ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар ўқувчиларининг билимини назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.07.2024 й. 3527-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 10.07.2024 й. 14-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 10 июлда 3527-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2024 йил 10 июлдаги

14-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги

академик лицейлар ўқувчиларининг билимини

назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар (бундан буён матнда академик лицейлар деб юритилади) ўқувчиларининг билимини назорат қилиш ва баҳолаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Академик лицей ўқувчилари (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг мақсади - ўқувчиларнинг назарий ва амалий билимларини ўзлаштириш даражасини аниқлашдан иборат.


2. Академик лицейда назорат тури саволларини умумлаштириш, ўқувчиларнинг рейтинг кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда назорат турлари бўйича натижаларни умумлаштириш Ўқув-методик бўлими томонидан амалга оширилади.

Кафедра мудири ҳар бир фан бўйича ўқув контентларини шакллантириш, назорат тури саволларини тузиш, назорат ишларини текширишга масъул бўлган педагог ходимни белгилайди.

Ўқув семестри давомида ўқувчилар билимини баҳолаш ҳар бир фан бўйича назорат жадваллари ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади, шунингдек электрон таълим платформасига киритиб борилади.


3. Ўқувчилар академик лицей ўқитувчилари томонидан ҳар бир фаннинг биринчи машғулотида мазкур Низом талаблари билан тўлиқ таништирилиши шарт.



2-БОБ. НАЗОРАТ ТУРЛАРИ ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


1-§. Назорат турлари


4. Академик лицейда ўқувчилар билимини назорат қилиш жорий, оралиқ ва якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ўқув дастурларида белгиланган ҳолларда фақат жорий ва якуний назорат турлари ўтказилиши мумкин.


5. Академик лицейнинг ўқувчиси ҳар бир назорат турини топшириши шарт.



2-§. Жорий назоратни ўтказиш


6. Жорий назорат ўқувчининг фан мавзулари бўйича ўзлаштириш даражасини мунтазам равишда аниқлаш ва баҳолаш усули ҳисобланади.

Жорий назорат фан мавзуси доирасида ўзлаштирган билимларни оғзаки ва ёзма баён этиш, педагог ходимнинг топшириқлари асосида баҳс-мунозарага киришиш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш (keys-stadi), жамоада ишлаш, мустақил ишлар (тақдимотлар) тайёрлаш ва бошқа шаклларда баҳолашга қаратилади.


7. Фаннинг мазмуни ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўқувчининг ҳар бир мавзу бўйича ўзлаштириши баҳолаб борилади.

Жорий назорат семинар ва амалий машғулот шаклларида ўтказилади.


8. Жорий назорат учун ҳар бир фан бўйича жами баллнинг (баҳо фоизининг) 20 фоизигача ажратилади.



3-§. Оралиқ назоратни ўтказиш


9. Оралиқ назорат семестр давомида фан ўқув дастурининг тегишли бўлими тугагандан кейин ўқувчининг билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

Оралиқ назорат ўқувчи томонидан фан ўқув дастурининг тегишли бўлимлари мазмунини ўзлаштириш даражаси, ўқувчининг ҳужжатлар билан ишлаш амалий кўникмалари, муаммоли вазиятларни ҳал этиш (keys-stadi), мустақил изланишлар олиб бориш, ўз фикрларини изчил ва аниқ баён қилиш қобилиятини баҳолашга қаратилган.


10. Оралиқ назорат ҳар бир ўқув фанининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда семестр давомида камида бир маротаба ўтказилади.

Оралиқ назорат оғзаки, ёзма иш (индивидуал ёки жамоавий иш, презентация, таҳлилий маълумот тайёрлаш, муаммоли вазият (казус)лар) ёки тест синовлари шаклида ўтказилади. Оралиқ назорат ахборот-коммуникация технологиялари орқали ҳам топширилиши мумкин.

Оралиқ назорат учун ҳар бир фан бўйича жами баллнинг (баҳо фоизининг) 30 фоизигача ажратилади.

Саволлар ўқувчиларнинг ўқув дастури доирасида ўзлаштирган билимларини ифода этиш, муаммоли вазиятлар бўйича мунозарага киришиш, фан бўйича манбалар асосида ўз позициясини асослаш кўникмалари шаклланганлигини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим.


11. Оралиқ назорат натижалари ушбу назорат тури ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида педагог ходим томонидан электрон таълим платформасига киритиш орқали расмийлаштирилади.


12. Ёзма иш ва тест синовлари шаклларида ўтказилган оралиқ назорат аудиторияда мустақил равишда ўқувчи томонидан бажарилади ва педагог ходимга топширилади.

Оралиқ назорат электрон таълим платформаси орқали компьютерда топширилиши мумкин.



4-§. Якуний назоратни ўтказиш


13. Якуний назорат ўқув дастури доирасида ўқувчининг назарий билим ва амалий кўникмаларни тўлиқ ўзлаштирганлик даражасини баҳолашнинг якуний босқичи ҳисобланади.

Якуний назорат ўқувчининг ўқув дастурида назарда тутилган мавзулар доирасида қисқа вақт мобайнида назарий саволларга ўз фикрини билдириш, муаммоли вазиятларга ечим топиш, тест синовларини топшириш қобилиятини аниқлашга қаратилган.


14. Ўқув режада белгиланган фанлар бўйича якуний назорат семестр якунида ёзма ёки тест шаклларида аудитория кузатувчиси назорати остида ўтказилади. Якуний назорат электрон таълим платформаси орқали компьютерда топширилиши мумкин.

Якуний назорат саволлари назарий саволлар ва муаммоли вазият (казус)лар ёки тест синовларидан ташкил топади. Якуний назорат саволлари тегишли кафедра томонидан ишлаб чиқилади.


15. Кафедра мудири томонидан якуний назорат саволлари сифатли тайёрланиши ва ушбу саволлар якуний назорат ўтказилишидан икки ҳафта олдин Ўқув-методик бўлимига тақдим қилиниши лозим.

Ўқув-методик бўлими саволлар базасидан якуний назорат вариантларини якуний назорат ўтказилишидан бир ҳафта олдин шакллантиради.


16. Якуний назоратни ўтказишда аудитория кузатувчиси сифатида иштирок этадиган педагог ходимлар рўйхати якуний назорат ўтказилишидан уч иш куни олдин академик лицейнинг ижрочи директори томонидан тасдиқланади.


17. Аудитория кузатувчиси якуний назоратни ўтказишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

якуний назорат бошланганидан кейин ўқувчиларни аудиторияга киритмаслик;

якуний назорат ўтказилаётган вақтда ўқувчиларнинг ўрнини алмаштириш.


18. Аудитория кузатувчиси якуний назоратни ўтказишда қуйидагиларга мажбур:

ўқувчиларни якуний назоратни бошлашдан аввал уни ўтказиш тартиби ва давом этиш вақти ҳақида хабардор қилиш;

ўқувчиларга якуний назоратни бошлашдан олдин фойдаланиш тақиқланган барча предметларни кузатувчиларга топширишлари зарурлигини тушунтириш;

ўқувчиларни аудиторияда бир-бирларидан кўчиришлари учун имкон бўлмайдиган ҳолда жойлаштириш;

якуний назорат ўтказилаётган вақт давомида ўқувчилар томонидан тартибга риоя қилинишини таъминлаш;

якуний назоратни ўтказишда мазкур Низомда белгиланган қоидаларни бузган ўқувчиларни далолатнома тузган ҳолда ушбу назорат туридан четлаштириш.


19. Якуний назорат, қоида тариқасида, 1 соат 20 дақиқа (80 дақиқа) мобайнида ўтказилади. Якуний назоратнинг бошланиш ва тугаш вақти аудитория кузатувчиси томонидан аудитория доскасида акс эттирилиши зарур.

Якуний назорат иши ўқувчи томонидан мустақил равишда ёзилиши шарт.


20. Якуний назорат ўтказиш жараёнида ўқувчиларнинг аудиториядан чиқиши, бир-бири билан гаплашиши, бошқа ўқувчиларга ўз ёзма иш варақаларини бериши, ўзи билан дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, луғатлар, маълумотномалар ва бошқа адабиётлар, конспектлар, электрон ва қоғоз шаклдаги шпаргалкалар, калькуляторлар, алоқа воситалари (шу жумладан уяли алоқа воситаси), аудио-, фото- ва видео-ёзув қурилмалари ва бошқаларни олиб кириши ва улардан фойдаланиши тақиқланади. Шахсий буюмлар аудиториядаги алоҳида столга қўйилиши керак.


21. Якуний назорат учун ажратилган вақт тугаганидан сўнг, ўқувчи ўз назорат ишини аудитория кузатувчисига топширади.

Якуний назорат ишлари сони аудитория кузатувчиси томонидан қайта саналади, назорат иш варақлари унинг имзоси билан тасдиқланади ва якуний назоратда қатнашган ўқувчилар сонига мутаносиб равишда Ўқув-методик бўлимига топширилади.



5-§. Баҳолаш тартиби ва мезонлари


22. Ўқувчининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси унинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолашнинг рейтинг тизими асосида балларда акс эттирилади.


23. Ўқувчининг семестр мобайнидаги ҳар бир фан бўйича ўзлаштириши 100 баллик тизим асосида бутун сонлар билан баҳоланади.

100 балл назорат турлари бўйича, қуйидагича тақсимланади:

жорий назорат - 20 баллгача;

оралиқ назорат - 30 баллгача;

якуний назорат - 50 баллгача.

ТДЮУ Кенгаши томонидан назорат турлари бўйича баллар миқдори ўзгартирилиши мумкин.


24. Ҳар бир назорат тури умумий максимал баллнинг 100 фоизидан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.

Бунда, ўқувчининг фанни ўзлаштириши бўйича барча назорат турлари юзасидан баҳолаш қуйидаги намунавий мезонлар асосида амалга оширилади:

а) 86 - 100 фоиз (5 баҳо) олиш учун ўқувчи:

мустақил ва ижодий фикрлаши, қарор қабул қилиши ҳамда мушоҳада юритиши, фикрларини равон баён этиши, назарий билимини амалда қўллай олиши, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушуниши, билиши, семинар ва амалий машғулотларда ижодий ва фаол қатнашиши ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга бўлиши лозим;

б) 71 - 85 фоиз (4 баҳо) олиш учун ўқувчи:

мустақил фикрлаши, ўз фикрларини баён этиши, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушуниши, билиши, назарий билимини амалда қўллай олиши, семинар ва амалий машғулотларда ижодий ва фаол қатнашиши ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга бўлиши лозим;

в) 56 - 70 фоиз (3 баҳо) олиш учун ўқувчи:

олган билимини амалда қўллай олиши, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушуниши, билиши ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга бўлиши лозим;

г) ўқувчининг билим даражаси 0 - 55 гача баҳоланади, агар:

фан дастурини ўзлаштирмаган бўлса, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмаса ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга бўлмаса.


25. Фанлар бўйича семестр учун ўқувчи рейтинги қуйидагича аниқланади:


R semestr = JN+ON+YaN


Агар фан икки семестрда давом этса умумий балларининг арифметик ўртачаси олинади.

R yillik =

R 1-semestr + R 2-semestr


2


Ҳар бир фан бўйича умумий рейтинг балли йиллар бўйича тўпланган балларнинг ўртача арифметик қийматидан келиб чиқиб аниқланади.

R =

R 1 yil + R 2 yil


2


3-БОБ. НАЗОРАТ ИШЛАРИНИ ТЕКШИРИШ


26. Оралиқ ва якуний назорат ишларини текшириш педагог ходимлар томонидан академик лицей биносининг ички қисмида махсус ажратилган хонада амалга оширилади.

Оралиқ ва якуний назорат ишларини махсус ажратилган хонадан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

Махсус ажратилган хона ичкарисига академик лицей ижрочи директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, Ўқув-методик бўлими бошлиғи ва текширувчи педагог ходимлардан ташқари бошқа шахсларнинг кириши ман қилинади.

Педагог ходим томонидан оралиқ ва якуний назорат ишининг биринчи варағи устига балл қўйилади.

Балл аниқ ифодаланган шаклда педагог ходимнинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда қўйилиши керак.

Педагог ходим томонидан ҳар бир текширилган назорат ишига тақриз берилади ҳамда унда назорат иши мазмунининг ижобий жиҳатлари ва йўл қўйилган хатоликлар акс эттирилиши лозим.

Назорат ишлари электрон таълим платформаси орқали топширилган тақдирда, педагог ходим томонидан электрон тарзда текширилиши ва тақриз ёзилиб баҳоланиши лозим.


27. Оралиқ ва якуний назорат ишларининг айримлари ТДЮУ томонидан танлаб қайт а текширилиши мумкин. Бунда, назорат ишлари ТДЮУ ходимлари томонидан бевосита жойга чиққан ҳолда қайта текширилади ёки назорат ишлари тегишли сўровга кўра ТДЮУга юборилади.

Танланган ишни қайта текшириш натижасида унга қўйилган балл ўзгартирилиши мумкин.


28. Педагог ходим томонидан назорат ишларини текшириш улар якунланган кундан бошлаб уч иш куни ичида амалга оширилади ва шу куннинг ўзида электрон таълим платформасидаги рейтинг қайдномасига киритилади.

Назорат ишларининг натижалари уларни текшириш муддати якунланган кундан бошлаб уч иш куни ичида эълон қилинади.


29. Ўқув-методик бўлими томонидан жорий, оралиқ ва якуний назорат рейтинг қайдномалари асосида жамловчи рейтинг қайдномаси тузилади.

Жамловчи рейтинг қайдномасини Ўқув-методик бўлими бошлиғи ва масъул ходим имзолайди ҳамда директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари тасдиқлайди.

Жорий, оралиқ ва якуний назорат рейтинг қайдномалари ҳамда жамловчи рейтинг қайдномаларининг шакллари академик лицей Кенгаши томонидан тасдиқланган намуна бўйича тузилади.


30. Ўқувчиларнинг апеллация шикоятларини кўриб чиқиш учун директор буйруғи билан камида беш нафар мутахассислардан иборат таркибда Апеллация комиссияси ташкил этилади.

Назорат ишларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апеллация комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.


31. Назорат ишларининг натижаларидан норози бўлган ўқувчилар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Апеллация комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апеллация шикояти беришлари мумкин.

Бунда, Апеллация комиссияси апеллация шикояти билан мурожаат қилган ўқувчини шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.


32. Апеллация комиссияси апеллация шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апеллация шикояти билан мурожаат қилган ўқувчи мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


33. Апеллация комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апеллация комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


34. Апеллацияни кўриб чиқишда апеллация комиссияси назорат ишларини ҳар томонлама ўрганади.

Апеллация комиссияси томонидан апеллация шикоятини кўриб чиқиш давомида ўқувчига уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.


35. Апеллация шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича Апеллация комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

эътироз асоссиз бўлса, назорат ишларининг натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

эътироз асосли бўлса, назорат ишларининг натижаларига ўзгартириш киритиш.

Апеллация шикоятини кўришда ўқувчининг назорат ишлари натижасида олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.


36. Апеллация комиссияси апеллация шикояти билан мурожаат қилган ўқувчига ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.


37. Касаллиги ёки бошқа ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблар туфайли (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) оралиқ ва (ёки) якуний назорат турларида белгиланган муддатда иштирок этмаган ўқувчига масъул ходим томонидан ушбу ҳолатларга аниқлик киритган ҳолда ва асослантирувчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланган жадвал асосида назорат турларини қайта топширишга рухсат берилади.


38. Назорат турининг натижалари бўйича ўқувчи 56 балдан кам тўплаган ҳолларда у назорат туридан ўтмаган деб ҳисобланади.


39. Назорат турини топшира олмаган ўқувчига унинг натижаси эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта ичида қайта топшириш учун имконият берилади.



4-БОБ. НАЗОРАТНИНГ ХОЛИСЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


40. Назорат турларини ўтказишда баҳоларнинг холислигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар томонидан бажарилган ёзма ишлар, тест синовлари электрон таълим платформаси орқали топширилганида автоматик равишда идентификация кодлари бериш йўли билан шифрланади.


41. Ўқув-методик бўлими электрон таълим платформасига ўқув юкламасидан келиб чиқиб, фанлар бўйича оралиқ, якуний назорат ишларини текшириши мумкин бўлган педагог ходимлар рўйхатини киритади.


42. Электрон таълим платформаси томонидан идентификация кодлари бериш йўли билан шифрланган ишлар автоматик равишда тегишли педагог ходимларга текшириш учун юборилади.


43. Ёзма шаклдаги оралиқ, якуний назорат ишларини текширишда иштирок этган педагог ходимлар томонидан ўқув машғулотлари вақтида ўқувчилар учун якуний назорат ишларида кўп учраган хатолар тўғрисида тушунтириш берилади ҳамда мазкур хатолар умумлаштирилиб, ўқувчиларга етказилади.


44. Ўқув-методик бўлими томонидан оралиқ ва якуний назорат натижалари асосида электрон таълим платформасида ўқувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми идентификация қилинган ҳолда жамловчи электрон рейтинг қайдномаси шакллантирилади.

Жамловчи электрон рейтинг қайдномасида нотўғри қайд қилинган ҳоллар аниқланганда, электрон таълим платформасига ишларни текшириш ва баҳоларни киритишга масъул бўлган педагог ходим жавобгар бўлади.

Агар оралиқ ва якуний назорат ишлари натижаси жамловчи рейтинг қайдномасида нотўғри акс эттирилган бўлса, Ўқув-методик бўлимининг жамловчи рейтинг қайдномасини тузишга масъул бўлган ходими, шунингдек Ўқув-методик бўлими бошлиғи жавобгар бўлади.


45. Оралиқ ва якуний назорат ишлари рейтинг қайдномасида тўғри акс этишини мониторинг қилиш учун академик лицейнинг Кенгаши ўз қарори билан жамловчи рейтинг қайдномасини ҳақиқий балларга мос келишини қайта текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.


46. Ўқув-методик бўлими бошлиғи оралиқ ва якуний назорат натижаси бўйича рейтинг қайдномаларини кўриб чиқиб, кўп миқдорда паст ўзлаштириш рейтинг балли ишларни аниқласа, бу ҳақда директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарини хабардор қилади. Бунда, заруриятга кўра директор тегишли буйруқ қабул қилиши ва ташкил этиладиган экспертлар гуруҳи томонидан ёзма ишларни қайта текширтирилишини амалга ошириши мумкин.


47. Экспертлар гуруҳининг хулосаси расмийлаштирилгунга қадар оралиқ ва якуний назорат натижалари якуний эмас деб ҳисобланади ва ўқувчиларга эълон қилиниши мумкин эмас. Хулоса расмийлаштирилгунга қадар натижалар махфийлиги учун Ўқув-методик бўлими жавобгар ҳисобланади.


48. Ўқувчилар назорат турлари бўйича олган баҳоларини ҳамда педагог ходим томонидан ёзилган тақризларни электрон таълим платформаси орқали кузатиб боради.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига асосан жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 июль


















































Время: 0.1010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск