ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 й. 387-сон "Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2024 й.

N 387




ТАБИИЙ ГАЗ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сиқилган газни автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (кейинги ўринларда - АГТКШ) орқали сотишни тўлиқ рақамлаштирган ҳолда улардан ноқонуний фойдаланиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш учун лицензия олишда ҳамда белгиланган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса олишда талабгорларга:

а) лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар ҳамда рухсат этишга оид талаб ва шартлар қаторида қуйидаги қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти юкланади:

АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор "UZINFOCOM" МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Энергетика вазирлигининг АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги лицензия олиш Вазирлар Маҳкамаси билан келишилганлигини тасдиқловчи тақдимномаси;

б) янги АГТКШларни қуриш учун табиий газ тармоқларига уланишда техник шартлар ва лицензия фақатгина Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Энергетика вазирлиги тақдимномасига мувофиқ берилади.

Амалдаги лицензиатлар учун ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган талаблардан фақат АГТКШ орқали сотиладиган табиий газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор "UZINFOCOM" МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизимни ўрнатиш талаби 2025 йил 1 январдан бошлаб мажбурий ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда соҳадаги тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу қарорнинг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил этсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 6 июлдаги

387-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда:


а) 25-иловада:


4-позициядаги "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-позицияда:

"д" кичик банддаги "Ўзнефтгазинспекция" сўзи "Ўзэнергоинспекция" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги "з" ва "и" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"з) АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор "UZINFOCOM" МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

и) АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги лицензия олиш бўйича Энергетика вазирлигининг тақдимномаси. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг топшириқ хати АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги талабгорларга лицензия беришда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига асос бўлади";


10-позициядаги "Ўзнефтгазинспекция"нинг" сўзи "Ўзэнергоинспекция"нинг" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 26-иловада:


4-позициядаги "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-позициянинг "д" кичик банди ва 10-позициядаги "Ўзнефтгазинспекция" сўзи "Ўзэнергоинспекция" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда:


а) 3-иловада:


4-позициядаги "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ("Ўзнефтгазинспекция") ҳудудий бўлимлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ("Ўзэнергоинспекция") ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-позициянинг "б" кичик бандида:

тўртинчи хатбошидаги "2018 йил 12 январдаги 22-сон" сўзлари "2024 йил 31 майдаги 319-сон" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"АГТКШ оркали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор "UZINFOCOM" МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги;

АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги лицензия олиш бўйича Энергетика вазирлигининг тақдимномаси берилганлиги";


б) 4-илованинг 4-позициясидаги "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-илованинг 4-позициясидаги "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошкармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 июль













































Время: 0.1021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск