ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2024 й. 400-сон "Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2024 й.

N 400




ИССИҚХОНА ХЎЖАЛИКЛАРИГА

ИССИҚХОНАЛАРНИ КЎМИР ЁҚИЛҒИСИДА

ИСИТИШ УЧУН КЎМИР ҚОЗОНИНИ ХАРИД

ҚИЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Иссиқхона хўжаликлари ва мева-сабзавотларни экспорт қилувчи корхоналарнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 27 октябрдаги 567-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва маҳсулот етиштириш ҳажмларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби;

иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонидан фойдаланиш юзасидан мониторинг юритиш тартиби.


2. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) бир ой муддатда 2024 йилда кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб бериладиган иссиқхоналарнинг манзилли рўйхатини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ "Agrosubsidiya" ахборот тизимига киритилган иссиқхона хўжаликларига ўз вақтида субсидия ажратилишини назорат қилиб борсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 10 июль



























Время: 0.1010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск