ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.07.2024 й. 400-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 9 июлдаги

400-сон қарорига

ИЛОВА



Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни

кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини

харид қилиш харажатларининг бир қисмини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


иссиқхона хўжаликлари - саноат усулида иссиқхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар ва бошқа юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги субъектлари;


кўмир қозон - иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлган қозон;


талабгор - кўмир қозонини харид қилган ва харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги субъекти;


субсидия - иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган кўмир қозони харажатларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериладиган қисми;


"Agrosubsidiya" АТ - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ва субсидияларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизматлар кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими.


3. Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун харид қилинган кўмир қозони харажатларининг 20 фоизгача қисмини қоплаш мақсадида, бироқ 80 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия берилади.

Иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисми ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қопланади.


4. Субсидия "В" ва ундан юқори тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинг даражасига эга иссиқхона хўжаликларига берилади.

Бунда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинг даражасидан келиб чиқиб, субсидиянинг амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

"ААА" тоифа - амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;

"АА" тоифа - амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;

"А" тоифа - амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;

"ВВВ" тоифа - амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;

"ВВ" тоифа - амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;

"В" тоифа - амалдаги миқдорнинг 50 фоизи.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ БЎЙИЧА

АРИЗА БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ


5. Ҳар бир туман (Қувасой шаҳар)да иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш мақсадида кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда -туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этилади.


6. Талабгор иссиқхонани кўмир ёқилғисида иситиш мақсадида кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳига "Agrosubsidiya" АТ орқали ариза билан мурожаат қилади ҳамда қуйидагиларни илова қилади:

атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларда самарадорлиги 99,5 фоиздан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

иссиқхона хўжалигининг кадастр маълумотлари;

кўмир қозонининг мувофиқлик сертификати;

фаолияти бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

кўмир қозонининг олди-сотди ва/ёки пудрат шартномаси, ўрнатиш ишлари сифатли бажарилганлиги тўғрисидаги далолатнома ҳамда ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхаси;

кўмир қозонининг иссиқхонани иситиш учун талаб этиладиган иситиш қувватига эгалиги ва иссиқхона майдонининг иситиш қозонига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Талабгор аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Талабгор кўмир қозонини харид қилиш бўйича шартнома имзоланган кундан бошлаб бир йил мобайнида субсидия ажратиш юзасидан туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи томонидан аризани қабул қилиш рад этилади.



3-БОБ. ТАЛАБГОРНИНГ МУРОЖААТИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА СУБСИДИЯ АЖРАТИШ


8. Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи ҳар йили 1 мартга қадар:

талабгор томонидан ўрнатилган кўмир қозонининг энергия жиҳатдан самарадорлик даражасини ҳамда белгиланган тартибда ўрнатилганлигини, иссиқхонани иситиш учун талаб этиладиган қувватга эгалиги ва иссиқхона майдонининг қурилма қувватига мувофиқлигини, шунингдек, иссиқхона лойиҳасининг параметрларига кўра жойлаштирилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;

ўрганиш натижаларига кўра ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ хулосани расмийлаштирган ҳолда талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради;

талабгорларнинг манзилли рўйхатидан келиб чиқиб, талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг талабгорларнинг манзилли рўйхатини ва хулосаларни кўриб чиқиш учун "Agrosubsidiya" АТ орқали Агентликка юборади.

Талабгорларнинг манзилли руйхатини шакллантиришда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

иссиқхона объектлари соз ҳолатда бўлганлиги;

иссиқхона хўжаликлари амалда фаолиятини самарали йўлга қўйиб, йил давомида камида битта маҳсулот турини етиштираётганлиги;

"В" ва ундан юқори Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинг даражасига эга иссиқхона хўжаликлари эканлиги.


9. Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:

туман (Қувасой шаҳар) ҳокими - ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини жойига чиққан ҳолда муддатида ва тўлиқ ўрганишга ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўғрилигига;

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - субсидия ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилиши ва мувофиқлаштирилишига;

туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи - иссиқхона хўжалигининг кадастр маълумотлари тўғрилигига;

туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи - талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотлар тўғрилигига;

туман (Қувасой шаҳар) солиқ инспекцияси раҳбари - талабгорнинг солиқ ҳисоботларини топшириб бориши тўғрисидаги маълумотлар тўғрилигига;

хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбари - талабгорнинг банк ҳисобварағидан пул айланмаси тўғрисидаги маълумотлар тўғрилигига;

туман (Қувасой шаҳар) статистика бўлими бошлиғи - талабгорнинг статистика ҳисоботларини топшириб бориши тўғрисидаги маълумотлар тўғрилигига;

туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси - қурувчи-пудрат ташкилотлари билан тузиладиган шартномада талабгорнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинишига;

туман (Қувасой шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи - қишлоқ хўжалиги субъектининг фаолияти бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги ҳамда кўмир қозони чанг-газ тозалаш ускунаси билан жиҳозланганлигига;

Агентликнинг туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офиси раҳбари - кўмир қозонининг мувофиқлик сертификати мавжудлиги, иссиқхонани иситиш учун талаб этиладиган иситиш қувватига эгалиги ва иссиқхона майдонига мувофиқлигига.


10. Агентлик ҳар йили 20 мартга қадар:

талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади;

талабгорнинг манзилли рўйхатга киритилганлигини текширади;

ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади;

талабгорларнинг манзилли рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.


11. Талабгорга харид қилинган кўмир қозони харажатларининг бир қисмини қоплашни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

талабгорнинг ўз аризасига асосан;

ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ келмаганда;

талабгор томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;

кўмир қозони сифатсиз ўрнатилганда ва иссиқхона лойиҳасининг параметрларига кўра жойлаштирилмаганда;

қишлоқ хўжалиги субъекти тугатилганда.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан талабгорга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Агентлик субсидия ажратишни рад этган тақдирда, талабгорни бир кун муддатда "Agrosubsidiya" АТ орқали рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.

Субсидия ажратиш рад этилган талабгор Агентликнинг қарорида кўрсатилган рад этиш сабабларини биринчи марта мурожаат қилган кундан бошлаб бир йил давомида бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.

Талабгор туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 апрелга қадар Агентлик томонидан тақдим этилган талабгорларнинг манзилли рўйхатини ўрганиб чиқиб, Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) тасдиқлаш учун киритади.


13. Ҳукумат комиссияси ҳар йили 15 апрелга қадар талабгорларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлайди.


14. Агентлик Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган талабгорларнинг манзилли рўйхатига мувофиқ ўн иш куни ичида талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.



4-БОБ. КЎМИР ҚОЗОНИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ ЮРИТИШ


15. Талабгор иссиқхонани иситиш учун ўрнатилган кўмир қозонидан беш йил мобайнида фойдаланиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириши шарт.


16. Агентлик Ўзбекистон Респбликаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда ва талабгор иштирокида бир йилда бир марта (ҳисобот йилининг октябрь ойидан кейинги йилнинг апрель ойига қадар) кўмир қозонидан фойдаланиш юзасидан мониторинг ўтказади.

Мониторинг натижалари асосида Агентлик томонидан икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда далолатноманинг бир нусхаси Агентликда ва иккинчи нусхаси талабгорда сақланади.


17. Агентлик ва талабгор ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган талабларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, Агентлик уч иш куни ичида талабгорга ажратилган субсидияни қайтариш ҳақидаги огоҳлантириш хатини юборади.


18. Талабгор огоҳлантириш хатини олган кундан эътиборан бир ой ичида ажратилган субсидияни Агентликнинг шартномада кўрсатилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.

Шартномада назарда тутилган талабларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланган йилга қараб, субсидия қуйидаги тартибда қайтарилади:

1 йилда - 100 фоиз;

4 йилда - 40 фоиз;

2 йилда - 80 фоиз;

5 йилда - 20 фоиз.

3 йилда - 60 фоиз;


19. Талабгор субсидияни белгиланган муддат ва миқдорда қайтармаганда, Агентлик субсидияни суд тартибида ундириш чораларини кўради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Субсидия беришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилади.

Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.


21. Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.


22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир

ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид

қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Қишлоқ хўжалиги субъекти (кейинги ўринларда -талабгор)


Кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш мақсадида кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳига (кейинги ўринларда - туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи) "Agrosubsidiya" АТ орқали ариза билан мурожаат қилади.


Кўмир қозон ишга туширилгандан сўнг ихтиёрий равишда









2-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи


Талабгор томонидан киритилган аризани мазкур Низомнинг 6-8 бандларига мослигини кўриб чиқиб, манзилли рўйхатга киритади ва талабгорга субсидия ажратиш бўйича хулосасини Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тақдим этади.


Ҳар йили 1 мартга қадар









3-босқич

Агентлик


Талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда талабгорнинг манзилли рўйхатга мослигини текширади.

Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Манзилли рўйхатни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.


Ҳар йили 20 мартга қадар









4-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Агентлик томонидан киритилган манзилли рўйхатни умумлаштириб Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) тасдиқлаш учун киритади.


Ҳар йили 1 апрелга қадар









5-босқич

Ҳукумат комиссияси


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан киритилган манзилли рўйхатни кўриб чиқиб тасдиқлайди.


Ҳар йили 15 апрелга қадар









6-босқич

Агентлик


Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.


10 иш куни ичида



           





Низомга

2-ИЛОВА



Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир

ёқилғисида иситиш мақсадида кўмир қозонини харид

қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун

субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман

(Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


4. Туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи


5. Туман (Қувасой шаҳар) солиқ инспекцияси раҳбари


6. Хизмат кўрсатувчи тижорат банклари раҳбарлари


7. Туман (Қувасой шаҳар) статистика бўлими раҳбари


8. Туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


9. Туман (Қувасой шаҳар) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи


10. Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офиси раҳбари






Низомга

3-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

____________ тумани ҳокими,

туман (Қувасой шаҳар) ишчи

гуруҳи раҳбари

________ ____________________

(имзо)                             (Ф.И.О.)


20___ йил "____" ____________

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир

ёқилғисида иситиш мақсадида кўмир қозонини харид

қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун

субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман

(Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

_____________ туманида Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш мақсадида кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи "________________________" МЧЖ/фермер хўжалиги/деҳқон хўжалигининг 20__ йил "___"_________даги ____-сон мурожаати ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:


1. Қишлоқ хўжалиги субъектининг номи: ____________________________.


2. Иссиқхона ва муқобил энергия қурилмаси тўғрисида маълумотлар:

а) иссиқхона тури:_______, ўлчами:___га, шундан экин майдони:___га, контур рақами:___;

б) муқобил энергия тури:______________, иситиш қуввати (ҳажми):___________.


2. Муқобил энергия қурилмаси харид қилинган ташкилот номи:______________, у билан тузилган шартнома рақами ва санаси: _____-сон шартнома, 202__ йил "____" ________.


3. Муқобил энергия қурилмасини қурилиш-пудратчи номи:_____________, у билан тузилган шартнома рақами ва санаси: _____-сон шартнома, 202__ йил "____" ________.


4. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи: "___________" АТБ ________ филиали.


ХУЛОСА:


"______________" МЧЖ/фермер хўжалиги/деҳқон хўжалиги томонидан иссиқхона ўлчами ____га, шундан экин майдони ___га бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун барпо қилинган иссиқхонада "_________" ёқилғисида ишловчи муқобил энергия қурилмаси ўрнатилган ва мазкур қурилма ____га ўлчамдаги иссиқхонани иситиш учун ______ қувватга эга, ушбу қурилмадан камида беш йил мобайнида фойдаланиш шарти билан __________ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.


Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи аъзолари:

Т/р

Ф.И.О.

Имзо

Лавозими


1.



Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари


2.



Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


3.



Туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи


4.



Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман (Қувасой шаҳар) кенгаши раиси


5.



Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офиси раҳбари


6.



Туман (Қувасой шаҳар) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 10 июль









































Время: 0.1016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск