Внимание!

NB! Мазкур Низом расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 08.07.2024 й. 3526-сон билан рўйхатга олинган фавқулодда вазиятлар вазирининг 15.05.2024 й. 144-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 8 июлда 3526-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

фавқулодда вазиятлар вазирининг

2024 йил 15 майдаги

144-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари

ва объектларнинг намунавий хавфсизлик

паспортларини тузиш ва тасдиқлаш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча аҳоли пунктлари ва объектларнинг (бундан ўта муҳим ва тоифаланган объектлар мустасно) намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аҳоли пункти - ҳуқуқий мақом, ном ва чегара билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирлиги (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул);


аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспорти (бундан буён матнда хавфсизлик паспорти деб юритилади) - аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, тизимли ахборот базасини шакллантириш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун тузиладиган ҳужжат;


объект - ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан аҳолига хизмат кўрсатувчи, маълум бир ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўналишига ихтисослашган, мажмуавий технологик жараёнларни ўз ичига олган ташкилот (корхона);


табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар - муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келган вазиятлар;


"Хавфсизлик паспорти" автоматлаштирилган ахборот-маълумот тизими (бундан буён матнда ахборот-маълумот тизими деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика, вилоят, туман (шаҳар) кесимида аҳоли пунктлари ва объектларнинг хавфсизлик паспорти маълумотлари киритиладиган электрон портали.



2-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ПАСПОРТИНИ ТУЗИШНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


2. Хавфсизлик паспортини тузишнинг мақсади аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, ахборот-маълумот тизимига киритиш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдан иборат.


3. Қуйидагилар хавфсизлик паспортини тузишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли пунктлари ва объектларнинг умумий хусусиятларини аниқлаш;

аҳоли пунктлари ва объектларнинг хавф даражасини аниқлаш;

аҳоли пунктлари ва объектларнинг фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.



3-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ПАСПОРТИНИ ТУЗИШ,

КЕЛИШИШ ҲАМДА УНГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


4. Хавфсизлик паспортини шакллантириш туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан хавфсизлик паспортини тузиш режа-графиги ишаб чиқилади ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.


5. Туман (шаҳар) ҳокимлиги белгиланган режа-график асосида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими орқали маҳаллаларни ҳамда мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тоифага кирувчи объектларни хавфсизлик паспортларини шакллантириш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.


6. Аҳоли пунктининг хавфсизлик паспорти туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ҳар бир маҳалла бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан биргаликда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда шакллантирилади.

Бунда, аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортини тузишда туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимидан масъул ходим бириктириб берилади.

Туман (шаҳар)да жойлашган ходимлари сони эллик нафар ва ундан ортиқ бўлган объектлар томонидан ўзларининг хавфсизлик паспортлари ишлаб чиқилади. Объектларнинг хавфсизлик паспорти объект раҳбари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда шакллантирилади.

Ходимлари сони эллик нафардан кам бўлган объектлар аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортида кўрсатилади.


7. Хавфсизлик паспорти уни шакллантириш бўйича хабардор қилинган кундан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ҳамда объект раҳбари томонидан бир ой ичида тузилади ва тасдиқланади.

Бунда, аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортини тузиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида амалга оширилади.


8. Хавфсизлик паспортини шакллантиришда аҳоли пункти ҳамда объект ҳақидаги умумий маълумотлар, уларда юзага келиши мумкин бўлган табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар ҳамда уларни олдини олиш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар тўпланади.

Бунда, аҳоли пункти ва объектда юзага келиши мумкин бўлган табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги 455-сон қарори билан тасдиқланган Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи асосида аниқланади.


9. Ахборот-маълумот тизимида маҳаллалар кесимида туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходимига ва объектлар раҳбарларига хавфсизлик паспортини шакллантириш учун шахсий кабинет очилади.


10. Хавфсизлик паспорти маълумотлари туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари томонидан ахборот-маълумот тизимидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда киритилади ҳамда уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


11. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбарига хавфсизлик паспортларини шакллантиришда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан услубий ёрдам кўрсатилади.


12. Хавфсизлик паспортлари туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ахборот-маълумот тизимига киритилган кундан бошлаб ўн кун ичида, уларни қўшимча ўрганиш, текшириш ёки қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ой ичида келишиб берилади.


13. Ахборот-маълумот тизими "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграцион платформаси ва давлат органларининг электрон тизимларига интеграция қилинади.

Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходими хавфсизлик паспортларига киритилган маълумотларнинг тўғрилигини ахборот-маълумот тизими орқали текшириши учун имконият яратилади.


14. Ахборот-маълумот тизимига нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар киритилганлиги аниқланганда, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан хавфсизлик паспортларини келишиш рад этилади ҳамда хавфсизлик паспортлари маълумотларини тўғрилаб киритиш учун ахборот-маълумот тизими орқали қайтарилади.


15. Хавфсизлик паспортлари маълумотлари қайтарилган кундан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари томонидан ўн кун ичида ахборот-маълумот тизими орқали тўғрилаб киритилиши лозим.


16. Хавфсизлик паспортлари маълумотлари ахборот-маълумот тизими орқали тўғрилаб киритилган кундан бошлаб уч кун ичида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан келишиб берилади, бундан маълумотлар такроран нотўғри ёки бузиб кўрсатилган ҳолатлар мустасно.

Бунда, ахборот-маълумот тизимига такроран нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар киритилганлиги аниқланганда, мазкур Низомнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ хавфсизлик паспортлари ахборот-маълумот тизими орқали қайтарилади ва тўғрилаб киритилади.


17. Хавфсизлик паспортларии маълумотларига ҳар йили биринчи апрель санасига қадар туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари томонидан ахборот-маълумот тизими орқали тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Бунда, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари хавфсизлик паспорти маълумотларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозимлиги тўғрисида ҳар йили биринчи февраль санасига қадар ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.


18. Аҳоли пунктлари ва (ёки) объектларда табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келиш эҳтимоли вужудга келганда, туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари бу ҳақида уч кун ичида ахборот-маълумот тизимидаги хавфсизлик паспорти маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимини хабардор қилади.

Бунда, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА

"КЕЛИШИЛДИ"

(вилоят, шаҳар ва туман номи)

Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи




"ТАСДИҚЛАЙМАН"

туман (шаҳар) ҳокимлигининг

масъул ходими




(электрон рақамли имзо)                   (Ф.И.О.)



20___ й. "___" __________

(электрон рақамли имзо)                   (Ф.И.О.)



20___ й. "___" __________

АҲОЛИ ПУНКТИНИНГ НАМУНАВИЙ

ХАВФСИЗЛИК ПАСПОРТИ

          

(вилоят, туман (шаҳар), МФЙ номи ва манзили)

        

(маҳалла номи)

АҲОЛИ ПУНКТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


1-жадвал

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Маълумотлар

(кўрсаткичлар)


1.

Умумий ер майдони, кв.км



2.

Маҳалла фуқаро йиғини (МФЙ)да аҳоли сони (минг киши)



3.

МФЙда аҳоли хонадонлари сони



4.

МФЙ ҳудудида кўп қаватли уйлар/якка тартибдаги уйлар сони



5.

МФЙ аҳолисининг зичлиги, киши/кв.км



6.

МФЙ ҳудудида хавфи юқори бўлган объектлар сони



7.

МФЙ ҳудудида ижтимоий ва иқтисодий объектлар ва аҳоли гавжум тўпланадиган объектлар сони, шу жумладан:

тиббиёт муассасаларининг умумий сони;

мактабгача таълим ташкилотлари сони;

умумтаълим мактаблари сони;

профессионал таълим муассасалари ва ташкилотлари сони;

олий таълим муасасалари сони;

савдо мажмуалари (бозорлар, савдо-кўнгилочар мажмуалари ва шу каби йирик бошқа объектлар) сони;

маданият ва спорт муассасалари сони;

масжидлар сони.



8.

Йил давомида содир бўлган фавқулодда вазиятлар сони, шу жумладан:

техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони;

табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони;

экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони.



9.

МФЙ ҳудудида фавқулодда вазиятларда етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг тахминий миқдори, млн. сўм, шу жумладан:

техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар;

табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар;

экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар.



ТАБИИЙ ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ

ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин

бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)


2-жадвал

Т/р

Табиий хавф

турлари

Табиий

ҳодисанинг

интенсивлиги


Хавфли

табиий

ҳодисанинг

содир бўлиш

даврийлиги,

йил

Табиий офат

оқибатида

содир бўлган

фавқулодда

вазиятларнинг

сони, йил


Содир бўлиши

мумкин бўлган

фавқулодда

вазиятларнинг

ўлчамлари,

кв.км


Фавқулодда

вазиятлар

зонасига

тушувчи аҳоли

пунктларида

яшовчи

одамлар

сони, минг

киши.


Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар


Ҳалок

бўлиши

мумкин

бўлган

одамлар

сони


Жабрланиши

мумкин бўлган

одамлар сони


Етиши

мумкин

бўлган

моддий

зарар


1.

Зилзилалар, балл,

7-8

8-9

>9









2.

Тошқинлар, м










3.

Сув босиши, м










4.

Сел оқимлари м










5.

Кўчкилар, м










6.

Қор кўчкилари, м










7.

Кучли шамоллар (довуллар)










8.

Жала, мм










9.

Дўл, мм










10.

Табиий ёнғинлар, га










11.

Эпидемия










12.

Эпизоотия










13.

Эпифитотия










ТЕХНОГЕН ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ

ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин

бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)


3-жадвал

Т/р

Содир

бўлиши

мумкин

бўлган

техноген

тусдаги

фавқулодда вазиятлар

турлари


Объект-

ларнинг

номи ва манзили


Фавқулодда

вазиятларда хавфли

модда-

ларнинг тури

ва мумкин бўлган

миқдори

(тонна)


Фавқулодда

вазиятлар-

нинг

мумкин бўлган

даврий-

лиги,

йил


Содир бўлиши

мумкин бўлган

хавф кўрсат-

кичи,

йил


Содир

бўлиши

мумкин бўлган

фавқулодда

вазият-

ларнинг

ўлчамлари,

кв.км


Фавқулодда

вазиятларда

яшаш шароит-

ларининг издан

чиқиши мумкин

бўлган аҳоли

сони, минг

киши.


Ижтимоий-иқтисодий

оқибатлар


Ҳалок

бўлиши

мумкин

бўлган

одамлар

сони


Жабр-

ланиши

мумкин

бўлган

одамлар сони


Етка-

зилиши

мумкин бўлган

моддий зарар


1.

Транспорт авариялари ва ҳалокатлари











2.

Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар











3.

Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар











4.

Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар











5.

Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар











6.

Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар











ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР

ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин

бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)


4-жадвал

Т/р

Содир

бўлиши

мумкин

бўлган

техноген

тусдаги

фавқулодда вазиятлар

турлари


Объект-

ларнинг

номи ва манзили


Фавқулодда

вазиятларда

хавфли

модда-

ларнинг

тури ва мумкин

бўлган миқдори

(тонна)


Фавқулодда

вазият-

ларнинг

мумкин

бўлган

даврийлиги, йил


Содир бўлиши

мумкин бўлган

хавф

кўрсат-

кичи,

йил


Содир

бўлиши

мумкин

бўлган

фавқулодда

вазият-

ларнинг

ўлчамлари,

кв.км


Фавқулодда

вазиятларда

яшаш шароит-

ларининг издан

чиқиши мумкин

бўлган аҳоли сони,

минг киши.


Ижтимоий-иқтисодий

оқибатлар


Ҳалок

бўлиши

мумкин

бўлган

одамлар

сони


Жабр-

ланиши

мумкин бўлган

одамлар сони


Етка-

злиши

мумкин бўлган

моддий зарар


1.

Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар











2.

Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар











3.

Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар











АҲОЛИ ПУНКТИДА АҲОЛИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ,

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ-ТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


5-жадвал

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Маълумотлар

(кўрсаткичлар)


1.

Фуқаро муҳофазаси хизматларига бириктирилган ходимлар сони



2.

Фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг маҳаллий ёки объект (локал) даражасидаги автоматлаштирилган тизими жорий этилганлиги



3.

Огоҳлантириш тизимлари билан қамраб олинган аҳоли сони



4.

Эвакуация тадбирлари режасининг мавжудлиги



5.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун моддий ресурслари захираси, млн. сўм



6.

Фавқулодда вазиятлар даврида озиқ-овқат захиралари яратилганлиги даражаси



7.

Шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси



8.

Захира электростанцияси (дизел генератори) билан таъминланганлиги



9.

Ёнғин ўчириш гидрантлари ва сув ҳовузи билан таъминланганлик даражаси



10.

Ёнғиндан автоматик равишда хабар берувчи воситалар билан таъминланганлик даражаси



          





Низомга

2-ИЛОВА

"КЕЛИШИЛДИ"

(вилоят, шаҳар ва туман номи)

Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи




"ТАСДИҚЛАЙМАН"

объект раҳбари




(электрон рақамли имзо)                   (Ф.И.О.)



20___ й. "___" __________

(электрон рақамли имзо)                   (Ф.И.О.)



20___ й. "___" __________

ОБЪЕКТНИНГ НАМУНАВИЙ

ХАВФСИЗЛИК ПАСПОРТИ

          

(вилоят, туман (шаҳар), МФЙ номи ва манзили)

        

(объект номи)

ОБЪЕКТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


1-жадвал

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Маълумотлар

(кўрсаткичлар)


1.

Умумий ер майдони, кв.км



2.

шу жумладан қурилиш остидаги ер участкаси майдони (кв.м)



3.

Қаватлар сони



4.

Объектда ишчи ходимлар сони (киши)



5.

Объектда ходимлар сони (бир суткада)



6.

Объектдан аҳоли яшаш пунктигача бўлган масофа (м)



7.

Объектнинг вазифаси



8.

Объектга энг яқин бўлган ижтимоий ва иқтисодий объектлар сони ва номи, шу жумладан:

тиббиёт муассасалар сони;

мактабгача таълим ташкилотлари сони;

умумтаълим мактаблари сони;

профессионал таълим муассасалари ва ташкилотлари сони;

олий таълим муасасалари сони;

савдо мажмуалари (бозорлар, савдо-кўнгилочар мажмуалари ва шу каби йирик бошқа объектлар) сони;

маданият ва спорт муассасалари сони;

масжидлар сони.



9.

Йил давомида содир бўлган фавқулодда вазиятлар сони, шу жумладан:

техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони;

табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони;

экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони



10.

Объектда фавқулодда вазиятларда етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг тахминий миқдори, млн. сўм, шу жумладан:

техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар;

табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар;

экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар.



ТАБИИЙ ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ

ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин

бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)


2-жадвал

Т/р

Табиий хавф

турлари

Табиий

ҳодисанинг

интенсив-

лиги


Хавфли

табиий

ҳодисанинг

содир бўлиш

даврийлиги,

йил


Табиий

офат оқибатида

содир бўлган

фавқулодда вазиятлар-

нинг сони,

йил


Содир бўлиши

мумкин бўлган

фавқулодда

вазиятлар-

нинг

ўлчамлари,

кв.км


Фавқулодда

вазиятлар

зонасига

тушувчи аҳоли

пункт-

ларида

яшовчи

одамлар сони,

минг киши.


Ижтимоий-иқтисодий

оқибатлар


Ҳалок

бўлиши

мумкин

бўлган

одамлар

сони


Жабр-

ланиши

мумкин

бўлган

одамлар

сони


Етиши

мумкин

бўлган

моддий

зарар


1.

Зилзилалар, балл,

7-8

8-9

>9









2.

Тошқинлар, м










3.

Сув босиши, м










4.

Сел оқимлари м










5.

Кўчкилар, м










6.

Қор кўчкилари, м










7.

Кучли шамоллар (довуллар)










8.

Жала, мм










9.

Дўл, мм










10.

Табиий ёнғинлар, га










11.

Эпидемия










12.

Эпизоотия










13.

Эпифитотия










ТЕХНОГЕН ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ

ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин

бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)


3-жадвал

Т/р

Содир

бўлиши

мумкин

бўлган

техноген тусдаги

фавқулодда

вазиятлар

турлари


Объект-

ларнинг

номи ва

манзили


Фавқулодда

вазиятларда

хавфли

модда-

ларнинг

тури ва мумкин

бўлган миқдори

(тонна)


Фавқулодда

вазиятларнинг

мумкин бўлган

даврийлиги,

йил


Содир бўлиши

мумкин бўлган

хавф кўрсат-

кичи, йил


Содир

бўлиши

мумкин бўлган

фавқулодда

вазиятлар-

нинг

ўлчамлари,

кв.км


Фавқулодда

вазиятларда

яшаш шароит-

ларининг издан

чиқиши мумкин

бўлган аҳоли

сони, минг

киши.


Ижтимоий-иқтисодий

оқибатлар


Ҳалок

бўлиши

мумкин

бўлган

одамлар

сони


Жабр-

ланиши

мумкин

бўлган

одамлар сони


Етка-

зилиши

мумкин

бўлган

моддий

зарар


1.

Транспорт авариялари ва ҳалокатлари











2.

Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар











3.

Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар











4.

Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар











5.

Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар











6.

Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар











ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР

ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин

бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)


4-жадвал

Т/р

Содир

бўлиши

мумкин бўлган

эколологик

тусдаги

фавқулодда вазиятлар

турлари


Объект-

ларнинг

номи ва

манзили


Фавқулодда

вазият-

ларда

хавфли

модда-

ларнинг

тури ва мумкин

бўлган миқдори

(тонна)


Фавқулодда

вазият-

ларнинг

мумкин бўлган

даврий-

лиги,

йил


Содир бўлиши

мумкин бўлган

хавф кўрсат-

кичи,

йил


Содир

бўлиши

мумкин

бўлган

фавқулодда

вазият-

ларнинг

ўлчамлари,

кв.км


Фавқулодда

вазият-

ларда

яшаш шароит-

ларининг издан

чиқиши мумкин

бўлган аҳоли сони,

минг киши.


Ижтимоий-иқтисодий

оқибатлар


Ҳалок

бўлиши

мумкин

бўлган

одамлар

сони


Жабр-

ланиши

мумкин

бўлган

одамлар сони


Етка-

злиши

мумкин бўлган

моддий зарар


1.

Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар











2.

Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар











3.

Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар











ОБЪЕКТДА АҲОЛИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ,

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ-ТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


5-жадвал

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Маълумотлар

(кўрсаткичлар)


1.

Фуқаро муҳофазаси хизматларига бириктирилган ходимлар сони



2.

Фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг маҳаллий ёки объект (локал) даражасидаги автоматлаштирилган тизими жорий этилганлиги



3.

Огоҳлантириш тизимлари билан қамраб олинган аҳоли сони



4.

Эвакуация режасининг мавжудлиги



5.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун моддий ресурслари захираси, млн. сўм



6.

Фавқулодда вазиятлар даврида озиқ-овқат захирасининг мавжудлиги



7.

Шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси



8.

Захира электростанцияси (дизел генератори) билан таъминланганлиги



9.

Ёнғин ўчириш гидрантлар ва сув ҳовузи билан таъминланганлик даражаси



10.

Ёнғиндан автоматик равишда хабар берувчи воситалар билан таъминланганлик даражаси



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 10 июль







































Время: 0.1161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск