг электр қурилмаларни улашга сарфланадиган харажатлар ортишини тақозо этса, улар мазкур сабабларни кўрсатган ҳолда электр энергетика тизимига уланишни рад этишга ҳақли.


65. Лойиҳа ташкилоти келтирилган сабабларни инобатга олиб тегишли тузатишларни киритиб ёки муқобил ечимларни ишлаб чиқиб, келишиш учун қайта киритади. Бунда қайта киритиш муддати ўттиз кундан ошмайди.


66. Узатиш тизими оператори ва Тизим оператори қайта киритилган Тармоққа уланиш тадқиқоти натижаларини ўн кун ичида келишиб беради. Келишилган техник ечимлар Фойдаланувчига кейинги босқичларни амалга ошириш учун тақдим этилади.


67. Подстанциялар, электр узатиш тармоқлари ва (ёки) трансформаторларнинг юкланиш даражаси максимал қийматига етган бўлса Техник шарт бериш тўхтатилади.

Фойдаланувчи ўз ҳисобидан трансформатор ёки электр узатиш тармоқларини ўзгартириш таклифини бериши мумкин.

Бу ҳолатда Тармоққа уланиш изланиши трансформаторни ўзгартиришни ўз ичига олиши керак булади.



4-§. Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчи

ўртасида уланиш учун техник ечимни келишиш

ва техник шарт бериш


68. Фойдаланувчи Тармоққа уланиш тадқиқотида келтирилган техник ечимлардан ўзига энг маъқул бўлганини танлайди ва ушбу ечим бўйича Техник шарт олиш учун Узатиш тизими операторига сўров юборади.


69. Узатиш тизими оператори Фойдаланувчидан мурожаат келиб тушгандан сўнг Тизим оператори билан биргаликда Тармоққа уланиш тадқиқоти натижаларини ва уланишни Узатиш тизимини ривожлантириш режаси билан мутаносиблигини кўриб чиқади.

Кўриб чиқиш натижалари кўра Фойдаланувчининг қурилмаларини тармоққа улаш бўйича Техник шарт лойиҳасини тайёрлайди ва уни Тизим оператори билан келишади.

Техник шарт бериш муддати Фойдаланувчидан ариза келиб тушганидан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаслиги шарт, бунда Тизим оператори томонидан Техник шартни келишиб бериш узоғи билан уч иш кунида амалга оширилади.

Кўриб чиқиш натижаларига кўра аввал қайд этилмаган узатиш тизимининг чегаравий параметрларини ўзгаришига ёки унинг хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган сабаблар аниқланган тақдирда Узатиш тизими оператори ушбу сабабларни кўрсатган ҳолда Техник шарт беришни орқага суриши мумкин.


70. Узатиш тизими оператори томонидан уланишга техник шартларни бериш рад этилиши юзасидан Фойдаланувчи мазкур Қоидалар ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан шикоят киритиши мумкин.


71. Истеъмол қуввати 10 MW дан юқори бўлган Истеъмолчилар қурилмаларини узатиш тизимига улаш учун бериладиган Техник шартлар Вазирлик билан келишилади.


72. Техник шарт қуйидагиларни ўз ичига олади:

янги уланадиган ёки аввалдан уланган Фойдаланувчига қўшимча равишда рухсат этилган (ишлаб чиқариш/истеъмол) номинал қувват миқдори ва қувват коэффициентини;

тармоққа уланиш нуқтаси (нуқталари);

қувват узатиш ёки ташқи электр таъминоти схемаси;

қисқа туташув токларининг ҳисобланган қийматлари;

релели ҳимояси ва аварияга қарши автоматика тизимларига талаблар;

мониторинг/назорат ва алоқа воситаларига талаблар;

ўлчашлар ва ўлчаш воситаларига талаблар;

электр энергиясининг сифат кўрсаткичларига қўйилган талаблар;

диспетчерлик бошқаруви иерархияси (диспетчерлик талаблари);

автоматик уланиш/ўчириш/қайта уланиш шартларини, уларни интерфейсларини, Фойдаланувчи Тизим операторининг автоматика бўйича талаблари бажарилишини таъминлаш учун ускуналарни (қурилма) ўрнатиш жойлари ва уларнинг интерфейслари учун талаблар;

стабиллаштирувчи ва электр энергияси сифатини назорат қилиш қурилмаларини ўрнатишга талаблар;

авария вазиятларида электр қурилмаларни ҳимоя автоматикасига ёки уларни ўчиришга бўлган талаблар;

эксплуатация талаблари (актив қувват, частота ва кучланишни ростлаш);

лойиҳалаштириш ва белгиланган ишларни бажаришда техник шартнинг амал қилиш муддати.



5-§. Электр тармоғига уланишни келишиш


73. Узатиш тизими оператори, Тизим оператори ва Фойдаланувчи биргаликда Тармоққа уланиш тадқиқоти натижаларига кўра Техник шартда берилган техник ечимга асосан қуйидагиларни келишади:

тармоққа уланиш учун бажарилиши зарур бўлган ишлар;

уланишни амалга ошириш учун мажбурий шарт сифатида боғланган тармоқлар ва тизимларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш юзасидан бажарилиши зарур бўлган ишлар;

тармоққа уланаётган қувват;

уланишга техник шартда юқорида кўрсатилган техник талаблар;

Фойдаланувчининг объектига бўлган эксплуатация талаблари.


74. Тармоққа уланиш тадқиқотини ўтказиш ва Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчи ўртасида тадқиқот (лойиҳалаш) бўйича техник ечимларни мувофиқлаштириш натижасида Узатиш тизими оператори Техник шарт берилган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида тегишли Фойдаланувчининг ускуналарини (қурилма) тармоққа уланиши келишилганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилади.


75. Тармоққа уланишни келишиш тўғрисидаги қарор ўз ичига қуйидагиларни олади:

Тармоққа уланиш тадқиқоти натижаларини ва танланган техник ечим;

уланиш инфратузилмасини қуриш ва боғланган тизимлардаги белгиланган ишларни амалга ошириш ҳамда қурилмаларга қўйиладиган техник талаблар;

тармоқдан фойдаланиш шартлари;

уланиш (белгиланган ишларни амалга ошириш учун сарфланадиган) харажатларини баҳолаш.


76. Узатиш тизими оператори тармоққа уланишни келишиш тўғрисида қарор қабул қилмаса ёки қабул қилинган қарор мазкур Қоидаларга мувофиқ бўлмаса, Фойдаланувчи Вазирликка мурожаат қилишга ҳақли.


77. Тармоққа уланиш инфратузилмасининг қурилиши рухсат берилган санадан бошлаб икки йил давомида ёки техник шартда бошқа муддат белгиланган бўлса ушбу белгиланган муддатда бошланмаган бўлса, техник шарт ва тармоққа улашни келишиш тўғрисидаги қарор ўз кучини йўқотади.



6-§. Уланиш шартномаси


78. Уланиш шартномаси Узатиш тизим оператори ва Фойдаланувчи ўртасида имзоланади ҳамда узатиш тизимига якка тартибда уланишда техник, юридик ва иқтисодий талабларни тартибга солади.


79. Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчи уланиш шартномасини тузишда тақдим этиладиган хизматларининг миқдори ва сифати мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлайди.


80. Барча Фойдаланувчилар уланиш бўйича бир хил талабларга амал қиладилар ва уланиш шартномасини тузишда ўзларининг ускуналари (қурилма) мазкур Қоидаларда белгиланган қоидаларга, техник талабларга, тартибларга, техник спецификацияларга риоя этилишини тасдиқлашлари шарт.


81. Уланиш шартномаси ягона электр энергетика тизимига уланиш инфратузилмасини қуриш ва ундан фойдаланишнинг қуйидаги жараёнларини қамраб олади:

техник лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш;

қурилиш жараёни;

тармоқ уланиш инфратузилмани қурилиши;

синашлар, эксплуатацияга киритиш ва назорат (инспекция);

уланиш инфратузилмасидан фойдаланишга рухсатнома;

уланиш ва алоқа инфратузилмасини эксплуатация қилиш тартиби.


82. Уланиш шартномаси қуйидагиларни белгилайди:

Тармоққа уланиш тадқиқоти натижалари ва узатиш тизимига уланиш бўйича келишувга мувофиқ Фойдаланувчини улаш учун тармоқ инфратузилмасини;

Тегишли тизим оператори ва Фойдаланувчи объектлари ўртасида асосий мансублик чегараларини;

Фойдаланувчининг электр тармоқларига уланиш инфратузилмасини қуриш бўйича мажбуриятларини;

лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби,

уланиш инфратузилмаси харажатларини тўлаш бўйича шартлар;

Томонларнинг бошқа ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари.


83. Узатиш тизими оператори Фойдаланувчига, тармоққа уланишни келишиш ҳақида қарор қабул қилингандан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмаган ҳолда уланиш шартномасини таклиф қилиши шарт.


84. Фойдаланувчи учун лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж, синаш-созлаш ва келишилган ўрнатмаларни эксплуатацияга киритишда техник шарт талабларига риоя этиш мажбурийдир.



7-§. Тармоққа уланиш нуқтасида инфратузилманинг қурилиши


85. Фойдаланувчи томонидан уланиш шартномасига мувофиқ берилган сўровга асосан Узатиш тизими оператори томонидан бундай фаолиятни бажаришга ваколат берилган лойиҳалаштириш ташкилоти тасдиқланган техник шартга мувофиқ узатиш тизимига улаш лойиҳасини ишлаб чиқади.


86. Лойиҳалаштириш ташкилоти тармоққа улаш лойиҳасини Фойдаланувчи билан келишганидан сўнг, Узатиш тизими оператори, Тизим оператори ҳамда Назорат қилувчи органга кўриб чиқиш учун киритилади.

Лойиҳа ҳужжатлари юқоридаги барча органлар томонидан келишилгандан сўнг тасдиқлаш учун Узатиш тизими операторига қайта киритилади.


87. Узатиш тизими оператори, Тизим оператори ва Назорат қилувчи орган уланиш лойиҳасини ўттиз кун муддатда кўриб чиқади ва шу муддат ичида келишади ёки асосларни келтирган ҳолда рад этади.


88. Уланиш лойиҳасини рад этилиши учун қуйидагилар асос бўлади:

уланиш лойиҳасини мазкур Қоидалар талабларига жавоб бермаслиги;

Узатиш тизими оператори томонидан берилган техник шартдан четлашишлар аниқланганда;

лойиҳанинг амалдаги техник регламентлар ва қоидаларга ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги.


89. Бошқа сабаблар бўйича Уланиш лойиҳасини келишишни рад этилишига йўл қўйилмайди.


90. Уланиш лойиҳасини рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилганидан сўнг, келишиш учун қайта киритилади.

Такроран кўриб чиқиш уланишнинг қайта кўриб чиқилган лойиҳаси олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайди.


91. Уланиш лойиҳаси, барча томонлар билан келишилганидан сўнг уч кун ичида, Узатиш тизими оператори томонидан тасдиқланади.


92. Уланиш нуқтасига боғланган тармоқлар ва тизимларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш учун бажарилиши зарур бўлган ишлар Фойдаланувчи маблағлари ҳисобидан, Узатиш тизими оператори томонидан ваколат берилган пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилади.


93. Уланиш нуқтаси инфратузилмасининг қурилиши уланиш шартномасида кўрсатилган муддатларда якунланиши шарт.


94. Ваколатли назорат органи томонидан ишлар тугатилганлиги тўғрисида Далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг Уланиш нуқтаси инфратузилмасининг қурилиш ишлари якунланган ҳисобланади.



8-§. Синаш-созлаш ва ишга тушириш


95. Электр тармоқларига уланиш инфратузилмасининг қурилиши якунлангандан сўнг мазкур Қоидаларнинг IX ва X бўлимлари талабларига мувофиқ синаш-созлаш ва ишга тушириш ишлари амалга оширилади.


96. Синаш-созлаш ва ишга тушириш ишлари Фойдаланувчининг ходимлари томонидан Узатиш тизими оператори ва Назорат қилувчи орган вакилларининг иштирокида ихтисослашган компаниялар томонидан бажарилади.


97. Синаш-созлаш ва ишга тушириш ишлари Узатиш тизими оператори ва Назорат қилувчи орган вакиллари томонидан натижалар тасдиқланган ва синашлар ва ишга киритиш созлаш ишлари бўйича баённомалар тасдиқланганидан сўнг якунланади.



9-§. Электр таъминотини бериш


98. Қурилиш-монтаж, синаш-созлаш ишлари якунлангандан сўнг Фойдаланувчи Назорат қилувчи органга ва Тегишли тизим операторига узатиш тизимига уланиш учун тайёрлигини текшириш бўйича мурожаат қилади.


99. Назорат қилувчи орган ва Тегишли тизим операторининг вакиллари мурожаат қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида Фойдаланувчи билан биргаликда техник шартнинг бажарилиши, янги қурилган ва реконструкция қилинган объектларини қурилиш-монтаж ва эксплуатацияга киритишда тегишли меъёр ва қоидалар талабларининг бажарилганлиги, қурилмаларни эксплуатация қилиш учун тегишли ходимларнинг ва эксплуатация ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади.


100. Текшириш ўтказиш куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган намунавий шаклдаги қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича далолатнома тузилади, бир нусхаси Фойдаланувчига яна бир нусхаси Тизим операторига юборилади.


101. Текшириш далолатномасида эътирозлар ёки камчиликлар мавжуд бўлмаганида беш иш куни ичида Тегишли тизим оператори Фойдаланувчининг қурилмаларига Электр таъминоти бериш тўғрисида оператив билдирги беради.


102. Фойдаланувчи томонидан мазкур Қоидалар ва бошқа техник ҳужжатлар талабларга риоя этилмаслиги, қурилиш-монтаж ва синаш-созлаш ишларини амалга оширишда тегишли меъёрлар ва қоидаларга амал қилинмаганлиги ёки улардан четлашиши, тайёргарликдан ўтган ходимларнинг ва уларга қурилмаларни эксплуатация қилишда зарур бўлган асбоб-ускуналарнинг мавжуд эмаслиги, эксплуатацияга оид зарур ҳужжатларнинг етарли бўлмаганда электр қурилмаларига электр таъминотини бериш рад этилади.


103. Мазкур Қоидаларнинг 102-бандида келтирилмаган сабаблар бўйича Фойдаланувчи қурилмаларини эксплуатацияга киритиш учун Электр таъминоти бериш тўғрисида оператив билдирги беришни рад этиш тақиқланади.


104. Рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг, Фойдаланувчининг қурилмаларини эксплуатацияга киритиш учун иккинчи бор мурожаат этилган кундан уч иш куни ичида тегишли Электр таъминоти бериш тўғрисида оператив билдирги берилади.


105. Қайта кўриб чиқиш жараёнида биринчи бор рад этишда кўрсатилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди.


106. Фойдаланувчининг қурилмалари эксплуатацияси учун Электр таъминоти бериш тўғрисида оператив билдирги Фойдаланувчига берилган куни юборилади.


107. Электр таъминоти бериш тўғрисида оператив билдирги олингандан сўнг Фойдаланувчи ўзининг қурилмаларини тармоққа улаш учун Тегишли тизим оператори ва Тизим операторига тасдиқланган ишга тушириш схемаси билан бирга ишга тушириш дастурини келишиш ва тасдиқлаш учун киритади.



3-БОБ. ТАРМОҚДАН УЗИШ (УЗИЛИШ),

ЎЧИРИШ ВА ҚАЙТА УЛАШ


1-§. Ихтиёрий узилиш


108. Фойдаланувчилар ўз ихтиёрига кўра ускуналарининг узатиш тизимидан чегараланмаган вақтга узилишини талаб қилишга ҳақли.



109. Фойдаланувчилар ўзларининг ихтиёрий узилиш қарорлари тўғрисида ёзма равишда Тегишли тизим оператори ва Тизим операторини узилишдан камида олти ой олдин хабардор қилиши шарт.


110. Ихтиёрий узилишни сўраётган Фойдаланувчи, узилиш ва эксплуатациядан чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган барча харажатларни ўз зиммасига олади.


111. Узатиш тизими оператори ва Тегишли тизим оператори эксплуатациядан чиқариш тадбирларини ўтказади ва узилиш тадбирлари таъсир этиши мумкин бўлган бошқа Фойдаланувчиларни хабардор қилади.



2-§. Мажбурий равишда узиш ёки ажратиш


112. Узатиш тизими оператори қуйидаги ҳолатларда Фойдаланувчи объектларини узатиш тизимидан узиш ёки ўчириш қарорини қабул қилади:

Вазирлик ёки Назорат қилувчи органнинг узатиш тизимидан узиш ёки ўчириш тўғрисидаги буйруғи;

Тизим операторининг кўрсатмаси;

фавқулодда вазият ва ҳолатларда (вақтинча);

уланиш шартномаси талабларига мувофиқ;

узатиш тизими объектининг ўчишига олиб келган ушбу тизим миқёсидаги авария вазиятида (вақтинча).


113. Узатиш тизими оператори узилиш ва ажратишларнинг барча ҳолатларида текширув ўтказиши ва шундан сўнг тегишли Фойдаланувчига юқоридаги ҳаракатларга мажбур қилувчи ҳолатлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.


114. Фойдаланувчиларга олдиндан хабардор қилмасдан ёки огоҳлантирмасдан, мажбурий равишдаги қуйидаги узилишлар учун компенсация тўланмайди:

инсон саломатлиги ва объектларнинг хавфсизлигига зарар етказилиши муқаррар бўлган вазиятнинг олдини олишда;

электр станциялари ёки тармоққа уланган объектларда рўй берган аварияларда;

Электр станциялари операторлари томонидан Тизим оператори ёки Тегишли тизим операторининг топшириқларини бажармаслик ҳолатларида;

электр энергияси таъминотчисидан кўрсатмалар олинганда;

Тегишли тизим операторига боғлиқ бўлмаган ва Узатиш тизими операторининг бирон бир қасддан қилинмаган ҳаракатларини ёки қоида бузилиши натижаси ҳисобланмайдиган бошқа ҳолатларда.


115. Узатиш тизими оператори Вазирлик ва Регулятор томонидан кейинги ҳаракатлар тўғрисида зарур қарорларни қабул қилиш учун тегишли ҳисоботни шакллантиради ва уларга тақдим этади.


116. Истеъмолчилар электр энергетика тизимининг ҳимоясига тааллуқли бўлган қуйидаги талабларга риоя қилишлари шарт:

юкламани мажбурий ўчириш;

частотанинг пасайишида юкламани ўчириш.



3-§. Электр таъминотини тиклаш бўйича мажбуриятлар


117. Узатиш тизими оператори қуйидаги ҳолатларда Тизим оператори билан келишган ҳолда мақбул нархларда ва имкон қадар қисқа муддатларда Фойдаланувчининг электр таъминотини тиклайди:

Узатиш тизими оператори Фойдаланувчининг манбадан узилишига сабаб бўлган авария вазияти бартараф этилганда ва бу Тизим оператори томонидан тасдиқланса;

Узатиш тизими оператори мазкур Қоидалар, қонунчилик ҳужжатлари ёки уланиш шартномасига мувофиқ манбадан узиш учун сабаблар амалда мавжуд эмаслигига асосланган далилга эга бўлса;

Таъминотчи уланишни тиклаш тўғрисида кўрсатма берса.



4-БОБ. БАРЧА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР УЧУН

УМУМИЙ УЛАНИШ ШАРТЛАРИ


1-§. Частота бўйича талаблар.

Частотанинг оғишидаги турғунлик


118. Ўзбекистон Республикасининг узатиш тизимида частотанинг оғиши нормал ишлаш режимларида ± 0,2 Hz, максимал рухсат этилган оғиши ± 0,4 Hz гача чегараларда қолиши шарт.


119. Барча Фойдаланувчилар частотанинг 47,0 Hz - 52,0 Hz диапазонида тармоққа уланган ҳолда қолиш имкониятига эга бўлиши шарт.


120. Частотанинг оғиш даражасига боғлиқ ҳолда барча Фойдаланувчилар қуйидаги вақт давомида тармоққа уланган ҳолда қолишлари керак:

47,0 Hz f < 48,0 Hz частоталар оралиғи учун, камида 15 дақиқа;

48,0 Hz f < 49,0 Hz частоталар оралиғи учун, камида 30 дақиқа;

49,0 Hz f < 51,0 Hz частоталар оралиғи учун, чекланмаган;

51,0 Hz f 52,0 Hz частоталар оралиғи учун, камида 30 дақиқа.


121. Узатиш тизимида частота 47,0 Hz дан пасайганда ёки 52,0 Hz дан кўтарилганда барча Фойдаланувчилар 0,3 сониядан ортиқ бўлмаган вақт давомида тармоқдан узилиши зарур.



2-§. Кучланишга талаблар. Кучланишнинг

оғишларидаги барқарорлик


122. Барча Фойдаланувчилар 220 kV ва ундан паст кучланишли тармоқларга уланиш нуқтасида кучланиш даражасининг ўзгаришида қуйидаги вақт давомида тармоққа уланган ҳолда қолишлари керак:

85% Unom < U 90% Unom кучланиш оралиғида камида 30 дақиқа;

90% Unom < U 110% Unom кучланиш оралиғида чекланмаган;

110% Unom < U 115% Unom кучланиш оралиғида камида 30 дақиқа.


123. Барча Фойдаланувчилар 500 kV ва ундан юқори кучланишли тармоқларга уланиш нуқтасида кучланиш даражасининг ўзгаришида қуйидаги вақт давомида тармоққа уланган ҳолда қолишлари керак:

90% Unom < U 95% Unom, кучланиш оралиғида камида 30 дақиқа;

95% Unom < U 105% Unom кучланиш оралиғида чекланмаган;

105% Unom < U 110% Unom кучланиш оралиғида камида 30 дақиқа.


124. Мазкур Қоидаларнинг 122 ва 123-бандларида кўрсатиб ўтилган талаблар узатиш тизимининг исталган уланиш нуқтасида ҳар қандай Фойдаланувчи томонидан бажарилиши шарт бўлган талаблар ҳисобланади.

Тизим оператори кучланиш тебранишлари юқори ёки давомийлиги узоқ бўлган уланиш нуқтасида бошқа, янада қатъий талабларни ўрнатишга ҳақли.


125. Қисқа туташув натижасида узатиш тизимида юзага келган кучланишнинг пасайиб кетишида Фойдаланувчининг объекти қуйидаги шартларга мувофиқ узатиш тизимига уланган ҳолда қолиши керак:

уланиш нуқтасида кучланиш 0 V гача тушса, қурилма 0,15 сония давомида уланган ҳолда қолиши керак;

уланиш нуқтасида кучланиш номинал қийматдан минимум даражадан пасайса, ускуна 1,5 сония давомида уланган ҳолда қолиши керак;

уланиш нуқтасида кучланиш минимум даража тенг ёки ундан юқори бўлса, қурилма носозлик бартараф қилингунга қадар уланган ҳолда қолиши керак;

кучланишнинг қийматларининг 0 фоиздан 90 фоизгача номинал катталиклари учун вақт Қоидаларга 8-иловага мувофиқ чизиқли интерполяция билан аниқланади.


126. Узатиш тизимидаги кучланиш юқори бўлган ҳолатда Фойдаланувчининг объекти қуйидаги шартларга мувофиқ узатиш тизимига уланган ҳолда қолиши керак:

50 миллисониягача вақт давомида, уланиш нуқтасида кучланиш номинал қиймат 120 фоизга тенг ёки ундан паст бўлса, ускуна иш ҳолатида сақланади;

50 миллисониядан 1000 миллисониягача вақт давомида, мазкур Қоидаларга 9-иловага мувофиқ чизиқли интерполяция асосида аниқланувчи қийматдан паст ёки унга тенг бўлган кучланишда ускуна иш ҳолатида қолади.



3-§. Қисқа туташувларни бартараф этиш


127. Узатиш тизимида, кучланишнинг барча даражалари учун қисқа туташувларни бартараф этиш вақти Узатиш тизими оператори томонидан белгиланади ва Тизим оператори билан келишилади.

Узатиш тизимининг фақат шикастланиш юз берган ўша элементинигина селектив ўчирилишини таъминлаш учун, ҳимоянинг ишга тушиш вақти ускунанинг ишга киритиш вақтида ўрнатилади.


128. Ҳимоянинг биринчи поғонаси ишлаши билан узилиши лозим бўлган электр узатиш тармоқларида узоқ муддатли қисқа туташувларни бартараф этиш вақти (қисқа туташувнинг ўтиш қаршилигига катта юқори таъсири бундан мустасно) қуйидагилардан юқори бўлмаслиги керак:

500 kV кучланишли электр тизимида 100 ms;

220 kV кучланишли электр тизимида 100 ms;

110 kV кучланишли электр тизимида 150 ms.


129. Узатиш тизимида узоқдаги ёки қўшни шинадаги шикастланишлар масофавий ҳимоянинг иккинчи поғонаси билан ўчирилиши керак.


130. Асосий ҳимоя чиқарилган ҳолатда масофавий ҳимояда тезлаштириш киритилганда ўчириш вақти қуйидагилардан юқори бўлмаслиги лозим:

500 kV электр узатиш тизимида 350 миллисония;

220 kV электр узатиш тизимида 500 миллисония;

110 kV электр узатиш тизимида 500 миллисония;


131. Куч трансформаторларидаги шикастланишлар 100 миллисониядан кеч бўлмаган вақтда, ички шикастланишлардан ҳимояни ишга тушириш билан бартараф этилиши лозим (дифференциал ҳимоя, ерга туташувдан ҳимоя ёки трансформаторнинг газ ҳимояси).


132. Электр энергетика тизимининг барқарорлигини ва ускуналарнинг хавфсизлигини таъминлаш учун кучланиш даражаси 110 kV ва ундан юқори бўлган шиналар тизимлари учун носозликларни (шикастланиш) тезда бартараф этиш учун махсус ҳимоя тизимлари ўрнатилади.

Шиналардаги носозликларни бартараф этиш вақти бир хил кучланишли электр тармоқларида носозликларни (шикастланишларни) бартараф этиш вақтидан ошмаслиги шарт.



4-§. Электр энергияси сифатига қўйиладиган талаблар


133. Фойдаланувчининг қурилмаларини лойиҳалаштириш ва жойлаштириш уларни эксплуатация қилиш вақтида учинчи шахсларнинг электр энергияси сифатига салбий таъсир кўрсатмаслиги ҳамда маълумот ва сигналларни узатилишига таъсир қилмаслиги керак.

Фойдаланувчи уланиш нуқтасида кучланиш фликерларини ҳосил бўлишини минимумга олиб келиши шарт.


134. Тизим операторининг асосланган таҳлилига кўра, узатиш тизимининг иши учун хавф туғдирувчи ҳамда барқарор бўлмаган (узлукли) истеъмол ёки генерация қилувчи қурилмаларга эга бўлган Фойдаланувчилар фликерлар эгри чизиғини қуришлари ва келишишлари шарт.

Қисқа муддатли фликерларнинг режалаштирилган таъсир даражаси 0,8 дан ошмаслиги, узоқ муддатли фликерлар режалаштирилган таъсир давомийлиги 0,6 дан ошмаслиги керак.


135. Фойдаланувчи ток ва кучланишнинг юқори гармоникаларини генерациясининг рухсат этилган чегараларини қониқтириши лозим.


136. Электр тармоғига уланиш нуқтасидаги номинал кучланишга ва Фойдаланувчининг номинал қувватига боғлиқ равишда юқори гармоникаларни генерациясининг рухсат этилган чегаралари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланади.


137. Тармоққа улангандан сўнг, Фойдаланувчининг қурилмалари томонидан юқори гармоникалар бўйича ўрнатилган мезонларнинг бажарилиши ток ва кучланишнинг юқори гармоникаларини ўлчаш йўли билан аниқланади.

Фойдаланувчи ускуналари генерациялаётган юқори гармоникаларнинг белгиланган чегараларга мувофиқлиги, ваколатли синаш лабораториясининг синаш баённомаси орқали тасдиқланади. Ускуналар электромагнит мослиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисидаги техник регламент талабларига жавоб бериши лозим.


138. Электр станциясининг қурилиши якунланганидан сўнг ток ва кучланиш юқори гармоникаларининг рухсат этилмаган даражалари ҳали ҳам мавжуд бўлса, Узатиш тизими оператори ва Тизим оператори, Фойдаланувчидан юқори гармоникаларни тармоққа генерациясини камайтириш бўйича амалий чоралар кўришни талаб этишга ҳақли.


139. Алоҳида гармоникаларнинг максимал даражаси Тегишли тизим оператори томонидан, кучланишнинг ҳар бир даражаси учун белгиланади.

Фойдаланувчига қўйиладиган талабларга кўра, бир ҳафта давомида нормал эксплуатация шароитларида уланиш нуқтасидаги кучланишнинг ҳар бир алоҳида гармоникасининг 10 дақиқалик самарали қийматларининг 95 фоизи Қоидаларга 10-иловада келтирилган қийматлардан кичик ёки тенг бўлиши керак. Нормал эксплуатация шароитларида юқори кучланишли узатиш тизимидаги умумий гармоник бузилиш 3 фоиздан ошмаслиги шарт.


140. Нормал иш режимида узатиш тизими фазаларининг тескари кетма-кетлик кучланишини максимал ташкил этувчиси 2 фоиздан паст даражада қолиши керак. Режали ўчиришлар шароитида 4 фоиз максимал қиймат билан қисқа муддатли фаза бўйича силжишга йўл қўйилади.



5-§. Ҳимояга бўлган талаблар


141. Узатиш тизими оператори ва Тизим оператори Фойдаланувчи объектларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тармоқни ҳимоялаш учун зарур ҳимоя схемаси ва ўрнатмаларини (созламаларини) кўрсатади.


142. Фойдаланувчи, ишлаб чиқарувчининг талабларига ва тавсияларига мувофиқ ўзининг генерацияловчи модули/ускуналарини ҳимоялаш билан боғлиқ бўлган ҳимоя схемаларини мустақил равишда ишлаб чиқади.


143. Фойдаланувчининг объектларини ҳимоялаш учун зарур бўлган ҳимоя схемалари ва электр тармоғини ҳимоялаш учун зарур бўлган ҳимоя схемалари Тегишли тизим оператори ва Фойдаланувчи ўртасида координация қилиниши ва келишилиши лозим.


144. Ички шикастланишлардан ҳимоялаш схемалари ва ўрнатмалари (созламалари) Фойдаланувчининг фаолиятини таҳдид остига қўймаслиги зарур.


145. Фойдаланувчининг электр ҳимояси узатиш тизими хавфсизлигини, Фойдаланувчи ва Узатиш тизими оператори ходимларининг соғлиғига, жамоатчиликка ҳамда Фойдаланувчи объектларига зарарни камайтиришни эътиборга олган ҳолда эксплуатациявий бошқарувдан устуворликка эга бўлиши лозим.


146. Ҳимоялаш схемалари электр тармоғига уланишга келишишда кўрсатиб ўтилган Тегишли тизим оператори ва Тизим операторининг талабларига мувофиқ ташкиллаштирилади ва қуйидаги жиҳатларни қамраб олиши мумкин:

ташқи ва ички қисқа туташув;

носимметрик юклама (фазаларнинг тескари кетма-кетлиги);

уланиш нуқтасидаги кўтарилган (пасайган) кучланиш;

генераторнинг клеммаларида кўтарилган (пасайган) кучланиш;

тизимлараро тебранишлар;

ишга тушириш токи;

электр узатиш тармоғи ҳимояси;

блок трансформаторнинг ҳимояси;

асосий ҳимоянинг носозлиги ва тақсимловчи қурилманинг уланмаларини носелектив ишлаб кетиши, ўчмай қолиши ҳолатида захира ҳимояси;

частота ўзгаришининг тезлиги.


147. Фойдаланувчи қуйидаги устуворликда (энг юқоридан энг пастгача) ўзининг ҳимоялаш ва бошқариш қурилмаларини ташкиллаштиради:

Фойдаланувчининг объектларини ҳимоялаш;

тармоқни ҳимоялаш;

аварияга қарши автоматика тизими билан келиштирилганлик;

чиқиш актив қувватини ростлаш (фақат генераторлар учун).


148. 110 kV кучланишли тармоқларга Фойдаланувчининг объектларини улашда ҳимояга бўлган намунавий талаблар Узатиш тизими оператори томонидан ишлаб чиқилади ва расмий веб-сайтида эълон қилинади. 220 kV ва 500 kV кучланишли тармоқларга уланишда ҳимояга бўлган талаблар ҳар бир ҳолат учун алоҳида коррекция қилинади.



6-§. Реал вақт режимидаги алоқа ва маълумотлар

алмашинувига талаблар


149. Узатиш тизими операторининг талабларига мувофиқ, барча Фойдаланувчилар реал вақт режимидаги ўлчаш воситаларига эга бўлиши керак. Реал вақтдаги ўлчашларга тааллуқли талаблар муайян Фойдаланувчи учун Узатиш тизими оператори томонидан тармоққа уланиш шартномасида белгилаб берилади.


150. Муайян турдаги Фойдаланувчилар аварияларни қайд этиш ва ўз тизимларини динамикада ўзини тутишини мониторинг қилиш қурилмаларига эга бўлиши лозим. Ушбу объект қуйидаги параметрларни қайд этиши керак:

кучланиш;

электр токи;

актив ва реактив қувват;

частота;

ток ва кучланиш вектор катталикларнинг қиймати ва фаза бурчаклари;

энергетика тизими қувват стабилизатори ва кучланишни автоматик ростлагичи ускуналари мониторинги ва ишлаш статистикаси;

куч трансформаторида кучланишни автоматик ростлагичининг ҳолати;

тақсимловчи қурилмаларнинг ва авария сигналларининг ҳолати.


151. Барча Фойдаланувчилар актив ва реактив қувват ҳисоблагичлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Ушбу ҳисоблагичларнинг аниқлигига техник талаблар ваколатли ташкилотлар томонидан белгиланади, аммо улар 0,2 дан паст синфда бўлмаслиги керак.



7-§. Масофадан бошқариш маркази ва

мониторингга талаблар


152. Узатиш тизими оператори Тизим операторининг талабига кўра Электр тармоғига уланишга келишишда Фойдаланувчидан ўзининг диспетчерлик бошқаруви марказини белгилашга сўров бериши мумкин.

Фойдаланувчининг бошқарув маркази узлуксиз иш режимида бўлиши лозим. Масофадан бошқаришга тааллуқли равишда, Фойдаланувчини объектларининг ҳар бир бошқарув маркази Тизим операторининг тегишли ҳудудий, минтақавий диспетчерлик бошқаруви марказига бўйсуниши керак.


153. Фойдаланувчи, ўзининг бошқарув марказидан қуйидагиларни масофадан бошқаришни таъминлаши лозим:

35-500 kV кучланишли автоматик ўчиргичларни, ажраткичларни ҳамда трансформаторларнинг кучланиш ростлагичлари;

трансформаторнинг паст кучланиш томонидаги автоматик ўчиргичлар.


154. Фойдаланувчининг бошқарув маркази қуйидагилар билан етарлича жиҳозланган (уланишни келишишда белгиланади) бўлиши керак:

алоқа воситалари (хусусий ёки ижарага олинган линиялар, оптик толали кабел, радиорелели, юқори частотали алоқа, GSM, электрон почта ва ҳоказо);

маълумотларни масофадан узатиш учун коммуникация қурилмалари;

ҳимоя қурилмаларини ўқиш ва параметрларини ўзгартириш учун коммуникация қурилмалари;

кузатув, назорат ва диспетчерлаш қурилмаларига (тизимларига) функционал талаблар.


155. 110 kV дан қуйи кучланишли, ўрнатилган қуввати 1 MW дан юқори бўлган генерацияловчи модулларга уланган тақсимлаш ёки Берк тақсимлаш тизими операторлари бошқарув марказлари ва (ёки) объектни бошқариш маркази Тизим операторининг бошқарув марказига умумий генерация ҳақида маълумот узатиш учун зарур қурилмаларга эга бўлиши керак.


156. Узатиш тизими оператори Фойдаланувчи ва Тизим оператори белгилаган бошқарув маркази ўртасидаги масофадан бошқариш ва мониторинг тизими бўйича талабларни техник шарт бериш/уланишни келишиш жараёнида белгилаб беради.


157. Барча Фойдаланувчилар энг камида қуйидаги параметрларни масофадан бошқариш ва мониторинг қилишга имконият беришлари керак:

уланиш нуқтасидаги ток кучи, кучланиш ва частотаси;

актив қувват ва унинг йўналиши;

реактив қувват ва унинг йўналиши;

юқори кучланишли ўчиргичлар ва ажратгичларнинг ҳолати.

Реал вақт режимида узатилиши шарт бўлган маълумотларга қўйиладиган талаблар мазкур Қоидаларга 11-иловада батафсил баён этилган. Ушбу талаблар тармоққа уланиш вақтида Узатиш тизими оператори томонидан ўзгартирилиши мумкин.



5-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИЛАР УЧУН УЛАНИШ ШАРТЛАРИ


1-§. Барча ишлаб чиқарувчиларга қўйиладиган талаблар


158. Генерацияловчи модуллар частотанинг ўзгариш тезлиги ±2 Нz/s ёки ундан камроқни ташкил этганда тизимига уланган ҳолда қолишга имкониятига эга бўлиши лозим. Частотанинг ўзгариш тезлиги ±2 Нz/s дан ортган ҳолатларда генерацияловчи модуллар 1,25 сониядан кейин тармоқдан узилиши мумкин.


159. Тармоқда кучланиш ва частотанинг турғун режимдаги оғишларида, генерацияловчи модуллар Қоидаларга 12-иловада келтирилган уланиш нуқталарида кучланиш даражалари бўйича ажратилган қийматларга мос келадиган актив қувватни генерация қилиш имкониятига эга бўлиши керак.


160. Генерацияловчи модуллар ҳар қандай иш режимида ва ҳар қандай ишчи нуқтадан Тизим оператори талаб қилган чегаравий қийматгача чиқишдаги актив қувватни чеклаш имкониятига эга бўлиши керак.

Талаб этилган қиймат Тизим оператори томонидан уланиш нуқтаси учун берилиши ва айни вақтда ишда мавжуд бўлган тегишли генерацияловчи модулнинг чиқишидаги актив қувватнинг фоиз қийматига мос келиши лозим.

Чиқишдаги актив қувватни чегаравий қийматгача чеклаш, генерацияловчи модулни тармоқдан узмасдан, генерацияловчи модулнинг бир дақиқадаги ўрнатилган қувватидан энг кичик 10 фоизли қадамлар билан амалга оширилиши керак.


161. Синхрон генерацияловчи модул, шунингдек, электр станциялар паркидаги ишлаб чиқариш модуллари частотанинг ортиши билан чекланган частотавий-сезувчан режимга (LFSM-O), мазкур Қоидаларга 13-иловага мувофиқ частотанинг ҳаддан ташқари кўтарилиши вақтида чиқишдаги актив қувватни камайтириш (пасайтириш)га қодир бўлиши керак. Частотанинг ҳаддан ташқари кўтарилиши қуйидаги формула билан аниқланади:

        

       

s - статизм;

f - Частотанинг оғиши;

fp - юқори даражали тартибга солишни фаоллаштириш частотаси, яъни паст частотада;

P - актив қувватни ўзгариши;

Pn - синхрон генерацияловчи модулнинг актив қуввати, яъни қувват парки модуллари учун уланиш нуқтасидаги жорий актив қувват.



2-§. Синхрон генераторларга қўлланилувчи

уланиш шартлари


162. Юкламани ўзгариш тезлиги, турбогенераторли модуллар учун бир дақиқада 4% Pnom дан ва гидрогенераторли модуллар учун бир дақиқада 30% Pnom дан камни ташкил этмаслиги керак.

Ушбу ўзгаришлар вақтида актив қувватнинг чиқишдаги барқарор қиймати техник минимум ва номинал қувват ўртасидаги барча ишчи нуқталарда таъминланиши керак.



3-§. Бирламчи ростлашга талаблар


163. Иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи комбинациялашган электр станциялардан ташқари, номинал ўрнатилган қуввати 50 MW га тенг ёки ундан юқори бўлган ҳар бир генерацияловчи модул, бирламчи ростлаш имкониятига эга бўлиши керак.


164. Номинал актив қуввати 50 MW дан кам бўлган ҳар бир генерацияловчи модул Тизим оператори билан келишувга мувофиқ бирламчи ростлаш имкониятига эга бўлиши мумкин.


165. Бирламчи ростлаш қўлланиладиган барча генерацияловчи модулларга қуйидаги талаблар қўлланилади:

бирламчи ростланувчи диапазон номинал актив қувватнинг ±2 фоиздан кам бўлмаслиги керак;

актив қувват характеристикаси - бирламчи бошқариш қурилмасининг частотаси 4-6 фоиз диапазонда ростланиши керак;

бирламчи ростлашнинг ишга тушиш вақти - ташқи таъсир содир бўлгандан сўнг, 2 сониягача бирламчи ростлашга буйруқ берувчи, ташқи таъсир содир бўлгандан сўнг максимум 15 сонияда бирламчи ростлашнинг тўла ҳажмидан 50 фоиз ёки камроқ қувватни жалб қилишга буйруқ берувчи, бирламчи ростлашнинг тўла ҳажмидан 50 фоиздан 100 фоизгача қувватни жалб қилишни талаб этувчи ташқи таъсирларда бирламчи ростлашни ишга тушириш вақти 15 дан 30 сониягача диапазонда чизиқли боғлиқликдан аниқланади;

эксплуатациявий созлама - частота даражасини квазитурғун режимдан ± 200 mHz га оғишларида бирламчи захира тўлиқ жалб қилиниши керак;

бирламчи захирани жалб қилиш давомийлиги 15 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим;

частота ростлагичнинг сезмаслик зонаси ± 10 mHz дан ошмаслиги керак;

ўлчаш аниқлиги 10 mHz дан паст ёки тенг бўлиши лозим;

бирламчи ростлашнинг сезмаслик (ўлик) зонаси 0 дан ± 20 mHz гача чегараларда бўлиши керак;

бирламчи ростлаш генераторининг айланиш частотасини ўлчаш даври 0,1 сониядан ошмаслиги лозим;

кузатиш даврийлиги 1 сонияни (тавсия этилади), максимал 10 сонияни ташкил этиши керак.


166. Генерацияловчи модул бирламчи ростлаш режимида ишлаш имкониятига эга бўлса, у бирламчи ростлашда (ёқиш/ўчириш) иштирок этиш учун, унинг ҳолати ҳақида Узатиш тизими операторининг диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплекси (SCADA) тизимида сигнал юбориш учун тегишли қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши ва бирламчи ростлашни фаоллаштириш ва фаолсизлантириш учун Узатиш тизими операторидан бошқарувчи сигнал олиши лозим.



4-§. Иккиламчи ростлашга талаблар


167. Номинал қуввати 20 MW га тенг ёки ундан катта (Pnom 20 MW) бўлган ҳар бир гидрогенерацияловчи модул иккиламчи ростлаш имкониятига эга бўлиши ва номинал қувватининг 30 фоиз миқдорида (0,3 Pnom) ростлашнинг минимал диапазонини таъминлаши керак.


168. Иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган генерацияловчи модуллардан ташқари номинал қуввати 150 MW га тенг ёки ундан катта (Pnom 150 MW) бўлган ҳар бир турбогенераторли модул иккиламчи ростлаш имкониятига эга бўлиши керак, ростлашнинг минимал ҳажми кўмирда ишловчи турбогенераторлар учун номинал қувватининг 15 фоиз (0,15 Pnom) ни ва газ ёки бошқа ёқилғида ишловчи турбогенераторлар учун 25 фоиз (0,25 Pnom) ни ташкил этиши керак.


169. Иккиламчи ростлаш имкониятига эга бўлган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари Узатиш тизими операторининг автоматик бошқарув (SCADA) тизимига қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

иккиламчи ростлашни амалга оширишда генерацияловчи модулнинг максимал ва минимал қувват;

иккиламчи ростлаш ишга тушишида актив қувват тебранишининг ўзгариши;

генерацияловчи модулнинг базавий қуввати;

генерацияловчи модул иккиламчи ростлаш қурилмаси ҳолати (ёниқ/ўчиқ);

генератор иштирокининг иккиламчи ростлашдаги улушини ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотлар.


170. Иккиламчи ростлашда иштирок этадиган генерацияловчи модул ва электр энергиясини сақлаш тизими Узатиш тизими операторининг автоматик бошқарув (SCADA) тизимидан оператив режимда қуйидаги маълумотларни олиш имконияти эга бўлиши керак:

иккиламчи ростлаш буйруғининг ҳолати (иккиламчи ростлаш ёниқ/ўчиқ), иккиламчи ростлаш учун жорий талаб этиладиган қувват;

генерацияловчи модул уланган узатиш тизимидаги тақсимлаш қурилмаларининг ҳолати;

генерацияловчи модул уланган узатиш тизими қурилмаларида кучланиш, частота, актив ва реактив қувват оқимларининг жорий қийматлари.



5-§. Учламчи ростлашга талаблар


171. Барча гидрогенераторли модулларнинг узатиш тизими билан синхронланиш вақти 15 дақиқадан кам бўлиши керак.


172. Қайтарилувчи цикллар билан сувни насос режимида кўтариш ва тушириш орқали генератор режимида ишлаш имкониятига эга бўлган гидро электр станциялар, яъни гидроаккумуляцияловчи электр станциялар агрегатларининг узатиш тизими билан синхронланиш вақти (иккала ишлаш режими учун ҳам) 15 дақиқадан кам бўлиши керак.


173. Буғ-газ қурилмаларининг барча генерацияловчи модулларининг узатиш тизими билан синхронланиш вақти 30 дақиқадан кам бўлиши керак.


174. Ҳар бир генерацияловчи модул актив қувватни чегараланган (камайтирилган) ишлаб чиқариш режимида ишлаш имкониятига эга бўлиши керак. Техник минимум деб номланувчи, генераторнинг барқарор ишлаши кафолатланган генерациянинг минимал даражаси қуйидаги қийматларга мос келиши лозим:

гидрогенераторлар учун - Pmin 0,45 Pnom;

кўмирда ишлайдиган турбогенераторлар учун - Pmin 0,7 Pnom;

газ ёки мазутда ишлайдиган турбогенераторлар учун - Pmin 0,4 Pnom;

аралаш циклли генераторлар учун:

газ турбинаси учун - Pmin 0,4 Pnom,

буғ турбинаси учун - Pmin 0,8 Pnom;

бошқа турдаги генераторлар учун Pmin 0,8 Pnom.



6-§. Кучланишни ростлашга талаблар


175. Генерацияловчи модул мазкур Қоидаларга 14-иловага мувофиқ диапазонларда кучланишни ростлаш имкониятига эга бўлиши шарт. Генерацияловчи модул бирламчи ёки иккиламчи ростлашда иштирокидан қатъий назар, кучланишининг нормал қийматлари чегарасида узлуксиз, кучланишнинг нормал қийматлари диапазонидан ташқарида бўлганда вақтинчалик кучланишни ростлаш имконига эга бўлиши керак.


176. Кучланиш нормал ишчи кучланиш диапазонидан пасайганда генератор кучланишни нормал ишчи диапазони чегарасидан пасайган ҳар бир фоизи учун қўзғатиш токини камида 2 фоизга кўтариши бунда қўзғатиш токини максимал 200 фоиз катталиккача ошириш имкониятига эга бўлиши керак.

Қўзғатиш токининг оширилиши кучланиш пасайиб кетганидан сўнг 20 миллисониядан кечикмасдан бошланиши ва кучланиш нормал ишчи диапазонига қайтганидан сўнг камида 500 миллисония давом этиши, лекин кучланиш тушиб кетган вақтдан бошлаб 10 сониядан ошмаслиги керак.



7-§. Узатиш тармоқларидаги қисқа туташувларда

динамик турғунлик


177. Кучайтирувчи трансформаторнинг юқори кучланиш томонидаги қисқа туташувнинг қуввати генераторнинг номинал қувватидан олти баробар ёки ундан кўпроқ бўлса, турғунликнинг бузилиши натижасида генерацияловчи модулни ўчиб қолишини олдини олиш учун узатиш тизимидаги ҳимоя тизими қисқа туташувлардан 150 миллисониядан кечикмасдан ўчирилишини таъминлаши керак. Ушбу вазиятда генераторнинг ўз эҳтиёжлари бошқа манбага ўтказилмайди деб тахмин қилинади.



8-§. Кичик таъсирлардаги динамик турғунлик


178. Узатиш тизимида кичик таъсирлардаги актив қувват оқимларининг тебранишлари генераторни тармоқдан ўчишига ёки ҳимоя қурилмалари ишлаб актив қувват генерациясини пасайишига олиб келмаслиги керак.



9-§. Генераторни ўз эҳтиёжларни таъминлашга ўтказиш


179. Номинал қуввати 100 MW дан юқори бўлган турбогенераторли модул ҳамда ўрнатилган қувватидан қатъий назар барча гидрогенераторлар частота ёки кучланишни рухсат этилган чегаралардан оғишида қуйидаги имкониятларга эга бўлиши керак:

ўз эҳтиёжларини таъминлаш режимига қайта уланишга;

кучланиш ёки частотанинг оғиши сабабли вужудга келган ўчишдан сўнг 15 дақиқа давомида тармоққа қайта уланишга.


180. Генерацияловчи модулни ўз эҳтиёжларини қоплаш режимига қайта улаш имкони, ҳимояни ишлаб кетиш схемасига мувофиқ узатиш тизимининг ишини бузилиши ҳолатида ҳам таъминланиши керак.


181. Энергоблокни ўз эҳтиёжларини қоплаш режимига ўтказилгандан кейин турбогенераторли модул мазкур режимда камида 60 дақиқа ишлаш қобилиятини сақлаши лозим.



10-§. Нолдан ишга тушириш қобилияти


182. Тўлиқ ўчишдан сўнг ўзгарувчан ток тармоғидан узилган генерацияловчи модулнинг ташқи электр таъминот манбаисиз махсус захира энергия манбаи воситасида қайта ишга тушиши ҳамда кучланиш ва частотани ушлаб туриши, яъни нолдан ишга тушириш қобилияти узатиш тизимига уланиш жараёнида келишилади ва тегишли уланиш шартномасида рўйхатга олинади.


183. Генерацияловчи модулни нолдан ишга туширишни қобилияти электр энергетика тизимининг қисман ёки тўлиқ ўчганидан кейин уни тиклаш учун Тизим операторининг сўровига бўйича таъминланиши лозим.


184. Генерацияловчи модулни ушбу режимда ишлаши камида 15 дақиқа давомида таъминланиши керак.



11-§. Алоҳида ишлаш имконияти


185. Генерацияловчи модулни алоҳида ишлаш имконияти узатиш тизимига уланиш жараёнида келишилиши ва тегишли уланиш шартномасида рўйхатга олиниши керак.


186. Генерацияловчи модулнинг алоҳида ишлаш имконияти, электр энергияси қисман ёки тўлиқ ўчгандан кейин электр энергетика тизимини тиклаш учун Тизим операторининг талаби бўйича таъминланиши лозим.


187. Алоҳида ишлаш имконияти бор генерацияловчи модул, ўз эҳтиёжи қувватидан юқори ва ушбу генерацияловчи модулнинг номинал қувватидан паст қувват ишлаб чиқариш билан иҳоталанган тармоқда синхрон ишлаши лозим. Алоҳида ишлаш режими камида олти соатни ташкил этиши шарт.


188. Генерацияловчи модул алоҳида ишлаш режимида бўлса, у номинал қийматнинг 10 фоиз даражасигача генерацияни тез ўзгартириш имкониятига эга бўлиши керак.



12-§. Генераторларнинг турғунлиги


189. Қуввати 200 MW дан юқори бўлган турбогенераторлар ҳамда номинал қуввати 100 MW дан юқори бўлган гидрогенераторлар энергетика тизими стабилизатори (PSS) билан жиҳозланиши керак.


190. Тизим оператори қуйидагиларни инобатга олиб, электр энергетика тизимининг қувват стабилизатори учун созламаларни белгилайди:

қурилма тебранишларга олиб келмайдиган ўзгаришларга жавоб бермайди;

қувват стабилизатори қурилмасининг чиқиш сигнали кучланишни ростлагичининг кириш сигналини ± 10 фоиз диапазонини чегарасидан ошмайди;

бошқа генерацияловчи модулларда айланма тебранишларни олиб келмайди.



6-БОБ. ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИГА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН УЛАНИШ ШАРТЛАРИ


1-§. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг турлари


191. Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида генерацияловчи модулларни улаш учун техник талаблар қайта тикланувчи энергия манбаларининг умумий номинал қувватига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

"A" тури - ўрнатилган қуввати 1 kW дан 50 kW гача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари;

"B" тури - ўрнатилган қуввати 50 kW дан 500 kW гача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари;

"C" тури - ўрнатилган қуввати 500 kW дан 20 MW гача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари;

"D" тури - ўрнатилган қуввати 20 MW дан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари.



2-§. Қайта тикланувчи энергия манбалари актив

қувватини ростлашга талаблар


192. Паст кучланишли тармоқларга уланган қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги генерацияловчи модуллар улаш нуқтасида, ўрта ва юқори кучланишли тармоқларга уланган қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги генерацияловчи модуллар ҳар бир блок трансформаторининг паст кучланиш томонида ўчиш имкониятига эга бўлиши керак.


193. Қайта тикланувчи энергия манбаларини тўғридан-тўғри юқори кучланишли электр тармоқларига улашга йўл қўйилмайди. 110 kV ва ундан юқори кучланишли электр тармоқларига Узатиш тизими оператори билан келишилган ҳолда Тармоққа уланиш тадқиқоти ва уланиш шартномасига мувофиқ фақат мавжуд ёки янги подстанция ёхуд тақсимлаш қурилмаларини қуриш орқали уланишга рухсат этилади.


194. "A" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари тармоқдан автоматик тарзда узилади ва қайта уланади.


195. "B", "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалар ўзлари уланган тармоқ оператори ёки Тизим оператори томонидан исталган вақтда масофадан ўчирилиши ёки уларнинг чиқишдаги актив қувватини чеклаш имкониятини берувчи воситаларга эга бўлиши шарт.


196. "A" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари тармоқдаги носозлик сабабли ўчирган/ўчирилган бўлса, у нормал эксплуатация шароитлари тиклангандан кейин 5 дақиқадан ортмаган давр давомида тармоққа автоматик тарзда қайта уланиши мумкин. Уланишни кечиктирувчи вақт релеларини ўрнатилиши ва уларнинг созламалари Тегишли тизим оператори билан келишилади.


197. "B", "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари тармоқдаги носозлик сабабли ўчирилган бўлса, унда қайта тикланувчи энергия манбалари фақат Тегишли тизим оператори ёки Тизим операторининг рухсати билан тармоққа қайта уланиши мумкин.


198. Ташқи сабаблар таъсирида (табиат ҳодисалари, об-ҳаво) ўчган қайта тикланувчи энергия манбалари ушбу сабаб бартараф этилгандан сўнг Тизим операторига хабар берган ҳолда тармоққа автоматик тарзда қайта уланиши мумкин.


199. Қайта тикланувчи энергия манбалари тармоқдан ташқи сабаб таъсирида ёки тармоқда авария вазияти содир бўлгунга қадар ташқи таъсир бўйича ўчган бўлиб, ягона электр энергетика тизимининг эксплуатация шароитлари нормал ҳолатга қайтган бўлса ҳам ушбу қурилмаларни автоматик тарзда қайта уланиши мумкин эмас. Уларнинг қайта уланишига фақат Тизим оператори кўрсатмаси берилганидан сўнг рухсат этилади.


200. "A" ва "B" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари тармоқдан ички носозлик сабабли узилган (ўчирилган) бўлса, носозликлар бартараф этилгандан кейин Тегишли тизим оператори билан келишилмасдан қайта уланиши мумкин.


201. Синхрон генерацияловчи модул, шунингдек, "B", "C" va "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари Қоидаларга 15-илова ва 161-бандида кўрсатилган формула билан аниқланган статик маълумотларга мувофиқ паст частотада актив қувватни ошириш имкониятини берадиган даражада жиҳозланади.


202. Электр энергетика тизимини мувозанатлаш учун етарли захирани яратиш мақсадида Тизим оператори Узатиш тизими оператори билан биргаликда ўрнатилган қуввати 10 MW дан катта бўлган "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбаларига ўрнатилган қувватнинг 30 фоиз миқдорида электр энергиясини сақлаш тизимларини ўрнатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


203. Қайта тикланувчи энергия манбалари бир дақиқада номинал актив қувватини умумий ўрнатилган қувватининг 25 фоизга пасайтириш имконига эга бўлиши шарт.


204. Генерацияловчи модуллар актив қувватни оширишни фаоллаштириш учун статик чегара ва частотанинг оғиши тизимлараро ишлаш шартларига мувофиқ 2-12 фоизгача, яъни 49,8 Hz дан 49,5 Hz гача оралиқда ишлаш имкониятини берадиган ускуналар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Тизим оператори частота оғишининг ўрнатилган статик чегарасини аниқлайди ва бу қиймат вақт ўтиши билан ўзгартирилиши мумкин.


205. Генерацияловчи модули паст частотали режимларда ўзининг ишлаб чиқаришининг техник максимал даражасига қадар барқарор ростлашни таъминлаши керак. Ушбу ростлашда ишлаш давомида генерацияловчи модул бирламчи ва иккиламчи ростлашга жалб этилмайди ва ушбу функция учун жавоб бермайди.


206. Электр станцияси оператори юқори частотали режимларда ростлашга реакциянинг ҳақиқий тезлиги тўғрисида Тизим операторини хабардор қилиши керак.

Бу реакция вақти 2 сониядан секинроқ бўлса, Электр станцияси оператори Тизим операторига техник жиҳатдан реакция вақти бундан тезроқ бўлиши мумкин эмаслигини исботлаши керак бўлади.


207. Частота 49 Hz дан пасайганда актив қувватнинг камайиши частотанинг ҳар 1 Hz қисқариши учун тўла қувватнинг (частота 50 Hz бўлгандаги тўлиқ қувват) 2 фоиздан ошмайди.


208. Ўрнатилган қуввати 5 MW дан катта бўлган "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари, Тизим оператори ва унинг ҳудудий бўлинмаларига чиқишдаги актив қувватни чеклашни масофадан бошқариш имкониятини тақдим этиши лозим.


209. Ўрнатилган қуввати 5 MW дан катта катта бўлган "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари частотани ростлаш учун иккиламчи ростлаш ва пастга қараб тез учламчи ростлашда иштирок этиш учун жиҳозланган бўлиши шарт.

Улар Тизим операторининг диспетчерлик бошқаруви марказига барча зарур маълумотларни узатиш ва бошқарув сигналларини алмашишнинг барча зарур воситаларини ўрнатишлари керак.

Қайта тикланувчи энергия манбалари томонидан ушбу ёрдамчи хизматларнинг кўрсатилиши Узатиш тизими оператори билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади ва ушбу шартнома билан тартибга солинади.



3-§. Қайта тикланувчи энергия манбалари учун

кучланишни ростлаш талаблари


210. Тегишли тизим операторининг талаби бўйича "A" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари уланиш нуқтасида индуктив характерда 0,95 ҳамда сиғим характерда 0,95 қувват коэффициентини ростлаш диапазонини таъминлаш имкониятига эга бўлиши талаб этилади.


211. Электр тармоқларига уланган "B" турдаги қайта тикланувчи энергия манбаларининг кучланишини ростлаш, уланиш нуқтасидаги ишчи кучланишни Тегишли тизим оператори томонидан белгиланадиган ўрнатмалардан фойдаланиб таъминланади. Ушбу қайта тикланувчи энергия манбалари учун ишчи кучланиш ўрнатмаси қуйидагилар орқали танланади:

ўрнатма қийматини келишиш;

кучланишнинг тегишли режа-графигини тузиш;

ўрнатма қийматини оператив (онлайн) бериш.


212. Ўрнатма қийматини оператив (онлайн) берилганда, ишчи кучланиш ўрнатмаси учун тегишли янги талаблар уланиш нуқтасида бир дақиқа давомида ўрнатилиши керак.


213. "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари кучланишни ушлаб туриш, реактив қувватни ушлаб туриш режимларида ёки қувват коэффициентини сақлаш режимида реактив қувватни автоматик ростлаш имкониятига эга бўлиши керак.


214. Барча қайта тикланувчи энергия манбаларининг кучайтирувчи ёки куч трансформатори генерацияловчи модулнинг хусусиятлари билан мутаносиб равишда (ростлаш диапазони ва қадами) кучланиш ростлагичлари билан жиҳозланган бўлиши шарт. "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбаларининг кучайтирувчи ёки куч трансформаторлари кучланишни юклама остида кучланиш ростлагичи билан жиҳозланган бўлиши керак.


215. Истеъмолчи қурилмаларининг таркибига кирувчи қайта тикланувчи энергия манбалари, истеъмолчилар учун Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ёки иҳоталанган тармоқлар учун Узатиш тизими оператори томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ кучланиш бўйича талабларни қондириши лозим.


216. "A" турдагиларидан ташқари барча қайта тикланувчи энергия манбаларининг кучланишни ростлаш имконияти эксплуатация схемаларининг техник ҳолати билан чегараланади.


217. Кучланишни ушлаб туриш режимида ишлаш учун "C" ва "D" турлардаги қайта тикланувчи энергия манбалари 0,01 н.б.дан ортиқ бўлмаган қадам билан, 0,95 - 1,05 н.б диапазонда, 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган қадамда, 2-7 фоиз энг кичик ўзгариш қиялиги билан тармоқ билан реактив қувват алмашиш орқали уланиш нуқтасидаги кучланишни сақлаш имкониятига эга бўлиши керак.

Уланиш нуқтасида кучланиш қиймати унинг берилган қийматига тенг бўлганида, генерацияловчи модулнинг чиқишидаги реактив қуввати нолга тенг бўлиши керак.


218. Ўрнатма 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган қадам билан тармоқнинг ўрнатилган кучланишидан 1 н.б. да нолдан ± 5 фоизгача диапазонда танланадиган сезмаслик зонаси билан ёки усиз ишлаши мумкин.


219. "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари, кучланишнинг поғонали ўзгаришларидан сўнг, 30 сония давомида чиқишдаги реактив қувватни ўзгартиришни 90 фоизга етказиш ва 60 сония давомида максимал реактив қувватдан 5 фоиздан ортиқ бўлмаган қадам билан ўзгариш қиялигига мувофиқ қийматларгача тикланиш имкониятига эга бўлиши керак.


220. Реактив қувватни ушлаб туриш режимида, "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари исталган диапазонда, реактив қувватни, тўла реактив қувватдан ± 5 MVar ёки ± 5 фоиз (қайси кўрсаткичдан фойдаланилишига қараб) қадамларда, уланиш нуқтасидаги реактив қувватни тўла реактив қувватдан 5 MVar ёки 5 фоиз аниқлик чегаралари билан (қайси кўрсаткич кичиклигига қараб) назорат қилган ҳолда, реактив қувватни берилган қийматини чиқариб беришга қодир бўлиши керак.


221. Қувват коэффициентини ростлаш режимида "C" ва "D" турлардаги қайта тикланувчи энергия манбалари, уланиш нуқтасида мазкур Қоидаларга 16-иловада кўрсатилган диапазон чегараларида, 0,01 дан ошмаган қадам билан қувват коэффициентини ушлаб туриш имкониятига эга бўлиши керак.

Чиқишдаги актив қувват тўсатдан ўзгаргандан кейин Тизим оператори, талаб қилинган қувват коэффициентига эришиш учун вақт оралиғини ва қувват коэффициентини йўл қўйилган қийматини кўрсатиши керак. Йўл қўйилган қувват коэффициентининг оғиши, унга мос келувчи реактив қувватнинг йўл қўйилган қиймати билан ифодаланади.

Йўл қўйилган реактив қувват ёки мутлақ қиймат билан ёки "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбаларининг максимал реактив қувватига нисбатан фоизда ифодаланиши керак.


222. Тизим оператори реактив қувватни ростлаш режимларининг юқоридаги учта вариантидан ва улар билан боғлиқ ўрнатмалардан қайси бири қайта тикланувчи энергия манбаларининг тегишли генерацияловчи модулига қўлланилиши кераклигини ҳамда тегишли ўрнатмани масофадан туриб бериш учун қандай қўшимча ускуна зарурлигини кўрсатиши керак.



4-§. Қайта тикланувчи энергия манбалари учун

реактив қувват бўйича талаблар


223. Қуйидаги диаграммалар "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари кучланишни/реактив қувватни ушлаб туриш учун минимал техник имкониятларини характерлайди.

Генерацияловчи модулнинг реактив қуввати ва уни ростлаш қобилияти тўлиқ фойдаланилиши лозим.

Генерацияловчи модулнинг реактив қуввати электр энергетика тизимининг кучланишини ростлаш эҳтиёжларини қондира олмаса, қайта тикланувчи энергия манбаларида марказлаштирилган реактив қувватни компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатилиши керак ва зарур бўлса реактив қувватни динамик компенсацияси қилувчи қурилмалари ўрнатилиши керак.

Ушбу қурилмалар ўрганиш натижалари асосида ва тегишли Фойдаланувчининг тармоққа уланиши учун техник шартларга мувофиқ ўрнатилиши керак.


224. "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари, Қоидаларга 16-иловада кўрсатилганидек, реактив қувватнинг максимал қувватга + 0,4 дан - 0,4 гача бўлган диапазонини характерловчи реактив қувват катталигини таъминлаган ҳолда, максимал қийматдан паст чиқувчи актив қувват узатиш билан ишлаш имкониятига эга бўлиши керак.

Максимал қувватдан паст чиқувчи актив қувват узатиш билан ишлашда (P < Pmax) "С" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари ўзларининг P-Q/Pmax характеристикасининг исталган ишчи нуқтасида реактив қувватни таъминлашлари шарт.

Ушбу қайта тикланувчи энергия манбаларининг барча блоклари техник жиҳатдан фойдаланишда бўлса (улар техник хизмат кўрсатиш ёки носозлиги сабабли ишдан чиқарилмаган бўлса), акс ҳолда техник имкониятларни ҳисобга олган ҳолда реактив қувват камроқ бўлиши мумкин.


225. "C" ва "B" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари ўзларининг P-Q/Pmax тавсифи чегараларида, Тегишли тизим операторидан олинган ва уланиш шартномасида кўрсатилган вақтинчалик талабларга мувофиқ, исталган ишчи нуқтада талаб этилган қийматларгача ўтиш имкониятига эга бўлиши керак.



5-§. Қайта тикланувчи энергия манбалари учун

қисқа туташув токлари бўйича талаблар


226. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг носинхрон генерацияловчи модуллари кучланиши пасайиб кетган вақтда электр тармоғи кучланишини қўшимча реактив ток билан қўллаб туриши лозим. Бунинг учун электр тармоғи кучланиш қайта тикланувчи энергия манбалари генерацияловчи модулининг кучланишининг амалдаги қийматидан 10 фоиздан кўпроқ пасайиб кетганида, кучланиш ростлагичи мазкур Қоидаларга 17-иловадаги графикда кўрсатилганидек созланиши керак.

Ягона электр энергетика тизимида турли турдаги генерацияловчи технологиялардан фойдаланилишини инобатга олган ҳолда, Тизим оператори носинхрон қайта тикланувчи энергия манбаларига ҳар бир алоҳида уланиш нуқтаси учун реактив ток оқимини ушлаб туриш тўғрисида кўрсатма беради.


227. Қайта тикланувчи энергия манбалари тармоқда ташқи таъсирлар содир бўлгандан сўнг 40 миллисониядан кечикмай (ишга тушириш вақти) зарур реактив қувватни етказиб бериш имкониятига эга бўлиши лозим.

Бу қайта тикланувчи энергия манбалари ичидаги электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ускуналарнинг клеммаларидаги кучланишни ўлчаш имконини беради.

Зарурат бўлганида қайта тикланувчи энергия манбалари номинал токнинг 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда реактив қувват чиқариш имкониятига эга бўлиши керак.


228. Кучланиш рухсат этилган диапазон чегараларида тикланганидан сўнг берилган характеристикага мувофиқ яна 500 миллисония давомида кучланишни ушлаб туриши лозим.

Кучланиш тикланганидан сўнг ўтиш тикланиш жараёнлари 300 миллисониядан сўнг якунланиши керак.

Қайта тикланувчи энергия манбалари генерацияловчи модуллари уланиш нуқтасидан нисбатан узоқда жойлашиб, бу кучланишни ушлаб туришда самарасиз бўлса, Тизим оператори уланиш нуқтасидаги кучланиш пасайишини ўлчашни ҳамда уланиш нуқтасидаги кучланишни ўлчанган кўрсаткичга боғлик ҳолатда қўллаб турилишини сўрайди.



6-§. Шамол электр станциялари учун махсус талаблар


229. Шамол генерацияловчи модули Тизим операторига оператив режимда қуйидаги қўшимча маълумотни тақдим этиши керак:

амалда ишлаётган шамол генераторларининг сони;

ишламаётган шамол генераторларининг сони ва сабабини (шамолнинг кучли (кучсиз) тезлиги, бузилиши, таъмирлаш).


230. Шамол генерацияловчи модули, Узатиш тизими оператори ва Тизим операторининг техник бошқарув тизимларига қуйидаги метеорологик маълумотларни оператив режимида узатиш имкониятига эга ҳолда жиҳозланган бўлиши лозим:

ўрнатилган баландликдаги шамолнинг тезлиги ва йўналиши;

ҳаво ҳарорати ва атмосфера босими, 735-1060 mbar диапазонда.



7-БОБ. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН УЛАНИШ ШАРТЛАРИ


231. Узатиш тизимига уланган узлукли юкламани эксплуатация қилувчи ёки юкламани ростлашда иштирок этувчи Истеъмолчилар ва (ёки) Тақсимлаш тизим операторлари қурилмалардаги ҳақиқий юклама тўғрисидаги маълумотларни Тизим операторига тақдим этиш бўйича техник имкониятга эга бўлишлари керак.


232. Узлукли юкламани эксплуатация қилувчи ёки юкламани ростлашда иштирок этувчи Истеъмолчилар ва (ёки) Тақсимлаш тизими операторлари Узатиш тизими операторининг SCADA тизимидан оператив режимда қуйидаги маълумотларни олиш имкониятига эга бўлишлари керак:

юкламани ўчириш учун буйруқ ҳолати (ёқиш/ўчириш буйруғи);

ўчиришнинг талаб этилган ҳажми (ростлаш схемасида бошқарувчи сигнал);

Истеъмолчи объектига уланган тақсимлаш қурилмасининг уланиш ҳолати;

Истеъмолчи объектига уланган узатиш қурилмаларида кучланиш, частота, актив ва реактив қувват оқимларининг жорий қийматлари.


233. Узатиш тизимига ва (ёки) Тақсимлаш тизими операторлари тармоқларига уланган Истеъмолчилар Тизим операторининг масофавий ҳаракати ёки талабига мувофиқ тармоқдан узилиш имкониятига эга бўлиши керак.

Узатиш тизими оператори тармоққа уланиш шартномасида автоматик ўчириш ускуналари учун талабларни белгилаши мумкин.


234. Узатиш тизимига ва (ёки) Тақсимлаш тизими операторлари тармоқларига уланган Истеъмолчилар паст частотали режимларда юкламани тушириш (пасайтириш) орқали электр энергетика тизимини ҳимоя қилиш мақсадида ўз истеъмолнинг бир қисмини автоматик тарзда "паст частотали" узиб қўйиш имкониятини таъминлаб бериши лозим.

Тизим оператори паст частота ва частотанинг ўзгариш тезлиги комбинациясига асосланган ўчириш импульсини белгилаши мумкин.


235. Узатиш ва (ёки) тақсимлаш тизимига уланган Истеъмолчилар Тизим оператори билан ўзларининг объектлари учун ҳимоя схемалари ва созламаларини келишиб олишлари керак.

Ҳимояга қўйиладиган минимал талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:

ташқи ва ички қисқа туташув токларидан ҳимоя қилиш;

узатиш тизимига уланиш нуқтасида ўта кучланиш ва кучланишнинг тушишидан ҳимоя қилиш;

ўта юкланиш ва частота тушишдан ҳимоя қилиш;

коммутация ускуналаридаги носозликлардан ҳимоя қилиш;

захира ҳимояси.


236. Истеъмолчилар узатиш тизимига уланиш нуқтасида индуктив характерда 0,95 ҳамда сиғим характерда 0,95 чегараларида қувват коэффициенти ушлаб турилишини таъминлаши лозим.



8-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ САҚЛАШ

ТИЗИМЛАРИ УЧУН УЛАНИШ ШАРТЛАРИ


1-§. Электр энергиясини сақлаш тизимларининг

уланиши учун умумий шартлар


237. Ушбу бобда келтирилган талаблар ягона электр энергетика тизимига уланган, ўрнатилган қуввати 500 kW ва ундан юқори бўлган электр энергиясини сақлаш тизимлари учун қўлланилади.


238. Қоидаларнинг III бўлим 4-бобида келтирилган умумий талаблар электр энергиясини сақлаш тизими учун ҳам қўлланилади.


239. Синхрон генератор тармоқлари орқали ягона электр энергетика тизимига уланган электр энергиясини сақлаш тизимлари учун синхрон генерацияловчи модулларга қўйиладиган талаблар татбиқ этилади.


240. Носинхрон генерацияловчи модул (қайта тикланувчи энергия манбалари) ёки электротехника қурилмалари (инверторлар) орқали ягона электр энергетика тизимига уланган электр энергиясини сақлаш тизимларига қайта тикланувчи энергия манбаларига қўйиладиган талаблар татбиқ этилади.

Ҳар бир электр энергиясини сақлаш тизими истеъмол режими (қувват истеъмол қилиш)да ишлаётган вақтида ва паст частотали истеъмолдан автоматик тарзда ўчириш схемасининг ишга тушишидан аввал инжекция (қувват ишлаб чиқариш) режимига автоматик ўтиш имкониятига эга бўлиши керак. Тизим оператори ушбу имкониятнинг тавсифларидан келиб чиқиб, электр энергиясини сақлаш тизимининг автоматик тарзда истеъмол режимидан ишлаб чиқариш режимига ўтиши учун зарур бўлган вақтни белгилайди.


241. Электр энергиясини сақлаш тизими учун оптимал иш майдони мазкур Қоидаларга 18-иловага мувофиқ бўлиши шарт.


242. Электр энергиясини сақлаш тизими мазкур Қоидаларга 19-иловага мувофиқ уланиш нуқтасида узилишсиз кучланиш пасайишига бардош бериши керак.


243. Частота ўта ортишида содир бўлганда, истеъмол режимида ишлаётган (актив қувватни ютувчи) электр энергиясини сақлаш тизимлари мазкур Қоидаларга 20-иловага мувофиқ частотанинг ортишидаги чекланган частотавий-сезувчан режим (LFSM-O) характеристикасига асосан истеъмол қувватини ошириши керак.

Ҳар бир электр энергиясини сақлаш тизими қўшимча равишда Тизим оператори кўрсатмасига асосан қабул қилинаётган (истеъмол) актив қувватни тез тўхтатиш имконини берувчи кириш портига эга бўлиши керак.


244. Частота пасайганида электр энергиясини сақлаш тизимининг реакцияси мазкур Қоидаларга 21-иловага мувофиқ ҳолда частотанинг пасайишидаги чекланган частотавий-сезувчан режими (LFSM-U) характеристикасига мос келиши керак.

Тизим оператори электр энергиясини сақлаш тизимининг айрим технологиялари учун истеъмол режимидан ишлаб чиқариш режимига ёки аксинча ўтиш учун зарур бўлган вақтни, истеъмол ва ишлаб чиқариш режимидаги қувватни пасайтириш имкониятини ҳисобга олади.


245. Актив қувватни максимал даражада ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда электр энергиясини сақлаш тизими мазкур Қоидаларга 22-иловага мувофиқ тўлиқ иш диапазонида уланиш нуқтасида реактив қувват ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилиш имкониятига эга бўлиши шарт.


246. Электр энергиясини сақлаш тизимлари максимал актив қувват ишлаб чиқаришда мазкур Қоидаларга 23-иловага мувофиқ тўлиқ иш диапазонида уланиш нуқтасида реактив қувват ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш имкониятига эга бўлиши шарт.



2-§. Электр энергиясини сақлаш тизимларида

реактив қувват бошқаруви


247. Электр энергиясини сақлаш тизимлари уланиш нуқтасида мазкур Қоидаларда белгиланган даражадаги реактив қувват билан таъминлаш ва қабул қилиш имкониятига эга бўлиши керак. Реактив қувватни ростлаш қуйидагича амалга оширилади:

белгиланган ўрнатмани ўзгартириш бўйича кўрсатма олинганидан сўнг 2 сония қўлланилади;

белгиланган ўрнатмани янги қийматга ўзгартириш бўйича кўрсатмалар олгандан сўнг 2 сония ичида бошланади;

янги ўрнатмани ўрнатиш 30 сония ичида якунланади.


248. Реактив қувват бошқаруви қуйидагилар ёрдамида созланади:

максимал хатолик номинал реактив қувватнинг 5 фоиздан ошмаслиги керак, бунда аниқлик 1 дақиқа давомида ўлчанади;

аниқлик номинал реактив қувватнинг 5 фоизга тенг ёки ундан юқори бўлади.



3-§. Электр энергиясини сақлаш тизимларида қувват

коэффициенти назоратига талаблар


249. Электр энергиясини сақлаш тизимлари уланиш нуқтасида актив ва реактив қувватни қувват коэффициенти бўйича таъминлаши ва қабул қилиш (қувват коэффициентини бошқариш) имкониятига эга бўлиши керак. Қувват коэффициентини ростлаш қуйидагиларга жавоб бериши керак:

белгиланган қийматни ўзгартириш бўйича кўрсатмалар олинганидан сўнг 2 сония ичида ўзгартириш буйруғини бажариш;

янги ўрнатмага созлашда белгиланган қийматни ўзгартириш бўйича кўрсатмалар олгандан сўнг 2 сония ичида созлашни бошлаш;

янги ўрнатмага созлаш бўйича белгиланган қийматни ўзгартириш юзасидан буйруқ олгандан сўнг 30 сония ичида якунлаш.


250. Қувват коэффициентини бошқариш қуйидагилар билан ростланади:

максимал хатолик электр энергиясини сақлаш тизимларининг номинал реактив қувват қийматининг ± 2 фоизни ташкил қилиши керак, бунда аниқлик 1 дақиқа давомида ўлчанади;

аниқлик 0,01 тенг ёки ундан юқори бўлиши керак.



4-§. Электр энергиясини сақлаш тизимларида

кучланиш назорати


251. Электр энергиясини сақлаш тизимлари реактив қувват таъминлаш ва қабул қилиш имкониятига эга бўлиши ва шу билан уланиш нуқтасида барқарор ва доимий кучланишни сақлаб туриши керак.

Кучланишни ростлаш белгиланган қийматнинг 90 фоизни 1 сония ичида ва қолган 10 фоизни белгиланган қийматни ўзгартириш бўйича кўрсатма олгандан кейин 5 сония ичида бажаришга қодир бўлиши керак.

Кучланишни ростлаш қуйидагилар ёрдамида созланади:

максимал хатолик номинал реактив қувватнинг ±5 фоизини ташкил этиши керак, бунда аниқлик 1 дақиқа давомида ўлчанади.

0,5 фоиз ёки ундан юқори пасайиш учун рухсат этилади. Бунда пасайишни 2-7 фоиз оралиғида созлаш имконияти бўлиши керак

сезмаслик зонаси учун қадам ўлчами, 220/400 kV кучланиш учун 0,25 фоиз ва 132/150 kV кучланиш учун 0,5 фоиздан ошмаслиги керак бўлган Uref нинг ±5 фоиз оралиғида ўрнатилиши ва белгиланган кучланишни ростлаш нуқтасига нисбатан носимметрик бўлиши керак.

нормал иш кучланиш диапазонида Тегишли тизими оператори томонидан белгиланган созлама.



5-§. Электр энергиясини сақлаш тизимларининг

бошқарув қобилияти


252. Электр энергиясини сақлаш тизимлари актив қувватини Тегишли тизим оператори томонидан эксплуатацияга киритишда олдиндан белгиланган қийматларга ростлашга имкон берувчи бошқариш ва ҳимоя тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.


253. Химоя тизими Тегишли тизим операторидан олинган кўрсатмага жавобан ишлаб чиқариш ва истеъмол режимларида электр энергиясини сақлаш тизимларининг актив қувватини бир ёки бир нечта олдиндан белгиланган нуқталарга ростлаши керак.

Электр энергиясини сақлаш тизимлари ишлаб чиқариш ва истеъмол режимида камида бешта созланишли бошқарув даражасига эга бўлиши керак, улар қуйидаги даражаларга ўрнатилади, Тегишли тизим оператори томонидан бошқаси назарда тутилмаган бўлса:

номинал қувватнинг 70 фоиз;

номинал қувватнинг 50 фоиз;

номинал қувватнинг 40 фоиз;

номинал қувватнинг 10 фоиз;

узилмаган ҳолда, номинал қувватнинг 0 фоиз.


254. Мазкур Қоидаларнинг 253-бандга мувофиқ бошқариш имконияти 1 сония ичида бошланиши ва 10 сония ичида тўлиқ амалга оширилиши керак.


255. Тугалланган ёки узлуксиз созлашнинг аниқлиги 1 дақиқа давомида ўлчанган белгиланган қийматдан 1 фоиздан кўп четга чиқмаслиги керак.


256. Электр энергиясини сақлаш тизимлари ёки ушбу тизимлар бошқа объектнинг бир қисми бўлгандаги ҳимояга қўйиладиган талаблар ва тегишли созламалар тармоққа уланиш нуқтасида бутун объект учун белгиланади.

Узатиш тизими оператори ва (ёки) Тақсимлаш тизими оператори Электр энергиясини сақлаш тизимлари оператори билан келишилган ҳолда турли хил ҳимоя созламаларига рухсат бериши мумкин.


257. Электр энергиясини сақлаш тизимларида ҳимоя ва бошқариш функцияларига қуйидаги тартибда устунлик берилиши керак:

тармоқ ва электр энергиясини сақлаш тизимларини ҳимоя қилиш;

тегишли ҳолларда синтетик инерция;

частотали бошқариш (актив қувватни ростлаш);

қувватни чеклаш;

қувват градиентининг чекланиши.


258. Электр энергиясини сақлаш тизимларининг қурилмалари қувват тебранишини демпфирлашни амалга оширишга имкониятига эга бўлиши керак. Қувват тебранишини демпфирлаш қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) электр энергиясини сақлаш тизимлари томонидан генерацияланувчи актив қувватнинг тебраниши 0,1 Hz дан 50Hz гача бўлган частоталарда жорий электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ± 0,5 фоиздан ёки истеъмолнинг ± 0,25 фоиздан ошмаслиги лозим;

б) мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган чегарадан ошиб кетадиган қувват тебранишлари чегарадан ошиб кетгандан кейин 180 сония ичида чегара қийматларигача демпфирланиши керак;

в) қувват тебранишларини демпфирлаш хусусияти кучланиш ва частоталар учун нормал ишчи диапазондаги ҳамда вақт билан чекланган ишчи кучланиш диапазонидаги барча кучланишларга тааллуқлидир;

г) талаблар уланиш нуқтасида ва электр энергиясини сақлаш тизимларидан ташқарида содир бўлган айрим ҳодисалардан кейин нормал, барқарор шароитлар учун қўлланилади ва текширилади.

Электр энергетика тизимида такрорий ҳодисалар содир бўлганда, электр энергетика тизимидаги охирги ҳодисадан кейин 180 сония ичида қувват тебранишларини чегара қийматларигача демпфирланиши керак.


259. Қуввати 1 MW дан юқори бўлган барча электр энергиясини сақлаш тизимлари қурилмалари бирламчи ростлаш, иккиламчи ростлаш, тез учинчи даражали ростлаш ва нолдан ишга тушириш хизматларини тақдим этиши шарт.


260. Қўшимча хизматларни тақдим этишда иштирок этадиган барча электр энергиясини сақлаш тизимлари қурилмалари мантиқий интерфейс (кириш порти) билан жиҳозланган бўлиши керак, шунда у кириш порти орқали олинган кўрсатмаларга жавоб бера олади.

Тегишли тизим оператори ушбу функцияни масофадан бошқариш учун ускуна/қурилмаларга талабларни белгилашга ҳақли.


261. Электр энергиясини сақлаш тизимлари қурилмалари Узатиш тизими оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори ва Тизим операторининг бошқарув марказига қуйидаги маълумотларни тақдим этиши керак:

тармоққа уланишнинг автоматик ўчиргичи - ҳолати;

электр энергиясини сақлаш тизимлари автоматик ўчиргичи - ҳолати;

актив қувватни ўлчаш ва бошқариш - ҳолати (ёқилган/ўчирилган) ва бошқарув сигналлари;

реактив қувватни ўлчаш ва бошқариш - ҳолати (ёқилган /ўчирилган) ва бошқарув сигналлари;

қувват коэффициентини ўлчаш ва бошқариш - ҳолати (ёқилган /ўчирилган) ва бошқарув сигналлари;

ишлаб чиқариш ва истеъмол режимида режалаштирилган актив қувват;

уланиш нуқтасида ўлчанган кучланиш;

кучланишни бошқариш (ёқилган/ўчирилган), бошқаришни пасайиши;

ҳимоя тизимлари маълумотлари;

тўхтатиш/ушлаб туриш сигнали.



IV БЎЛИМ. ОПЕРАТИВ РЕЖАЛАШТИРИШ


1-БОБ. ОПЕРАТИВ РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ

МАҚСАДИ ВА ҚЎЛЛАШ ДОИРАСИ


262. Узатиш тизимида оператив режалаштириш - Тизим оператори томонидан барча операторлар ва Фойдаланувчилар билан ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган, бир кундан бир йилгача бўлган даврни ўз ичига олган, реал вақт режимидаги оператив тадбирларга тайёргарлик жараёнидир. Ушбу жараённинг вақт оралиғи йил, мавсум, ой, ҳафта ва кундан иборат.


263. Оператив режалаштириш турли вақт оралиғида ягона электр энергетика тизимининг оператив хавфсизлиги, ходимлар ва жиҳозларнинг хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган барча ҳолатларни олдиндан баҳолаш орқали реал вақт режимида узатиш тизимининг хавфсиз, барқарор ва самарали ишлашини таъминлаш.


264. Оператив режалаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилар:

якуний истеъмолчилар электр таъминотининг юқори ишончлилигини таъминлаш;

мавжуд ресурсларни оптималлаштириш ҳамда ягона электр энергетика тизими ва Фойдаланувчиларга тегишли объектларни самарали ишлашини ташкил этиш.


265. Оператив режалаштириш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

ўчиришлар (танаффуслар)ни режалаштириш;

хавфсизликни баҳолаш (истеъмол ва ишлаб чиқариш прогнози, қувват захирасини баҳолаш ва узатиш тизимининг мувофиқлигини баҳолаш);

режалаштириш (кундалик иш режалари, графиклар ишлаб чиқиш).



2-БОБ. УЗАТИШ ТИЗИМИДАГИ

ЎЧИРИШЛАРНИ БОШҚАРИШ


1-§. Ўчиришларни бошқаришдаги умумий шартлар


266. Узатиш тизимидаги ўчиришларни бошқаришни режалаштириш, Тизим оператори томонидан узатиш тизимининг барча объектларида режали ўчиришларни мувофиқлаштириш, режалаштирилмаган ўчиришларни амалга ошириш ва мажбурий ўчиришлар билан боғлиқ вазиятларни ҳал этишни ўз ичига олади.


267. Ўчириш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш ускуналарни ишлаб чиқарувчиларининг тавсиялари, шунингдек алоҳида турдаги ускуналар учун ички қоидаларга мувофиқ амалга оширилиб, қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ўчириш ва техник хизмат кўрсатиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

ўчириш тадбирларини режалаштириш ва унга тайёрлаш;

режалаштирилган ишларни бажариш ва эксплуатацияга киритиш;

ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларининг сифатини баҳолаш;

қабул қилиш тадбирлари.


268. Барча турдаги техник хизмат кўрсатиш ва (ёки) таъмирлаш ишларининг муддати ва давомийлиги ишлаб чиқарувчиларнинг тавсиялари, ускунанинг фойдаланганлик муддати ва ҳақиқий техник ҳолатини ва ўзгариб турувчи иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ уларни соз ва ишга яроқли ҳолатда сақлаш зарурати билан белгиланади.

Муайян турдаги ускуналар учун Таъмирлаш қоидаларида қўшимча талаблар белгиланади.



2-§. Режали ўчиришлар


269. Режали ўчиришлар узатиш тизимидаги объектларнинг (электр узатиш тармоқлари, кабел линиялари, подстанциялар, куч трансформаторлари) таъмирлаш ва (ёки) техник хизмат кўрсатиш ишларини олиб бориш учун ташкил этилади.


270. Узатиш тизимидаги барча режали ўчиришлар ишлаб чиқариш қувватлари ва тақсимлаш тармоқларидаги ўчиришлар билан максимал тарзда мувофиқлаштирилиши керак.

Ўчиришларни мувофиқлаштиришдан асосий мақсад якуний истеъмолчиларни электр таъминотида узилишлар муддатини қисқартириш, етказиб берилаётган электр энергияси сифат кўрсаткичларини сақлаб қолган ҳолда бажариладиган тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш.


271. Узатиш тизимидаги ҳар қандай ишларни бажаришда, жумладан узатиш объектларини ўчиришда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ барча хавфсизлик чоралари кўрилиши шарт.


272. Техник хизмат кўрсатиш/таъмирлаш ишларини бажариш ва эксплуатацияга киритиш учун ускуна ва объектларни ўчириш тегишли ўчириш режасида белгиланган муддатларда ва узатиш тармоқларининг мансублик даражаси бўйича масъул диспетчерлик хизмати билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


273. Ўчиришларни режалаштириш, амалга ошириш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш Тизим операторининг "Узатиш тизимида ўчиришларни бошқариш тартиби" ҳужжатига биноан амалга оширилади.


274. Ўчиришларни режалаштиришни мувофиқлаштириш йиллик, ойлик ва кунлик оралиқларда амалга оширилади.


275. Электр энергетика тизими объектларининг йиллик ўчириш режаси (кейинчалик матнда - Йиллик ўчириш режаси) жорий йилда кейинги календар йилининг 1 январдан 31 декабргача бўлган муддатларда, чораклик, ойлик ва ҳафталик даврлар кесимида зарур бўлган ўчиришлар учун тузилади.


276. Йиллик ўчириш режаси узатиш тизимидаги қуйидаги ўчириш режалари асосида ишлаб чиқилади:

тизимлараро электр узатиш тармоқларининг ўчириш режаси - ушбу режа қўшни электр энергетика тизимлари операторлари билан келишилган бўлиши лозим;

узатиш тизимига уланган генерация объектлари қурилмаларининг ўчириш режаси - генерация объектлари операторлари ўзларининг ўчириш режаларини Тизим операторига тақдим этадилар;

узатиш тизимига уланган электр энергиясини сақлаш тизимларининг ўчириш режалари;

тўғридан-тўғри узатиш тизимига уланган Истеъмолчилар қурилмаларининг ўчириш режаси - Истеъмолчилар объектлари операторлари ўчириш режаларини Тизим операторига тақдим этадилар;

тақсимлаш электр тармоқларидаги ўчириш режаси - Тақсимлаш тизими операторлари узатиш тизими билан чегаралардаги ўз ускуналарининг ўчириш режаларини Тизим операторига тақдим этишлари талаб этилади.

Барча Фойдаланувчилар Йиллик ўчириш режасини Тизим операторига йилнинг 15 сентябрь санасигача тақдим этишлари шарт.


277. Тизим оператори Йиллик ўчириш режасини ишлаб чиқади. Йиллик ўчиришларнинг таклиф этилаётган режасини ишлаб чиқишда Тизими оператори Фойдаланувчиларнинг тегишли таклифларини инобатга олади ҳамда узатиш тизими объектларида ўчиришларни самарали ташкил этиш учун барча имкониятларни ишга солади.

Йиллик ўчириш режасининг дастлабки лойиҳасини жорий йилнинг 1 октябрь санасига қадар Фойдаланувчиларга юборади.


278. Фойдаланувчилар жорий йилнинг 1 ноябрь санасигача киритилган Йиллик ўчириш режаси лойиҳаси юзасидан Тизим операторига ўз таклиф ва мулоҳазаларини тақдим этадилар.


279. Тизим оператори Йиллик ўчириш режаси бўйича Фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган таклиф ва мулоҳазаларни ўрганиб чиқади ва имкон қадар инобатга олади. Заруратга кўра қулай ечим топиш мақсадида Фойдаланувчилар билан музокаралар ўтказади.

Музокаралар жараёнида умумий келишувга эришилмаган масалалар бўйича якуний қарорни Тизими оператори қабул қилади. Томонлар билан келишилган Йиллик ўчириш режаси Тизим оператори томонидан жорий йилнинг 1 декабрь санасигача қабул қилинади.


280. Тизим оператори Йиллик ўчиришлар режасини барча операторлар ва Фойдаланувчиларга ишда қўллаш учун, Вазирлик ва Назорат қилувчи органга маълумот учун тақдим этади.


281. Йиллик ўчириш режаси қабул қилинганидан кейин унга ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу режани қабул қилишда қўлланилган тартиб асосида киритилади.


282. Фойдаланувчилар Йиллик ўчириш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларини Тизим операторига ўзгартириш киритиш муддатидан ўттиз кун аввал тақдим этишлари лозим.


283. Йилнинг биринчи ойи учун ойлик ўчириш режаси Йиллик ўчириш режаси билан баравар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


284. Келгуси ойлик ўчиришлар режалари Йиллик ўчириш режасига асосан ва Тизим оператори томонидан қабул қилинган режага ўзгартириш киритиш зарурати ҳамда Фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган сўровлар асосида ишлаб чиқилади.


285. Ойлик ўчириш режалари кунлик ўчириш режалари кесимида тузилади.


286. Фойдаланувчиларнинг ойлик ўчириш режаси бўйича таклифлари Тизим операторига тегишли ой бошланишидан камида қирқ беш кун олдин юборилиши керак, таклифлар Йиллик ўчириш режаси билан бирга тақдим этиладиган йилнинг биринчи ойи учун ўчириш режаси бундан мустасно.


287. Ойлик ўчириш режаси тегишли ой бошланишидан камида ўттиз кун олдин тузилади.

Тизим оператори ойлик ўчириш режасини ушбу тадбирларни амалга ошириш бошланишидан камида йигирма беш кун олдин Фойдаланувчиларга тақдим этади.


288. Ойлик ўчириш режалари, Тизим оператори томонидан асосли сабаблар мавжудлигида ва ушбу жараёнларда иштирок этувчи барча Томонлар ва Фойдаланувчиларнинг талабига биноан ёки уларнинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

Ўзгартиришлар, ўзгартириш киритиш учун сабаб бўлган ҳолат юзага келган вақтдан бошлаб, ўчириш режаси қабул қилинган ойнинг охиригача бўлган даврга тааллуқли ҳисобланади.


289. Фойдаланувчилар келгуси ой бошланишидан камида 2 ҳафта олдин Тизим операторига ойлик ўчириш режасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида мурожаат юборишлари мумкин.


290. Кунлик ўчириш режалари ойлик ўчириш режалари асосида тузилади ва соатлик ўчиришлар режалари кесимида тақдим этилади.


291. Ойлик ўчириш режаларига мувофиқ белгиланган ўчиришлар режалари бошланган ўчиришлар муддатини узайтириш бўйича ёки ўчиришларни кечиктириш бўйича тасдиқланган талабномалар, Тизим оператори диспетчерлик хизматининг ўзгартиришлар юзасидан талабномалари, шунингдек авария тиклаш ишларини олиб бориш юзасидан талабномалари асосида қайта кўриб чиқилиши мумкин.


292. Асосли сабабларга кўра электр узатиш тизимининг маълум объектида режалаштирилган ишлар кунлик ўчириш режасида белгиланган муддатда бажарилмаган ёки якунланмаган бўлса, Фойдаланувчи Тизим операторига янги ўчириш муддатини маълум қилиши керак.

Янги ўчириш муддати қабул қилинган ўчириш режаларига зид келмаслиги керак.

Ўчиришларнинг кечиктирилган ёки узайтирилганлари бўйича янги муддатларини белгилаш масъулияти Тизим оператори ва Фойдаланувчининг зиммасига юклатилади.


293. Узатиш тизими объектининг режалаштирилган ўчириш тадбирларини бажариш учун Тизим оператори мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш бўйича ички тартибларга амал қилади.

Тизим оператори ўчиришдан камида уч кун олдин режалаштирилган тадбирлар натижасида тизимида ўзгариш кутилаётган Фойдаланувчиларни ўчириш бошланиши ва давомийлиги тўғрисида хабардор қилади.


294. Режалаштирилган ўчириш тадбирларини бажариш мақсадида Фойдаланувчилар Тизим операторига белгиланган шаклдаги ўчириш талабномасини юборишлари лозим.


295. Фойдаланувчилар келгуси ҳафтага режалаштирилган ўчиришлар тўғрисидаги хабарномани жорий ҳафтанинг чоршанба куни соат 10:00 гача Тизим операторига юборишлари керак.

Фавқулодда вазият содир бўлган ҳолда, режадан ташқари ўчириш бўйича шошилинч тадбирларни бажариш учун Фойдаланувчи зудлик билан Тизим операторига хабар бериши лозим.


296. Келгуси ҳафтага режалаштирилган ўчиришларни бажариш учун рухсат Тизим оператори томонидан Фойдаланувчиларга, жорий ҳафтанинг пайшанба куни соат 15:00 гача, режадан ташқари (авария) ишлар учун зудлик билан, хабар олинганидан кейин 60 дақиқадан кечиктирмасдан берилиши керак.


297. Режалаштирилган ўчириш тадбирлари якунланганидан сўнг, объектни эксплуатацияга киритишдан олдин, Тизим оператори ўчириш натижасида электр таъминоти режимига таъсир қиладиган барча Фойдаланувчиларни хабардор қилади.


298. Ўчиришлар учун режалаштирилган ишлар якунланганидан сўнг Фойдаланувчининг объектини эксплуатацияга киритиш Тизим операторининг диспетчери билан келишилган ҳолда амалга оширилади.



3-§. Режадан ташқари ўчириш


299. Режадан ташқари ўчириш - бу режали ўчиришлар режаларида кўрсатилмаган, фавқулодда вужудга келган вазият сабабли бажарилиши лозим бўлган ва навбатдаги ўчириш режасида белгиланган муддатда бажаришга кечиктирилиши мумкин бўлмаган ўчиришлар.


300. Узатиш тизимидаги Томонлардан бири режадан ташқари ўчиришга рухсат сўраётган бўлса ва бу ўчириш бошқа режали ўчиришларга ёки Фойдаланувчиларга таъсир этмаса, Тизим оператори сўралаётган ўчиришни Ўчиришлар режасига киритади.


301. Сўралаётган режадан ташқари ўчириш бошқа режали ўчиришлар ёки Фойдаланувчиларнинг электр таъминоти режимига таъсир этса, Тизим оператори, ушбу ўчиришни амалга оширишини осонлаштириш мақсадида ушбу Фойдаланувчилар билан музокаралар ўтказади.


302. Фойдаланувчининг объекти режадан ташқари ўчиришни талаб қилган тақдирда, тегишли Фойдаланувчи зудлик билан Тизим операторига ўчириш сабабини, режалаштирилган санаси ва бошланиш вақтини, шунингдек ўчириш давомийлигини кўрсатиб, режадан ташқари ўчиришга талабнома юбориши керак.


303. Тизим оператори режадан ташқари ўчириш тўғрисидаги талабномани олганидан сўнг зудлик билан уни кўриб чиқади, мазкур ҳолатнинг узатиш тизимига ва бошқа Фойдаланувчиларга бўлган таъсирини таҳлил қилади ҳамда талабнома юборган Томонга мазкур режадан ташқари ўчиришни бажариш учун энг мақбул ечим тўғрисида хабар беради.



4-§. Мажбурий ўчириш


304. Мажбурий ўчириш - бир зумда ёки жуда қисқа вақт ичида содир бўладиган, Тизим оператори назоратидан ташқарида содир бўладиган ўчиш.


305. Мажбурий ўчириш Фойдаланувчи объектига таъсир кўрсатган ҳолда Тизим оператори, ҳодиса ҳамда зарур тафсилотлар билан бирга, ўчиришнинг кутилаётган давомийлиги ҳақида зудлик билан хабардор қилиши шарт.


306. Мажбурий ўчириш узатиш тизими объектларига таъсир кўрсатса, Тизим оператори, ҳодиса тўғрисида зарур тафсилотлар билан бирга, ўчиришнинг кутилаётган давомийлиги ҳақида тегишли Фойдаланувчиларни зудлик билан хабардор қилиши керак.


307. Узатиш тизими объектларининг мажбурий ўчирилиши тақсимлаш тизими ёки бевосита уланган Фойдаланувчининг электр таъминотидаги чекланишига ёки генерацияловчи объектдан ишлаб чиқарилган электр энергиясини узата олмасликка олиб келса, Тизим оператори тегишли Фойдаланувчи (Фойдаланувчилар)ни мажбуран ўчириш сабаблари тўғрисида ва ўчириш давомийлиги тўғрисида зудлик билан хабардор қилиши лозим.


308. Мажбурий ўчиришга олиб келган вазиятлар бартараф этилгандан сўнг ва ажратиш таъсир қилган қурилмаларнинг ишлаш қобилияти тиклангандан кейин Фойдаланувчи ускунасини эксплуатацияга киритиш жараёни фақат Тизим операторининг ваколатли диспетчерлик маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


309. Фойдаланувчи ускунасини мажбурий ўчиришга олиб келган сабаблар бартараф этилгандан сўнг ва ўчиришлар таъсир қилган қурилмаларнинг ишлаш қобилияти тиклангандан кейин Тизим оператори ўчиришлар электр таъминоти режимига таъсир этган Фойдаланувчиларни узатиш тизимлари тегишли қурилма ва ускуналарининг уланиши юзасидан хабардор қилади.



3-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИ

ИШОНЧЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ


1-§. Электр энергетика тизими ишончлилигини

баҳолашнинг умумий шартлари


310. Электр энергетика тизимининг мувофиқлигини баҳолаш Тизим оператори томонидан амалга ошириладиган фаолият бўлиб, у электр энергетика тизимининг муҳим параметрларини баҳолашни таъминлайди ва баҳолаш амалга ошириладиган вақт оралиғида электр энергетика тизими фаолиятининг мувофиқлиги таҳлилини тақдим этади.


311. Оператив режалаштириш доирасида электр энергетика тизимининг мувофиқлигини баҳолаш, кунлик янгилаб бориш билан, мавсумий асосда мунтазам равишда ўтказилади. Истисно тариқасида (қаттиқ қурғоқчилик, ёқилғи таъминотида узилишлар, экстремал об-ҳаво шароитлари ва б.) электр энергетика тизимининг мувофиқлигини баҳолаш қисқароқ вақт давомида амалга оширилиши мумкин.


312. Электр энергетика тизимининг мувофиқлигини баҳолаш натижалари (йил, мавсум, ой, маълум вақт оралиқлари учун) Тизим оператори томонидан эълон қилинувчи, узатиш тизими мувофиқлигининг прогнози ҳисобланади.



2-§. Истеъмол прогнози


313. Оператив режалаштириш нуқтаи назаридан истеъмол прогнози электр энергетика тизимининг йиллик, ойлик ва кунлик электр энергиясига бўлган талаби прогнозини ўз ичига олади.

Истеъмол прогнози шунингдек, актив қувватни максимал ва минимал истеъмолининг, реактив қувватни максимал ва минимал истеъмолининг прогнозини ҳамда намунавий юклама графикларини, жумладан: мавсумий, ойлик, ҳафталик, ишчи, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда истеъмол даражаси юқори ёки паст бўлган кунларни ўз ичига олади.


314. Истеъмол прогнози Фойдаланувчилар маълумотлари ва истеъмол билан боғлиқ ўтган давр маълумоти асосида ишлаб чиқилади.


315. Фойдаланувчиларнинг қуйидаги тоифалари истеъмол прогнози маълумотлари (кунлик/соатлик истеъмол, актив ва реактив қувват, энг юқори қувват, юклама графиклари)ни Тизим операторига тақдим этишлари шарт:

электр узатиш тизимига тўғридан-тўғри уланган истеъмолчилар;

тақсимлаш тармоғининг узатиш тизимига уланишининг барча нуқталаридаги умумий истеъмоли учун ҳар бир Тақсимлаш тизими оператори;

берк тақсимлаш тармоғининг узатиш тизимига уланишида энергия (қувват) баланси учун ҳар бир Берк тақсимлаш тизими оператори;

узатиш тизимидан ўз истеъмолини қисман қоплаш учун Фойдаланувчи Электр станциялари операторлари;

электр энергиясини сақлаш тизимлари операторлари.


316. Барча Фойдаланувчилар Тизим операторига ўз электр энергияси истеъмолининг прогнозларини қуйидаги муддатларда тақдим этишлари лозим:

ойлик истеъмол прогнози - келгуси ой учун ҳар ойнинг 20-санасигача;

ҳар ҳафталик истеъмол прогнози - келгуси ҳафта учун ҳар ҳафтанинг тўртинчи куни соат 12:00 гача;

кундалик истеъмол прогнози - кейинги кун учун ҳар бир иш кунида соат 09:00 гача;

дам олиш (байрам) кунларида - барча дам олиш (байрам) кунлари ва кейинги биринчи иш кунигача;

электр энергиясининг назарда тутилмаган танқислиги, форс-мажор ҳолатлар, экстремал иқлим шароитлари, ёқилғи етказиб беришдаги муаммолар бўлган тақдирда, Тизим операторининг сўрови бўйича, белгиланган муддатда.


317. Барча Фойдаланувчилар йиллик истеъмол прогнозларини тегишли ҳужжатлар билан ваколат берилган органга йиллик ва кўп йиллик прогнозларни келгуси йил учун ҳар йили 1 октябргача тақдим этади.


318. Фойдаланувчиларнинг йиллик электр энергияси истеъмол прогнозлари камида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

умумий йиллик истеъмолининг ойлар кесимидаги тақсимоти (kW•h);

кутилаётган ҳар ойлик актив қувватнинг минимал ва максимал истеъмоли миқдори (kW);

истеъмолчи томонидан юкламани ростлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқилганлиги (қиймати ва муддатлари);

реактив қувват истеъмоли миқдори (kVar).


319. Фойдаланувчиларнинг ойлик электр энергияси истеъмол прогнозлари камида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

умумий ҳар ойлик истеъмолининг кунлик тақсимоти (kW•h);

ҳафталик ва кунлик актив қувватнинг минимал ва максимал истеъмоли миқдори (kW);

истеъмолчи томонидан юкламани ростлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқилганлиги (қиймати ва муддатлари);

реактив қувватни соатлик истеъмоли миқдори (kVar).


320. Фойдаланувчиларнинг ҳафталик электр энергияси истеъмол прогнозлари камида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

умумий ҳафталик истеъмолини ҳар соатлик тақсимоти (kW•h);

актив қувватнинг прогноз қилинган минимал ва максимал истеъмоли миқдори (kW);

истеъмолчи томонидан юкламани ростлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқилганлиги (қиймати ва муддатлари);

реактив қувватни соатлик истеъмоли миқдори (kVar).


321. Фойдаланувчиларнинг кунлик электр энергияси истеъмолининг прогнозлари ҳафталик прогнозлар маълумотларини ўз ичига олади, бунда маълумотлар фақат маълум бир кун учун янгиланади.


322. Мазкур бўлимда кўрсатилган электр энергияси истеъмолининг прогнозлари ҳар бир Фойдаланувчи учун электр энергиясининг умумий истеъмоли, шунингдек тегишли Фойдаланувчининг узатиш тизимига уланган ҳар бир нуқтаси бўйича умумий истеъмоли сифатида келтирилиши лозим.


323. Ҳар бир Фойдаланувчи ўзининг электр энергияси истеъмоли прогнозида прогноз қилинадиган даврда амалга ошириладиган янги (жорий ёки режалаштирилаётган) ривожланиш лойиҳалари билан боғлиқ электр энергияси истеъмоли миқдорининг ўзгаришини ҳисобга олиши керак.


324. Тизими оператори электр энергияси истеъмоли прогнозларини олишда, тақдим этилган прогнозни асоссиз деб ҳисобласа, ушбу Фойдаланувчини хабардор қилган ҳолда, у томондан тақдим этилган прогнозни рад этиши мумкин.


325. Фойдаланувчилар Тизими операторининг эътирозларини қабул қилишлари, электр энергияси истеъмолининг қайта кўриб чиқилган прогнозини тақдим этишлари ёки асослантирилган ҳолда эътирозни рад этишлари, шунингдек ўзларининг дастлабки электр энергияси истеъмоли прогнозини тасдиқлашлари мумкин.


326. Фойдаланувчилар электр энергияси истеъмоли прогнозларини ўзгартиришлари ва ушбу прогнознинг ўзгартирилган вариантини белгиланган муддатлардан аввал тақдим этишлари мумкин.



3-§. Генерация (ишлаб чиқариш) прогнози


327. Генерация (ишлаб чиқариш) прогнози оператив режалаштириш нуқтаи назаридан йиллик, ойлик ва кунлик электр энергияси ишлаб чиқариш прогнозини ўз ичига олади, мавжуд максимал ва минимал актив қувват ишлаб чиқариш прогнозини, реактив қувватни максимал ва минимал истеъмоли, узатилиши ҳамда актив қувват ишлаб чиқарилишининг: мавсумий, ойлик, ҳафталик ва кунлик намунавий графикларини яратишни кўзда тутади.


328. Генерация прогнози Узатиш тизими оператори томонидан, Фойдаланувчилар маълумотлари, ишлаб чиқаришнинг ўтган давр маълумотлари ва режалаштирилган ўчиришларга мувофиқ генерацияловчи модулларнинг мавжудлиги ва мажбурий ўчиришларнинг ўтган давр маълумотлари асосида ишлаб чиқилади.


329. Электр энергияси ишлаб чиқарувчилари ва электр энергиясини сақлаш тизимлари қуйидаги муддатларда барча генерацияловчи модуллар бўйича генерация ва мавжуд қувват прогнозларини тақдим этишлари керак:

генерациянинг йиллик прогнози - келгуси йил учун ҳар йили 1 октябргача;

генерациянинг ойлик прогнози - келгуси ой учун ҳар ойнинг 20-санасигача;

генерациянинг ҳафталик прогнози - келгуси ҳафта учун ҳар ҳафта пайшанба куни соат 12:00 гача;

генерациянинг кунлик прогнози - кейинги кун учун ҳар бир иш кунида соат 09:00 гача;

дам олиш (байрам) кунларида - барча дам олиш (байрам) кунлари ва кейинги биринчи иш куни учун.


330. Генерация ва мавжуд қувватнинг йиллик прогнози қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

ҳар бир генерацияловчи модули ва электр энергиясини сақлаш тизимининг, ўчириш графиклари ва мажбурий ўчиришларининг ўтган давр кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилган максимал ва минимал қуввати (kW);

электр станциялари ва ҳар бир генерацияловчи модул бўйича ҳамда электр энергиясини сақлаш тизимларининг ойлик режалаштирилган электр энергиясининг ишлаб чиқариши (kW•h);

ҳар бир генерацияловчи модул ва электр энергиясини сақлаш тизимининг реактив қувват (kVar) ишлаб чиқариш имконияти.


331. Генерация ва мавжуд оператив қувватнинг ойлик прогнозлари қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

ҳар бир генерацияловчи модул ва электр энергиясини сақлаш тизимининг ишдан тўхтатиш графиклари ва мажбурий ўчиришларининг ўтган давр кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда режалаштириладиган ҳафталик ва кунлик максимал ҳамда минимал қуввати (kW);

электр станциялари ва ҳар бир генерацияловчи модул бўйича кунлик режалаштирилган электр энергиясини ишлаб чиқарилиши (kW·h);

иш кунлари ва дам олиш кунлари учун генерацияловчи модул ва электр энергиясини сақлаш тизимларининг намунавий кундалик ишлаб чиқариш жадвали (kW).


332. Генерация ва мавжуд қувватининг ҳафталик прогнозлари ойлик прогноз каби бир хил фақат кун кесимидаги маълумотларни ўз ичига олади.


333. Генерация ва мавжуд қувватининг ҳар кунлик прогнозлари ҳафталик прогноз каби фақат муайян кун учун янгиланган маълумотларни ўз ичига олиши керак.


334. Тақсимлаш тизими операторлари, Берк тақсимлаш тизими операторлари ва узатиш тизимига бевосита уланган Истеъмолчилар Узатиш тизими операторига ўзларининг тизимларига уланган ёки уларнинг ҳудудида жойлашган тақсимланган генерация ва (ёки) электр энергиясини сақлашнинг режалаштирилаётган жами ва қуввати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари лозим.


335. Ишлаб чиқариш ва мавжуд оператив қувватнинг прогнозлари ҳар бир Фойдаланувчи бўйича электр энергиясини умумий ишлаб чиқариш ва мавжуд қуввати, шунингдек тегишли Фойдаланувчининг узатиш тизимига уланган ҳар бир нуқтаси бўйича жами электр энергиясини ишлаб чиқариш ва мавжуд қуввати сифатида кўрсатилиши керак.


336. Ҳар бир Фойдаланувчи ўзининг ишлаб чиқариш ва мавжуд қуввати прогнозида янги (жорий ёки режалаштирилаётган) ишлаб чиқариш ва электр энергиясини сақлаш тизимларини ривожлантириш лойиҳалари ёки прогноз даврида амалга ошириладиган эксплуатациядан чиқариш режалари билан боғлиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш ва амалдаги мавжуд қувватидаги ўзгаришларни ҳисобга олади.


337. Электр энергияси ишлаб чиқариш ва мавжуд қувват прогнозларини олишда Тизим оператори электр энергияси ишлаб чиқариш ва амалдаги қувват прогнозларини олишда, тақдим этилган прогноз асоссиз деб ҳисобласа, мазкур прогнозни тақдим этган Фойдаланувчини хабардор қилган ҳолда, ушбу прогнозни рад этишга ҳақли.


338. Фойдаланувчилар Узатиш тизими операторининг эътирозларини қабул қилишлари ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш ва амалдаги қувватнинг қайта кўриб чиқилган прогнозини тақдим этишлари ёки эътирозни асосланган ҳолда рад этишлари, ўзларининг дастлабки электр энергияси истеъмоли прогнозини тасдиқлашлари мумкин.


339. Фойдаланувчиларга электр энергияси ишлаб чиқариш ва амалдаги қувват прогнозларини ўзгартиришга ва ушбу прогнознинг ўзгартирилган вариантини белгиланган муддатлардан аввал тақдим этишга рухсат берилади.



4-§. Тизимлараро боғланишларнинг ўтказиш

қобилиятини аниқлаш


340. Тизим оператори қўшни электр энергетика тизимлар билан трансчегаравий электр узатиш имкониятини аниқлашга ҳақли ва масъул ҳисобланади. Бу имконият ягона электр энергетика тизимида электр энергиясининг экспорти ва импортини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг узатиш тизимлари орқали қўшни электр энергетика тизимларига етказиб берилган электр энергиясини ҳисобини юритишга хизмат қилади.


341. Электр узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик имкониятини аниқлаш Тизим оператори қўшни электр энергетика тизимлари операторлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳар бир тизимлараро электр узатиш тармоқлари ва қўшни энергетика тизимларини боғловчи тизимлараро барча боғловчи нуқталари учун қуйидаги қийматларни аниқлайди:

узатиладиган қувват чегараси (УҚЧ) - ҳисоблаш йўли билан аниқланадиган тизимлараро тармоқларнинг (тармоқлар кесимида) ўтказиш қобилиятини максимал қиймати бўлиб, ушбу қийматдан ортиб кетишиш натижасида турғунликнинг бузилишига олиб келади, одатда ушбу қиймат термик чегаралардан кам бўлади;

узатишнинг ишончлилик захираси (УИЗ) - бу Тизим оператори ва бошқа қўшни тизимлар операторлари томонидан зарур фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун фойдаланишга мўлжалланган узатиладиган қувват чегарасининг бир қисми;

максимал рухсат этилган ўтказиш қобилияти (МРЭЎҚ) қуйидагича ҳисобланади: МРЭЎҚ = УҚЧ - УИЗ:

мавжуд ўтказиш қобилияти (МЎҚ) - қўшни электр энергетика тизимларнинг тизим операторлари ўртасидаги келишувларга биноан ҳамда турли техник ва маъмурий шартлар асосида фойдаланилиши мумкин бўлган трансчегаравий ўтказиш қобилияти.


342. Давлатлараро қувват ўтказиш қобилияти - тизимлараро тармоқлар ёки тизимлараро тармоқлар тўплами орқали реал вақт режимдаги актив қувват оқимларини чегаравий ўтказиш қобилиятидир, у вақт ўтиши билан ўзгариб туриши мумкин.


343. Трансчегаравий қувват ўтказиш қобилияти қуйидаги даврлар: мавсум, ой, ҳафта ва кун учун соатлар бўйича қийматлар орқали белгиланади.


344. Электр узатиш тармоқларининг трансчегаравий ўтказиш қобилиятига қуйидаги омиллар асосий таъсир кўрсатади:

ички узатиш тармоқларининг ўтказиш қобилияти;

узатиш тизими қурилмаларининг ишчи ҳолати;

қўшни электр энергетика тизимлари ўртасидаги электр энергияси транзит оқимларининг ҳажмлари;

узатиш тизими ишининг хавфсизлик (n-1) мезони;

узатиш қувватларининг носозликлари, ишдан тўхтаб қолиши, об-ҳаво шароитлари ва ҳоказолар билан боғлиқ ўтказиш қобилиятининг чекловлари.


345. Тизим оператори трансчегаравий узатиш қувватини аниқлаш учун ягона электр энергетика тизимида оператив режалаштиришнинг прогноз ва ҳақиқий маълумотларига асосланади.

Заруратга кўра тегишли йўналишда ва маълум вақт даврида трансчегаравий ўтказиш қобилиятини аниқлаш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни тақдим этиш юзасидан Фойдаланувчиларга ва бошқаларга мурожаат қилиши мумкин.


346. Узатиш тизими оператори ўзининг веб-сайтида қўшни электр энергетика тизимлари билан алоҳида чегаралар орқали тизимлараро ўтказиш имконияти тўғрисидаги ҳақиқий маълумотларни ҳамда электр энергияси экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш учун тизимлараро боғланишларнинг ўтказиш имкониятидан фойдаланиш қоидаларини эълон қилади.



5-§. Хавфсизликни баҳолаш


347. Тизим оператори электр энергетика соҳасидаги назорат органи билан биргаликда мунтазам равишда эксплуатациявий хавфсизлик таҳлилини ўтказиши ва электр энергетика тизимининг эксплуатацияси ишончлилигини талаб этилган даражада ушлаб туриш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга ошириши шарт.


348. Эксплуатация хавфсизлиги таҳлилини ўтказиш учун Тизим оператори Узатиш тизими оператори билан биргаликда узатиш тизимининг намунавий моделларини ишлаб чиқади.

Мазкур намунавий моделлар ягона электр энергетика тизими объектлари бўйича тузилмавий ахборот ва маълумотларни, жумладан бошқа тармоқлар билан боғланишларни ва уланган Фойдаланувчиларни ўз ичига олиши керак.

Моделлаштириш учун маълумотлар мунтазам равишда янгилаб борилиши лозим.

Тизим оператори маълумотларни Фойдаланувчилардан сўраб олишга ҳақли ва тармоқнинг ўзаро боғланиш нуқталарини кўриб чиқишда узатиш тизимидаги бошқа операторлар билан ҳамкорлик қилади.


349. Узатиш тизимининг моделлари SCADA тизимидан олинган маълумотлардан фойдаланиб, хавфсизликни баҳолаш мезонлари аниқланадиган белгиланган вақт оралиқлари учун созланади.


350. Маълумотлар Фойдаланувчилар ва Тизим оператори томонидан узатиш тизими объектлари учун энг камида умумий истеъмолнинг қуйидаги режимлари учун (кун/вақт) тақдим этилиши керак:

қишки максимум ва минимум;

баҳорги максимум ва минимум;

ёзги максимум ва минимум;

кузги максимум ва минимум.


351. Ушбу Қоидаларнинг 349-бандида келтирилган келгуси йил учун таҳлил ўтказиш режимлари қуйидаги асосий маълумотларга асосланган бўлиши керак:

электр энергиясига бўлган талаб, анъанавий генерациянинг мавжудлиги;

қайта тикланувчи энергия манбаларидан кутилаётган ишлаб чиқариш (жумладан, тақсимланган ишлаб чиқариш бўйича жами қийматлари);

электр энергиясини сақлаш тизимларининг мавжудлиги ва уларнинг режалаштириш маълумотлари;

импорт-экспортнинг режалаштирилаётган ҳажмлари (иккала йўналишда ҳам чегаралараро ўтказиш қобилияти билан тақдим этилган);

узатиш тармоқларига техник хизмат кўрсатиш бўйича режалаштирилган ишлар ва тегишли режадаги йилда янги объектларнинг эксплуатацияга киритилиши.


352. Хавфсизлик таҳлилини ўтказишда узатиш тизимининг аниқ моделлари шунингдек, тармоқ тузилмалари ёки оператив режимлардаги ўзгаришлар, ҳимоя тизимлари ўрнатмалари, аварияга қарши автоматика схемаси, трансформаторларнинг юклама остида кучланишни ростлагичлари, подстанциялар схемалари ва иш режимларидаги ўзгаришлар тўғрисида аниқ маълумотларга асосланилади.


353. Эксплуатация хавфсизлиги таҳлили Тизим оператори томонидан қуйидаги муддатларда ўтказилади:

йиллик таҳлил - келгуси йил учун ҳар йили октябрь ойи охиригача;

мавсумий таҳлил - ҳар бир мавсум бошланишидан бир ой олдин "баҳор-ёз" мавсуми учун 1 мартгача ва "куз-қиш" мавсуми учун 1 сентябргача;

ойлик таҳлил - келгуси ой учун ҳар бир ойнинг 25 санасигача;

ҳафталик таҳлил - келгуси ҳафтанинг пайшанба куни;

кундалик таҳлил - келгуси кун учун, ҳар бир иш куни соат 18:00 гача, байрам ва дам олиш кунлари учун - барча келгуси байрам кунлари ва кейинги биринчи иш куни.


354. Эксплуатация хавфсизлиги таҳлилини ўтказиш учун Тизим оператори тўлиқ схема учун Қоидаларнинг 1090-бандига биноан белгиланган эксплуатация шароитларини (критик ва турғун бўлмаган) моделлаштиради ва мазкур Қоидаларнинг XI бўлим 2-бобига мувофиқ белгиланган эксплуатациявий хавфсизлик чегаралари (n-1) учун мувофиқлигини текширади.


355. Узатиш тизимининг асосий элементларини режалаштирилган ўчиришларидан олдин Тизим оператори тармоқнинг умумий моделидан фойдаланиб эксплуатациявий хавфсизлик таҳлилини ўтказади.


356. Эксплуатация хавфсизлиги таҳлили натижаларига биноан қўшни электр энергетика тизимлар операторларининг тармоқлари таъсирга учраши кузатилган ҳолда Тизим оператори улар билан эксплуатациявий хавфсизлик таҳлили натижаларини муҳокама қилади.


357. Юзага келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш мақсадида Тизим оператори томонидан йиллик, ойлик ва ҳафталик эксплуатация хавфсизлиги таҳлили ўтказилиши керак. Бунда қуйидаги ҳолатлар бўйича таҳлиллар ўтказилади:

ягона электр энергетика тизимининг номутаносиблиги ва электр энергетика тизими мувозанатини таъминлаш учун захиранинг мавжуд эмаслиги;

эксплуатациявий хавфсизлик чегаралардан ортиб кетадиган қувват, ўта юкланишлар бўйича;

электр узатиш тизимининг тугунларидаги юқори/паст кучланиш;

электр узатиш тизимида барқарорлик бўйича чегараларнинг бузилиши;

қисқа туташув токларининг чегаравий қийматлари ўзгариши.


358. Потенциал чекловлар аниқланганда, Тизим оператори ушбу Қоидаларнинг V бўлим 3-боби 4-параграфига мувофиқ коррекцияловчи тадбирларни ишлаб чиқади.


359. Тизим оператори потенциал чекловларни аниқлаш ҳамда қўшни электр энергетика тизимлари операторлари ва Фойдаланувчилар билан биргаликда коррекцияловчи тадбирларни амалга ошириш учун бир кун олдин ва жорий кун давомида эксплуатация хавфсизлиги таҳлилини ўтказади.

Тизим оператори электр энергиясининг ҳақиқий истеъмоли ва ишлаб чиқарилиши мониторингини ўтказиши ва сезиларли фарқлар (оғиш) бўлса, эксплуатациявий хавфсизлик таҳлилини янгилаши лозим. Эксплуатациянинг реал вақт режимига яқинланилганда электр энергетика тизими ҳолатини баҳолаш қўлланилиши лозим.


360. Тизим оператори эксплуатациянинг барча босқичларида баҳолаш ва эксплуатациявий хавфсизликни тиклаш учун ҳисобланади.

Эксплуатация хавфсизлиги таҳлили узатиш тармоқларининг конфигурацияси ва электр энергетика тизимининг барқарорлиги ҳамда динамик турғунлигини ҳисобга олиши керак.


361. Эксплуатация хавфсизлигини таҳлил қилишда Тизим оператори оператив режалаштириш жараёнининг қуйидаги маълумотларидан фойдаланиши лозим:

электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқарилиши прогнози маълумотлари;

ўчиришларни режалаштириш маълумотлари;

узатиш тизимини бошқариш учун актив қувват захирасининг прогнози;

электр энергетика тизимининг иши тўғрисида ўтган давр маълумотлари;

электр энергиясини давлатлараро оқимининг ҳисобланган ҳажмлари;

электр энергетика тизимининг хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган авария вазиятлари ҳақида хабарлар;

электр энергиясини истеъмоли ва ишлаб чиқарилиши прогнозига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган электр энергетика тизимидаги чекловлар;

ёқилғи таъминоти шартлари;

метеорологик ҳолат прогнозлари;

электр энергетика тизимининг барқарорлиги ва хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан оммавий ахборот воситалари материаллари.


362. Тизим оператори, заруратга кўра, Фойдаланувчидан тегишли муддат учун эксплуатация хавфсизлиги таҳлилини ўтказиш учун янгиланган ахборот тақдим этиши ёки аввал тақдим этилган ахборотни тасдиқлашини талаб этиши мумкин.


363. Эксплуатация хавфсизлиги таҳлили Тизим оператори томонидан орттирилган тажриба ва ўтган даврдаги маълумотларга асосан танлаб олинган, лекин қуйидагилардан кам бўлмаган ҳолда, маълум иш соатлари учун ўтказилиши керак:

йиллик эксплуатация хавфсизлиги таҳлили учун - ҳар бир ойнинг бир ҳафтасидаги бир кунининг бир соати;

мавсуми эксплуатация хавфсизлиги таҳлили учун - мавсум давомида ҳар ҳафтанинг бир кунининг бир соати;

ойлик эксплуатация хавфсизлиги таҳлили учун - ойнинг бир кунининг бир соати;

ҳафталик эксплуатация хавфсизлиги таҳлили учун - ҳар бир куннинг танлаб олинган олти соати;

кундалик эксплуатация хавфсизлиги таҳлили учун - келгуси куннинг ҳар бир соати.


364. Эксплуатация хавфсизлиги таҳлилининг натижалари бўйича Тизим оператори томонидан тайёрланадиган маълумотлар ҳар бир тегишли давр (йил/ой/ҳафта/кун/соатлар) кесимида қуйидагиларни ўз ичига олади:

электр энергиясини тармоқдаги ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи объектлардаги ўз эҳтиёжлари учун йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда истеъмол қилиш прогнозлари;

мавжуд актив қувват ишлаб чиқариш прогнозлари;

электр энергетика тизимининг эксплуатация хавфсизлиги чегаралари бузилиши мумкин бўлган эҳтимолий вазиятларнинг таҳлили;

актив қувват захираларининг етарлича таъминланмаётган эҳтимолий вазиятларнинг таҳлили;

ягона электр энергетика тизимининг бирламчи ва иккиламчи захирасининг етарлича таъминланаётган эҳтимолий вазиятларнинг таҳлили;

авария вазиятлари рўйхатидаги авария вазиятлари содир бўлиши эҳтимоли;

авария вазиятлари рўйхатидаги авариялар оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирлар;

Тизим операторининг хулосасига кўра электр энергетика тизими ва электр таъминоти хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа зарур маълумотлар.


365. Эксплуатация хавфсизлиги таҳлилининг натижаларига кўра, Тизим оператори барча прогноз қилинган режимлар учун тегишли даврдаги энергоблокларнинг актив қуввати захиралари ҳажмларини, частотани ростлаш (частотани ушлаб туриш, тиклаш ва қўллаб туриш учун захиралар) бўйича ёрдамчи хизматлар ҳажмларини, шунингдек, ўзаро уланиш шартномаларига мувофиқ давлатлараро оқимлар бўйича келишилган оғишларни сақлаб қолиш бўйича бошқа ёрдамчи хизматларнинг ҳажмларини ҳам белгилайди.



6-§. Тизимининг операцион барқарорлиги прогнози (O-SAF)


366. Тизим оператори республикадаги умумий истеъмолни қондириш ва экспорт-импорт мажбуриятларини бажариш учун турли оператив режимларда актив қувватнинг зарур захирасини таъминлайди ва республика ягона электр энергетика тизимида умумий электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятини баҳолаш орқали электр энергетика тизими барқарорлиги таҳлилини ўтказади.


367. Электр энергетика тизими барқарорлигини таҳлил қилиш ва узатиш тизимининг мувофиқлиги прогнози Тизим оператори томонидан турли прогнозларнинг натижалари, хусусан йиллик ўчириш режаси, истеъмол прогнози, ишлаб чиқариш прогнози, тизимлараро узатиш қувватини аниқлаш ва электр энергетика тизими барқарорлигини баҳолаш натижалари (O-SAF) асосида ишлаб чиқилади.


368. Ушбу Қоидаларнинг 367-бандида келтирилган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, Тизим оператори мосликнинг эҳтимоли, унинг бўлмаслиги муддати ҳамда оқибатда етказиб берилмайдиган электр энергиясининг кутилаётган ҳажмини баҳолайди.


369. Тизим оператори йилига икки марта электр энергетика тизими хавфсизлигининг мавсумий таҳлилига мос келадиган режимларни ҳисобга олган ҳолда, келгуси ёз ва қиш мавсуми учун барқарорлик прогнози (O-SAF)ни амалга ошириши лозим. Олинган натижалар ягона электр энергетика тизимининг қишки ва ёзги барқарорлик прогнози (O-SAF)да тақдим этилади.

Ҳисоботлар Узатиш тизими оператори ва Тизим операторининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади ва Фойдаланувчилар ўз ишларини режалаштиришларида қўлланма сифатида фойдаланилади.


370. Тизим оператори генерацияловчи модулларнинг фаолиятида, юкламаларда, қайта тикланувчи энергия манбаларининг кўрсаткичларида ёки тизмилараро узатиш қувватларида кутилаётган барқарорликка сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўзгаришларни аниқлаганда ўзининг барқарорлик прогнози (O-SAF) ҳисоботларини янгилашга ҳақли.


371. Тизим оператори қуйидагиларга асосланган ҳолда, кунлик вақт оралиғида электр энергетика тизими барқарорлиги таҳлилини ўтказади:

юклама прогнози;

анъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан генерация прогнози;

режалаштирилган ўчиришлар рўйхати;

мавжуд актив қувват захиралари;

тизимлараро чегаралардаги қувватга мос электр энергияси импорти ва экспорти;

генерацияловчи модуллар имкониятлари ва уларнинг тайёрлик ҳолати;

Фойдаланувчи объектларининг истеъмолини, уларнинг ҳолати ва мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда бошқариш имкониятлари.


372. Ушбу Қоидаларнинг 371-бандига мувофиқ ўтказилган таҳлиллар натижасида Тизим оператори барқарорлик бузилганлиги ва ушбу ҳолатнинг давомийлиги натижасида етказиб берилмаган электр энергияси ҳажмини аниқлайди.

Барқарорлик бузилган ва тикланмаган бўлса, Тизим оператори Вазирликни хабардор қилади, барқарорлик бузилиши сабабларининг таҳлили, ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича чоралар юзасидан ўз таклифларини юборади.



4-БОБ. КУНДАЛИК ИШ ЖАДВАЛЛАРИ


1-§. Фойдаланувчиларнинг кунлик иш жадваллари


373. Тизим оператори республика бўйича узатиш тизимидаги ишларни режалаштириш учун жавобгардир. Барча Фойдаланувчилар Тизим операторининг мазкур бўлимда белгиланган талабларига риоя қилишлари шарт.


374. Тизим оператори узатиш тизимидаги ишларни режалаштиришни тегишлилиги бўйича "Энергия" координацион диспетчерлик марказининг (кейинги ўринларда - "Энергия" КДМ) минтақавий бошқарув маркази билан бевосита ҳамкорликда амалга оширади.


375. Узатиш тизимидаги кунлик иш жадваллари қуйидагилар:

Фойдаланувчиларнинг кунлик иш жадвал (график)лари;

Фойдаланувчиларнинг соатлик иш жадвал (график)лари;

узатиш тизимининг кунлик иш жадвал (график)лари.


376. Барча Фойдаланувчилар ўзларининг кунлик иш жадвал (график)ларини Тизим операторига тақдим этишлари шарт.


377. Фойдаланувчиларнинг кунлик иш жадваллари - алоҳида Фойдаланувчига тегишли бўлган ёки унинг тасарруфидаги объектлар учун электр энергиясини ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, электр энергиясини сақлаш тизимларини зарядлаш ва разрядлаш, ички ва ташқи савдонинг (экспорт ва импорт) соатлик режасини ўз ичига олади.


378. Кунлик иш жадваллари узатиш тизимига уланиш нуқтасидан қатъий назар бутун узатиш тизими учун умумлаштирилади. Трансчегаравий оқимлар қўшни энерготизимлар операторлари ("Энергия" КДМ билан бевосита ҳамкорликда) билан келишилади.


379. Тизим оператори кунлик иш жадвалларини тақдим этиш шаклини белгилайди ва уларни тақдим этиш тартибини (формати) ўрнатади. Кунлик иш жадвалларини тақдим этиш шакли ва услуби, шунингдек бошқа зарур кўрсатма ва йўриқномалар Тизим операторининг веб-сайтида эълон қилинади.


380. Тизим оператори кунлик иш жадвалларини тақдим этиш учун ихтисослаштирилган IT-платформа ва Тизим оператори ва Фойдаланувчи ўртасида ажратилган алоқа каналларидан фойдаланиши керак.

Кунлик иш жадвалларини тақдим этиш учун захира манбаи сифатида интернетдан фойдаланган ҳолда электрон почта орқали юборилиши мумкин бўлади.


381. Тизим оператори одатий шароитларда, шунингдек ахборот тизими мавжуд бўлмаган ҳолатларда кунлик иш жадвалларини тақдим этиш, текшириш ва тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.


382. Кунлик иш жадвалларида асосий вақт оралиғи бир соатни ташкил этади.


383. Фойдаланувчилар кейинги кун учун кунлик иш жадвалларини бир кун олдин соат 10:00 дан кечиктирмай Тизим операторига тақдим этади.


384. Тизим оператори соат 10:30 га қадар барча кунлик иш жадваллари олади ва уларни ўрнатилган шаклга ва талабга мувофиқ тақдим этилганлиги юзасидан текширади.

Фойдаланувчи кунлик иш жадвалларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган ҳолда Тизим оператори тегишли Фойдаланувчи учун намунавий кунлик иш жадвалларини белгилайди ва унга огоҳлантириш беради.

Фойдаланувчи кейинчалик ҳам кунлик иш жадвалларини ўз вақтида тақдим этмаса ёки нотўғри тақдим этса, Тизим оператори Регуляторга шикоят киритиши ва тегишли чора-тадбирларни қўллаши мумкин.


385. Ягона электр энергетика тизими бўйича барча кунлик иш жадваллари ўзаро мутаносиб бўлиши, яъни барча кунлик иш жадвалларининг йиғиндиси (ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, экспорт ва импорт) нолга тенг бўлиши керак. Соат 13:30 га қадар Тизим оператори ёндош энерготизимлар операторлари билан электр энергияси оқимлари сальдосини ва барча кунлик иш жадваллари мутаносиблигини текширади.


386. Узатиш тизимидаги барча кунлик иш жадваллари мутаносиб бўлган ҳолда, режалаштириш графикларни тузиш жараёни якунланади. Тизим оператори кунлик иш жадвалларида маълум номутаносибликларни аниқласа, тегишли Фойдаланувчиларга ўз жадвалларига соат 14-00 гача мос равишда тузатишлар киритиш юзасидан тавсия беради. Қайта кўриб чиқилган кунлик иш жадваллари Тизим операторига белгиланган шакл ва тартибда юборилади.


387. Қайта кўриб чиқилган кунлик иш жадвалларининг мутаносиблиги Тизим оператори томонидан қайта текширилади ва натижа қониқарли бўлса, режалаштирилаётган кун учун кунлик иш жадваллари тузиш жараёни якунланади. Кунлик иш жадвалларида камчиликлар бўлса, улар рад этилади.


388. Ўрнатилган қуввати 5 MW га тенг ва ундан катта бўлган ҳар бир генерацияловчи модул учун электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг кунлик иш жадваллари бир соатлик режалаштириш оралиғига бўлинган қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

ҳар бир электр станциянинг жами ва унинг ҳар бир генерацияловчи модули учун алоҳида актив қувват;

ҳар бир генерацияловчи модул учун максимал ва минимал актив қувват;

ҳар бир генерацияловчи ва гидроаккумуляцияловчи (ростловчи) электр станциялар/қурилмаларнинг мавжудлиги;

узатиш тизимидаги якуний истеъмол;

электр энергиясини ички ва (ёки) ташқи оқимлари.


389. Фойдаланувчилар ва Тақсимлаш тизими операторларининг (жумладан Берк тақсимлаш тизим операторлари) кунлик истеъмол жадваллари бир соатлик режалаштириш оралиғига бўлинган қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

жами актив қувват истеъмоли;

анъанавий генерацияловчи модулларнинг жами актив қувват ишлаб чиқариши;

қайта тикланувчан энергия манбалари қурилмаларининг жами актив қувват ишлаб чиқариши;

бошқариладиган юкламаларнинг жами актив қувват истеъмоли;

бошқариладиган юкламаларнинг мавжудлиги;

электр энергиясини ички ва (ёки) ташқи савдоси.


390. Электр энергиясини сақлаш тизимларининг кундалик иш жадваллари бир соатлик режалаштириш оралиғига бўлинган қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

жами актив қувват истеъмоли;

жами актив қувват ишлаб чиқариш;

бошқариладиган юкламаларнинг актив қувват истеъмоли;

электр энергиясини сақлаш тизимларининг мавжудлиги;

электр энергиясини ички ва (ёки) ташқи савдоси.


391. Электр энергияси трейдерлари ўзларининг кундалик иш жадвалларида электр энергиясининг барча ички ва ташқи савдолари тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим этади.



2-§. Фойдаланувчиларнинг кун ичидаги иш жадваллари


392. Фойдаланувчиларининг кун ичидаги иш жадваллари - электр энергияси бозоридаги операциялар ёки уларнинг қурилмалари мавжудлигидаги ўзгаришлар натижасида кундалик иш жадвалларига киритиладиган ўзгаришлардир.

Кун ичидаги иш жадваллари - электр энергиясини ишлаб чиқариш, истеъмол, сақлаш ҳамда ички ва ташқи савдоси бўйича кунда тақдим этилган ва тасдиқланган иш жадвалларидаги ўзгаришлардир.


393. Кун ичидаги жадваллар Тизим операторига режалаштириш куни, операциялардан камида икки соат олдин тақдим этилиши керак. Фойдаланувчилар кун ичидаги иш жадвалларини махсус электрон платформа орқали ҳам юборишлари мумкин.


394. Кун ичидаги иш жадваллари Тизим оператори томонидан кунлик иш жадваллари каби ёндашув асосида, таъсир доирасидаги барча операциялар ҳамда ички ва ташқи иш жадвалларини мувозанатга келтирган ҳолда тасдиқлайди.



3-§. Узатиш тизимининг кундалик иш жадваллари


395. Тизим оператори Узатиш тизими оператори билан биргаликда, узатиш тизимининг Фойдаланувчилари ва трансчегаравий оқимларнинг тасдиқланган кунлик ва кун ичидаги иш жадваллари асосида, тегишли қўшни энерготизимлар операторлари билан келишилган ҳолда, Узатиш тизимининг кундалик иш жадвалларини ишлаб чиқади.


396. Тасдиқланган кундалик иш жадваллардан фойдаланиб Тизим оператори ягона электр энергетика тизимида частотани ростлаш бўйича захираларнинг мавжудлигини ва қўшни электр энергетика тизимларининг ҳар бири билан трансчегаравий оқимлар ҳажмини ҳисоблайди.


397. Узатиш тизимининг кундалик иш жадваллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

қуввати 5 MW га тенг ёки ундан юқори бўлган барча генерацияловчи модуллари ва қуввати 0,5 MW га тенг ёки ундан катта бўлган электр энергиясини сақлаш тизимларининг актив қувват ишлаб чиқариш жадвали ва уларнинг мавжудлиги, бунда анъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг генерацияси бўйича алоҳида жадвал шакллантирилади;

қуввати 5 MW гача бўлган генерацияловчи модуллар бўйича актив қувват ишлаб чиқарилишининг умумлаштирилган жадвали;

жами актив қувват истеъмоли жадвали;

бошқариладиган истеъмол талаби ва унинг мавжудлиги;

электр станциялар ва генерацияловчи модуллар кесимида электр энергетика тизимидаги захираларнинг мавжудлиги;

қўшни электр энергетика тизимлар билан трансчегаравий оқимлар;

ҳар бир чегаралар аро боғланишларда ишончлилик захираси даражаси;

узатиш тизимидаги исрофларни баҳолаш.


398. Тизим оператори кундалик хавфсизликни баҳолаш учун узатиш тизимининг кунлик режасидан фойдаланади. Хавфсизлик таҳлили тақдим этилган кундалик иш жадваллари барқарор ишлаш шароитларни таъминламаслигини кўрсатса, Тизим оператори тегишли чораларни кўради.



5-БОБ. ЎТА ЮКЛАНИШЛАР ПРОГНОЗИ


399. Электр энергетика тизимидаги режалаштириш тадбирлари тугатилганидан сўнг, лекин электр энергияси оқимлари жадваллари тасдиқланишидан олдин, Тизим оператори узатиш тизимида электр энергиясини ишлаб чиқариш, истеъмоли ва транзитининг режали ҳажмларини таъминлай олишга қодирлигини текшириш учун ўта юкланишлар прогнози бўйича ҳисоб-китобларни ўтказади.

Ҳисоб-китоблар ўтказишдан мақсад - режалаштирилган кундаги эксплуатация қилиш давомида узатиш тизимининг айрим элементлари ўта юкланиши хавфини текширишдир.

Баҳолаш, барқарор иш режими ва "n-1" режимлар учун узатиш тизимининг айрим муҳим элементлари йўқотилиши эҳтимолидан келиб чиқиб ўтказилади.


400. Ўта юкланиш прогнози ҳисоб-китоблари натижаси бўйича узатиш тизимида барқарор иш режимларида ўта юкланишлар кузатилган ҳолда Тизим оператори узатиш тизимида юз бериши мумкин бўлган ўта юкланишларни бартараф этиш мақсадида тақдим этилган ва тасдиқланган графикларга ўзгартиришлар киритишни талаб қилиши мумкин. Фойдаланувчилар Тизим операторининг талаби бўйича ўз жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритишлари шарт.


401. Тасдиқланган жадвалларга ўзгартиришлар киритиш имкони бўлмаган ҳолда Тизим оператори диспетчерларга барқарор иш режимларида ўта юкланишлар прогноз қилинган вақт оралиғида электр энергетика тизимининг захираларини ишга туширишга кўрсатма беради.


402. Ўта юкланиш прогнози бўйича ҳисоблашлар натижасига кўра узатиш тизимида "n-1" режимларида ўта юкланишлар аниқланса, Тизим оператори диспетчерларга, "n-1" оператив режими содир бўлиш ҳолатига нисбатан зарур тадбирларни режалаштириш кўрсатмасини беради.

Стандарт чоралар қуйидагилардан иборат: генерацияни ва электр энергиясини сақлаш тизимларини такроран диспетчерлаш, экспорт ёки импорт узатмаларни қисқартириш, ҳамда ягона электр энергетика тизими захираларини ишга солиш.



V БЎЛИМ. ЭЛЕКТР РЕЖИМЛАРИНИ БОШҚАРИШ


1-БОБ. ЭЛЕКТР РЕЖИМЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ

МАҚСАДИ ВА ҚЎЛЛАШ ДОИРАСИ


403. Электр режимларини бошқариш жараёни узатиш тизимида асосий фаолият турларидан бири бўлиб, фаолиятнинг қолган турлари унинг самарали ишлашига хизмат қилади ва унга узвий боғлиқдир. Бу фаолият оператив режимда ёки ушбу режимга жуда яқин вақт оралиғида, ҳар қандай ҳолатда оператив кун давомида бажарилади.

Электр режимларини бошқариш, иерархик тартибда ташкил этилган Тизим оператори ва унинг минтақавий ҳамда ҳудудий бўлинмалари раҳбарлиги остида, ягона электр энергетика тизимидаги электр станциялар ва подстанцияларнинг тезкор ходимлари томонидан, кунлик ва кундалик иш шароитида амалга оширилади.


404. Электр режимларини бошқаришнинг асосий мақсади электр энергетика тизимининг хавфсиз, барқарор ва самарали ишлашини ҳамда жалб қилинган ходимлар ва ускуналарнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш билан бир вақтда якуний истеъмолчилар электр таъминотининг узлуксизлигини таъминлашдир.


405. Электр режимларини бошқаришнинг вазифалари ягона электр энергетика тизими иш самарадорлигини таъминлаш, электр энергияси бозори фаолиятини енгиллаштириш, қўшни мамлакатлар электр энергетика тизимлари билан барқарор интеграцияни таъминлаш ва параллель иш режимларини бошқаришдан иборат.


406. Қоидаларнинг мазкур бўлими Тизим оператори, Узатиш тизими оператори, барча ишлаб чиқарувчилар, Истеъмолчилар, электр энергиясини сақлаш тизимлари ҳамда тақсимлаш ва Берк тақсимлаш тизими операторлари ва узатиш тизимига уланган бошқа Фойдаланувчиларга тааллуқли.


407. Мазкур бўлим тааллуқли бўлган барча Томонлар унинг муваффақиятли ва самарали қўлланилиши учун фаол ёрдам беришлари шарт.



2-БОБ. ТЕЗКОР-ДИСПЕТЧЕРЛИК БОШҚАРУВИ


1-§. Тезкор-диспетчерлик бошқарувининг мақсади

ва қўллаш доираси


408. Тезкор-диспетчерлик бошқаруви Ўзбекистон Республикасининг ягона электр энергетика тизимини иерархик ва марказлаштирилган тартибда оператив бошқариш фаолияти бўлиб, асосий мақсади ягона электр энергетика тизимидаги якуний истеъмолчилар электр таъминотининг узлуксизлиги, ишончлилиги ва сифатини таъминлашдан иборат.


409. Тезкор-диспетчерлик бошқаруви жараёни оператив (реал вақт режимида) ёки реал вақтга яқин режимда электр энергетика тизимининг хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида Тизим оператори томонидан амалга оширилади. Тизим оператори тезкор-диспетчерлик бошқаруви жараёнида мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази "Энергия" КДМ ва бошқа қўшни тизим операторлари билан биргаликда қуйидаги фаолиятни амалга оширади:

электр энергиясининг режалаштирилган ўзаро алмашинувларини оператив режимда мониторинг қилиш;

электр энергиясининг давлатлараро ва ички минтақалараро оқимларини назорат қилиш;

Тегишли тизим оператори ва Электр станциялари оператори билан биргаликда ягона электр энергетика тизими объектларига техник хизмат кўрсатиш дастурини амалга ошириш;

Фойдаланувчиларга актив/реактив қувватни ростлаш ва (ёки) бошқа тизим хизматлари учун кўрсатмалар бериш;

Истеъмолчиларга истеъмолни ростлашга оид кўрсатмалар бериш;

Тегишли тизим операторлари билан биргаликда тармоқлардаги ўта юкланишлар муаммосини ҳал этиш;

оператив ишончлиликнинг тегишли даражасини сақлаб туриш;

кутилмаган, фавқулодда ёки режалаштирилмаган вазиятларнинг содир бўлиши билан боғлиқ масалалар ечимини топиш.


410. Диспетчерлик жараёни тўлиқ Тизим оператори томонидан амалга оширилади. Тизим оператори электр энергетика тизимини функционал иерархияси доирасида алоҳида Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи, диспетчерлик бошқаруви жараёни учун оператив регламентлар мажмуасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда унга риоя қилади.


411. Ўзбекистон Республикаси ягона электр энергетика тизимида диспетчерлик бошқаруви марказлаштирилган тартибда Тизим оператори томонидан амалга оширилади.

Минтақавий диспетчерлик бошқармалари минтақавий узатиш тармоқларининг ва ўзининг масъуллик зоналарида уланган, Тизим операторининг бошқаруви остида бўлган ва тўлиқ бўйсунувидаги Фойдаланувчиларининг ишини мувофиқлаштиради.



2-§. Диспетчер кўрсатмалари


412. Диспетчер кўрсатмалари бу Тизим операторининг оператив ходимлари томонидан турли Фойдаланувчиларга бериладиган оператив кўрсатмаларидир.


413. Бериш усулига кўра диспетчер кўрсатмалари қуйидагича бўлиши мумкин:

автоматик - SCADA/EMS ва (ёки) частотани ва қувватни автоматик бошқариш тизими орқали берилади;

қўлда - оператив, диспетчерлар томонидан алоқа воситалари орқали берилади.


414. Бошқарув таъсири турига кўра диспетчер кўрсатмалари қуйидагича бўлиши мумкин:

бевосита (тўғридан-тўғри) - масофадан бошқариладиган воситалардан фойдаланган ҳолда ёки автоматик ёки қўлда;

билвосита - бошқарувнинг масофадаги участкасида навбатчи операторлар орқали.


415. Узатиш тармоқларидаги ускуналарга боғлиқ ҳолда кўрсатмалар қуйидаги тарзда берилиши мумкин:

электрон - маълумотлар алмашиш ва алоқа учун IТ-воситалардан фойдаланган ҳолда;

ёзма - факс ёки электрон почта орқали;

оғзаки - телефон, радио ва бошқа алоқа воситалари ёрдамида.



3-§. Диспетчерлик кўрсатмаларини бериш

ва қабул қилиш тартиби


416. Кўрсатмалар мазкур Қоидаларга мувофиқ берилади.


417. Қарор қабул қилиш ва кўрсатма беришда Тизим оператори қуйидаги омилларни ҳисобга олиши керак:

электр энергиясининг режадаги ва ҳақиқий истеъмоли ўртасидаги фарқ;

актив қувватларнинг трансчегаравий оқимларининг режа графиклари ва ҳақиқий кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ;

балансловчи хизмат кўрсатувчиларидан олинган балансловчи қувват ва электр энергияси мавжудлиги тўғрисидаги расмий хабарномалар;

генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларининг декларация қилинган қувватидаги ўзгаришлар;

узатиш тизими конфигурациясидаги ўзгаришлар;

узатиш тизимига уланиш нуқталарига таъсир кўрсатувчи тақсимлаш тармоқлари топологияси (мавжуд ускуна/қурилмаларнинг жойлашуви)даги ўзгаришлар;

параллель ишлаш, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ишончлилиги ва сифатини таъминловчи генерацияловчи қувватлар захираларининг тегишли тоифалари мавжудлиги;

электр станциялари ёки узатиш тармоқлари подстанцияларининг шиналаридаги кучланиш графикларига риоя этилиши;

актив қувватнинг зарур захирасини таъминлаш мақсадида узатиш тизимига уланган электр станциялари шиналари ёки узатиш тизими подстанциялари шиналаридаги кучланиш графикларини ўзгартириш зарурати;

иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун аралаш циклдан ишловчи генераторларнинг иш графикларидаги ўзгаришлар;

электр энергиясини ишлаб чиқариш учун қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланадиган генерацияловчи модулларнинг иш графикларидаги ўзгаришлар;

электр энергиясини тизимлар ўртасидаги алмашувларнинг режа графикларидаги ўзгаришлар;

узатиш тизимига уланган электр энергиясини сақлаш тизимларининг зарядлаш/разрядлаш жадвалларининг ўзгариши;

электр энергетика тизимида авария ҳолатларининг содир бўлиши;

эксплуатацияга тааллуқли регламент ва ҳужжатлар жумладан, хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалар асосида бериладиган кўрсатмалар;

истеъмолчиларга етказиб бериладиган электр энергияси таъминотидаги узилиш хавфининг эҳтимоли;

электр энергетика тизими ишининг сифатига ва ишончлилигига таъсир этувчи бошқа омиллар.


418. Эксплуатациянинг нормал шароитларида бериладиган кўрсатмалар генерацияловчи модулларнинг баён қилинган техник характеристикаларига мувофиқ бўлиши керак.


419. Электр энергетика тизимининг ишончлилиги ва параллель ишлаш сифатининг пасайишига олиб келадиган ҳолатлар (авариялар) содир бўлганда ёки авария содир бўлиш эҳтимоли юзага келганда, Тизим оператори қуйидаги ваколатга эга:

электр энергияси бозори ишини тўхтатиш ва (ёки) тўхтатиб туриш учун кўрсатма бериш (электр энергияси сотиш ёки сотиб олиш бўйича савдо);

ягона электр энергетика тизимининг барқарорлиги, ишончлилиги хавф остида эканлигини, шунингдек етказиб берилаётган электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари пасайиши мумкинлиги кутилаётганлигини аниқласа, электр энергиясини ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, сақлаш тизимларини зарядлаш (разрядлаш) ва электр энергиясини алмашишнинг режадаги ҳажмларини ўзгартириш ёки чекловлар киритиш.


420. Тизим оператори мазкур Қоидаларнинг 419-бандида кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширса, у ҳолда Тизим оператори аудит ўтказилиши учун ўз ҳаракатлари тафсилотлари ва сабабларини қайд этиб боради.


421. Тизим оператори исталган Фойдаланувчи ёки Регуляторнинг асосланган сўровига кўра ёзма равишда ҳисобот тақдим этиши шарт.


422. Кўрсатмалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

синхронлаш/қайта синхронлаш бўйича кўрсатмалар;

тизим хизматларини фаоллаштириш;

таъмирга/таъмирдан чиқариш учун ўчириб-улаш амалларини бажариш;

захира режими ёки иш режимига ўтказиш;

актив/реактив қувват бўйича кўрсатмалар бериш;

электр энергетикаси объектлари (станциялар) ва узатиш тармоқлари подстанциялари учун кучланишлар графиклари;

узатиш тизимига уланиш нуқталари билан боғлиқ таъмирлаш ишларини ўтказиш ва эксплуатация давомида хавфсизликни таъминлаш қоидалари;

аварияни бартараф этиш бўйича тезкор тадбирлар;

электр энергетика тизимини оператив бошқариш билан боғлиқ бошқа тадбирлар.


423. Кўрсатмалар, тушунмовчиликлар ва хатоликлар эҳтимолини камайтириш мақсадида, аниқ ва лўнда берилиши шарт.


424. Тизим оператори кўрсатмаларнинг автоматик ёзиб олиниши ва фойдаланиш учун қулай бўлган электрон шаклда сақланишини таъминлайди.

Кўрсатмалар камида икки йил сақланиши шарт.

Исталган Фойдаланувчи ва (ёки) электр энергияси улгуржи бозорининг иштирокчиси ушбу маълумотнинг керакли қисмидан фойдаланиш мақсадида сўраб олишга ҳақли.

Маълумотдан фойдаланишга рухсат, Тизим операторининг розилиги билан, Регулятор ёки Вазирлик кўрсатмасига биноан тақдим этилади.


425. Кўрсатмаларнинг муваффақиятли қабул қилинганлиги дарҳол тасдиқланиши шарт.


426. Кўрсатма берган шахс унинг тўғри қабул қилганлигини тасдиқлаши лозим. Кўрсатмаларни бажариш фақат тасдиқлаш қониқарли баҳолангандан сўнггина бошланади.


427. Алоқа бўлмаган ҳолларда ҳаракатлар Тизим оператори томонидан ишлаб чиқилган махсус йўриқномага асосан амалга оширилади. Бунда:

манфаатдор томонлар алоқани тиклаш бўйича зарур чораларни кўради;

генерацияловчи модуллар актив қувват, кучланиш ва частотанинг қийматларини амалдаги сўнгги графикларга мувофиқ ушлаб туришлари лозим;

заруратга кўра янги алоқа каналлари ташкил этилади, бу ҳақда манфаатдор Томонлар ўзаро хабардор қилинади.



4-§. Диспетчер кўрсатмаларига риоя этиш


428. Диспетчер кўрсатмалари қуйидаги ҳолларда асосланган ҳисобланади:

кўрсатмалар берилган Томоннинг техник жиҳатдан чегараланганлигига мувофиқ бўлса;

мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга зид бўлмаса;

ўрнатилган тартиб, шунингдек бериш ва қабул қилиш тартиб-қоидалари асосида ишлаб чиқилган бўлса;

тегишли вақт даврига мувофиқ бўлса.


429. Барча Фойдаланувчилар Диспетчер кўрсатмаларига белгиланган муддатда, аниқ жавоб беришлари ҳамда ўз мажбуриятларини мазкур Қоидаларнинг V бўлими 3-боб 2-параграфига мувофиқ бажаришлари шарт.


430. Электр станциялари операторлари Тизим операторининг кўрсатмаларига амал қилишлари шарт.

Кўрсатмаларнинг бажарилиши инсонларнинг (ходимларнинг) соғлиғи ва ҳаёти ёки ускуналарнинг хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, генерацияловчи модулларга хизмат кўрсатувчи ходимлар зудлик билан Тизим операторига бундай шароитлар мавжудлиги тўғрисида хабар беришлари керак.

Бундай ҳолатда Тизим оператори кўрсатмани бекор қилиши ёки унга ўзгартириш киритиши лозим.


431. Исталган вақтда ва қандайдир сабабга кўра Фойдаланувчининг Тизим оператори томонидан берилган жорий кўрсатмани бажариш имконияти бўлмаса, Фойдаланувчи бу ҳақда Тизим операторини дарҳол хабардор қилиши шарт.


432. Фойдаланувчи кўрсатмаларга риоя этиш имкониятига эга эмаслиги тўғрисида Тизим операторини хабардор қилмаган ҳолатда ва шу вақтда Тизим оператори Фойдаланувчи томонидан кўрсатмаларнинг бажарилмаётганлигини қайд этса, Тизим оператори электр энергетика тизими иши ва хавфсизлигига салбий таъсирларни олдини олиш ва (ёки) камайтириш юзасидан барча зарур чораларни қўллашга ҳақли.


433. Тизим оператори томонидан Фойдаланувчининг кўрсатмаларга риоя этмаётганлиги аниқланган тақдирда ушбу Фойдаланувчи дарҳол хабардор қилинади ва унга кўрсатмаларни зудлик билан бажариш юзасидан фармойиш юборилади.


434. Фойдаланувчи томонидан бир оператив кун давомида 1 та кўрсатма тўлиқ бажарилмаган тақдирда, кўрсатмалар бажарилмаган деб ҳисобланади ва Тизим оператори томонидан расмий огоҳлантириш берилади ҳамда кўрсатмани бажармаслик сабаблари тўғрисида батафсил маълумот тақдим этиш бўйича сўров юборилади.


435. Расмий огоҳлантириш олган Фойдаланувчи Тизим оператори диспетчерининг барча келгуси кўрсатмаларини бажариш мажбуриятини олади.


436. Фойдаланувчи техник сабабларга кўра Тизим оператори диспетчерининг кўрсатмаларини бажариш имкониятига эга бўлмаса, у ёзма равишда мурожаат этиши ҳамда кўрсатма кўрсаткичларини ўзгартириш ва мос равишда кўрсатмага тузатишлар киритишни талаб қилиши керак.


437. Фойдаланувчи бир календарь йили ичида икки марта кўрсатмаларга риоя этмаганлиги тўғрисидаги расмий огоҳлантириш олса, Тизим оператори бу ҳақда Вазирлик ва Регуляторни хабардор қилиши ҳамда тегишли чоралар кўришни талаб қилиши керак.



5-§. Тизим операторининг вазифа ва мажбуриятлари


438. Тизим оператори ягона электр энергетика тизимининг ишончли, барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш ҳамда унинг рухсат этилган чегаралар доирасида ишлаш самарадорлиги учун жавобгардир.


439. Тизим оператори ушбу Қоидаларнинг 438-бандида кўрсатилган талабларнинг ва ягона электр энергетика тизимининг ишончлилиги, хавфсизлиги ҳамда сифати бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш мажбурияти ўртасидаги мувозанатни таъминлаши лозим.


440. Тизим оператори барча ҳолатларда, ушбу Қоидаларнинг 438 ва 439-бандлари талабларини бажариш мақсадида, зарур ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли, бироқ, асосли сўров берилганда ушбу ҳаракатлари борасида тушунтириш беришга мажбур. Тизим оператори ҳар қандай ҳолатни олдиндан баҳолаган ҳолда оқилона ва эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши шарт.


441. Электр энергетика тизимида электр таъминотининг ишончлилиги, барқарорлиги, хавфсизлиги ва сифати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини фақат истисно ҳолатларидагина хавф остига қўйилиши мумкин.

Тизим оператори талабларга риоя этилмаганлиги ёки четга чиқишларга олиб келган ҳолатларни батафсил тушунтириши шарт.

Бундай истисноларга, бошқа вазиятлар билан бир қаторда, қуйидагилар киради ва бу билан чекланмайди:

фавқулодда вазиятдан сўнг - электр энергияси таъминоти тўлиқ узилгандан кейинги тиклаш жараёни;

йирик авариядан сўнг - ягона электр энергетика тизимини йирик авариядан сўнг тиклаш жараёнининг дастлабки 30 дақиқаси давомида.



3-БОБ. БАРҚАРОР РЕЖИМЛАРДА ТЕЗКОР-ДИСПЕТЧЕРЛИК

БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


1-§. Тезкор-диспетчерлик бошқарувини

ташкиллаштиришнинг умумий шартлари


442. Реал вақт (оператив) режимларида ягона электр энергетика тизимида мувозанатни таъминлаш кунлик графиклар асосида амалга оширилади. Генерацияловчи модуллар операторлари нормал иш режимларида генерация ва айланувчи захиранинг белгиланган кунлик графикларига риоя қилишлари керак.


443. Электр энергияси ва қуввати истеъмолчиларига актив қувват истеъмолининг белгиланган соатлик графигидан ортишига рухсат этилмайди.


444. Электр энергиясини сақлаш тизимлари актив қувватни истеъмол қилиш ва ишлаб чиқаришда белгиланган (соатлик) графиклардан ташқарига чиқмаслиги (ортиши еки камайиши) керак.


445. Параллел ишлаш режимларини бошқариш кунлик график билан белгиланадиган электр энергияси ва қувватнинг давлатлараро оқимлари балансини таъминлаш асносида амалга оширилади.



2-§. Мустақил назорат


446. Генерацияловчи модуллар ва (ёки) электр энергиясини сақлаш тизимлари операторлари электр энергияси етказиб бериш шартномаларига асосан актив ва реактив қувват ишлаб чиқариш ҳамда қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича кунлик графикка мувофиқ ўз миқдорий мажбуриятлари бажарилишини мустақил назорат қиладилар.


447. Генерацияловчи модуллар ва (ёки) электр энергиясини сақлаш тизимлари электр энергетика тизимига меъёрий ҳужжатлар ва электр энергияси етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар талабларига жавоб берувчи сифатдаги электр энергияси ва қувват етказиб берилишини мустақил назорат қилишлари шарт.


448. Электр энергияси истеъмолчилари ва электр энергиясини сақлаш тизимлари тасдиқланган кунлик графикларга мувофиқ ўз мажбуриятларини бажарилишини, шунингдек, қувват ва электр энергияси истеъмоли бўйича ўз мажбуриятларини бажарилишини мустақил равишда назорат этиб боришлари керак.


449. Қўшимча хизмат кўрсатувчилар, қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар шартларига риоя этилишини мустақил назорат қилишлари лозим.


450. Мувозанатлаш бозори иштирокчилари ўзларига тегишли объектларнинг ишини қайд этилган техник параметрларга мувофиқ ишлашини мустақил назорат қиладилар.



3-§. Мувозанатлаш механизмлари


451. Тизим оператори ягона электр энергетика тизимида генерация ва истеъмол ўртасидаги балансни таъминлаш учун доимо мавжуд генерация қувватларидан фойдаланиши керак.

Тизим оператори қўшни тизимлараро қувват оқимларининг келишилган графикларга риоя қилган ҳолда сақлаб турилишини таъминлаши лозим.


452. Қўшни тизимлар билан трансчегаравий қувват оқимларининг келишилган графикларидан четга чиқиш миқдорларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ягона электр энергетика тизимида қувват оғишининг рухсат этилган диапазони ± 50 MW ни ташкил этади.

Бу диапазон халқаро шартномаларга мувофиқ ўзгартирилиши мумкин. Актив қувват балансини таъминлаш бўйича кўрилаётган чораларга қарамай электр энергетика тизимида қувватнинг жами оғиши белгиланган қийматдан ортиқ бўлса, Тизим оператори трансчегаравий қувват оқимларини график бўйича келишилган қийматларгача тиклаш бўйича зарур чораларни кўради.


453. Тизим оператори мазкур Қоидаларнинг 452-бандида белгиланган рухсат этилган чегара доирасида, қўшни тизимлар билан қувват алмашинувини режадаги қийматлардан ошмаслигини таъминлаш билан бир қаторда, қўшни мамлакатлар энергетика тизимлари операторлари билан икки томонлама имзоланган шартномаларга мувофиқ экспорт-импорт қийматларини белгиланган чегаралардан оширмаслик мажбуриятини олади.

Ушбу чегаралардан бири бузилган ҳолатларда Тизим оператори қувват оқимларини график бўйича келишилган кўрсаткичларгача қайтариш учун зарур чораларни кўриши, жумладан юкламани ёки генерацияловчи модулларни автоматик ўчиришдан фойдаланиши керак.


454. Тизим оператори ўз вазифаларини диспетчерлик кўрсатмаларини бериш орқали бажаради, бунда унинг автоматик бошқарув тизимидан чиқувчи бошқариш сигналларидан таркиб топган қуйида келтирилган мақсаддаги кўрсатмалар бериш орқали бажаради:

мазкур Қоидаларнинг 452-бандида белгиланган қувват оғишлари ва 453-бандида белгиланган қўшни тизимлар ўртасидаги қувват оқимларига рухсат этилган чегаралари доирасида актив қувват балансини таъминлаш;

генерацияни автоматик бошқариш тизимига уланган генерацияловчи модуллар учун актив қувват бўйича ўрнатмаларни тасдиқлаш;

актив қувватни ростлаш захираларини фаоллаштириш;

олдиндан белгиланган Фойдаланувчиларни ўчириш.



4-§. Ўта юкланишларни бошқариш. Узатиш тизимининг

ўтказиш қобилияти бўйича чекловлари


455. Ўта юкланишларни бошқаришдан мақсад Фойдаланувчиларга электр энергиясини узатишда белгиланган ўтказувчанлик қобилияти бўйича шартларга максимал даражада риоя қилган ҳолда электр энергетика тизимининг ишончли ишлашини таъминлаш ҳисобланади.


456. Электр энергетика тизими иш режимларини реал вақтда оператив бошқариш жараёнида Тизим оператори тизимлараро ва ички электр узатиш тармоқларининг максимал ўтказиш қобилиятига нисбатан ҳақиқий юкланишларини кузатиши керак.

Бунда Тегишли тизим операторлари томонидан электр узатиш тармоқларининг максимал ўтказиш қобилияти тўғрисида маълумотлар Тизим операторига тақдим этилади.


457. Узатиш тизимининг ўтказиш қобилиятини пасайишига олиб келувчи ўта юкланиш факти аниқланиши ёки содир бўлиш хавфи қайд этилиши билан Тизим оператори Тегишли тизим операторлари билан биргаликда ушбу ҳолатни бартараф этиш ва узатиш тизимининг ўтказувчанлик қобилиятини тўлиқ қайта тиклаш учун барча зарур чораларни кўради.


458. Узатиш тизимида ўта юкланишлар қуйида келтирилган бир ёки бир нечта сабабларга кўра содир бўлиши мумкин:

Фойдаланувчилар ўртасида режали қувват алмашинувларини келишиш жараёнида узатиш тизимининг максимал қувват узатиш чегаравий параметрларига риоя этмаслик натижасида;

узатиш тизими элементининг авариявий ўчишида;

узатиш тизимидаги генерацияловчи модулнинг авариявий ўчишида;

узатиш тизимида юкламанинг авариявий ўчишида;

қўшни давлат электр энергетика тизимида ёки тизимлар ўртасидаги боғланишларда носозликлар содир бўлганда.


459. Куннинг ҳар қандай вақтида узатиш тизимида ўта юкланишлар юзага келиши эҳтимоли аниқланган ҳолда Тизим оператори томонидан ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарур чоралар кўрилади.


460. Ўта юкланишларни бартараф этиш бўйича кўриладиган тадбирлар Тизим оператори томонидан уларнинг самарадорлик даражасига кўра белгиланиши ва узатиш тизимида авариялар содир бўлиши хавфини камайтириш мақсадида зудлик билан бажарилиши шарт. Бу тадбирларга қуйидагилар кириши мумкин:

узатиш тизимида элементларни қайта улаш;

узатиш тизимининг конфигурациясини ўзгартириш;

қайта диспетчерлашни амалга ошириш;

келишувларини ўтказиш;

насос режимда ишлаётган гидроаккумуляцияловчи электр станцияларни ўчириш;

қўшимча хизматлар тўғрисидаги келишувга асосан истеъмолчилар юкламасини пасайтириш;

захирадаги генерация қувватларини ёки электр энергиясини сақлаш тизимларини киритиш;

Фойдаланувчилар ўртасида режалаштирилган электр энергияси алмашувларини қисқартириш ёки тўлиқ бекор қилиш.


461. Фойдаланувчилар ўртасида режалаштирилган электр энергияси алмашувларини қисқартириш ёки тўлиқ бекор қилиш бошқа самарали қайта тиклаш тадбирларини бажариш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланиши мумкин.


462. Тизим оператори барча Фойдаланувчиларга максимал имкон даражасида тенг муносабатда бўлиши ва тўла шаффофликни таъминлаган ҳолда ўта юкланишлар бартараф этилгунча электр энергиясининг режали алмашувларини қуйидаги тартибда қисқартириши ёки тўлиқ бекор қилиши керак:

биринчи навбатда ўта юкланишларни бартараф этишга сезиларли таъсир этувчи электр энергиясининг режали алмашувлари;

ўта юкланишларни бартараф этиш бўйича ўзаро тенг таъсирга эга Фойдаланувчилар ўртасидаги мутаносиб равишда электр энергиясининг режали алмашувларини қисқартиш.


463. Трансчегаравий қувват оқимларини қисқартириш ёрдамида ўта юкланишларни бартараф этиш тадбири ўта юкланишларни бартараф этиш бўйича қолган барча тадбирлар самара бермаган ҳолларда ягона электр энергетика тизимининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўлланилади.


464. Ўта юкланишларни бошқариш бўйича тадбирлар электр энергетика тизимидаги қўшимча хизматлар ҳисобланади. Тизим оператори ўта юкланишларни бартараф этишда ўзига ёки Узатиш тизими операторига тегишли бўлмаган ресурсларни жалб этса, бу тадбирларни қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома асосида ва бозор қоидаларида кўзда тутилган харидлар тартибига мувофиқ амалга ошириши керак.



5-§. Электр энергиясини ишлаб чиқариш (генерация)даги

аварияларни бартараф этиш


465. Генерацияда авария содир бўлган ҳолда ёки содир бўлиш эҳтимоли аниқланган вазиятда, Узатиш тизими оператори ва мувозанатлаш бозорида иштирок этувчи хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасидаги қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича имзоланган шартномалар асосида, бирламчи ва иккиламчи захиралар автоматик тарзда ёки Тизим оператори кўрсатмасига биноан ишга туширилади.


466. Генерацияда юзага келган аварияни бирламчи ва иккиламчи захиралардан фойдаланиш орқали бартараф этиш имкони бўлмаса (этилмаса), Тизим оператори мувозанатлаш бўйича хизматлар бозорида захира қувватларини етказиб бериш бўйича таклифлари қабул қилган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларига актив қувват ишлаб чиқаришни ошириш бўйича кўрсатма беради.


467. Генерацияда авария содир бўлган ҳолда ўта юкланишларни бошқариш бўйича ўтказиладиган тадбирларнинг асосий мақсади электр энергетика тизимини имкон қадар қисқа вақт, яъни 30 дақиқадан ошмаган муддатларда хавфсизлик меъёрларига мувофиқ нормал эксплуатация режимларига қайтаришдан иборат. Акс ҳолда Тизим оператори авария режимини эълон қилиш, авария режимларини бошқариш шартларига мувофиқ тизимли кўрсатмалар бериш ва электр энергетика тизимини ҳимоялаш бўйича тадбирларни амалга ошириш мажбуриятини олади.



4-БОБ. АВАРИЯ РЕЖИМЛАРИДА ОПЕРАТИВ-ДИСПЕТЧЕРЛИК

БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


1-§. Авария режимларини оператив бошқариш


468. Ягона электр энергетика тизимида аварияларни аниқлаш, олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда Тизим оператори мазкур Қоидаларнинг XI бўлими талабларига ва бошқа намунавий кўрсатмаларга риоя қилиши керак.


469. Электр энергетика тизимида авария хавфи аниқланганда Тизим оператори мазкур Қоидаларнинг XI бўлим 3-бобига мувофиқ ягона электр энергетика тизими бўйича хабарнома чиқаради.


470. Авария вазиятлари юзага келишида Тизим оператори мазкур Қоидаларнинг XI бўлим 4-бобига мувофиқ электр энергетика тизими хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Ушбу тадбирлар Тизим оператори томонидан берилган ва мазкур Қоидаларнинг 419-бандида кўрсатиб ўтилган кўрсатмалар асосида амалга оширилади.


471. Электр энергетика тизими ёки унинг бир қисми тўлиқ ёки қисман ўчганда, Тизим оператори мазкур Қоидаларнинг XI бўлим 6-бобига мувофиқ электр энергетика тизимини тиклаш чора-тадбирларини қўллайди.


472. Электр энергетика тизимини нормал иш режими тиклангандан сўнг, Тизим оператори барча Фойдаланувчиларни мазкур Қоидаларнинг 468-бандига мувофиқ берилган авария режими бекор қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади.



2-§. Оператив бошқаришда форс-мажор ҳолатлар


473. Электр энергетика тизимини бошқаришдаги форс-мажор ҳолатларга қуйидагилар киради:

республика ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан эълон қилинган форс-мажор ҳолатлари;

электр энергетика тизимида Регулятор ёки Вазирлик томонидан эълон қилинган форс-мажор ҳолатларнинг алоҳида вазиятлари;

Ўзбекистон Республикаси ягона электр энергетика тизими ишига сезиларли таъсир кўрсатадиган ва тегишли равишда юқорида таърифланган форс-мажор ҳолатларга олиб келадиган қўшни мамлакатлар электр энергетика тизимидаги ҳодисалар.


474. Форс-мажор ҳолатлар тўғрисида расмий эълонга қўшимча равишда, Тизим оператори электр энергетика тизимидаги форс-мажор ҳолатлар вужудга келганлигини эълон қилиши шарт ва ушбу эълонда камида қуйидагиларни кўрсатиши лозим:

форс-мажор ҳолатининг бошланган вақти;

форс-мажор ҳолатининг кутилаётган таъсири давомийлигини;

форс-мажор ҳолатда электр энергетика тизимининг ишлаш режими;

форс-мажор ҳолатда айрим Фойдаланувчиларга нисбатан алоҳида талаблар, агар бундай талаблар мавжуд бўлса.


475. Форс-мажор ҳолатда Тизим оператори мазкур Қоидалар ва бозорни қоидалари ҳамда шу каби барча амалдаги қонунчилик ҳужжатларига амал қилишни тўхтатиб туриш зарур деб ҳисобласа, уларни тўхтатиб туриб, электр энергетика тизимини форс-мажор ҳолатлар учун белгиланган услубларга мувофиқ бошқаришга ҳақли.


476. Форс-мажор ҳолатларда Тизим операторининг барча кўрсатмалари сўзсиз бажарилиши шарт, Бунда инсон ҳаёти, атроф муҳит шароитларини ёмонлашувига олиб келиши, қурилмалар ёки ускуналарга зарар келтириши мумкин бўлган ҳолатлар истисно қилинади. Бундай ҳолатларда Томонлар юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисида Тизим операторини дарҳол хабардор қилиши керак.


477. Форс-мажор вазиятлар бартараф этилганидан ёки якунланганидан сўнг Тизим оператори электр энергетика тизимининг нормал ишчи ҳолатини тиклаш бўйича барча чораларни кўради. Форс-мажор ҳолат ёки унинг оқибатлари ва бошқа бир сабабларга кўра тез тикланиш имкони бўлмаса, Тизим оператори барча Фойдаланувчиларга нормал иш режимини тиклаш муддатлари тўғрисида хабар беради.



5-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА

ТИЗИМИНИ МУВОЗАНАТЛАШ


1-§. Электр энергетика тизимини мувозанатлашнинг

умумий шартлари


478. Электр энергетика тизимини мувозанатлаш бу уланиш шартларида белгиланган электр энергетика тизими параметрларининг сифат талабларига мувофиқ актив қувватни узлуксиз ростлаш йўли билан актив қувват оқимларини ва (ёки) частотани белгиланган диапазонлар чегараларида сақлаб туриш жараёни ҳисобланади.


479. Тизим оператори электр энергиясига бўлган ялпи истеъмол талаби ва чиқувчи қувват оқимлари жадвалларидан (экспорт) иборат бўлган умумий талаб этиладиган қувват ҳамда амалдаги генерация қувватлари ва қўшни тизимлардан кирувчи (импорт) оқимларни инобатга олинган умумий мавжуд қувват ўртасидаги доимий мувозанатлаш учун жавобгардир.


480. Узатиш тизимида мувозанатлаш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

автоматик ростлаш тизими бошқарувида ишлайдиган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини автоматик бошқариш;

Тизим операторига қўшимча хизматларни кўрсатувчи генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини диспетчерлаш;

Тизим операторига қўшимча хизматлар кўрсатмайдиган, лекин ягона электр энергетика тизимини мувозанатлашда иштирок этиш имкониятига эга бўлган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини диспетчерлаш;

истеъмолни ростлаш бўйича тадбирларни қўллаш;

тизимлар ўртасидаги электр энергияси алмашинувини (қўшни давлатлар тизим операторлари билан) оператив иш режимларда бошқариш.


481. Ягона электр энергетика тизимида талаб этиладиган ростлаш қуввати бошқариш майдонинг хатолиги (БМХ) билан белгиланади ва қуйидаги формула асосида аниқланади, у қуйидагига тенг:

         

БМХ = P + K f,

        

Ушбу формулада:

P - электр энергетика тизимидаги қувват оғиши (оператив режимдаги барча қувват алмашувлари йиғиндиси ва қўшни электр энергетика тизимлари билан режадаги барча қувват алмашувлари йиғиндиси ўртасидаги фарқ), [MW];

Коэффициент K - тизимлараро бирлашма томонидан ҳар бир электр энергетика тизими учун белгиланадиган ва ушбу электр энергетика тизимидаги частотани оғишини белгиловчи катталик, [MW/Hz];

f - частотанинг оғиши (частотанинг режадаги ва ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарқ), [Hz].


482. Тизим операторининг электр энергетика тизимини бошқариш инфратузилмаси қуйидаги иш режимларида электр энергетика тизимини мувозанатлашни таъминлаш имконига эга бўлиши керак:

частотани ростлашни бошқариш режими - бунда Тизим оператори мавжуд чиқиш актив қувватини ўзгартириш йўли билан электр энергетика тизимининг фақат частотасини бошқаради (БМХ = K * f);

актив қувват балансини бошқариш режими - бунда Тизим оператори қўшни электр энергетика тизимлари билан қувват алмашиш графигидан қувват оғишини максимал даражада нолга яқин сақлаб турган ҳолда актив қувват балансини назорат қилади (БМХ = P);

частота ва актив қувват оқимларини ростлаш - Тизим оператори қувват оғиши ва частота оғишини максимал нолга яқин сақлаб турган ҳолда ҳам частотани, ҳам актив қувват балансини бир вақтда ростлайди (БМХ = P + K*f).


483. Тизим оператори ягона электр энергетика тизимининг эксплуатация қилиш шароитларидан келиб чиқиб, Фойдаланувчиларга турли бошқариш услубларини қўллаш бўйича кўрсатмалар беришга ҳақли. Ушбу кўрсатмалар Фойдаланувчиларга, зарур ҳолларда ўзларининг ростлаш ускуналарини ҳамда тегишли телекоммуникация ва ўлчаш воситалари созламаларини ўзгартиришга имкон берилишини ҳисобга олган ҳолда, олдиндан юборилиши керак.



2-§. Частотани ростлаш режими


484. Частотани ростлаш режими бутун электр энергетика тизимида, хусусан электр энергетика тизимининг тизимлараро боғланишдан мустақил тарзда ишлаганда ёки электр энергетика тизими қисмининг бирлашган энергетика тизимидан ажралган ҳолдаги иш режимларида қўлланилади.

Ушбу иш режимида электр энергетика тизимини бошқаришнинг барча воситалари электр энергетика тизимида фақат частота оғишидан кейингина ишлаши лозим.


485. Частотани ростлаш режимида Фойдаланувчиларнинг частотани бошқариш бўйича хизматлар тақдим этишда иштирок этиши шарт. Частотани ростлаш қўшимча хизмат ҳисобланади ва қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида тақдим этилади.


486. Тизим оператори электр энергетика тизимини эксплуатациясига бўлган техник талаблар асосида частотани ростлашга жалб этилиши лозим бўлган Фойдаланувчиларни белгилаш ҳуқуқига эга.


487. Частотани ростлаш - частотани автоматик ростлаш ва частотани қўлда ростлашдан иборат. Электр энергетика тизимида частотани ростлаш қуйидагилар орқали таъминланади:

частотани автоматик ростлаш қурилмалари билан жиҳозланган генерацияловчи модуллар ишлаб чиқаришини автоматик бошқариш;

электр энергиясини сақлаш тизимларини (зарядлаш/разрядлашни) автоматик бошқариш;

истеъмол юкламасини автоматик ростлаш;

генерацияловчи модулларни диспетчер кўрсатмалари асосида қўлда бошқариш;

электр энергиясини сақлаш тизимларини (зарядлаш/разрядлашни) диспетчер кўрсатмалари асосида қўлда бошқариш

истеъмол юкламасини қўлда бошқариш.


488. Частотани ростлаш мазкур Қоидаларнинг III бўлими ва уланиш шартномасига мувофиқ частотани ростлаш имкониятига эга бўлиши керак бўлган барча генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари томонидан таъминланиши шарт.

Ушбу генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари частотани ростлаш бўйича хизматлар тақдим этиш учун Тизим оператори кўрсатмаларига мувофиқ частотавий-сезувчан режимда ишлашлари шарт.


489. Частотани автоматик бошқаришни таъминлайдиган барча генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари доимий автоматик частотавий-сезувчан режимда ишлаши керак.

Тизим оператори генерацияловчи модулларга техник носозликлар юз берганида ёки тегишли ускунани беқарор ишлаган ҳолатида частотавий-сезувчан бўлмаган режимда вақтинчалик ишлашига рухсат бериши мумкин.


490. Частотани қўлда ростлашни таъминлайдиган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари частотавий-сезувчан режимда ишлашлари шарт эмас, аммо улар Тизим операторининг кўрсатмасида белгиланган чиқувчи актив қувват ўрнатмасига амал қилишлари шарт.


491. Генерацияловчи модуллар операторлари ва электр энергиясини сақлаш тизимлари операторлари частотани ўзгартириш бўйича автоматик ростлагичининг ҳаракатини ёки чиқишдаги актив қувватини қўлда ростлаш бўйича Диспетчер кўрсатмасини фақатгина ходимлар, станция ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид мавжуд бўлгандагина бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақлидир.


492. Частотани ростлаш диапазони - бу генерацияловчи модулнинг иккала йўналишда, юқорига ва пастга частотани ростлаш учун мавжуд бўлган актив қуввати.

Ушбу диапазон частота ростлашда иштирок этувчи генерацияловчи модуллар номинал актив қувватининг камида ±5 фоизни ташкил этиши керак.


493. Частотани бошқариш учун Ўзбекистон Республикаси ягона электр энергетика тизимида ўз таркибига айланувчи захирани ва тез ишга тушувчи генерацияловчи модуллар захирасини олувчи минимал захиранинг умумий қуввати энг камида электр энергетика тизимидаги энг катта генерацияловчи модул қувватига мос келиши керак ва имкон қадар бутун электр энергетика тизими бўйича бир текис тақсимланиши лозим.


494. Частотани автоматик ростлаш мазкур Қоидаларнинг 487-бандида белгиланган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари томонидан доимий равишда 49,80-50,20 Hz диапазонда таъминланиши керак.

Ягона электр энергетика тизимининг ҳафта давомида 8 соат 24 дақиқагача 49,60-50,40 Hz диапазонда ишлашига рухсат этилади.


495. Частотани автоматик ростлаш мазкур Қоидаларнинг 487-бандида белгиланган Тизим операторининг сўрови бўйича генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари томонидан 47,20-49,60 Hz диапазонларда ва истисно ҳолатларда алоҳида генерацияловчи модулларнинг хавфсизлик бўйича чекловларига зид бўлмаса 50,50-52,00 Hz диапазонларда (қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ) таъминланиши керак.


496. Генерацияловчи модулларнинг частотасини қўлда ростлаш Тизим операторининг частотанинг оғишига жавобан чиқишдаги актив қувватини ўзгартиришга нисбатан талабларини бажариш билан таъминланади.

Бундай хизмат мазкур Қоидаларнинг 492 ва 493-бандларида белгиланган частотани автоматик бошқариш билан бир хил шартларда ва диапазонларда тақдим этилади.


497. Частота ўзгариши билан боғлиқ частотани бошқаришни амалга оширувчи ҳар бир қўшимча хизмат кўрсатувчи операторлар чиқишдаги актив қувватининг таъсир жавоб тезлигини ўзгартириш даражаси ишончлилиги қўшимча хизматлар тақдим этиш тўғрисидаги шартноманинг шартларига мувофиқ бўлиши керак.



3-§. Актив қувват балансини ростлаш режими


498. Актив қувват балансини ростлаш режими оператив режимда қувват оғишларини ростлаш тамойилига асосланади.

Тизим оператори актив қувват балансини ростлашни барча ҳақиқий трансчегаравий қувват оқимларини жами режадаги қувват оқимларига нисбатини назорат қилган ҳолда амалга оширади.


499. Актив қувват бўйича балансни бошқариш актив қувват балансини автоматик ростлаш ва актив қувват балансини қўлда ростлашдан ташкил топади.

Электр энергетика тизимида актив қувват балансини қуйидагилар орқали таъминланади:

генерацияловчи модуллар актив қувватини автоматик ростлаш орқали;

электр энергиясини сақлаш тизимларини автоматик зарядлаш/разрядлаш;

истеъмол юкламасини автоматик ростлаш воситалари орқали;

генерацияловчи модулларни Диспетчер кўрсатмалари асосида қўлда бошқариш орқали;

истеъмол юкламасини қўлда ростлаш орқали;

истеъмолчилар томонида юкламани бошқариш бўйича тадбирлар орқали;

Марказий Осиё бирлашган энергетика тизими таркибига кирувчи ва параллел ишлаш шартномасининг томонлари ҳисобланувчи ташқи электр энергетика тизимлар орқали;

бошқа ташқи боғлиқ бўлган Томонлар билан ҳамкорликда.


500. Актив қувватни ростлаш бу қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан Тизим операторига ихтиёрий тақдим этиладиган хизмат.


501. Тизим оператори ягона электр энергетика тизими ишига бўлган техник талабларга асосланган ҳолда актив қувватни ростлаш бўйича хизматларни тақдим этиш бўйича Фойдаланувчиларни танлашга ҳақли.


502. Актив қувват балансини автоматик ростлаш юклама частотасини иккиламчи автоматик бошқариш имкониятига эга бўлган барча қўшимча хизмат кўрсатувчилар томонидан таъминланади.

Юклама ва частотани автоматик иккиламчи ростлаш учун фойдаланилувчи мавжуд бўлган инфратузилма кирувчи сигналлар, ишлаб чиқариш, актив қувват балансини бошқариш сигналларини узатиш ва қабул қилиш ҳамда қайта ишлаш учун қўлланилади (Диспетчерлик марказларидаги ва генерацияловчи қурилмаларидаги барча ростлагичлар "қувватни ростлаш режими"га созланади, яъни ACE=ΔP).


503. Актив қувват балансини ростлаш бўйича хизматлар қўшни энергетика тизимлари томонидан тезкор ёрдам уларнинг тизим операторлари ва Тизим оператори ўртасида қарама-қарши савдолар (counter trading) ўтказиш, тизимлар ўртасидаги боғланишлар бўйича қувват алмашиш графикларини қайта режалаштириш ва бошқа шаклларда тақдим этилиши мумкин.


504. Актив қувват балансини автоматик ростлаш хизматларини тақдим этувчи барча қўшимча хизмат кўрсатувчилар актив қувват оғишлари бўйича узлуксиз автоматик ростлаш режимида ишлашлари лозим.


505. Актив қувват балансини қўлда ростлаш хизматларини тақдим этувчи барча қўшимча хизмат кўрсатувчилар Тизим оператори диспетчерлик хизматининг тегишли йўриқномаларига мувофиқ, чиқишдаги актив қувватини ўзгартириш тўғрисидаги сўровига ўз вақтида жавоб бериши шарт.


506. Актив қувват балансини бошқариш диапазони - бу қўшимча хизмат кўрсатувчиларни актив қувват балансини бошқариш учун иккала йўналишда, яъни юкламани ошириш ва юкламани пасайтириш учун мавжуд бўлган актив қувват диапазони ҳисобланади.

Ушбу диапазон актив қувват балансини ростлашда иштирок этувчи қўшимча хизмат кўрсатувчиларнинг номинал актив қувватидан камида ±10 фоизни ташкил қилиши керак.


507. Электр энергетика тизимида актив қувват балансини ростлаш учун жами умумий захира вақт ўтиши билан ўзгариши ва Тизим оператори томонидан турли иш оралиқлари учун белгиланиши керак.

Актив қувват балансини назорат қилиш учун умумий захира йиғиндиси камида ростлашнинг юқори диапазони учун электр энергетика тизимидаги энг катта генерацияловчи модулнинг қувватига ва ростлашнинг қуйи диапазони учун электр энергетика тизимидаги энг катта юкламага тенг бўлиши керак.


508. Қўшимча хизмат кўрсатувчиларнинг актив қувват балансини қўлда ростлаши, қувват оғишида Тизим операторининг генерацияловчи модулнинг актив қувватини ўзгартириш бўйича кўрсатмасини бажариш орқали таъминланади.


509. Қувват оғишида актив қувват балансини бошқаришни амалга ошираётган ҳар бир қўшимча хизмат кўрсатувчи томонидан актив қувват етказиб бериш ҳажми, актив қувват ишлаб чиқаришни ўзгартириш тезлиги ва актив қувват ишлаб чиқариш барқарорлиги қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўзда тутилган тартибда амалга оширилиши керак.


510. Истеъмолни автоматик ва қўлда ростлашда, шунингдек актив қувват балансини бошқариш режимида қўлланиладиган истеъмолчи юкламасини ростлаш чоралари Қоидаларнинг XI бўлими 4-бобида белгиланган электр энергетика тизимини ҳимоялаш чоралари билан бир хил тузилмага асосланади.



6-БОБ. КУЧЛАНИШНИ (РЕАКТИВ ҚУВВАТНИ) РОСТЛАШ


1-§. Кучланишни (реактив қувватни) ростлашнинг

мақсади, мезонлари ва талаблари


511. Узатиш тизимида кучланиш графикларини ростлашни амалга ошириш билан кучланишни ростлаш ва реактив қувват оқимларини ростлаш билан реактив қувватни ростлаш бир-бирига боғланган ва ўзаро боғлиқ жараён бўлиб, уларни кучланишни (реактив қувватни) ростлаш деб номланувчи ягона жараён сифатида кўриш мумкин.


512. Электр энергетика тизимида кучланишни (реактив қувватни) ростлашнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

Тизим оператори томонидан ишлаб чиқилган электр энергетика тизимидаги кучланиш графикларига қатъий риоя қилиш;

узатиш тизимидаги кучланиш даражасини тегишли ускуналарнинг техник параметрлари билан белгиланувчи чегараларида таъминлаш;

актив қувватнинг йўқолишларини қисқартиришга эришиш мақсадида реактив қувват оқимларини чеклаш;

узатиш тизимида кучланиш даражасини ушлаб туриш ва шу орқали бутун электр энергетика тизимининг барқарорлигини ва хавфсизлигини таъминлаш учун етарлича реактив қувват етказиб бериш.


513. Узатиш тизимида кучланишни (реактив қувватни) ростлаш Тизим оператори томонидан қуйидагилардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:

генерацияловчи модуллар, жумладан анъанавий ва қайта тикланувчи;

электр энергиясини сақлаш тизимлари;

узатиш тизимида кучланишни ростлаш воситалари ва қурилмаларидан;

узатиш тизимига уланган Фойдаланувчилар томонидан бошқарилувчи кучланишни ростлаш қурилмаларидан.


514. Ўзбекистон Республикасининг электр узатиш тизимида кучланишни (реактив қувватни) ростлаш бўйича оператив тадбирлар мазкур Қоидалар ва бошқа техник ҳужжатлар, шу жумладан Ягона электр энергетикаси тизимида кучланиш ва реактив қувватни ростлаш йўриқномаси асосида бажарилиши керак.


515. Электр энергетика тизимининг узатиш тармоқларига уланиш нуқталаридаги кучланиш даражасини ушлаб туришга асосий талаб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари билан белгиланади ҳамда қуйидаги диапазонларда таъминланади:

кучланишнинг нормал оғиши берилган қийматдан ±5 фоиздан ошмаслиги;

кучланишнинг максимал оғиши берилган қийматдан ±10 фоиздан ошмаслиги;

авария вазиятларидаги частота пасайиши давомида минимал кучланиш частотанинг ҳар 1 Hz га пасайишига тўғри пропорционал равишда 1 фоизга пасайиши.


516. Кучланиш даражасига нисбатан алоҳида талаб бу қуйидагилардан иборат бўлган узатиш тизимида максимал йўл қўйилган кучланишдир:

500 kV кучланиш поғонаси учун - 525 kV;

220 kV кучланиш поғонаси учун - 252 kV;

110 kV кучланиш поғонаси учун - 126 kV.


517. Узатиш тизимининг кўпчилик тугунлари учун базавий кучланиш - бу номинал кучланишдир, бироқ Тизим оператори электр энергетика тизимининг хусусиятлари, узатиш тизимининг тегишли қисмидаги реактив қувват баланси ва эксплуатациянинг умумий шартларига боғлиқ равишда бошқа қийматларни бериши ҳам мумкин.


518. Кучланишнинг нормал тебранишлари давомийлиги чегараси йўқ.


519. Мазкур Қоидаларнинг 516-бандида белгиланган кучланишнинг максимал оғишига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларида белгилангандек кунлик вақтнинг 5 фоиздан ошмаган муддат давомида йўл қўйилади.


520. Чегараолди подстанцияларда кучланишнинг талаб этилган даражалари қўшни давлатлар энерготизимлари операторлари билан келишилиши лозим бўлган қийматлар ҳисобланади ва қоида бўйича тизимлараро бирлашма тўғрисидаги шартномада кўрсатилади.

Чегараолди подстанциялардаги ишчи кучланиш имкон борича берилган қийматларга яқин ушлаб турилиши лозим. Ушбу қийматлар электр энергетика тизимининг қолган қисмига таъсир қилмаса, оператив режимда белгиланган кучланиш чегараларидан фарқли бўлишига йўл қўйилади.


521. Тизим оператори Қоидаларнинг мазкур бўлими талаблари ва санаб ўтилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида электр энергетика тизимида кучланишни ростлаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиши лозим. Ушбу йўриқнома реактив қувватни ростлашга тааллуқли низомларни ҳам ўз ичига олиши керак.


522. Узатиш тизимининг асосий тармоқларининг ўта юкланишлар натижасида юзага келадиган узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик имконияти пасайиши, улардаги йўқотишларнинг ортишини минималлаштириш мақсадида реактив қувват манбасига (истеъмолчига) яқин жойда реактив қувват компенсация қилиниши ва мувозанатланиши керак. Бунга боғлиқ равишда узатиш тизимининг тугунларида генерацияланувчи ва истеъмол қилинувчи реактив қувват ўртасидаги мувозанат доимо ушлаб турилиши зарур.


523. Электр тармоқларида реактив қувват оқимлари эксплуатация шароитларидан келиб чиқиб минимал даражада ушлаб турилиши шарт.


524. Тизим оператори узатиш тизими объектларидаги кучланиш ва реактив қувватнинг мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга оширади:

узатиш тизимига бевосита уланган шунтловчи реакторлар ва конденсатор батареяларни ёқиш/ўчириш;

электр узатиш тармоқларини ёқиш/ўчириш;

трансформатор ва автотрансформаторларнинг юклама остида кучланишни ростлагичларини ўзгартириш;

синхрон ва статик компенсаторларнинг иш режими ва берилган кучланишини ўзгартириш.


525. Бирлашган энергетика тизимининг иш режимига таъсир қилиши мумкин бўлган эксплуатация шароитларига боғлиқ равишда ёки кучланишни (реактив қувватни) ростлаш бўйича қўшимча хизматлар тўғрисида тизимлар ўртасидаги шартнома асосида қўшни давлатлар электр энергетика тизимлари операторлари нормал иш режимларида ва (ёки) авария вазиятларида алмашув учун реактив қувватнинг ҳажми ҳақида келишиб оладилар.



2-§. Кучланишни (реактив қувватни) ростлаш

жараёнини режалаштириш


526. Тизим оператори кучланишни (реактив қувватни) ростлашни қуйидаги мезонлар асосида режалаштиради:

узатиш тизими тугунларидаги кучланишнинг йўл қўйилган чегаралари;

узатиш тизими бўйича ва қўшни электр энергетика тизимилар билан чегара орқали реактив қувват оқимининг йўл қўйилган катталиклари;

электр энергетика тизими турғунлиги бўйича захира;

узатиш тизимида актив қувватнинг минимал исрофи.


527. Кучланишни (реактив қувватни) ростлашни режалаштириш натижаси - бу кучланишни/реактив қувватни бирламчи ва иккиламчи ростлаш мақсадлари учун реактив қувватни зарурий захираларини таъминлашни оптималлаштириш ҳисобланади.


528. Кучланишни (реактив қувватни) ростлашни режалаштириш учун Тизим оператори тўлиқ ва мутлақ жавобгардир.



3-§. Кучланиш (реактив қувват) графиклари


529. Кучланишни (реактив қувватни) бирламчи ростлаш узатиш тизимининг тугунлари учун кучланиш ёки реактив қувватнинг олдиндан берилган графиклари асосида амалга оширилади.

Кучланиш (реактив қувват) графиклари - кучланиш (реактив қувват)ни ростлаш режимидан фойдаланилишига боғлиқ равишда реактив қувватни генерациялаш (истеъмол қилиш)нинг берилган қийматларининг рўйхати.


530. Тизим оператори, ҳар ойнинг 20-санасидан кечиктирмаган ҳолда, келгуси уч ой учун узатиш тизимига муайян назорат (уланиш) нуқталарида кучланишнинг (реактив қувватнинг) берилган қийматларини ўз ичига олувчи кучланиш графикларини тузиши ва уларни барча тегишли субъектларга тақдим этиши керак.


531. Кучланиш (реактив қувват) графиги ҳар ҳафта янгиланиши мумкин ва Тизим оператори янгиланган графикни барча тегишли томонларга тақдим этади.


532. Электр энергетика тизими ёки унинг бирор қисми ишидаги кутилмаган, олдиндан айтилмаган ва тўсатдан бўлган ўзгаришлар ҳолатида ёки фавқулодда вазиятда Тизим оператори кучланиш (реактив қувват) графигини ҳар куни янгилаб бориши ёки ўзгартирилган графикка мувофиқ диспетчерлик кўрсатмасини бериши мумкин.


533. Тизим оператори Фойдаланувчилар томонидан кучланиш графикларига ва ўзи томонидан берилган кучланишни/реактив қувватни ростлашга тааллуқли кўрсатмаларига риоя этилишини назорат қилади.


534. Кўрсатмага риоя этмаслик ҳолатида, Тизим оператори ўз мажбуриятларини бажармаган Фойдаланувчи ҳисобидан кучланиш (реактив қувват)ни ростлашнинг бошқа воситаларини (қўшимча хизматлар тўғрисида шартнома асосида) жалб қилиш ҳуқуқига эга.


535. Электр станциялари операторлари ўз генерацияловчи модулларининг узатиш тизимига уланиш нуқтасидаги кучланиш даражасини кучланиш графигига мувофиқ ушлаб туриш учун жавобгардирлар. Ушбу талаб уларнинг ускуналарига ишлаб чиқариш заводлари томонидан белгиланган техник чегаралар доирасида бажарилиши керак.


536. Тақсимлаш тизими операторлари ва узатиш тизимига бевосита уланган Истеъмолчилар уланиш нуқтасида қувват коэффициентини (cos φ) мазкур Қоидаларнинг III бўлимига ва (ёки) уланиш шартномасига мувофиқ олдиндан белгиланган чегараларда сақлаб туриш орқали уланиш нуқтасида реактив қувват оқимларининг минимал қийматларини сақлаб туришлари лозим.



4-§. Кучланиш (реактив қувват)ни бирламчи

(автоматик) ростлаш


537. Кучланиш (реактив қувват)ни бирламчи ростлаш бу кучланишни (реактив қувватни) узатиш тизимида автоматик (оператив иш режимида) ростлаш ҳисобланади ва қуйидагилар орқали таъминланади:

генерацияловчи модулларнинг кучланишни ростлаш қурилмалари;

трансформаторларнинг юклама остида кучланишни ростлагичлари;

реактив қувватнинг статик компенсаторлари.


538. Кучланишни (реактив қувватни) бирламчи ростлаш, ростлаш қурилмаларини кучланиш (реактив қувват)нинг берилган қийматларига кўра автоматик ишлашига асосланади ва фақат кучланишни ўлчаш қурилмаси ва бошқаришнинг қайта алоқасидан таркиб топган, кучланишни (реактив қувватни) бирламчи ростлаш бўйича ростловчи ускуна томонидан таъминланади.


539. Кучланишни (реактив қувватни) бирламчи ростлашни таъминловчи барча Томонлар, кучланишни (реактив қувватни) бирламчи ростлаш учун ростловчи ускуналар мажмуасини ўрнатишлари ва уларга хизмат кўрсатишлари шарт.

Ушбу талаб бошқарув сигналларини ва (ёки) кучланиш (реактив қувват)нинг ўрнатмаларини узатиш учун фойдаланиладиган алоқа каналларига ҳам татбиқ қилинади.



5-§. Кучланиш (реактив қувват)ни иккиламчи

(қўлда) ростлаш


540. Кучланишни (реактив қувватни) иккиламчи ростлаш - бу узатиш тизимида кучланишни (реактив қувватни) қўлда (автоматик бўлмаган) ростлаш ҳисобланади ва қуйидагилар ёрдамида таъминланади:

генерацияловчи модулларнинг чиқишидаги реактив қувватини ростлаш;

трансформаторларнинг юклама остида кучланишни ростлагичлари;

синхрон компенсаторлар;

статик компенсаторлар;

шунтловчи реакторлар;

конденсатор батареялар;

электр узатиш тармоқларини коммутациялаш.


541. Кучланиш (реактив қувват)ни иккиламчи ростлаш фақат Тизим операторининг тўғридан-тўғри кўрсатмаси бўйича амалга оширилади ва эксплуатация давомида ишга солинади. Мазкур Қоидаларнинг 540-бандига қўшимча равишда, ростлаш қуйидаги йўллар орқали ҳам амалга оширилади:

кучланишни пасайтириш - Тизим операторининг номинал кучланишни берилган фоизга пасайтириш бўйича кўрсатмасига асосан;

юкламани фавқулодда ўчириш - Тизим операторининг кўрсатмаси бўйича юкламани қўлда ўчириш.


542. Тизим оператори ва кучланиш (реактив қувват)ни иккиламчи ростлашда иштирок этувчи станцияларни эксплуатация қилувчи барча Фойдаланувчилар, ўз ускуналарининг ҳамма вақт оператив режим ва уланиш шартларига мувофиқ кучланиш (реактив қувват)ни иккиламчи ростлаш талабларига мувофиқ бўлишини таъминлашлари лозим.



6-§. Кучланиш (реактив қувват)ни офлайн

режимда бошқариш


543. Кучланиш (реактив қувват)ни офлайн режимда бошқариш бу кучланишни (реактив қувватни) автоматик ва қўлда ростлаш орқали узатиш тизимида реактив қувват оқимлари ва кучланиш графикларининг мувофиқлигини таъминлаш учун қўлланилувчи чоралар ва ҳаракатлар мажмуи.


544. Кучланиш (реактив қувват)ни офлайн ростлаш иш графикдан ташқари амалга оширилади ва қуйидагилар билан боғлиқ бўлади:

трансформаторнинг қўзғатишсиз қайта улаш қурилмаси ҳолатини ўзгартириш;

кучланишсиз турган конденсатор батареяларини қайта улаш;

кучланишсиз турган шунтловчи реакторларни қайта улаш.



7-БОБ. ҚЎШИМЧА ХИЗМАТЛАР


1-§. Қўшимча хизматларнинг тавсифи ва турлари


545. Қўшимча хизматлар бу ягона электр энергетика тизимини турғун ва хавфсиз ишлашини таъминлаш учун Тизим оператори томонидан фойдаланиладиган Фойдаланувчиларнинг ҳаракатлари.


546. Ягона электр энергетика тизимида қуйидаги қўшимча хизматлар кўрсатилади:

электр энергетика тизимини мувозанатлаш - бу актив қувват (юклама) ва частотани ростлаш;

кучланиш (реактив қувват)ни ростлаш;

нолдан ишга тушириш.



2-§. Актив қувват (юклама) ва частотани

мустақил тарзда автоматик ростлаш


547. Частотани мустақил равишда автоматик ростлаш (жумладан, бирламчи ростлаш) - бу частота оғишига жавобан генерацияловчи модул ва электр энергиясини сақлаш тизимларининг чиқишдаги актив қувватини автоматик ростлаши ҳисобланади.


548. Бирламчи ростлаш - бу қўшимча хизмат ҳисобланади ва қўшимча хизматлар тўғрисидаги тегишли шартнома асосида тақдим этилади.


549. Бирламчи ростлаш частотанинг квази-турғун қиймати ± 100 mHz дан ортиқ оғиши ҳолатидан сўнг дарҳол ишга тушиши ва 30 сониядан кечикмай тўлақонли ишлаши лозим.


550. Бирламчи захира - бу автоматик тарзда Ўзбекистон ягона электр энергетика тизими томонидан частотани тиклаш учун зарур бўлган ҳаракатларни бажариш учун етарли бўлган ишчи захира қиймати.


551. Барча генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари эксплуатация давомида доимий равишда бирламчи ростлашни таъминлашга қодир бўлишлари шарт.

Тизим оператори томонидан берилган енгиллик шартларига биноан ушбу мажбуриятдан озод қилинган ҳолатлар бундан мустасно.


552. Частота ва актив қувват оқимини бирламчи автоматик ростлашни таъминловчи барча генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари доимий частотавий-сезувчан режимда ишлашлари шарт.

Генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари тегишли ускуналарининг техник носозлиги ёки барқарор ишламаслиги ҳолатида Тизим оператори уларга частотавий-сезгир режимда ишламасликларига вақтинчалик рухсат бериши мумкин.


553. Генерацияловчи модул операторига ва (ёки) электр энергиясини сақлаш тизими операторига фақатгина ходимлар, станция ва жамият хавфсизлигига таҳдид мавжуд бўлган ҳолларда бирламчи автоматик ростлашни бекор қилиш рухсат берилади.


554. Тизим оператори бирламчи автоматик ростлашда иштирок этувчи барча генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари учун бир кун олдин частота ўрнатмаларини тақдим этади.


555. Махсус аттестациядан ўтган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларининг бирламчи автоматик ростлашда иштирок этиши мажбурий ҳисобланади.


556. Тизим оператори электр энергетика тизими эксплуатациясига қўйиладиган техник талаблардан келиб чиқиб, бирламчи ростлаш бўйича хизмат кўрсатувчи Фойдаланувчини танлашга ҳақли.


557. Тизим оператори бирламчи ростлаш бўйича хизмат кўрсатувчилар фаолияти мониторингини қуйидаги эксплуатациявий параметрлар бўйича амалга оширади:

ростлаш диапазонининг мавжудлиги - қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада келишилган ростлаш диапазони исталган вақтда мавжуд бўлиши керак;

ишга киритиш вақти - частота оғишига жавоб қайтариш вақти мазкур Қоидаларнинг 549-банди талабларига ва (ёки) қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланган йўл қўйилган чегараларга мувофиқ келиши керак;

фойдаланилган ростлаш қуввати - жалб этилган бирламчи ростлаш захираси қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бўлиши керак;

хизмат кўрсатишнинг ишончлилиги - бирламчи ростлаш, иккиламчи ростлашнинг тегишли ҳажми билан алмаштирилмагунча фаол ҳолда қолиши керак.



3-§. Актив қувват (юклама) ва частотани

марказлаштирилган ҳолда автоматик ростлаш


558. Актив қувват (юклама) ва частотани марказлаштирилган ҳолда автоматик ростлаш (иккиламчи ростлаш) бу электр энергетика тизимида ёки унинг бирор қисмида икки томонлама мақсадни ўзида намоён этувчи генерациянинг марказлашган автоматик бошқариш функциясидир. Бунга қуйидагилар киради:

электр энергетика тизимида актив қувват балансини имкон қадар режалаштирилган қийматларга яқин таъминлаш;

электр энергетика тизимидаги бузилишлар (носозликлар) натижасида частотанинг сезиларли оғиши ҳолатларида частотани тиклаш ва бунинг натижасида бирламчи ростлаш қобилиятини тиклаш.


559. Иккиламчи ва учламчи даражали ростлаш учун умумий мажбурий захира қуйидаги икки хил усулда ҳисобланади:

эҳтимоллик асосида;

мумкин бўлган энг катта номутаносиблик (дисбаланс) асосида.


560. Эҳтимоллик усулига кўра олдинги ўн икки ойдан кам бўлмаган давр учун 15 дақиқалик ўртача одатий(доимий) бузилишлар (носозликлар) учун захиранинг қиймати (ACEo1) қуйидаги тенгламага кўра ҳисобланади:

          

         

бу ерда:

- 15 дақиқалик вақт оралиғида узатиш тизимининг маълум қисмидаги бузилишларнинг (оғишларининг) ўртача қиймати;

- 15 дақиқалик вақт оралиғида узатиш тизимининг маълум қисмидаги бузилишларнинг (оғишларининг) ўртача статистик қиймати;

- 15 дақиқалик вақт оралиғида иккиламчи ростлашга киритилган актив қувватнинг ўртача қиймати;

- 15 дақиқалик вақт оралиғида учламчи ростлашга киритилган актив қувватнинг ўртача қиймати;

- 15 дақиқалик вақт оралиғида ростлаш қисмидаги алмаштириш захирасининг фаоллаштирилган ўртача қиймати;

- 15 дақиқалик вақт оралиғида ростлаш учун платформа орқали фаоллаштирилган ўртача қувват;

- 15 дақиқалик вақт оралиғида иккиламчи ростлаш учун тизимлараро фаоллаштирилган (қабул қилинган ёки узатилган) ўртача қувват;

- 15 дақиқалик вақт оралиғида бузилиш (носозлик) чегарасида учламчи ростлашда фаоллаштирилган ўртача қувват;

- 15 дақиқалик вақт оралиғида бошқа ростловчи қувват билан захирадан алмаштирилган ўртача қувват.


561. Зарур иккиламчи ва учламчи захира (ACEo1) қийматлари оралиғидан энг юқори қийматнинг 1 фоиз қийматини олиб ташлаш ва қолган энг юқори қийматни қабул қилиш орқали аниқланади.


562. Иккиламчи ва учламчи ростлашларнинг умумий захира қийматлари йил давомида ростлаш оғишларининг 99 фоизини қоплаши керак. Шунга кўра биринчи навбатда қувватни фаоллаштириш учун зарур захира ҳисоблаб чиқилади, сўнгра худди шундай методология асосида қувватни пасайтириш учун захира ҳисобланади.


563. Мумкин бўлган энг катта номутаносиблик усули бу назорат зонасида юзага келиши мумкин бўлган энг катта оқим номутаносиблигини аниқлашдир. Улар юзага келиши мумкин бўлган энг катта салбий ва ижобий номутаносибликлар учун алоҳида аниқланади.


564. Зарур бўлган умумий иккиламчи ва учламчи ростлашнинг захира қиймати юқоридаги икки усулда ҳисобланганда, аниқланган энг юқори қийматлар қабул қилинади. Ҳисоблар қувватни ошириш ва пасайтириш учун алоҳида амалга оширилади.


565. Энергияни бошқариш тизимининг (EMS) автоматик диспетчерлик бошқарув тизимида ёки частота ва қувватни автоматик бошқарув тизимида тегишли шартнома асосидаги модул(блок)лар ишлаётган бўлса умумий иккиламчи ва учламчи ростлаш захирасининг қиймати камайиши мумкин.


566. Мумкин бўлган энг катта номутаносиблик қийматлари эҳтимоллик усули билан ҳисобланган қийматлардан катта бўлса, бу икки қиймат орасидаги фарққа мос келадиган захира қуввати қўшни бошқарув модуллари билан шартномалар асосида таъминланади.


567. Электр энергетика тизими учун частота ва актив қувват оқимларини иккиламчи ростлаш захирасининг минимал қиймати мазкур Қоидаларга 24-иловага мувофиқ аниқланади.


568. Тизим оператори ягона электр энергетика тизимининг эксплуатация қилиш шартларига боғлиқ равишда, кунлик ёки соатлик даврлар учун иккиламчи захиранинг турли қийматларини аниқлаши керак.


569. Иккиламчи ростлаш барча техник талабларга мувофиқ бўлган ва Тизим операторидан бундай хизматларни кўрсатиш учун дастлабки аттестациядан ўтган генерацияловчи модуллар томонидан амалга оширилади.


570. Иккиламчи автоматик ростлашни таъминлаб берувчи барча генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари ушбу хизматларни шартномаларда белгиланган муддатларда тўлиқ кўрсатишлари шарт. Тизим оператори томонидан берилган енгиллик шартларига кўра ушбу мажбуриятдан озод қилинган ҳолатлар бундан мустасно.


571. Тизим оператори иккиламчи ростлашни бошқариш бўйича сигналларни шакллантириш ва иккиламчи автоматик ростлашда иштирок этувчи генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларига узатиш мажбуриятини олади.

Иккиламчи автоматик ростлашда иштирок этувчи генерацияловчи модулларнинг мажбуриятлари доимий амал қилиш режимида иккиламчи ростлаш сигналларига самарали, аниқ ва ишончли жавоб қайтаришдан иборат.


572. Тизим оператори иккиламчи ростлашда иштирок этаётган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларининг ишини назорат қилишга ва тақдим этилаётган хизмат сифати қўшимча хизматлар кўрсатиш шартномасида кўрсатилган кўрсаткичлардан паст бўлса, исталган вақтда ушбу хизматни тўхтатишга ҳақли.


573. Тизим оператори иккиламчи ростлаш бўйича хизмат кўрсатувчиларнинг қуйидаги эксплуатация параметрларини назорат қилади:

ростлаш диапазонининг мавжудлиги - қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада келишилган ростлаш диапазони исталган вақтда мавжуд бўлиши керак;

хизматни ишга тушириш вақт - турткилар содир бўлган ҳолатда ва (ёки) қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ иккиламчи ростлаш захираси белгиланган вақт оралиғида ишга туширилиши керак;

хизмат кўрсатиш барқарорлиги - қачон иккиламчи ростлаш генерацияловчи модул ёки юкламанинг ишдан чиқишини компенсация қилиш учун фойдаланилганда, иккиламчи ростлаш тегишли миқдорда учламчи ростлаш билан алмаштирилмагунига қадар ишда қолиши лозим.

жавоб қайтариш вақти - бошқариш сигналларининг кечикиш вақти қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланган йўл қўйилган чегараларга мувофиқ бўлиши, лекин 2 дақиқадан ошмаслиги керак.

хизмат кўрсатиш сифати - узатиладиган бошқарув қуввати эгри чизиғи бошқариш сигнали эгри чизиғига имкон қадар яқин бўлиши керак. Бошқариш сигналининг қуввати амплитудасидан 5 фоизгача оғишига йўл қўйилади.


574. Мазкур Қоидаларнинг 572-бандида келтирилган ҳолат юзага келган тақдирда Тизим оператори иккиламчи ростлаш бўйича бошқа хизмат кўрсатувчидан иккиламчи ростлаш хизматлари кўрсатишга қўшимча сўров беришга ҳақли.



4-§. Актив қувват ва частотани қўлда ростлаш


575. Актив қувват ва частотани қўлда ростлаш (учламчи ростлаш) ягона электр энергетика тизимида актив қувват балансини ёки Марказий Осиё бирлашган энергетика тизимида ишчи частотани тиклаш мақсадида амалга ошириладиган, генерацияловчи модул ўрнатмасини ёки Фойдаланувчилар ускуналарининг юкланишини қўлда ўзгартириш ҳисобланади.


576. Учламчи ростлаш қуйидагилардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:

электр энергетика тизимидаги генерацияловчи модуллар;

электр энергетика тизимида Диспетчер томонидан бошқариладиган (Истеъмолчилар) юкламалар;

электр энергетика тизимидаги электр энергиясини сақлаш тизимлари;

бошқа (қўшни) электр энергетика тизимилар.


577. Тизим оператори турли иш режимлари учун ўзи томондан белгиланадиган, лекин мавжуд иккиламчи ростлаш билан бирга электр энергетика тизимидаги қуйидагиларни ташкил топган йўқотилиши мумкин бўлган энг катта генерацияловчи модуллар қувватидан кам бўлмаган электр энергетика тизимида учламчи ростлаш бўйича хизматларнинг етарли ҳажмини таъминлаш учун жавобгар:

электр энергетика тизимидаги энг катта генерацияловчи модул қуввати;

подстанция шиналарининг ўчиши натижасида генерацияловчи қувватларнинг йўқотилиши мумкин бўлган энг катта қуввати.


578. Эксплуатацияга киритиш вақти ва давомийлигига қараб учламчи ростлаш қуйидагича фарқланади:

тез учламчи ростлаш;

секин учламчи ростлаш.


579. Тез учламчи ростлаш захираси уни ишга туширган вақтдан бошлаб 15 дақиқадан кечиктирмай тўлиқ мавжуд бўлиши ва иккиламчи ростлаш захирасини бўшатиш имконини бериши керак.

Тез учламчи ростлаш қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома доирасида тақдим этилиши лозим. Тез учламчи ростлаш захираси исталган вақтда мавжуд бўлиши шарт.

Қўшимча хизматлар тўғрисидаги тегишли шартномада бошқа вақт давомийлиги қайд этилмаган бўлса тез учламчи ростлаш саккиз соат давомида барқарор бўлиши керак.


580. Электр энергетика тизимида "юксизлантириш" учун частота ва актив қувватга тегишли тез учламчи ростлаш захирасининг ҳажми электр энергетика тизимининг умумий шинасига уланган энг катта юкламанинг йўқотилишини қоплашга етарли бўлиши керак.



5-§. Электр энергетика тизимида

уланмаган қувват захираси


581. Электр энергетика тизимининг уланмаган қувват захираси (секин учламчи ростлаш) тез учламчи ростлашни бўшатиш ва узоқ муддатда қувват ва частота балансини барқарорлаштириш учун мўлжалланган.

У ишга тушиш вақтидан бошлаб саккиз соатдан кейин тўлиқ ишга тушган бўлиши керак.

Қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада бошқа муддат белгиланмаган бўлса, қирқ саккиз соатдан кам бўлмаган вақт мобайнида барқарор (иш ҳолатида) бўлиши керак.


582. Электр энергетика тизимида қувватни ишга тушириш, "юклаш" режимидаги секин учламчи ростлаш захирасининг ҳажми электр энергетика тизимидаги энг катта қувватли генерацияловчи модулнинг йўқотилишини қоплаш учун етарли бўлиши керак.


583. Электр энергетика тизимида пастга қараб, "юксизлантириш" режимидаги секин учламчи ростлаш захирасининг ҳажми электр энергетика тизимининг умумий шинасига уланган энг катта юклама йўқотилишини қоплаш учун етарли бўлиши керак.


584. Тизим оператори учламчи ростлаш хизматларини кўрсатувчи Фойдаланувчиларнинг қуйидаги эксплуатация параметрларини мониторинг қилади:

ростлаш захирасининг мавжудлиги - қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада келишилган бошқариладиган ростлаш захирасининг доимий мавжудлигини;

хизматни фаоллаштириш вақти - ишга тушиш вақти мазкур Қоидаларнинг 579-бандига ва (ёки) қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган вақтга мувофиқлигини;

хизмат барқарорлиги - дисбаланс ҳолати бошқа усуллар билан қайта ростланмагунча учламчи ростлаш амалда қолишини таъминлаш;

тақдим этилаётган хизматлар сифати;

талаб этиладиган бошқариш қувватига нисбатан максимал хатолик 10 фоиздан, рухсат этиладиган кечикиш оралиғи - 15 сониядан кўп бўлмаслиги.



6-§. Вақтни бошқариш (кузатиб бориш)


585. Тизим оператори электр энергетика тизимида вақтни бошқариш (кузатиб бориш) жараёнини мувофиқлаштириш учун масъул. Бунда Тизим оператори частотани координация қилувчи тизим операторидан частота бўйича топшириқ олади ва синхрон вақтга керакли тузатиш киритиш учун частотавий-сезувчан режимда ишлаётган барча Фойдаланувчилар ўртасида синхрон вақтни тарқатади.


586. Тизим оператори умумий частота созламаларининг берилган қийматини фақатгина бирлашган энергетика тизимидан ажралганда ёки электр энергетика тизими қисман ёки тўлиқ ўчган ҳолатлардагина ўзгартиришга ҳақли.


587. Фойдаланувчилар Тизим оператори кўрсатмаларига мувофиқ частота бўйича ўрнатмаларга доимий риоя қилишга масъулдирлар.



7-§. Кучланиш ва реактив қувватни ростлаш


588. Тизим оператори, бошқа Томонларни жалб этиш орқали кучланиш ва реактив қувватни ростлаш имкониятини яратиш мақсадида ростлашнинг ушбу турларини тақдим этувчи Фойдаланувчиларга қуйидаги Диспетчерлик кўрсатмаларини беради:

генерацияловчи модулларга ва (ёки) кучланишни бирламчи ростлашни таъминловчи ҳар қандай бошқа Томонга кучланиш бўйича ўрнатмани;

генерацияловчи модулларга ва (ёки) реактив қувватни бирламчи ростлашни таъминловчи ҳар қандай бошқа Томонга реактив қувват бўйича ўрнатмани;

генерацияловчи модулларга ва (ёки) кучланишнинг иккиламчи ростлашни таъминловчи ҳар қандай бошқа Томонга берилган кучланишни тиклаш ва ушлаб туриш бўйича кўрсатмаларни;

генерацияловчи модулларга ва (ёки) реактив қувватнинг иккиламчи ростлашни таъминловчи ҳар қандай бошқа Томонга берилган реактив қувватни ишлаб чиқариш/истеъмол қилиш бўйича кўрсатмаларни.


589. Генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари Уланиш шартларига мувофиқ кучланиш ва реактив қувватни ростлаш имкониятига эга бўлишлари шарт.


590. Генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари қуйидагиларни бажаришлари шарт:

кучланишнинг режа графикларига мувофиқ, келишилган чегараларда электр узатиш тизимига назорат (уланиш) нуқталарида кучланиш графикларига риоя қилиш;

кучланишнинг режали графигини ўзгартириш бўйича диспетчерлик кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;

авария вазиятлари вужудга келганда, кучланиш (реактив қувват)нинг берилган графигига риоя қилиш мақсадида реактив қувватни ошириш бўйича диспетчерлик кўрсатмаларини бажариш. Бу синхрон генераторларнинг техник характеристикаларини бузмасдан генерацияловчи модулнинг актив қувватини пасайтирилишини талаб қилиши мумкин;

диспетчернинг берилган кучланишни ушлаб туриш режимидан реактив қувватни ушлаб туриш режимига ўтиш бўйича кўрсатмаларини оператив бажариш;

генерацияловчи модуллар ишчи ҳолатда доимий ўрнатилган синхрон генераторлар ва электр энергетика тизими стабилизаторларининг қўзғатишини автоматик ростлаш;

берилган кучланиш графикларига риоя қилиниши устидан автоматик назоратни амалга ошириш.


591. Генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари ўз техник параметрларига, актив ва реактив қувват тавсифига ҳамда Узатиш тизими оператори билан Уланиш шартномасига мувофиқ, кучланиш ва реактив қувватни бирламчи ва иккиламчи ростлашни таъминлашлари шарт.


592. Генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари томонидан кучланиш ва реактив қувватни бирламчи ва иккиламчи ростлаш бўйича хизматларни кўрсатишдаги тадбирлар генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларининг чиқишидаги актив қувватни қисқаришига олиб келмаса, пуллик хизмат кўрсатмаслиги ва уларга товон пули тўланмаслиги керак.


593. Тизим оператори Диспетчерининг кучланиш ва реактив қувватни ростлашни тақдим этиш борасидаги кўрсатмалари генерацияловчи модул ва электр энергиясини сақлаш тизимларининг актив қуввати ишлаб чиқаришини қисқаришига олиб келса компенсация қилиниши керак.

Генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари томонидан кўрсатилган хизматлар учун тегишли тўлов амалга оширилиши лозим.

Мазкур тўлов қўшимча хизматлар тўғрисидаги тегишли шартномага ва бозор қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


594. Барча генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларига кучланиш ва реактив қувватни таъминлаш учун қўйиладиган мажбурий талаблардан ташқари, қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ шундай хизматлар ҳар қандай бошқа Фойдаланувчилар томонидан ҳам Тизим операторига тақдим этилиши мумкин.



8-§. Нолдан ишга тушириш


595. Нолдан ишга тушириш бу электр энергетика тизимини қисман ёки тўлиқ ўчишига олиб келган йирик авариялар юз бергандан сўнг ягона электр энергетика тизимида тиклаш тадбирлари.

Ушбу тадбирларнинг дастлабки босқичи - ташқи электр таъминотисиз эксплуатацияга киритиш имкониятига эга бўлган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини ишга тушириш.


596. Нолдан ишга тушириш имкониятига эга бўлган барча генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари мазкур қўшимча хизматни тақдим этиш учун ўз ресурсларини (объектлари бошқарувини) Тизим операторига тақдим этишлари лозим.


597. Электр энергетика тизимини тиклаш режасида иштирок этиш учун танлаб олинган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларининг "нолдан ишга тушириш" қобилияти юзасидан ҳар йили камида бир марта синаш ўтказилиши керак.



8-БОБ. ОПЕРАТИВ ДИСПЕТЧЕРЛИК

АЛОҚАСИ ТИЗИМЛАРИГА ТАЛАБЛАР


598. Электр энергетика тизимини оператив бошқаришда самарали ва ишончли алоқани таъминлаш Узатиш тизими оператори, Тизим оператори ва барча Фойдаланувчилар учун мажбурийдир.


599. Мазкур Қоидаларнинг 598-банди талабларини бажариш учун Тизим оператори, Узатиш тизими оператори ва бошқа барча Фойдаланувчилар алоқа каналлари, технологик ва диспетчерлик алоқалари учун фойдаланиладиган каналларнинг захирасини ҳам нормал, ҳам авария режимлари учун тўлиқ таъминлашлари лозим.


600. Оператив режимда ишлаш учун фойдаланиладиган алоқа каналлари умумий фойдаланиш учун мўлжалланмаган ва умумий фойдаланишдаги алоқа каналларидан жисмонан ажратилган бўлиши шарт.

Ажратилган алоқа воситаларидан фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда умумий фойдаланишдаги алоқа воситаларидан оператив режимда ишлаш учун фойдаланиш мумкин.


601. Реал вақт (оператив) режимида маълумот алмашувга қўйиладиган умумий талаблар - маълумотлар алмашуви энг юқори устуворлик билан,барча ахборот алмашинуви нуқталари ўртасидаги юқори ишончлиликка эга бўлган, ажратилган (ижарага олинган) тармоқдан (оптик толали, юқори частотали, радио-релели алоқа қурилмалари ёки умумий фойдаланишдаги алоқа тармоғи) фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак.


602. Электр энергетика тизимининг оператив иш режимида тармоқнинг ҳар қандай нуқтаси ўртасидаги маълумот узатилишининг кечикиши 1 сониядан ошмаслиги керак.


603. Алоқа канали орқали узатиш тезлиги 64 kbit/s дан кам бўлмаслиги шарт.


604. Маълумот узатишнинг ҳар бир йўналиши учун тайёрлик коэффициенти 99,5 фоиздан паст бўлмаслиги керак.


605. Оператив режимда овозли алоқага қўйиладиган умумий талаблар Қоидаларнинг 670-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


606. Диспетчерлик марказлари оператив режимда овозли маълумотларни алмашиш учун махсус диспетчерлик алоқаси коммутаторлари билан жиҳозланган бўлиши керак.


607. Тизим оператори, унинг ҳудудий бўлинмалари, Узатиш тизими оператори, Тақсимлаш тизими оператори, Берк тақсимлаш тизими оператори, Электр станциялари операторлари ва бошқа навбатчи ходимлар ўртасидаги барча овозли алоқа иккала томонда ҳам узлуксиз ёзилиб борилиши керак.


608. Ёзувлар архивланиши ва камида беш йил сақланиши керак.


609. Барча Томонлар оператив режимда эксплуатация мақсадида фойдаланадиган алоқа воситаларига техник талаблар Узатиш тизими оператори ва Тизим операторлари томонидан белгиланади.


610. Реал вақт режимида операцияларни (тадбирларни) амалга оширишда иштирок этувчи Томонлар кўрсатилган мақсадларда фойдаланиладиган алоқа воситаларининг оператори бўлиб, улар тегишли объектлардан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш учун жавобгардирлар.


611. Оператив режимда фойдаланиладиган алоқа воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва (ёки) уларни янгилаш умумий захираланганлик ва ишончлиликни пасайтирмаслиги керак.



VI БЎЛИМ. КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ, ЕНГИЛЛИКЛАР БЕРИШ ВА МАЪЛУМОТ

АЛМАШИНУВИ БЎЙИЧА УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


1-БОБ. КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ ВА ҚОИДАЛАР ТАЛАБЛАРИНИ

БАЖАРИШ ИМКОНИЯТИГА ТАЪСИРЛАР


612. Асосланган сабабларга кўра мазкур Қоидалар доирасида ҳисобга олиш мумкин бўлмаган ҳолатлар юзага келса, Тегишли тизим оператори зудлик билан қабул қилиниши лозим бўлган ҳаракатлар юзасидан барча таъсир кўрган Томонлар, Вазирлик ва Регулятор билан муҳокама ўтказади.

Тегишли тизим оператори ва Томонлар ўртасидаги мавжуд вақт давомида келишувга эришилмаса, Тегишли тизим оператори холис оператор сифатида ҳаракат қилиб, тегишли чораларни белгилайди ҳамда ўз қарори ва уни қабул қилиш сабаблари ҳақида қисқа муддатда тегишли Томонлар, Вазирлик ва Регуляторни хабардор қилади.


613. Тегишли тизим оператори қарорлар қабул қилишда бошқа Томонлар фикрини ва ҳар қандай ҳолатда холис Томоннинг фикрини инобатга олади.


614. Кўзда тутилмаган ҳодисадан сўнг Тегишли тизим оператори барча кўзда тутилмаган ҳолатлар ва ҳар қандай қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан кўриб чиқилиши учун Тизим оператори, Вазирлик ва Регуляторга тақдим этади.

Вазирлик Регулятор билан келишган ҳолда ушбу ҳолат юзасидан қарор қабул қилади.


615. Томон форс-мажор ҳолатлар сабабли мазкур Қоидаларда белгиланган мажбуриятларини бажара олмаса, у бунинг сабабларини, ушбу сабабларнинг форс-мажор ҳолатлари деб ҳисобланиши учун асосни, давом этиш муддатини батафсил баён этиб, ушбу ҳолат таъсирига учраётган Томонлар, Вазирлик ва Регуляторга хабарнома юборади.


616. Ҳар қайси Томон учун форс-мажор ҳолати бу ушбу Томоннинг назорат доирасидан ташқарида бўлган ҳамда ушбу Қоидалар шартларининг бажарилмаслигига олиб келувчи ҳар қандай ҳолат ҳисобланади.

Томонлар ходимлари ёки етказиб берувчиларининг ходимлари иштирокидаги иш ташлашлар, локаутлар ёки бошқа иш ташлашлардан ташқари, муқобил етказиб берувчилар мавжуд бўлганида, Томонларнинг харид қилиш бўйича битимларидаги камчиликлар туфайли электр энергияси, ёқилғи, транспорт, ускуналар ёки бошқа товарлар ёки хизматлардаги етказиб беришда келиб чиққан узилишлар ёки ҳар қандай етказиб берувчи томонидан тўловлар билан боғлиқ муаммолар сабабли етказиб бериш амалиётини рад этиш форс-мажор ҳолатлари бўлиб ҳисобланмайди.


617. Форс-мажор ҳолатларида Томонларнинг мажбуриятлар тўхтатилади.


618. Форс-мажор ҳолатлари етти кундан ортиқ давом этаётган барча вазиятларда, даъво қилувчи Томон барча таъсирга учраётган Томонларга ва Вазирликка ҳар еттинчи кун якунида ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги сабабларини ҳамда ушбу ҳолатни бартараф этиш юзасидан ҳаракатларининг натижалари, ҳолатни форс-мажор деб ҳисобланишига асосларни, шунингдек, давом этиш муддати ҳақида маълумот берувчи билдирги (хабарнома) юборади.


619. Томонлардан бири форс-мажор ҳолати ҳақидаги даъвони асоссиз деб ҳисобласа, у ишни Вазирликка кўриб чиқиш учун киритиши мумкин. Вазирлик Регулятор билан келишган ҳолда ушбу ҳолат юзасидан қарор қабул қилади. Вазирлик мажбуриятларга риоя этмаслик сабаблари форс-мажор ҳолатлари ёки форс-мажор ҳолатларига боғлиқ эмас деб ҳисобласа, даъво қилган Томон ўз мажбуриятларидан озод деб ҳисобланмайди.



2-БОБ. БЕЛГИЛАНГАН ТАЛАБЛАР

БЎЙИЧА ИСТИСНОЛАР


620. Вазирлик Тегишли тизим оператори ёки Фойдаланувчининг мурожаати бўйича янги ва мавжуд бўлган генерацияловчи модуллар ёки Истеъмолчи тармоқлари учун мазкур Қоидаларнинг бир ёки бир нечта бандлари талабларини енгилроқ ёки татбиқ этмаслик бўйича истисноларни (кейинги ўринларда енгиллик) тақдим этишни кўриб чиқади ва бериш мумкин деб топса, ўз хулосаси билан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Бу ҳолатда, ушбу Қоидаларнинг XII бўлимида кўзда тутилган оралиқ даврдаги вазиятлар бундан мустасно.

Енгиллик бериш мезонлари Вазирлик томонидан асослантирилади.


621. Енгилликлар электр энергетика тизимини ривожлантириш консепцияси, узатиш тизимини ривожлантириш режалари ижросини самарали ташкил этиш ва (ёки) ягона электр энергетика тизими барқарорлиги ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда истеъмолчилар электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида ушбу тизимнинг чекланган қисмларини (заиф нуқталари) ривожлантириш мақсадида тақдим этилади.


622. Фойдаланувчилар объектларида жойлашган ускуналар ва қурилмаларга нисбатан Қоидаларнинг бир ёки бир нечта бандлари талабларига доир енгиллик берилишини сўрашлари мумкин. Бунда қуйидагиларни ўз ичига сўровнома Тегишли тизим операторига тақдим этилади:

Фойдаланувчи ёки потенциал Фойдаланувчининг идентификация маълумотлари ва қайта алоқа учун масъул шахс;

енгиллик берилиши сўралаётган тизимнинг батафсил тавсифи;

енгиллик сўралаётган мазкур Қоидаларнинг талабларига ҳаволалар ва сўралаётган енгилликнинг батафсил тавсифи;

тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар билан асослаб бериш ва мазкур Қоидаларнинг XII бўлим, 2-бобида кўзда тутилган тартибдаги харажат ва фойданинг таҳлили;

сўралаётган енгилликнинг бошқа Фойдаланувчиларга салбий таъсир кўрсатмаслигининг исботи.


623. Талаблар бўйича енгиллик беришга сўров юборилгандан кейин икки ҳафта давомида Тегишли тизим оператори Фойдаланувчига сўров қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлигини тасдиқлайди.

Тегишли тизим оператори сўровни тўлақонли эмас деб ҳисобласа, Фойдаланувчи, сўров қайтариб олинган вақтдан бошлаб бир ой давомида қўшимча талаб қилинган маълумотларни тақдим этади.

Фойдаланувчи ушбу муддат давомида сўралган маълумотларни тақдим этмаса, у ҳолда енгиллик тўғрисидаги сўров чақириб олинган деб ҳисобланади ва Вазирликка қуйидагиларни ўз ичига олувчи ҳисобот тақдим этилади:

дастлабки сўралган енгиллик, жумладан Фойдаланувчи тақдим этган барча ахборотни ўз ичига олувчи маълумотлар;

қўшимча сўралган маълумот таснифи;

сўровнинг чақириб олинган деб тан олиниши учун асос.


624. Тегишли тизим оператори бошқа операторлар билан биргаликда енгиллик бериш бўйича харажат ва фойданинг таҳлилини баҳолайди.

Енгиллик бериш учун сўров "C" ва "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбаларига, электр энергиясини сақлаш тизимларига ёхуд қуввати 100 MW га тенг ёки ундан юқори бўлган Истеъмолчини тақсимлаш тизимига, жумладан берк тақсимлаш тизимига уланишида сўралаётган бўлса, Тегишли тизим оператори баҳолашни Узатиш тизими оператори билан бирга олиб боради.


625. Тегишли тизим оператори енгиллик бериш учун сўров олинган вақтдан бошлаб бир ой давомида Вазирликка енгиллик бериш сўрови ва ўтказилган баҳолаш ҳисоботини тақдим этади.


626. Вазирлик енгиллик бериш учун сўров олган вақтдан бошлаб бир ой давомида ушбу сўровни ўрганиб чиқади. Вазирлик Фойдаланувчидан ёки бошқа жалб этилган Томонлардан қўшимча маълумотларни талаб этса, ушбу муддат яна бир ойга узайтирилиши мумкин. Янги муддат тўлиқ маълумотлар олинган кундан бошлаб ҳисобланади.


627. Фойдаланувчи ва потенциал оператор Вазирлик томонидан сўралган маълумотларни сўров берилган кундан бошлаб кўпи билан икки ой давомида тақдим этади. Фойдаланувчи ушбу муддат давомида сўралган маълумотларни тақдим этмаса сўров рад этилади.


628. Вазирлик ўрганиш натижаларига кўра енгиллик бериш учун асосланган таклифни тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига киритади. Вазирлик Маҳкамаси томонидан енгиллик берилганда, унинг давомийлиги ҳам белгиланади.


629. Вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг енгиллик бериш қарори ҳақида Фойдаланувчини ва барча тегишли томонларни хабардор қилади.


630. Енгиллик бериш учун шарт-шароитлар ва асосий сабаблар долзарблигини йўқотганда, Вазирлик енгиллик бериш тўғрисидаги ҳужжатни муддатидан олдин бекор қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши мумкин.


631. Вазирлик тақдим этилган ёки рад этилган барча енгилликларнинг реестрини юритади. Реестр қуйидагиларни ўз ичига олади:

енгиллик тақдим этилаётган ёки рад этилаётган талаблар;

енгилликнинг мазмуни;

енгилликни тақдим этиш ёки рад этиш сабаблари;

енгиллик тақдим этилиш натижадорлиги.



3-БОБ. МАЪЛУМОТ (АХБОРОТ) АЛМАШИНУВИ

БЎЙИЧА УМУМИЙ ШАРТЛАР


632. Маълумот (ахборот) алмашинуви электр энергетика тизимининг иши, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларини амалга ошириш учун муҳим ҳисобланади.

Барча Томонлар ушбу Қоидалар ва унга асосан қабул қилинган техник регламентлар ҳамда уланиш шартномасида кўрсатилган маълумотларни белгиланган вақт ва сифатда тақдим этишлари шарт.

Тизим оператори ёки Узатиш тизими оператори томонидан қўшимча маълумотлар талаб қилинган тақдирда, мазкур боб ва Қоидаларнинг VII бўлими талабларига қатъий амал қилинади.


633. Маълумот алмашинуви тегишлилиги бўйича Узатиш тизими оператори ва Тизим операторлари томонидан ташкил этилади ва мувофиқлаштирилади.


634. Мазкур Қоидалар талабларига биноан қабул қилинган, алмашилган ёки узатилган ҳар қандай махфий (ўз ичига давлат сирини олмаган ва қонунчилик билан ҳимояланган маълумотлар, кейинги ўринларда - конфиденциал) маълумот, мазкур Қоидаларнинг 635 - 637-бандларида келтирилган профессионал этика (касбий сир) объекти ҳисобланади.


635. Профессионал этикага риоя этиш мажбурияти мазкур Қоидаларнинг таъсири доирасидаги барча шахс, орган ва ташкилотларга тааллуқли.


636. Ўз мажбуриятларини бажариш давомида шахслар, органлар ёки ташкилотлар томонидан қабул қилинган конфиденциал маълумотнинг, миллий қонунчилик ёки мазкур Қоидаларнинг бошқа низомлари доирасида, зарар олдини олишга қаратилган вазиятлардан ташқари, учинчи шахс ёки органга ошкор этилиши ман этилади.


637. Мазкур Қоидаларга мувофиқ конфиденциал маълумотларни олувчи ва тартибга солувчи органлар, ташкилотлар ва уларнинг ходимлари ёки шахслар, улардан миллий қонунчиликда ҳамда мазкур Қоидаларда белгиланган тартибга мувофиқ фақат ўз лавозим мажбуриятларини бажариш мақсадидагина фойдаланишлари мумкин.


638. Маълумотларнинг конфиденциаллиги маълумотни (ахборотни) идентификациялаш билан таъминланади ва қуйидаги турларга бўлинади:

"Умумий фойдаланиш учун" - конфиденциаллик белгиси мавжуд бўлмаган маълумот, ушбу маълумотлар ҳар қайси Томон учун фойдаланишга, жумладан жамоавий фойдаланиш учун рухсат этилган;

"Хизмат доирасида фойдаланиш учун" - тегишли маълумот Фойдаланувчиларнинг (Томонларнинг) олдиндан белгиланган гуруҳлари учун фойдаланишга рухсат этилган;

"Конфиденциал" - ўзаро маълумот алмашинувчи томонлар ўртасида, ташкилотнинг ваколатли вакиллари томонидан фойдаланишга рухсат берилган маълумотлар.


639. Барча манфаатдор томонлар конфиденциал маълумотларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланишда ушбу маълумотлардан нотўғри фойдаланиш, рухсат этилмаган ҳолатлар ҳамда ошкор бўлиш хавфини олдини олиши шарт.


640. Конфиденциаллик қуйидаги маълумотларга тааллуқли бўлмайди:

ушбу банднинг бузилишидан ташқари, жамоатчилик учун очиқ ёки очиқ бўлиши шарт бўлган маълумотлар;

маълумот берувчи Томондан тақдим этилгунига қадар Олувчининг қонуний эгалигида бўлган маълумотлар;

амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ёки суд қарори билан белгиланган Қабул қилувчи томонидан ошкор этилиши шарт бўлган маълумотлар. Бундай маълумотлар ошкор қилинганда Қоидаларнинг 635-банди талаблари Қабул қилувчига нисбатан ҳам қўлланилади.


641. Конфиденциаллик қоидалари, ҳар қайси Томонга суд, давлат органлари ва ташкилотларига ҳамда Вазирлик ва Регуляторга қонунчиликда белгиланган тартибда маълумот тақдим этилишига таъсир қилиши ёки мажбуриятларни чеклашига йўл қўйилмайди.


642. Маълумотлар алмашинишни самарали ташкил этиш учун Узатиш тизими оператори ва Тизим операторлари ҳамда Фойдаланувчилар ўртасида маълумотларни бошқариш ва уларнинг конфиденциаллиги бўйича ушбу Қоидаларда аниқлик киритилмаган ёки батафсил баён этилмаган масалалар бўйича ошкор қилмаслик тўғрисидаги битимлар тузишлари мумкин.



VII БЎЛИМ. МАЪЛУМОТЛАРНИ БОШҚАРИШ


1-БОБ. МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


643. Барча Фойдаланувчилар мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ, маълумотларни Тизим оператори ва Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган сифат, миқдор ва муддатларда тақдим этишлари шарт.


644. Тизим оператори ва Узатиш тизими оператори ҳам мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ маълумотларни белгиланган сифат, миқдор ва муддатларда тақдим этишга мажбур.


645. Фойдаланувчилар тақдим этиши лозим бўлган маълумотлар қуйидаги тоифалар бўйича гуруҳланади:

лойиҳа маълумотлари - объектнинг ягона электр энергетика тизимига уланиши учун зарур бўлган маълумотлар (тадқиқот маълумотлари, лойиҳа, уланиш нуқтаси тафсилотлари, техник параметрлар ва ҳоказо);

рўйхатга олиш маълумотлари (ҳар бир уланиш шартномасида кўрсатилган) - Тизим оператори ва Узатиш тизими операторига узатиш тизимига уланишда тақдим этиладиган ва эксплуатация давомида тўлдириб (янгилаб) борилувчи маълумотлар;

режалаштириш маълумотлари - Тизим оператори ва Узатиш тизими операторига узоқ муддатли ва оператив режалаштириш мақсадлари (ривожланиш режалари, фойдаланишдан чиқариш режалари, графиклар ва ҳоказо) учун тақдим этилувчи маълумотлар;

оператив маълумотлар - эксплуатация давомида, реал вақт ва унга яқин режимда Тизим операторига, шунингдек Тегишли тизим операторларига тақдим этилувчи маълумотлар (реал вақт режимидаги ўлчашлар, статуслар, хавф-хатар сигналлари ва ҳоказолар);

сарҳисоб маълумотлар - турли хил ҳисобга олиш ва таҳлил мақсадлари учун (ҳисоблагичлар кўрсаткичлари, ҳодисаларнинг ёзувлари, ҳисоботлар ва ҳоказолар) эксплуатациядан кейин тақдим этиладиган маълумотлар.


646. Асосий маълумотлар рўйхати Қоидаларга 3 ва 11-иловаларга мувофиқ тақдим этилади.



2-БОБ. МАЪЛУМОТ АЛМАШИШ


1-§. Маълумотлар алмашувчи Томонлар


647. Ягона электр энергетика тизими доирасида маълумотлар алмашиш жараёнида иштирок этувчи Томонлар рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олади:

Узатиш тизими оператори;

Тизим оператори;

Тақсимлаш тизими оператори / Берк тақсимлаш тизими оператори;

Фойдаланувчилар;

бошқа Томонлар (давлат муассасалари, илмий муассасалар, профессионал ассоциациялар, кенг жамоатчилик ва ҳоказолар);

ташқи Томонлар (ўзаро боғлиқ ҳамкорлар, ассоциациялар ва ҳоказо).


648. Маълумотлар алмашиш жараёнини маълумотларга эга бўлган томон Маълумотлар оператори, маълумотларни тақдим этаётган томон маълумотларни Етказиб берувчи, маълумотларни олувчи томон маълумотларни Олувчи, маълумотларни тақдим этувчи томон Маълумотлардан Фойдаланувчилар ҳисобланади.


649. Маълумотлар алмашиш жараёнини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш мақсадида, шунингдек ахборот технологиялари, телекоммуникациялар ва офис жиҳозлари моддий-техник таъминотини уйғунлаштириш учун маълумот алмашиш координатори (кейинги ўринларда - Координатор) тайинланади.


650. Координаторнинг мажбурияти ва жавобгарлиги:

маълумотлар алмашиш мониторинги, мувофиқлаштириш ва носозликларни бартараф қилиш;

маълумотлар алмашинуви учун ахборот технологияларини қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини яратиш, унинг дастурий таъминоти, унга хизмат кўрсатиш (умумий даражада мавжуд бўлса, расмий веб-портал, глобал тармоқ ёки унга айнан бўлган умумий платформа);

маълумотлар алмашишнинг телекоммуникация таъминоти инфратузилмасини яратиш ва унга хизмат кўрсатиш;

маълумотлар алмашиш форматларини, Фойдаланувчилар учун йўриқномалар ишлаб чиқиш ва тарқатиш.


651. Координатор вазифасини Узатиш тизими оператори ёки у томонидан тайинланган бўлинма ёки ушбу вазифани бажариш учун махсус тайинлаган Томон бажаради.



2-§. Маълумотлар алмашиш рўйхати


652. Маълумотлар алмашиш жараёнида маълумотлар қуйидаги турларга бўлинади:

индивидуал маълумот - фақат бир Томонга тегишли бўлган маълумот;

умумий маълумот - умумий индивидуал (шахсий) маълумотларни ва барча бошқа маълумотларнинг бирлаштирилиши натижасида олинган маълумотлар тўплами;

прогноз маълумоти - келгуси даврга тааллуқли барча маълумотлар;

реал вақт режимидаги маълумот - жорий даврга тааллуқли барча оператив маълумотлар;

ретроспектив (тарихий) маълумотлар - ўтган давр га тааллуқли барча маълумотлар.


653. Алмашиш учун маълумотлар рўйхати Қоидаларга биноан, шунингдек Томонлар ўртасида икки томонлама (кўп Томонлама) келишилган тартибда белгиланади.


654. Алмашиш лозим бўлган маълумотлар қуйидаги функционал гуруҳлар/маълумотлар турлари бўйича ажралади:

а) реал вақтдаги қувват оқимлари, қуйидагилар каби:

генерация қувватини узатиш;

қувват истеъмоли;

узатиш тизими ва унинг узелларидаги қувват оқимлари;

трансчегаравий қувват оқимлари.

б) электр энергетика тизими тугунларидаги кучланиш профиллари;

в) реал вақт режимидаги оператив вазиятлар, кўрсаткич сигналлари ва хавф-хатар сигналлари;

г) оператив режалаштириш маълумотлари, қуйидагилар каби:

техник хизмат кўрсатишнинг режалаштирилган маълумотлари;

хавфсизликни баҳолаш маълумотлари;

прогноз маълумотлари;

ягона электр энергетика тизими захираларини баҳолаш маълумотлари;

ўта юкланишлари (қувват ўтказа олмаслик, чекловлар) прогноз маълумотлари ва ҳ.к.

д) электр энергиясини ҳисобга олиш маълумотлари, қуйидагилар каби:

якуний графиклар;

тизим хизматларини тақдим этиш ҳақида ҳақиқий маълумотлар;

диспетчерлик журнали маълумотлари;

ҳисоблагич кўрсаткичлари ва ҳоказолар.

е) умумий маълумотлар, қуйидагилар каби:

оператив тадбирлардан кейинги таҳлилий маълумотлар;

тадқиқотлар натижаси бўйича маълумотлар;

оператив бўлмаган бошқа маълумотлар алмашинуви;

бошқа маълумотлар.


655. Маълумотларни ҳар бир алоҳида гуруҳлари (турлари) билан алмашувчи Томонлар тақдим этадиган маълумотларни алмашиш матрицаси Координатор томонидан Тизим оператори ва Узатиш тизими оператори билан бирга ишлаб чиқилади ва ҳар йили қайта кўриб чиқилади.


656. Маълумотлар алмашиш матрицасидаги барча ўзгаришлар манфаатдор Томонлар билан келишилади, уйғунлаштириш жараёни Координатор томонидан мувофиқлаштирилади ва назорат қилинади.



3-§. Маълумотлар алмашиш шакллари


657. Маълумотлар алмашиш шакллари мазкур Қоидалар ва бошқа тартиблар билан белгиланади.


658. Маълумотлар алмашиш шакллари белгиланмаган бўлса, улар Координатор томонидан белгиланади.


659. Барча маълумотлар алмашиш форматлари давлат тилида ишлаб чиқилади, трансчегаравий маълумот алмашиш учун фойдаланилувчи ва ҳар бир тегишли чегара олди (хорижий) Томонлар учун икки тилда тайёрланади.


660. Маълумотлар алмашиш форматлари маълумотларни автоматик қайта ишлаш имкониятини максимал даражада таъминлаб берадиган шаклда ишлаб чиқилади.


661. Овозли алоқа учун одатда ишлаб чиқиладиган ва тегишлича қўлланиладиган форматнинг алоҳида тури бу ягона электр энергетика тизимини бошқаришга тааллуқли алоқа учун фойдаланиладиган маҳаллий тилда олдиндан белгиланган ёки икки тилдаги асосий атамалар луғатидир.



4-§. Маълумотлар алмашиш частотаси


662. Маълумотлар алмашиш частотаси маълумотларни тўплаш, тайёрлаш ва алмашиш даврийлигидан иборат. Маълумотлар алмашиш частотасидан барча жалб этилган Томонлар (маълумотлар алмашиш бўйича ҳамкорлар) фойдаланади.


663. Томонлар ўртасида маълумотлар алмашиш, аввалдан белгиланган ёки келишилган шакл ва вақт графикларига мувофиқ амалга оширилади.


664. Юқори устуворликка эга маълумотлар билан ўз вақтида алмашишни таъминлаш учун, Координатор томонидан белгиланган ва барча манфаатдор Томонлар билан келишилган маълумотларнинг ҳар бир тўпламига маълумотлар билан алмашиш частотаси (МАЧ) белгиси қўйилади. Бунда мазкур Қоидаларнинг 654-банднинг:

"а", "б" ва "в" кичик бандларидаги реал вақтдаги оператив маълумотлар - юқори устуворлик ва тўлиқ захиралаш билан алмашилади;

"г" кичик бандидаги оператив режалаштириш маълумотлари - ўрта даражадаги устуворлик ва тўлиқ захиралаш билан алмашилади;

"д" кичик бандидаги электр энергиясини ҳисобга олиш маълумотлари - паст даражадаги устуворлик ва қисман захиралаш билан алмашилади;

"е" кичик бандидаги умумий маълумотлар - паст даражадаги устуворлик ва захиралашсиз алмашилади.



5-§. Коммуникацияларга талаблар


665. Реал вақтдаги оператив бошқарув маълумотлари алмашинувни энг юқори устуворликка эга маълумотлар алмашишнинг барча нуқталари орасидаги, ажратилган ва юқори ишончлиликка эга захира тармоғига эга бўлган тармоқдан (хизмат кўрсатиш линияси бўлиши мумкин, масалан, ипак толали оптик алоқа кабели) фойдаланиб амалга оширилади.


666. Режалаштириш ва прогноз маълумотлари алмашинуви қайта юклаш ўтказиш қобилиятини режалаштириш ва трансчегаравий тақсимлаш учун пастроқ устуворликдаги ажратилган линиядан фойдаланиш орқали амалга оширилади.

Захира опцияси сифатида электрон почта ва (ёки) махсус дастурий таъминотдан фойдаланилади.


667. Бошқа оператив режалаштириш маълумотлари алмашинуви электрон почта ва (ёки) махсус дастурий таъминотдан ҳамда электрон почта мавжуд бўлмаса ва маълумот алмашишга юқорида кўрсатилган талаблар ушбу мақсадлар учун фойдаланишга йўл қўйиш мумкин бўлган ҳолатлардагина паст устуворликдаги ажратилган тармоқлардан фойдаланиб амалга оширилади.


668. Электр энергиясини ҳисоби бўйича маълумотлар алмашинувида факсни захира имконияти каби қўллаш билан, фақат электрон почта ва (ёки) махсус дастурий таъминотдан фойдаланилади.


669. Умумий маълумотлар алмашинуви келишилган ҳолда электрон почта, факс, почта ва бошқа алоқа воситалари орқали амалга оширилади.


670. Тизим операциялари ва бошқариш жараёнлари доирасида овозли алоқа учун қуйидаги телекоммуникация воситаларидан фойдаланилади:

мунтазам (одатий) овозли алоқа (электр энергетика тизимининг нормал ишлаш шароитларида) - реал вақт режимида режимда маълумотлар алмашиш учун ва (ёки) ижарага олинган, умумий фойдаланишдаги алоқа линиялари ва (ёки) мобил телефон алоқасидан ташқари, алоҳида ажратилган линия;

авариявий овозли алоқа (электр энергетика тизимини шовқинлар ва (ёки) электр энергиясини қисман ёки тўлиқ ўчган шароитларида) - диспетчерлик ва (ёки) захира диспетчерлик хонасида жойлашган фақат ушбу мақсадлар учун ажратилган линия, ижарага олинган умумий фойдаланишдаги линия ва шунингдек фақатгина ушбу мақсадлар учун мўлжалланган мобил алоқа воситалари.



3-БОБ. МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ


1-§. Маълумотларни текшириш ва валидация



671. Маълумотлар оператори ва (ёки) маълумотлар Етказиб берувчиси, Олувчига ва (ёки) маълумотлар Фойдаланувчисига маълумотларни юборишдан аввал уларни текшириши ва валидация тадбирларини ўтказиши шарт. Текширилган ёки валидацияланган маълумотлар тегишли шартларга мувофиқ тарзда белгиланади.


672. Верификация ёки валидация тадбири муваффақиятсиз бўлган ҳолатда, верификация ёки валидация шартлари қондирилмагунча, маълумотлар қайта ишланади. Маълумотларни текшириш ёки валидация такрорий рад этилган ҳолатда масъул субъект ушбу маълумотларни қайта ишлашни тўхтатади.


673. Координатор текшириш ёки валидация жараёнларининг мониторинги ва мувофиқлаштиришда ёрдам кўрсатишга масъулдир. Бунда Координатор, ушбу жараённинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, натижаларни қайта ишлаш учун маълумот алмашишини кузатиб боришга ҳақли.


674. Ҳар бир маълумот Олувчи, Етказиб берувчи ва маълумотлардан Фойдаланувчи, конфиденциаллик қоидалари бузилмагунига ёки хавф остида қолмагунига қадар, ўз тадбирлари доирасида олган маълумотларини ёзиш, сақлаш ва архивлаштириши мумкин.

Ушбу банд маълумотлар алмашиш жараёнининг бошқа иштирокчилари билан келишилмаган бўлса, Координаторга нисбатан қўлланилмайди.



VIII БЎЛИМ. ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР


1-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ

МАҚСАДИ ВА ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ


675. Узатиш тизими оператори ва ҳар бир Фойдаланувчи ўзлари учун зарур (талаб этиладиган) хавфсизлик қоидаларини жорий этишлари керак, бироқ ушбу қоидалар мазкур Қоидаларда берилган умумий талабларга мувофиқ бўлиши ва қонунчиликка зид бўлмаслиги талаб этилади.


676. Мазкур бўлимнинг мақсади - ускуналар ёки қурилмаларда иш олиб бориш ва (ёки) синашлар ўтказиш давомида ходимларни тизим таъсиридан ҳимоя қилишнинг асосий тамойилларига эришиш ва умумий тармоқ Фойдаланувчиларининг уланиш нуқтасига қадар юқори кучланишли тармоқларида хавфсизлик чораларини кўришни талаб қилади.


677. Хавфсизлик тадбирлари Узатиш тизими оператори ёки Фойдаланувчининг ускунаси ва (ёки) қурилмаларида иш олиб бориш ва (ёки) синашда ҳамда ёндош тизимларни ажратиш (изоляция) ва (ёки) ерга улаш зарурати туғилганда талаб этилади.


678. Хавфсизлик техникасини таъминлаш бўйича тадбирлар қуйидагилар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади:

Узатиш тизими оператори;

Тақсимлаш тизими операторлари;

тизимлари узатиш тизимига тўғридан-тўғри уланган Берк тақсимлаш тизими операторлари;

Электр станциялари операторларига, жумладан, тақсимлаш тармоғига уланган генерацияловчи модуллар операторлари;

электр энергиясини сақлаш тизимлари;

узатиш тизимига бевосита уланган Истеъмолчилар.



2-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ТАДБИРЛАРИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ


1-§. Хавфсизлик менежменти бўйича жавобгарлик


679. Узатиш тизими оператори ва узатиш тизимида юқори кучланишли ускуна ёки қурилмаларда ишларни ва (ёки) синашларни амалга оширувчи Фойдаланувчиларда ходимлар хавфсизлигини таъминловчи ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида хавфсизлик қоидалари ишлаб чиқилган ва хавфсизлик менежменти тизими жорий этилган бўлиши шарт. Бунда барча белгиланган талаблар ва кўриладиган чоралар амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак.


680. Узатиш тизими оператори, Тақсимлаш тизими оператор ва барча Электр станциялар операторлари, Электр энергиясини сақлаш тизимлари операторлари, Истеъмолчилар операторлари, жумладан, тармоқларига генерацияловчи модуллар уланган Берк тақсимлаш тизими операторлари барча тадбирларда хавфсизлик бўйича амалдаги қонунчиликда белгиланган талабларга ва мазкур Қоидаларга амал қилишлари шарт.



2-§. Хавфсизлик менежменти тизими


681. Хавфсизлик менежменти тизими электр тармоқларида ёки уларга уланган қурилмаларда иш бажараётган ёки синашлар ўтказаётган барча ходимлар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун амалдаги хавфсизлик техникаси қоидалари ва бошқа қўлланилиши лозим бўлган талаблар, тартиблар ҳамда риоя қилиниши шарт бўлган ҳужжатлар, шунингдек ушбу ҳужжатларни расмийлаштириш тартибларини белгилайди.

Хавфсизлик менежменти тизими Узатиш тизими оператори ва бошқа Фойдаланувчилар томонидан Қоидалар талабларига мувофиқ татбиқ этилади.


682. Хавфсизлик менежменти тизими бажариладиган ишлар ёки синашлар ҳажми бўйича сўровларни ва уларни қайд этишга доир низомларни, ҳамда уланиш нуқтасидаги хавфсизликнинг тегишли чоралари ва хабардор қилишнинг талаб этилган муддатларини ўз ичига олиши керак.



3-§. Хавфсизлик техникаси қоидаларини

қабул қилиш тартиби


683. Умумий уланиш нуқтасига эга бўлган ҳар бир Фойдаланувчи ва Узатиш тизими оператори уланиш шартномаси имзоланган вақтдан бошлаб олти ой ичида, янги уланишни эксплуатацияга киритишдан камида уч ой олдин электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари жорий этилганлиги тўғрисидаги батафсил маълумотларни алмашадилар ва уни Назорат қилувчи органга тақдим этадилар.

Уланишдан олдин Узатиш тизими оператори уланиш нуқтасида ишларни ёки синашларни амалга оширишга рухсат бериш учун Фойдаланувчининг изоляциялаш ва ерга улашларни бажаришда хавфсизлик қоидаларини қўллаш тартиби билан танишиб чиқиши ва келишиши керак.


684. Уланиш нуқталарида эксплуатация чегараси мавжуд бўлган ҳолда иштирокчи Томонлар хавфсизлик менежменти тизимини қўллаш тартибини биргаликда ҳал этадилар.

Барча ҳолатларда қабул қилинган хавфсизлик менежменти тизими хавфсизлик чораларини белгилаш ва уларни қўллаб туриш имконини бериши керак, агар:

ишлар ва (ёки) синашлар юқори кучланишли ускуналар ва аппаратларда эксплуатация чегаралари орқали олиб борилганда;

бошқа Томоннинг тизими изоляция қилинган ва (ёки) ерга уланганда.


685. Томонлардан бирининг хавфсизлик менежменти тизимини жорий этишида ёки хавфсизлик талабларида ўзгариш бўлганда, ушбу Томон бу тўғрисида барча тегишли Томонларни қисқа муддатларда хабардор қилиши зарур.



4-§. Хавфсизлик координаторлари


686. Узатиш тизими оператори, шунингдек ҳар бир Фойдаланувчи тармоқ чегарасида олиб борилаётган ишларга оид хавфсизлик чораларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хавфсизлик масалалари бўйича координаторларни тайинлашлари лозим.

Хавфсизлик бўйича координаторлар хавфсизлик менежменти тизимини жорий этишни мувофиқлаштириш ва ишларни хавфсиз бажариш учун жавобгардир. Улар зарур хавфсизлик чораларига риоя этилишини таъминлайди.

Хавфсизлик чоралари уланиш шартномасида келишилган ва бошқа Фойдаланувчиларга таъсир кўрсатадиган таъмирлаш ишларини муддатида якунлаш учун Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ қайта улаш, изоляциялаш, ерга улаш, ишга рухсат бериш жараёнлари киради.

Фойдаланувчилар координатор этиб тайинланган шахслар жойига етиб боргунга қадар ўчириш, қайта улаш, хавфсизлик занжирларини ҳосил қилиш ишларини тезкорлик билан бажариш учун махсус тайёргарлик ва билимга эга бўлган операторлар хизматидан фойдаланишлари мумкин. Хавфсизлик координатори хавфсизлик техникасини мувофиқлаштириш ишларининг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган хавфсизлик техникаси қоидалари ва мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилиши учун жавобгар бўлади.


687. Узатиш тизими оператори тармоғида фақат махсус билимга эга бўлган ва электр энергетика объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини талаблари асосида тайёргарликдан ўтган шахсларгагина юқорида кўрсатилган функцияларни бажаришига рухсат этилади.

Хавфсизлик техникаси бўйича ўқитиш ва йўриқномалар ўтказиш узлуксиз ва кўп босқичли бўлиши лозим. Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчилар жараёнларда иштирок этувчи (тегишли) барча ходимларнинг хавфсизлик техникаси қоидалари ва хавфсизлик менежменти тизими талабларига риоя қилишга доир доимий таълим олиши ва аттестациядан ўтказилиб бориши учун жавобгардир.



3-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИНИ

ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


1-§. Хавфсизлик техникасини таъминлашнинг

умумий шартлари


688. Узатиш тизимида юқори кучланишли ускуналарни эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва (ёки) синашдан ўтказишни ташкил этиш жараёнларидаги хавфсизликни таъминлаш амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

Узатиш тизимида фаолият юритадиган Узатиш тизими оператори, Тизим оператори ва барча Фойдаланувчилар томонидан ушбу Қоидаларга қатъий риоя этилиши шарт.

Мазкур талаблар Узатиш тизими оператори ёки ҳар қандай Фойдаланувчи тармоқлари ичидаги ишлар ва (ёки) синашларга, шунингдек, бир неча Томонлар иштирок этган уланиш нуқтасидаги ишларга ва (ёки) синашларга тегишлидир.


689. Ишларни хавфсиз бажариш тартиб-қоидаларида алмашлаб улаш, изоляциялаш, ерга улаш, шунингдек, ишларни бажариш ва (ёки) синашларга тайёргарлик кўриш ҳамда рухсат бериш тартиблари кўрсатилиши керак.

Шунингдек, улар ишлар ва (ёки) синашлар тугатилганидан сўнг ускуна ишга туширишга тайёр бўлгандаги риоя қилиниши зарур бўлган тартибларни ҳам белгилаши лозим.



2-§. Хабардор қилиш


690. Уланиш нуқтасида ишларни ва (ёки) синашларни олиб бориш билан боғлиқ ўчиришни келишиш учун ўчириш талаб этилишидан камида икки ҳафта олдин бошқа Томонларга ёзма ариза (хабарнома) тақдим этилиши керак.

Ўчириш учун ариза (хабарнома) бошқа Томоннинг техник бошқарувчиси томонидан тасдиқланиши керак. Аризани (хабарномани) олган Томон сўров олинган вақтдан бошлаб бир ҳафта муддатда ўчиришни бажаришга розилик бериши ёки бошқа иш графигини таклиф этиши керак.


691. Юқорида кўрсатилган хавфсизлик чораларини кўришни талаб этувчи режалаштирилмаган ишлар ва (ёки) синашлар амалга оширилган тақдирда, хавфсизлик чоралари координацияси телефон орқали ташкил қилиниши ва барча манфаатдор Томонларнинг розилиги билан тегишли ҳужжат билан тасдиқланиши мумкин.



3-§. Хавфсизлик координациясини амалга ошириш


692. Ҳар бир уланган Томонлар учун хавфсизлик координатори томонидан хавфсизлик техникаси бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак.

Ушбу ҳужжатларда барча тадбирларни жумладан коммутация, изоляциялаш, ерга улаш ва ишлар ва (ёки) синашлар якунлангандан кейин ускунанинг ишлаш қобилиятини тиклаш учун бажариладиган тадбирлар кетма-кетлиги белгилаб берилади.


693. Хавфсизлик техникаси юзасидан барча тегишли ҳужжатлар бу бўйича сўров қилаётган координатор ва хавфсизлик техникаси тадбирларини бажарувчи координатор томонидан келишилади.


694. Барча ишларнинг хавфсиз бажарилишини таъминловчи ташкилий ва техникавий чора-тадбирлар, жумладан коммутациялаш, изоляциялаш ва ерга улаш тадбирларини ўз ичига олган шаклларда кўрсатилган кетма-кетликка мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Режадаги ишлар ва (ёки) синашлар якунлангач, ускунанинг дастлабки конфигурациясига қайтариш ва ишга тушириш учун юқорида кўрсатилган кетма-кетликка тескари равишда техникавий тадбирлар амалга оширилади.



4-§. Уланиш нуқтасининг ҳар икки томонида ишлаш


695. Хавфсизлик чораларини кўришда уланиш нуқтасининг ҳар икки томонида ҳам ишлар ва (ёки) синашларни олиб бориш назарда тутилган бўлса, унда Томонлар ушбу чораларни келишишлари ҳамда уларнинг ҳар бири бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, расмийлаштиришлари лозим.

Ҳар бир томон тайёрлаган ҳужжат таркибида бошқа томон тақдим этган ҳужжатга ҳавола берилиши керак.

Ишлашга рухсат уланиш нуқтасининг ҳар икки тарафидан ҳам берилган бўлса, хавфсизлик техникаси бўйича координаторлар уларни бир вақтда бекор қиладилар.



5-§. Иҳоталаш (изоляциялаш) тўғрисидаги келишув


696. Занжир ёки қурилма ўчирилгандан сўнг иккала Томоннинг хавфсизлик координаторлари иҳоталаш (изоляциялаш) тадбирлари бажарилиши керак бўлган жойни келишадилар. Мазкур келишув Томонлар тарафидан ёзма шаклда расмийлаштирилади.


697. Иҳоталаш (изоляциялаш) жойи тўғрисидаги келишувга эришилмаган ҳолда ишлар тўхтатилади ва ишларни давом эттириш қатъий тақиқланади



6-§. Иҳоталаш (изоляциялаш)ни амалга ошириш


698. Хавфсизлик чоралари келишилгандан сўнг мазкур Қоидаларнинг VIII бўлими 4-боб 4-параграфига мувофиқ, Томонлар иҳоталаш бўйича тадбирларни бажаришлари мумкин.


699. Томонлар келишилган иҳоталаш тадбирлари амалга оширилганлиги ҳақида бир-бирини хабардор қилиши, иҳоталаш назарда тутилган қурилма(лар)ни уланиш нуқтасигача бир хиллигига амин бўлиши ва идентификаторини тасдиқлаши керак. Тасдиқлашда қуйидагилар кўрсатилади:

қурилманинг идентификацияси, номланиши, номенклатураси, рақамланиши ва (ёки) ҳар бир иҳоталаш нуқтасининг ҳолати;

иҳоталаш қандай ҳолатда бажарилганлиги, изоляциялаш қурилмаси орқали ёки жисмоний ажратиш орқали;

иҳоталаланганлик ҳолатидан қатъий назар изоляциялаш қурилмаси қаерда ишлатилганлиги:

иҳоталаш (изоляциялаш)-коммутация аппаратлари калитлари орқали амалга оширилган бўлса, калитларнинг махсус сейфда сақланиши, қулфланганлиги;

иҳоталаш мосламалари манфаатдор Томоннинг хавфсизлик техникаси қоидаларига мос келувчи нуқтасида ўрнатилганлиги ёки маҳкамланганлиги;

иҳоталашда жисмоний ажратишдан фойдаланиладиган бўлса, бундай ҳолатда Узатиш тизими оператори ёки Фойдаланувчи томонидан хавфсизлик техника қоидаларига мувофиқ жисмоний ажратиш амалга оширилганлиги.


700. Иҳоталашни тасдиқлаш икки томонлама ёзма равишда қайд этилиши лозим.



7-§. Ерга улашни келишиш


701. Томонлар тарафидан изоляциялаш тасдиқлангандан сўнг сўров берувчи хавфсизлик техникаси тадбирларини бажарувчи координатор иккинчи Томон хавфсизлик координатори томонидан ерга улашни бажаришга рухсат сўрайди.

Бунда ерга улашни бажариш олдиндан келишилган жойда амалга оширилиши тўғрисида икки Томонлама ёзма шаклда ҳужжатлар расмийлаштирилади.


702. Ерга улаш нуқтаси бўйича Келишувга эришмагунга қадар ушбу тадбирларни амалга ошириш тақиқланади.



8-§. Ерга улашни амалга ошириш


703. Иккала Томон хавфсизлик координатори келишилган нуқтада ерга улашни бажаради ва ерга улаш муваффақиятли ўрнатилганлигини тасдиқлайди. Томонлар сўров бераётган хавфсизлик координаторининг юқори кучланишли ускунасини ерга улаш кўзда тутилган уланиш нуқтасигача идентификациясини ҳам тасдиқлайди.

Тасдиқлашда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юқори кучланишли ускунанинг идентификациясига тегишли маълумотлар, номланиши, номенклатураси, рақамланиши;

ерга улашнинг ҳар бир нуқтасининг жойи ва тури.

Ерга улаш ускуналари қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

қўзғалмас ва ерга уланган ҳолатда зулфинланган, ерга уловчи қурилма сақлагич калит билан беркитилган ва ушбу калит калитлар учун махсус сейфда, ишончли жойда сақланса;

манфаатдор Томоннинг хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ бошқа воситалар орқали бажарилса ва (ёки) маҳкамланса.


704. Ерга улашни тасдиқлаш икки томонлама қайд этилиши лозим.



9-§. Хавфсизлик техникаси юзасидан ҳисоботлар


705. Хавфсизлик координаторлари томонидан бажариладиган барча тадбирлар ўзаро келишилган бўлиши ва Томонларнинг бир-бирини хабардор этилиши, такроран сўзма-сўз қайтарилиши ва ёзма шаклда қайд этилиши лозим.


706. Ҳар икки Томон хавфсизлик техникаси бўйича зарур чоралар кўрилган ускунанинг идентификациясини келишиб оладилар.

Сўров берувчи хавфсизлик координатори томонидан расмийлаштириладиган ишларни олиб бориш учун қуйидаги асосий талабларга жавоб берадиган ҳужжат тақдим этади:

ҳужжат тушунарли ва аниқ бўлиши керак, унда ҳеч қандай қўшимча ёзувлар ёки тўғрилашларга йўл қўйилмайди;

рақамлаш Узатиш тизими оператори ёки Фойдаланувчининг ихтиёри бўйича амалга оширилади;

саналар стандарт форматга "кк-оо-йййй" эга бўлиб, вақт 24 соатлик форматда ва Ўзбекистон Республикасидаги вақт стандартига мос бўлиши;

фамилияси, исми, отасининг исми бош ҳарфларда ва лавозимини ўз ичига олиши;

ҳужжатда қурилма ёки ускунанинг идентификация маълумоти бўлиши.

Ишларни олиб бориш жойини кенгайтириш талаб этилса, қўшимча ҳужжат расмийлаштириш мумкин.



10-§. Авторизациялаш тартиби


707. Иш олиб бориш учун тегишли рухсатнома имзоланиб, иш жойини тайёрлашга рухсатнома олинган ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар бажарилгандан кейин ишга киришиш мумкин.

Сўнгра сўров берувчи хавфсизлик координатори ишни авторизация қилиши, лекин синаш ўтказмаслиги мумкин. Синашларни олиб бориш мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 4-боби 11-параграфида белгиланган тартибда олиб борилади.

Авторизациялаш тартиби тўлалигича сўров берувчи хавфсизлик координаторига тегишли Томоннинг ички иши ҳисобланади.



11-§. Синашларни ўтказиш тартиби


708. Сўров юборган хавфсизлик координатори қуйидаги тадбирларнинг бажарилиши ҳамда якунланганилиги тўғрисида ёзма тасдиқ олмагунича, ушбу бўлим қўлланиладиган синашларни ўтказишга рухсат беришга ҳақли эмас. Бунда:

хавфсизлик координаторидан изоляциялаш тадбирлари ўтказиладиган жойдан бошқа нуқталарда ҳеч бир ходим ишламаётгани, синаш ўтказмаётгани, иш олиб боришга рухсатномада кўрсатиб ўтилган қурилма ва ускуналарда ишлаш ва синашларни ўтказишга ваколат берилмаганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилмагунича, шунингдек режалаштирилган синаш ишлари якунланмагунча ёки бекор қилинмагунча ҳамда сўров берувчи хавфсизлик координатори ижрочи хавфсизлик координаторини барча ишлар якунланганлиги ёки бекор қилинганлиги, шу билан талабларнинг бекор қилиниши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилмагунча бундай рухсатномага эга бўлмайди;

сўров берувчи хавфсизлик координатори синаш якунланиши ёки бекор қилиниши биланоқ ижрочи хавфсизлик координаторига бошқарувни қайтаради. Синашдан олдин синаш мақсадлари учун ерга улагич олиш зарур бўлса ва ушбу ерга улагич кейинчалик қайта ўрнатилмаса, унда ушбу ҳолат иккала Томон тарафидан қайд этилади.



12-§. Тиклаш тартиби


709. Ишлар ва (ёки) синашлар якунлангандан кейин, сўров берувчи хавфсизлик координатори ижрочи хавфсизлик координаторига эндиликда хавфсизлик чоралари талаб этилмаслиги ҳақида хабар беради.


710. Шундан сўнг ҳар бир хавфсизлик координатори хавфсизликни таъминлаш бўйича келишилган техник тадбирларнинг бекор қилинишини ёзма шаклда тасдиқлайди ва уларни бекор қилади.


711. Хавфсизлик чораларини бекор қилиш ва алмаштириш кетма-кетлиги тасдиқланган режада кўрсатилганидек амалга оширилади ва ҳар бир босқичнинг ҳисоботи ва баённомаси уларни қўллаш учун фойдаланиладиган тафсилотлар билан бир хил бўлади.


712. Хавфсизлик координаторларидан ҳеч бири барча ерга улагичлар олиб ташланганлигини ўзаро тасдиқламагунча, хавфсизлик чораларининг бир қисми ҳисобланган изоляциялашни олиш тўғрисида кўрсатма беришга ҳақли эмас.


713. Барча ерга улагичлар олиб ташланганлиги тасдиқлангач, хавфсизлик координатори изоляцияни олиб ташлашни мустақил ташкиллаштириши мумкин бўлади, бунда ушбу тадбирларни амалга ошириш тўлалигича хавфсизлик координаторининг ички иши ҳисобланади.



4-БОБ. ЎЗАРО БОҒЛИҚ ТАЛАБЛАР


1-§. Хавфсизлик тадбирлари ишончлилигининг йўқотилиши


714. Ҳар қандай хавфсизлик тадбирлари бирор бир сабабга кўра самарасиз бўлса, ижрочи хавфсизлик координатори сўров берувчи хавфсизлик координаторини вужудга келган ёки келиш эҳтимоли бўлган вазият ҳақида батафсил, сабабларини кўрсатган ҳолда, дарҳол хабардор қилиши керак.



2-§. Экологик хавфсизликни таъминлаш


715. Томонлар объект хавфсизлиги ва экологик хавфсизликка оид меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш ҳамда атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилиши лозим.


716. Томонлар объектнинг ҳар қандай ҳудудига ходимлар киришидан аввал уларни мазкур объектга хос бўлган хавф-хатар ҳақида махсус воситалар ёрдамида огоҳлантириши керак.

Бунда вақтинчалик ёки доимий бўлиши мумкин бўлган хавфларни инобатга олиш лозим.

Ушбу хавфлар ифлосланиш ёки шу кабиларни ўз ичига олса, ходимлар махсус зарарсизлантириш ва ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.


717. Объектлардаги барча ишлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ҳамда электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш ҳамда электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ бажарилиши лозим.



3-§. Текширувлар ўтказиш


718. Уланиш жойларидаги Томонларнинг раҳбарияти ва хавфсизлик масалалари бўйича вакиллари томонидан текширувларни осонлаштириш чоралари кўрилиши керак.



4-§. Бошқариш тизимлари тартиби


719. Тизим оператори ва Фойдаланувчилар ускуналарнинг тизимли назорати бўйича мажбуриятларни белгиловчи графикларни ўзаро келишадилар ва ёзма шаклда тасдиқлайдилар.

Улар фақат битта Томон бир вақтнинг ўзида ускуна ёки қурилманинг ҳар қандай элементи учун жавобгарликни зиммасига олинишини кафолатлаши лозим.



5-§. Ҳужжатларни тайёрлаш тартиби


720. Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчилар Узатиш тизими оператори узатиш тизимида ёки унга боғлиқ ҳар қандай бошқа тизимда юз берган барча эксплуатация жараёнларини қайд этувчи тегишли ҳужжатлар тизимига эга бўлишлари ҳамда иш ва (ёки) синашлар вақтида зарур хавфсизлик чораларини мувофиқлаштиришлари лозим.


721. Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчилар мазкур Қоидаларга мувофиқ, хавфсизликни мувофиқлаштириш билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шу жумладан тегишли хабарларнинг хронологик ёзувини ва иш ва (ёки) синашлар учун хавфсизликни таъминлаш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги батафсил ахборотни ўз ичига олган барча ҳужжатларни беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақлашлари керак.



6-§. Узатиш тизими миқёсидаги хавфсизлик схемалари


722. Узатиш тизими оператори ва тегишли Фойдаланувчи ходимлар томонидан ўз вазифаларини бажариши учун етарли маълумот билан таъминловчи схемалар билан алмашиши лозим.



7-§. Алоқалар


723. Узатиш тизими оператори алоқа воситаларининг заруратини асосли равишда белгилаб қўйган бўлса, бошқариш функцияларининг хавфсиз ва ишончли амалга оширилишини таъминлаш учун Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчилар ўртасида тегишли алоқа тизимлари ўрнатилиши лозим.


724. Узатиш тизими оператори ўз тизимининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш учун захира ёки муқобил алоқани ўрнатиш зарур деб қарор қабул қилса, унда бу воситалар тегишли Фойдаланувчилар билан келишилиши керак.


725. Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчилар назорат тадбирларини самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун телефон рақамлари рўйхати билан алмашишади.


726. Узатиш тизими оператори ва тегишли Фойдаланувчилар, қўшма операцион талаблар қўйган ҳолларда, тегишли рухсатномага эга бўлган ходимларнинг 24 соатлик иштирокини таъминлайдилар.



5-БОБ. ОПЕРАТИВ АЛОҚА ВА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК


1-§. Умумий қоидалар


727. Оператив алоқа Тизим оператори, Тегишли тизим оператори ва Фойдаланувчилар ўртасидаги ишончли алоқа тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш тамойилларини қамраб олади.


728. Оператив алоқа тамойиллари қуйидаги субъектларга қўлланилади:

Тизим оператори;

Узатиш тизими оператори;

Тақсимлаш тизими оператори;

Берк тақсимлаш тизими оператори;

Электр станциялари операторлари;

узатиш тизимига уланган Истеъмолчилар операторлари;

Тақсимлаш тизими оператори томонидан бу ҳақда хабардор қилинадиган, тақсимлаш тизимига уланган истеъмолчилар операторлари.



2-§. Оператив фаолият ва ҳодисалар

тўғрисида хабар бериш


729. Тегишли тизим операторлари ва Фойдаланувчилар бир-бирларини, оператив фаолият ва ҳодисалар тўғрисида, мазкур параграфда кўрсатилган тартиб ва услублар билан хабардор қилишлари лозим.


730. Тегишли тизим оператори томонидан Фойдаланувчи тизимининг ишида ўзгаришларга олиб келувчи операция режалаштирган ҳолда, Тегишли тизим оператори Фойдаланувчини қисқа муддатларда хабардор қилиши керак.


731. Фойдаланувчининг электр тармоқларида ёки генерацияловчи модулида режалаштирилган тадбирлари Тегишли тизим оператори тизими ишининг ўзгаришига олиб келиши эҳтимоли бўлса, у бу ҳақда Тегишли тизим операторини қисқа муддатларда хабардор қилиши керак.

Тегишли тизим оператори, шунингдек ушбу жараёнда иштирок этадиган ёки унга жалб этиладиган бошқа Фойдаланувчиларни ёки электр тармоқ операторларини ҳам хабардор қилади.


732. Мазкур Қоидаларнинг 729 - 731-бандларига мувофиқ бериладиган хабарномада ушбу ҳолат билан боғлиқ юз бериши мумкин бўлган хавфли ҳолат ва унинг оқибатлари тўғрисида батафсил маълумот берилган бўлиши керак. Олувчиларга хавфни баҳолашга ва юз бериши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этишга вақт бериш мақсадида ушбу хабарномалар режалаштирилган тадбирлар бажарилишидан имкон қадар олдин тақдим этилиши керак.


733. Ягона электр энергетика тизимида носозлик, ходимларнинг хатти-ҳаракати билан ёки ускуна ва (ёки) бошқарув аппаратурасининг носозлиги туфайли юз бериши, иш ёки нормал эксплуатация шароитларидан оғишга олиб келган режалаштирилмаган ҳодисалар тўғрисида ёзма хабарномани тайёрлаш учун вақт етарли бўлмаса, унда ҳодиса юз бергандан сўнг 30 дақиқа давомида оғзаки хабарнома берилиши мумкин. Шундан сўнг оғзаки хабарномани тасдиқлаш учун факс, электрон почта, хат ва (ёки) бошқа ахборот тизими орқали ёзма баённома юборилиши талаб этилади.



3-§. Узатиш тизими миқёсидаги синашлар


734. Тегишли тизим операторида етарли асос бўлса, у исталган вақтда Фойдаланувчидан синаш ўтказишни талаб қилиши ва Фойдаланувчида ҳам асос бўлса, у исталган вақтда синаш ўтказишга рухсат олиши мумкин.


735. Ўтказиладиган ҳар қандай синаш фақатгина кўриб чиқилаётган шартлар бажарилиши мумкинлигини тасдиқлаш ёки рад этиш мақсадида ўтказилади.


736. Оддий ҳолларда синаш ўтказилиши юзасидан Тегишли тизим операторига сўров бераётган Томон, бошқа жалб этилаётган Томонни, нохуш ёки авария вазиятларининг йўқлигида, синашнинг мўлжалланаётган санаси ва вақти ҳақида камида икки ҳафта олдин хабардор қилиши керак. Режадан ташқари ҳолатларда ушбу хабарнома муддати 48 соатгача қисқартирилиши мумкин.


737. Тегишли Томон таклиф этилаётган синаш ўтказиш вақти ва санасини асосланмаган деб ҳисобласа, унда у синашни кўчириш ҳақида сўров юбориши ва сўров бераётган Томон бу сўровни қондириш учун лозим бўлган саъй-ҳаракатларни амалга ошириш керак.


738. Фойдаланувчи Тегишли тизим оператори ёки Узатиш тизими операторининг синашлар ўтказишни асосланмаган муддатларда талаб қилмоқда деб ҳисобласа, ушбу масала юзасидан Вазирликка мурожаат этиши мумкин.



4-§. Синашларни ўтказиш


739. Синаш Тегишли тизим оператори ёки унинг номидан буни амалга оширувчи вакиллар назорати остида ўтказилиши керак. Бироқ, ускунаси синашдан ўтказилаётган Томон барча босқичларга тўла жалб этилган бўлиши ва синашлар давомида иштирок этиш имкониятига эга бўлиши лозим.



5-§. Тадбирлар (операциялар) ва ҳодисалар

тўғрисида ҳисоботлар


740. Тегишли тизим операторлари ва Фойдаланувчилар ўз тизимларида бошқа Томон тизимига таъсир кўрсатган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган операция ва ҳодисалар тўғрисида хабарномалар чиқаришлари керак.

Хабарномалар, уларга қўйиладиган талаблар чекланмаган ҳолда, қуйидаги ҳолатларда берилади:

чиқарилиши лозим бўлган оператив кўрсатма, бошқа Фойдаланувчиларнинг тизимига ёки ускунасига таъсир кўрсатиши эҳтимоли бўлганда;

ускунанинг ўз номинал қувватидан ошиб кетиши кутилаётган ва ходимлар (одамлар) учун хавф туғдириши мумкин бўлганда;

эксплуатациянинг белгиланган меъёрлардан ортиши хавфи мавжуд бўлган;

ҳимоянинг тасодифий ишлаб кетишининг юқори хавфи бўлганда;

асосий синаш, ишга тушириш ва техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлганда.


741. Мазкур бобнинг талабларига мувофиқ қуйидаги турдаги хабарномаларнинг нусхалари Тизим оператори ва Вазирликка тақдим этилиши лозим:

қурилма ва (ёки) ускунанинг қўлда ёки автоматик тарзда ўчирилиши;

кучланиш билан белгиланган меъёр чегаралардаги кенг тарқалган муаммолар;

частотани белгиланган меъёрлардан ташқари сезиларли ҳолати ҳақида;

тегишли тизимнинг беқарорлиги;

тегишли тизимнинг ўта юкланиши;

узатиш тизимининг ишига таъсир қилувчи алоқа тизимидаги жиддий носозликлар;

одамлар ўлими ёки жиддий жароҳатлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар.


742. Тегишли Томон ҳар қандай юз берган воқеа ёки операция тўғрисида хабарнома юборади (берилган ҳар қандай саволларга жавоб беради). Хабарнома қуйидаги шаклларда юборилади:

операцияни тавсифлаш (лекин унинг сабабини кўрсатиш шарт эмас);

хабарномани олувчига вужудга келадиган оқибатларни ва хавфларни оқилона кўриб чиқиш ва баҳолаш имконини берадиган батафсил ахборот;

операция ҳақида хабар берган шахснинг исми ва фамилиясини кўрсатилиши лозим.


743. Хабарнома имкон қадар олдиндан юборилиши керак. Режалаштирилган операциялар тўғрисидаги хабардор қилиш қабул қилувчига операция ўтказилиши натижасида вужудга келиши мумкин бўлган оқибатлар ва хавфларни оқилона кўриб чиқиш ва баҳолаши учун етарли бўлган вақт ичида юборилиши керак.


744. Тегишли тизим оператори ва Фойдаланувчилар ўзларининг тегишли тизимларида бошқа Томон тизимига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳодисалар хабарнома юборишлари лозим.

Ҳодисалар ҳақидаги хабарномалар, талабларга чекловларисиз, қуйидагилар учун берилади:

ускуна ўзининг номинал қувватидан ошиб кетган бўлса ва одамлар учун хавф туғдирган бўлса;

эксплуатациянинг ҳар қандай беқарор шароитлари учун ҳар қандай огоҳлик сигнализацияси ёки индикациясини ишга тушишида;

ноқулай об-ҳаво шароитларида;

ускуна имкониятларидаги вақтинчалик ўзгаришлар, шикастланиш ёки носозликда;

назорат-ўлчаш ускуналари, алоқа ва ҳисобга олиш воситаларининг шикастланиши ёки носозлигида;

ҳимояни ўз-ўзидан ишлаб кетишининг юқори хавфида;

юкламани 100 MW ёки ундан ортиқ қийматга, режалаштирилмаган қисқаришида.

Ҳодисалар тўғрисида дарҳол хабарномалар берилиши керак. Хабарномалар ва хабарномаларга жавоблар телефон орқали юборилиши мумкин, лекин 30 дақиқа ичида ёзма равишда тасдиқланиши керак.

Тегишли Томон ҳар қандай бошқа ҳодиса ёки операциядан қатъий назар юз берган ҳар қандай бошқа воқеа ҳақида хабарнома (берилган ҳар қандай саволларга жавоб) юборади. Хабарномада:

ҳодисани тавсифлаш (сабабини кўрсатиш шарт эмас);

хабарномани олувчига вужудга келадиган оқибатларни ва хавфларни оқилона кўриб чиқиш ва баҳолаш имконини берадиган батафсил ахборот бериш;

ҳодиса ҳақида хабар берган шахснинг исмини кўрсатиши керак.



6-§. Огоҳлантириш


745. Узатиш тизими оператори ёки Тегишли тизим оператори авария ҳолати ёки беқарор эксплуатация шароитларига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай сабаблар тўғрисида хабардор бўлса, уларда бундай бузилишлар ёки беқарор эксплуатация шароитлари салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча Фойдаланувчиларга огоҳлантириш юборишлари лозим.


746. Огоҳлантиришда бузилишнинг эҳтимолий сабаблари, жиддийлик даражаси ва давомийлиги ҳамда огоҳлантириш даврининг давомийлиги кўрсатилади. Огоҳлантириш қуйидаги шаклда бўлиши керак:

баёнот "Ушбу огоҳлантириш вақти (хх:хх)";

(.........) сабабли (уу:уу) соатда бузилиш содир бўлган;

бузилишнинг эҳтимолий таъсири (.........) ;

бузилиш тахминан (zz:zz) бир неча соат давом этади;

Ушбу огоҳлантириш, 2 (икки) соат ичида янгиланмаса ва узайтирилмаса, автоматик тарзда бекор қилинган ҳисобланади.


747. Қуйидаги шартлар камида Огоҳлантириш учун сабаб сифатида кўриб чиқилиши керак:

Ягона электр энергетика тизими хавфсизлигининг сезиларли пасайишига олиб келувчи ёхуд таъминот нуқтасигача (n-1) мезонини бузувчи ҳар қандай узатиш тизимининг ёки унинг бирор компонентнинг, генерацияловчи модулларнинг ишдан чиқиши;

юқори кучланишли ёки ўрта кучланишли ускуналар билан боғлиқ, ягона электр энергетика тизимининг умумий юкламасига ёки унинг ишига таъсир кўрсатиши мумкин узилишлар ёки хавфлар. Бундай вазиятларда Тегишли тизим оператори ёки Электр станциялари операторлари ҳам Узатиш тизими операторига огоҳлантириш юборишлари лозим;

генерацияловчи модуллар билан боғлиқ, унинг ишлаб чиқаришига ёки ягона электр энергетика тизимининг ишлашига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган узилишлар ёки хавфлар;

ишлаш чегараси белгиланган талабдан паст бўлган шароитлар;

кучланиш ёки частотанинг рухсат этилган чегарадан чиқиши;

муҳим воқеа ва саналар (миллий байрамларни ўтказиш);

асосий синашлар;

бахтсиз ҳодисалар.

Огоҳлантириш телефон орқали берилиши мумкин, лекин имкон қадар тезроқ ёзма шаклда тасдиқланиши керак.

Огоҳлантирилган барча Томонлар уни олганликларини ёзма шаклда тасдиқлашлари ва ҳар қандай ҳодисалар (кўрсаткичлар) ҳақида хабар беришлари лозим.



6-БОБ. ЯГОНА ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИДАГИ

НОСОЗЛИКЛАР ВА ҲОДИСАЛАР ТЎҒРИСИДА ХАБАР

БЕРИШ, ҲИСОБОТЛАРНИ ЮРИТИШ ВА

ТЕКШИРУВЛАР ЎТКАЗИШ


1-§. Ягона электр энергетика тизимидаги носозликлар

ва ҳодисалар тўғрисида хабар бериш


748. Узатиш тизимининг ишида ёки ҳар қайси Фойдаланувчининг тармоғида содир бўлган ҳар қандай воқеа ёки ҳодисалар Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 6 июндаги 286-сон ҳамда "Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 мартдаги 54-сон қарорларига мувофиқ бахтсиз ҳодиса ёки технологик бузилиш тавсифига мос келса, ўрнатилган тартибда текширилади ва якуний ҳисоботнинг нусхаси Вазирлик ва Назорат қилувчи органга тақдим этилади.


749. Узатиш тизимидаги ҳар қандай ҳодиса Фойдаланувчининг тизимига сезиларли таъсир кўрсатган ёки кўрсатиши мумкин бўлса ёки аксинча Фойдаланувчининг тизимидаги ҳодиса узатиш тизимига ёки бошқа Фойдаланувчининг электр тармоқларига сезиларли таъсир кўрсатган ёки кўрсатиши мумкин бўлса, ушбу ҳодиса Узатиш тизими оператори томонидан Фойдаланувчи билан келишилган ҳолда муҳим ҳодиса деб баҳоланади.


750. Вазирлик ўзига маълум бўлган ҳар қандай ҳодисани, жумладан, ҳар қандай қоидаларга мувофиқ текширилган ҳодисани муҳим ҳодиса эканлигини аниқлаш ва мазкур Қоидаларнинг талабларига биноан текширув ўтказиш учун кўрсатма бериши мумкин. Текширувлар Назорат қилувчи орган томонидан ўтказилади.


751. Мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 5-боби 5-параграфи талабларига мувофиқ дастлаб хабар берилган, муҳим ҳодиса деб баҳоланувчи ҳолатлар, улар муҳим ҳодисалар сифатида белгилангандан сўнг мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 6-боби талабларига мувофиқ хабар берилиши ва текширилиши лозим.

Бунга ягона электр энергетика тизими миқёсидаги сезиларли носозликлар ҳисобланувчи, ҳамда мазкур Қоидаларнинг X бўлими 9-боби талабларига мувофиқ авария вазиятлари каби қаралувчи қисман ёки тўлиқ ўчишлар киради. Тегишли ҳолларда барча ҳисоботларда Вазирлар Маҳкамасининг "Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 мартдаги 54-сон қарорида кўрсатилган туркумланишга риоя этилиши керак.


752. Мазкур Қоидаларнинг 749-банди талаблари йирик авариялар тўғрисида хабар беришни истисно қилмаган ҳолда, қуйидаги оқибатларга олиб келадиган ва олиб келиши мумкин бўлган йирик аварияларни ҳам ўз ичига олади:

қурилма ва (ёки) ускунани қўлда ёки автоматик тарзда ишлаши;

белгиланган меъёрлардан ташқари кучланиш;

белгиланган меъёрлардан ташқари частота;

ягона электр энергетика тизимининг беқарорлиги;

ягона электр энергетика тизимининг ишлашига таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган алоқадаги жиддий узилиш.


753. Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчи мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 6-бобининг талабларини таъминлаш учун шахсларни ва (ёки) алоқа нуқталари ва алоқа каналларини белгилаши керак. Бундай шахслар ёки алоқа нуқталари ва алоқа каналлари мазкур Қоидаларнинг бошқа бўлимларида белгилангани каби бўлиши мумкин.

Тайинланган шахслар, алоқа нуқталари ва алоқа каналларига тааллуқли ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчи бир-бирларини дарҳол ёзма равишда хабардор қилиши керак.


754. Фойдаланувчига Узатиш тизими оператори мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 5-боби 5-параграфи талабларига биноан хабар берган ва кейинчалик Узатиш тизими оператори томонидан муҳим ҳодиса деб белгиланган бўлса, жалб этилган Фойдаланувчига мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 6-боби 2-параграфи талабларига мувофиқ ёзма ҳисобот тақдим этилади.


755. Фойдаланувчига мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 5-боби 5-параграфи талабларига асосан хабар берилган ва кейинчалик Узатиш тизими оператори томонидан муҳим ҳодиса деб баҳоланган бўлса, жалб этилган Фойдаланувчига мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 6-боби 2-параграфи талабларига мувофиқ ёзма ҳисобот тақдим этилади.


756. Барча ҳолатларда якуний ҳисоботни ишлаб чиқиш, уни тегишли Томонларга, жумладан Вазирликка тақдим этиш учун жавобгарлик Узатиш тизими операторининг зиммасида бўлади.



2-§. Муҳим ҳодиса тўғрисида ҳисобот шакли


757. Ҳисобот ёзма шаклда бўлиши, қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 5-боби 5-параграфига мувофиқ тақдим этилган хабарноманинг тасдиғи;

мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 5-боби 5-параграфига мувофиқ Муҳим ҳодиса бўйича батафсил тушунтириш ёки баёнот;

хабарнома юборилган вақтдан бошлаб Муҳим ҳодисага тегишли бўлган ҳар қандай қўшимча ахборот.


758. Ҳисобот камида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

муҳим ҳодиса рўй берган сана, вақти ва унинг давомийлиги;

муҳим ҳодиса содир бўлган жой;

бевосита иштирок этган ускуна ва (ёки) қурилма;

текширилаётган муҳим ҳодисанинг қисқача таърифи;

йўл қўйилган тақдирда, тўғриловчи амаллар бўйича хулосалар ва тавсиялар.


759. Талаб этилиши мумкин бўлган бошқа тафсилотлар:

истеъмол юкламаси ва (ёки) генерациянинг MW лардаги узилишлари ва узилишларнинг давомийлиги;

генерацияловчи модулнинг частота характеристикаси (муҳим ҳодиса содир берганидан сўнг амалга оширилган тузатиш, MW ларда);

генерацияловчи модулнинг MVar даги самарадорлиги (муҳим ҳодиса юз бергандан сўнг чиқиш қувватини ўзгариши);

ишга қайта туширишнинг тахминий ёки ҳақиқий вақти ва санаси;

ҳодисадан кейинги ҳолатнинг фото суратлари;

рўйхатга олиш журналида қайд этилган, воқеа ва ҳолатлардан кейинги ҳамда авария вазиятларидаги қайта улагичларнинг ҳолатлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар;

илгари исталган шаклда қайд этилган ҳар қандай тегишли хабарнинг нусхалари (транскриптлари).



3-§. Ҳисоботни тақдим этиш муддатлари


760. Мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 5-боби 5-параграфида кўзда тутилган бирламчи хабарнома тақдим этилганидан сўнг ёзма ҳисобот бир ой ичида тақдим этилиши лозим.


761. Қоидага кўра Узатиш тизими оператори тегишли Фойдаланувчидан юзага келган бу каби ҳар қандай муҳим ҳодиса тўғрисидаги ахборот олинган вақтдан бошлаб тўрт соат давомида дастлабки ёзма ҳисоботни сўраб олади. Бундан кейин Фойдаланувчи ҳодисанинг сабабини текшириши ва барча зарурий чораларни кўриши керак. Расмий ёзма ҳисобот мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 6-боби 2-параграфи мувофиқ уч иш куни давомида тақдим этилиши лозим.


762. Узатиш тизимида муҳим ҳодиса содир бўлган бўлса, унда Узатиш тизими оператори мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 6-боби 2-параграфига мувофиқ Фойдаланувчининг расмий ёзма ҳисоботини олган вақтдан бошлаб уч иш куни давомида бундан зарар кўрган Фойдаланувчиларга тегишли ҳисоботни тақдим этиши лозим.

Фойдаланувчига муҳим ҳодиса юзага келганлиги тўғрисида хабар бериш учун уч иш кунидан кўпроқ вақт талаб этилса, у тегишли текширувларни олиб бориш учун Узатиш тизими операторидан қўшимча муддат сўраши мумкин.



4-§. Биргаликда текширув ўтказиш тартиби


763. Муҳим ҳодиса эълон қилинган ва ҳисобот тақдим этилган бўлса, зарар кўрган Томон ёки Томонлар биргаликда текширув ўтказиш ҳақида ёзма равишда мурожаат қилишлари мумкин.


764. Текшириш гуруҳининг таркиби текширилиши лозим бўлган муҳим ҳодисага тегишли барча манфаатдор Томонлар билан келишилиши лозим.

Келишувга эришилмаган тақдирда қарор Вазирлик томонидан қабул қилинади.


765. Биргаликдаги текширув ўтказиш билан боғлиқ бўлган шартлар ва тартиблар ҳамда барча бошқа масалалар Томонлар тарафидан биргаликдаги текширув вақтида кечиктирилмасдан келишилиши лозим.

Биргаликдаги текширув, муҳим ҳодиса юзага келгандан сўнг, имкон қадар тезроқ бошланиши ва ўн иш куни давомида якунланиши керак.

Ҳисобот Узатиш тизими оператори томонидан текширув гуруҳи номидан зарар кўрган тегишли Томонларга ва Вазирликка кейинги уч иш куни давомида тақдим этилади.


766. Мазкур ҳисобот якуний ҳисобот деб ҳисобланмаса, ҳолатлар ва шароитлар ҳақида Узатиш тизими оператори зарар кўрган тегишли Томонлар ва Вазирликка хабар бериши лозим.

Тегишли Томон, якуний ҳисоботни тайёрлашнинг кечикишига эътироз билдирса, Вазирлик тўлиқ ва якуний ҳисобот тақдим этилиш муддатини белгилайди.


767. Текшириш гуруҳи аъзолари бирон бир масала бўйича келиша олмасалар, бу ҳисоботда қайд этилиши лозим, шунингдек, кўпчиликнинг ҳисоботи ва келишилмаган фикрлар алоҳида қайд этилиши керак.

Ҳисоботнинг ўрнатилган муддатларда ва тўлиқ тайёрланиши учун текширув гуруҳи Раиси, алоҳида фикрга эга шахслар - ҳисоботнинг ушбу қисмларини тайёрлаш учун масъул ҳисобланади.



7-БОБ. ҚУРИЛМА ВА УСКУНАЛАРНИНГ

ИДЕНТИФИКАЦИЯСИ


1-§. Идентификациялашнинг мақсади


768. Идентификациялашнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

барча подстанциялар, электр энергияси ишлаб чиқарувчи (станциялар) қурилмалар ва уланиш нуқталарини нотўғри талқин қилинишини истисно қилувчи хос (идентификацияланган) номлари ва уникал қисқартмалари (аббревиатуралар) билан белгилаш зарурати;

Уланиш шартномаси имзолангандан сўнг операторлик чегараларидаги подстанциялардаги барча ускуналар эксплуатация қилиш чегараларида Тизим оператори томонидан тасдиқланган қурилмалар ва ускуналарни идентификациялаш тизимига эга бўлади. Узатиш тизимининг хавфсиз ва самарали ишлашини, ундаги инсон омилини камайтириш учун Узатиш тизими оператори ҳамда Фойдаланувчи ускуналарини ва қурилмаларини идентификациялашнинг умумий тизимидан фойдаланиш;

ускуна ва қурилмаларни идентификациялаш, ускуна ва қурилмаларни мавжуд идентификация қилинишидаги ўзгаришлар ва янги ускуна ва (ёки) қурилмани идентификациялаш тўғрисидаги хабарнома бериш учун оператор чегараларида қабул қилиниши керак бўлган мажбуриятлар ва тартиблар;

уланиш нуқтасидаги ускуна ва қурилманинг идентификацияси мазкур Қоидаларда кўзда тутилган уланиш тартибига мувофиқ, эксплуатация қилиш чегарасига эга бўлган, ҳар бир майдонча учун тайёрланган эксплуатация схемасига киритилиши.



2-§. Томонларнинг хос номлари ва

қисқартма (аббревиатура)лари


769. Хавфсизлик ва эксплуатациянинг самарадорлиги таъминлаш мақсадида барча Томонлар - подстанциялар, электр станциялари ва узатиш электр тармоқларига уланган уланиш нуқталари ёки уларнинг қисмларини ташкил этувчи барча объектларнинг номлари нотўғри талқин қилиниши мумкин эмаслиги ва барча қисқартма (аббревиатура)лар Томонлар учун уникал бўлиши муҳим.


770. Барча юқори кучланишли Томонлар тўғрисидаги асосий ахборотлар Узатиш тизими оператори томонидан юритилиши ва янгиланиб бориши лозим бўлган маълумотлар базасининг реестрида мавжуд бўлиши керак.


771. Фойдаланувчи янги Томонни узатиш электр тармоғига улашни режалаштирган бўлса, чалкашликнинг олдини олиш учун янги Томоннинг номи қисқа фурсатда Узатиш тизими оператори билан келишилиши керак.

Томоннинг номи келишилиши биланоқ, Узатиш тизими оператори ушбу Томон учун уникал қисқартма (аббревиатура)ни тақдим этиши лозим.



3-§. Ускуна ва қурилманинг идентификацияси


772. Барча Томонлар учун ускуна ва қурилманинг идентификацияси мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши керак.



4-§. Янги ускуна (қурилма)


773. Фойдаланувчи қурилмасини тармоқнинг эксплуатация чегарасига эга бўлган қисмига ўрнатмоқчи бўлса, унда қабул қилиниши лозим бўлган ускуна ва қурилманинг идентификация маълумотлари тўғрисида ушбу қисмдаги бошқа Томонларни хабардор қилиши керак.


774. Хабарнома тегишли Томонларга ёзма равишда юборилади ва таклиф этилаётган янги ўрнатилаётган қурилма ва унинг идентификациясини ўз ичига олувчи эксплуатация схемасидан ташкил топган бўлади.


775. Хабарнома тегишли Томонларга, қурилмани ўрнатиш режалаштирилган санадан камида 8 (саккиз) ой олдин юборилиши керак.


776. Хабарномани олувчилар ускуна ва қурилманинг таклиф этилаётган идентификацияси қабул қилинганлиги ёки қилинмаганлиги, идентификация белгиларининг бошқа ускуна ва қурилмаларнинг идентификацияси билан адаштирилмаслигини тасдиқлаб, хабарнома олган вақтдан бошлаб 1 (бир) ой муддатда ёзма равишда жавоб беришлари лозим. Ушбу таклиф қабул қилиниши мумкин бўлмаса, унда ёзма жавоб орқали мақбул вариант баён қилинади.


777. Тизим оператори ва бошқа объектлар ўртасида келишувга эришилмаса, Тизим оператори оқилона ҳаракат қилиб, ушбу объектда қўлланиладиган ускуна ва қурилманинг идентификациясини белгилаш ҳуқуқига эга.


778. Фойдаланувчилар сўровига кўра, мазкур Қоидаларнинг VIII бўлимининг 7-бобига мувофиқ ускуна ва қурилмаларнинг идентификацияси тафсилотлари билан таъминланади, бунда уларга эксплуатация чегарасида ўз ускуна ва қурилмаларини идентификациясини режалаштиришда ёрдам беради.


779. Ускуна ва қурилманинг идентификация тафсилотлари келишилгандан сўнг маълумотлар базаси реестрига киритиш учун Тизим оператори ва Узатиш тизими операторига тақдим этилади.


780. Тизим оператори, Узатиш тизими оператори ва ҳар бир Фойдаланувчи ускуна ва қурилмаларининг идентификацияси акс этган аниқ ва бир маъноли маркировкасини ишлаб чиқиш ва ўрнатиш учун жавобгар ҳисобланади.



5-§. Мавжуд ускуна(қурилма)


781. Узатиш тизимининг бир қисмидаги ҳар қайси Томон, шу жумладан Узатиш тизими оператори, ҳар қайси бошқа Томоннинг сўрови бўйича эксплуатация чегарасига эга бўлган объектлардаги ускуна ва қурилмаларнинг идентификацияси тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим этиши лозим.


782. Узатиш тизими оператори ва Фойдаланувчилар эксплуатация чегарасига эга бўлган қисмлардаги унинг ускуна ва қурилмаларини идентификацияси акс этган аниқ ва бир маъноли маркировка ишлаб чиқиш ва ўрнатиш учун жавобгардир.



6-§. Мавжуд ускуна(қурилма)лардаги ўзгаришлар


783. Узатиш тизими оператори ёки Фойдаланувчи, эксплуатация чегарасига эга бўлган ҳар қандай қисмдаги ўзининг ускуна ва қурилмасидан биридаги мавжуд идентификацияни ўзгартиришни талаб қилса ёки шунга хоҳиш билдирса, юқорида кўрсатилган қоидалар фақат ўзгариш киритилаётганлигини акс эттириш учун зарур бўлган ҳар қандай тузатишлар асносида қўлланилади.


784. Фойдаланувчи ускуна ва қурилманинг идентификациясини ўзгартирган тақдирда ушбу Фойдаланувчи аниқ ва бир маъноли маркировкани таъминлаш ва ўрнатиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.


785. Узатиш тизими оператори ўз ускунаси ва қурилмасининг идентификациясини ўзгартирган ҳолларда, аниқ ва бир маъноли маркировкани ишлаб чиқиш ва ўрнатиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.



7-§. Хизмат кўрсатиш бўйича мажбурият


786. Томонлар нотўғри талқин қилиниши мумкин бўлган ном ёки қисқартма (аббревиатура), рақамлаш ва (ёки) номенклатура акс эттирилган маркировкали аппаратура ва (ёки) қурилмани ўз объектида ўрнатмасликлари ёки ўрнатишга рухсат бермасликлари керак.


787. Ҳеч қайси Томон эксплуатация чегараолди қисмларида, бошқа Томоннинг идентификацияси билан адаштириш мумкин бўлган, ўша қисмдаги идентификацияга эга бўлган аппаратура ва (ёки) қурилмани ўрнатмаслиги ёки ўрнатишга рухсат бермаслиги, бошқа Томоннинг ёзма розилигисиз ҳеч қайси идентификацияни ўзгартирмаслиги лозим.


788. Узатиш тизими оператори, Тизим оператори ёки электр энергетика тизимидаги назорат органи маркировканинг тўғрилигини текшириш мақсадида ташриф буюриши ва бундай текширишларни маълум бир даврийликда ўтказиб бориши мумкин.

Маркировканинг тўғрилиги ва белгиланган талабларга жавоб беришини таъминлаш Фойдаланувчининг мажбуриятидир.



IX БЎЛИМ. ТЕГИШЛИ ТИЗИМ ОПЕРАТОРЛАРИ

ВА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ОБЪЕКТЛАРИ

МУВОФИҚЛИГИНИ БАҲОЛАШ


1-БОБ. МУВОФИҚЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ

УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


789. Фойдаланувчилар узатиш тизимига уланиш вақтида, шунингдек тақсимлаш тизими, истеъмолчи ускуналари ёки электр станцияларининг келгуси эксплуатацияси давомида ўз тизимларида мавжуд ускуна ва қурилмаларнинг Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда мувофиқлиги тасдиқланган бўлиши ва мазкур Қоидалар талабларига жавоб бериши учун жавобгардирлар.


790. Фойдаланувчилар уланиш вақтида, мунтазам равишда ва Фойдаланувчининг тизими мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлишига сабаб бўлувчи ҳар қандай ҳодиса содир бўлганда Тегишли тизим операторига ва (ёки) Назорат қилувчи органга ўз тизимларининг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини намойиш қилишлари лозим. Зарур бўлганда, ўз қурилмаларига мувофиқликни баҳолаш органи томонидан расмийлаштирилган ёки рўйхатга олинган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин.


791. Уланишда ускуналар ва қурилмаларнинг талабларга мувофиқлиги мазкур Қоидалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Назорат қилувчи орган томонидан тақдим этилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича далолатномага биноан тасдиқланади.


792. Тизим операторига ёрдамчи хизматларни кўрсатувчи тақсимлаш тизимига уланган генерацияловчи модуллар ва Истеъмолчиларнинг талабларга мувофиқлиги юзасидан ўтказиладиган мониторингга Тегишли тизим операторлари Узатиш тизими операторини жалб қилади.


793. Такрорий режага ёки умумий схемага мувофиқ Тегишли тизим оператори Фойдаланувчидан объектнинг талабларга мувофиқлиги даражасига таъсир этувчи ҳар қандай ҳолат - қурилманинг ишдан чиқиши, модификацияси ўзгариши ёки алмаштирилишидан сўнг Қоидалар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ва моделлаштириш синашларини амалга оширишни талаб қилишга ҳақли. Ушбу синашлар Назорат қилувчи орган томонидан ҳам ўтказилиши мумкин.


794. Тегишли тизим оператори электр тармоқлари Фойдаланувчиларини ўтказилган барча синаш натижалари тўғрисида хабардор қилиши шарт.


795. Тегишли тизим операторига боғлиқ сабабларга кўра унинг тармоқларида Тизим оператори ва Фойдаланувчи ўртасидаги келишувга асосан синашларини амалга ошириш имкони бўлмаган тақдирда Тегишли тизим оператори Қоидаларнинг X бўлим 3-бобда кўрсатилган оператив билдиргини асоссиз рад этмаслиги керак.


796. Тегишли тизим оператори тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхатини, шунингдек электр тармоқлари Фойдаланувчилари томонидан мувофиқликни баҳолаш қоидаларининг шаффоф бўлишини таъминлаши лозим.


797. Мувофиқликни баҳолаш талабларини бажариш билан боғлиқ барча харажатлар Фойдаланувчи томонидан қопланади.

Фойдаланувчи Тизим оператори ёки Тегишли тизими оператори томонидан мувофиқликни баҳолаш ва моделлаштириш бўйича синашларни амалга ошириш асосланмаган ҳолатларда талаб қилинмоқда деб ҳисобласа, ушбу масала юзасидан қарор қабул қилиш учун Вазирликка мурожаат этиши мумкин.



2-БОБ. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР УСКУНАЛАРИНИНГ

МУВОФИҚЛИГИ


1-§. Ҳужжатлар


798. Тегишли тизим оператори Фойдаланувчилардан тақдим этишни талаб қиладиган маълумотлар қуйидаги тасдиқловчи далилларни ўз ичига олиши шарт:

ускуна электр энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ва хавфсизлик, атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва қурилиш меъёрлари талабларига мувофиқлиги;

ускуна уланиш шартномаси, уланишга техник шарт ва электр тармоқларига уланиш бўйича келишувнинг барча талабларига мувофиқлиги;

электр қурилмасини қуришда фойдаланилган барча ускуна ва қурилмалар мувофиқликни баҳолаш органи томонидан мувофиқлиги тасдиқланганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатлар.


799. Мувофиқликни баҳолаш ва моделлаштирилган синашлар амалга оширишдан озод қилинган айрим Фойдаланувчилар амалдаги қонунчилик ва мазкур Қоидалар талабларига биноан, истисно тариқасида енгиллик берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.



2-§. Частота диапазони


800. Ускуналар Қоидаларнинг 118 - 121-бандлари талабларига мувофиқлиги кўрсатилиши лозим. Фойдаланувчилар учун мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишнинг ўзи етарли бўлади.



3-§. Кучланишлар диапазони


801. Ускуналарнинг мазкур Қоидалар 122 - 126-бандлари талабларига мувофиқлиги кўрсатилиши лозим. Мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишнинг ўзи етарли бўлади.



4-§. Электр энергиясининг сифати


802. Ускуналарнинг мазкур Қоидалар 133 - 141-бандлари талабларига мувофиқлиги кўрсатилиши лозим.

Электр энергиясининг сифатини тасдиқлаш учун мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, бир вақтнинг ўзида уланиши мумкин бўлган барча қурилмаларнинг биргаликда ишлашдаги умумий кўрсаткичлари ушбу талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи далил сифатида истеъмолчиларга тақдим этилиши етарли бўлади.


803. Тегишли тизим операторида қурилмаларнинг биргаликда ишлашдаги кўрсаткичлари Қоидалар талабларига мувофиқлигининг исботи юзасидан шубҳа ҳосил бўлса, у ҳолда Тегишли тизим оператори ўз хоҳишига кўра мувофиқликни баҳолаш ва моделлаштирилган синашлар амалга ошириш йўли билан олинган қўшимча далилларни талаб қилишга ҳақли.



5-§. Фазаларнинг номутаносиблиги


804. Қоидаларнинг 140-банди талабларига мувофиқлиги Электр таъминоти бериш тўғрисида оператив билдирги берилгунга қадар, қурилманинг уланишига ҳавола қилиш асносида кўрсатилиши ва X бўлим 2-бобга мувофиқ Якуний оператив билдирги берилгунга қадар ўлчаш билан тасдиқланиши керак.



6-§. Ҳимояга қўйиладиган талаблар


805. Қоидаларнинг 141 - 148-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ Электр таъминоти бериш тўғрисида оператив билдирги берилгунга қадар Тегишли тизим оператори томонидан тегишли ишга тушириш синашларини амалга ошириш ва қўлланиладиган созламаларнинг тасдиғи орқали кўрсатилиши лозим.



7-§. Алоқа ва оператив режимда ахборот алмашиш


806. Қоидаларнинг 149 - 151-бандлари талабларига мувофиқ, Электр таъминоти бериш тўғрисида оператив билдирги берилгунга қадар мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки кўрик асосида тасдиқланиши ва Оралиқ оператив билдирги берилгунга қадар ахборот алмашиш ва оператив назорат орқали тасдиқланиши керак.



3-БОБ. ГЕНЕРАЦИЯЛОВЧИ МОДУЛЛАРНИНГ

МУВОФИҚЛИГИ


1-§. Барча генерацияловчи модуллар

учун умумий қоидалар


807. Электр станциялари операторлари тақдим этиши лозим бўлган маълумот ва ҳужжатлар рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

Электр станциялари оператори томонидан мувофиқликни баҳолаш учун тақдим этилиши зарур бўлган барча маълумотлар, ҳужжатлар ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар;

генерацияловчи модулнинг тармоққа уланишига тааллуқли техник кўрсаткичлари (характеристикалар) тўғрисида маълумотлар;

барқарорлик бўйича моделлаштиришга қўйиладиган талаблар - ягона электр энергетика тизимининг статик ва динамик турғунлик тадқиқотлари;

тадқиқотларни ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларини тақдим этиш муддатлари;

Қоидаларнинг IX бўлим 3-боби 4 - 5-параграфларида баён этилган талабларга мувофиқ кутилаётган статик ва динамик кўрсаткичлари (характеристикалар) намойиш этилиши учун Электр станциялари оператори томонидан ўтказилган тадқиқотлар;

қурилмалар ёки асбоб-ускуналар мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларини олиш ва уларни расмийлаштириш шартлари ва тартиблари;

Электр станциялари операторларига мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган тегишли ускуналарнинг мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлардан фойдаланиш тартиби ва шартлари, шу жумладан қўлланилиш соҳаси.


808. Тегишли тизим оператори синашлар, моделлаштириш ҳамда мониторинг бўйича Электр станциялари оператори ва Тизим оператори ўртасидаги мажбуриятларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка эълон қилиб боради.


809. Ўрнатилган қуввати 50 kW гача бўлган синхрон генерацияловчи модуллар операторлари томонидан маълумотларга қўшимча равишда, ишлаб чиқарувчи томонидан техник маълумотлар, синаш натижалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси электр энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳужжатларини тақдим этилади.

Бундай модуллар учун моделлаштириш ёки тест синашлари амалга ошириш талаб этилмайди.



2-§. Ўрнатилган қуввати 50 kW дан юқори бўлган синхрон

генерацияловчи модулларни мувофиқлигини

моделлаштириш кўлами


810. Электр станцияларининг алоҳида генерацияловчи модулларини иммитацион моделлаштириш мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини намойиш этишга қаратилган бўлиши лозим.


811. Мувофиқликни моделлаштиришга ушбу бўлимда кўрсатиб ўтилганлар минимал талаблар белгиланган бўлсада, Тегишли тизим оператори қуйидагиларга ҳақли:

Электр станциялари операторига мазкур Қоидалар ва миллий қонунчиликда белгиланган талабларига зид бўлмаган ҳамда ушбу синашлар самарали эканлиги асослаб берилган мувофиқликни баҳолаш ва моделлаштирилган синашлар амалга оширишнинг муқобил имитация шаклидан фойдаланишга рухсат бериш;

Электр станциялари оператори томонидан мувофиқликни баҳолаш ва моделлаштирилган синашлар юзасидан тақдим этилган маълумотлар етарли деб ҳисобламаган тақдирда, мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 3-боби 4 - 5-параграфларида талабларига биноан Электр станциялари операторидан синашлар, моделлаштирилган синашларнинг имитацияси ва қўшимча шаклларидан фойдаланишни талаб этиш.


812. Электр станциялар оператори Қоидалар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун электр станцияларининг ҳар бир алоҳида генерацияловчи модул бўйича моделлаштириш натижалари билан ҳисобот тақдим этиши керак.

Электр станциялар оператори ушбу генерацияловчи модул учун имитацияланган модель ишлаб чиқиши ва тақдим этиши лозим. Имитация моделларининг қисқача мазмуни мазкур Қоидаларнинг IX бўлимнинг 3-боби 3-параграфида келтирилган.


813. Тегишли тизим оператори генерацияловчи модулнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида моделлаштириш, имитация моделлари ва амалга оширилган ўлчашлар юзасидан тақдим этилган ҳисоботлар асосида ўзининг шахсий имитация синашларини амалга ошириш йўли билан текшириш ҳуқуқига эга.



3-§. Ўрнатилган қуввати 50 kW дан юқори бўлган синхрон

генерацияловчи модуллар учун мувофиқликни

моделлаштириш кўлами чегараси


814. Тегишли тизим оператори ёки Тизим операторининг талаби бўйича Электр станциялари оператори статик ва динамик режимлар ёки электр магнит ўтиш жараёнларини моделлаштириш орқали генерацияловчи модулнинг ҳаракатини тўғри акс эттирувчи имитация моделларини тақдим этиши лозим.


815. Тегишли тизим оператори мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 3-боби 4 ва 5-параграфларининг талабларига мувофиқ, Электр станциялари операторига сўралган имитацияланган моделлаштиришни амалга ошириши учун тегишли тармоқнинг барча техник маълумотлари ва имитация моделини тақдим этади.


816. Электр станциялари оператори томонидан тақдим этилган моделлар мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 3-боби 6 - 8-параграфларида кўрсатилган синаш натижаларига кўра синаш мезонлари бўйича текширилган бўлиши шарт.

Бундай текширувлар Назорат қилувчи орган томонидан ўтказилган бўлса, текширув натижалари ҳақида Тегишли тизим оператори ёки Тизими операторини хабардор қилиши керак.


817. Электр станциялари оператори томонидан тақдим этилган моделлар таркибидаги алоҳида компонентларга кўра қуйидаги кичик моделлардан ташкил топиши керак:

ўзгарувчан ток генератори ва бирламчи двигатель;

тезлик ва қувватни бошқариш;

кучланишни ростлаш, агар мавжуд бўлса энергетика тизими стабилизатори (PSS) функцияси ва қўзғатишни ростлаш тизими;

Тегишли тизим оператори ва Электр станция оператори ўртасида келишилган генерацияловчи модулларни ҳимоялаш моделлари;

Синхрон бўлмаган (носинхрон) генерацияловчи модуллар учун ўзгартиргичларнинг моделлари.


818. Тегишли тизим операторининг мазкур Қоидаларнинг 814-бандида келтирилган сўрови Тизими оператори билан келишилиши керак. Мазкур сўров қуйидагиларни ўз ичига олади:

моделлар тақдим этилиши лозим бўлган формат,

моделнинг тузилмаси ва тузилиш схемалари бўйича ҳужжатларни тақим этилиши,

уланиш нуқтасидаги электр тармоқнинг эквиваленти сифатида қисқа туташувнинг минимал ва максимал қувватининг баҳоланиши (MVA да ифодаланади).


819. Электр станциялари оператори зарур бўлса, Тегишли тизим оператори ёки Тизими операторига генерацияловчи модуллар ишининг ёзувларини тақдим этиши лозим.

Тегишли тизим оператори ёки Тизим оператори моделларнинг характеристикаларини ушбу ёзувлар билан таққослаш учун сўров юбориши мумкин.



4-§. Ўрнатилган қуввати 50 kW дан юқори бўлган

синхрон генерацияловчи модуллар учун

мувофиқликни моделлаштириш


820. Актив қувват ишлаб чиқаришни моделлаштиришга нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

генерацияловчи модулнинг мазкур Қоидаларнинг 159 ва 160-бандлари талабларига мувофиқ тўлиқ кучланиш ва частота диапазонида актив қувват ишлаб чиқариш имконияти моделлари (симуляцияси) кўрсатиши керак;

моделлаштириш, частотанинг пасайиши ва ўлик зонанинг созламаларини ҳисобга олган ҳолда актив қувват частотавий характеристикасининг барча диапазонини ишга тушириш учун етарли бўлган частотавий поғоналарни тузиш орқали амалга оширилиши керак.


821. Алоҳида ишлашни моделлаштиришга нисбатан қуйидаги талаблар белгиланади:

генерацияловчи модулни алоҳида ишлаш режимида мазкур Қоидаларнинг 185 - 188-бандларида кўрсатилган талаблардаги ишчи характеристикалар намойиш этилиши керак;

генерацияловчи модул актив қувватини, ўзининг аввалги ишчи нуқтасидан ҳар қандай янги ишчи нуқтасигача мазкур Қоидаларга 188-банди ва мос равишда мазкур Қоидаларга 12-иловада кўрсатилган чегараларда частотанинг кўтарилиши ёки пасайиши давомида алоҳида зонадан ўчирмасдан камайтирса ёки кўпайтирса, имитация модели муваффақиятли деб ҳисобланади.


822. Реактив қувват ишлаб чиқаришни моделлаштиришга нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) мазкур Қоидаларнинг 175 ва 176-бандлари талабларига мувофиқ, генерацияловчи модулнинг илгариловчи ва кечикувчи реактив қувват билан таъминлаш қобилияти намойиш этилиши лозим;

б) қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда моделлаштириш муваффақиятли деб ҳисобланади:

генерацияловчи модулнинг имитация модели мазкур Қоидаларнинг 830-бандида келтирилган реактив қувват синашлар натижасида мувофиқлиги тасдиқланганда;

мазкур Қоидаларнинг 175 ва 176-бандлари талабларига мувофиқлиги намойиш этилганида.


823. Қуввати 200 MW дан юқори иссиқлик ва қуввати 100 MW дан юқори гидрогенерацияловчи модулларнинг қувват тебранишларини демпфирлаш (юмшатиш)ни бошқариш тизимини моделлаштиришга нисбатан қуйидагилар талаб этилади:

а)генерацияловчи модулнинг иш самарадорлиги унинг бошқарув тизими нуқтаи назаридан (энергетика тизими стабилизатори (PSS) мазкур Қоидаларнинг 190-бандида кўрсатиб ўтилган шартларга мувофиқ актив қувват тебранишларини сўндиришга (сусайтиришга) қодир эканлиги намойиш этилиши (кўрсатилиши) керак;

б) созлама фақат кучланишни автоматик ростлагичининг ҳаракатларига мос равишда энергетика тизими стабилизатори (PSS) ростлагичлари ҳаракатлари чиқишдаги актив қувватни демпфирлашни яхшиланишига олиб келиши керак;

в) қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилган тақдирда моделлаштириш муваффақиятли деб ҳисобланади:

энергетика тизими стабилизаторининг (PSS) генерацияловчи модулларнинг актив қувватининг тебранишларини Тизим оператори томонидан белгиланган частоталар диапазонида сўндириши. Ушбу частота диапазони, генерацияловчи модулнинг иш режимидан ва тармоқ тебранишидан юзага келаётган тебранишларни ўз ичига олиши керак;

генерацияловчи модул юкламасини максимал қувватдан 1,0 н.б. дан 0,6 н.б.гача кескин пасайиши генерацияловчи модулнинг актив ёки реактив қувватларининг сўнмайдиган тебранишларига олиб келмаслиги керак.



5-§. "B", "C" ва "D" турдаги носинхрон генерацияловчи

модуллар учун мувофиқликни моделлаштириш


824. Барча "B", "C" ва "D" турдаги синхрон бўлмаган (носинхрон) генерацияловчи модуллар мазкур параграфда келтирилган талабларга мувофиқ моделлаштириш синашларидан ўтказишлари лозим.

Электр станцияси оператори ушбу моделлаштириш синашларининг барчасини ёки бир қисмини амалга ошириш ўрнига Тегишли тизим операторига мувофиқликни баҳолаш органи томонидан мазкур ускуналарга расмийлаштирилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши мумкин.


825. Қисқа туташув токини моделлаштиришга нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

мазкур Қоидаларнинг 226 - 228-бандларига мувофиқ, носинхрон генерацияловчи модулнинг қисқа туташув токини ҳосил қилишни (инъекциясини) таъминлаш имконияти кўрсатиб берилиши лозим;

мазкур Қоидаларнинг 226 - 228-бандларига талабларига мувофиқлиги намойиш этилса, моделлаштириш муваффақиятли деб ҳисобланади.


826. Частотанинг тебранишига реакцияни моделлаштиришга нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) мазкур Қоидаларнинг 201 - 209-бандларида кўрсатиб ўтилганидек носинхрон генерацияловчи модулни частотанинг барча диапазонларида актив қувват ишлаб чиқариш имконияти кўрсатиб берилиши керак;

б) моделлаштириш кескин ўзгариш ва ўлик зона ўрнатмаларини ҳисобга олган ҳолда, актив қувватнинг частотавий характеристикасининг бутун диапазонини қамраб олиш учун етарли частотавий поғоналарни моделлаштириш орқали амалга оширилиши лозим;

в) қуйидаги ҳолатларда моделлаштириш муваффақиятли деб ҳисобланади:

носинхрон генерацияловчи модулнинг имитация модели мазкур Қоидаларнинг 835-бандида кўрсатиб ўтилган частотавий характеристикага мувофиқлиги бўйича синашлар орқали мувофиқлиги баҳоланганда;

мазкур Қоидаларнинг 192 - 209-бандлари талабларига мувофиқлиги кўрсатилганда.


827. Реактив қувватни ишлаб чиқаришни (сақлаб туриш имкониятини) моделлаштиришга нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) мазкур Қоидаларнинг 210 - 225-бандлари талабларига мувофиқ, носинхрон генерацияловчи модуллар илгариловчи ва кечикувчи реактив қувватни таъминлашга қодирлигини намойиш этиши лозим;

б) қуйидаги барча шартлар бажарилса моделлаштириш, муваффақиятли деб ҳисобланади:

носинхрон генерацияловчи модулнинг имитация модели, мазкур Қоидаларнинг 837-бандида кўрсатиб ўтилган реактив қувват ишлаб чиқаришини синашлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланганда;

мазкур Қоидаларнинг 210 - 225-бандлари талабларга мувофиқлиги кўрсатилганда.



6-§. Ўрнатилган қуввати 50 kW дан юқори бўлган

синхрон генерацияловчи модулларни

мувофиқликка текшириш


828. Актив қувват ишлаб чиқариш ва частотани ростлашни бошқаришга нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) генерацияловчи модул частотани ростлашни таъминлаши учун максимал қувват ва ростлашнинг минимал даражаси ўртасида тўлиқ ишчи диапазонда ишлаб чиқарилаётган актив қувватни узлуксиз ўзгартиришга техник жиҳатдан қодир эканлиги (имконияти мавжудлиги)ни намойиш этиши керак. Белгиланган ростлаш параметрларини, шу жумладан статизм, ўлик зона ва частота поғоналарни ўзгартиришга жавоби ҳамда частотанинг катта ва тез оғишларини ўз ичига олган динамик параметрлар текширилиши лозим;

б) синашлар статизм ва ўлик зонани созламаларини эътиборга олган ҳолда, частота ўзгаришига мос равишда актив қувват ўзгариши барча диапазонларда ишлаши учун етарлича катта бўлган миқдорда ортишини ҳамда тегишли ишчи нуқтасидан чиқишдаги актив қувватнинг ҳақиқий ошириш ёки камайтириш имкониятини моделлаштириш орқали ўтказилиши шарт. Зарурат бўлганда частота оғишининг имитация қилинган сигналлари бир вақтнинг ўзида қурилманинг тезлик ва юклама ростлагичи ёки бошқариш тизимининг ҳисоб бошлашига бир вақтда узатилиши керак;

в) қуйидагилар бажарилса моделлаштириш, муваффақиятли деб ҳисобланади:

актив қувватни частотавий характеристикасини тўлиқ диапазонини фаоллаштириш вақти мазкур Қоидаларнинг 161-банди талабларидан ошмаса;

частота ўзгаришига жавобдан сўнг сўнмайдиган тебранишлар пайдо бўлмаса;

кечикишнинг бошланғич вақти мазкур Қоидаларнинг 165-бандига мувофиқ бўлса;

тушиб кетиш ва ўлик зонаси ўрнатмалари мазкур Қоидаларнинг 165-бандида кўрсатилган диапазондаги қийматлардан ортмаса;

актив қувватнинг частотавий характеристикаси сезувчан эмаслиги ҳар қандай тегишли ишчи нуқтада мазкур Қоидаларнинг 165-бандида кўрсатиб ўтилган қийматлардан ошмаган тақдирда муваффақиятли ҳисобланади.


829. Ўз эҳтиёжларини қоплаш режимига ўтиш бўйича ўтказиладиган синашлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

генерацияловчи модулнинг ягона электр энергетика тизимидан узилиб, ўз эҳтиёжларини қоплаш учун автоном ва барқарор ишлашнинг техник имкониятлари кўрсатиб берилиши;

синаш генерацияловчи модулнинг юкламани йўқотишидан (тушишидан) олдин максимал актив қувватида ва номинал реактив қувватда ўтказилиши;

Тегишли тизим оператори мазкур Қоидаларнинг 179 - 181-бандлари талабларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча шартларни белгилаш ҳуқуқига эга;

тармоқдан узилиш ва ўз эҳтиёжларини қоплаш муваффақиятли ўтган бўлса ҳамда мазкур Қоидаларнинг 181-бандида кўрсатилган вақт давомида ўз эҳтиёжларини қоплаш режимида барқарор ишлаши намойиш этилса ва тармоққа қайта синхронлаш муваффақиятли амалга оширилса, синаш муваффақиятли амалга оширилган ҳисобланади.


830. Реактив қувват синашига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

генерацияловчи модулнинг мазкур Қоидаларнинг 175 ва 176-бандлари талабларига мувофиқ илгариловчи ва кечикувчи реактив қувватни таъминлаш бўйича техник имкониятлари кўрсатилиши лозим;

генерацияловчи модул максимал реактив қувват билан ҳам илгарилаш ҳам кечикиш режимида минимал барқарор ишлаш режимида максимал қувват чиқаришда ва максимал ва минимал қийматлар оралиғида актив қувват ишлаб чиқариш иш режимида бир соатдан кам бўлмаган вақт мобайнида ишласа, синаш муваффақиятли ҳисобланади. Бунда генерацияловчи модулнинг реактив қувватнинг ўрнатилган ёки келишилган қийматини ҳар қандай диапазонга ўтиш имкониятлари намойиш этилиши керак.


831. Нолдан ишга тушириш имконияти синашларига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

нолдан ишга тушиш имкониятига эга генерацияловчи модуллар учун ўчишдан сўнг ташқи электр таъминоти манбаларисиз ишга тушириш бўйича техник имконияти кўрсатиб берилиши лозим.

Тегишли тизим оператори томонидан, Тизим оператори билан келишилган чекловлар чегарасида ишга тушириш вақти сақлаб берилса, синаш муваффақиятли ўтказилган ҳисобланади.


832. Электр станциялари оператори тегишли синашни амалга ошириш ўрнига, тегишли қурилмаларга мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларидан фойдаланиши мумкин. Бунда қурилмага берилган мувофиқлик тўғрисидаги декларация ва синаш баённомалари Тегишли тизим операторига тақдим этилиши керак.



7-§. "B", "C" ва "D" турдаги носинхрон генерацияловчи

модулларнинг мувофиқлигини баҳолаш


833. "В", "С" ва "D" турдаги носинхрон генерацияловчи модулларга нисбатан частота характеристикаларига мувофиқлиги юзасидан синашлар амалга оширилади.

Электр станциялари оператори тегишли синашни амалга ошириш ўрнига, мувофиқликни тасдиқлаш мақсадида ускуна (қурилмалар)нинг мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлардан фойдаланиши мумкин.

Бундай ҳолатда ускуна (қурилма)ларга берилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлари Тегишли тизим операторига тақдим этилади.


834. Частота характеристикаларининг синашлари Тегишли тизим оператори томонидан танланган бошқарув схемаси танловини акс эттириши шарт.


835. Частота характеристикаларининг синашларига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

носинхрон генерацияловчи модулнинг ягона электр энергетика тизимида частота ўзгариши содир бўлганида частотани ростлашни таъминлаш учун узлуксиз актив қувват ишлаб чиқара олишининг техник имконияти намойиш этилиши керак. Бунда статизм ва ўлик зонаси ҳамда динамик параметрлари текширилади;

синаш статизм ва сезмаслик зонасини ҳисобга олган ҳолда, максимал актив қувватдан камида 10 фоизга ўзгаришини келтириб чиқариши учун частота поғоналарини имитация қилиш йўли билан ўтказилиши лозим. Ушбу синашни амалга ошириш учун частота оғишининг имитация қилинган сигналлари бошқарув тизимига бир вақтда узатилади;

синаш динамик ва статик параметрлар бўйича мазкур Қоидаларнинг 192 - 209-бандларида баён этилган талабларга мос бўлган ҳолатда муваффақиятли ўтказилган ҳисобланади.



8-§. "C" ва "D" турдаги носинхрон генерацияловчи

модулларнинг қўшимча синашлари


836. Мазкур Қоидаларнинг IX бўлими 3-боби 7-параграфида белгиланган талабларга асосан амалга ошириладиган синашларга қўшимча равишда Электр станцияси операторлари "C" ва "D" турдаги носинхрон генерацияловчи модулларга нисбатан мазкур параграфда кўрсатиб ўтилган талаблар бўйича ҳам синашлар амалга ошириши лозим.

Электр станцияси оператори тегишли синашни амалга ошириш ўрнига мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларидан фойдаланиши мумкин. Бундай ҳолатда қурилмага берилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлари Тегишли тизим операторига тақдим этилади.


837. Реактив қувват синашларига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) носинхрон генерацияловчи модулнинг мазкур Қоидаларнинг 213 - 222-бандлари талабларига мувофиқ илгариловчи ва кечикувчи реактив қувватни таъминлаш бўйича техник имкониятлари кўрсатилиши;

б) синаш бир вақтнинг ўзида илгариловчи ва кечикувчи максимал реактив қувватда ўтказилиши лозим ва қуйидаги параметрлар текширилиши:

30 дақиқа давомида максимал қувватдан 60 фоиз юқори қувватда ишлаш;

30 дақиқа давомида максимал иш самарадорлигидан 30-50 фоизга юқори диапазонда ишлаш;

60 дақиқа давомида максимал иш самарадорлигидан 10-20 фоизга юқори диапазонда ишлаш;

в) қуйидаги мезонлар бажарилганида, синаш муваффақиятли ҳисобланади:

синхрон бўлмаган (носинхрон) генерацияловчи модул ҳам илгариловчи ҳам кечикувчи максимал реактив қувватда мазкур банднинг б-кичик бандида кўрсатилган ҳар бир параметр бўйича талаб этилган давомийликдан кам бўлмаган узоқ вақт давомида ишлаши;

носинхрон генерацияловчи модулни реактив қувватнинг келишилган ёки қабул қилинган диапазони чегараларида реактив қувватнинг ҳар қандай берилган қийматига ўта олиш имкониятини намойиш этиши;

реактив қувват диаграммасида белгиланган иш чегараларда ҳеч қандай ҳимоявий ҳаракат бажарилмаганида.


838. Кучланишни ростлаш режими синашига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) носинхрон генерацияловчи модулнинг мазкур Қоидаларнинг 217 - 222-бандлари талабларига мувофиқ, кучланишни ростлаш режимида ишлаш имконияти намойиш этилиши керак;

б) кучланишни ростлаш режимининг синаши давомида қуйидаги параметрлар текширилади:

мазкур Қоидаларнинг 217-бандига мувофиқ ўзгариш қиялиги ва сезмаслик зонаси;

ростлаш аниқлиги;

ташқи аралашувнинг йўқлиги;

реактив қувватни фаоллаштириш вақти;

в) синаш қуйидаги шартлар бажарилганида муваффақиятли амалга оширилган ҳисобланади:

ростлаш ҳамда ростланувчи статизм ва сезмаслик (ўлик) зонаси диапазони мазкур Қоидаларнинг 218-бандида кўрсатиб ўтилган ёки танланган параметрларга мос келиши;

мазкур Қоидаларнинг 217-бандига мувофиқ, кучланишни ростлашнинг сезмаслик даражаси 0,01 н.б. дан ошмаслик;

кучланишнинг поғонали ўзгаришидан сўнг чиқиш реактив қувватининг 90 фоиз ўзгаришига мазкур Қоидаларнинг 219-бандида кўрсатиб ўтилган белгиланган вақт ва қийматга эришиш.


839. Реактив қувватни ростлаш режими синашига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) носинхрон генерацияловчи модулнинг мазкур Қоидалар 220-банди талабларига мувофиқ реактив қувватни ростлаш режимида ишлаш имконияти кўрсатилиши;

б) реактив қувватни ростлаш режимининг синаши реактив қувватни сақлаб туриш имконияти синашини қўшимча равишда тўлдириши;

в) реактив қувватни ростлаш режимининг синаши давомида қуйидаги параметрлар текширилиши керак:

реактив қувват ўрнатмаси ва унинг орттирмаси диапазони;

ростлаш аниқлиги;

реактив қувватни фаоллаштириш вақти;

г) синаш қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда муваффақиятли деб ҳисобланади:

реактив қувват ўрнатмаси ва унинг орттирмаси диапазони мазкур Қоидаларнинг 220-банди талабларига мувофиқлиги таъминланса;

ростлаш аниқлиги белгиланган шартларга мувофиқ бўлса.


840. Қувват коэффициентини ростлаш режимининг синашига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) носинхрон генерацияловчи модулнинг мазкур Қоидаларнинг 221-бандига мувофиқ қувват коэффициентини ростлаш режимида ишлаш имконияти кўрсатилиши керак;

б) қувват коэффициентини ростлаш режимининг синаши қуйидаги параметрларни ўз ичига олиши керак:

қувват коэффициенти ўрнатмаларининг диапазони;

ростлаш аниқлигини;

актив қувватнинг поғонали ўзгариши ҳисобига реактив қувватнинг ўзгариши.

в) қуйидаги барча шартлар бажарилган бўлса, синаш муваффақиятли деб ҳисобланади:

қувват коэффициенти ўрнатмаси ва унинг орттирмаси диапазони мазкур Қоидаларнинг 221-банди талабларига мувофиқлиги таъминланса;

актив қувватнинг поғонали ўзгартириш натижасида реактив қувватни фаоллаштириш вақти, мазкур Қоидаларнинг 223-банди талабларига мувофиқ ўрнатилган қийматлардан ошмаса;

ростлаш аниқлиги кўрсатилган қийматларга мувофиқ бўлса.


841. Тегишли тизим оператори синаш ўтказиш учун мазкур Қоидаларнинг 838 - 840-бандларида кўрсатилган 3 та синашлар шартларидан фақат биттасини танлаши мумкин.



4-БОБ. УЗАТИШ ТИЗИМИГА УЛАНГАН ТАҚСИМЛАШ

ТИЗИМЛАРИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ МУВОФИҚЛИГИ


1-§. Тақсимлаш тизимлари объектлари мувофиқлигини

моделлаштиришнинг умумий шартлари


842. Тақсимлаш тизими операторлари ўзларининг узатиш тизимига уланган тақсимлаш тизимларининг мазкур Қоидаларда назарда тутилган талабларга мувофиқлигини таъминлашлари шарт.

Талаблар Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган ёки Узатиш тизими оператори тизимини эксплуатация қилиш учун мўлжалланган бўлса, ушбу талабларга мувофиқ муқобил синашларни амалга ошириш ёки синаш натижаларини қабул қилиш талаблари Узатиш тизими оператори билан келишилиши лозим.


843. Мазкур Қоидаларнинг IX бўлими 1 ва 4-бобларида кўзда тутилган талабларга таъсир қилувчи ҳар қандай эксплуатацион ҳодисалар ёки носозликлар, тақсимлаш қурилмаси ёки тизимидаги тўхталишлар тўғрисида Узатиш тизими оператори ва Тизим оператори тўғридан тўғри ёки билвосита учинчи Томон орқали юқорида келтирилган ҳолатлар содир бўлишидан сўнг дарҳол хабардор этилиши керак.


844. Узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмаларининг ёки тақсимлаш тизимининг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича режалаштирилган ҳар қандай синаш жадваллари ва уларни ўтказиш тартиби Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган муддатларда, ушбу тадбирлар бошланишидан аввал, Узатиш тизими операторига тақдим этилиши керак.


845. Узатиш тизими оператори бундай синашларда иштирок этиши ва узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмаси ёки тизимининг ишини қайд этиши мумкин.


846. Узатиш тизими оператори Назорат қилувчи орган билан ҳамкорликда узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмасини ёки тизимининг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмаси ёки тақсимлаш тизимининг бутун ишлаш муддати давомида баҳолаши мумкин.

Узатиш тизими оператори баҳолаш натижалари ҳақида Берк тақсимлаш тизими оператори ёки Тақсимлаш тизими операторини хабардор қилади.


847. Узатиш тизими оператори, Тақсимлаш тизими оператори ёки Берк тақсимлаш тизими операторидан такрорий режага ёки умумий схемага мувофиқ, мазкур Қоидалар талабларига таъсир этувчи ҳар қандай узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмасининг ишдан тўхташи, модификацияси ёки алмаштирилишидан сўнг синашлар ёки моделлаштиришни ўтказишни талаб этиш ҳуқуқига эга.

Синашлар Электр энергетика соҳасида Назорат қилувчи орган томонидан ўтказилиши мумкин. Узатиш тизими оператори, Берк тақсимлаш тизими оператори ёки Тақсимлаш тизими операторини ушбу синашларнинг натижалари тўғрисида хабардор қилиши керак.


848. Узатиш тизими оператори тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхатини ҳамда Тақсимлаш тизими оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори томонидан мувофиқликни тасдиқлаш жараёнида бажарилиши керак бўлган талабларни барча учун шаффофлигини таъминлаши лозим.

Рўйхат қуйидаги маълумотлар, ҳужжатлар ва талабларни ўз ичига олади:

Тақсимлаш тизими оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори томонидан тақдим этилиши лозим бўлган барча ҳужжатлар ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар;

узатиш тизимига уланган, тармоқ уланишига ёки эксплуатациясига тааллуқли бўлган тақсимлаш қурилмаси ёки тизимининг батафсил техник маълумотлари;

статик ва динамик режимларни тадқиқот қилиш учун моделларга қўйиладиган талаблар;

тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бўлган тизимли маълумотларни тақдим этиш муддатлари;

Мазкур Қоидаларнинг IX бўлим, 4-боб, 3 - 5-параграфлари талабларига мувофиқ кутилаётган статик (барқарор) ва динамик ҳолат характеристикаларни намойиш этиш учун Тақсимлаш тизими оператори ёки Берк тақсимлаш тизими операторининг ўрганишлари натижалари;

қурилмаларга берилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ҳажмларини ўз ичига олган шартлар ва тартиблар;

Тақсимлаш тизими оператори ёки Берк тақсимлаш тизими операторининг мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ускуна (қурилма)ларга берилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлардан фойдаланиш шартлари ва тартиблари.


849. Узатиш тизими оператори талабларга мувофиқлик синашларини амалга ошириш, моделлаштириш ва мониторинг қилиш юзасидан Тақсимлаш тизими оператори ёки Берк тақсимлаш тизими операторининг мажбуриятларини белгилайди ҳамда чоп этилишини таъминлайди.


850. Узатиш тизими оператори ва Тақсимлаш тизими оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори ўртасидаги келишув асосида амалга ошириладиган мувофиқлик ёки моделлаштириш юзасидан синашларни Тақсимлаш тизими операторига тааллуқли сабабларга кўра ўтказиш имконияти бўлмаса, унда Тақсимлаш тизими оператори мазкур Қоидаларнинг X бўлими 2-бобида кўрсатилган оператив билдиргини асоссиз рад этмаслиги лозим.


851. Узатиш тизимига уланган Фойдаланувчи ишини имитацияли моделлаштириш мазкур Қоидаларнинг талаблари бажарилган ёки бажарилмаганлигини намойиш этиши керак.


852. Моделлаштириш қуйидаги ҳолатларда ўтказилиши лозим:

узатиш тизимига янги уланиш талаб этилганда;

қурилмаларни янада такомиллаштириш, алмаштириш ёки модернизация қилиш тадбирлари амалга оширилганда;

Тегишли тизим оператори томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилмаганлиги аниқланганда.


853. Мазкур Қоидаларда мувофиқликни моделлаштиришга белгиланган талабларнинг минимал эканлигига қарамай, Узатиш тизими оператори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Тақсимлаш тизими оператори ёки Берк тақсимлаш тизими операторига мазкур Қоидалар ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини намойиш эта оладиган, самарали ва тўлақонли деб ҳисобланган муқобил моделлаштириш (имитациялар тўпламини) ўтказишга рухсат бериш;

Узатиш тизими оператори тақдим этган маълумот IX бўлими 4-боби 3 - 5-параграфларининг талабларига кўра, мазкур Қоидалар талабларига мувофиқликни намойиш этиш учун етарли бўлмаган ҳолатларда, Тақсимлаш тизими оператори ёки Берк тақсимлаш тизими операторидан қўшимча равишда ёки муқобил моделлаштириш тўпламларини ўтказишни талаб қилиш.


854. Узатиш тизимига уланган Тақсимлаш тизими оператори, узатиш тизимига уланган ҳар бир тақсимлаш қурилмаси учун алоҳида ўтказилган моделлаштириш натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этиши лозим. Тақсимлаш тизими оператори узатиш тизимига уланган ҳар бир тақсимлаш қурилмаси учун келишилган имитация моделларини ишлаб чиқиши ва тақдим этиши лозим.

Имитация моделларининг қисқача мазмуни мазкур Қоидаларнинг IX бўлими 4-боби 2-параграфида кўрсатиб ўтилган.


855. Узатиш тизими оператори моделлаштириш, имитацияли моделлар ва мувофиқликни баҳолаш натижалари тўғрисида тақдим этилган ҳисоботлар асосида шахсий моделлаштириш ўтказиш йўли билан тақсимлаш тизимининг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини текшириш ҳуқуқига эга.


856. Узатиш тизими оператори Тақсимлаш тизими оператори ёки Берк тақсимлаш тизими операторига сўралаётган моделлаштиришни ўтказиш учун зарур бўлган ҳажмда тармоқнинг техник маълумотлари ва имитация моделини тақдим этади.



2-§. Тақсимлаш тизимлари объектларининг

имитация модели


857. Узатиш тизимига уланган тақсимлаш тизимлари қуйидаги 859 ва 860-бандларда белгиланган имитация моделлари ёки эквивалент маълумотларга тегишли талабларга жавоб бериши керак.


858. Узатиш тизими оператори статик ва динамик режимларда тақсимлаш тизимининг ҳолатларини (ўзини тутиши) кўрсатувчи имитация моделлари ёки эквивалент маълумотларни талаб этиши мумкин.


859. Узатиш тизими оператори ушбу имитация моделлари ёки эквивалент маълумотларнинг таркиби ва шаклини белгилайди, таркиб ва шакл қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

статик ва динамик ҳолатлар;

уланиш нуқтасида электр магнит ўтиш жараёнларини моделлаштириш;

тузилма ва блокли схемалар.


860. Динамик моделлаштириш мақсадлари учун юқоридаги 859-бандда кўрсатиб ўтилган имитация модели ёки эквивалент маълумот қуйидаги кичик моделларни ёки эквивалент маълумотларни ўз ичига олиши керак:

қувватни бошқариш;

кучланиш назорат қилиш;

тақсимлаш тизими ҳимоясининг моделлари;

юкламанинг ҳар хил турлари - техник характеристикалари;

ўзгартиргич моделлари.


861. Узатиш тизими оператори натижаларни моделда таққослаш учун узатиш тизимига уланган тақсимлаш тизими қурилмаларида қайд этилган маълумотларни тақдим этишга бўлган талабларни белгилайди.



3-§. Узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмалари

учун мувофиқликни моделлаштириш


862. Узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмасининг реактив қувватни сақлаб туриш имкониятини моделлаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

юкламанинг ва генерациянинг турли режимларида реактив қувват билан алмашинувини ҳисоблаш учун узатиш тизимига уланган тақсимлаш тармоғидаги қувватлар оқимини ҳисоблашнинг статик моделидан фойдаланиш;

энг кичик ва энг катта реактив қувват алмашинувига олиб келувчи, турғун минимал ва максимал юкламалар ва генерация шароитлари уйғунлиги моделлаштиришнинг бир қисми бўлиши;

уланиш нуқтасидаги актив қувват истеъмолининг максимал қийматининг 25 фоизидан кам бўлган оқимида реактив қувват ишлаб чиқаришни ҳисоблаш моделлаштиришнинг бир қисми бўлиши.


863. Узатиш тизими оператори уланган тақсимлаш тизимидан бутун ягона электр энергетика тизими манфаати учун уланиш нуқтасида реактив қувват алмашинувини бошқаришни талаб этганда, Узатиш тизими оператори реактив қувватни бошқариш бўйича мувофиқликни моделлаштириш тартиби ва услубини белгилаши мумкин.


864. Натижалар қуйидаги талабларга мувофиқликни кўрсатса, имитацияли моделлаштириш қониқарли деб ҳисобланади:

а) Узатиш тизими оператори узатиш тизимига уланган Тақсимлаш тизими оператори ва бошқа Фойдаланувчилар биргаликдаги таҳлил йўли билан узатиш тизимининг техник ёки молиявий афзалликларини исботлаганда ёки Узатиш тизими оператори муқобил қийматларни белгилаган вазиятларни истисно қилган ҳолда, реактив қувват истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш учун реактив қувватнинг ҳақиқий диапазони қуйидагилардан юқори бўлмаслиги керак:

реактив қувват истеъмолида истеъмол қилинаётган энг катта максимал қувватдан ёки ишлаб чиқарилаётган максимал қувватдан 33 фоиз (қувват коэффициенти 0,95);

реактив қувватни ишлаб чиқаришда энг катта максимал истеъмол имкониятидан ёки максимал ишлаб чиқариш имкониятидан 33 фоиз (қувват коэффициенти 0,95);

б) бошқа шарт келишилмаган бўлса, узатиш тизимига уланган тақсимлаш тармоғи актив қувватнинг максимал истеъмол қилиш имкониятининг 25 фоизидан камроқ оқимида уланиш нуқтасида реактив қувватни ишлаб чиқармайди (1 н.б. да берилган кучланишда).



4-§. Узатиш тизимига уланган тақсимлаш

ускуналарида ахборот алмашинуви талабларига

мувофиқликлигини текшириш


865. Узатиш тизимига уланган Узатиш тизими оператори ва Тақсимлаш тизими оператори ўртасида тезкор ёки даврий ахборот алмашинуви учун Узатиш тизимига уланган Фойдаланувчи техник имкониятларининг мазкур Қоидалар IX бўлимнинг 4-бобида белгиланган узатувчи тақсимлаш тизимининг ахборот алмашиш талабларига жавоб бериши намойиш этилиши лозим.


866. Қурилмаларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Узатиш тизими оператори томонидан тақдим этилган ҳолатда, мазкур Қоидаларнинг 865-бандида кўзда тутилган синашларнинг бир қисми ўрнида фойдаланилади.



5-§. Узатиш тизимига уланган истеъмолни

ўчириш ва қайта улаш бўйича талабларга

мувофиқлигини текшириш


867. Узатиш тизимига уланган Фойдаланувчилар мазкур Қоидаларнинг XI бўлими 5-бобида кўрсатилган ўчириш ва қайта уланиш талабларига жавоб бериши ҳамда қуйидаги синашлардан ўтиши лозим.


868. Тармоқ ишида бузилиш сабабли тасодифий узилишдан сўнг қайта уланиш имкониятини синашдан ўтказишга доир қайта улаш Узатиш тизими оператори томонидан рухсат берилган қайта улаш тартибига асосан, мақбул автоматлаштириш ёрдамида амалга оширилиши керак.


869. Синхронлаш синашларини амалга ошириш давомида, узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмасининг синхронлаш бўйича техник имкониятлари намойиш этилиши керак. Ушбу синаш синхронлаш қурилмаларининг созламаларини текшириш ва кучланиш, частота, фаза бурчаклари диапазони, кучланиш ҳамда частота оғишлари синашларни қамраб олиши керак.


870. Масофадан ўчириш синашини амалга оширишда, узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмасини Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган ва талаб қилинган вақт оралиғида уланиш нуқтасида ёки нуқталарида узатиш тизимидан масофадан ўчириш бўйича техник имконияти намойиш этилиши керак.


871. Паст частотали талабни ўчириш синашлари давомида, узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмасининг Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган юкламадан фоизларда ўчиришнинг техник имконияти мазкур Қоидаларнинг 1121 ва 1122-бандларига мувофиқлиги намойиш этилиши керак.


872. Частота пасайишида ўчириш релесининг синашлари давомида, узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмасини номинал ўзгарувчан токдан таъминланиши билан ишлаш имконияти намойиш этилиши керак. Ўзгарувчан токдан таъминланиш параметрлари Узатиш тизими оператори томонидан белгиланиши лозим.


873. Кучланишнинг пасайишида ўчириш синашлари давомида узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмасининг мазкур Қоидаларнинг 1115-бандида кўзда тутилган юклама остида ростлаш қурилмасининг битта таъсирли режимда блоклаш билан ишлашининг техник имкониятлари намойиш этилиши лозим.


874. Ускуна/қурилманинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжати Узатиш тизими операторига тақдим этилган тақдирда, ушбу мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат юқорида келтирилган синашларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин.



5-БОБ. УЗАТИШ ТИЗИМИГА УЛАНГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР

УСКУНАЛАРИНИНГ МУВОФИҚЛИГИ


1-§. Истеъмолчилар ускуналари мувофиқлигини

моделлаштиришнинг умумий шартлари


875. Узатиш тизимига уланган Истеъмолчилар операторлари истеъмолчи ускуна (қурилма)ларининг мувофиқлик синашлари мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга жавоб беришини таъминлашлари керак.

Истеъмолчи оператори ёки юкламани ростлаш бўйича Тизим операторига хизмат кўрсатувчи Берк тақсимлаш тизими оператори истеъмолчининг ускуна (қурилма)ларини мазкур Қоидалар талабларга мувофиқлигини таъминлашлари лозим.


876. Мазкур Қоидаларнинг талаблари истеъмол ёки берк тақсимлаш тизими томонидан юкламани ростлаш бўйича Тизим операторига хизматлар кўрсатиш учун фойдаланилувчи блокларига қўлланилса, Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори, Тизим оператори билан алоқа ва Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори талабларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни жамлаш каби вазифаларни учинчи шахсларга тўлиқ ёки қисман юклашлари мумкин.

Учинчи шахслар тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва мазкур Қоидалар талабларига уларнинг жами истеъмолчилари ёки берк тақсимлаш тизимларининг мувофиқлигини намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлган алоҳида Фойдаланувчилар сифатида қабул қилинади. Тизим операторига юкламани ростлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар ёки берк тақсимлаш тизимлари учинчи шахслар орқали биргаликда ҳаракат қилишлари мумкин.


877. Мажбуриятлар учинчи шахслар орқали бажарилаётган бўлса, уларнинг жойлашув хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, фақат кўрсатилаётган хизматларнинг умумий ҳажмидаги ўзгаришлар ҳақида Тизим операторини хабардор этиш шарт.


878. Талаблар Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган бўлса ёки Узатиш тизими оператори тизимини эксплуатация қилиш учун мўлжалланган бўлса, муқобил синашлар ёки ушбу талабларни бажариш юзасидан синашлар натижаларини қабул қилиш талаблари Узатиш тизими оператори билан келишилиши керак.


879. Мазкур бўлимнинг 5-бобида кўзда тутилган талабларга риоя этилишига таъсир қилувчи, узатиш тизимига уланган истеъмолчи ёки тақсимлаш тизимининг ёки блокнинг техник имкониятларига ўзгартириш киритиш бўйича ҳар қандай режалар тўғрисида Тегишли тизим оператори томонидан белгиланган муддатларда, ушбу ўзгартириш киритилгунига қадар тўғридан тўғри ёки учинчи шахс орқали билвосита Тегишли тизим операторига хабарнома берилиши керак.


880. Тегишли тизим оператори мазкур бўлимнинг 1 ва 5-бобида кўзда тутилган талабларга риоя этилишига таъсир кўрсатувчи ҳар қандай эксплуатацион ҳодисалар ёки истеъмолчиларни ишдан тўхташи тўғрисида, бундай ҳодиса юз бериши билан дарҳол тўғридан тўғри ёки учинчи шахс орқали билвосита хабардор қилиниши лозим.


881. Ҳар қандай режалаштирилган синашлар графиклари ва истеъмолчи ёки блокнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини синашдан ўтказиш тартиби Тегишли тизим операторига улар бошлангунга қадар Тегишли тизим оператори томонидан белгиланган ва тасдиқланган муддатларда етказилиши керак.


882. Тегишли тизим оператори ушбу синашларда иштирок этиши ва истеъмолчи ускуна (қурилма)си ва блокининг ишини қайд этиши мумкин.


883. Назорат қилувчи орган билан биргаликда Тегишли тизим оператори истеъмолчи ускуна (қурилма)ларини ёки блокининг, объектнинг бутун хизмат қилиш муддати давомида мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини баҳолайди.

Объект оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори ушбу баҳолашнинг натижалари ҳақида хабардор қилинган бўлиши керак.

Истеъмолчи ёки берк тақсимлаш тизими томонидан Узатиш тизими операторига юкламани ростлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун фойдаланилувчи блокнинг мувофиқлиги, Узатиш тизими оператори ва Тегишли тизим оператори билан биргаликда ва буни қўллаш мумкин бўлса, юкламани тақсимлашда иштирок этувчи Учинчи шахслар билан келишилган ҳолда баҳоланиши лозим.


884. Тегишли тизим оператори, Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими операторидан қайта режалаштириш, умумий схемага биноан ёки мувофиқликка таъсир қилиши мумкин бўлган ҳар қандай носозлик, ўзгартириш ёки қайта жиҳозлашдан сўнг мувофиқликка текшириш ва моделлаштириш юзасидан синашлар ўтказишини талаб этишга ҳақли.

Синашлар Назорат қилувчи орган томонидан ўтказилиши мумкин. Тегишли тизим оператори Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими операторини синаш натижалари тўғрисида хабардор қилинишини таъминлайди.


885. Тегишли тизим оператори тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни рўйхатини, мувофиқликни баҳолашни бир қисми сифатида Истеъмолчилар ёки Берк тақсимлаш тизими оператори томонидан бажарилиши лозим бўлган талабларни барча учун очиқлаши (эълон қилиши) шарт.

Рўйхат камида қуйидаги маълумотлар, ҳужжатлар ва талабларни ўз ичига олиши керак:

Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори томонидан тақдим этилиши лозим бўлган барча ҳужжатлар ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар;

узатиш тизимига уланган истеъмолчидан ёки тармоққа уланишига ёки эксплуатациясига алоқадор блокдан талаб этилувчи батафсил техник маълумотлар;

статик (барқарор) ва динамик режимларни тадқиқ қилиш учун моделларга қўйиладиган талаблар;

тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бўлган тизимли маълумотларни тақдим этиш муддатлари;

мазкур бўлим 5-боби 3 ва 4-параграфлари талабларига мувофиқ кутилаётган статик (барқарор) ва динамик ҳолат характеристикаларини намойиш этиш мақсадида ўтказилган Истеъмолчи операторининг ўрганиш натижалари;

ускуна/қурилмаларни мувофиқлигини баҳолаш шартлари ва тартиблари, жумладан рўйхатдан ўтказиш ҳажмлари;

Истеъмолчи операторининг мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган ускуна/қурилмаларнинг тегишли мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларидан фойдаланиш шартлари ва тартиблари.


886. Тегишли тизим оператори талаблар, моделлаштириш ва мониторинг ўтказиш юзасидан синашлар мажбуриятларини Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори, Тегишли тизим оператори ва Узатиш тизими оператори ўртасида тақсимланишини чоп этиши керак.


887. Синашлар синашлари ёки моделлаштириш, Тегишли тизим оператори ёки Узатиш тизими операторига тааллуқли сабабларга кўра Тегишли тизим оператори ва истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилиши мумкин бўлмаса, бундай ҳолатда Тегишли тизим оператори мазкур Қоидаларнинг X бўлим, 2-бобида кўрсатиб ўтилган оператив билдирги асоссиз рад этмаслиги лозим.


888. Истеъмолчи ёки истеъмолчи чегараларида юклама қувватини тез ростлаш имкониятига эга модулни ёки берк тақсимлаш тизимини ишини имитацияли моделлаштиришда мазкур Қоидаларнинг талаблари бажарилиши намойиш этиши керак.


889. Моделлаштириш қуйидаги ҳолатларда ўтказилиши лозим:

узатиш тизимига янги уланиш талаб этилганда;

Узатиш тизими операторининг актив қувватни ростлаш, юкламага тезкор таъсир кўрсатишини таъминлаш мақсадида истеъмолчи ёки берк тақсимлаш тизими томонидан фойдаланилаётган истеъмолчининг янги ускунасини улаш бўйича шартнома тузилганда;

Ускуна (қурилма)ларни янада такомиллаштириш, алмаштириш ёки модернизация қилиш тадбирлари амалга оширилганда;

тегишли оператор томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилмаганлиги тахмин қилинганда.


890. Мазкур Қоидаларда мувофиқликни моделлаштиришга тегишли талаблар минимал даражада қўйилганлигига қарамасдан, Тегишли тизим оператори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

истеъмолчи операторига ёки Берк тақсимлаш тизими операторига истеъмолчи ускуналарини, мазкур Қоидалар ва қонунчилик ҳужжатлари талабаларига мувофиқ эканлигини намойиш этиш учун ушбу имитацияларнинг самарали ва етарли эканлиги ҳолатида, имитация моделларининг муқобил тўпламидан фойдаланишга рухсат бериш;

мазкур бўлимнинг 5-боб 3 ва 4-параграфларида белгиланган талаблар бўйича, мувофиқликка моделлаштиришга тааллуқли Узатиш тизими операторига тақдим этилган маълумотлар мазкур Қоидаларнинг талабларга мувофиқлигини намойиш этиш учун етарли бўлмаган ҳолатларда, истеъмолчи операторидан ёки Берк тақсимлаш тизими операторидан имитация моделларининг қўшимча ёки муқобил тўпламининг ўтказилишини талаб қилиш.


891. Узатиш тизимига уланган истеъмолчи оператори узатиш тизимига уланган ҳар бир алоҳида истеъмолчи учун моделлаштириш натижалари билан ҳисобот тақдим этиши керак.

Узатиш тизимига уланган истеъмолчи оператори узатиш тизимига уланган ушбу истеъмолчи учун келишилган имитация моделини ишлаб чиқиши ва тақдим этиши лозим. Имитация моделларига талаблар мазкур бўлимнинг 5-боби 2-параграфида белгиланган.


892. Узатиш тизими оператори моделлаштириш, имитация моделлари, синашлар, ўлчашлар бўйича тақдим этилган ҳисоботлар асосида шахсий моделлаштиришни ўтказиш орқали истеъмолчининг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини текшириш ҳуқуқига эга.


893. Узатиш тизими оператори Истеъмолчи операторига сўралган моделлаштиришни ўтказиш учун зарур бўлган ҳажмда тармоқнинг техник маълумотларини ва имитация моделини тақдим этади.



2-§. Истеъмолчилар қурилмаларининг имитация модели


894. Узатиш тизимига уланган истеъмолчи ускуна/қурилмалари имитация моделлари ёки эквивалент маълумотларга тааллуқли мазкур Қоидаларнинг 896 ва 897-бандларида кўрсатиб ўтилган талабларга жавоб бериши лозим.


895. Узатиш тизими оператори истеъмолчи ускуна (қурилма)ларини статик ва динамик режимлардаги ҳолатини (ўзини тутиши) кўрсатиб берувчи имитация моделларини ёки эквивалент маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.


896. Узатиш тизими оператори ушбу имитация моделлари ёки эквивалент маълумотларнинг мазмуни ва шаклини белгилайди, улар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

статик ва динамик режимлар, жумладан 50 Hz ни ташкил этувчиси;

уланиш нуқтасида электр магнит ўтиш жараёнларини моделлаштиришни;

тузилма ва блокли схемаларни.


897. Динамик моделлаштириш мақсадларида ишлатиладиган, мазкур Қоидаларнинг 896-бандининг иккинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган имитация модели ёки эквивалент маълумотлар қуйидаги кичик моделлар ёки эквивалент маълумотларни ўз ичига олиши керак:

қувватни бошқариш;

кучланишни назорат қилиш;

узатиш тизимига уланган истеъмолчини ҳимоя тизимининг моделлари;

юкламани электр техник характеристикалари;

ўзгартиргичнинг моделлари.


898. Узатиш тизими оператори моделдаги натижалар қайд этилган маълумотлар билан узатиш тармоқларига уланган истеъмолчи ускуна (қурилма)ларининг маълумотларини қайд этишга бўлган талабларни белгилайди.



3-§. Узатиш тизимига уланган истеъмолчиларнинг

мувофиқлигини моделлаштириш


899. Узатиш тизимига уланган, маҳаллий генерацияловчи модули бўлмаган истеъмолчи ускуна (қурилма)ларининг реактив қувватни сақлаб туриш имкониятини моделлаштиришга нисбатан қуйидаги ҳолатлар қўлланилади:

а) узатиш тизимига уланган ва маҳаллий генерацияловчи модулга эга бўлмаган Истеъмолчининг ускуна (қурилма)лари уланиш нуқтасида реактив қуввати кўрсатилиши керак;

б) юкламанинг турли шароитларда реактив қувват алмашинувини ҳисоблаш учун узатиш тизимига уланган истеъмолчининг қувват оқимларини ҳисоблашнинг имитация моделидан фойдаланилади. Уланиш нуқтасида энг кичик ва энг катта реактив қувват алмашинувига олиб келувчи минимал ва максимал юклама шартлари имитация моделининг бир қисми бўлиши лозим. Қуйидаги вазиятлар бундан мустасно:

техник ёки молиявий афзалликлари Узатиш тизими оператори ва Истеъмолчи оператори билан ҳамкорликдаги таҳлили асосида исботлаган ҳолатлар;

муқобил қийматлар Узатиш тизими оператори томонидан белгиланганда;

в) агар натижалар реактив қувватнинг истеъмол ва ишлаб чиқариш учун реактив қувватнинг ҳақиқий диапазони қуйидагилардан ошмаслиги тасдиқланса, моделлаштириш қониқарли деб ҳисобланади:

реактив қувватни истеъмолида энг максимал истеъмол имкониятидан ёки реактив қувватни ишлаб чиқаришда максимал ишлаб чиқариш имкониятидан 33 фоиз (қувват коэффициенти 0,95);

реактив қувват ишлаб чиқаришда энг максимал истеъмол имкониятидан ёки максимал ишлаб чиқариш имкониятидан 33 фоиз (қувват коэффициенти 0,95);

бошқаси келишилмаган бўлса, узатиш тизимига уланган объект максимал истеъмол қувватидан 25 фоиздан камроқ актив қувват оқимида уланиш нуқтасида реактив қувват ишлаб чиқарилмайди (1 н.б. берилган кучланишда).


900. Узатиш тизимига уланган, генерацияловчи модулга эга маҳаллий истеъмолчининг реактив қувват ишлаб чиқариш имкониятини моделлаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) Узатиш тизимига уланган истеъмолчи ускуна (қурилма)сининг имитация модели юкламанинг ва генерациянинг турли шароитларида реактив қувват алмашинувини ҳисоблаш учун қўлланилиши;

б) уланиш нуқтасида энг кичик ва энг катта реактив қувватга олиб келувчи минимал ва максимал юкламанинг ва генерация шароитларининг уйғунлиги моделлаштиришнинг бир қисми бўлиши;

в) Узатиш тизими оператори ва узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори биргаликда ўтказган таҳлили натижаларига кўра техник ва молиявий афзалликлар исботланганда ёки Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган вазиятларни истисно қилган ҳолда, натижалар реактив қувват истеъмоли ва ишлаб чиқариш учун реактив қувватнинг ҳақиқий диапазони қуйидагилардан ошмаса, моделлаштириш қониқарли деб ҳисобланади:

реактив қувват истеъмолида энг максимал истеъмол имкониятидан ёки максимал ишлаб чиқариш имкониятидан 33 фоиз (қувват коэффициенти 0,95);

реактив қувват ишлаб чиқаришда энг катта максимал истеъмол имкониятидан ёки максимал ишлаб чиқариш имкониятидан 33 фоиз (қувват коэффициенти 0,95);

бошқа шарт келишилмаган бўлса, узатиш тизимига уланган объект актив қуввати максимал истеъмолининг 25 фоиздан (1 н.б да берилган кучланишда) камроқ оқимидаги уланиш нуқтасида реактив қувватни ишлаб чиқармайди.



4-§. Истеъмолчи ускуналари учун юкламанинг

актив қувватини тезкор ростлаш орқали

мувофиқликни моделлаштириш


901. Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори томонидан юкламанинг актив қувватини тезкор ростлаш имкониятини таъминлашда фойдаланиладиган Истеъмолчи ускунаси модели, частотанинг пасайиши юзасидан тузилган шартномада белгиланган ускунанинг актив қувватини тезкор ростлаш учун қуйидаги зарур техник имкониятини намойиш этиши керак:

унинг юкламасини келишилган қисми учун частотанинг ўзгариш тезлиги каби чора билан боғлиқ актив қувватнинг ўзгариши;

келишилган бошқарув тизимини ишлаш тамойили ва тегишли эксплуатация параметрлари;

актив қувватни тезкор ростлаш учун келишилган ишлаб кетиш вақти.


902. Имитацияли моделлаштириш, келишилган шартларга мувофиқликни намойиш этиш шарти билан етарли деб ҳисобланади.



5-§. Узатиш тизимига уланган Истеъмолчилар

ускуналарини ахборот алмашинуви учун

мувофиқлигини синаш


903. Узатиш тизими оператори ва узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ўртасида оператив режимда ёки даврий ахборот алмашинувига нисбатан узатиш тизимига уланган Истеъмолчининг мазкур бўлимнинг 4-бобида белгиланган ахборот алмашинуви талабларига жавоб бериш учун техник имконияти намойиш этилиши керак.


904. Ускуна (қурилма)нинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлари Узатиш тизими операторига тақдим этилган тақдирда, мазкур Қоидаларнинг 903-бандида кўзда тутилган синашларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин.



6-§. Узатиш тизимига уланган Истеъмолчи ускуналарини

ўчириш ва қайта уланиши синашлари


905. Узатиш тизимига уланган Истеъмолчилар мазкур Қоидаларнинг XI бўлими 5-бобида кўрсатилган ўчириш ва қайта уланиш талабларига жавоб беришлари керак ва қуйидаги синашлардан ўтиши керак.


906. Узатиш тизимидаги бузилиш сабабли тасодифий ўчирилишдан сўнг қайта уланиш имкониятини текширишда ушбу қайта уланиш Узатиш тизими оператори рухсати билан такрорий уланиш тартибига асосан амалга оширилиши лозим, бунда автоматлаштириш орқали қайта улашни бажариш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


907. Синхронлаш синашлари давомида узатиш тизимига уланган Истеъмолчи ускунасининг синхронлаштириш бўйича техник имкониятлари намойиш этилиши керак.

Ушбу синашларда синхронлаш қурилмаларининг созламаларини текшириши лозим.

Синаш кучланиш, частота, фаза бурчаклари диапазони, кучланиш ва частотанинг оғишлари кўрсаткичларини қамраб олиши керак.


908. Масофадан ажратиш кўрсаткичи бўйича синаш давомида, узатиш тизимига уланган истеъмолчининг уланиш нуқтасида ёки узатиш тизими нуқталарида Узатиш тизими оператори талаб этган вақтда масофадан туриб ажратилиши бўйича техник имкониятлари намойиш этилиши лозим.


909. Ўчириш релесининг частотани пасайишидаги синашига доир узатиш тизимига уланган истеъмолчи ускунасининг ўзгарувчан токнинг кириш сигналидан ишлашининг техник имконияти намойиш этилиши керак.

Ўзгарувчан ток таъминотини кириши Узатиш тизими оператори томонидан белгиланиши керак.


910. Кучланишнинг пасайишидаги ўчириш синашлари давомида узатиш тизимига уланган истеъмолчи ускуна (қурилма)нинг мазкур Қоидаларнинг 1115-бандида кўзда тутилган талабларга биноан юклама остида ростлаш қурилмасини блоклаш йўли билан бир маротабалик режимда ишлашининг техник имкониятлари намойиш этилиши лозим.


911. Синашларнинг барчаси ёки баъзилари ўрнига ускуна (қурилма)нинг мувофиқликлигини тасдиқловчи ҳужжатларидан фойдаланиш мумкин. Бунда ушбу ҳужжатлар Узатиш тизими операторига тақдим этилади.



7-§. Юкламани актив ва реактив қувватини ростлаш ҳамда

узатиш чекловларини бошқариш ускуналарининг

мувофиқлигини текшириш


912. Юкламанинг ўзгаришидаги синашлар:

истеъмолчи ёки берк тақсимлаш тизими томонидан актив қувватни ростлаш, реактив қувватни ростлаш ёки Узатиш тизими операторидан йўриқнома олгандан сўнг частота ва кучланишнинг кўрсатилган диапазонида келишилган вақт давомийлигида унинг истеъмолини ўзгартириш учун қувват узатиш чекланишини бошқариш мақсадида Фойдаланилувчи ускуна (қурилма)ларининг техник имконияти якка тартибда ёки комплекс тартибида намойиш этиши лозим;

синаш кўрсатмага асосан ёки Узатиш тизими операторидан кўрсатма олишни имитациялаш йўли билан, шунингдек Истеъмолчини ёки берк тақсимлаш тизимининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини ўзгартириш (коррекция) орқали ўтказилиши лозим;

синаш мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган шартлар бажарилган тақдирда қониқарли деб ҳисобланади;

синашларнинг барчаси ёки баъзилари ўрнига Тегишли тизим операторига тақдим этилган, ускуна (қурилма)нинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларидан фойдаланиш мумкин.


913. Ўчириш ёки қайта улашда статик компенсатор ускуналарни синаш:

Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори томонидан юкламанинг актив қувватини ростлаш, реактив қувватини ростлаш ёки ўчиришга ёки такрорий улашга ёки барча жараёнларга бўлган сўровга жавобан узатиш тизими чекловларини бошқаришни таъминлаш учун Фойдаланилувчи ускуна (қурилма)ларни техник самарадорлиги, компенсатор ускуна (қурилма)лари Узатиш тизими операторидан йўриқномалар олинганидан сўнг, келишилган муддатларда якка тартибда ёки комплекс тартибда жамланган ҳолда учинчи шахслар томонидан кўрсатиб берилиши лозим;

синаш Узатиш тизими операторидан кўрсатма олинишини ва статик компенсатор ускунасининг кейинчалик ўчирилишини имитация қилиш ҳамда Узатиш тизими операторидан кўрсатма олинишини ва ускунани кейинчалик қайта уланишини имитациялаш йўли билан ўтказилади;

синаш мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ, Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган шартлар бажарилган тақдирда муваффақиятли амалга оширилган ҳисобланади.



6-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ САҚЛАШ

ТИЗИМЛАРИНИНГ МУВОФИҚЛИГИНИ ТЕКШИРИШ

ВА УЛАРНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ


1-§. Электр энергиясини сақлаш тизимларининг

мувофиқлигини текшириш


914. Мазкур Қоидаларнинг 237-бандида келтирилган барча электр энергиясини сақлаш тизимлари мазкур бобда белгиланган тартибда мувофиқлик синашларидан ўтказилади.

Электр энергиясини сақлаш тизими операторлари мазкур синашларнинг барчаси ёки бир қисми учун Тегишли тизим операторига мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этишлари мумкин.


915. Электр энергиясини сақлаш тизимларини частота ўзгаришларига реакциясини моделлаштиришда қуйидагилар талаб этилади:

а) частотанинг тўлиқ диапазони бўйича актив қувват узатиш имкониятига эга эканлиги намойиш қилиниши керак;

б) моделлаштириш, частотанинг пасайиши ва ўлик зонанинг созламаларини ҳисобга олган ҳолда актив қувват частотавий характеристикасининг барча диапазонини ишга тушириш учун етарли бўлган частотавий поғоналарни тузиш орқали амалга оширилиши керак

в) қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда моделлаштириш муваффақиятли деб ҳисобланади:

электр энергиясини сақлаш тизимларининг частота ўзгаришларига реакциясини моделлаштириш муваффақиятли бажарилган бўлса;

мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган талаблар жавоб бериши намойиш этиб берилганда.


916. Электр энергиясини сақлаш тизимларининг қувват оқимларини бошқариш, реактив қувват ва кучланишни назорат қилиш имкониятларини моделлаштиришда қуйидагилар талаб қилинади:

а) мазкур Қоидаларнинг III бўлими 8-бобида талабларига мувофиқ, сақлаш тизимларининг илгариловчи ва кечикувчи реактив қувват билан таъминлаш қобилияти намойиш этилиши лозим;

б) қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда моделлаштириш муваффақиятли деб ҳисобланади:

реактив қувват синашлар натижасида мувофиқлиги кўрсатилганда;

мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган талаблар жавоб бериши намойиш этиб берилганда.



2-§. Электр энергиясини сақлаш тизимларининг

мувофиқлик синашлари


917. Актив қувват ишлаб чиқариш ва частотани ростлаш синашларига қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) электр энергиясини сақлаш тизимлари частотани ростлашни таъминлаши учун максимал қувват ва ростлашнинг минимал даражаси ўртасида тўлиқ ишчи диапазонда ишлаб чиқарилаётган актив қувватни узлуксиз ўзгартиришга техник жиҳатдан қодир эканлиги (имконияти мавжудлиги)ни намойиш этиши керак. Белгиланган ростлаш параметрларини, шу жумладан статизм, ўлик зона ва частота поғоналарни ўзгартиришга жавоби ҳамда частотанинг катта ва тез оғишларини ўз ичига олган динамик параметрлар текширилиши лозим;

б) синашлар статизм ва ўлик зонани созламаларини эътиборга олган ҳолда, частота ўзгаришига мос равишда актив қувват ўзгариши барча диапазонларда ишлаши учун етарлича катта бўлган миқдорда ортишини ҳамда тегишли ишчи нуқтасидан чиқишдаги актив қувватнинг ҳақиқий ошириш ёки камайтириш имкониятини моделлаштириш орқали ўтказилиши шарт. Зарурат бўлганда частота оғишининг имитация қилинган сигналлари бир вақтнинг ўзида қурилманинг тезлик ва юклама ростлагичи ёки бошқариш тизимининг ҳисоб бошлашига бир вақтда узатилиши керак;

в) қуйидагилар бажарилса моделлаштириш, муваффақиятли деб ҳисобланади:

актив қувватни частотавий характеристикасини тўлиқ диапазонини фаоллаштириш вақти мазкур Қоидаларнинг 161-банди талабларидан ошмаса;

частота ўзгаришига жавобдан сўнг сўнмайдиган тебранишлар пайдо бўлмаса;

кечикишнинг бошланғич вақти мазкур Қоидаларнинг 165-бандига мувофиқ бўлса;

тушиб кетиш ва ўлик зонаси ўрнатмалари мазкур Қоидаларнинг 165-бандида кўрсатилган диапазондаги қийматлардан ортмаса;

актив қувватнинг частотавий характеристикаси сезувчан эмаслиги ҳар қандай тегишли ишчи нуқтада мазкур Қоидаларнинг 165-бандида кўрсатиб ўтилган қийматлардан ошмаган тақдирда муваффақиятли ҳисобланади.


918. Реактив қувват синашига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

сақлаш тизимларининг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ илгариловчи ва кечикувчи реактив қувватни таъминлаш бўйича техник имкониятлари кўрсатилиши лозим;

сақлаш тизимлари максимал реактив қувват билан ҳам илгарилаш ҳам кечикиш режимида минимал барқарор ишлаш режимида максимал қувват чиқаришда ва максимал ва минимал қийматлар оралиғида актив қувват ишлаб чиқариш иш режимида бир соатдан кам бўлмаган вақт мобайнида ишласа, синаш муваффақиятли ҳисобланади. Бунда сақлаш тизими реактив қувватнинг ўрнатилган ёки келишилган қийматини ҳар қандай диапазонга ўтиш имкониятлари намойиш этилиши керак.


919. Нолдан ишга тушириш имконияти синашларига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

нолдан ишга тушиш имкониятига эга сақлаш тизимлари ўчишдан сўнг ташқи электр таъминоти манбаларисиз ишга тушириш бўйича техник имкониятини кўрсатиб берилиши лозим;

Тегишли тизим оператори томонидан, Тизим оператори билан келишилган чегарада ишга тушириш вақти сақлаб берилса, синаш муваффақиятли ўтказилган ҳисобланади.


920. Электр энергиясини сақлаш тизими оператори тегишли синашни амлга оширишни ўрнига, талаб этилаётган мувофиқликни тасдиқлаш учун қурилмаларига мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларидан фойдаланиши мумкин. Бунда қурилмага берилган мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлари ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларация ва синаш баённомалари Тегишли тизим операторига тақдим этилиши керак.


921. Кучланишни ростлаш режими синашига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) электр энергиясини сақлаш тизимининг мазкур Қоидаларнинг 251-банди талабларига мувофиқ, кучланишни ростлаш режимида ишлаш имконияти намойиш этилиши керак;

б) кучланишни ростлаш режимининг синаши давомида қуйидаги параметрлар текширилади:

мазкур Қоидаларнинг 251-бандига мувофиқ ўзгариш қиялиги ва сезмаслик зонаси;

ростлаш аниқлиги;

ташқи аралашувнинг йўқлиги;

реактив қувватни фаоллаштириш вақти;

в) синаш қуйидаги шартлар бажарилганида муваффақиятли ўтказилган ҳисобланади:

ростлаш ҳамда ростланувчи статизм ва сезмаслик (ўлик) зонаси диапазони мазкур Қоидаларнинг 251-бандида кўрсатиб ўтилган ёки танланган параметрларга мос келиши;

кучланишни ростлашнинг сезмаслик даражаси 0,01 н.б. дан ошмаслик;

кучланишнинг поғонали ўзгаришидан сўнг чиқиш реактив қувватининг 90 фоиз ўзгаришига мазкур Қоидаларнинг 251-бандида кўрсатиб ўтилган белгиланган вақт ва қийматга эришиш.


922. Реактив қувватни ростлаш режими синашига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) электр энергиясини сақлаш тизимининг мазкур Қоидалар 247-банди талабларига мувофиқ реактив қувватни ростлаш режимида ишлаш имконияти кўрсатилиши;

б) реактив қувватни ростлаш режимининг синаши реактив қувватни сақлаб туриш имконияти синашини қўшимча равишда тўлдириши;

в) реактив қувватни ростлаш режимининг синаши давомида қуйидаги параметрлар текширилиши керак:

реактив қувват ўрнатмаси ва унинг орттирмаси диапазони;

ростлаш аниқлиги;

реактив қувватни фаоллаштириш вақти;

г) синаш қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда муваффақиятли деб ҳисобланади:

реактив қувват ўрнатмаси ва унинг орттирмаси диапазони мазкур Қоидаларнинг 247-банди талабларига мувофиқлиги таъминланса;

ростлаш аниқлиги белгиланган шартларга мувофиқ бўлса.


923. Қувват коэффициентини ростлаш режимининг синашига нисбатан қуйидаги талаблар қўлланилади:

а) электр энергиясини сақлаш тизимининг мазкур Қоидаларнинг 249-бандига мувофиқ қувват коэффициентини ростлаш режимида ишлаш имконияти кўрсатилиши керак;

б) қувват коэффициентини ростлаш режимининг синаши қуйидаги параметрларни ўз ичига олиши керак:

қувват коэффициенти ўрнатмаларининг диапазони;

ростлаш аниқлигини;

актив қувватнинг поғонали ўзгариши ҳисобига реактив қувватнинг ўзгариши.

в) қуйидаги барча шартлар бажарилган бўлса, синаш муваффақиятли деб ҳисобланади:

қувват коэффициенти ўрнатмаси ва унинг орттирмаси диапазони мазкур Қоидаларнинг 249-банди талабларига мувофиқлиги таъминланса;

актив қувватнинг поғонали ўзгартириш натижасида реактив қувватни фаоллаштириш вақти белгиланган қийматлардан ошмаса;

ростлаш аниқлиги кўрсатилган қийматларга мувофиқ бўлса.


924. Тегишли тизим оператори синаш ўтказиш учун юқорида кўрсатилган синашлар шартларидан фақат биттасини танлаши мумкин.



X БЎЛИМ. УЗАТИШ ТИЗИМИ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-БОБ. УЗАТИШ ТИЗИМИ ИШИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


925. Тизим оператор реал вақт режимида электр энергиясига бўлган талаб ва электр энергиясини ишлаб чиқаришни мувозанатлаш, узатиш тизимида оператив тадбирларни режалаштириш ва узатиш тизимининг хавфсиз ишлашини таъминлаш учун жавобгардир.

Оператив тадбирларни бажариш давомида Тизим оператори барча Фойдаланувчилар билан оператив режимда алоқада бўлади.

Узатиш тизими оператори узатиш тизимини лойиҳалаштириш, ривожлантириш, ишга тушириш, эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш орқали узатиш тизимининг ишончли ва барқарор ишлаши учун жавобгардир.


926. Ушбу бўлимнинг мақсади - Узатиш тизими оператори ва Тизим операторлари томонидан бажарилиши лозим бўлган ташкилий тадбирларнинг тафсилотларини ёритишдан иборат ва бунда уларга юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги оператив функцияларга эътибор қаратиш лозим:

тармоққа оператив уланиш, жумладан тайёр ҳолатга келтирилган янги уланишларни амалга ошириш;

ягона электр энергетика тизимини барқарор шароитда эксплуатация қилиш ҳамда уни авария вазиятларида бошқара оладиган ходимларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.


927. Ягона электр энергетика тизимидаги автоматика схемаларининг эксплуатация жараёнида соз ишлаши, ушбу тизимнинг барқарорлигини билдиради.


928. Ушбу бўлим Тизим оператори ва Узатиш тизими операторига, шунингдек заруратга кўра қуйидагиларга ҳам қўлланади:

Тақсимлаш тизими оператори;

тармоқлари узатиш тизимига тўғридан-тўғри уланган Берк тақсимлаш тизими оператори;

Электр станциялари операторлари, жумладан тақсимлаш тармоғига уланган генерацияловчи модулларга эга бўлган операторлар;

электр энергиясини сақлаш тизимлари;

узатиш тизимига бевосита уланган Истеъмолчилар.



2-БОБ. ТИЗИМ ОПЕРАТОРИ ВА УЗАТИШ ТИЗИМИ

ОПЕРАТОРЛАРИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


929. Узатиш тизими оператори электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, хусусан узатиш тизимидаги технологик йўқолишларни камайтириш, генерация қувватларни самарали режалаштиришни таъминловчи узатиш тизимини лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш, хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилишга масъулдир.


930. Лойиҳалаш талабларига мувофиқ Узатиш тизими оператори Фойдаланувчилар томонидан ягона электр энергетика тизимининг автоматикага доир талаблари бажарилишини таъминлаши керак.


931. Тизим оператори диспетчерлик ва тармоқ бошқаруви учун марказий диспетчерлик хизмати томонидан минтақавий даражада диспетчерлик функцияларини назорат қилади ва бунда минтақавий диспетчерлик хизмати унинг координацияси остида фаолият юритувчи ҳудудий бошқарув марказларининг диспетчерлик функцияларини назорат қилади.


932. Тизим оператори реал вақт режимида ягона энергетика тизимидаги ҳар қандай фаолият юритаётган (уланган) Томонларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиради ва ягона электр энергетика тизимини ягона диспетчерлик бошқарувини амалга оширади, шунингдек, тақсимлаш тизимлари ва берк тақсимлаш тизимларининг ҳам диспетчерлик бошқарувини мувофиқлаштиради.

Тақсимлаш тизими оператори тармоқлари ягона электр энергетика тизимидан узилса, яъни алоҳида ишлаётган бўлса, Тақсимлаш тизими оператори тармоқларини ягона энергетика тизимига қайта улаш амалга оширилгунга қадар ажратилган участка билан боғлиқ барча диспетчерлик фаолиятини амалга ошириши лозим.


933. Тақсимлаш тизими оператори ўз тармоғидаги барча тармоқ операцияларини бошқариш учун жавобгар ҳисобланади.



3-БОБ. ОПЕРАТИВ БИЛДИРГИЛАР


934. Тегишли тизим оператори ўз тармоғига янги уланишлар якунланганлиги тўғрисида оператив билдиргилар тартиби тафсилотларини тушунтириб бериши ва улар омма учун очиқ бўлиши керак.


935. Электр станциялари оператори, Истеъмолчи оператори, Берк тақсимлаш тизими оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори ҳолатдан келиб чиқиб, ўз тизимларини Узатиш тизими операторига улаш бўйича мазкур Қоидаларнинг IX бўлимида баён этилган талаблар бажарилганлигини маълум қилиши ва Қоидаларнинг X бўлими 4-бобида ёки X бўлим 4-боби 2-параграфида тавсифланган оператив билдирги бериш тартибини муваффақиятли бажариши керак.


936. Тақсимлаш тизими оператори тармоғига уланишда Электр станцияси оператори ёки тармоғида электр станциясига эга бўлган Берк тақсимлаш тизими оператори Тақсимлаш тизими операторига электр энергияси ишлаб чиқарувчи ҳар бир модулни улаш учун мазкур Қоидаларнинг X бўлим 4-бобида белгиланган оператив билдирги тартибини муваффақиятли якунланганлиги ҳамда ушбу Қоидаларнинг IX бўлимида баён этилган талаблар бажарилганлиги кўрсатиб бериши керак.


937. Узатиш тизимига уланган ҳар бир янги электр станцияси, тақсимлаш тармоғига уланган ҳар бир янги электр станцияси, узатиш тизимига уланган ҳар бир янги электр станцияси, узатиш тизимига уланган ҳар бир янги тақсимлаш объекти ва узатиш тизимига уланган ҳар бир янги тақсимлаш тизимининг уланиши ҳақидаги оператив билдирги қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

Электр таъминоти бериш тўғрисида оператив билдирги - Тегишли тизим оператори томонидан Электр станцияси оператори, Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими операторига уларга тегишли тармоққа электр энергиясини беришдан аввал юборилувчи билдирги;

Оралиқ оператив билдирги - Тегишли тизим оператори томонидан Фойдаланувчига чекланган вақт оралиғида электр тармоғига уланишдан фойдаланган ҳолда тегишлича генерацияловчи модул, истеъмолчи ёки тақсимлаш тизимини спецификация ва бошқа талаблар бўйича синашларини бошлаш учун бериладиган билдирги;

Якуний оператив билдирги - Тегишли тизим оператори томонидан Электр станциялар оператори, Истеъмолчи тармоғи оператори ёки Тақсимлаш тизими операторига тегишли техник тавсифга ва талабларга жавоб беришини тасдиқловчи, уларга электр тармоғига уланган ҳолда генерацияловчи модул, Истеъмолчи қурилмалари, шунингдек, тақсимлаш тизимларини эксплуатация қилишга рухсат берувчи билдирги.



4-БОБ. ГЕНЕРАЦИЯЛОВЧИ МОДУЛЛАРНИ УЛАШ


1-§. Ўрнатилган қуввати 50 kW ёки ундан паст "А" турдаги

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва синхрон ишлаб

чиқарувчи (генерацияловчи) модулларни оператив хабардор қилиш


938. Ҳар бир янги генерацияловчи модулни уланиши тўғрисидаги оператив билдиргини бериш тартиби ўрнатиш ҳужжатлари тақдим этиш билан бўлади.

Электр станция оператори Тегишли тизим операторидан олинган ўрнатиш ҳужжатида зарур маълумотларни тўлдириши ва уни Тизим операторига тақдим этилишини таъминлаши керак.

Бунда ҳар бир генерацияловчи модул бўйича алоҳида ўрнатиш ҳужжати тақдим этилади.

Тегишли тизим оператори зарур маълумотларни Электр станцияси операторлари номидан учинчи шахслар томонидан тақдим этилишини таъминлаши керак.


939. Тегишли тизим оператори ўрнатиш ҳужжатининг таркибини белгилаши ва ушбу ҳужжат қуйидаги маълумотни ўз ичига олиши керак:

уланиш амалга ошириладиган жой;

уланиш санаси;

ускунанинг максимал қуввати;

энергиянинг бирламчи манбаи тури;

объектда ўрнатилган ускуна ва қурилмаларга мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган мувофиқликни баҳолаш ҳужжатлари (мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат, синаш баённомалари)га ҳавола;

аввал фойдаланишда бўлган, мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат олинмаган ускуна ва қурилмаларга доир маълумотлар (Тегишли тизим операторининг кўрсатмасига мувофиқ тақдим этилиши лозим);

Электр станцияси оператори ва ўрнатувчи (монтаж) ташкилотининг алоқа маълумотлари.


940. Электр станцияси оператори эксплуатациядан чиқарилиб, демонтаж қилинаётган генерацияловчи модуллар ҳақида Тегишли тизим операторини хабардор қилиши керак.

Тегишли тизим операторига бундай хабарнома учинчи шахслар томонидан ҳам берилиши мумкин.



2-§. Қуввати 20 MW гача бўлган генерацияловчи

модулларни оператив хабардор қилиш


941. Электр станцияси оператори ҳар бир янги генерацияловчи модулни улаш тўғрисида Тизим операторига оператив билдирги беради, бунда мувофиқлик тўғрисидаги баённомани ўз ичига олган генерацияловчи модул ҳужжати тақдим этилади. Ҳар бир генерацияловчи модул учун алоҳида ҳужжат тақдим этилади.


942. Генерацияловчи модул ҳужжати бу Электр станцияси оператори томонидан Тегишли тизим операторига тақдим этилувчи генерацияловчи модулнинг мазкур Қоидаларда белгиланган техник талабларга мувофиқлик баённомаси, шунингдек, зарур маълумотлар ва бошқа тасдиқловчи мезонлар мувофиқлигини баҳолаш натижаларини ўз ичига олган ҳужжат.


943. Генерацияловчи модул ҳужжатининг шакли ва тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар Тегишли тизим оператори томонидан белгиланади ва камида қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

Тегишли тизим оператори ва Электр станцияси оператори ўртасидаги уланиш нуқтасига тегишли бўлган ҳимоя ва бошқа созламалар ҳақида келишувни тасдиқловчи ҳужжатлар;

Узатиш тизими оператори билан келишилган ҳолда Тегишли тизим оператори томонидан белгиланган шаклдаги мувофиқлик тўғрисида баённома;

Тегишли тизим оператори томонидан белгиланган тартибдаги тармоққа уланишга тааллуқли бўлган генерацияловчи модулнинг батафсил техник маълумотлари;

заруратга кўра генерацияловчи модулларга тегишли ускуна ва қурилмаларга мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;

мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 3-боби 3-параграфига мувофиқ имитация моделлари;

мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 3-боби 6 - 8-параграфларига мувофиқ, Тегишли тизим оператори томонидан талаб этиладиган барқарор ва динамик характеристикаларнинг ҳар бир ҳолатини батафсил кўрсатиб берувчи синашлар, синашлар давомида ўлчанган қийматлар асосида тайёрланган ҳисоботлар;

мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 2-боби 4 - 7-параграфларига мувофиқ, Тегишли тизим оператори томонидан талаб қилинган ҳар бир ҳолатни батафсил кўрсатиб берувчи синашлар асосида барқарор ва динамик характеристикаларни намойиш этувчи тадқиқотлар.


944. Тегишли тизим оператори тўлиқ ва асосланган генерацияловчи модул ҳужжатини қабул қилганидан сўнг, Электр станцияси операторига Якуний оператив билдирги тақдим этади.


945. Электр станцияси оператори Тегишли тизим оператори ва Узатиш тизими операторини демонтаж қилинаётган генерацияловчи модуллари тўғрисида хабардор қилиши керак.


946. Тегишли тизим оператори "B" ва "C" турдаги генерацияловчи модулларни эксплуатацияга киритилиши ва эксплуатациядан чиқарилиши ҳақида билдиргини электрон шаклда тақдим этади.


947. Генерацияловчи модул ҳужжати Электр станцияси оператори номидан ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.



3-§. "D" турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари

қурилмалари ва қуввати 20 MW ва ундан юқори бўлган синхрон

генерацияловчи модулларни оператив хабардор қилиш


948. Электр энергияси таъминоти ҳақида оператив билдирги Тегишли тизим оператори ва Электр станцияси оператори ўртасидаги уланиш нуқтасига тегишли ҳимоя ва бошқа созламалар ҳақида келишувлар якунланганда, буни тасдиқловчи ҳужжатлар билан Тегишли тизим операторига тақдим этилади.


949. Электр энергияси таъминоти ҳақида оператив билдирги Электр станцияси операторига белгиланган уланиш нуқтасида ўзининг ички тармоғи ва генерацияловчи модулларини электр энергияси билан таъминлаш ҳуқуқини беради.


950. Оралиқ оператив билдирги мазкур Қоидаларнинг X бўлим, 4-боб, 3-параграфининг талабига кўра маълумотлар ва ўрганишларни таҳлил қилиш жараёнини якунида Тегишли тизим операторига тақдим этилади. Тегишли тизим оператори томонидан маълумотлар ва тадқиқотларни таҳлил қилиш учун Электр станцияси оператори унга қуйидагиларни тақдим этади:

Узатиш тизими оператори билан келишилган ҳолда Тегишли тизим оператори томонидан белгиланган шаклдаги батафсил мувофиқлик тўғрисидаги баённома;

Тегишли тизим оператори томонидан белгиланган тармоқ уланишга тааллуқли бўлган генерацияловчи модул бўйича батафсил техник маълумотлар;

заруратга кўра генерацияловчи модулларга тегишли ускуна ва қурилмаларга мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;

мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 3-боб 3-параграфи ва Тегишли Тизим оператори талабларида белгиланган имитация моделлари;

мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 3-боб 4-параграфи талабларига мувофиқ кутилаётган барқарор ва динамик характеристикаларни кўрсатиб берувчи тадқиқотлар;

мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 3-боб 6 - 8-параграфида кўзда тутилган тартибда режалаштирилган синашлар ҳақида маълумотлар.


951. Оралиқ оператив билдирги Электр станцияси операторига чекланган вақт давомида тармоққа уланишдан фойдаланган ҳолда генерацияловчи модулни эксплуатация қилиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳуқуқини беради.


952. Электр станцияси оператори Оралиқ оператив билдиргини сақлаб туриши мумкин бўлган максимал муддат 24 ойни ташкил этиши, Тегишли тизим оператори Оралиқ оператив билдирги ҳолатини сақлаб туриши муддатни қисқартириши мумкин.

Электр станцияси оператори белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича ижобий натижага эришган тақдирда, Оралиқ оператив билдиргини сақлаб туриш муддатини узайтириши мумкин. Муддатни узайтириш юзасидан сўров юборилганда ҳал этилмаган масала ва муаммолар аниқ кўрсатиб берилиши лозим.


953. Электр станцияси оператори Оралиқ оператив билдирги ҳолатини сақлаб туриши мумкин бўлган муддатни Қоидаларнинг VI бўлими 2-бобида бўлимида белгиланган муддатдан ташқари узайтириш имконияти ушбу оператор томонидан Тегишли тизим операторига мазкур Қоидаларнинг 951-бандида келтирилган муддат якунланишидан олдин енгиллик бериш тартибига мувофиқ сўров юборилган тақдирда берилиши мумкин.


954. Якуний оператив билдирги Тегишли тизим оператори томонидан Оралиқ оператив билдирги ҳолатида аниқланган барча номувофиқликлар бартараф этилганидан сўнг ва мазкур Қоидаларнинг X бўлим 4-боб 3-параграфи талабига биноан маълумотларни таҳлил қилиш жараёни якунланганидан кейин тақдим этилади.


955. Якуний оператив билдирги Электр станцияси операторига тармоққа уланишдан фойдаланган ҳолда генерацияловчи модулни эксплуатация қилиш ҳуқуқини беради.


956. Маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида Электр станцияси оператори Тегишли тизим операторига қуйидагиларни тақдим этиши керак:

мувофиқлик тўғрисида баённома;

мазкур Қоидаларнинг 950-банди учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган тегишли техник маълумотларни, имитация моделларини ва тадқиқотларни янгилаш, жумладан синашлар вақтида ҳақиқий ўлчанган қийматларни қўллаш маълумотлари.


957. Якуний оператив билдирги берилиши билан боғлиқ номувофиқлик аниқланган тақдирда, Тегишли тизим операторининг сўровига кўра, унга мазкур Қоидаларнинг VI бўлим 2-бобида келтирилган тартибга мувофиқ енгиллик берилиши мумкин.

Бунда генерацияловчи модул енгиллик бериш талабларига мувофиқ бўлса, Якуний оператив билдирги Тегишли тизим операторига томонидан берилади.

Енгиллик бериш сўрови рад этилса, Тегишли тизим оператори ва Электр станцияси оператори томонидан номувофиқлик бартараф этилиб, Тегишли тизим оператори генерацияловчи модулни, мазкур қоидалар талабларига мувофиқ деб топмагунича, ушбу модулни эксплуатация қилишга рухсат беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Тегишли тизим оператори ва Электр станцияси оператори аниқланган номувофиқликни белгиланган муддатларда бартараф этмасалар, енгиллик бериш сўрови рад этилганлиги тўғрисидаги билдирги берилган муддатдан олти ой кечикмасдан, масалани ҳал этиш юзасидан Вазирликка мурожаат этишлари мумкин.


958. Якуний оператив билдирги берилган Электр станцияси оператори қуйидаги ҳолатларда Тегишли тизим операторини зудлик билан хабардор қилиши керак:

Объектнинг фаолиятига таъсир кўрсатувчи сезиларли модернизация ва янгилашда;

фаолиятининг йўқотилиши кузатилганида;

ускуна ва қурилмаларнинг белгиланган талабларга риоя этилмаслигига олиб келувчи ишдан тўхтаб қолишида.


959. Электр станцияси оператори мазкур Қоидаларнинг 958-бандида таърифланган ҳолатлар уч ойдан ортиқ муддатда сақланиб қолишини асосли равишда кутаётган бўлса, Тегишли тизим операторига Чекланган оператив билдирги бўйича мурожаат этиши лозим.


960. Чекланган оператив билдирги Тизим оператори томонидан берилади ва аниқ идентификация қилиниши лозим бўлган қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:

Чекланган оператив билдирги берилишини асословчи ҳал этилмаган масалалар;

кутилаётган қарор бўйича мажбуриятлар ва муддатлар;

ўн икки ойдан ошмаслиги лозим бўлган максимал амал қилишнинг муддатлари. Бунда Тегишли тизим операторини қониқтирадиган тўлиқ мувофиқликни таъминлаш бўйича сезиларли силжишга эришилганлиги ҳақида асосланган далиллар тақдим этилса, бирламчи тақдим этилган муддат уни узайтириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда қисқа бўлиши мумкин.


961. Чекланган оператив билдирги берилган объектларга нисбатан, унинг амал қилиш муддати давомида Якуний оператив билдиргининг амал қилиш муддати тўхтатиб турилади.


962. Чекланган оператив билдиргининг амал қилиш муддатини келгусида узайтириш, мазкур Қоидаларнинг VI бўлим 2-бобида таърифланган чеклаш тартибига мувофиқ Тегишли тизим операторига ушбу муддат тугагунига қадар енгиллик бериш тўғрисидаги сўровга кўра берилиши мумкин.


963. Тегишли тизим оператори, Чекланган оператив билдирги кучини йўқотганидан сўнг, генерацияловчи модулнинг эксплуатациясига рухсат беришни рад этиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолатда Якуний оператив билдирги автоматик равишда ўз кучини йўқотган ҳисобланади.


964. Тегишли тизим оператори мазкур Қоидаларнинг 962-бандига мувофиқ Чекланган оператив билдиргининг амал қилиш муддатини узайтирилишига рухсат бермаса ёки мазкур Қоидаларнинг 963-бандига мувофиқ Чекланган оператив билдирги ўз кучини йўқотганидан сўнг генерацияловчи модулнинг эксплуатациясига рухсатни рад этса, Электр станцияси оператори Тегишли тизим операторининг қарори тўғрисидаги билдирги олинганидан кейин олти ой муддат ичида масалани ҳал этиш юзасидан Вазирликка мурожаат этиши мумкин.



5-БОБ. ИСТЕЪМОЛЧИ ЁКИ ТАҚСИМЛАШ

ТИЗИМИ ҚУРИЛМАЛАРИНИ УЛАШ


1-§. Электр таъминоти бериш тўғрисида

оператив билдирги


965. Электр таъминоти бериш тўғрисида оператив билдирги Тегишли тизим оператори ва Узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори ўртасидаги уланиш нуқтасига тегишли ҳимоя ва бошқа созламалар ҳақида келишувни тасдиқловчи ҳужжатларни ўз ичига олган тайёргарлик ишлари якунланганида Узатиш тизими оператори томонидан тақдим этилади.


966. Электр таъминоти бериш тўғрисида оператив билдирги узатиш тизимига уланган истеъмолчи ёки Тақсимлаш тизими операторига белгиланган уланиш нуқтасида ўзининг ички тармоғи ҳамда ёрдамчи ускуна ва қурилмаларини электр энергияси билан таъминлаш ҳуқуқини беради.



2-§. Оралиқ оператив билдирги


967. Оралиқ оператив билдирги мазкур Қоидаларнинг X бўлим 4-боби талабларига мувофиқ маълумотлар ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёни якунланганидан сўнг Узатиш тизими оператори томонидан берилади.


968. Оралиқ оператив билдирги узатиш тизимига уланган истеъмолчи ёки Тақсимлаш тизими операторига тармоққа уланишдан фойдаланган ҳолда чекланган вақт оралиғида узатиш тизимига уланган истеъмолчи ёки узатиш тизимига уланган тақсимлаш тизими ускуна (қурилма)ларини эксплуатация қилиш ҳуқуқини беради.


969. Маълумотлар ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида, Узатиш тизими операторига узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори томонидан қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

а) Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган шаклда мувофиқлик тўғрисида баённома;

б) Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган талабга асосан, тармоққа уланишига алоқадор бўлган, узатиш тизимига уланган Истеъмолчи объектининг тизимига уланган тақсимлаш ускуна ва қурилмаларининг тўлиқ техник жиҳатлари;

в) узатиш тизимига уланган Истеъмолчи объектлари, узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмалари ва тақсимлаш тизимларига тегишли ускуна (қурилма)ларга мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларини, ушбу ҳужжатлар мувофиқликни тасдиқлашнинг бир қисми сифатида фойдаланилса;

г) мазкур Қоидаларнинг 970 ва 972-бандларида кўрсатилган ва Узатиш тизими оператори томонидан талаб қилинган имитация моделлари;

д) мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 4 ва 5-бобларида белгиланган барқарор ва динамик характеристикаларни аниқловчи тадқиқотлар натижалари;

е) мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 3-боб 6 - 8-параграфларига биноан режалаштирилган синашлар юзасидан маълумот.


970. Узатиш тизими оператори узатиш тизимига уланган Истеъмолчи тизимининг ёки узатиш тизимига уланган тақсимлаш тизимининг, ёки иккала тизимнинг ўзини барқарор ва динамик ҳолатда тутишини кўрсатиб берувчи имитация моделларини ёки айнан ўхшаш бўлган маълумотларнинг тақдим этилишини сўраши мумкин.


971. Узатиш тизими оператори қуйидагиларни ўз ичига олган имитация моделларининг ва айнан ўхшаш бўлган маълумотлар шакли ва мазмунини белгилайди:

50 Hz частотали барқарор ва динамик режимлар;

уланиш нуқтасида электр магнит ўтиш жараёнларини моделлаштириш;

тузилма ва блокли схемаларни.


972. Динамик моделлаштириш учун мазкур Қоидаларнинг 971-бандида кўрсатиб ўтилган имитация моделлари ёки айнан ўхшаш бўлган маълумотлар қуйидаги кичик моделлар ёки айнан ўхшаш бўлган маълумотлардан иборат бўлиши керак:

қувватни ростлаш;

кучланишни ростлаш;

узатиш тизимига уланган Истеъмолчи ва узатиш тизимига уланган тақсимлаш тизими ҳимоясининг моделлари;

истеъмолнинг турли турлари, яъни юкламанинг электр техник характеристикалари;

ўзгартиргич моделлари.


973. Узатиш тизими оператори имитация моделларини ёки айнан ўхшаш бўлган маълумотларни таққослаш ва таҳлил қилиш учун узатиш тизимига уланган Фойдаланувчилар ёки узатиш тизимига уланган тақсимлаш қурилмалари характеристикаларига бўлган талабларни белгилайди.


974. Узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори Оралиқ оператив билдирги ҳолатини сақлаб туриши мумкин бўлган максимал муддат 24 ойни ташкил этиши мумкин.

Узатиш тизими оператори Оралиқ оператив билдирги ҳолатини сақлаб туриши мумкин бўлган муддатни қисқартириш ҳуқуқига эга.

Узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори белгиланган талабларга мувофиқликни таъминлаш бўйича сезиларли ижобий натижаларга эришган тақдирда Оралиқ оператив билдирги ҳолатини сақлаб туриш муддатини узайтиришга рухсат берилади. Муддатни узайтириш юзасидан сўров юборилганда ҳал этилмаган масала ва муаммолар аниқ кўрсатиб берилиши лозим.


975. Узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори мазкур Қоидаларнинг 974-бандида белгиланган муддат тугаши билан, Узатиш тизими операторига мазкур Қоидаларнинг VI бўлими 2-бобида кўрсатиб ўтилган енгиллик бериш тартибига мувофиқ ушбу муддатдан олдин сўров юборилган бўлса, Оралиқ оператив билдиргининг амал қилишини сақлаб қолиши мумкин.



3-§. Якуний оператив билдирги


976. Якуний оператив билдирги Оралиқ оператив билдирги ҳолатини сақлаб туришда аниқланган барча номувофиқликлар бартараф этилганидан сўнг, мазкур Қоидаларнинг X бўлим 4-боб 2-параграфи талабларига биноан маълумотларни таҳлил қилиш жараёни якунланганидан кейин тақдим этилади.


977. Якуний оператив билдирги узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори тармоққа уланган ҳолда узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори объектини эксплуатация қилиш ҳуқуқини беради.


978. Маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки узатиш тизимига уланган Тақсимлаш тизими оператори Узатиш тизими операторига қуйидагиларни тақдим этиши керак:

мувофиқлик тўғрисида батафсил хулоса;

мазкур Қоидаларнинг 969-бандининг "б", "г" ва "д" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган тегишли техник маълумотларни, имитация моделларини ва тадқиқотларни янгилаш, жумладан синашлар вақтида ҳақиқий ўлчанган қийматларни қўллаш маълумотлари.


979. Якуний оператив билдирги бериш билан боғлиқ номувофиқлик аниқланса, Узатиш тизими операторига юборилган сўровга кўра мазкур Қоидаларнинг VI бўлим, 2-бобида белгиланган тартибга мувофиқ енгиллик берилиши мумкин. Бунда узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори енгиллик бериш қоидаларига жавоб берса, Якуний оператив билдирги тегишли Узатиш тизими оператори томонидан берилади.


980. Енгиллик бериш сўрови рад этилса, узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки узатиш тизимига уланган Тақсимлаш тизими оператори томонидан номувофиқлик бартараф этилиб, тегишли Узатиш тизими оператори узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими операторининг ускуна ва қурилмаларини мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ деб топмагунича ушбу операторларнинг ускуна ва қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш рад этилади.


981. Узатиш тизими оператори ва узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки узатиш тизимига уланган Тақсимлаш тизими операторининг номувофиқликни белгиланган муддатларда бартараф этмаса, енгиллик бериш сўрови рад этилганлиги тўғрисидаги билдирги берилган муддатдан олти ой кечикмасдан, ҳар бир Томон масалани ҳал этиш юзасидан Вазирликка мурожаат этиши мумкин.



4-§. Чекланган оператив билдирги


982. Якуний оператив билдирги тақдим этилган узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори қуйидаги ҳолатлар юз бергандан сўнг 24 соатдан ичида Узатиш тизими оператори ва Тизим операторини хабардор қилишлари шарт:

объектнинг фаолиятига таъсир кўрсатувчи сезиларли модернизация ва янгилашда;

иш фаолияти тугатилганда;

ускуна ва қурилмаларнинг тегишли талабларга риоя этилмаслигига олиб келувчи ишдан тўхтаб қолишида.


983. Узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизимлари оператори мазкур Қоидаларнинг 982-бандида таърифланган ҳолатлар уч ойдан ортиқ муддатда сақланиб қолишини асосли равишда кутаётган бўлса, Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизимлари оператори Узатиш тизими операторига Чекланган оператив билдирги олиш учун мурожаат этиши лозим.


984. Чекланган оператив билдирги Узатиш тизими оператори томонидан берилади ва қуйидаги аниқ маълумотлардан иборат бўлади:

Чекланган оператив билдирги берилишини асословчи ҳал этилмаган масалалар;

кутилаётган қарор бўйича мажбуриятлар ва муддатлар;

ўн икки ойдан ошмаслиги лозим бўлган максимал амал қилишнинг муддатлари. Бунда, Узатиш тизими операторини қониқтирадиган тўлиқ мувофиқликни таъминлаш бўйича сезиларли силжишга эришилганлиги ҳақида асосланган далиллар тақдим этилса, бирламчи тақдим этилган муддат уни узайтириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда қисқа бўлиши мумкин.


985. Якуний оператив билдирги берилган объектларга нисбатан, унинг амал қилиш муддати давомида Оралиқ оператив билдиргининг амал қилиши тўхтатиб турилади.


986. Чекланган оператив билдиргининг амал қилиш муддатини келгусида узайтириш, мазкур Қоидаларнинг VI бўлим 2-бобида кўрсатиб ўтилган енгиллик бериш тартибига мувофиқ Узатиш тизими операторига ушбу муддат тугагунига қадар енгиллик бериш тўғрисидаги сўровга кўра берилиши мумкин.


987. Узатиш тизими оператори, узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими операторининг ускуна ва қурилмаларини эксплуатациясига рухсат беришни Чекланган оператив билдирги кучини йўқотиши билан рад этиш ҳуқуқига эга.

Ушбу ҳолатда Якуний оператив билдирги автоматик равишда ўз кучини йўқотган ҳисобланади.


988. Узатиш тизими оператори мазкур Қоидаларнинг 986-бандига мувофиқ Чекланган оператив билдиргининг амал қилиш муддатини узайтирилишига рухсат бермаса ёки мазкур Қоидаларнинг 987-бандига мувофиқ Чекланган оператив билдирги ўз кучини йўқотганидан сўнг, узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими операторининг ускуна ва қурилмаларини эксплуатациясига рухсат беришдан бош тортса, узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори Узатиш тизими операторининг қарори тўғрисидаги билдирги берилганидан кейин олти ой муддат ичида масалани ҳал этиш юзасидан Вазирликка мурожаат этиши мумкин.



6-БОБ. ЮКЛАМАНИ РОСТЛАШ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТУВЧИЛАР ВА БЕРК ТАҚСИМЛАШ ТИЗИМЛАРИ

УСКУНАЛАРИНИНГ УЛАНИШИ


1-§. Юкламани ростлаш бўйича хизматлар кўрсатувчилар

ва берк тақсимлаш тизимлари уланишида умумий шартлар


989. Истеъмолчи ускуналари ёки берк тақсимлаш тизимлари ускуналари узатиш тизимига бевосита уланган бўлса, мазкур бобдаги талаблар Х бўлим 4-бобида белгиланган талабларга қўшимча талабларни белгилайди.


990. Тизим оператори томонидан юкламани ростлаш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан Истеъмолчи ёки берк тақсимлаш тизими ускуналари ва қурилмаларига оператив билдирги бериш тартиби қуйидагича фарқланиши лозим:

1000 V дан паст бўлган кучланишга уланган Истеъмолчи ёки берк тақсимлаш тизимининг ускуна (қурилма)лари;

1000 V дан юқори бўлган кучланишга уланган Истеъмолчи ёки берк тақсимлаш тизимининг ускуна (қурилма)лари.


991. Узатиш тизими операторига юкламани ростлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи ҳар бир Истеъмолчи ёки Берк тақсимлаш тизими оператори ўзининг юкламани ростлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун техник лойиҳалар ва эксплуатация қилиш талабларини бажариш имкониятининг мавжудлиги ҳақида Тегишли тизим операторига ёки Узатиш тизими операторига тўғридан тўғри ёки учинчи шахс орқали билдириши керак.


992. Истеъмолчи ёки Берк тақсимлаш тизими оператори юкламани ростлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўхтатилиши ва (ёки) юкламани ростлаш хизматини бажарувчи ускуна (қурилма)нинг ишдан олиниши ҳақида Узатиш тизими операторини ушбу қарор қабул қилинишидан аввал тўғридан тўғри ёки учинчи шахс орқали хабардор қилиши керак. Ушбу хабар Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган тарзда жамланиши мумкин.


993. Узатиш тизими оператори оператив билдирги бериш тартибига тааллуқли қўшимча маълумотларни аниқлаштиради ва оммага тақдим этади.



2-§. 1000 V ва ундан паст кучланишли тармоққа ёки берк

тақсимлаш тизимига уланган Истеъмолчи ускуна

(қурилма)лари учун тартиблар


994. 1000 V ва ундан паст кучланишли тармоққа ёки берк тақсимлаш тизимига уланган Истеъмолчи ускуна (қурилма)лари учун оператив билдирги бериш тартиби ўз ичига ўрнатиш ҳужжатларини олиши керак.


995. Ўрнатиш ҳужжатининг намунаси ва шакли Тегишли тизим оператори томонидан Узатиш тизими оператори билан келишилган ҳолда тақдим этилиши лозим.


996. Ўрнатиш ҳужжати асосида узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори Тегишли тизим оператори ёки Узатиш тизими операторига тўғридан тўғри ёки учинчи шахс орқали маълумотларни тақдим этиши керак.

Ушбу маълумотни тақдим этиш санаси узатиш тизимига уланган Истеъмолчи томонидан қувват бозоридаги юкламани ростлаш таклифи киритилган санадан олдинроқ бўлиши керак.

Ўрнатиш ҳужжатларида белгиланган талаблар, юкламани ростлаш бўйича хизматлар тоифалари ва турли хил уланишлар ўртасида фарқланиши лозим.


997. Истеъмолчиларнинг юкламани ростлаш имкониятига эга бўлган ҳар бир ускуна (қурилма)лари учун алоҳида ўрнатиш ҳужжатлари тақдим этилиши лозим.


998. Истеъмолчиларнинг алоҳида ускуна (қурилма)ларининг монтаж ҳужжатлари ва улардаги маълумотлар Тегишли тизим оператори ёки Узатиш тизими оператори томонидан умумлаштирилиши мумкин.


999. Монтаж ҳужжати қуйидагиларни ўз таркибига олиши лозим:

юкламани ростлаш имкониятига эга Истеъмолчи ускуна (қурилма)си тармоққа уланган жой (нуқта);

юкламани ростлаш имкониятига эга Истеъмолчи ускуна (қурилма)сининг максимал қуввати;

Истеъмолчи юкламасини ростлаш бўйича хизматлари турлари;

юкламани ростлаш функциясига тааллуқли Истеъмолчи ускуна (қурилма)сининг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат, мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса айнан бир бўлган (эквивалент) маълумотлар;

Истеъмолчи оператори, Берк тақсимлаш тизими оператори ёки Истеъмолчи ва берк тақсимлаш тизимининг ускуна (қурилма)сини бирлаштирувчи учинчи Томоннинг алоқа учун маълумотлари.



3-§. 1000 V ва ундан юқори кучланишли тармоққа ёки берк

тақсимлаш тизимига уланган Истеъмолчи ускуна/қурилмалари


1000. Истеъмолчилар ёки 1000 V ва ундан юқори кучланишга уланган берк тақсимлаш тизими объекти чегараларида оператив билдирги бериш тартибига юкламани ростлаш бўйича ускунанинг ҳужжати киритилиши керак.

Тегишли тизим оператори Узатиш тизими оператори билан келишган ҳолда юкламани ростлаш бўйича ускунанинг ҳужжати таркибини белгилайди.

Ушбу ҳужжат таркибида узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори учун мазкур Қоидаларнинг IХ бўлим 1 ва 5-бобида белгиланган мувофиқлик тўғрисидаги талаблар бўлиши керак.

Истеъмолчи ва берк тақсимлаш тизимлари объектлари учун мазкур Қоидаларнинг IХ бўлими 1 ва 5-бобларидаги мувофиқлик талаблари оператив билдирги даражасигача соддалаштирилиши ҳамда ҳажми қисқартирилиши мумкин.

Узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими оператори талаб этилган маълумотларни Тегишли тизим операторига тақдим этиши лозим.

Истеъмолчилар юкламани ростлаш имкониятига эга ҳар бир ускуна ва қурилмалар учун алоҳида юкламани ростлаш бўйича ускунанинг ҳужжатини тақдим этиши лозим.


1001. Юкламани ростлаш бўйича ускунанинг ҳужжати асосида Тегишли тизим оператори юкламани ростлаш бўйича Узатиш тизимига уланган Истеъмолчи оператори ёки Берк тақсимлаш тизими операторига Якуний оператив билдирги тақдим этади.



4-§. Электр энергиясини сақлаш тизимларини

узатиш тизимига улаш


1002. Электр энергияси таъминоти ҳақида оператив билдирги Тегишли тизим оператори ва Электр энергиясини сақлаш тизими оператори ўртасидаги уланиш нуқтасига тегишли ҳимоя ва бошқа созламалар ҳақида келишувлар якунланганда, бу ҳақда тасдиқловчи ҳужжатлар Тегишли тизим операторига тақдим этилади.


1003. Электр энергияси таъминоти ҳақида оператив билдирги Электр энергиясини сақлаш тизими операторига белгиланган уланиш нуқтасида ўзининг ички тармоғи ва генерацияловчи модулларини электр энергияси билан таъминлаш ҳуқуқини беради.


1004. Оралиқ оператив билдирги мазкур бўлим талабига кўра маълумотлар ва ўрганишларни таҳлил қилиш жараёнини якунида Тегишли тизим операторига тақдим этилади.


1005. Тегишли тизим оператори томонидан маълумотлар ва тадқиқотларни таҳлил қилиш учун Электр энергиясини сақлаш тизими оператори унга қуйидагиларни тақдим этади:

Тизим оператори билан келишилган ҳолда Тегишли тизим оператори томонидан белгиланган шаклдаги батафсил мувофиқлик тўғрисидаги баённома;

Тегишли тизим оператори томонидан белгиланган тармоқ уланишга тааллуқли бўлган электр энергиясини сақлаш тизими бўйича батафсил техник маълумотлар;

заруратга кўра электр энергиясини сақлаш тизимларига тегишли ускуна ва қурилмаларга мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;

мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 6-боби ва Тегишли тизим оператори талабларида белгиланган имитация моделлари;

мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 6-боби талабларига мувофиқ кутилаётган барқарор ва динамик характеристикаларни кўрсатиб берувчи тадқиқотлар;

мазкур Қоидаларнинг IX бўлим 6-бобида кўзда тутилган тартибда режалаштирилган синашлар ҳақида маълумотлар.


1006. Оралиқ оператив билдирги Электр энергиясини сақлаш тизими операторига чекланган вақт давомида тармоққа уланишдан фойдаланган ҳолда сақлаш тизимини эксплуатация қилиш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳуқуқини беради.


1007. Электр энергиясини сақлаш тизими оператори Оралиқ оператив билдирги ҳолатини сақлаб туриши мумкин бўлган максимал муддат 24 ойни ташкил этиши мумкин, Тегишли тизим оператори Оралиқ оператив билдирги ҳолатини сақлаб туриши мумкин бўлган муддатни қисқартириш ҳуқуқига эга.


1008. Электр энергиясини сақлаш тизими белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича ижобий натижага эришган тақдирда, Оралиқ оператив билдирги ҳолатини сақлаб туриш муддатини узайтиришга рухсат берилади. Муддатни узайтириш юзасидан сўров юборилганда ҳал этилмаган масала ва муаммолар аниқ кўрсатиб берилиши лозим.


1009. Электр энергиясини сақлаш тизими оператори Оралиқ оператив билдирги ҳолатини сақлаб туриши мумкин бўлган муддатни Қоидаларнинг VI бўлими 2-бобида белгиланган муддатдан ташқари узайтириш имконияти ушбу оператор томонидан Тегишли тизим операторига мазкур Қоидаларнинг 1007-бандида келтирилган муддат якунланишидан олдин енгиллик бериш тартибига мувофиқ сўров юборилган тақдирда берилиши мумкин.


1010. Якуний оператив билдирги Тегишли тизим оператори томонидан Оралиқ оператив билдирги ҳолатида аниқланган барча номувофиқликлар бартараф этилганидан сўнг ва мазкур Қоидаларнинг X бўлим 5-боб 3-параграфи талабига биноан маълумотларни таҳлил қилиш жараёни якунланганидан кейин тақдим этилади.


1011. Якуний оператив билдирги Электр энергиясини сақлаш тизими операторига тармоққа уланишдан фойдаланган ҳолда генерацияловчи модулни эксплуатация қилиш ҳуқуқини беради.


1012. Маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш Электр энергиясини сақлаш тизими оператори Тегишли тизим операторига қуйидагиларни тақдим этиши керак:

мувофиқлик тўғрисида баённома;

тегишли техник маълумотларни, имитация моделларини ва тадқиқотларни янгилаш, жумладан синашлар вақтида ҳақиқий ўлчанган қийматларни қўллаш маълумотлари.


1013. Якуний оператив билдирги берилиши билан боғлиқ номувофиқлик аниқланган тақдирда, Тегишли тизим операторининг сўровига кўра, унга мазкур Қоидаларнинг VI бўлим 2-бобида келтирилган тартибда енгиллик берилиши мумкин.

Бунда сақлаш тизими енгиллик бериш талабларига мувофиқ бўлса, Якуний оператив билдирги Тегишли тизим операторига томонидан берилади.

Енгиллик бериш сўрови рад этилса, Тегишли тизим оператори ва Электр энергиясини сақлаш тизими оператори томонидан номувофиқлик бартараф этилиб, Тегишли тизим оператори сақлаш тизимини, мазкур қоидалар талабларига мувофиқ деб топмагунича, ушбу модулни эксплуатация қилишга рухсат беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Тегишли тизим оператори ва Электр энергиясини сақлаш тизими оператори аниқланган номувофиқликни белгиланган муддатларда бартараф этмасалар, енгиллик бериш сўрови рад этилганлиги тўғрисидаги билдирги берилган муддатдан олти ой кечикмасдан, масалани ҳал этиш юзасидан Вазирликка мурожаат этишлари мумкин.


1014. Якуний оператив билдирги берилган Электр энергиясини сақлаш тизими оператори қуйидаги ҳолатларда Тегишли тизим операторини зудлик билан хабардор қилиши керак:

объектнинг фаолиятига таъсир кўрсатувчи сезиларли модернизация ва янгилашда;

иш фаолияти тугатилганда;

ускуна ва қурилмаларнинг белгиланган талабларга риоя этилмаслигига олиб келувчи ишдан тўхтаб қолишида.


1015. Электр энергиясини сақлаш тизими оператори мазкур Қоидаларнинг 1014-бандида таърифланган ҳолатлар уч ойдан ортиқ муддатда сақланиб қолишини асосли равишда кутаётган бўлса, Тегишли тизим операторига Чекланган оператив билдирги бўйича мурожаат этиши лозим.


1016. Чекланган оператив билдирги Тизим оператори томонидан берилади ва аниқ идентификация қилиниши лозим бўлган қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:

Чекланган оператив билдирги берилишини асословчи ҳал этилмаган масалалар;

кутилаётган қарор бўйича мажбуриятлар ва муддатлар;

ўн икки ойдан ошмаслиги лозим бўлган максимал амал қилишнинг муддатлари. Бунда Тегишли тизим операторини қониқтирадиган тўлиқ мувофиқликни таъминлаш бўйича сезиларли силжишга эришилганлиги ҳақида асосланган далиллар тақдим этилса, бирламчи тақдим этилган муддат уни узайтириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда қисқа бўлиши мумкин.


1017. Чекланган оператив билдирги берилган объектларга нисбатан, унинг амал қилиш муддати давомида Якуний оператив билдиргининг амал қилиш муддати тўхтатиб турилади.


1018. Чекланган оператив билдиргининг амал қилиш муддатини келгусида узайтириш, мазкур Қоидаларнинг VI бўлим 2-бобида таърифланган чеклаш тартибига мувофиқ Тегишли тизим операторига ушбу муддат тугагунига қадар енгиллик бериш тўғрисидаги сўровга кўра берилиши мумкин.


1019. Тегишли тизим оператори, Чекланган оператив билдирги кучини йўқотганидан сўнг, сақлаш тизимининг эксплуатациясига рухсат беришни рад этиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолатда Якуний оператив билдирги автоматик равишда ўз кучини йўқотган ҳисобланади.


1020. Тегишли тизим оператори мазкур Қоидаларнинг 1018-бандига мувофиқ Чекланган оператив билдиргининг амал қилиш муддатини узайтирилишига рухсат бермаса ёки мазкур Қоидаларнинг 1019-бандига мувофиқ Чекланган оператив билдирги ўз кучини йўқотганидан сўнг сақлаш тизимининг эксплуатациясига рухсатни рад этса, Электр энергиясини сақлаш тизими оператори Тегишли тизим операторининг қарори тўғрисидаги билдирги олинганидан кейин олти ой муддат ичида масалани ҳал этиш юзасидан Вазирликка мурожаат этиши мумкин.



7-БОБ. ҚАЙТА УЛАШ ТАРТИБИ


1-§. Қайта улашда умумий шартлар


1021. Узатиш тизими оператори ва узатиш тизимининг барча Фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ қайта улаш тартибларини белгилаб олишлари керак.

Фойдаланувчилар Узатиш тизими оператори билан ўз тармоқларини назорат қилиш бўйича шартнома тузмасалар, ҳар бир Томон мажбуриятларни зиммаларига олган ҳолда ўз тармоғида барча оператив қайта улаш фаолиятини бошқариш учун шахсий бошқарув марказини яратиши шарт.


1022. Қайта улаш бўйича барча тадбирлар масъул назорат қилувчи шахснинг бевосита раҳбарлигида ҳаракат қилувчи тегишли тайёргарликдан ўтган шахслар томонидан белгиланган тартибда бажарилиши керак. Инсонлар (ходимлар) соғлиғи ва ҳаёти, ускуна ва қурилмаларнинг хавфсизлиги учун бевосита хавф солувчи фавқулодда вазият ва ҳолатлар бундан мустасно.



2-§. Авария вазиятларида қайта улашлар


1023. Узатиш тизими операторининг ходимлар, ускуна ва қурилмалар хавфсизлиги учун бевосита хавф солувчи тадбирлар ва (ёки) вазиятларда тезкор тадбирларни бажариш бўйича ўқитилган ҳамда махсус кўникмаларга эга ходимлари қуйидаги ишларни бажаради:

Узатиш тизими операторининг бошқарув марказига ёки ҳар қандай Фойдаланувчига мурожаат этмасдан узатиш тизимининг ускуна ва қурилмаларида оператив қайта улашларни бажариш;

Узатиш тизими операторининг Бошқарув марказидан дастлабки билдирги олмасдан Фойдаланувчидан оператив қайта улашни ўтказишни талаб қилиш.


1024. Оператив қайта улашлар таъсири остига тушган занжирларни тармоқдан ўчириш мақсадида ажратгични ажратиш билан чекланиш лозим. Узатиш тизими оператори ёки ҳар қандай Фойдаланувчи тармоғининг авария ҳолатига тушган бирон бир қисми қайта улаш таъсирида кучланиш остида бўлишига йўл қўйилмайди.


1025. Бундай авария ҳолатларида Узатиш тизими операторининг ўқитилган ходимлари ва Фойдаланувчи ўртасидаги алоқа телефон орқали амалга оширилади ва номланишлар алмашувини ўз ичига олади. Фойдаланувчи ўз ускуна ва қурилмаларини оператив қайта улаш учун барча зарур тадбирларни амалга ошириши керак.


1026. Оператив қайта улаш якунлангандан сўнг Узатиш тизими операторининг ўқитилган ходимлари ўтказилган оператив қайта улаш ва уни ўтказиш сабаби тўғрисида Узатиш тизими операторининг Бошқарув Марказини хабардор қилиши лозим.


1027. Бу каби авария ҳолатларида Фойдаланувчи хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан (ходимлар ёки ускунага тааллуқлилиги бўйича) оператив қайта улашни рад этишга ҳақли ва бу ҳақида биринчи навбатда Узатиш тизими операторининг ўқитилган ходимларини хабардор қилиши керак.


1028. Ходимлар, ускуналар (қурилма)ларни хавфсизлиги учун бевосита хавф туғдирувчи ёки юз берган хавфни бартараф этиш учун узатиш тизимидаги ускуна (қурилма)ларда оператив қайта улашларни бажаришни талаб этувчи ишлар ва (ёки) тадбирларни ўтказиш мақсадида Фойдаланувчи Узатиш тизими операторининг Бошқарув маркази билан боғланиши ҳамда узатиш тизимидаги ускуна (қурилма)ларда оператив қайта улашга сўров билан мурожаат этиши лозим.


1029. Бундай авария ҳолатларида Узатиш тизими операторининг Бошқарув маркази ва Фойдаланувчи ўртасидаги алоқа телефон орқали амалга оширилади ва номланишлар алмашувини ўз ичига олиши лозим.


1030. Узатиш тизими операторининг Бошқарув маркази ўзининг ускуна (қурилма)лари ҳамда аппаратлари оператив қайта улашни кечиртирмасдан амалга ошириши учун барча зарур тадбирларни амалга ошириши керак.

Талаб этилган оператив қайта улаш якунланганидан сўнг Фойдаланувчи ўтказилган оператив қайта улаш ҳақида Узатиш тизими операторининг Бошқарув марказини хабардор қилиши лозим.


1031. Фавқулодда вазиятларда Узатиш тизими операторининг Бошқарув маркази хавфсизлик нуқтаи назаридан (ходимлар ёки ускунага тааллуқлилиги бўйича) оператив қайта улашни рад этиши мумкин ва бу ҳақда биринчи навбатда Фойдаланувчини хабардор қилиши зарур.



3-§. Режали оператив қайта улашлар


1032. Режали оператив қайта улашнинг барча тартиблари қайта улашлар амалга оширилиши керак бўлган тармоқни бошқариш учун масъул бўлган Бошқарув маркази томонидан мувофиқлаштирилади.

Режали оператив қайта улашларни режалаштиришга сўровлар Бошқарув марказининг аттестациядан ўтган ходимлари томонидан берилиши керак.

Сўров ўтказилиши режалаштирилган қайта улашлар ва қайта улашларни амалга оширилиши аттестациядан ўтган ходимлар ҳамда қайта улашларнинг хавфсиз бажарилишини таъминлашга рухсат берувчи хавфсизлик техникаси қоидаларига тааллуқли зарур ҳужжатлар ҳақидаги батафсил маълумотларни ўз ичига олиши керак.


1033. Тезкор оператив қайта улаш талаб этиладиган ҳолатлардан ташқари, қайта улашга сўров бераётган шахс, бу ҳақида камида 24 соат олдин билдирги бериши керак.

Бошқарув маркази тезкор оператив қайта улашга сўровни маъқуллаши ёки уни рад этиши шунингдек бошқа олинган сўровларни қондириш учун сўровга ўзгартириш киритишни таклиф қилиши мумкин.

Бошқарув маркази қайта улашлар ўтказиладиган бирон бир занжирда ҳеч қандай синашлар ўтказилмаслигини кафолатлаши лозим.


1034. Барча қайта улашлар Бошқарув марказининг тўғридан-тўғри кўрсатмалари бўйича амалга оширилиши лозим.

Кўрсатмалар қайта улашни амалга ошириш жараёнини белгиланган шаклда ёзиб олиш ва сақланишини таъминловчи тизим орқали берилмаётган бўлса, у ҳолда кўрсатма қабул қилувчи томонидан ёзиб олиниши ва назорат қилувчи шахсга тасдиқлаш учун ўқиб эшиттирилиши керак.

Ҳар бир кўрсатма берилган вақт ва қайта улашни бажариш вақти ёзиб олинади ҳамда назорат қилувчи шахсга тақдим этилиши лозим.


1035. Хавфсизлик техникаси бўйича ҳар қандай ҳужжатлар берилишидан аввал қайта улаш ишлари бажариладиган нуқталар изоляцияланган, изоляция мосламалари қулф билан қулфланган ва огоҳлантириш белгиси қўйилган ҳамда ҳар қандай кучланиш берилиши эҳтимолидан ҳимоялаш учун ерга уланган бўлиши керак.

Имкон қадар изоляция нуқтаси ҳамда асосий ерга уланишни таъминлаш воситаси ҳисобланувчи барча тақсимловчи қурилмаларнинг ишчи механизмлари ўчирилган бўлиши керак.


1036. Хавфсизлик техникаси бўйича барча ҳужжатлар Бошқарув марказида рўйхатга олиниши керак.


1037. Хавфсизлик техникаси бўйича ҳужжатларни бериш ваколатига эга шахс томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ хавфсиз иш жойини аниқ белгилаб берилиши керак.


1038. Ишларни олиб бориш жойида индукцияланган кучланиш вужудга келиши хавфи мавжуд бўлган ҳолатларда ёки ишларни олиб бориш жойи асосий ерга улагичлар жойлашган жойдан узоқда бўлса, Хавфсизлик техникаси бўйича ҳужжатларни бериш ваколатига эга шахс ишларни олиб бориш жойида ёрдамчи ерга улагичларни қўллаши керак.

Ушбу ёрдамчи ерга улагичлар ваколатли шахс томонидан хавфсизлик техникаси бўйича ҳужжатни ўрганиб чиқишдан олдин олиб ташланиши керак.


1039. Хавфсизлик техникаси бўйича ҳужжатлар тўлиқ ёпилиб, бекор қилинмагунча асосий ерга улагичларни занжирдан олиб ташлаш ёки қайта улаш тақиқланади.


1040. Узатиш тизими оператори мазкур Қоидаларнинг Х бўлим 6-боб 4-параграфида ва 8-бобида батафсил кўрсатиб ўтилган тартибда ходимларни ўқитиш ва тегишли тарзда аттестациядан ўтказишни амалиётга татбиқ этиши лозим.

Тармоқ Фойдаланувчилари ўз ходимлари учун айни шундай ўқитиш ва тегишли тарзда аттестациядан ўтказишни тартибини татбиқ этиши керак.



4-§. Қайта улашлардаги хатоликлар


1041. Оператив ходим қайта улаш операциясини хато бажарган тақдирда, ушбу ҳолатни тузатишга уринишдан олдин мазкур ҳолат ҳақида Бошқарув марказини хабардор қилиш зарур.


1042. Бошқарув марказидаги назорат қилувчи масъул шахс, автоматиканинг ишлаб кетиши ва юкламанинг ошиши натижасида юзага келиши мумкин вазиятларни инобатга олиб, тегишли чора-тадбирларни белгилаши керак.



8-БОБ. ТИЗИМ ОПЕРАТОРИ ХОДИМЛАРИНИ ОПЕРАТИВ

ТАЙЁРЛАШ ВА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


1043. Тизим оператори реал вақт (оператив) режимида ягона электр энергетика тизими ишига жавоб берувчи ўзининг ходимлари ва Тегишли тизим операторлари учун ўқув дастурини ишлаб чиқиши лозим.


1044. Тизим оператори томонидан ходимларни ўқитиш жараёни ва ҳажми, билим синашини ўтказиш мақсадида ўтказиладиган аттестация (кейинги ўринларда - аттестация) юзасидан батафсил маълумот Вазирликнинг сўровига кўра тақдим этилиши лозим.

Тизим оператори диспетчерлик биноларидан ташқарида жойлашган ва оператив режалаштириш ҳамда ягона электр энергетика тизимини мувофиқлаштириш функцияларини бажарувчи ходимлар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши керак.


1045. Тизим оператори Назорат органи билан биргаликда ўз ўқув дастурларига ягона электр энергетика тизимининг асосий элементлари, ишлаш тамойиллари, иш жараёнлари, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларни аниқлаш ва унга жавобан чора кўриш бўйича билимлар киритиши керак.

Бу билимлар электр энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган автоматика бўйича талабларни татбиқ этишнинг эксплуатация оқибатлари ҳақидаги амалий ва назарий қўлланмаларни ўз ичига олиши лозим.


1046. Тизим оператори шунингдек, ўзи ва бошқа операторларнинг диспетчерлик хизматлари ўртасидаги ўзаро ишлаш бўйича тренинг машғулотлари ўтказишни ҳам режалаштириши лозим ва ўз ўқув дастурларига авария ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга жавоб бериш, зарур чораларни кўриш бўйича машғулотларни ҳам киритиши керак.


1047. Тизим оператори Назорат органи билан биргаликда ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида ўқув машғулотлари ўтказади.


1048. Барча тегишли лавозимлар учун машғулотларнинг батафсил мазмуни ва ўтказиш даврийлиги ўқув дастурида белгиланиши лозим. Ушбу ўқув машғулотлари қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин бу билан чекланмайди:

электр энергетикаси соҳасининг ихтисослашган йўналишлари;

ягона электр энергетика тизимини эксплуатацияси қилиш вақтида ходимларни ҳамда ускуна (қурилма)ларни хавфсизлигини таъминлаш;

ягона электр энергетика тизимининг барқарор ва бошқа барча режимларида ишлаши;

Тақсимлаш тизими оператори ва узатиш тизимига тўғридан-тўғри уланган Фойдаланувчилар билан биргаликдаги ўқитиш ва тажриба алмашиш дастурлари.


1049. Тизим оператори генерацияловчи модулларни диспетчерлаш бўйича ҳамда Узатиш тизими операторлари ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро ҳаракатлар бўйича ўқув машғулотларини ўтказиши керак.


1050. Ўқув машғулотлари Тизим оператори даражасида реал вақтда ва оператив режалаштириш режимини акс эттирган ҳолда ўтказилиши лозим.


1051. Тизим оператори Тегишли тизим операторларининг барча янги оператив ходимлари учун ўқув машғулотлари режаларини тузади ва ўтказади.

Ўқув машғулотлари режаси малака ошираётган ходимнинг лавозими ва тажрибасини инобатга олган ҳолда тузилиши лозим.

Тегишли тизим операторлари ходимларининг ўқув режалари тўғрисидаги ёзувлар ходимларнинг мазкур оператор тизимидаги фаолияти давомида уч йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланиши керак.


1052. Ўқув режалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

бошланғич дастур, бунда Тизим оператори ходимларини лавозими даражасида иш жойида оператив режимда ўқитиш ва ундан сўнг аттестация (билим синаши)дан ўтказиш;

Тизим оператори ходимларини оператив режимда малакасини узлуксиз ошириб бориш ҳамда ходимларнинг даврий билимлар синашидан ўтказилишини камида беш йилда бир маротаба амалга ошириш;

оператив режалаштириш билан боғлиқ иш жойида ўқитиш дастури.


1053. Тизим оператори бутун ўқув жараёнини режалаштириш, мониторинг ўтказиш ва ўқув дастурларини мунтазам янгилаб бориш учун масъул бўлган тажрибали ўқув машғулотлари Координаторини тайинлайди.


1054. Ўқув машғулотлари Координатори қуйидагилар учун масъул:

Тизим оператори ходимларини малакаси ошириш;

Тизим оператори ходимларини оператив режимда ўқитиш ва аттестациядан ўтказиш;

бошланғич ва мунтазам ўқитиб боришга тегишли ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ жараёнлар;

Тизим оператори ходимларини оператив режимда аттестациядан ўтказиш жараёни;

Тизим оператори ходимларини оператив режимда ўқитиш ва аттестациядан ўтказиш муддатини узайтириш жараёни;

электр энергетика соҳасида фаолият юритувчи зарур амалий ва назарий тажрибага эга мутахассисларни ҳамда малакали устоз ва мураббийларни жалб қилган ҳолда ўқув машғулотларини ўтказиш.


1055. Мураббий сифатида фаолият кўрсатувчи Тизим оператори ходимлари Узатиш тизими оператори томонидан рўйхатга олиниши ҳамда уларнинг иш жойидаги устозлик даражаси Тизим оператори ходими сифатида қайта аттестациядан ўтказиш билан бир вақтда кўриб чиқилиши керак.


1056. Тизим оператори янги технологиялар, ишлаб чиқариш ёки юклама моделлари ва бозордаги ҳамда ягона электр энергетика тизимидаги ҳар қандай сезиларли ўзгаришларни инобатга олиб ўқув дастурларини камида йилда бир марта ёки ўзгараётган операцион режимлар, эксплуатация қоидаларини ҳамда тармоқ конфигурациялари ва характеристикаларидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиши ва янгилаши керак.


1057. Тизим оператори ўқиш жараёнининг ишдан ажралган ва ажралмаган режимдаги шакллари бўлишини таъминлайди. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқитиш Тизим операторининг тажрибали ходими назорати остида ўтказилиши керак.

Ишдан ажралган режимда таълим бериш таълим берилаётган мавқейига мос келувчи тармоқни моделлаштириш тафсилотлари билан диспетчерликнинг ҳақиқий қурилмаларига айнан ўхшаш бўлиши лозим.


1058. Тизим оператори ўқув машғулотларини Узатиш тизими операторлари орасидаги иш билан боғлиқ оператив масалаларни етарли даражада кўрсатиб бериш, жумладан қўшни тармоқлардан олинган тегишли маълумотлар базасининг комплекс моделига асосланган ҳолда олиб борилишини таъминлаши керак.

Тегишли ҳолатларда узатиш тизимига уланиш нуқтасига эга бўлган қўшни тизим операторлари ва Фойдаланувчилар мавқейи моделлаштирилади ёки "офлайн" режимида ўқишда бевосита иштирок этиши лозим бўлади.


1059. "Офлайн" режимида ўқитиш жараёни кенг қамровли бўлиши ҳамда ўқув дастурларида тизимлар, ускуна (қурилма)лардаги сўнгги ишланмалар, янги технологиялар ҳақида тегишли маълумотлар акс этиши мақсадида Тизим оператори ўзаро боғлиқ тизимлар операторлари, уланиш нуқтасига эга бўлган тармоқлар Фойдаланувчилари билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиши керак.


1060. Тизим оператори вакили оператив режимда ишловчи ходимларига лавозим йўриқномаларида белгиланган вазифаларни кузатувчисиз бажаришлари учун аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисида ҳужжат бериши лозим.


1061. Тизим оператори оператив режимда ишловчи ходимлари учун малака даражаси ва лавозим йўриқномаси талабларига жавоб бериши юзасидан аттестациядан ўтиш жараёнини белгилаб бериши керак.

Аттестациядан ўтган оператив режимда ишловчи Тизим операторининг ходимларига тегишли гувоҳнома берилади, берилган гувоҳнома нусхаси Тизим операторида сақланиши лозим.

Аттестация жараёни оғзаки ва (ёки) ёзма имтиҳон ҳамда олдиндан белгиланган муваффақият мезонлари билан бирга амалий кўникмаларни баҳолашдан иборат бўлиши керак. Аттестация натижалари Тегишли тизим операторида сақланиши лозим. Вазирлик сўровига кўра Тизим оператори аттестация қайдномаларини тақдим этиши керак.


1062. Тизим оператори оператив режимда ишловчи ҳар бир ходимига берилган Аттестациянинг амал қилиш муддатини рўйхатдан ўтказиши керак.

Аттестациянинг максимал амал қилиш муддати Тизим оператори томонидан белгиланиши ва беш йилдан ошмаслиги керак.

Аттестациянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар уни узайтириш Тизим оператори томонидан белгиланган мезонларга, жумладан, Тизим оператори ходимларининг тажрибаси, амалий кўникмалари ва доимий равишда ўқув жараёнларидаги иштирокига асосланиши лозим.


1063. Тизим оператори ходимларига юклатилган вазифаларни бажариш жумладан, қўшни давлатлар узатиш тизими операторлари билан мулоқот қилишда зарур бўлган тилларни билиши учун ходимларни ўқитиши лозим.


1064. Тизим оператори ҳар бир ходимини бошланғич ўқитиш жараёнида қўшни тизимлар билан ўзаро функционал мослик ва эксплуатация қилиш масалалари бўйича ҳамда қўшни Узатиш тизими операторлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўқув машғулотлари тажрибаси ва фикр-мулоҳазалари асосида ўқитилишини таъминлаши лозим.

Бошланғич ўқитиш жараёнининг ушбу қисми ягона электр энергетика тизимини барқарор ва бошқа турли режимларда ўзаро келишилган ҳолда эксплуатация қилиш масалаларини ўз ичига олиши керак.



9-БОБ. ОПЕРАТИВ ХОДИМЛАРНИ ЖОЙЛАРДА ОПЕРАТИВ

ЎҚИТИШ ВА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


1065. Узатиш тизими оператори ўз тизимидаги тармоқларни эксплуатация қилиш вазифаларини амалга оширувчи оператив ходимлар учун жойларда ўқитиш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиши ва қабул қилиши лозим.

Узатиш тизими оператори томонидан ўтказилаётган ўқитиш ва аттестация жараёнлари ҳақидаги батафсил маълумот Вазирлик сўровига асосан тақдим этилиши керак.


1066. Узатиш тизими оператори ўз ўқув дастурларига ягона электр энергетика тизими элементлари, ушбу тизимнинг фаолият юритиши, ишлаш жараёнлари ва тартибларидан фойдаланиш бўйича зарур маълумотларни, шунингдек кутилмаган ва фавқулодда вазиятларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан билимларни киритиши керак.

Бу билимлар электр энергетика соҳасида қонунчилик ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган автоматика бўйича талабларни татбиқ этишни эксплуатацион оқибатлари ҳақидаги амалий ва назарий қўлланмаларни ўз ичига олиши керак.


1067. Узатиш тизими оператори оператив ходимларининг билимларини чуқурлаштириш ва малакасини ошириш мақсадида жойларда ўқув машғулотлари ўтказади.

Барча тегишли лавозимлар учун ўқув машғулотларининг батафсил мазмуни ва ўтказиш даврийлиги ўқув дастурида белгиланиши керак.

Ушбу ўқув машғулотлари қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин бу билан чекланмайди:

электр энергетикаси соҳасининг ихтисослашган йўналишлари;

ягона электр энергетика тизимини эксплуатация қилиш давомида ходимларни ҳамда ускуна (қурилма)ларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

ягона электр энергетика тизимининг барқарор ва бошқа барча режимларида қайта улаш;

Тақсимлаш тизими оператори ва узатиш тизимига тўғридан-тўғри уланган Фойдаланувчилар билан биргаликдаги ўқитиш ва тажриба алмашиш дастурлари.


1068. Тизим оператори томонидан барча янги оператив ва эксплуатация билан шуғулланувчи ходимларни ўқитиш юзасидан дастурлар тайёрлаши ва ўқув машғулотларини ўтказиши керак.

Ўқув машғулотлари режаси барча янги оператив ва эксплуатация билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозими ва тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши лозим.

Жойлардаги янги оператив ва эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи ходимларнинг ўқув машғулотлари режалари тўғрисидаги ёзувлар тегишли оператив тузилма томонидан ходимларнинг мазкур оператив тузилмадаги фаолияти давомида беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланиши керак.


1069. Жойларда ташкил қилинадиган ўқув машғулотларини режалаштиришда қуйидагиларни инобатга олиш керак:

бошланғич дастур, бунда оператив ва эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозими даражасида иш жойида оператив режимда ўқитиш ва ундан сўнг аттестациядан ўтказиш;

ходимларнинг оператив режимда малакасини узлуксиз ошириб бориш;

даврий билимлар синашидан ўтказилишини камида уч йилда бир маротаба амалга ошириш;

ягона электр энергетика тизими хавфсизлиги билан боғлиқ иш жойида ўқитиш.


1070. Узатиш тизими оператори ўқув жараёнини режалаштириш, мониторинг ўтказиш ва ўқув дастурларини мунтазам янгилаб бориш учун масъул бўлган тажрибали Ўқув машғулотлари координаторини тайинлайди.


1071. Ўқув машғулотлари Координатори қуйидагилар учун масъул:

жойларда иш бажарувчи ходимлар малакаси;

оператив ва эксплуатация билан шуғулланувчи ходимларни оператив режимда ўқитиш ва аттестация (билим синаши)дан ўтказиш;

бошланғич ва узлуксиз ўқитишга тегишли ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ жараёнлар;

оператив ва эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи ходимларни аттестация (билим синаши)дан ўтказиш жараёни;

оператив ва эксплуатация билан шуғулланувчи ходимларни ўқитиш ва аттестация (билим синаши)дан ўтказиш муддатини узайтириш жараёни;

электр энергетика соҳасида фаолият юритувчи зарур амалий ва назарий тажрибага эга мутахассисларни ҳамда малакали устоз ва мураббийларни жалб қилган ҳолда ўқув машғулотларини ўтказиш.


1072. Устоз ва мураббий сифатида фаолият кўрсатувчи оператив ходимлар Узатиш тизими оператори томонидан рўйхатга олиниши ҳамда уларнинг иш жойидаги Устоз ва мураббий даражаси Тизим оператори ходими сифатида қайта аттестация (билим синаши)дан ўтказиш билан бир вақтда қайта кўриб чиқилиши керак.


1073. Ўқитиш дастурлари янги технологиялар, бозор ҳамда ягона электр энергетика тизимидаги ҳар қандай сезиларли ўзгаришларни инобатга олиб, камида йилда бир марта ёки ўзгараётган операцион режимлар ва эксплуатация қоидаларини ҳамда тармоқ конфигурациялари ва характеристикаларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши керак.


1074. Узатиш тизими оператори ўқитиш жараёни ишдан ажралмаган ҳолда ва "офлайн" режимда таълим олинишини таъминлайди. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқитиш иш жойида тажрибали ходимнинг назорати остида ўтказилиши керак.

Ишдан ажралган режимда таълим бериш, имкон даражада таълим берилаётган мавқейига мос келувчи тармоқни моделлаштириш тафсилотлари билан диспетчерликнинг ҳақиқий қурилмаларига айнан ўхшаш бўлиши лозим.


1075. Узатиш тизими оператори вакили оператив ва эксплуатация билан шуғулланувчи ходимларга лавозим йўриқномаларида белгиланган вазифаларни кузатувчисиз бажаришлари учун аттестация ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериши лозим.


1076. Узатиш тизими оператори оператив ва эксплуатация билан шуғулланувчи ходимлар учун малака даражаси ва лавозим йўриқномаларига асосан бажариши лозим бўлган вазифаларга кўра аттестация жараёнини белгилаб бериши керак.

Аттестациядан ўтган оператив режимда оператив ва эксплуатация билан шуғулланувчи ходимларга тегишли гувоҳнома берилади, берилган гувоҳнома нусхаси Узатиш тизими операторида сақланиши лозим.

Аттестация жараёни оғзаки ва (ёки) ёзма имтиҳон ҳамда олдиндан белгиланган ижобий натижа тамойилларига асосан баҳолашдан иборат бўлиши керак.

Аттестация баҳолари натижалари тегишли оператив тузилмада сақланиши лозим.

Вазирлик сўровига кўра Узатиш тизими оператори аттестация қайдномаларини тақдим этиши керак.


1077. Узатиш тизими оператори жойлардаги оператив ва эксплуатация билан шуғулланувчи ҳар бир ходимга берилган аттестациянинг амал қилиш муддатини рўйхатдан ўтказиши керак.

Аттестациянинг амал қилиш муддати Узатиш тизими оператори томонидан белгиланиши ва беш йилдан ошмаслиги керак.

Аттестациянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар уни узайтириш Узатиш тизими оператори томонидан белгиланган мезонларга, жумладан, жойлардаги оператив ва эксплуатация билан шуғулланувчи ходимларнинг етарли амалий тажрибага эгалиги ва ўқув жараёнида доимий равишда иштирокига асосланиши лозим.


1078. Узатиш тизими оператори бир нечта бошқарув марказлари назоратига эга бўлган ҳудудлардаги оператив ва эксплуатация билан шуғулланувчи ходимларини бошланғич ўқитиш жараёнида қўшни давлатлар тизимлари билан ўзаро функционал мослик ва эксплуатация қилиш масалалари бўйича ўқитилишини таъминлаши лозим.

Ушбу ўқув машғулоти қўшни Узатиш тизими операторлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўқув машғулотлари тажрибаси ва фикр-мулоҳазаларига асосланиши керак.

Бошланғич ўқитиш жараёнининг ушбу қисми ягона электр энергетика тизимини барқарор ва бошқа турли режимларда ўзаро келишилган ҳолда эксплуатация қилиш масалаларини ўз ичига олиши керак.



XI БЎЛИМ. АВАРИЯ ВАЗИЯТЛАРИ


1-БОБ. АВАРИЯ ВАЗИЯТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ

МАҚСАДИ ВА УНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ


1079. Мазкур бўлимда генерацияловчи модуллар ва ягона электр энергетика тизимининг эксплуатация чекловларини (чегараларини) ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатларда ягона электр энергетика тизимида содир бўлган тўлиқ ёки қисман ўчишлардан сўнг умумий истеъмолни тиклаш ҳамда фавқулодда ва авария вазиятларида бажарилиши талаб этиладиган тадбирлар ва мажбуриятлар баён этилади.


1080. Бўлимда ҳимоялаш бўйича тадбирлар режалари, ҳимояга, жумладан частотанинг пасайиши/кўтарилишидан ҳимоялашга, частотани тушишида юкламани ўчиришдан ҳимоялашга, кучланишнинг ортиши/пасайишидан ҳимоялашга ҳамда алоқа ва бошқариш воситаларига қуйиладиган ташкилий ва техник талаблар кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, нолдан ишга тушириш тартиби, жумладан нолдан ишга туширишни режалаштириш, синаш ҳамда Тизим операторининг диспетчерлик маркази бошқарувини йўқолиши ҳолатларида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларни режалаштиришга бўлган талаблар белгиланган.


1081. Авария вазиятларини олдини олишнинг мақсади қуйидагиларни таъминлашдан иборат:

ягона электр энергетика тизимида юз бериши мумкин бўлган фавқулодда ва авария вазиятларининг олдини олиш ва (ёки) ривожланишига тўсқинлик қилиш имкониятига эга ҳимоя тизимларини жорий этиш;

ягона электр энергетика тизими тўлиқ ёки қисман ўчганидан сўнг уни қайта тиклаш тартиби;

қайта тиклаш режаларини барча иштирок этувчи Томонлар билан келишиш;

фавқулодда ва авария вазиятлари юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар учун бирлашган энергетика тизими ва қўшни тизим операторлари билан келишилган мувофиқлаштириш тартиби.


1082. Ягона электр энергетика тизимида жиддий ва кенг миқёсли фавқулодда ва авария вазиятлари содир бўлганида ёки потенциал жиддий авариялар кутилаётганда Тизим операторининг раҳбариятини хабардор қилиш ва улар томонидан зудлик билан ҳолат бўйича тезкор қарор қабул қилиши, Фойдаланувчилар вакилларини зудлик билан хабардор этиш учун 24 соат фаолият юритувчи зарур алоқа тармоқлари ва воситалари билан таъминлаш талаб этилади.

Барча томонлар шундай алоқа воситаларидан фойдаланишлари, бундай ҳолатларда 24 соат фаолият юритувчи зарур алоқа тармоқлари ва воситаларининг мавжудлиги (оператив фойдаланишга тайёр ишчи ҳолатда бўлиши) доимий назорат қилиб борилиши шарт.


1083. Узатиш тизими оператори, Тизим оператори, Тақсимлаш тизими оператори, Электр станциялари оператори, сақлаш тизимлари оператори, жумладан тақсимлаш тизимига уланган генерацияловчи модуллар ва сақлаш тизимлари операторлари ҳамда бевосита узатиш тизимига уланган Истеъмолчилар мазкур бўлим субъектлари ҳисобланади.



2-БОБ. ТАРМОҚНИНГ БАРҚАРОР (ТУРҒУН) ИШЛАШИ


1084. Узатиш тизими фавқулодда ва авария вазиятларидан ташқари, қуйидаги шартларга мувофиқ узлуксиз эксплуатация қилиниши керак:

кучланишлар ва ўта юкланишларни Қоидаларнинг V бўлимида белгиланган рухсат этилган чегаравий қийматларига риоя қилиш ва ундан оғмаслигини назорат қилиш;

тармоқ ускуналаридаги максимал ток оқимларини ҳамда тармоқнинг алоҳида тугунлари ва томонлар ўртасидаги чегара (интерфейс)ларида келишилган қисқа туташув токининг максимал қийматларини Қоидаларнинг V бўлимида белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш;

тармоқда электр энергиясини узатишдаги йўқолишларни камайтириш ҳамда ягона электр энергетика тизимининг барқарорлигини ошириш учун максимал барқарорлаштирилган ва кучланишнинг юқори графиклари (профиллари) билан ишлаш.


1085. Нормал эксплуатация шароитида ягона электр энергетика тизими қуйидаги характеристикаларга эга бўлади:

барча истеъмолчилар электр энергияси билан таъминланади;

узатиш тизимининг барча қисми (элементлари) учун барча рухсат этилган чегаравий қийматларга риоя этилади;

"n-1" мезон барча нуқталарда таъминланади.


1086. Юқорида баён этилган талабларнинг бажарилиши барча ҳолатларда ягона электр энергетика тизимининг барқарор ишлаши ва ўта юкланишлар таъсирида бўлмаслигини таъминлайди.

Тизим оператори ягона электр энергетика тизими хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида нормал, фавқулодда ва кўзда тутилмаган ҳолатлар билан боғлиқ эксплуатацияга таъсир этувчи ҳар қандай чекловларни аниқлаш юзасидан мунтазам равишда, шунингдек алоҳида ҳолатларда тадқиқотлар ўтказиши лозим.

Ўрганиш ва синашлар жараёнида аниқланган жиддий чекловлар ҳақида Вазирлик хабардор қилинади.


1087. Тармоқнинг ўта юкланиши натижасида шикастланиши мумкин бўлган барча элементлари ўта юкланишдан ҳимоя тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.

Бунда, элементининг қисқа муддатли ўта юкланишларини инобатга олиш ва диспетчерлик ҳаракати билан тармоқнинг ўта юкланиш остида қолишидан юксизлантириш имкониятини яратиш мақсадида, ушбу элементларни ўчишидан олдин огоҳлантирувчи сигнал берувчи ҳимоя билан таъминланиши лозим.


1088. Давлатлараро трансчегаравий тармоқлар ва боғланган давлатлар чегараларидаги тармоқлар тўғрисидаги маълумотлар ўзаро боғланиш тўғрисидаги келишувлар шартларига мувофиқ тақдим этилади.


1089. Узатиш тизими оператори ҳимояни белгиланган талабларга мувофиқ ўрнатилиши ва эксплуатация қилинишини орқали электр энергетика тизимининг хавфсиз ишлашини таъминлаши лозим. Бунда бир нечта ўхшаш тасодифий ўчишлар ҳисобга олиниши ҳамда носозликларнинг каскадли тарқалишини олди олиниши керак.



3-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИДАГИ

АВАРИЯ ВАЗИЯТЛАРИ


1-§. Электр энергетика тизимида авария

вазиятларининг таснифи


1090. Мазкур Қоидаларнинг 1084-бандида кўрсатиб ўтилган шартларнинг бажарилишида, эксплуатация шароитлари ягона электр энергетика тизими частотаси асосида белгиланади.

Ягона электр энергетика тизими частотаси қийматининг диапазонига мувофиқ эксплуатация шароитлари қуйидагиларга бўлинади:

нормал эксплуатация шароити: 49,8 Hz f 50,2 Hz;

рухсат этилган эксплуатация шароити: 49,5 Hz f < 49,8 Hz ва 50,2 Hz < f 50,5 Hz;

эксплуатациянинг критик шароити: 47,5 Hz f < 49,5 Hz ва 50,5 Hz < f 52,5 Hz;

эксплуатациянинг барқарор бўлмаган (турғун бўлмаган) шароити: f < 47,5 Hz ва 52,5 Hz < f.



2-§. Авария вазиятларини бартараф этиш


1091. Ишчи (бирламчи) захиранинг етарли (ёки мавжуд) эмаслиги натижасида эксплуатациянинг критик ёки барқарор бўлмаган (нотурғун) шароити юзага келганда Тизим оператори ва Фойдаланувчилар қуйидаги шартларга мувофиқ фавқулодда чораларни кўришлари керак:

барча Электр станциялари операторлари ва электр энергиясини сақлаш тизимлари операторларини авария вазияти ҳақида хабардор қилиш;

истеъмол юкламасини ростлаш хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузган Истеъмолчилар операторлари томонидан юкламани оператив ростлаш хизматларини ишга тушириш;

паст частотали релелар орқали юкламани автоматик равишда ўчириш;

Тизим оператори томонидан ёки унинг раҳбарлигида юкламани режалаштирилган ёки режадан ташқари ўчириш/қисқартириш.


1092. Тизим ажралиб кетган вазиятда ягона электр энергетика тизими частотасини рухсат этилган чегараларда ушлаб туриш ва иҳоталанган тармоқларнинг ҳар бирида эксплуатациявий хавфсизликни сақлаб туриш учун мазкур Қоидаларнинг 1091-бандига мувофиқ фавқулодда чоралар кўрилиши мумкин.


1093. Ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим тузилган қўшни электр энергетика тизими оператори тизимида авария вазияти вужудга келган ҳолатда Тизим оператори ўзаро уланган тармоқлари орқали максимал ёрдам кўрсатиши керак.


1094. Ўзбекистон Республикасининг ягона электр энергетика тизими унинг бир қисми ҳисобланган синхрон тизимдан узилиш фақатгина ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тузилган қўшни электр энергетика тизими операторлари билан келишилганидан кейингина якуний тузатиш (тиклаш) чораси сифатида қабул қилинади.


1095. Авария вазиятида Тизим оператори частота оғишини бартараф этадиган, кейинчалик янада ёмонлашиши олдини оладиган ва барқарор ишлашни тезкор равишда қайта тиклашга имкон берадиган ҳаракатларни амалга ошириши керак.



3-§. Генерацияловчи модулларда амалга оширилиши

лозим бўлган авариявий тиклаш тадбирлари


1096. Тизим оператори, Узатиш тизими оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори ягона электр энергетика тизимида авария вазияти юзага келгани эълон қилинган тақдирда генерацияловчи объектларни, шунингдек электр энергиясини сақлаш тизимларини диспетчерлаш бўйича нормал тартибларни тўхтатиб туришлари лозим.

Авария вазиятларида узатиш тизими ва тақсимлаш тизимининг эксплуатациявий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тизим оператори ёки тақсимлаш тизимининг иҳоталанган қисмида Тақсимлаш тизими оператори Электр станциялари операторларига ва (ёки) бошқа тармоқ Фойдаланувчиларига авария тўғрисида билдирги бериши керак.


1097. Авария тўғрисидаги билдирги берилгач, Тизим оператори ёки Тақсимлаш тизими операторлари Электр станциялари операторлари ва электр энергиясини сақлаш тизимлари операторларига ягона электр энергетика тизимини барқарор эксплуатация ҳолатига қайтаришни таъминловчи тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатма беради.

Электр станциялари оператори ёки электр энергиясини сақлаш тизими оператори ягона электр энергетика тизимини барқарор эксплуатация ҳолатига қайтаришни таъминловчи тадбирларни амалга ошириш ҳолатида бўлмаса, бу ҳақида Тизим оператори ёки Тақсимлаш тизими операторини асосланган ҳолда хабардор қилиши ва ягона электр энергетика тизимини тиклаш жараёнидаги ўзининг иштироки тўғрисида келишиб олиши керак.



4-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИНИ ҲИМОЯЛАШ


1-§. Электр энергетика тизимини ҳимоялашни

режалаштиришнинг умумий тамойиллари


1098. Мураккаб ва ёпиқ тармоқларда носозлик (бузилиш)лар қисқа вақт оралиғида кенг тарқалиши, оддий шикастланиш катта аварияга олиб келиши эҳтимоли юқорилиги ва иш давомида ҳар қандай эҳтиёт чоралари кўрилмаслиги қисқа муддатли ўта хавфли эксплуатация шароитлари юзага келишини инобатга олиб, электр энергетика тизимидаги носозликлар параллель равишда ишлайдиган қўшни давлат энергетика тизимларига салбий таъсирини минималлаштириш чоралари кўрилиши шарт.

Бунда Тизим оператори ва Узатиш тизими оператори авария вазиятларининг максимал олдини олиш бўйича зарур эҳтиёт чораларини кўришлари, самарали ҳимоя тизимлари ва ҳимоялаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқишлари талаб этилади.


1099. Тизим оператори Ўзбекистон Республикасининг ягона электр энергетика тизими унинг бир қисми ҳисобланган синхрон боғланган бирлашган энергетика тизимининг белгиланган талаблар (келишувлар)га мувофиқ хавфсиз ва барқарор параллел ишлаши учун жавобгар ҳисобланади.

Тизим оператори кўриладиган барча асосий ҳаракатларини батафсил баён этилган ҳимоя тадбирлари режасини ишлаб чиқади ва "Энергия" КДМ ва қўшни электр энергетика тизими операторлари, Тақсимлаш тизими операторлари ва бошқа Фойдаланувчилар билан келишади.

Ушбу ҳимоялаш режасида кўзда тутилган тадбирлар барча Томонлар учун мажбурий ҳисобланади.


1100. Ҳимоялаш бўйича тадбирлар режаси ўз ичига қуйидагиларни олади:

турли вазиятларда қўлланилиши лозим бўлган чоралар рўйхати;

мазкур Қоидаларнинг VIII бўлим 5-боб 6-параграфи ва VIII бўлим 6-бобига мувофиқ ягона электр энергетика тизими миқёсида огоҳлантиришлар бериш тартиби;

ҳимоялаш тизимини ташкиллаштириш тартиб ва тамойиллари;

техник ускуна (қурилма)ларга қўйиладиган талаблар;

Тизими оператори ва Томонлар (Фойдаланувчилар) ўртасида мажбуриятларни ҳамда жавобгарликнинг тўғри ва аниқ тақсимланиши.



2-§. Электр энергетика тизимини ҳимоялаш


1101. Узатиш тизими оператори узатиш тизимининг талаб (етарли) даражасида ҳимоясини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади ҳамда унинг тўғри ва узлуксиз ишлашини таъминлаш учун зарур ташкилий ва техник талабларни белгилайди.

Техник хизмат кўрсатиш режимларини белгилашда Узатиш тизими оператори Ўзбекистон Республикаси электр энергетика соҳасида қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади.



3-§. Реле ҳимоя тизимлари


1102. Авария тарқалиши ва кучайишининг олдини олиш, электр энергетика тизимининг ҳар қандай элементига таъсир қилувчи носозликларни тезкор бартараф этиш учун ҳимоя қурилмалари (воситалари) ўрнатилиши лозим.


1103. Ушбу контекстда ҳимоя ўз ичига ҳимоялаш сигнализацияси ускуна (қурилма)ларини ва улар билан боғлиқ алоқа воситаларини олади.


1104. Ўткинчи қисқа туташувлардан сўнг электр тармоқларини тезкор қайта уланишини таъминлаш учун барча занжирлар электр энергетика соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ автоматик улаш ускуна (қурилма)лари билан жиҳозланган бўлиши керак.


1105. Ҳар бир занжирдаги ҳимоянинг ишлаш тезлиги ва сонига бўлган талаблар мазкур Қоидаларнинг III бўлимида батафсил таърифланган.



5-БОБ. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРДА ЮКЛАМАНИ РОСТЛАШ


1-§. Истеъмолчиларда юкламани ростлаш ва

ўчириладиган (ростланадиган) юкламалар


1106. Узиладиган (ростланадиган) юкламалар - бу ўзининг юкламасидан электр энергетика тизимида мувозанатлашни, яъни истеъмолни ростлаш учун фойдаланишга розилик берган, одатда истеъмол қуввати 1 MW дан кам бўлмаган истеъмолчилар ва электр энергияни сақлаш тизимлари ҳисобланади.



2-§. Қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги

шартнома шартларига мувофиқ истеъмолчилар

юкламасини ростлаш


1107. Истеъмолчилар частота ростлаш ёки захирани таъминлаш учун қўшимча хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартларига мувофиқ ўз юкламаси бошқарувини тақдим этишлари мумкин.


1108. Шартномада ўчирилиши мумкин бўлган юклама миқдори, юкламани чеклаш мумкин бўлган вақт давомийлиги ҳамда тегишли билдирги (хабар) юборилиши керак бўлган муддат кўрсатилиши лозим.



3-§. Истеъмолчи билан ихтиёрий келишув сифатида


1109. 110 kV ва ундан юқори кучланишли тармоқларга уланган Истеъмолчи Тизим операторига авария вазиятларида юкламани бошқариш учун ўзининг юкламасини бошқариш функциясидан фойдаланишни таклиф қилмоқчи бўлса, у мазкур Қоидаларнинг ХI бўлим 5-бобига мувофиқ бу ҳақда Тизим операторини хабардор қилиши керак. Ушбу ҳолат ихтиёрий келишув бўлиб, у учун тўлов қилинмайди.


1110. Ихтиёрий келишув (битим) ҳар йил якунига (декабрь) қадар Тизим операторига ёзма кўринишда тақдим этилиши керак.

Ушбу келишувда Истеъмолчи келгуси йил давомида Тизим операторининг кўрсатмалари унинг билдиргисида кўрсатилган параметрларга мувофиқ бўлиши шарти билан Тизим операторининг юкламани бошқариш бўйича амал кўрсатмаларига қилишини тасдиқлайди.

Янги мавсум ҳар йили 1 январь санасидан бошланади.


1111. Ихтиёрий келишув қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

юкламани қисқартириш имкониятининг мавжуд миқдори;

Тизим оператори томонидан Истеъмолчига тақдим этиши лозим бўлган билдирги;

фойдаланиш даврийлиги, жумладан неча маротаба, қайси муддатда ёки сони ва муддатлари;

ҳар бир алоҳида ҳолат учун юкламани қисқартириш мумкин бўлган вақтнинг давомийлиги;

келишувга мувофиқ юқорида кўрсатиб ўтилган юкламани бошқаришда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятлар.



4-§. Огоҳлантирувчи билдиргилар


1112. Ихтиёрий келишув (Битим) доирасида мазкур Қоидаларнинг ХI бўлим 5-боб 2 ва 3-параграфлари талабларига мувофиқ амалга оширилаётган юкламани ўчириш билан боғлиқ барча тадбирлар олдиндан келишилади, шу сабабли ҳеч қандай расмий огоҳлантирувчи билдиргилар талаб этилмайди.



5-§. Истеъмолни тезкор ростлаш


1113. Истеъмолни тезкор ростлаш - частотани пасайтирилган частотали реле ишлайдиган даражагача тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида генерацияловчи модуллар ёрдамида частотани бирламчи ростлашни таъминлаш учун қўшимча равишда истеъмолчилар юкламасини тезкорлик билан (бир лаҳзали) узиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, ягона электр энергетика тизимининг баъзи нуқталарида кучланишни умумий пасайтириш имкониятидан фойдаланиб юкламани камайтиришдан ҳам фойдаланиш мумкин.


1114. Истеъмолни тезкор (лаҳзалик) ростлаш хизматлари Истеъмолчи объектлари томонидан юкламани ўзгариши таъсирида актив қувват истеъмолини пасайтириш юзасидан қўшимча хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома доирасида кўрсатилади. Ягона электр энергетика тизимида частотани динамик моделлаштириш ва (ёки) ягона электр энергетика тизими талабларига мувофиқ Тизим оператори томонидан белгиланган даражагача тушиб кетган ҳолатда, Истеъмолчи объектлари томонидан актив қувват истеъмолини пасайтириш юзасидан қўшимча хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида унинг юкламаси автоматик тарзда ўчирилади.


1115. Истеъмолни умумий қисқартириш жараёнининг бир қисми сифатида, юкламани ростлаш қурилмалари ишини бошқаришни амалга оширувчи кучланишни ростлаш қурилмаларига, истеъмолни лозим бўлган ҳолатларда камайтириш учун кучланишни 3 фоиз, 5 фоиз ва 9 фоизга пасайтиришга кўрсатма берилиши керак.



6-§. Истеъмолчини мажбурий ўчириш


1116. Тақсимлаш тизими оператори, узатиш тизимига уланган ҳар бир Берк тақсимлаш тизими оператори ҳамда узатиш тизимига уланган ҳар бир Истеъмолчи, ҳар бир календарь йилнинг охиригача (октябрь ойи) Тизим операторига келгуси эксплуатация йили учун ёзма равишда уланиш нуқтасига доир қуйидагиларни тақдим этиши керак:

жами йиллик максимал истеъмоли;

5, 10, 15, 20, 25 ва 30 дақиқа вақт давомида қўлда ўчирилиши мумкин бўлган, жами йиллик максимал истеъмолнинг фоизлардаги қиймати, бунда жами йиллик максимал истеъмолнинг умумий ҳажмидан камида 60 фоиз миқдорида ўчирилиши лозим;

Тизим операторидан кўрсатма олинганидан сўнг дастлабки 5 дақиқада умумий талабнинг камида 20 фоиз қўлда ўчирилиши мумкинлигини тасдиқлаш.


1117. Тақсимлаш тизими оператори, узатиш тизимига уланган ҳар бир Берк тақсимлаш тизими оператори ҳамда узатиш тизимига уланган ҳар бир Истеъмолчи жами йиллик истеъмолдаги максимал истеъмол қувватининг камида 60 фоиз миқдорини паст частотали релелар орқали автоматик тарзда тармоқдан ўчириш қобилиятига эга бўлиши керак.

Ушбу чоралар босқичма-босқич частотанинг ҳар бир даражасига истеъмолнинг маълум миқдорини тармоқдан автоматик ўчиришни ўз ичига олиши керак.

Тизим оператори частотани ҳар бир пасайиш босқичида ўчирилиши лозим бўлган юкламани нисбатини белгилайди ва тегишли Тақсимлаш тизими оператори билан географик жойлашувига боғлиқ равишда юкламани босқичма-босқич камайтиришни таъминлаш учун ўчириладиган фидерларни келишади.


1118. Частотанинг пасайишида автоматик ўчиришга тушадиган Истеъмолчилар Тегишли тизими оператори ва Тизим оператори томонидан қувватларда алоҳида поғоналар (блоклар)га бўлинади.

Электр энергетика соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ электр таъминотининг автоматик тиклаш схемалари ўрнатилган бўлса, поғоналар (блоклар)ни таъминлашнинг иккала манбаси ҳам бир хил поғоналар (блоклар)да жойлашган бўлиши керак.


1119. Ушбу поғоналар (блоклар)нинг сони, жойлашуви, ўлчамлари ва тегишли паст частота созламалари Тақсимлаш тизими оператори билан келишилганидан сўнг келгуси ҳар бир календарь йилининг (октябрь) охирига Тизим оператори томонидан белгиланиши керак.

Тизим оператори ҳар йили ҳар бир поғоналар (блоклар) ҳолати бўйича таҳлил ўтказади ва барча географик жойлашувларни қамраб олувчи келишилган тадбирлар графигини тайёрлайди.


1120. Тақсимлаш тизими оператори, узатиш тизимига уланган ҳар бир Берк тақсимлаш тизими оператори ҳамда узатиш тизимига уланган ҳар бир Истеъмолчини алоҳида поғоналар (блоклар) бўйича ташкилий тадбирлар барча уланиш нуқталарида ҳар бир тарқатиш тизими кесимида бир хил катталикдаги юкламани тармоқдан ўчиришни таъминлаш учун мўлжалланади.


1121. Частота (49,0), (48,8), (48,6), (48,4) Hz қийматлари билан белгиланган частота даражаларигача пасайиб кетса, истеъмол юкламаси паст частотали реле ёрдамида автоматик тарзда тармоқдан ўчирилади.

Тизим частотаси 49,0 Hz гача пасайиб кетса, юкламанинг 10 фоиздан 20 фоизгача қисми автоматик ва мажбурий тарзда тармоқдан ўчирилади.

Частотанинг 49,0 Hz дан кейинги ҳар бир поғонасида ўчирилиши лозим бўлган юклама ҳажми узатиш тизими Фойдаланувчиларининг техник талабларини ҳисобга олган ҳолда Тегишли тизим оператори ва Тизим оператори томонидан белгиланади.

Частота пасайиши натижасида ўчишлар содир бўлса, ҳар йили истеъмолчиларнинг ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда электр энергиясини ўчиришлар тенг ва камситилмаган шароитларда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида айланма (веер) услубидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.


1122. Паст частотали реле ягона электр энергетика тизими частотасини берилган (белгиланган) даражагача тушиб кетиши билан 150 миллисонияларда ишга тушиш техник имкониятига эга бўлиши керак.

Паст частотали релеларнинг сезувчанлиги 0,05 Hz дан ошмаслиги керак.


1123. Паст частотали реленинг ишлаши ўчириш вақтида электр энергияси таъминотини тиклаш учун мўлжалланган автоматлаштирилган тизимларни ишлашига тўсқинлик қилиши керак.


1124. Тақсимлаш тизими оператори, узатиш тизимига уланган ҳар бир Берк тақсимлаш тизими оператори ҳамда узатиш тизимига уланган ҳар бир Истеъмолчи паст частотали реленинг автоматик ўчиши натижасида истеъмолнинг қисқариши тўғрисидаги дастлабки таҳлилларни Тизим операторига қисқа вақт ичида тақдим этиши лозим.

Оғзаки ахборот 10 дақиқа мобайнида ҳамда ёзма тасдиқлаш бир кун ичида тақдим этилади.


1125. Частотанинг пасайишида электр таъминоти автоматик ўчирилгандан ва частота қайта тикланганидан сўнг маълум муддат ичида истеъмолчиларнинг катта қисмининг электр таъминотини тиклаш имкони йўқ ҳолатларда, Тизим оператори Тақсимлаш тизими операторига бошқа истеъмолчиларни қўшимча қўлда ўчириш ва унга тенг ҳажмдаги автоматик тарзда ўчирилган истеъмолчилар электр таъминотини тиклаш топшириғини беришга ҳақли.

Ушбу ҳаракатлардан асосий мақсад, частотанинг кейинги пасайишларини юкламани автоматик ўчириш орқали тўхтатиб қолиш (ёки бартараф этиш) ҳисобланади.


1126. Тизим оператори ягона электр энергетика тизими шароитлари частотанинг пасайиб кетиши юкламани автоматик тарзда ўчирилишига олиб келиши мумкин деб ҳисобласа, автоматик тиклашнинг барча схемаларини ўчириш ҳақида кўрсатма беради.

Частота бўйича юкламанинг автоматик ўчиши содир бўлгандан сўнг, тизимида ўчиш содир бўлган Тақсимлаш тизими оператори, узатиш тизимига уланган ҳар бир Берк тақсимлаш тизими оператори ҳамда узатиш тизимига уланган ҳар бир Истеъмолчи Тизим оператори томонидан таъминотни қайта тиклаш ҳақида тегишли кўрсатма берилмагунига қадар ўчиқ турган қисмга кучланиш бериши мумкин эмас.


1127. Частота тикланганидан сўнг Тизим оператори ўчган қисмларнинг электр таъминотини тиклаш бўйича кўрсатма беради.

Тақсимлаш тизими оператори, узатиш тизимига уланган Берк тақсимлаш тизими оператори ҳамда узатиш тизимига уланган ҳар бир Истеъмолчи томонидан ўчган қисмлар (истеъмолчилар)нинг электр таъминоти имкон қадар қисқа муддатда тикланиши ва такрорий (қайта) улаш жараёни Тизим оператори кўрсатма берганидан сўнг 2 дақиқа ичида бошланиши керак.


1128. Узатиш ёки тақсимлаш тизимининг бутун ёки бир қисмида ишлаб чиқариш қуввати ва истеъмол юкламаси орасида доимий номутаносиблик (танқислик) кузатилаётган бўлса юклама (истеъмол) айланма (веер) усули ёрдамида қўлда ўчирилади.


1129. Тизим оператори, Узатиш тизими оператори ва Тақсимлаш тизими оператори Фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда юкламани айланма (веер) усулида ўчириш режасини ишлаб чиқиши керак.

Айланма (веер) усулида ўчиришни режалаштириш мавжуд қуввати жалб этилган Томонлар ўртасида бир маромда тақсимланишини таъминлаш лозим.

Айланма (веер) усулида ўчиришда Истеъмолчиларнинг бир қисми икки соатгача бўлган муддатга ўчирилиши мумкин, шундан сўнг уларнинг таъминоти қайта тикланиши ва бошқа бир гуруҳ истеъмолчиларнинг таъминоти ўчирилиши керак.


1130. Тизим оператори ва Тақсимлаш тизими оператори юкламани айланма (веер) усулида ўчириш режасига, режани амалга ошириш бошланишидан аввал эксплуатация шароитларидан келиб чиқиб, ўзаро келишган ҳолда ўзгартиришлар киритишлари мумкин.

Тегишли тизим оператори ҳар бир Фойдаланувчини электр таъминотидан турли вақтда ўчирилиши лозим бўлган юкламанинг умумий ҳажми тўғрисида хабардор қилиши керак.


1131. Ўчириш бутун ягона электр энергетика тизимининг ёки иҳоталанган режимда ишлаётганда ушбу тизимнинг бир қисмини яхлитлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилаётган бўлса, мазкур ўчиришлар Тизим операторининг назорати остида амалга оширилиши керак.

Тақсимлаш тизимининг иҳоталанган режимда ишлаётган қисмида амалга оширилаётган ўчиришлар Тақсимлаш тизими операторининг назорати остида амалга оширилиши лозим.


1132. Захира таъминотини автоматик тиклаш схемалари қўлланилган бўлса, ушбу схемалар айланма (веер) усулида ўчириш режасини амалга оширишдан аввал ўчириб қўйилиши керак.


1133. Авария вазияти содир бўлган вақтда Тизим оператори, Узатиш тизими оператори ва Тақсимлаш тизими оператори авария вазияти оқибатлари ва давомийлигини чеклаш учун мумкин бўлган барча имкониятларни ишга солишлари керак.



7-§. Огоҳлантирувчи билдиргилар


1134. Огоҳлантирувчи билдиргилардан тизими мазкур Қоидаларнинг XI бўлим 5-боб 5 ва 6-параграфлари талабларига мувофиқ юкламани камайтириш тадбирларига мос равишда ундан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида хабардор қилиш учун фойдаланилади.

Генерация қувватлари танқислиги кузатилса ёки юкламани ростлашни амалга ошириш учун бошқа сабаблар бўлса, Тизим оператори юкламани ростлаш ҳақида огоҳлантирувчи билдирги орқали Тақсимлаш тизими операторини огоҳлантириши лозим.

Авария (фавқулодда) вазиятлари юзага келганида Тизим оператори томонидан фавқулодда чоралар кўрилиши керак бўлган ва огоҳлантириш хабарномасини тақдим этиш учун етарли вақт бўлмаган тақдирда, мазкур бўлимнинг талаблари қўлланилмайди, бироқ Тизим оператори содир бўлган вазият тўғрисида маълумотларни ўз ичига олган билдиргини юқорида қайд этилган ташкилотларга тақдим этади (эълон қилади).


1135. Заруратга кўра Тизим оператори томонидан огоҳлантиришнинг кейинги тизими Тақсимлаш тизими операторларига Тизим операторининг кўрсатмаларини бажариш учун зарур деб ҳисоблаган тегишли тайёргарлик чораларини кўришга имкон бериш учун киритилади.


1136. Барча огоҳлантиришлар камида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

эришилиши лозим бўлган юклама ва (ёки) кучланишнинг пасайиши миқдори;

амалга оширишнинг кутилаётган вақти;

қайта тикланишнинг кутилаётган вақти.


1137. Мазкур Қоидаларнинг 1115-бандига мувофиқ кучланишни ростлаш йўли билан юкламанинг умумий пасайиши ҳолатида, амалга оширилиши лозим бўлган ҳар бир босқич учун Тизим оператори тегишли огоҳлантирувчи билдиргилар беради.

Бундай билдиргилар юқорида батафсил кўрсатиб ўтилган маълумотни, шунингдек ушбу билдирги бутун ягона электр энергетика тизимига тааллуқли бўлмаса, огоҳлантирувчи билдирги тааллуқли бўлган зонани ўз ичига олади.


1138. Қуйидаги томонлар огоҳлантирувчи билдиргиларнинг нусхасини олади:

билдирги тааллуқли бўлган Тақсимлаш тизими операторлари;

Вазирлик.


1139. Мазкур Қоидаларнинг XI бўлим 5-боб 6-параграфида кўрсатиб ўтилган келишувларга мувофиқ юкламани кўзда тутилган ёки режалаштирилган камайтириш ҳолатларида Тизим оператори қизил огоҳлантирувчи билдирги беради. У ягона электр энергетика тизимига тааллуқли бўлади.


1140. Қизил огоҳлантирувчи билдирги ягона электр энергетика тизимига тааллуқли бўлганлиги ва юкламани ўчиришни кўзда тутганлиги сабабли, барча Тақсимлаш тизими операторларига, Электр станциялари операторларига, Фойдаланувчиларга ва Вазирликка юборилади.


1141. Барча огоҳлантирувчи билдиргилар Тизим оператори томонидан бекор қилмагунча ўз кучида қолади.



8-§. Содир бўлган вазиятлар (ҳодисалар) тўғрисида ҳисобот


1142. Тизим оператори томонидан огоҳлантирувчи билдирги ва (ёки) юкламани қўлда пасайтириш ҳақида кўрсатма берган ҳолатларда, Тизим оператори вазият (ҳодиса)га тааллуқли тадбирлар тугагач, ҳар қандай ҳолатда зудлик билан икки кун ичида ушбу ҳодиса тўғрисида қисқача ҳисобот тайёрлаши ва Вазирликка тақдим этиши шарт.



9-§. Истеъмолчиларни огоҳлантириш


1143. Дастлабки ишга туширишдан кейин юкламани айланма (веер) усулида ўчириш режалаштирилган тадбир ҳисобланади ва Истеъмолчилар қачон ва қанча вақт давомида таъминотдан узилиши борасида хабардор қилинган бўлишлари лозим.

Бунинг учун масъулият Тақсимлаш тизими операторига юкланади. Ушбу операторлар юкламани тақсимлаш режасига биноан айланма (веер) усулида ўчириш доирасида тегишли чораларни кўришлари керак бўлади.

Мазкур тадбирлардан ташқари, Фойдаланувчиларни огоҳлантириш қуйидагиларни ўз ичига олади, амма бу билан чекланмайди:

оммавий ахборот воситаларида (газета, радио, телевидение) эълонлар;

Тақсимлаш тизими оператори офисларида мавжуд бўлган эълонлар;

Тақсимлаш тизими оператори, Узатиш тизими оператори ва (ёки) Тизим операторининг интернет-сайтларидаги маълумотлар;

Истеъмолчиларнинг рўйхатга олинган ҳимояланмаган қатлами учун электрон почта ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарномалар.



10-§. Компенсация


1144. Мазкур Қоидаларнинг XI бўлим 5-боб 2-параграфида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, мазкур Қоидаларнинг XI бўлим 5-боби кўрсатмаларига мувофиқ режалаштирилган ва режадан ташқари қўлда ёки автоматик тарзда юкламани ўчириш учун ҳеч қайси Томонга компенсация тўланмайди.



6-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИ

ИШИНИ ТИКЛАШ


1-§. Электр энергетика тизими ишини тиклаш тамойиллари


1145. Электр энергетика тизими ишини тиклаш, уни қисман ёки тўлиқ ўчиши ҳолатида Тизим оператори, Узатиш тизими оператори ёки Тақсимлаш тизими оператори томонидан ўта қисқа муддатда минимал даражада ножўя таъсирларсиз ва хавфсизликни таъминлаган ҳолда барча истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш тамойилларига амал қилишни кўзда тутади.



2-§. Электр энергетика тизими ишини тиклашда

иштирок этувчи Томонлар


1146. Электр энергетика тизими ишини тиклаш тамойиллари қуйидаги Томонларга нисбатан қўлланилади:

Узатиш тизими оператори ва узатиш тизимига уланиши мумкин бўлмаган иҳоталанган тақсимлаш тармоғининг участкаларига доир Тақсимлаш тизими операторлари;

узатиш тизими тўлиқ ёки қисман ўчишдан кейин электр энергетика тизими ишини тиклаш билан боғлиқ қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузган нолдан ишга тушириш имкониятига эга бўлган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари операторлари.



3-§. Нолдан ишга тушириш имкониятига

эга генерацияловчи модуллар


1147. Ташқи таъминот манбалардан фойдаланишга заруратсиз эксплуатацияга қайтиши мумкин бўлган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари Тизим оператори томонидан нолдан ишга тушириш имкониятига эга сифатида рўйхатга олинади ва уларнинг операторларига қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузишни талаб этиши мумкин.

Бундай мурожаат келиб тушган тақдирда, операторларнинг асоссиз рад этиши тақиқланади ва Вазирликнинг кўрсатмасига биноан, қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича стандарт шартнома тузишга мажбур.

Нолдан ишга тушириш станциясидан етказиб берилаётган электр энергияси узатиш тизимини таъминлаш ва истеъмолчиларни электр энергияси таъминоти учун ҳамда бошқа генерацияловчи модулларни қайта улаш мақсадида фойдаланиши мумкин.


1148. Нолдан ишга тушириш бўйича қўшимча хизматларини тақдим этувчи генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини тегишли ускуналари нолдан ишга тушириш қобилиятларини тасдиқловчи зарур эксплуатация синашлари ўтказилиши керак.


1149. Электр энергетика тизими ишини тиклаш воситалари билан таъминлаш заруратига кўра иҳоталанган электр энергетика тизимлари орасидаги бирлаштирувчи уланишлар ва ускуналар ва (ёки) қурилмалардан фойдаланилиши лозим.


1150. Ускуналарнинг нолдан ишга тушириш имкониятлари камида уч йилда бир марта мунтазам равишда жойида синашдан ўтказилиши керак.



4-§. Электр энергетика тизими ишини тиклаш режаси


1151. Тизим оператори томонидан заруратга кўра, нолдан ишга тушириш имконияти билан боғлиқ қўшимча хизматлар кўрсатиш шартномасига киритилган генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини қамраб олган ягона электр энергетика тизими ишини тиклаш бўйича батафсил режа ишлаб чиқилиши ва янгиланиши лозим.


1152. Тизим оператори бошқаруви остида Фойдаланувчилар томонидан риоя этилиши керак бўлган тиклашнинг умумий стратегияси кетма-кет қуйидаги босқичларни назарда тутадиган режада белгиланиши керак:

станцияларни нолдан ишга тушириш учун мўлжалланган бир неча иҳоталанган тизимларни яратиш;

маҳаллий юкламани генерацияловчи модуллар ва электр энергиясини сақлаш тизимлари орқали таъминлаш;

ушбу иҳоталанган электр энергетика тизимлари ишлашини бир-бири билан синхронлаштириш;

бутун электр энергетика тизимининг нормал (барқарор) ишлашини якуний тўлиқ тиклаш.


1153. Қабул қилиниши лозим бўлган тиклашнинг умумий стратегиясини белгилаб беришдан ташқари ушбу режада қуйидаги масалалар ҳам кўриб чиқилиши лозим:

ягона электр энергетика тизими ишини тиклашнинг устувор йўналишлари;

ягона электр энергетика тизими ишини тиклаш учун зарур бўлган ускуналар ва (ёки) қурилмалар;

Тизим оператори кўрсатмаларига амал қилувчи ёки алоқа бир вақтнинг ўзида ишламай қолганида иҳоталаш учун мустақил ҳаракат қилувчи генерацияловчи объектлари, электр энергиясини сақлаш тизимлари, Тақсимлаш тизими операторлари ва бошқа Фойдаланувчиларга тақдим этилиши лозим бўлган раҳбарий ҳужжатлар;

Ҳукумат, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқа.


1154. Тизим оператори ягона электр энергетика тизимини ҳимоялаш режасига кўра барча чоралар кўрилганидан сўнг ва ягона электр энергетика тизими барқарор ҳолатга келганида белгиланган тадбирлар асосида тиклаш жараёнини бошлайди.


1155. Тизим оператори ягона электр энергетика тизимини босқичма-босқич барқарор ҳолатда тиклаш имконини берувчи тиклаш учун зарур бўлган тартибларни ишлаб чиқади.

Бундай тартиблар ҳеч бўлмаганда имитацияли моделлаштириш ёки муқобил ҳисоб-китоблар билан тасдиқланиши керак.


1156. Тизим оператори электр энергияси узилишидан сўнг ягона электр энергетика тизимининг ҳар бир компонентлари ҳолатини билиши шарт, масалан ягона электр энергетика тизимининг қайта тикланган элементлари, иҳоталанган ва ўчирилган ҳудудлар, ишини тиклашга тайёр ўз эҳтиёжларини қоплаш режимдаги генерацияловчи модуллар ёки электр энергиясини сақлаш тизимлари, ўз эҳтиёжини қоплашда қийинчиликларга дуч келган ва зудлик билан ташқи манбалардан таъминланиши зарур бўлган нолдан ишга тушириш имкониятига эга бўлган модуллар ҳолати.

Тизим оператори ҳар қандай ҳолатларда ҳам бундай маълумотларни мавжудлигини таъминловчи тартибларни белгилаши керак.


1157. Ишни тиклаш босқичида Тизим оператори тизимлараро тармоқларда актив ва реактив қувват оқимларининг келишилган чегараларида ушлаб туришни таъминлаши керак.


1158. Тизим оператори қуйидагиларни белгилайди (аниқлик киритади):

унинг тармоғи билан синхрон ишлайдиган бошқа узатиш тизими оператори тармоғи ҳолатини;

ягона электр энергетика тизимининг бир қисми ҳисобланган синхрон участканинг узунлиги ва чегаралари, жумладан ўзаро ёрдам тўғрисида шартнома тузилган қўшни давлат узатиш тизими операторлари билан келишилган участканинг ҳажми ва чегаралари;

ўз назорати зонасидаги мавжуд қувват захирасининг ҳолати (иҳоталанган ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда).


1159. Тизим оператори синхрон ҳудуд даражасида белгиланган тамойилларга мувофиқ, жумладан унинг ҳудудидан узоқдаги участкаларда ҳам Частота етакчисига ёрдам бериши лозим.


1160. Электр энергияси таъминотини тиклаш жараёнида Тизим оператори 200 mHz максимал оғиш билан частотани 50 Hz га тиклаш мақсадида частота етакчиси билан мувофиқлаштирган ҳолда истеъмол ва ишлаб чиқаришни мувозанатлаши керак.


1161. Тизим оператори частота ва захира чегаралари оғишларини максимал даражада камайтириш учун юкламани улаш жараёнини босқичма-босқич ростлайди.

Истеъмолчиларда электр энергияси таъминотини тиклаш Тизим оператори томонидан белгиланган узатиш тизимининг максимал юкламаси ҳажмидан келиб чиқиб, блокли юкламаларни босқичма-босқич улаш орқали амалга оширилади.


1162. Тизим оператори Истеъмолчиларни ва тақсимлаш тизимларига уланган генерацияловчи модуллар қайта уланишини Тақсимлаш тизими оператори билан мувофиқлаштиради.

Истеъмолчиларни жойида ва масофадан улаш Тизим оператори ва Тақсимлаш тизими оператори ўртасида олдиндан келишилган бўлиши керак.

Автоматик қайта улашдан сақланиш чораларини кўриш талаб этилади.


1163. Ягона электр энергетика тизими ишини тиклаш ҳолатида Тизим оператори, қўшни узатиш тизими операторлари билан уланишда, частотанинг авариявий оғиши натижасида (частота етакчиси кўрсатмаси асосида) ўчирилган генерацияловчи модулларни ва ўзаро уловчи занжирларнинг қайта уланишини, уланишга кейинги навбатда турган истеъмол қувватини қоплаш учун мувозанатлаш захирасини етарли чегараларини сақлаган ҳолда уланишини мувофиқлаштиришади.

Тизим оператори частотани ўта ростлашдан қочиш имконини берувчи шартларга асосан қайта улаш ва ўчириш мезонларини белгилаши лозим.


1164. Тизим оператори узатиш тизимини қўшни давлатлар тизимлари билан қайта синхронлашда қўшни давлатлар узатиш тизими операторлари билан ўзаро ёрдам тўғрисида шартномага мувофиқ қайта синхронлаш бўйича Частота бўйича етакчининг кўрсатмаларига риоя этиши керак.



5-§. Электр энергетика тизими ишини

тиклаш режасини янгилаш


1165. Тизим оператори узатиш тизимига қўшимча ускуналар ва (ёки) қурилмалар уланганда ва баъзи мавжуд ускуналар ва (ёки) қурилмалар эксплуатациядан чиқарилганда Узатиш тизими оператори билан биргаликда электр энергетика тизими ишини тиклаш режасини қайта кўриб чиқади ва янгилайди. Режа камида икки йилда бир марта қайта кўриб чиқилади ва янгилаб борилади.

Тизим оператори узатиш тизимига таъсир этувчи вазиятларни ёки бошқа ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда режага ўзгартиришлар киритиши мумкин.



6-§. Ягона электр энергетика тизими ишини

тиклаш режасининг қўлланилиши


1166. Электр энергетика тизимини тиклаш режаси қайта тиклаш жараёнида иштирок этувчи Томонларга электр энергетика тизимини тез ва хавфсиз тарзда тўлиқ тиклашга эришиш учун ёрдам бериш бўйича кўрсатмаларни ўз ичига олади.


1167. Электр энергетика тизимини тиклаш режаси генерацияловчи модул ва (ёки) электр энергиясини сақлаш тизимининг ускуна (қурилма)сининг мавжудлигига, вақт ўтиши билан улардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

Режа ушбу ўзгаришлар сабабли барча мумкин бўлган қисман ёки тўлиқ ўчиш сценарийларини қамраб ололмаса, Тизим оператори электр энергетика тизимининг ҳолатини баҳолаши ва электр энергетика тизими ишини тиклашнинг янги режасини ишлаб чиқиши керак.


1168. Ҳар бир электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар, электр энергиясини сақлаш тизимлари, Тақсимлаш тизими оператори ва Берк тақсимлаш тизими оператори электр энергетика тизими ишини қайта тиклаш жараёнида, ҳатто электр энергетика тизими ишини тиклаш режаси таркибидаги тафсилотларга зид бўлган тақдирда ҳам, Тизим операторининг кўрсатмаларига риоя этиши шарт.



7-§. Электр энергетика тизими ишини

тиклаш бўйича ўқитиш


1169. Ҳар бир Томон электр энергетика тизими ишини тиклаш режасида иштирок этиш учун жалб қилинган ходимларининг етарли даражада ўқитилганлиги ҳамда етарли малака ва тажрибага эга бўлишини таъминлаши шарт.


1170. Электр энергетика тизими ишини тиклаш бўйича комплекс синашлар ўтказиш имконияти чекланган, аммо амалиётда кутилганга имкон қадар яқин бўлган шароитларда қисман синашлар мунтазам равишда ўтказилиши керак.

Мунтазам равишда ўтказилиши керак бўлган асосий синашлар қуйидаги бўлимларда кўрсатиб ўтилган синашларни ўз ичига олиши лозим.

Ҳар қандай характердаги барча синашлар учун Тизим оператори синашларда иштирок этувчи Томонларга мовий рангдаги огоҳлантирувчи билдирги (ташкилий синаш ўтказилаётганлигини ва ишлайдиган ва ишламайдиган ускуна (қурилма)ларга ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаслигини билдиради) беради.


1171. Электр энергетика тизими ишини тиклаш жараёнида Тизим оператори, Узатиш тизими оператори, Тақсимлаш тизими оператори ва Электр станция оператори ва бошқалардан кўплаб ходимларнинг жалб этилиши талаб қилинади.

Улар нолдан ишга туширишда генерацияловчи модуллар ва сақлаш тизимлари эксплуатациясида, юкламани ўчириш ва улаш, баъзи ҳолатларда тармоқни қайта синхронлаштириш вазифасини бажарадилар.

Жараёнга жалб этилган иштирокчилар ўз мажбуриятлари ва масъулиятларини тўлиқ тушунишлари ва уларни бажариш бўйича етарли тажрибага эга бўлишлари лозим.

Тизим оператори мунтазам равишда назарий ўқув машғулот хоналарида машқларини ўтказади, ушбу машқларда тегишли ходимлар фавқулодда вазиятларда қўлланиладиган алоқа усули билан боғланади ва улар ўзларига бириктирилган участкаларга йўналтирилади ҳамда бундай вазиятларда улардан нима кутилишини ва ўз вазифаларини қай йўсинда бажаришлари кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилади.


1172. Назарий ўқув машғулотларни ўтказиш ҳамда ишни тиклаш режасининг муҳим элементларини синашдан ўтказиш, шунингдек, электр энергетика тизимининг тўлиқ ўчирилиши ҳолатида унинг ишини қайта тиклашда иштирок этадиган ходимларни ўқитиш имкониятини беради.

Бу уларга юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қаерга боришлари, қандай қилиб ва қачон ҳамда ким билан ўзаро мулоқотда бўлишлари, ўз вазифаларини қандай бажариш кераклигини тушуниб етишларига имкон беради.


1173. Электр энергетика тизими ишини қайта тиклаш учун зарур бўлган барча алоқа каналлари ва алоқа тугунлари электр таъминоти тўлиқ узилиб қолган ҳолатда ҳам ишлашда давом этишини тасдиқлаш учун мунтазам синашдан ўтказилиши ва (ёки) текширилиши керак.

Ушбу синашлар ўз ичига электр энергиясини сақлаш тизимлари яхши ҳолатда эканлигини ва лойиҳада кўрсатилган вақт давомида хизмат қилишини ҳамда захира дизель генераторларини ишга туширилиши ва ускуна (қурилма)ларга бўлган талабни қондира олишини текширишни ўз ичига олади.



8-§. Марказий бошқарувнинг йўқотилиши


1174. Тизим операторининг бошқарув маркази Тизим оператори томонидан электр энергетика тизимини зарур хавфсизлик ва ишончлилик даражасида бошқариш имкониятини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Фавқулодда (авария) вазиятлар сабабли Тизим оператори бошқарув маркази ишга яроқсиз бўлиб қолса, бутун электр энергетика тизимининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш учун Бошқарув марказининг функцияларини режали тарзда бажаришнинг захира режаси бўлиши шарт.


1175. Бошқарув марказининг функцияларини режали тарзда бажаришнинг захира режаси Тизим оператори томонидан ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

бошқарув марказининг функциялари ўтказилиши керак бўлган жой тафсилотлари ва ушбу жойдаги асосий ускуна (қурилма)ларни эксплуатацияга олдиндан тайёрланганлиги тўғрисида батафсил маълумот;

бошқарув маркази функцияларини ўтказишни келишиш учун авариявий алоқа услублари тўғрисида батафсил маълумот;

бажарилиши керак бўлган тадбирларнинг ва уларнинг ким томонидан бажарилишини назорат қилиш рўйхати;

бошқариш функцияларини ўтказиш бўйича батафсил тартиблар.


1176. Бошқарув марказининг функцияларини режали тарзда бажаришнинг захира режаси унинг ишга яроқлилиги, зарур жойларда керакли маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда режада белгиланган тадбирларни бажариш учун ходимлар тўлиқ тайёрланган эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун мунтазам равишда камида ҳар икки йилда бир маротаба тўлиқ ёки қисман синашдан ўтказилиши лозим.



9-§. Умумий тизим миқёсида авария вазиятларини

биргаликда ҳал этиш тартиби


1177. Умумий тизим вазияти (Умумий бирлашган тизимлар миқёсидаги авария вазияти) - Тизим оператори фикрига кўра қўшни (бошқа) тизимга сезиларли ва (ёки) кенг қамровли таъсир кўрсатган ёки кўрсатиши мумкин бўлган бир томон тизимидаги авария вазият.


1178. Умумий тизим вазияти содир бўлаётганида ҳар бир Фойдаланувчи 24 соат давомида Тизим оператори ва Тегишли тизими оператори билан телефон рақамлари ва (ёки) бошқа хабар алмашиш келишувларини ёзма равишда алмашади, улар орқали ёки ўз ташкилотлари ёки бошқарув вакиллари номидан мажбурий қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Янги Фойдаланувчилар учун телефон рақамлари ва (ёки) хабар алмашишнинг бошқа воситалари уланиш шартномаси имзоланганда тақдим этилади. Тақдим этилган маълумотлар ёзма кўринишда бўлиб, унинг таркибидаги маълумот мунтазам янгиланиб туриши керак.


1179. Тизим оператори камида икки йилда бир марта ушбу тартибларни синашдан ўтказиши керак, бунда тармоқ Фойдаланувчисининг раҳбар ходимларидан тегишли жавоб олиш учун сарфланган вақт қайд этилиши лозим.

Тизим оператори ушбу синаш натижалари ҳақида Вазирликка батафсил ҳисобот тақдим этади.


1180. Фавқулодда (авария) вазиятлар юзага келганида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилиши керак:

вазият Фойдаланувчининг тизимида содир бўлган бўлса, ушбу Фойдаланувчи бу ҳақда Тизим операторини хабардор қилиши керак, бунда Фойдаланувчи таъсир кўрсатган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа Томонни хабардор қилиши лозим;

вазият Узатиш тизими оператори тизимида ёки ўзаро боғланган қўшни томон тизимида содир бўлган бўлса ва Тизим оператори бу ҳақда ўзаро боғланган томон тарафидан огоҳлантирилган бўлса, унда Тизим оператори таъсирга учраган ёки учраши мумкин бўлган Томонларни хабардор қилади;

Тизим оператори Вазирликка билдирги юборади.


1181. Мазкур Қоидаларнинг 1180-бандига мувофиқ вазият тўғрисида хабар берилганидан сўнг, Тизим оператори ҳодисанинг умумий тизим вазияти эканлигини ёки йўқлигини аниқлайди ва бунда Тизим оператори ҳодисани назорат қилиш ва у билан боғлиқ барча масалаларни кўриб чиқиш учун Умумий тизим вазияти марказини ташкил этиши мумкин.


1182. Тизим оператори имкон қадар қисқа вақт ичида барча томонларни Умумий тизим вазияти маркази ташкил этилганлиги ва унинг телефон рақамлари ва (ёки) хабар алмашиш тартиби (1178-бандга мувофиқ олдин тақдим этилганлардан фарқ қилса) тўғрисида хабардор қилиши керак.


1183. Умумий тизим вазияти маркази ташкил этилгандан сўнг, умумий бирлашган тизимда содир бўлган вазиятларга боғлиқ тегишли томонларнинг юқори раҳбарияти вакиллари ўртасида барча алоқалар Умумий тизим вазияти маркази орқали амалга оширилади.



7-БОБ. ТИКЛАШ ВА ҲИМОЯЛАШДА ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМЛАРИ ВА ТАДБИРЛАРИ


1-§. Тиклаш ва ҳимоялаш тизимлари

учун умумий шартлар


1184. Кундалик эксплуатация жараёнида қўлланиши шарт бўлмаган тиклаш ва ҳимоя тизимлари фаолияти ягона электр энергетика тизимининг муваффақиятли ишлашига боғлиқ. Тиклаш ва ҳимоялаш тизимларининг зарур вазиятларда ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш ягона электр энергетика тизимини бошқаришнинг асосий омилидир.


1185. Тиклаш ва ҳимоялаш тизимлари мазкур Қоидаларнинг XI бўлими 1-бобида кўрсатилган барча Томонлар тарафидан жорий қилиниши керак бўлиб, уларни жойлашиш нуқталарида барча зарур ускуна (қурилма)лар билан таъминлаш бўйича жавобгар Тизим операторининг қарорига кўра улар билан таъминлашни талаб қилган Томонлар ҳисобланади.

Бундай ускуна (қурилма)ларнинг узлуксиз ишлашини кўрсатиш учун мунтазам синашлар талаб қилинса, Томонлар ушбу синашларни ўтказиши ва ҳар йили (31 январь ва 30 ноябрь саналарида) Тизим операторига янгиланган текшириш ва синаш ҳисоботларини тақдим этиши керак.


1186. Тизим оператори барча томонлар тарафидан тақдим этилган тизимларни зарур бўлган вазиятларда ишлашини таъминлаш учун заруриятга асосланган текшириш ва синашларни ўтказиши керак.



2-§. Ёрдамчи ускуна (қурилма)лар


1187. Тизим оператори бошқарув марказида ўзининг муҳим тизимларининг ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган ёрдамчи генераторлар ва узлуксиз таъминлаш манбалари таъминотини ва мазкур Қоидаларнинг XI бўлим 6-боб 8-параграфида кўрсатиб ўтилган фавқулодда (авария) вазиятларда бошқарув маркази функциялари ўтказиладиган жойни белгилаши ва уларни мунтазам (ҳар ойда) синашдан ўтказилишини таъминлаши лозим.


1188. Станцияларни нолдан ишга тушириш имкониятини таъминлаш учун зарур деб белгиланган Электр станциялари операторлари бундай қурилмалар, ускуналар ва тизимларнинг ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган ёрдамчи генератор қурилмалари ҳамда узлуксиз таъминлаш манбалари билан таъминлаши зарур, шунингдек улар мунтазам равишда (ҳар ойда) синашдан ўтказилиши лозим.


1189. Барча Томонлар нолдан ишга туширишни бошлаш жойлари сифатида белгиланган ва узатиш тизимига уланишнинг барча нуқталари ҳамда Узатиш тизими оператори ҳолатида узатиш тизими чегараларидаги генерацияловчи қурилмалар ҳимоя тизимларининг тўғри ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган ёрдамчи таъминот билан таъминлаши зарур ҳамда уларни мунтазам равишда (ҳар ойда) синашдан ўтказиши керак.


1190. Талаб этилувчи ёрдамчи таъминлаш манбалари-барча хавфсиз бошқариш ва эксплуатацияни таъминлаш учун зарур бўлган ҳамда Қоидаларнинг XI бўлим 7-боб 3 ва 4-параграфларида кўрсатиб ўтилган алоқа воситалари ва маълумотлар алмашинувини қўллаб туришни таъминлаши талаб этилган ускуна (қурилма)лар ҳисобланади.



3-§. Алоқа воситалари


1191. Ҳар бир Фойдаланувчи Тизим операторининг талабларига риоя этиши ва Тизим оператори ва Фойдаланувчи ўртасида электрон почта, юбориш бўйича кўрсатмалар ва бошқалар каби маълумотлар алмашинувини таъминлаш учун тегишли компьютер ва тармоқ ускуна (қурилма)лари билан таъминлаши керак. Ускуна (қурилма)лардан Фойдаланувчи фақат Тизим оператори билан оператив алоқа учун фойдаланиши лозим.


1192. Ҳар бир Фойдаланувчи мазкур Қоидаларнинг 1191-бандида кўрсатиб ўтилган компьютер қурилмасининг ишончлилиги ва хавфсизлигини мақбуллаштириш, шу жумладан, тегишли узлуксиз ёрдамчи электр таъминоти учун тегишли қурилмаларни бепул тақдим этиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак.


1193. Ҳар бир Фойдаланувчи Узатиш тизими оператори билан ўзаро амал қилувчи SCADA, ўлчаш ускуна (қурилма)лари, компьютер ва алоқа ускуналари ҳамда улар томонидан узатиладиган маълумотларнинг рухсатсиз (санкцияланмаган) киришидан ҳимоялаши керак.


1194. Тақсимлаш тизими оператори бошқарув марказлари, 220 kV ва ундан юқори кучланишда ишлайдиган подстанциялар, Тизим оператори томонидан белгиланган генерацияловчи объектлари ва узатиш тизимига уланган Фойдаланувчилар учун иккита алоҳида алоқа йўналиши талаб этилади.


1195. Алоқа воситалари Томонларнинг бири тарафидан эксплуатация қилинаётган алоқа тизимидан фойдаланса, унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган шундай ёрдамчи манбалар барча тегишли тугунларда қўллаб турилиши лозим.



4-§. Маълумотлар алмашинуви


1196. Томонлар Тизим оператор ва Узатиш тизими оператори кўрсатмаларига мувофиқ ва Вазирлик томонидан тасдиқланган маълумотлар алмашинуви механизмларини ўрнатиши керак.


1197. Чекланмаган ҳолда, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

огоҳлантириш бўйича билдиргилар ва ҳодисалари ёки авариялар тўғрисидаги хабарномалар билан алмашиш;

мазкур Қоидаларнинг 753, 1082 ва 1178-бандларида кўрсатиб ўтилган масалаларни ҳал қилиш бўйича шартномалар тузиш.


1198. Томонлар, заруратга кўра, шартномаларнинг янгиланишини таъминлашлари керак.


1199. Тизим оператори ҳар йили (октябрь ойида) сўров ҳамда ҳар икки йилда жавоб талаб қилувчи хабарлар юбориш орқали тақдим этилаётган маълумотларнинг аниқлигини синашдан ўтказиши ва тасдиқлаши керак.

Тизим оператори ушбу синаш натижалари ҳақида Вазирликка хабар беради.



XII БЎЛИМ. ОРАЛИҚ (ВАҚТИНЧАЛИК) ТАДБИРЛАР


1-БОБ. УЛАНИШ НУҚТАСИДА ҚОИДАЛАР

ТАЛАБЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ


1-§. Янги уланишлар


1200. Ушбу Қоидалар талаблари тасдиқланган кундан олти ойдан сўнг Тегишли тизим оператори тармоғига амалга ошириладиган барча янги уланишлар учун тўлиқ қўлланилади.


1201. Фойдаланувчилар ушбу аввалдан мавжуд бўлган, аммо ушбу Қоидалар талабларига жавоб бермайдиган лекин улар уланган вақтда амалда бўлган талабларга тўлиқ жавоб берадиган тармоқлардан фойдаланишлари мумкин.


1202. Тегишли ҳолларда янги қурилмаларга уларни етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича шартномалар имзоланган вақтдаги электр энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берса, ушбу қурилмаларга амалда мавжуд бўлган талаблар қўлланилади.

Талаблар мазкур Қоидалар тасдиқланганидан сўнг уч ой мобайнида шартнома тузилган ва ушбу шартнома шартлари тўғрисида Тегишли тизим оператори хабардор қилинганда татбиқ этилади.


1203. Тегишли тизим операторига шартнома тузилган ва кучга кириш санаси, мазмуни, харид қилинадиган, йиғиладиган ва ўрнатиладиган ускуна (қурилма)ларнинг техник характеристикалари амалда бўлган талабларга тўлиқ жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.



2-§. Мавжуд уланишлар


1204. Мазкур Қоидаларнинг 1201 - 1203-бандлар талабларига мувофиқ Фойдаланувчи тармоқлари ушбу Қоидалар талабларига тўлиқ жавоб бермаган ҳолда Фойдаланувчи Қоидалар тасдиқланган кундан кейин уч йил ичида барча ускуна/қурилмаларнинг ушбу Қоидалар талабларига жавоб бериши чораларини кўриши керак. Фойдаланувчилар узлуксиз равишда ўз тармоғини Қоидалар талабларига тўлиқ ёки камида 75 фоиз мувофиқлаштирилишини таъминлаши шарт ҳисобланади.


1205. Мазкур Қоидаларни барча Фойдаланувчиларга нисбатан тўлиқ қўллаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш жараёнида Узатиш тизими оператори Фойдаланувчиларнинг қонуний манфаатларини эътиборга олиши керак.

Узатиш тизими оператори мазкур Қоидаларнинг баъзи ёки барча талабларининг мавжуд Фойдаланувчиларга қўлланилиши бўйича баҳолашни Вазирлик томонидан ўрнатилган мезонларга ва мазкур Қоидаларда баён этилган жараёнга мувофиқ ҳар уч йилда ўтказади.



2-БОБ. ХАРАЖАТЛАР ВА ФОЙДАЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ


1-§. Харажатлар ва фойдаларнинг сифат

жиҳатидан аниқлаш


1206. Мазкур Қоидаларда баён этилган ҳар қандай талабни мавжуд Фойдаланувчиларга қўллашдан аввал, Тизим оператори ва Узатиш тизими оператори Фойдаланувчи билан бирга Қоидаларни тўлиқ жорий этиш билан боғлиқ харажатлар ва фойдаларнинг сифат (техник) жиҳатидан таққослама таҳлилини ўтказади.


1207. Ушбу таққослашда мавжуд тизимлар ёки бозордаги муқобиллар ҳисобга олинади. Таққослаш натижалари кутилаётган фойда кутилаётган харажатдан ортиқлигини кўрсатган ҳолда, шунингдек Вазирликдан қўшимча таҳлилларни ўтказишга розилик олинса, Узатиш тизими оператори мазкур Қоидаларнинг XII бўлими 2-боб 2-параграфига мувофиқ харажат ва фойдаларнинг таҳлилини ўтказишга киришиши мумкин. Вазирлик таҳлил натижаларига кўра харажатлар юқори ёки фойда паст деб ҳисобласа, шунингдек сифат (техник) жиҳатдан бошқа муқобиллардан фойдаланиш мумкин деб ҳисобласа Узатиш тизими оператори бу йўналишда ҳаракатларни тўхтатади.



2-§. Харажат ва фойданинг миқдорини аниқлаш


1208. Мазкур Қоидаларнинг XII бўлими 2-боб 1-параграфи талабларига мувофиқ амалга оширилган тайёргарлик босқичидан сўнг, Узатиш тизими оператори ушбу тайёрлов босқичининг натижасида потенциал фойдани кўрсатаётган ҳар қандай талаб бўйича харажат ва фойданинг миқдорини аниқлайди.


1209. Таҳлил якунидан кейинги уч ой давомида Узатиш тизими оператори томонидан натижалар умумлаштирилиб, қуйидагиларни ўз ичига олган ҳисобот тайёрланади:

келгусидаги ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар;

ўтиш даври учун таклифлар. Ўтиш даври муддати Вазирликнинг ушбу талабни қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги қарори қабул қилинган санадан бошлаб икки йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим;

тегишли томонларнинг таклифлари.


1210. Муҳокама ўтказилганидан сўнг олти ойдан кечиктирмай Узатиш тизими оператори ўтказилган муҳокамалар натижалари юзасидан тушунтиришни ўз ичига олган ҳисобот ва кўриб чиқилаётган талабнинг қўлланишга моликлиги юзасидан таклиф тайёрлайди.

Ҳисобот ва таклиф Вазирликка, барча манфаатдор Фойдаланувчиларга ва Тегишли тизим операторларига етказилади.


1211. Узатиш тизими оператори томонидан Вазирликка тақдим этиладиган таклифлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

Фойдаланувчи томонидан талабларнинг бажарилишини намойиш этиш мақсадида оператив хабардор қилиш тартиби;

Фойдаланувчининг ўзига хос хусусиятларини ва ундаги мавжуд ускуна (қурилма)ларни ўзгартириш, модификация/қайта жиҳозлашни самарали амалга оширишдаги тўсиқларни ҳисобга олган талабларга жавоб беришдаги ўтиш даври.



3-§. Харажат ва фойда таҳлилининг тамойиллари


1212. Фойдаланувчилар ва Тақсимлаш тизими оператори, жумладан Берк тақсимлаш тизими оператори, Узатиш тизими оператори томонидан бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, сўров олингандан кейин уч ой ичида таҳлил ўтказишга кўмак берадилар ва зарур маълумотларни тақдим этадилар.


1213. Узатиш тизими оператори таҳлилни қуйидаги ҳисоблаш тамойилларидан бири ёки бир нечтасига асосан бажаради:

соф жорий қиймат, инвестицияларнинг даромадлилиги;

рентабеллик даражаси;

ўзини қоплаш учун зарур бўлган вақт.


1214. Узатиш тизими оператори электр энергияси таъминоти ишончлилигини ошириш нуқтаи назаридан ижтимоий-иқтисодий енгилликларни миқдорий баҳолайди ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:

модификациянинг амал қилиш муддати давомида электр энергияси таъминотида узилишлар эҳтимолининг шу билан боғлиқ қисқариши;

электр энергияси таъминотидаги бундай йўқолишнинг эҳтимолий ҳажми ва давомийлиги;

электр энергияси таъминотининг бундай узилишида ҳар бир соатга тўғри келадиган харажатлар.


1215. Генерацияловчи модулларнинг операторлари ҳисобланувчи, Фойдаланувчиларга тааллуқли барча таҳлилларни ўтказишда Узатиш тизими оператори электр энергиясининг ички бозори, қўшни савдо ва электр энергиясининг тикланувчи манбалари интеграцияси учун фойдани миқдорий жиҳатдан баҳолаши керак, жумладан қуйидагиларни:

барқарор частота характеристикаси;

ростловчи захиралар;

реактив қувват билан таъминлаш;

ўта юкланишларни бошқариш;

ҳимоя чоралари;

у ёки бу талабларни амалга ошириш билан боғлиқ тўғридан-тўғри харажатлар;

имкониятларни бой бериш билан боғлиқ бўлган харажатлар;

техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатацияда тегишли ўзгаришлар билан боғлиқ харажатлар.



XIII БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


1216. Узатиш тизими оператори мазкур Қоидалар кучга кирганидан кейин олти ойдан кечиктирмасдан:

узатиш тизимига уланишнинг батафсил йўриқномасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Тизим оператори билан биргаликда ягона электр энергетика тизимида оператив ишлашидаги алоқа воситаларига янги талаблар ва қоидаларни ишлаб чиқиш ёки мавжудларини янгилайди.


1217. Мазкур Қоидалар кучга кирганидан кейин олти ойдан кечиктирмасдан Тегишли тизим оператори, узатиш тизимидаги активларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Тегишли тизим оператори тармоққа уланиш натижасида балансга қабул қилган қурилмалар ҳақидаги маълумотларни чоп этади.


1218. Узатиш тизими оператори мазкур Қоидалар кучга кирганидан кейин олти ойдан кечиктирмасдан уланиш инфратузилмаси бўйича ишлар бирлигига тўғри келадиган солиштирма харажатларни ўз ичига олувчи харажатларни баҳолашнинг батафсил услубиётини ишлаб чиқиши ва Вазирликка тасдиқлаш учун тақдим этиши шарт.


1219. Ушбу Қоидаларнинг 1216 - 1218-бандларида келтирилган ҳужжатлар таҳлили ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва заруратга кўра янгиланиб борилиши бўйича жавобгарликни Вазирлик ўз зиммасига олади.


1220. Мазкур Қоидалар талаблари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Вазирлик хулосаси асосида Тегишли тизим оператори ёки Фойдаланувчи томонидан Қоидалар тасдиқлангунига қадар амалда эксплуатацияда бўлган ускуна (қурилма)ларга модернизация жараёнларига қўлланилиши мумкин.

Бунда харажатлар ва даромадларнинг тўлиқ таҳлили натижалари Фойдаланувчи харажатлари унинг харажатларидан кўпроқ эканлигини исботланиши керак.


1221. Ҳар бир Тегишли тизим оператори ёки Фойдаланувчи Қоидаларнинг исталган бўлими ёки бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф бериши мумкин.


1222. Таклиф Вазирликка киритилади. Таклифлар Вазирлик томонидан асосли деб топилган тақдирда Регулятор билан келишилади ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


1223. Қоидалар талабларини ёки ўз мажбуриятларини бажармаслик билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибида ҳал этилади.


1224. Тегишли тизим оператори ёки Тизим операторлари томонидан мазкур Қоидалар талабларини ёки ўз мажбуриятларини бажармаслик ҳаракатларидан норози Томон Регуляторга даъво (шикоят) йўллаши мумкин. Регулятор даъвони олганидан сўнг икки ой давомида айбдор томоннинг лицензиясини тўхтатиш ёки бекор қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилади. Регулятор қўшимча маълумотлар сўраса, даъвони кўриб чиқиш муддати яна икки ойга узайтирилиши мумкин. Регуляторнинг қарори суд тартибида бекор қилинмагунича мажбурий кучга эгадир.


1225. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

             

       




Қоидаларга

1-ИЛОВА



Узатиш тизимини ривожлантириш

режасини ишлаб чиқиш тартиби

         

Т/р

    

Ҳаракатлар

     

Сўнгги муддат

        

Изоҳ

       

1.

Узатиш тизими оператори томонидан Фойдаланувчиларга маълумотлар тўплаш учун сўров юборилиши


31 март

Тўғридан-тўғри хатлар юбориш ва олдиндан белгиланган форматлардан фойдаланиш орқали Узатиш тизими оператори сайти воситасида амалга ошириш


2.

Фойдаланувчилар томонидан маълумотларнинг Узатиш тизими операторига тақдим этилиши


30 апрель

Узатиш тизими оператори платформасига юклаш


3.

Узатиш тизими оператори ва Вазирлик лойиҳалаштириш компаниясига мавжуд маълумотларнинг тақдим этилиши


15 май

Вазирлик ва Узатиш тизими оператори ўртасида маълумотларни ички мувофиқлаштириш


4.

Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг "хомаки" лойиҳасини ишлаб чиқишни якунлаш


15 август

Ишлаб чиқиш давомида Узатиш тизими оператори, Тизим оператори ва лойиҳалаш компанияси ўртасида мунтазам маслаҳатлар ўтказиш


5.

Узатиш тизимини ривожлантириш режаси лойиҳаси ишлаб чиқишнинг (жумладан ички муҳокама/маслаҳатлар) якунланиши


30 сентябрь

Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг "хомаки" лойиҳаси ва электр энергетика секторидаги ички муҳокама/ маслаҳатлар натижасини умумлаштириш


6.

Якуний Узатиш тизимини ривожлантириш режаси (жумладан жамоатчилик билан муҳокама/ маслаҳатлар) якунланиши


1 декабрь

Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг "хомаки" лойиҳаси ва жамоатчилик билан муҳокама/ маслаҳатлар натижасини умумлаштириш


7.

Узатиш тизимини ривожлантириш режасининг қабул қилиниши


31 декабрь

Вазирлик томонидан қабул қилиниши


         

           




Қоидаларга

2-ИЛОВА



Узатиш тизимини узоқ йиллик ривожлантириш

режасини ишлаб чиқиш

УСЛУБИЁТИ


1-БОБ. УЗАТИШ ТИЗИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ РЕЖАСИ


1. Узатиш тизимини ривожлантириш режаси (кейинги ўринларда - Режа) келгуси 10 йиллик давр учун ишлаб чиқилади ва ҳар йили янгиланиб борилади.


2. Режа узатиш тизими ва ягона электр энергетика тизими фаолиятининг барча жиҳатлари бўйича батафсил маълумотларни, жумладан ягона электр энергетика тизими (узатиш тизимида) янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, мавжуд объектларни эксплуатация, модернизация ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш, эскирган ускуна (қурилма)ларни фойдаланишдан чиқариш бўйича батафсил маълумотни ўз ичига олади. Ушбу режа электр энергетика тизими эксплуатациясида фойдаланиладиган ўлчаш, назорат қилиш, сигнализация ва телекоммуникация воситаларини ривожлантиришни ҳам ўз ичига олади.


3. Режа қуйидагиларни ўз ичига олади:

режалаштириш бўйича бирламчи прогноз маълумотлари (бир йил учун прогноз қилинган истеъмол ҳажми ва энг юқори қувват талаби, истеъмолнинг тизим тугунлари бўйича тақсимланиши, генерация қилувчи қувватларининг режали тузилмаси);

узатиш тизими объектлари, ускуна (қурилма)лар ва уларнинг эксплуатациявий ҳолатининг таҳлили натижалари;

режалаштирилган давр учун техник-иқтисодий асосномалар асосида аниқланган узатиш тизимини ривожлантиришнинг энг мақбул варианти;

узатиш тизимида қуриш, реконструкция ёки модернизация қилиш зарур бўлган объектлар/ускуналарни йиллар ва устуворлиги бўйича хатлов маълумотлари;

узатиш тизими учун ёрдамчи инфратузилмани ривожлантириш режаси (телекоммуникация тизими, маълумотларни бошқариш тизими, электр энергиясини ҳисобга олиш тизими ва бошқалар);

генерациянинг етарлилиги баҳолаш, текшириш;

частота ва қувват ростлаш/бошқариш имкониятини таҳлили;

кучланишни ростлаш имкониятини таҳлили;

барқарорликни таҳлили;

қисқа туташув токларини таҳлили.


4. Режани ишлаб чиқиш учун асосий бирламчи маълумотлар қуйидагилар:

бутун режалаштириш даври учун истеъмол (талаб) прогнози;

бутун режалаштириш даври ва ундан кейинги давр учун генерацияни ривожлантиришнинг шартли режаси, шу жумладан генерацияловчи модулларни эксплуатациядан чиқариш, технологик консервация қилиш ёки тугатиш режалари;

тўғридан-тўғри узатиш тизимига уланган йирик истеъмолчиларнинг режалаштирилган интеграцияси.



2-БОБ. УЗАТИШ ТИЗИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИ


5. Режани ишлаб чиқиш учун бирламчи маълумотларнинг келишилган тўпламини тайёрланади.


6. Турли манбалардан олинган маълумотлар ўртасида сезиларли тафовутлар бўлган тақдирда қабул қилинган маълумотлар тўпламига нисбатан тушунтириш берилиши зарур.


7. Режани ишлаб чиқишда аввало узатиш тизимининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш (объектларнинг ишга тушган йили, айрим элементларининг мавжуд эмаслиги, кузатилган ортиқча юкламалар ва содир бўлган вазиятлар, ҳодисалар таҳлиллари), шунингдек узатиш тизими жорий ҳолатининг хавфсизлиги ва барқарорлиги таҳлили амалга оширилади.


8. Кейинги босқичда узатиш тармоқларини, жумладан объектларнинг фойдаланишга топширилган йилларини ҳисобга олган ҳолда, аввалги ривожланиш режалари асосида қурилиши давом этаётган барча объектлар таҳлил қилинади.

Ушбу таҳлилий маълумотлар асосида янги электр узатиш объектларини қуриш, электр узатиш тармоғининг мавжуд элементларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш учун муқобил ечимларнинг турли хил вариантлари ишлаб чиқилади.


9. Жараён, ҳар бир вариант бўйича таклиф этилаётган ечимларни ҳисобга олган ҳолда, режалаштириш даври якунигача такрорланади.


10. Ҳар бир вариант бўйича амортизация, техник хизмат кўрсатиш ва йўқолишлар харажатлари баҳоланади ва шунга кўра иқтисодий самарадорлик бўйича таққосланиб, узатиш тизимини ривожлантириш учун мақбул вариант танланади.


11. Электр узатишнинг янги тизимлар аро тармоқларини режалаштириш мунтазам олиб бориладиган тадқиқотлар ва техник-иқтисодий асослашлар асосида амалга оширилади. Узатиш тизимининг ушбу элементларининг қурилиши тўғрисидаги қарор қўшни давлат узатиш тизимлари операторлари келишилади ва биргаликда тадқиқ этилади.


12. Йиллар кесимида тайёрланган якуний Режа қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

йиллар кесимида электр тармоқ хўжалигингнинг янги объектларини қуриш режаси ва уларни молиялаштириш манбалари;

мавжуд электр тармоқ хўжалигининг объектларини реконструкцияси қилиш ҳамда уларни молиялаштириш манбалари;

янги тизимлараро тармоқларнинг қурилиши.


13. Режада тизимнинг эҳтимолий ортиқча юкламалари (юкланишлари) кузатилиши мумкин бўлган жойлар таҳлили ва унинг ечимлари баён этилиши керак (электр узатиш элементларининг рўйхати, тез-тез ортиқча юкламалар содир бўладиган элементлар).

Агар узатиш тизимидаги электр узатиш тармоқларига ёки трансформаторларга тааллуқли бўлган ускуна (қурилма)лар асосий ҳолат учун ёки узатиш тармоғи элементларининг бири узилишидан кейин чекловлар киритилиши белгиланган бўлса, Узатиш тизими оператори ушбу ускуна (қурилма)лар бўйича маълумотларни режага киритади.



3-БОБ. УЗАТИШ ТИЗИМИНИ

ИНВЕСТИЦИЯ РЕЖАСИ


14. Узатиш тизими оператори уч йиллик муддатга узатиш тизимини инвестиция режасини ишлаб чиқади, уни тақсимлаш тизимини инвестиция режалари билан мувофиқлаштиради ва ҳар йили янгилаб боради.


15. Узатиш тизимини инвестиция режаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

инвестиция шартлари ва режалаштирилаётган фаолиятнинг қисқача тавсифи билан бирга объектнинг номи, тури;

ускуна (қурилма)лар, хизматлар ва ишларнинг нархи;

келгуси уч йилдаги ҳар бир инвестиция лойиҳасини баҳолаш;

инвестиция режаси молиялаштиришни амалга ошириш жадвали;

молиялаштириш манбалари, ресурслар;

тугалланмаган ёки амалга оширилаётган лойиҳаларнинг таҳлили, уларни бажарилиш ҳолати.



4-БОБ. РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАҚСАДЛАРИ

ВА СТРАТЕГИЯЛАРИ


16. Режалаштиришнинг асосий мақсади белгиланган ҳуқуқий мажбуриятларига мувофиқ электр энергияси узатиш талабларига тўлиқ жавоб берадиган хавфсиз, ишончли, тежамкор ва самарали узатиш тизимини яратишдир. Бунда электр энергияси истеъмолининг ривожланиш тенденцияси, янги генерация қувватларни киритиш ва эскирганларини фойдаланишдан чиқариш, электр энергияси ва бирлаш энергетика тизимида қуввати оқимларини ҳисоб олган ҳолда тизимнинг ўтказувчанлик қобилиятини таъминлаш зарур.


17. Режани ишлаб чиқишда Узатиш тизими оператори узоқ муддатли ривожланиш эҳтиёжларини ва ривожланишнинг турли сценарийларини иқтисодий самарадорлиги жиҳатидан таҳлил қилади. Ривожланиш эҳтиёжлари узоқ муддатли истиқболдаги баҳолашни ўтказиш орқали аниқланади:

амалдаги техник стандартлар ва қоидаларга узатиш тизимининг мослиги баҳоланади;

ривожланишнинг ҳар бир сценарийсининг иқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинади.


18. Узатиш тизими оператори тармоқнинг кутилаётган юкланишларини қондирадиган ривожланиш вариантларини баҳолашда биринчи навбатда бир вақтнинг ўзида бир нечта эҳтиёжларини қондира оладиган сценарийни кўриб чиқади. Агар бунинг имконияти бўлмаса, ривожланиш эҳтиёжларининг ҳар бири учун алоҳида сценарий ишлаб чиқилади.


19. Режада 500 ва 110 kV кучланишли тизимларни яна ривожлантириш, шунингдек бир вақтнинг ўзида 220 kV кучланишли тизимларни хизмат қилиш муддати якунланиши билан босқичма-босқич эксплуатациядан чиқариш кўзда тутилади.

Режа 220 kV кучланишли узатиш тармоқлари коридорини сақлаш ҳамда келгусида 500 ва 110 kV кучланишли узатиш тармоқларини мавжуд йўналишларда максимал қўллашни кўзда тутади. 220 kV кучланишли тармоқларни фақатгина бошқа ечимлар техник ва иқтисодий томондан мақсадга мувофиқ эмас деб топилгандагини жорий этишга рухсат этилади.


20. Муқобил ечимларни кўриб чиқишда Узатиш тизими оператори узоқ муддатли ривожланиш эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳар бир сценарийларини самарадорлигини таҳлил қилади.


21. Баъзи ҳолатларда, йирик бошланғич сармояни талаб этадиган, аммо узоқ вақт давомида юқори самарадорликка кўрсаткичларини таъминлайдиган ва узоқ вақт ривожлантиришни талаб этмайдиган ечимлар танланиши мумкин.

Йирик молиялаштиришга асосланган ечимини узоқ вақт давомида амалга ошириш зарур бўлган ҳолатларда, лойиҳа бир нечта босқичларга ажратиб амалга оширилиши мумкин.



5-БОБ. РЕЖАЛАШТИРИШ МЕЗОНЛАРИ


22. Тизимнинг барқарор ишлаш шароитларда эксплуатацияси электр энергетика соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак.


23. Истиқболдаги ҳолатларни кўриб чиқиш давомида (масалан, кейинги 10 йил ичида) тизимнинг айни бир қисмида Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ёки бошқа техник ҳужжатларда белгиланган техник мезонларнинг (талабларнинг) бузилиши эҳтимоли вужудга келганда тизимнинг айни шу қисмини ривожлантириш зарурати кўриб чиқилади. Ушбу техник мезонлар қуйидагилар:

кучланишнинг рухсат этилган оғишлари;

тизим элементларининг максимал иссиқлик юкламаси;

тизим хавфсизлиги ("n-1" хавфсизлик мезонлари);

тизимнинг барқарорлиги;

қисқа туташув токларининг қийматлари.


24. Тизим ҳар қандай таъсирлар, тармоқ, трансформатор ёки генерацияловчи модулнинг ишдан чиқишидан кейин ҳам белгиланган талабларга мувофиқ барқарор ишлаши қобилиятига эга бўлиши керак.


25. Ушбу мезонлар ҳар қандай тармоқ, трансформатор ёки генерацияловчи модулни капитал таъмирлашга ҳам тааллуқлидир. Тармоқни мустаҳкамлаш стратегиясини танлашда талабларнинг бузилишини аниқлашда шароитларнинг кенг кўламли ҳисобга олинади.


26. Ривожланиш ва инвестиция режаларини ишлаб чиқишда техник мезонларни ҳисобга олиш орқали талабларга самарали ва иқтисодий мувофиқликка эришиш таъминланиши зарур.


27. Тизимни эксплуатация қилиш ва тармоқдаги носозликлар юзага келган шароитларда ўзига хос эксплуатация қилиш режимлари бўйича қуйидаги синовлар ўтказилади:

қишки максимум;

қишки минимум;

ёзги максимум;

ёзги минимум;

бошқа тизимга хос бўлган синовлар.


28. Қишки максимум прогноз қилинган максимал йиллик юкламани назарда тутади. Қишки минимум қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан шамол ва қуёш энергиясининг юқори ёки ўртача интеграциясини намоён этади.


29. Ёзги максимум март ойидан сентябрь ойигача иш кунларининг ўртача максимал истеъмолини кўрсатади. Бунда, тармоқнинг ёздаги умумий юкламаси қишдаги юкламага нисбатан пастроқ бўлганлиги сабабли, барча тизимлар бўйича ўта юкланишларга тааллуқли бўлмаслиги мумкин.


30. Март ойидан октябрь ойигача амалга ошириладиган капитал таъмирлаш тадбирлари сабабли содир бўладиган узилишлар тармоқнинг ўтказувчанлик қобилиятини пасайтириши мумкин эмас.


31. Ёзги минимум мутлақ йиллик минимум ҳисобланади. Ёзги минимумни таҳлил қилиш паст юклама ва шунга мос равишда паст ишлаб чиқариш режимларини ўз ичига олади. Бунда подстанция шиналарида жуда юқори кучланишларнинг вужудга келиши эҳтимоли нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши керак.


32. Режалаштириш нуқтаи назаридан, Ферранти самарасидан келиб чиқиб, тармоқларнинг паст юкламали режимларида шунга ўхшаш ортиқча кучланиш вужудга келиши мумкин бўлган кучланиш/реактив қувватни бошқариш бўйича энг яқин генерация объектлари томонидан қўшимча ҳаракатлар зарурлиги ёки подстанцияларда реактив қувватни компенсация қилиш қурилмаларини ўрнатилишини режалаштириш зарур.


33. Танланган ривожланиш сценарийси атроф-муҳитга минимал таъсир кўрсатиши, шунингдек кенг жамоатчилик ва ваколатли муассасалар томонидан келишилиши керак.


34. Узатиш тизимини ва унинг Фойдаланувчиларга тақдим этадиган имкониятларни кенгайтирилиши фойдаланувчиларининг эҳтиёжларини тўлиқ қониқтириши ва Тақсимлаш тизими оператори билан ҳамкорликда амалга оширилиши керак.


35. Қуйидаги расмда узатиш тизимини ривожлантиришнинг энг мақбул сценарийсини танлаш мезонлари кўрсатилган.

        

            


        

1-схема. Ривожланишнинг энг мос келувчи

сценарийсини танлаш мезонлари



6-БОБ. УЗАТИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ


36. Узатиш тизимини ривожлантиришни режалаштириш жараёни динамик характерга эга. Узатиш хизматларига талаби доимий равишда ўзгариб боради. Ривожлантириш режаси ушбу жараённинг маълум босқичида ривожланиш эҳтиёжларини (талабларни) ҳисобга олиб, қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  1. Маълумотларни янгилаш: режалаштириш жараёнида тизим ва фойдаланувчи маълумотларини кўриб чиқиш ва янгилаш ҳамда тизим моделини яратиш;
  2. Келгусидаги шароитларни баҳолаш: энергетика хавфсизлигини ошириш, истеъмолнинг ўсиши, ишончлилик, янги генерация қувватларини тизимга уланиши, самарадорликни ошириш ва/ёки инфратузилманинг жисмонан ва маънан эскириши омилларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш.

Ушбу баҳолашда бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилувчи сценарийларни ўз ичига олади ва ушбу сценарийлар тизим моделига киритилади;

  1. Келгусидаги тизим ишини самарадорлигини баҳолаш: тизим моделлари асосида тегишли талабларга мувофиқ узоқ муддатли истиқболда тизим иши самарадорлиги баҳоланади. Бунда қўшимча тадқиқотларни (ўрганишларни) талаб қилиши мумкин бўлган заиф жойлар аниқланади.

Ушбу тадқиқотлар истеъмол прогнози, ишлаб чиқаришнинг турли сценарийлари, транзитнинг турли даражалари ва тизим барқарорлиги омилларни баҳолашни ўз ичига олади;

  1. Тизимга уланишга сўровларни кўриб чиқиш: ишлаб чиқарувчилар ёки истеъмолчиларни ёки тақсимлаш тизимларини бир қисмини узатиш тизимига улаш бўйича сўровлар кўриб чиқилади ва тармоқнинг ҳолати ҳамда келгусидаги уланишга бўлган эҳтиёжлар асосида таҳлил қилинади;
  2. Ривожлантиришда эҳтиёжни аниқлаш: олдинги босқичлар келгусида тизимнинг айрим қисмларида юзага келиши мумкин бўлган потенциал муаммоларни аниқлайди ва баъзи ҳолатларда ушбу муаммолар зудлик билан ҳал этилишини талаб этмайди. Ҳар бир муаммо бўйича батафсил таҳлил ўтказилади ва маълум бир вақтда узатиш тизимининг айни шу қисмида ҳақиқатан ҳам ривожлантиришга эҳтиёж мавжудлиги ёки йўқлиги аниқланади;
  3. Ривожлантириш режасининг мақбул лойиҳасини танлаш: бир нечта сценарийлардан энг мақбули танлашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:

техник режалаштириш мезонларига (стандартлар, қоидалар) мувофиқлиги;

Электр энергетикаси соҳасини ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш дастурида белгиланган мақсадларга мувофиқлиги;

атроф-муҳитга ва бутун жамиятга минимал таъсири;

иқтисодий самарадорлиги;

амалга ошириш учун зарур бўлган вақт;

узатиш тизимидаги ўта юкланишларни генерация қувватлари ёрдамида бартараф этиш қобилияти;

келгусида эҳтиёжнинг ҳисобга олгандаги барқарорликни таъминлаш даражаси;

узатиш тизимини бошқариш, ҳимоя ва техник хизмат кўрсатишга таъсири;

Тақсимлаш тизими оператори талаблари билан мувофиқлиги;

тақсимлаш тизимига иқтисодий ва техник таъсирлари.


37. Юқорида кўрсатилган омилларни ҳамда истеъмол ва ишлаб чиқариш прогнозларидаги ноаниқликларни инобатга олган ҳолда тармоқнинг барча фойдаланувчилари учун энг узоқ муддат фойда келтирадиган ишончли ечимлар аниқланади.


38. Узатиш тизимини ривожланишини режалаштириш жараёни бирон бир чекловларга эга бўлмайдиган тармоқни яратишга эмас, балки ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг келгусидаги ўзгаришига мослашувчан динамик, мослашувчан ва ишончли тармоқни яратишни мақсад қилади.


39. Режани ишлаб чиқувчи томон уни энергетика тизимини ривожлантириш сценарийлари билан мутаносиблигини, жумладан, электр энергиясини истеъмол қилиш ва бошқа энергетика тизимлари билан қувват алмашишнинг истиқболдаги ривожлантирилиши, генерация ва узатиш тизимининг ишончлилигини таҳлил қилиши шарт. Бунда турли дастурий таъминотлар ва моделлаштиришдан фойдаланилади.


40. Натижалар қониқарли бўлган тақдирда режа энергетика тизимини ривожлантириш сценарийларини амалга оширишни қўллаб қувватлайди.


41. Натижалар қониқарсиз бўлган тақдирда (ўта юкланишлар, белгиланган диапазондан кучланишни ва қисқа туташув оқими чегараларидан ошиб кетиш ва бошқалар аниқланганда) узатиш тизимида қўшимча тармоқлар ва/ёки янги объектларни қуриш талаб этилади. Шу асосида ривожлантириш режаси қайта кўриб чиқилади.


42. Бундан ташқари эҳтимолий ишончлилик индикаторлари, электр энергияси билан етарлича таъминламаслик (ENS) ёки электр энергияси таъминотида узилишлар вақти (LOLE) таҳлиллари амалга оширилади. Ушбу кўрсаткичлар электр таъминотини исталган ишончлилигини ва сифатини таъминлаш учун олдиндан белгиланган чегара қийматларида бўлиши керак.


43. "n-1" узатиш тизимининг ишончлилик мезонларига мувофиқлигини текшириш классик детерминацияланган ёндашувга асосланган таҳлил орқали амалга оширилади.


44. Электр узатиш тизими ишининг таҳлили амалдаги ҳолат, келгуси беш ва ўн йил учун амалга оширилади. Таҳлиллар энергетика тизимининг учта ўзига хос (критик) эксплуатация режимлари бўйича ўтказилади:

юкламанинг қишки максимум режими (қишки максимум);

юкламанинг ёзги максимум режими (ёзги максимум);

юкламанинг ёзги минимум режими (ёзги минимум). Ушбу режим жорий ҳолат учун таҳлил қилинмайди, балки фақат тармоқнинг истиқболдаги ҳолати бўйича таҳлил қилинади.


45. Дастлабки уч йил учун ушбу барча ҳисоб-китоблар критик кўриб чиқилади. Бунда ўта юкланишлар, кучланиш ва частотанинг оғишлари ҳамда уларнинг аниқ жойлашуви текширилади. Ҳар бир ҳолатнинг сабаблар предмети синчковлик билан таҳлил қилинади, тузатиш киритувчи чоралар қўлланилади. Ҳисоб-китоблар эксплуатацион хавфсизликни баҳолаш натижалари қониқарли бўлгунга қадар, яъни имитация моделига эришилмагунча такрорланиб борилади.


46. Узатиш тизими фойдаланувчиларининг объектларидаги қисқа туташув токлари режани тайёрлаш жараёнида ҳисоблаб чиқилади, агар генерация ва узатиш тизимларида кутилаётган ўзгартиришларни киритиш сабабли потенциал жиддий ўзгаришлар кутилаётган бўлса тегишли тузатишлар киритилади ёки фойдаланувчилар билан биргаликда музокара ўтказилади.


47. Камида беш йилда бир марта узатиш тизимининг ҳар бир объектида қисқа туташув токи оқимларини текширилади.


48. Қисқа туташув токи оқимларингнинг қиймати электр тармоқ хўжалиги объектларида ва электр узатиш тизими фойдаланувчиларининг объектларида мавжуд бўлган ўрнатилган асбоб-ускуналарни хавф остига қўйиши мумкин бўлса, Узатиш тизими оператори тегишли чораларни кўриши ва электр узатиш тармоғи фойдаланувчилари билан уларнинг объектларида қўлланиладиган чораларни келишиб олиши керак.


49. Келгуси ўн йиллик давр учун режани ишлаб чиқиш доирасида тизимнинг жорий ҳолати бўйича ҳамда қишки максимумни ва ёзги минимумни ҳисобга олиш орқали кўриб чиқилаётган 5 йил ва 10 йил даврнинг якунига прогноз қилинувчи ҳолат бўйича қисқа туташув токларининг ҳисоб-китоблари амалга оширилади.


50. Қисқа туташув токларини ҳисоблаш PSS®E ва "Power Factory" дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда IEC 60909 ва бошқа техник талабларга мувофиқ бажарилади.


51. Қўшни давлатлар энергетика тизимини имкон қадар аниқ моделлаштириш мақсадида ҳисоб-китоблар Марказий Осиё бирлашган энергетика тизимнинг мавжуд бўлган ҳудудий моделида амалга ошириш керак.


52. Ушбу ҳисоб-китобларда мазкур ривожланиш режасида назарда тутилган даврда қисқа туташув токлари қийматининг ўзгаришига таъсир қилиши мумкин бўлган барча омиллар ҳисобга олиниши лозим.


53. Таҳлилларнинг асосий натижалари бўлиб ишлаб чиқариш ишончлилигининг эҳтимолий кўрсаткичлари орқали акс эттирилган тизимнинг умумий истеъмолини таъминлашдаги кўрсаткичлари даражаси ҳисобланади:

LOLE (Load Loss Expectation - юклама йўқотишнинг кутилаётган эҳтимолийлиги) - истеъмол бўйича талаблар қониқтирилмаган бир йилдаги соатлар (соат/йил);

LOLP (Load Loss Probability - юкламанинг йўқотилиш эҳтимоли) - истеъмол талаблари қониқтирилмаган вазиятларнинг юзага келиш эҳтимоли (%);

EENS (Expected Energy Not Delivered - электр энергиясининг кутилаётган танқислиги) - истеъмолчиларга етказиб берилмаслиги кутилаётган электр энергиясининг ҳажми (МW).


54. Хавф даражаси чегара кўрсаткичидан пастроқ бўлиб қолганида, тизим учун ортиқча ўрнатилган қувват ёки ортиқча қувватга (қувват захираси) мувофиқ даражаси белгиланади.

Аксинча хавф даражаси рухсат этилгандан юқори бўлса, у ҳолда тизимда аниқланган қувватнинг етишмовчилиги асосида мақбул даражагача хавфни пасайтириш учун қўшимча қувват киритиш кўриб чиқилади.


55. Ривожлантириш режасини ишлаб чиқишда ўзгарувчан қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушига нисбатан уларнинг тизимига сезиларли таъсирларини баҳолаш орқали услубиётда келтирилмаган қўшича таҳлиллар ўтказилиши керак.


56. Режалаштириш амалга оширилаётган вақтда тизимдаги бирламчи, иккиламчи ва учламчи ростлаш захиралари белгиланган захиранинг минимал миқдоридан юқори эканлиги текширилади.


57. Агар учламчи ростлаш учун кутилаётган захира ўрнатилган миқдорга мос келмаса, генерация ва узатишнинг ишончлилигини текширишда унинг ўрнини импорт билан босиш вариантлари кўриб чиқилади.


58. Кучланишни ростлаш билан боғлиқ бўлган потенциал муаммолар аниқланса, Узатиш тизими оператори ўз ваколати доирасидаги зарур чораларни кўради ва режага тегишли бандларни киритади.


59. Узатиш тизими оператори заруратга кўра, камида беш йилда бир марта режага узатиш тизимининг барқарорлигини ўрганиш таҳлилларини киритиши керак.


60. Барқарорлик таҳлиллари натижалари кучланишни автоматик ростлаш, бирламчи ва иккиламчи ростлаш ускуналарининг ҳамда ҳимоя тизимларининг камчиликларини кўрсатса Узатиш тизими оператори Фойдаланувчилар билан биргаликда зарурий чораларни кўради.

          

           




Қоидаларга

3-ИЛОВА



Режалаштириш маълумотлари


I. Электр энергиясининг истеъмолини режалаштириш


Электр энергиясини истеъмолчилари томонидан қуйидаги жадвалга мувофиқ истеъмол маълумотлари келгуси беш йил ва режалаштириш даврининг ўнинчи йили учун тақдим этилиши мажбурий.


1-ЖАДВАЛ


Ой

       

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

Pmax - қувват (МW)

      













Электр энергияси истеъмоли (mln kW·h)

       














Жами (mln kW·h)

    


        

Pmax - ҳисобот (кузатув) даври учун максимал актив қувват миқдори.

Фойдаланувчи томонидан ўз эҳтиёжи учун электр энергияси ишлаб чиқарилса ва тармоқдан ҳам истеъмол қилинса, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланслари маълумотлари алоҳида тақдим этилади.

       

      

II. Электр энергиясини ишлаб чиқаришни режалаштириш

       

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар томонидан қуйидаги жадвалга мувофиқ ишлаб чиқариш маълумотларини келгуси беш йил ва режалаштириш даврининг ўнинчи йили учун тақдим этишлари мажбурий.

        

2-ЖАДВАЛ


Ой

        

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

Электр энергияси истеъмоли (mln kW·h)

      














Жами (mln kW·h)

       


      

Электр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари уланиш нуқтасида тизимга етказиб бериладиган ҳажмни, яъни соф ишлаб чиқариш маълумотлари тақдим этилиши керак. Бунда умумий ишлаб чиқаришдан ўз эҳтиёжлари ва ўзининг тизимидаги йўқотишлар чегириб ташланади.

     

       

III. Анъанавий электр станциялари ва уларнинг

ёрдамчи ускуналари тўғрисида тақдим этилиши

лозим бўлган маълумотлар

         

1. Генераторлар тўғрисидаги маълумотлар

        

Номинал тўла (қайд этилган) қувват (MVA);

Номинал актив қувват (MW);

Қувват коэффициенти;

Статор чўлғамларининг уланиши;

Статорнинг номинал кучланиши (kV);

Статорнинг номинал токи (A);

Қўзғатишнинг номинал токи (A);

Номинал юкламада қўзғатиш кучланиши (kV);

Реактив қаршиликнинг манфий (тескари) ташкил этувчиси (н.б.);

Қаршиликнинг манфий (тескари) ташкил этувчиси (н.б.);

Реактив қаршиликнинг ноль (гомоқутбли) ташкил этувчиси (н.б.);

Қаршиликнинг ноль (гомоқутбли) ташкил этувчиси (н.б.);

Статорнинг сиқиб чиқишининг реактив қаршилиги (н.б.);

Статорнинг қаршилиги (н.б.);

Бўйлама ўқ бўйлаб синхрон реактив қаршилик (н.б.);

Кўндаланг ўқ бўйлаб синхрон реактив қаршилик (н.б.);

Бўйлама ўқ бўйлаб ўтувчи реактив қаршилик (н.б.);

Бўйлама ўқ бўйлаб юқори ўтувчи реактивлик (н.б.);

Кўндаланг ўқ бўйлаб ўтувчи реактив қаршилик (н.б.);

Кўндаланг ўқ бўйлаб юқори ўтувчи реактив қаршилик (н.б.);

Механик сўниш (н.б.);

Апериодик вақт қисқа туташув токининг доимий узилиши (s);

Tdo - узилган статорда қўзғалиш занжирининг бўйлама ўтувчи доимий вақти (s);

T’’do - бўйлама ўқ бўйлаб узилган статорда қўзғалиш занжирининг юқори ўтувчи доимий вақти (s);

Tds - ўрамнинг қисқа туташтирилишида бўйлама ўқ бўйлаб ўтувчи доимий вақт (s);

T’’ds - бўйлама ўқ бўйлаб қисқа туташтирилган статорда қўзғалиш занжирининг юқори ўтувчи доимий вақти (s);

Tqo - узилган бирламчи ўрамда кўндаланг ўқ бўйлаб ўтувчи доимий вақт (s);

T’’qo - кўндаланг ўқ бўйлаб узилган статорда қўзғалиш занжирининг юқори ўтувчи доимий вақти (s);

Tqs - ўрамни қисқа туташтирилишида кўндаланг ўқ бўйлаб ўтувчи доимий вақти (s);

T’’qs - кўндаланг ўқ бўйлаб қисқа туташтирилган статорда қўзғатиш занжирининг юқори ўтувчи доимий вақти (s);

Электр генератор қурилманинг инерция коэффициенти (s);

Тғ - Инерция коэффициенти (s) ;

Генераторнинг иш (функционал) схемаси;

Салт юриш ва қисқа туташувга текшириш эгри чизиқлари.



2. Генераторни қўзғатиш тизими тўғрисида маълумотлар


Номинал доимий қўзғатиш токи (A);

Доимий токни қўзғатишнинг номинал кучланиши (V);

Доимий токни қўзғатишнинг минимал кучланиши (V);

Доимий токни қўзғатишнинг максимал кучланиши (V);

Қўзғатиш токини ўзгартиришнинг максимал қадами (A);

Минимал қўзғатиш токи (A);

Қўзғатиш тури (механик ёки статик);

Барча блоклар учун умумий параметрларга эга тузилмавий блок-схема;

Қўзғатишни тезлатиш ҳақида асосий маълумотлар (коэффициент, давомийлик);

Электр ҳимоя воситалари ва уларнинг параметрлари.



3. Бирламчи (турбина) ростлагич


Турбина ростлагичининг статик оралиғи (диапазони) (%);

Бирламчи ростлаш оралиғи (диапазони) (% Pnom);

Синов воситасининг сезмаслик даражаси (mHz);

Барча блоклар учун параметрлар билан тузилмавий блок-схема.



4. Иккиламчи ростлаш учун маҳаллий асбоб-ускуналар


Барча блоклар учун параметрлари кўрсатилган тузилмавий блок-схема.



5. Жойида (ўз эҳтиёжи учун) истеъмол


Генераторнинг қувватига боғлиқ ҳолда тақсимлаш қурилмасидаги (ўз эҳтиёжи учун) истеъмоли миқдори;

Генераторининг ўз эҳтиёжи учун тизимдан қабул қиладиган электр энергияси (қувват билан) миқдори.



6. Трансформаторлар бўйича маълумотлар


Тури;

Юқори кучланиш томони:

номинал ўрнатилган қуввати (MVA);

номинал кучланиш (kV).

1-паст кучланиш томони:

номинал ўрнатилган қуввати (MVA);

номинал кучланиш (kV).

2-паст кучланиш томони:

номинал ўрнатилган қуввати (MVA);

номинал кучланиш (kV).

Уланишлар гуруҳи (вектор);

Ростлаш тури;

Ростлаш оралиғи, ростлашнинг оралиқ қадами (%);

Салт юриш токи (%);

Қисқа туташув кучланиши U12 (%);

Қисқа туташув кучланиши U23 (%);

Қисқа туташув кучланиши U13 (%);

Фойдаланиш даражаси (%);

Мисдаги йўқолишлар (kW);

Темирдаги йўқолишлар (kW);

Ноль кетма-кетлик (гомоқутбли) тизимида трансформаторнинг кўриниши (жойлашуви) - электр схемаси;

Бирламчи ва иккиламчи чўлғамли нейтрални ерга уланиш усули;

Электр ҳимоялаш ва унинг тавсиф (характеристика)лари.



7. Электр узатиш ва кабел тармоқлари

бўйича маълумотлар


Номинал кучланиш (kV);

Умумий узунлик (km);

Тизимлар сони;

Фазадаги ўтказгичлар сони;

Ўтказгич тури;

Ерга улаш симининг тури (ерга улаш сими);

Тўлиқ қаршилик (Ω);

Тўлиқ реактив қаршилик (Ω);

Тўлиқ реактив ўтказувчанлик (С);

Ноль (гомоқутбли) қаршилик (Ω);

Ноль (гомоқутбли) реактив қаршилик (Ω);

Ноль (гомоқутбли) реактив ўтказувчанлик (С);

Электр ҳимоялаш ва унинг тавсиф (характеристика)лари.



8. Автоматик ўчиргичлар бўйича маълумотлар


Номинал кучланиш (kV);

Номинал ток (A);

Қисқа туташув токининг номинал ўчириш қобилияти (kA);

Номинал ишга тушириш токи (kA);

Ўз ўчириш вақти (ms);

Умумий ўчириш вақти (ms);

Ўз ёқиш вақти (ms);

Умумий алмаштириш вақти (ms).



9. Рeактив қувватни компенсация қилувчи ускуналар


Тури;

Номинал қуввати (MVar);

Номинал кучланиши (kV);



IV. Қайта тикланувчи энергия манбалари

(шамол ва қуёш электр станциялари) ва уларнинг

ёрдамчи ускуналари тўғрисида тақдим

этилиши лозим бўлган маълумотлар

       

1. Шамол электр станциялари ("B" турдаги)

бўйича маълумотлар

      

"B" турдаги шамол электр станциялари орқали электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар (шамол электр станциялари операторлари) камида қуйидаги маълумотларни (Узатиш тизими оператори ёки Тизим операторига) тақдим этишлари шарт.

Электр станцияси ва ундаги ускуналар тўғрисидаги маълумотлар (лойиҳалаштириш, станцияни фойдаланиш (эксплуатация)га топширишда тақдим этиладиган ва реконструкция жараёнларида янгиланадиган асосий конструктив ва техник параметрлар):

шамол электр станцияси ва ундаги турбиналарнинг техник параметрлари;

шамол электр станцияларининг тизимга уланиш нуқтасидаги ускуна/қурилмаларининг техник параметрлари;

Узатиш тизими оператори ёки Тизим оператори томонидан сўраладиган имитация модели ва тизим таҳлили учун зарур бошқа тегишли маълумотлар.

Тезкор режалаштириш маълумотлари:

ойлик/йиллик электр энергиясини ишлаб чиқариш маълумотлари;

ойлик/йиллик электр энергияси истеъмоли маълумотлари;

шамол электр станцияси ва унинг тизимга уланиш нуқталаридаги инфратузилмага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ойлик/йиллик режалар тўғрисидаги маълумотлар.

Оператив маълумотлар:

қувватни/энергияни ўлчаш маълумотлари (актив/реактив қувват ва электр энергиясини тармоққа узатиш);

реал вақт режимидаги маълумотлар:

актив ва реактив қувватнинг оқимлари;

ҳолат ҳақида маълумотлар (ускуна/қурилманинг ишчи ҳолатидалиги - Ҳа/Йўқ).

ишчи ҳолати ҳақида прогноз маълумотлар (қурилманинг эксплуатация учун тайёрлиги ҳақида маълумот);

шамол тезлиги ва йўналиши.



2. Шамол электр станциялари ("C" ва "D" турлари)

бўйича маълумотлар


"C" ва "D" турдаги шамол электр станциялари орқали электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар (шамол электр станциялари операторлари) камида қуйидаги маълумотларни (Узатиш тизими оператори ёки Тизим операторига) тақдим этишлари шарт.

Электр станцияси ва ундаги ускуналар тўғрисидаги маълумотлар (лойиҳалаштириш, станцияни фойдаланиш (эксплуатация)га топширишда тақдим этиладиган ва реконструкция жараёнларида янгиланадиган асосий конструктив ва техник параметрлар):

шамол электр станцияси ва ундаги ускуналарнинг техник параметрлари;

шамол электр станцияларининг ички тақсимлаш ускуна/қурилмалари ва подстанцияларининг техник параметрлари;

шамол электр станцияларининг тизимга уланиш нуқтасидаги ускуна/қурилмаларининг техник параметрлари;

Узатиш тизими оператори ёки Тизим оператори томонидан сўраладиган имитация модели ва тизим таҳлили учун зарур бошқа тегишли маълумотлар.

Режалаштириш маълумотлари:

узоқ муддатли истиқболда режалаштириш маълумотлари:

режалаштирилаётган шамол турбиналарини фойдаланишга (эксплуатация)га топшириш/фойдаланиш (эксплуатация)дан чиқариш ёки алмаштириш;

йиллик кутилаётган электр энергияси ишлаб чиқариш миқдорлари;

ўз эҳтиёжи учун тизимдан электр энергияси истеъмолининг йиллик кўрсаткичлари;

имитация моделларини тайёрлаш учун янгиланган маълумотлар;

тезкор режалаштириш маълумотлари:

шамол электр станцияси ва унинг тизимга уланиш нуқталаридаги инфратузилмага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ойлик/йиллик режалар тўғрисидаги маълумотлар.

ойлик/йиллик электр энергиясини ишлаб чиқариш маълумотлари;

ойлик/йиллик электр энергияси истеъмоли маълумотлари;

Оператив маълумотлар:

қувватни/энергияни ўлчаш маълумотлари (актив/реактив қувват ва электр энергиясини тармоққа узатиш);

реал вақт режимидаги маълумотлар:

кучланиш;

ток;

актив ва реактив қувват оқимлари;

трансформаторнинг кучланишини ростловчи алмашлаб улагичнинг ростлаш ҳолати;

тақсимловчи қурилма ҳолати ҳақида маълумот;

авария вазиятларининг танланган ёки гуруҳланган сигналлар;

ҳолат ҳақида маълумотлар (ускуна/қурилманинг ишчи ҳолатидалиги - Ҳа/Йўқ);

айни вақтда ишлаб турган (фойдаланишда бўлган) шамол турбиналарининг сони;

ишламаётган шамол турбиналарининг сони ва ишламаётганлик сабаблари (шамолнинг кучли ва кучсиз тезлиги, қурилманинг носозлиги, таъмирлаш жараёнидалиги ва ҳ.к);

ишчи ҳолати ҳақида прогноз маълумотлар (қурилманинг эксплуатация учун тайёрлиги ҳақида маълумот);

бошқарув тизимининг таъсирчанлиги ҳақида маълумот (бошқарув тизимларининг ишлаш статистикаси);

метеорологик маълумотлар (агар шамол электр станциялари турли ҳудудларда жойлашган бўлса, ушбу маълумотлар ҳар бир ҳудуд бўйича тақдим этилиши зарур):

шамол генераторлари ўрнатилган баландликда шамолнинг тезлиги;

шамолнинг йўналиши;

ҳаво ҳарорати;

Атмосфера босими.



3. Қуёш электр станциялари ("B", "C" ва "D" турлари)

бўйича маълумотлар


"B", "C" ва "D" турдаги қуёш электр станциялари орқали электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар (қуёш электр станциялари операторлари) камида қуйидаги маълумотларни (Узатиш тизими оператори ёки Тизим операторига) тақдим этишлари шарт.

Электр станцияси ва ундаги ускуналар тўғрисидаги маълумотлар (лойиҳалаштириш, станцияни фойдаланиш (эксплуатация)га топширишда тақдим этиладиган ва реконструкция жараёнларида янгиланадиган асосий конструктив ва техник параметрлар):

қуёш электр станцияси ва ундаги ускуналарнинг техник параметрлари;

қуёш электр станцияларининг ички тақсимлаш ускуна/қурилмалари ва подстанцияларининг техник параметрлари;

қуёш электр станцияларининг тизимга уланиш нуқтасидаги ускуна/қурилмаларининг техник параметрлари;

Узатиш тизими оператори ёки Тизим оператори томонидан сўраладиган имитация модели ва тизим таҳлили учун зарур бошқа тегишли маълумотлар.

Режалаштириш маълумотлари:

узоқ муддатли истиқболда режалаштириш маълумотлари:

режалаштирилаётган қуёш электр станциясини (ёки унинг панеллар секцияси) фойдаланишга (эксплуатация)га топшириш/фойдаланиш (эксплуатация)дан чиқариш ёки алмаштириш;

йиллик кутилаётган электр энергияси ишлаб чиқариш миқдорлари;

ўз эҳтиёжи учун тизимдан электр энергияси истеъмолининг йиллик кўрсаткичлари;

имитация моделларини тайёрлаш учун янгиланган маълумотлар;

тезкор режалаштириш маълумотлари:

қуёш электр станцияси ва унинг тизимга уланиш нуқталаридаги инфратузилмага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ойлик/йиллик режалар тўғрисидаги маълумотлар.

ойлик/йиллик электр энергиясини ишлаб чиқариш маълумотлари;

ойлик/йиллик электр энергияси истеъмоли маълумотлари.

Оператив маълумотлар:

қувватни/энергияни ўлчаш маълумотлари (актив/реактив қувват ва электр энергиясини тармоққа узатиш);

реал вақт режимидаги маълумотлар:

кучланиш;

ток;

актив ва реактив қувват оқимлари;

трансформаторнинг кучланишини ростловчи алмашлаб улагичнинг ростлаш ҳолати;

тақсимловчи қурилма ҳолати ҳақида маълумот;

авария ҳолатларнинг танланган ёки гуруҳланган сигналлар;

ҳолат ҳақида маълумотлар (ускуна/қурилманинг ишчи ҳолатидалиги - Ҳа/Йўқ);

айни вақтда ишлаб турган (фойдаланишда бўлган) шамол турбиналарининг сони;

ишламаётган шамол турбиналарининг сони ва ишламаётганлик сабаблари (шамолнинг кучли ва кучсиз тезлиги, қурилманинг носозлиги, таъмирлаш жараёнидалиги ва ҳ.к);

ишчи ҳолати ҳақида прогноз маълумотлар (қурилманинг эксплуатация учун тайёрлиги ҳақида маълумот);

бошқарув тизимининг таъсирчанлиги ҳақида маълумот (бошқарув тизимларининг ишлаш статистикаси);

метеорологик маълумотлар (ҳаво ҳарорати ва атмосфера босими ва бошқалар).

        

            




Қоидаларга

4-ИЛОВА



Генерацияни ривожлантиришнинг шартли

режасини ишлаб чиқиш

УСЛУБИЁТИ

       

1. Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режаси истеъмол (талаб) прогнози билан биргаликда узатиш тизимини ривожлантириш режасининг асосий таркибий қисми ҳисобланади.


2. Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режасини ишлаб чиқиш услубиётининг узатиш тизимини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш услубиётидан асосий фарқи - генерацияни ривожлантиришнинг режалаштирилиши электр энергетика тизимини моделлаштиришга ва электр энергетика тизимини режалаштиришнинг дастурий таъминотидан (воситалар) фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


3. Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режаси электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича режалаштириш ва янги генерация қувватларини қуриш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар муаллифлари ва Узатиш тизими оператори томонидан тўпланган маълумотлар асосида ишлаб чиқилади.


4. Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режасини тайёрлаш учун қуйидаги манбалар бирламчи маълумотлардан фойдаланилади:

мавжуд ишлаб чиқариш компаниялари - электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар, уларнинг янги ишлаб чиқариш объектларини қуриш, ривожлантириш, тиклаш ёки мавжуд бўлган генерацияловчи модулларни қайта улаш режаларига ва эскирган қурилмаларни эксплуатациядан чиқариш режаларини тақдим этадилар;

давлат ташкилотлари - янги электр станцияларни қуриш ёки мавжуд объектни модернизация/кенгайтириш бўйича истиқболли лойиҳалар реестрини тақдим этади;

Узатиш тизими оператори -узатиш тизимига уланиш учун берилган (ёки кўриб чиқилаётган) лойиҳалар бўйича маълумотларни тақдим этади;

Тақсимлаш тизими операторлари -тақсимлаш тизимларига янги генерацияловчи модулларни уланишига берилган рухсатномалар ва микро ва кичик генерация ҳамда истеъмолчиларнинг ўз эҳтиёжлари учун ўрнатадиган генерация қурилмалари ҳолати ва истиқболлари бўйича ўтказилган таҳлил натижаларини тақдим этади;

кичик қувватли тақсимланган генерациянинг ривожланишини прогноз қилувчи тадқиқот ташкилотлари маълумотлари;

миллий ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг ривожланиши прогнози, ёқилғи харажатлари ошишини баҳолаш натижалари, атмосферага чиқарилаётган (CO2) чиқиндилар миқдори ва нархлари бўйича тадқиқотлар, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари нархларини ва бошқа зарур макроиқтисодий маълумотларни ўз ичига олган тадқиқотлар;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан электр энергияси ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича рағбатлантириш чоралари.


5. Ҳар бир лойиҳа турли хил техник, ташкилий, ҳуқуқий/меъёрий ва молиявий мезонлар бўйича текширилади ҳамда якуний натижалари баҳоланади.


6. Тармоққа уланиш тартиби қуйидаги бир нечта босқичларни ўз ичига олади:

ариза (талабнома) киритиш;

мутахассис хулосаси;

уланишни текшириш;

уланишга рухсат олиш;

уланиш инфратузилмасини лойиҳалаш;

синовларни ўтказиш;

улаш ва ишга тушириш.

Ушбу нуқтаи назардан уланишга талабнома киритилиши ва уланиш имкониятининг бошланғич ўрганиш босқичида бўлган лойиҳалар эрта босқичда ҳисобланади.


7. Лойиҳани ишлаб чиқувчилар ўхшаш босқичларда лойиҳани ишлаб чиқишнинг турли жиҳатларини қўллайди, олдиндан молиялаштириш таъминланмагунча қурилиш лойиҳаси учун рухсатнома берилмайди ёки электр станциясини қурилиши учун рухсатнома олинмагунича тизимга уланиш жараёни уланишни ўрганиш тартибларидан ташқарига чиқилмайди.


8. Қуйидаги мезонларни баҳолаш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳалари қуйидагича таснифланади:

ҳақиқатдан якунланган - лойиҳанинг ишлаб чиқилиши якунланган ёки якунланишга яқин, тўлиқ молиялаштирилган, рухсатномалар олинган;

тахминан якунланган - лойиҳанинг ишлаб чиқилиши якунланмаган, бироқ якунланиши аниқ, муддатлари белгиланмаган;

тахминан якунланмаган - лойиҳа ишлаб чиқиш жараёни кечиктирилган босқичда, баъзи элементлар таъминланишга яқин, аммо турли сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин;

якунланмаган - лойиҳа ишлаб чиқишнинг жуда эрта босқичида, тармоққа қайд этилган уланиш (молиявий ва ҳуқуқий мақомнинг мавжуд эмаслиги) тоифалари бўйича таснифланиши мумкин.


9. Лойиҳалар тайёрлигининг ушбу таснифлари кейинчалик генерацияни ривожлантиришнинг турли сценарийларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. Режалаштириш натижалари генерацияни ривожланишининг турли сценарийларини параллель баҳолаш орқали таҳлил қилинади.


10. Сценарийларни аниқлаш Узатиш тизимини ривожлантириш режаси услубиётида қабул қилинган ёндашув билан бир хил бўлиши лозим. Қуйидаги стандарт сценарийлари қўлланилади:

Консерватив - ушбу сценарий барча генерацияни ривожланиш режаларининг мавжуд ресурсларга асосланилади. Фақат кафолатланган молиялаштириш ва тармоққа уланиш тўғрисида битим билан ҳақиқатда якунланган лойиҳаларни ўз ичига олади. Худди шундай ёндашув эксплуатациядан чиқаришда қўлланилади, фақат қатъий келишувлар инобатга олинади. Қайта тикланувчи энергия манбалари генерациясининг ривожланиши амалдаги (жорий) лойиҳалар ва рағбатлантириш миқдори ёки энергетика тизимининг мувозанатлаш имконияти бўйича киритилувчи чекловлар билан чегараланади;

Ҳақиқий - ушбу сценарийда, консерватив сценарийдаги маълумотлардан ташқари, якунланиши кутилаётган, янги генерацияни ривожлантиришнинг қўшимча лойиҳалари киритилади ҳамда уларга нисбатан эксплуатацияга киритиш йиллари мавжуд бўлган маълумотлар ва муҳандис-лойиҳалаштирувчиларнинг мулоҳазалари баҳоланади. Қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги генерация лойиҳалари учун Консерватив сценарий рўйхатидаги ва рағбатлантириш бўйича реал тахминлар ҳамда тақсимлаш генерациясини баҳолаш маълумотлари қўшимча қилинади. Ушбу сценарийга мавжуд маълумотлардан келиб чиқиб, режалаштириш даврининг иккинчи ярмида ёки охирига яқин якунланиши мумкин бўлган лойиҳалар қўшимча қилиниши мумкин;

Яшил - Қайта тикланувчи энергия манбалари интеграциясининг юқори даражаси ва энергия самарадорлигини ошириш чоралари. Ушбу сценарийдаги лойиҳалар рўйхати анъанавий электр станциялари учун ҳақиқий сценарий рўйхати билан бир хил бўлиб, қайта тикланувчи энергия манбаларига асосидаги амалга ошириш мумкин бўлган барча лойиҳалар киритилади. Сценарийда энергия самарадорлигини ошириши бўйича чора-тадбирлар, мавжуд ишлаб чиқариш объектларини қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш орқали амалга оширилади, бу ўз навбатида уларнинг ишлаб чиқариш қуввати ва умумий самарадорлигини оширади.


11. Узатиш тизими оператори режалаштирилган йилда ҳар бир генерация қувватининг эксплуатацияга киритилиши ва фойдаланишдан чиқарилиши тўғрисидаги аниқ маълумотларни режалаштиришнинг келгуси ҳар бир йил учун илова қилган ҳолда тақдим этади.


12. Анъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари базасида генерация объектлари учун алоҳида ёқилғи ва технологияларнинг турлари бўйича гуруҳланади. Жадвал кўринишида режалаштириш давридаги ҳар бир йил учун частотани бошқариш учун мавжуд ишлаб чиқариш қуввати бўйича маълумотлар кўрсатилади.

        

           




Қоидаларга

5-ИЛОВА



Генерацияни ривожлантиришнинг шартли

режасини ишлаб чиқиш тартиби

         

Т/р

Ҳаракатлар

Якуний

муддат

     

Изоҳ

1.

Узатиш тизими оператори томонидан мавжуд операторлар ва бўлажак генерация операторларига маълумотларни тақдим этиш учун сўров юбориш


1 январь

Тўғридан-тўғри хат билан ва Узатиш тизими оператори сайтида олдиндан белгиланган форматлардан фойдаланган ҳолда


2.

Генерация операторлари ва бошқа операторлар ҳамда Вазирлик Узатиш тизими операторига маълумотларни тақдим этиш


15 февраль

Узатиш тизими оператори платформасига юклаш


3.

Узатиш тизими оператори томонидан Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режаси лойиҳасини тайёрлаш ҳамда уни Вазирликка ва Регуляторга кўриб чиқиш учун юбориш.


1 апрель


4.

Вазирлик ва Регулятор томонидан Узатиш тизими операторига Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режаси юзасидан шарҳлар киритилиши


15 апрель


5.

Узатиш тизими оператори томонидан Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режасининг якуний лойиҳасини ишлаб чиқиши ҳамда уни Вазирликка ва Регуляторга юбориш.


1 май

Вазирлик Регулятор билан маслаҳатлашади ва Генерацияни ривожлантиришнинг шартли режасини лойиҳалаштириш компаниясига юборишдан аввал тасдиқлайди.


        

           




Қоидаларга

6-ИЛОВА



Ишлаб чиқариш қувватларининг

(генерациянинг) мослиги мезони

         

           

          




Қоидаларга

7-ИЛОВА



Тармоққа уланиш тадқиқоти учун зарур бўлган

МАЪЛУМОТЛАР


Анъанавий электр станциялари, қайта тикланувчи энергия манбалари, электр энергиясини сақлаш тизими, гидроаккумуляцияловчи электр станциялар ва якуний Истеъмолчиларни тармоққа уланишини ўрганиш учун қуйида маълумотлар тақдим этилади.


1. Анъанавий электр станциялари учун:

электр станциясининг тўлиқ номи;

генераторнинг номинал қуввати Pn [MW] ? ҳар бир генератор учун алоҳида маълумотлар тақдим этилади;

турбинанинг номинал қуввати Rpt [MW] ? ҳар бир турбина учун алоҳида маълумотлар тақдим этилади;

тасдиқланган тармоққа уланиш қуввати [MW];

уланиш (ишга тушириш) режалаштирилган йил;

блок трансформаторларнинг умумий сони;

объект жойлашадиган манзил;

электр станциясини жойлашувининг тавсифи ва график тасвири (тегишли шаклда тақдим этилади ? AutoCADда "dwg" географик боғлаш файли);

концептуал ечим (мавжуд бўлса);

ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси истеъмоли [MW].


2. Қайта тикланувчи энергия манбалари (шамол ва қуёш электр станциялари ёки парки) учун:

электр станцияси ёки паркининг тўлиқ номи;

уланиш нуқтасида номинал қувват (ўзгарувчан ток қуввати) P [MW];

Шамол электр станциясининг ўрнатилган актив қуввати Pinstmax [MW];

қуёш электр станцияси инверторининг максимал ўрнатилган қуввати Pinstmax [MW];

уланиш (ишга тушириш) режалаштирилган йил;

электр станциясининг бир чизиқли (ички, ўрта кучланишли) схемаси лойиҳаси;

тармоқ трансформаторларининг умумий сони;

объектни жойлашадиган манзили;

электр станцияси ёки паркининг жойлашувининг тавсифи ва график тасвири (тегишли шаклда тақдим этилади - AutoCADда "dwg" географик боғлаш файли);

концептуал ечим (имкониятга кўра);

ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси истеъмоли [MW];

электр станцияси ёки паркининг камида уч йил давомида соатлик ишлаб чиқаришини баҳолаш маълумотлари (шамол тезлиги, радиация ва бошқаларни ўлчаш асосида).


3. Электр энергиясини сақлаш тизимлари учун:

электр энергиясини сақлаш тизимининг номи;

электр энергиясини сақлаш технологиясининг тури;

уланиш нуқтасидаги номинал қуввати - Р [MW], маълумотлар иккала (генерация/истеъмол) режимлар учун ҳам тақдим этилиши керак;

максимал актив қувват (ўрнатилган қувват) - Pinstmax [MW];

максимал сақлаш ҳажми (сақлаш қуввати) - Einst [MWс];

уланиш (ишга тушириш) режалаштирилган йил;

сақлаш тизимининг бир чизиқли (ички, ўрта кучланишли) схемаси лойиҳаси;

тармоқ трансформаторларининг умумий сони;

қувватлантириш (зарядлаш) ва қувватсизлантириш (разрядлаш) тезлиги (C-rate);

объектни жойлашадиган манзили.


4. Узатиш тизимига уланадиган Тақсимлаш тизими оператори ва йирик истеъмолчилар учун:

объектнинг тўлиқ номи;

уланиш нуқтасида зарур қувват Р [MW];

уланиш режалаштирилган йил;

объектнинг режалаштирилган бир чизиқли схемаси;

тармоқ трансформаторларининг умумий сони;

объектнинг жойлашган манзили;

электр станцияси ёки паркининг жойлашувининг тавсифи ва график тасвири (тегишли шаклда тақдим этилади - autocadда "dwg" географик боғлаш файли);

уланиш нуқтасида уч қутбли қисқа туташувнинг минимал қуввати миқдори;

концептуал лойиҳа (агар мавжуд бўлса);

камида бир йил давомида баҳоланган соатлик истеъмоли.


5. Гидроаккумуляцияловчи электр станциялар учун:

объектнинг номи;

уланиш нуқтасида ўрнатилган қувват - Р [MW], маълумотлар иккала (генератор/насос) режимлар учун ҳам тақдим этилиши керак;

максимал актив (ўрнатилган) қувват - Pinst [MW], маълумотлар иккала (генератор/насос) режимлар учун ҳам тақдим этилиши керак;

уланиш (ишга тушириш) режалаштирилган йил;

режалаштирилган бир қутбли ўрнатиш схемаси;

блок трансформаторларнинг умумий сони;

объектнинг жойлашган манзили;

электр станцияси ёки паркининг жойлашувининг тавсифи ва график тасвири (тегишли шаклда тақдим этилади - AutoCADда "dwg" географик боғлаш файли);

концептуал лойиҳа (агар мавжуд бўлса);

камида бир йил давомида соатлик ишлаб чиқариш ва истеъмолни баҳолаш натижалари;

насос ва генератор режимларида актив қувватини ростлаш имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар.

        

           




Қоидаларга

8-ИЛОВА



Узатиш тизимида кучланиш тушиб кетишида

Фойдаланувчиларга қуйиладиган талаблар

         

          

Umin - Фойдаланувчининг объекти узатиш тармоғига уланган ҳолда қолиши керак бўлган минимал ишчи кучланиш.

         

            




Қоидаларга

9-ИЛОВА



Юқори кучланиш ҳолатларида Фойдаланувчиларга

қуйиладиган талаблар

          

Изоҳ:

Uмах - максимал кучланиш;

t - вақт.

        

          




Қоидаларга

10-ИЛОВА



Узатиш тизимидаги юқори гармоникалар қийматлари

         

3 га бўлинмайдиган тоқ

гармоникалар

     

3 га бўлинадиган тоқ

гармоникалар

     

Жуфт гармоникалар

Гармоника

тартиби

(h)

  

Гармоник

кучланиш

(%)

   

Гармоника

тартиби

(h)

    

Гармоник

кучланиш

(%)

     

Гармоника

тартиби

(h)

    

Гармоник

кучланиш

(%)

     

5


2

3

2

2

1.4

7


2

9

1

4

0.8

11


1.5

21

0.2

8

0.4

13


1.5

21

0.2

8

0.4

17 h 49

         

1.2 * 17/h

21 h 45

0.2

10 h 50

0.19*10/h +0.16

         

            






Қоидаларга

11-ИЛОВА



Реал вақт режимида алмашиладиган

маълумотлар рўйхати

           

Тури

    

Маълумотларни тавсифлаш

    

Бирлиги/Ҳолати

    

      

1. Узатиш тизими операторининг 500 kV, 220 kV

ва 110 kV кучланишли подстанциялари ва электр узатиш

тармоқлари (фойдаланувчилар уланган ячейкалари)

        

M

Фаза токи


А (I0, I4, I8)

M

Уч фазали актив қувват


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Уч фазали реактив қувват


МВАр ("-" истеъмол, "+" етказиш)


M

Линия кучланиши


kV (U04, U48, U08)

M

Частота


Hz (дақ.2 каср)

M

Носозликларни аниқлаш


km

S

Автоматик ўчиргич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз


S

Ажратгич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

S

Ерга улаш қурилмаси


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

C

Автоматик ўчиргич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

C

Ажратгич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

C

Ерга улаш қурилмаси


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

A

Бошқарув марказини танлаш


Ёқилган/танаффусда

A

Кучланиш мавжудлиги


Ёқилган/танаффусда

A

"AHY" га берилган буюртма


Ёқилган/танаффусда

A

"APU" блокланганлиги


Ёқилган/танаффусда

A

Автоматик қайта улаш муваффақиятли


Ёқилган/танаффусда

A

Масофавий ҳимоянинг 1-ҳудуди - ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Масофавий ҳимоянинг 2-ҳудуди - ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Масофавий ҳимоянинг 3-ҳудуди - ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Масофавий ҳимоянинг 4-ҳудуди - ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Тескари йўналишдаги масофавий ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Масофавий ҳимояни қўзғатиш даражаси- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Масофавий ҳимоя 0 фаза-қўзғатиш


Ёқилган/танаффусда

A

Масофавий ҳимоя 4 фаза-қўзғатиш


Ёқилган/танаффусда

A

Масофавий ҳимоя 8 фаза-қўзғатиш


Ёқилган/танаффусда

A

Ерга туташувдан масофавий ҳимоя-қўзғатишдан ҳимоя


Ёқилган/танаффусда

A

Масофавий ҳимоя блокланган


Ёқилган/танаффусда

A

Асосий ҳимоя 1-носозлик


Ёқилган/танаффусда

A

Асосий ҳимоя 2- носозлик


Ёқилган/танаффусда

A

Заҳира ҳимояси- носозлик


Ёқилган/танаффусда

A

бўйлама дифференциал ҳимоя - узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Беқарор бўйлама дифференциал ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

бўйлама дифференциал ҳимоя,0 фаза-қўзғатиш


Ёқилган/танаффусда

A

бўйлама дифференциал ҳимоя, 4фаза-қўзғатиш


Ёқилган/танаффусда

A

бўйлама дифференциал ҳимоя, 8 фаза-қўзғатиш


Ёқилган/танаффусда

A

Ерга туташувдан бўйлама дифференциал ҳимоя-қўзғатиш


Ёқилган/танаффусда

A

бўйлама дифференциал ҳимоя-алоқада носозлиги


Ёқилган/танаффусда

A

бўйлама дифференциал ҳимоя-блокланган


Ёқилган/танаффусда

A

Ўта юкланишдан ҳимоя -ўчирилган


Ёқилган/танаффусда

A

Ўта юкланишдан ҳимоя 1 поғонаси -блокланган


Ёқилган/танаффусда

A

Ўта юкланишдан ҳимоя 2 поғонаси -блокланган


Ёқилган/танаффусда

A

Ўта юкланишдан ҳимоя 1 поғонаси -сигнализация


Ёқилган/танаффусда

A

Ўта юкланишдан ҳимоя 2 поғонаси -сигнализация

Ёқилган/танаффусда


A

Ўта юкланишдан ҳимоя 1 поғонаси - ўчириш

Ёқилган/танаффусда


A

Ўта юкланишдан ҳимоя 2 поғонаси - ўчириш

Ёқилган/танаффусда


A

Ерга туташувдан йўналтирилган ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш

Ёқилган/танаффусда


A

Ток бўйича ўта юкланишдан захира ҳимояси- узиб қўйиш, ўчириш

Ёқилган/танаффусда


A

Ерга туташувдан захира ҳимояси- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Носозликдан ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Алмашлаб улагичнинг носозлигидан ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Ўчиргич қутбларининг носимметриялиги-ажратиш


Ёқилган/танаффусда

A

Ток бўйча ўта юкланишдан ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Ерга туташувдан ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Таъминотда узилиш-сигнализация


Ёқилган/танаффусда

A

Ўчириш занжирларини 1-бошқариш-Ўчиргични бошқариш-сигнализация


Ёқилган/танаффусда

A

Ўчириш занжирларини 2-бошқариш-Ўчиргични бошқариш-сигнализация


Ёқилган/танаффусда

A

Автоматик ўиргичнинг 1-босқичида элегаз босимининг пасайиши-огоҳлантириш сигнали


Ёқилган/танаффусда

A

Автоматик ўиргичнинг 2-босқичида элегаз босимининг пасайиши-блоклаш


Ёқилган/танаффусда

A

Ҳаво линиясининг бошқа томонидан масофавий ҳимоя сигналларини қабул қилиш


Ёқилган/танаффусда

A

Ҳаво линиясининг бошқа томонидан ерга туташувдан йўналтирилган ҳимоя сигналларини қабул қилиш


Ёқилган/танаффусда

A

Линиянинг бошқа томонига масофавий ҳимоя сигналларини юбориш


Ёқилган/танаффусда

A

Ҳаво линиясининг бошқа томонига ерга туташувдан ҳимоянинг йўналтирилган сигналларини юбориш


Ёқилган/танаффусда

A

Масофавий ҳимоя- алоқада носозлиги


Ёқилган/танаффусда

A

Ерга туташувдан йўналтирилган ҳимоя- алоқада носозлиги


Ёқилган/танаффусда

A

Масофавий ҳимоя 2 даражали тезланиш-узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Ерга туташувдан йўналтирилган ҳимоя тезланиши- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Алмашлаб улагич пружиналари-бўшашган


Ёқилган/танаффусда

A

Токни ҳисобга олиш занжирлари-носозлик


Ёқилган/танаффусда

A

Кучланишни ҳисобга олиш занжирлари-носозлик


Ёқилган/танаффусда

A

Иссиқлик ҳимояси-сигнализация*


Ёқилган/танаффусда

A

Иссиқлик ҳимояси- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Кабелда мойнинг юқори босими*


Ёқилган/танаффусда

A

Кабелда мойнинг паст босими*


Ёқилган/танаффусда

A

Кабелда мой босими (умумий)*


Ёқилган/танаффусда

A

Муфтада мойнинг паст босими*


Ёқилган/танаффусда

A

Якуний ўчириш**


Ёқилган/танаффусда

IM

Актив энергия (узатиш/қабул қилиш)***


mln kW·h

IM

Реактив энергия (узатиш/қабул қилиш)***


MVAr·h

*) кабель (ер ости) алоқа линияларининг сигналлари


**) ҳимоя функцияларини фаоллаштириш учун гуруҳланган сигнал, бундан кейин автоматик қайта улаш бошланмайди ва ҳимоя функцияларининг фаоллашиши ўчиришга олиб келади.


***) узатиш тизимига уланиш нуқталарида энергия ўлчовлари


        

2. Мос келадиган трансформатор ячейкалари билан

500/х, 220/х ва 110/х трансформаторлар

        

M

Юқори кучланиш томонидаги фаза токи


А (I0, I4, I8)

M

Ўрта кучланиш томонидаги фаза токи


А (I0, I4, I8)

M

Паст кучланиш томонидаги фаза токи


А (I0, I4, I8)

M

Юқори кучланиш томонидаги уч фазали актив қувват


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Юқори кучланиш томонидаги уч фазали реактив қувват


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Ўрта кучланиш томонидаги уч фазали актив қувват


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Ўрта кучланиш томонидаги уч фазали реактив қувват


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Паст кучланиш томонидаги уч фазали актив қувват


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Паст кучланиш томонидаги уч фазали реактив қувват


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Юқори кучланиш томонидаги линия (чизиқли) кучланиши


kV (U04,U48, U08)

M

Ўрта кучланиш томонидаги линия (чизиқли) кучланиши


kV (U04,U48, U08)

M

Паст кучланиш томонидаги линия (чизиқли) кучланиши


kV (U04,U48, U08)

M

Шаҳобчалар алмашлаб улагичи ҳолати


Позиция рақами

IM

Актив энергия (ишлаб чиқариш/қабул қилиш)*


MW·h

IM

Реактив энергия (ишлаб чиқариш/қабул қилиш)*


МVAr·h

S

Автоматик ўчиргич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

S

Ажратгич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

S

Ерга улаш қурилмаси


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

C

Автоматик ўчиргич**


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

C

Ажратгич**


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

C

Ерга улаш қурилмаси**


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

A

Бошқарув ҳолатини танлаш


Жойидан/масофадан

A

Газ релели (Бухгольц) ўчиргич- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Трансформаторнинг газ релеси (Бухголц)-узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Дифференциал ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Ерга туташувдан чекланган ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Корпус ҳимояси- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Трансформаторнинг бошқа ҳимояси- узиб қўйиш, ўчириш***


Ёқилган/танаффусда

A

Контакт термометри/Тепловизор- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Трансформаторда ортиқча босим релеси- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

*) Узатиш тизимига уланиш нуқтасида ўлчаш.


**) Сигнализация тизимига эга трансформатор камераларида коммутация ускуналарини бошқариш сигналлари.


***) Ўчиришга олиб келадиган ҳимоя функцияларининг гуруҳ сигнали


     

3. 500 kV, 220 kV и 110 kV кучланишли шина тизимлари

ва шина улагич (бириктиргич)лари

        

M

Шина улагичи орқали фаза токи


A (I4)

M

Шиналар линия кучланиши


kV (v3 U4 ёки U48)

M

Шиналар частотаси


Hz (мин.2 каср)

A

Кучланиш


Кучоаниш паст, кучланиш йўқ

S

Автоматик ўчиргич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

S

Ажратгич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

S

Ерга улаш қурилмаси


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

A

Шиналар дифференциал ҳимояси- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Ток бўйича ўта юкланишдан ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Умумий ўчириш- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Автоматик ўчиригичнинг носозлигидан ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

A

Ўта юкламадан 1 даражали ҳимоя-сигнализация


Ёқилган/танаффусда

A

Ўта юкламадан 2 даражали ҳимоя-сигнализация


Ёқилган/танаффусда

A

Ўта юкламадан 2 даражали ҳимоя- узиб қўйиш, ўчириш


Ёқилган/танаффусда

      

4. Гидро ва турбо генераторлар

         

M

Статорнинг фаза токи


A (I4)

M

Статорнинг линия кучланиши


kV (U48)

M

Роторнинг фаза токи


A (I4)

M

Уч фазали актив қувват


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Уч фазали реактив қувват


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Тўлиқ уч фазали қувват


MVA

M

Генераторнинг базавий актив қуввати


MW

M

Иккиламчи ростлашнинг ўзгариш тезлиги


MW/min

M

Мақсадли актив қувват


MW

M

Кучланиш регуляторининг статик ҳолати


%

M

Иккиламчи ростлашда максимал актив қувват


MW

M

Иккиламчи ростлашда минимал актив қувват


MW

M

Учламчи ростлашда максимал актив қувват


MW

M

Учламчи ростлашда минимал актив қувват


MW

M

Электрстанциянинг ҳақиқий актив қувват белгиланган ўрнатмаси


MW

A

AGC (автоматик ишлаб чиқаришни бошқариш) ҳолати*


Ёқилган/ўчирилган

IC

AGC имрульслари*


Юқори/пастки

A

Бирламчи бошқарув ҳолати


Ёқилган/ўчирилган

A

Генераторнинг ҳимоядан ўчирилиши-қўшма сигнал


Ёқилган/танаффус

S

Автоматик ўчиргич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

S

Ажратгич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

S

Ерга улаш қурилмаси


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

SP

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмаси


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

SP

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмаси


kV

SP

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмаси


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

SP

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмаси


/

A

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

A

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

A

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

A

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

M

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


kV

M

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти



M

Сувнинг паст сатҳи


m

M

Сувнинг юқори сатҳи


m

M

Юқори (бош)


m

M

Турбина сарфи


m3/s

M

Умумий оқим


m3/s

M

Сув ўтказгичлар орқали тўлиб кетиш


m3/s

M

Тўлиқ тўлиш


m3/s

*) фақат иккиламчи ростлашда иштирок этувчи электр станциялари учун


     

5. Электр станциялар истеъмоли

   

M

Уч фазали актив қувват


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Уч фазали реактив қувват


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

S

Автоматик ўчиргич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

S

Ажратгич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

S

Ерга улаш қурилмаси


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

      

6. Шамол электр станциялари

    

M

Паст кучланиш томонида-фаза токи*


A (I0, I4, I8)

M

Паст кучланиш томонида-актив қувват*


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Паст кучланиш томонида-реактив қувват*


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Паст кучланиш томонида-тизим кучланиши*


kV (U04,U48, U08)

M

Юқори кучланиш томонида-тизим кучланиши*


kV (U04,U48, U08)

M

Шаҳобчалар алмашлаб улагичи ҳолати


Позиция рақами

M

Кучланиш регуляторининг статик ҳолати


%

M

Иккиламчи ростлашда максимал актив қувват*


MW

M

Иккиламчи ростлашда минимал актив қувват*


MW

M

Учламчи ростлашда максимал актив қувват*


MW

M

Учламчи ростлашда минимал актив қувват*


MW

M

Электрстанциянинг ҳақиқий актив қувват белгиланган ўрнатмаси


MW

A

AGC (автоматик ишлаб чиқаришни бошқариш) ҳолати**


Ёқилган /ўчирилган

IC

AGC имрульслари**


Юқори/пастки

A

Бирламчи бошқарув ҳолати


Ёқилган /ўчирилган

S

Автоматик ўчиргич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носозлик

S

Ажратгич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носозлик

S

Ерга улаш қурилмаси


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носозлик

A

Трансформаторни ҳимоя орқали ўчириш-жамланма сигнал


Ёқилган/танаффус

M

Генератордан уч фазали актив қувват


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Генератордан уч фазали реактив қувват


МВар ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Шамол электр станцияларининг жами актив қуввати


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Шамол электр станцияларининг жами реактив қуввати


МВар ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Қувват коэффициенти


-

M

Эксплуатациядаги шамол генераторлари сони


дона

M

Шамол тезлиги пастлиги сабабли ишламай қолган шамол генераторлари сони


дона

M

Юқори шамол тезлиги туфайли ишламай қолган шамол генераторлари сони


дона

M

Бошқа сабабларга кўра ишламай қолган шамол генераторлари сони (носозлик, техник хизмат кўрсатиш, синов)


дона

M

Шамол генератори маркази баландлигидаги шамол тезлиги


m/s

M

Шамол йўналиши


°

M

Ҳаво ҳарорати


°C

M

Ҳаво босими


mbar

SP

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмаси (жами, электр станциясиялари кесимида)


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

SP

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмаси


kV

SP

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмаси (жами, электр станциясиялари кесимида)


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

SP

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмаси



M

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


kV

M

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти



A

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

A

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

A

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

A

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

*) Трансформаторнинг паст кучланишли томони, яъни шамол электрстанцияларини тақсимлаш қурилмалари билан уланишидаги маълумотлар


**) Фақат иккиламчи ростлашда иштирок этувчи шамол станциялари учун.


     

7. Қуёш электр станциялари

      

M

Паст кучланиш томонидаги фаза токи*


A (I0, I4, I8)

M

Паст кучланиш томонидаги уч фазали актив қувват*


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Паст кучланиш томонидаги уч фазали реактив қувват*


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Паст кучланиш томонидаги тизим кучланиши*


kV (U04,U48, U08)

M

Шаҳобчалар алмашлаб улагичи ҳолати*


Позиция рақами

M

Кучланиш регуляторининг статик ҳолати


%

M

Генераторнинг базавий актив қуввати


MW

M

Иккиламчи ростлашнинг ўзгариш тезлиги**


MW/дақ

M

Мақсадли актив қувват**


MW

M

Иккиламчи ростлашда максимал актив қувват**


MW

M

Иккиламчи ростлашда минимал актив қувват**


MW

M

Учламчи ростлашда максимал актив қувват


MW

M

Учламчи ростлашда минимал актив қувват


MW

M

Электрстанциянинг ҳақиқий актив қувват белгиланган ўрнатмаси


MW

A

AGC (автоматик ишлаб чиқаришни бошқариш) ҳолати**


Ёқилган/ўчирилган

IC

AGC имрульслари**


Юқори/пастки

A

Бирламчи бошқарув ҳолати


Ёқилган/ўчирилган

S

Автоматик ўчиргич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носозлик

S

Ажратгич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носозлик

S

Ерга улаш қурилмаси


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носозлик

A

Трансформаторни ҳимоя орқали ўчириш-жамланма сигнал


Ёқилган/танаффус

SP

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмаси (жами, электр станциясиялари кесимида)


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

SP

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмаси


kV

SP

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмаси (жами, электр станциясиялари кесимида)


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

SP

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмаси



M

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


kV

M

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти



A

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

A

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

A

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

A

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

*) Трансформаторнинг паст кучланишли томони, яъни қуёш фото электр станцияларини тақсимлаш қурилмалари билан уланишидаги маълумотлар


**) Фақат иккиламчи назоратда иштирок этадиган қуёш фото электр станциялари учун.


       

8. Узатиш тизимига уланган якуний

истеъмолчилар объектлари

      

M

Паст кучланиш томонидаги фаза токи


A (I0, I4, I8)

M

Паст кучланиш томонидаги уч фазали актив қувват


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Паст кучланиш томонидаги уч фазали реактив қувват


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Паст кучланиш томонидаги тизим кучланиши


kV (U04,U48, U08)

M

Шаҳобчалар алмашлаб улагичи ҳолати


Позиция рақами

IM

Актив қувват*


MW*h

IM

Реактив қувват*


MVAr*h

S

Автоматик ўчиргич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

S

Ажратгич


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

S

Ерга улаш қурилмаси


Ёқилган, ўчирилган, нейтрал, носоз

A

Трансформаторни ҳимоя орқали ўчириш-жамланма сигнал


Ёқилган/ўчирилган

*) Электр энергиясини узатиш тизимига уланиш нуқтасидаги ҳисоб-китоб.


     

9. Электр энергиясини сақлаш тизимлари

        

SP

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмаси


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

SP

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмаси


kV

SP

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмаси


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

SP

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмаси



A

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

A

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси



A

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

A

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмасининг индикацияси


Жойидан/масофадан

M

Актив қувватининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


MW ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Кучланишнинг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


kV

M

Реактив қувватининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти


MVAr ("-" истеъмол, "+" етказиш)

M

Қувват коэффициентининг белгиланган ўрнатмасига тескари алоқа маълумоти



M

Генераторнинг базавий актив қуввати


MW

M

Иккиламчи ростлашнинг ўзгариш тезлиги


MW/дақ

M

Мақсадли актив қувват


MW

M

Кучланиш регуляторининг статик ҳолати


%

M

Иккиламчи ростлашда максимал актив қувват


MW

M

Иккиламчи ростлашда минимал актив қувват


MW

M

Учламчи ростлашда максимал актив қувват


MW

M

Учламчи ростлашда минимал актив қувват


MW

A

AGC (автоматик ишлаб чиқаришни бошқариш) ҳолати*


Ёқилган/ўчирилган

IC

AGC имрульслари*


Юқори/пастки

A

Бирламчи бошқарув ҳолати


Ёқилган/ўчирилган

*) фақат иккиламчи ростлашда иштирок этувчи электр энергиясини сақлаш тизимлари учун.

         

          

Изоҳ. Реал вақт режимида маълумотлар алмашинувида қуйидаги шартли белгилардан (қисқартма) фойдаланилади:

M - ўлчов;

S - ҳолат (статус);

A - сигнал (огоҳлантириш);

C - кўрсатма;

IM - импульс ўлчовлари;

SP - белгиланган ўрнатма;

IC - импульс кўрсатмаси.

      

           




Қоидаларга

12-ИЛОВА



110 kV ва ундан паст кучланишли шиналарга

уланишда генерацияловчи модулларнинг, тизим

частотаси ўзгаришларининг турли диапазонларида

актив қувват ишлаб чиқариш қобилияти

        

f


47,0 - 48,0 Hz

48,0 - 49,0 Hz

49,0 - 52,0 Hz

U


0,9 Unom - 1,15 Unom

     

P > 0,95 Pnom

P >0,975 Pnom

P = Pnom

0,85 Unom - 0,9 Unom

       

P> 0,875 Pnom

P> 0,875 Pnom

P> 0,875 Pnom

        

Бунда:

U - уланиш нуқтасидаги кучланиш;;

f - электр энергетика тизимидаги частота;

Pnom - генерацияловчи модулнинг номинал актив қуввати;

Unom - объект уланган электр тармоғининг номинал кучланиши;



220 ва 500 kV кучланишли шиналарга уланишда

генерацияловчи модулларнинг, тизим частотаси

ўзгаришларининг турли диапазонларида актив

қувват ишлаб чиқариш қобилияти

        

f

         

47,0 - 48,0 Hz

48,0 - 49,0 Hz

49,0 - 52,0 Hz

U

    

0,95 Unom -1,1 Unom

     

P > 0,95 Pnom

P >0,975 Pnom

P = Pnom

0,90 Unom -0,95 Unom

     

P> 0,875 Pnom

P> 0,875 Pnom

P> 0,875 Pnom

           

Бунда:

U - уланиш нуқтасидаги кучланиш;;

f - электр энергетика тизимидаги частота;

Pnom - генерацияловчи модулнинг номинал актив қуввати;

Unom - объект уланган электр тармоғининг номинал кучланиши;

         

          




Қоидаларга

13-ИЛОВА



Электр энергетика тизимида частотанинг

хаддан ташқари кутарилишида актив

қувватни камайтириш

         

          

Изоҳ:

P - актив қувват ўзгариши;

Pn - синхрон генерацияловчи модулнинг актив қуввати ёки қайта тикланувчи энергия манбалари учун уланиш нуқтасидаги жорий актив қувват;

f - ягона электр энергетика тизими частотаси;

f/fр - частота ўзгариши.

          

           




Қоидаларга

14-ИЛОВА



Генерацияловчи модулларнинг

кучланишни ростлаши

         

        

        

          

           




Қоидаларга

15-ИЛОВА



Паст частотада актив қувватни ошириш

          

         

Изоҳ:

P - актив қувват ўзгариши;

Pn - синхрон генерацияловчи модулнинг актив қуввати ёки қайта тикланувчи энергия манбалари учун уланиш нуқтасидаги жорий актив қувват;

f - ягона электр энергетика тизими частотаси;

f/fр - частота ўзгариши.

        

           




Қоидаларга

16-ИЛОВА



Қайта тикланувчи энергия манбаларининг

P-Q/Pmax характеристикаси

         

         

Изоҳ:

P - актив қувват;

Q/Pmax - реактив қувватнинг актив қувватга нисбатан ўзгариши.

        

          




Қоидаларга

17-ИЛОВА



Нормал иш режимида кучланишни ростлаш ва

ташқи таъсирлар содир бўлганда кучланишни

ушлаб туриш тамойили

             

          

             




Қоидаларга

18-ИЛОВА



Электр энергиясини сақлаш тизимлари

учун оптимал иш режими

            

          

             

            




Қоидаларга

19-ИЛОВА



Паст кучланишли тармоқларга

уланган электр энергиясини сақлаш

тизимларининг иш режими

           

            

Изоҳ:

В ҳудуд чегарасида тармоққа уланган ҳолда қолиш мажбурий;

А ва С ҳудудлар чегараларида тармоқдан узулишга рухсат этилади.

          

            




Қоидаларга

20-ИЛОВА



Электр энергиясини сақлаш тизимларига

LFSM-O бўйича талаблар

           

Изоҳ:

Время: 0.1257
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск