ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2024 й. 415-сон "Олий таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2024 й.

N 415




ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАР

ВА ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда - Институт) этиб қайта номланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий таълим ташкилотлари раҳбар ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим ташкилотларининг ташкилий ҳамда ўқув-методик фаолиятини мувофиқлаштириш;

олий таълим ташкилотлари ҳамда академик лицейлар раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ҳамда олий таълим ташкилотларининг раҳбар кадрлари захирасига номзодларни мақсадли ўқитишни ташкил этиш;

таълим сифатини замонавий талабларга мувофиқ таъминлаш учун олий таълим ташкилотлари ҳамда академик лицейлар раҳбар ва педагог кадрларининг касбий билим, кўникма ва маҳоратини узлуксиз ошириб бориш механизмларини жорий этиш;

педагогик таълимнинг долзарб илмий муаммолари, шу жумладан, касбий компетентликни ривожлантириш, рақамли таълим технологиялари ва таълим менежменти йўналишларида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, докторантура ихтисосликлари бўйича юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг таълим жараёни сифати ҳамда натижадорлигини тизимли таҳлил ва мониторинг қилишнинг рақамли ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

олий таълим ташкилотлари ҳамда академик лицейлар раҳбар ва педагог кадрларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режаси ҳамда таълим дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқиш, раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билим даражаси ва педагогик фаолият самарадорлигини инобатга олган ҳолда касбий ривожлантириш таълим дастурларини жорий этиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёни ҳамда илмий фаолиятга юқори малакали хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш, илғор педагогик тажриба алмашиш борасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирига зарур ҳолларда, Институтнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Институт давлат муассасаси ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ҳисобдор бўлади;

Институтга Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Институт директори - олий таълим ташкилоти ректорига, директор ўринбосари - олий таълим ташкилоти проректорига, бош ҳисобчи, Ахборот-ресурс маркази бошлиғи ва бўлим бошлиқлари - олий таълим ташкилоти факультет деканига, бош мутахассис, муҳандис-дастурчи - олий таълим ташкилоти катта ўқитувчисига, етакчи мутахассис ва услубчи - олий таълим ташкилоти ўқитувчисига тенглаштирилади.


5. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосда хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Институтга Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда қуйидаги чора-тадбирларни молиялаштириш ҳуқуқи берилсин:

ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари, соҳанинг етакчи мутахассис ва маслаҳатчиларини жалб этиш, уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи тўлаш;

Институт ходимларининг хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида малака ошириши ҳамда стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни амалга ошириш.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказида олий таълим ташкилотларининг педагог кадрлари учун "Филология ва тилларни ўқитиш", "Хорижий тил ва адабиёт (тиллар бўйича)", "Таржима назарияси ва амалиёти" йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари ташкил этилади.


8. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

икки ой муддатда Институтни замонавий талабларга жавоб берадиган ахборот-коммуникация технологиялари, мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 11 июлдаги

415-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,

фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги

Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш институтининг

ТУЗИЛМАСИ

           











Директор


Илмий-методик кенгаш






































































Директор ўринбосари












Кадрлар бўлими

1




Ахборот-коммуникация

тeхнологияларини жорий

этиш ва масофадан

ўқитишни ташкил

этиш бўлими

4























Таълим жараёнини

мониторинг қилиш ва

сифатни баҳолаш бўлими

3




Бухгалтерия

2


































Илғор тажриба ва халқаро

ҳамкорлик илмий-ахборот

тадқиқотлари бўлими

2



Таълим дастурлари ва ўқув-

меъёрий ҳужжатларни

ишлаб чиқиш бўлими

2


Бош юрисконсульт

1


























Кадрларни қайта тайёрлаш

ва малакасини оширишни

ташкил этиш бўлими

2























Ахборот-ресурс маркази

2































Кафедралар









































           

Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 21 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 11 нафар.

          

              




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 11 июлдаги

415-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

               

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорида:


а) 2-бандда:

"в" кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар таълими", "ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блоклари фанлари" сўзлари тегишлича "профессионал таълим", "мажбурий фанлар блокининг барча йўналишлар учун умумий бўлган фанлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари" сўзлари "мажбурий ва танлов блокларининг мутахассислик фанлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 1-илованинг "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлими 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"

7.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази

        

Филология ва тилларни ўқитиш;

Хорижий тил ва адабиёт (тиллар бўйича);

Таржима назарияси ва амалиёти

           

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

".

           

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарорида:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "марказларида" сўзи "таълим муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;

иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлаш;

илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш;

илмий журналларда мақолалар чоп этиш;

кўргазма ва танловларда иштирок этиш;

илмий лойиҳаларда иштирок этиш;

халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш;

ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш;

монография, муаллифлик ижодий ишлар каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш;

ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма)ни тайёрлаш ва нашр қилиш;

фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертацияга илмий раҳбарлик қилиш;

хорижий мамлакатларда малака ошириш ёки стажировка ўташ.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш - замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, таълимнинг интерактив методларини қўллаган ҳолда, академик гуруҳларда жадвал бўйича машғулотлар ўтказиш ва белгиланган тартибда кенг муҳокама қилиш.

Иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлаш - дарс бераётган фанлари бўйича талабаларнинг республика ва халқаро миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, санъат соҳасидаги кўрик танловлар ҳамда кўргазмаларнинг совриндорларини тайёрлаш ҳамда иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлашда фаоллик кўрсатиш.

Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш - фан ва амалиёт, ўқитиш методикаси ҳамда технологиясининг долзарб муаммоларини ҳал этишга ва ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатини таъминлашга йўналтирилган долзарб мавзулари, инновацион йўналишлари бўйича республика ва халқаро миқёсдаги анжуманлар, давра суҳбатлари, семинарларда илмий ёки илмий-методик маърузалар (ахборотлар) қилиш.

Илмий журналларда мақолалар чоп этиш - мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган (мутахассислиги доирасида) муҳим мавзулар бўйича амалга оширилган тадқиқот (эмпирик) натижалари, таҳлиллари, рационализаторлик ғоялари ва ишланмаларини диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган илмий нашрлар, шу жумладан, электрон илмий-техник журналларда эълон қилиш.

Кўргазма ва танловларда иштирок этиш - машғулот олиб бораётган фанлари бўйича ижодий иш натижаларини республика ҳамда халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар ва кўргазмаларда иштирок этиш орқали оммалаштириш, совриндор бўлиш.

Илмий лойиҳаларда иштирок этиш - халқаро лойиҳалар ва дастурлар, шунингдек, фан ҳамда технологик тараққиётнинг бугунги даражаси билан кадрлар тайёрлаш таълим мазмуни, сифатини ошириш орасидаги узвийликни ривожлантириш мақсадида фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳаларга, хўжалик шартномалари асосида бажариладиган ишларга, шунингдек, халқаро миқёсдаги лойиҳаларга раҳбарлик қилиш ёки иштирокчи сифатида фаолият юритиш.

Халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш - мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган муҳим мавзулар бўйича амалга оширилган тадқиқот натижалари, таҳлиллари, рационализаторлик ва инновацион ғояларини халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли ёки импакт-факторли илмий журналларда эълон қилиш.

Ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш - соҳанинг долзарб масалаларига йўналтирилган тадқиқот натижалари асосида маҳсулот ва ишланмаларни яратиш.

Монография, муаллифлик ижодий ишлар каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш - айнан илмий-тадқиқот мавзуси натижалари ёки муаллифлик ижодий ишлари асосида тайёрланган асар (каталог)ни нашр этиш.

Ўқув адабиётларини тайёрлаш - давлат таълим стандартлари, ўқув дастури, услубияти ва дидактик талаблар асосида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича хорижий тажрибалар асосида янги авлод ўқув (электрон) адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланмаси, методик қўлланма)ни яратиш ва белгиланган тартибда таълим амалиётига жорий этиш.

Илмий раҳбарлигида фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилинганлиги - илмий-педагог кадрлар тайёрлашдаги фаоллиги, раҳбарлигида фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун тайёрланган ва ҳимоя қилинган диссертация.

Хорижий мамлакатларда малака ошириш - ишдан ажралган ҳолда, тўғридан-тўғри шаклда хорижий мамлакатларда касбий ва педагогик маҳоратини ошириш, ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-методик даражада амалга ошириш, ахборот технологиялари ва ўқитишнинг интерактив методлари бўйича касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ошириш.

Хорижий мамлакатларда стажировка ўташ - малака ошириш шаклларидан бири бўлиб, ишдан ажралган ҳолда тўғридан-тўғри хорижий мамлакатларда иш тажрибаси, амалий кўникмалари ва касбий билим даражасига эга бўлиш мақсадида маълум вақт давомида билим, малака ва кўникмаларини ошириш.

10. Муқобил малака ошириш шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш;

сўнгги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда умумий давомийлиги 4 ҳафта ёки 144 соатдан кам бўлмаган малака ошириш ёки стажировка ўташ;

сўнгги 3 йилда фалсафа доктори (PhD) ёки мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш.";


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Муқобил малака ошириш шаклларидан ихтиёрий бирини амалга оширган раҳбар ва педагог кадрларга тўғридан-тўғри малака аттестати Аттестация комиссиясининг қарори асосида тақдим этилади.";


16-банднинг биринчи хатбошисидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик марказининг (кейинги ўринларда Бош илмий-методик марказ деб аталади)" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг (кейинги ўринларда - Институт)" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Бош илмий-методик марказ" сўзлари "Институт" сўзи билан алмаштирилсин;


27-банднинг учинчи хатбошисидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Масофадан ўқитиш усуллари асосидаги курсларда тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари онлайн шаклда қайд этиб борилади ва курсларни тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга бевосита қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида ўтказиладиган онлайн тест синовлари ҳамда битирув (лойиҳа) иши ҳимоясида онлайн иштирок этишга рухсат берилади";


38-банднинг биринчи хатбошисидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда Бош илмий-методик марказда" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда Институтда" сўзлари билан алмаштирилсин;


48-банднинг биринчи хатбошисидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


49-бандда:

биринчи хатбошидаги "Бош илмий-методик марказ" сўзлари "Институт" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


50-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "Бош илмий-методик марказ" сўзлари "Институт" сўзи билан алмаштирилсин;


51-банднинг иккинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги "Бош илмий-методик марказнинг" сўзлари "Институтнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


1-иловага 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг

узлуксиз малака ошириш тизими

СХЕМАСИ

          

";

       

1-иловага 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"Олий таълим муассасалари раҳбар

ва педагог кадрларининг узлуксиз

малака ошириш шаклларини

баҳолаш мезонлари

          

Т/р

    

Мустақил малака ошириш шакллари

    

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

     

Балл

     

     

I. Мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш

         

100

1.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.



4


Ҳар ўқув йилида камида 2 та соҳага оид "маҳорат сабоқлари" ташкил этиш -


2

Ҳар ўқув йилида камида 2 та очиқ ўқув машғулотлари -


1

2.

Иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлаш.


4


Талабаларининг республика ва халқаро миқёсдаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, санъат соҳасидаги кўрик танловлар ва кўргазмалардаги совринли ўрин учун:



халқаро миқёсда -


4

республика миқёсида -


2

3.

Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш.



6


Халқаро миқёсда -


2

Республика миқёсида -


1

4.

Илмий журналларда мақолалар чоп этиш.



8


Ҳар бир илмий мақола учун -


2

5.

Кўргазма ва танловларда иштирок этиш.



8


Халқаро миқёсда -


8

Республика миқёсида -


4

6.

Илмий лойиҳаларда иштирок этиш.


10


Халқаро лойиҳалар -


8


Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги лойиҳалар:


8


лойиҳа раҳбари сифатида -


4


лойиҳа иштирокчиси сифатида -



Хўжалик шартномаси асосида бажариладиган ишлар:


4


раҳбар сифатида -


2


иштирокчи сифатида -



Давлат буюртмаси асосида яратилган ижодий ишлар:



якка муаллиф сифатида -


4


ҳаммуаллиф сифатида -


2


7.

Халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш.



10


Халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли илмий журналлар ёки "импакт-фактор"га эга бўлган илмий журналларда чоп этилган ҳар бир мақола учун -


5


8.

Ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш.



10


Ихтиро (патент) -


10


Рационализаторлик таклифи -


6


Инновацион ишланмаларга муаллифлик -


4


9.

Монография, муаллифлик ижодий ишлар каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш.



10


Якка муаллифликда -


10


Ҳаммуаллифликда -


5


10.

Ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) тайёрлаш ва нашр қилиш.



10


Якка муаллифликда:



дарслик -


10


ўқув қўлланмаси -


7


Ҳаммуаллифликда:


7


дарслик -



ўқув қўлланмаси -


5


Методик қўлланма:



якка муаллифликда -


3


ҳаммуаллифликда -


1


11.

Фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертацияга илмий раҳбарлик қилиш.



10


Охирги 3 йилда ҳимоя қилинган диссертацияга -


10


12.

Охирги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда малака ошириш, стажировка ўташ.



10


Охирги 3 йилда икки ҳафтадан - тўрт ҳафтагача -


10


Охирги 3 йилда икки ҳафтагача -


5


      

II. Муқобил малака ошириш шакллари

      

13.

Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш.


14.

Охирги 3 йилда докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш.


15.

Охирги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда умумий давомийлиги 4 ҳафта ёки 144 соатдан кам бўлмаган малака ошириш ёки стажировка ўташ.


";

         

в) 4-иловада:


номидаги "марказларида" сўзи "таълим муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "марказларида" сўзи "таълим муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-бобнинг номидаги "Марказ" сўзи "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Марказ" сўзи "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Марказ", "Бош илмий-методик марказ" сўзлари тегишлича "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси", "Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Бош илмий-методик марказ" сўзлари "Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Марказ" сўзи "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 5-банддаги "Марказ" сўзи "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Марказ" сўзи "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


9 ва 10-бандлардаги "Марказ" сўзи "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-иловага илованинг номидаги "марказларида" сўзи "таълим муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Илҳом" мукофотини таъсис этиш тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги 503-сон қарори 4-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

1-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 (юз) баравари миқдоридаги пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;

2-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 (саксон) баравари миқдоридаги пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;

3-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 (қирқ) баравари миқдоридаги пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2022 йил 1 июндаги 296-сон қарорида:


а) 4-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"академик лицейлар раҳбар ходимларининг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилади";

тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги "Бош илмий-методик марказ" сўзлари "Институт" сўзи билан алмаштирилсин;


б) иловада:


6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Бош илмий-методик марказ" сўзлари "Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг иккинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "Бош илмий-методик марказнинг" сўзлари "Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг биринчи хатбошисидаги "Марказларда" сўзи "Институт ва марказларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банддаги "Марказлар" ва "Марказларда" сўзлари тегишлича "Институт ва марказлар" ва "Институт ва марказларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банддаги "Бош илмий-методик марказнинг" сўзлари "Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда Институт (марказ)" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш даврида узрли сабабларсиз ўқув машғулотларига 6 соат ва ундан кўп вақт қатнашмаган тингловчилар Институт (марказ) раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафидан чиқарилади ва бу ҳақидаги ахборот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, шунингдек, тингловчининг асосий иш жойига юборилади";


1-илованинг 2, 3 ва 5-позициялари "Ижрочилар" устунидаги "Бош илмий-методик марказ" сўзлари "Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 декабрдаги 1007-сон қарорида:


а) номи ва муқаддимасидаги "Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти" сўзлари "Тошкент Кимё халқаро университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Global education school" нодавлат таълим муассасаси ҳамда "YUKET LLC" масъулияти чекланган жамияти (Корея Республикаси) (кейинги ўринларда - Муассис) ҳамкорлигида ташкил этилган "Тошкент Кимё халқаро университети" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона (кейинги ўринларда - Университет) ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаганлиги";

"б" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "Институтнинг" сўзи "Университетнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги "туризм ва бизнес" сўзлари "туризм, бизнес, тиббиёт, мехатроника ва робототехника" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилансинки:

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;

Университет ректори Муассис томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Университетнинг тузилмаси Муассис томонидан тасдиқланади;

Университет таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Олий таълимнинг давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ Университет томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширади;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади;

Университетга талабалар умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга абитуриентлар ўртасида кириш имтиҳонларини ўтказиш орқали қабул қилинади;

абитуриентларни қабул қилиш параметрлари ва тартиби, битирувчиларнинг якуний аттестацияси тартиби ва шартлари Университет томонидан Муассис билан келишилган ҳолда белгиланади;

Университетда тўлов-контракт асосида кундузги, сиртқи ва кечки шаклда ўқитилади, талабалар ўқиши учун тўлов-контракт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади.";


г) 3-банддаги "Институт" сўзи "Университет" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Институтнинг" сўзи "Университетнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Институт" сўзи "Университет" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 5 - 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Университетда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари меҳнат бозори талаблари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда очилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг виза талабномаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Университет буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик визалар давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.".

         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 июль


















































































Время: 0.1435
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск