ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Банк қонунчилиги /

Марказий банк Бошқарувининг 14.06.2024 й. 17/5-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.07.2024 й. 1834-11-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.07.2024 й.

N 1834-11




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.06.2024 й.

N 17/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия

ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил

қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия

ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил

қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"якуний назорат - амалиёт кун тугагандан сўнг, кейинги банк иш кунидан кечикмаган ҳолда банкда амалга оширилган барча банк операцияларини (автоматлаштирилган тарзда дастурда ҳисоблаш орқали шаклланган тўлов ҳужжатлари ҳамда банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали амалга оширилган операциялар бундан мустасно) бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини, шу жумладан бирламчи ҳужжатлар асосида ўтказилганлигини текшириш мақсадида амалга ошириладиган назорат.".


2. 13-банднинг учинчи жумласи чиқариб ташлансин.


3. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва уларга қарашли муассасаларнинг тўлов топшириқномалари ва чекларида тўловлар мақсади кўрсатилиши талаб қилинмайди.".


4. 105-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"16561-Омбордаги асосий воситалар" ва "19921-Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар" ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган моддий қимматликлар электрон шаклдаги талабномалар асосида омбордан чиқарилганда, электрон шаклдаги талабномалар бўйича ҳужжатлар айланмаси банкнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади.".


5. 146-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 150-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"150. Тузатиш ордерлари, агар мижозларга битта банк филиали хизмат кўрсатса уч нусхада тузилиши лозим.

Уларнинг биринчи нусхаси ордер бўлиб хизмат қилади, иккинчи ва учинчи нусхалари мижозлар учун дебет ва кредит ёзувлари бўйича билдиришномалар бўлиб ҳисобланади.

Тузатиш ордери матнида қачон ва қайси ҳужжатда хато ёзувга йўл қўйилгани кўрсатилиши керак. Агар унга мижоз аризаси сабаб бўлган бўлса, шу сабаб кўрсатилади . Бунда мемориал ордернинг биринчи нусхасининг орқа томонига кимнинг айби билан хатоликка йўл қўйилганлиги қайд этилади, ижрочининг, шунингдек нотўғри ёзувни назоратдан ўтказган шахснинг лавозими ва фамилияси кўрсатилади. Тузатиш мемориал ордерлари тузилишида асос бўлган аризалар кунлик йиғмажилдга тикилади.".


7. 152-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. 8-илова қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:

"22

Масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов талабномаси".


9. 9-иловада:

"Кт 45401 - "Спот" битими бўйича хорижий валюталардаги фойда" деган сўзлар "Кт 45403 Валюта қолдиқларини қайта баҳолашдан олинган фойда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"Дт 55302 - "Спот" битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар" деган сўзлар "Дт 55304 Валюта қолдиқларини қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 10 июль

































Время: 0.1011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск