ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2024 й. 406-сон "М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг Чирчиқ шаҳридаги филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2024 й.

N 406




М.АУЭЗОВ НОМИДАГИ ЖАНУБИЙ

ҚОЗОҒИСТОН УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ЧИРЧИҚ

ШАҲРИДАГИ ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Олий таълим соҳасида замонавий технологиялар ва инновацияларга асосланган таълим хизматлари кўрсатилишини янада ривожлантириш, ўқитишнинг замонавий услубларидан кенг фойдаланиш, умумэътироф этилган халқаро талаб ва таълим стандартлари даражасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, илғор жаҳон таълим стандартларига мувофиқ олий маълумотли юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда "М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети" нотижорат акциядорлик жамияти (Қозоғистон Республикаси) (кейинги ўринларда - Университет) ўртасида Чирчиқ шаҳрида Университет филиалини очиш юзасидан келишув шартномаси имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг "М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети" нотижорат акциядорлик жамиятининг Чирчиқ шаҳридаги филиалини (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий талаблар асосида халқаро таълим стандартларига мувофиқ юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;

таълим, илм-фан ҳамда ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойиллари, шунингдек, жаҳоннинг нуфузли ўқув-илмий марказлари билан уйғун интеграциялашув асосида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш;

замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш жараёнига илғор ҳамда масофавий технологияларни кенг жорий этиш, юқори малакали профессор-ўқитувчиларни ва кўп йиллик иш стажига эга бўлган амалиётчиларни жалб этиш;

хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес-ҳамжамиятлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш;

илмий ва илмий-педагог кадрларнинг профессионал маҳорати даражаси ҳамда сифатини узлуксиз ошириб бориш, хорижий давлатлардаги етакчи олий таълим ташкилотларида малака оширишини ва стажировка ўташини таъминлаш;

фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий-техник вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган амалий ва инновацион изланишларни амалга ошириш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал Университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади;

Филиалда таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган, Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

Филиал кадрларга бўлган эҳтиёж асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ишларини амалга оширади;

Филиалга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш ишлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади;

Филиалга белгиланган тартибда лицензия олингандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.


5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

а) уч ой муддатда:

Филиал устави ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;

олий таълим ташкилотлари учун белгиланган нормативлар бўйича Филиал тузилмаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

б) 2024 йил 1 августга қадар Филиалнинг Васийлик кенгаши таркибини тасдиқласин;

в) 2024/2025 ўқув йили бошлангунига қадар:

Университет билан биргаликда Филиал профессор-ўқитувчиларининг таркибини юқори малакали, жумладан, 40 фоизини Университет профессор-ўқитувчилари билан таъминлаш;

Филиал ахборот-ресурс марказини замонавий адабиётлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


6. Белгилансинки:

Филиалга қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Филиалнинг Васийлик кенгаши қарорига биноан тасдиқланади;

Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоиздан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади;

Филиалнинг ўқув жараёнига хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларидан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш Филиал билан ўзаро келишувда келтирилган тартиб ва миқдорда амалга оширилади.


7. Филиал Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг "Х. Мақсудов" МФЙ, В. Ҳайдаров кўчасидаги 1-уй манзилида белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


8. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

Университет томонидан ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Филиалнинг Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари, шу жумладан, хорижий ҳамкорлар маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Филиалда таълим сифати ва қонунчиликка риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилсин.


10. Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун давлат божи ундирилмасдан, кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 июль











































































Время: 0.0994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск