Внимание!

NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2024 й. 390-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2024 й.

N 390



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2021 ЙИЛ

9 МАРТДАГИ 125-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратиш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган айрим тоифадаги транспорт воситалари фақат тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказилиши йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш имкониятларини янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларига янги имкониятлар яратиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг бошқа тоифадаги транспорт воситаларига ҳам сифатли техник кўрикдан ўтказиш хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармони ҳамда "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, транспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник курикдан ўтказиш жойларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан белгилаш тартибини бекор қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган M1, М2, М3, N1, N2, N3 тоифадаги транспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказишга рухсат этиш тартибини белгилаш, бунда мазкур фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган талаблар ва давлат назорати механизмларини ўрнатиш;

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар ўртасида алоқани электрон шаклга ўтказиш;

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан тадбиркорлик субъектларидан уставининг нусхаси талаб қилиш тартибини бекор қилиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг электрон тизимлари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг "Техник кўрик" модулига интеграция қилинишини таъминласин.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 8 июлдаги

390-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 мартдаги 125-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1 ва 2-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки:

Давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари, шунингдек, хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари мазкур идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади".


3. 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Техник кўрик" автоматлаштирилган ахборот тизимига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг "Техник кўрик" модулига (кейинги ўринларда - "Техник кўрик" модули)" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи - бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


4. 1-иловада:


2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний ва юридик шахсларга (давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари, шунингдек, хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситалари бундан мустасно) тегишли бўлган Ml, М2, М3, N1, N2, N3 тоифадаги транспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказилади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари, шунингдек, хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади";


4-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи - бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Юридик ва жисмоний шахслар транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга ариза юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки ДЙҲХХ дастурий таъминоти (мобиль илова) орқали мурожаат этишлари мумкин.

ЯИДХП ёки ДЙҲХХнинг дастурий таъминоти (мобиль илова) орқали шакллантирилган мурожаат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тазимининг "Техник кўрик" модули (кейинги ўринларда - "Техник кўрик" модули) орқали тадбиркорлик субъектларига онлайн режимида юборилади.

Техник кўрикдан ўтказиш жойи ва вақти ҳақида жисмоний ва юридик шахсларга онлайн режимда хабар юборилади";

учинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "Техник кўрик" автоматлаштирилган ахборот тизимига" сўзлари "Техник кўрик" модулига" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Молия" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "Жисмоний шахсларга тегишли бўлган M1 тоифадаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-бобнинг номидаги "Жисмоний шахсларга тегишли бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) ҳудудда ёки эгаларининг хоҳишига кўра экстерриториаллик тамойили асосида бошқа ҳудудларда ҳам техник кўрикдан ўтказилади";


12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Транспорт воситаларни навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий техник кўрик пайтида мазкур Низомнинг 5-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади";


13-15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш:

ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида (тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказиладиган транспорт воситалари бундан мустасно);

техник хизмат кўрсатиш станцияларида (шартнома асосида);

тадбиркорлик субъектларининг техник базасида (Ml, М2, М3, N1, N2, N3 тоифадаги транспорт воситалари).

14. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ДЙҲХХнинг диагностика станциялари ва тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон аккредитация маркази давлат унитар корхонаси томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтказилган, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техника базасига (кейинги ўринларда - ишлаб чиқариш-техника базаси) эга бўлиши зарур.

15. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ишлаб чиқариш-техника базаси:

а) қуйидагиларга мувофиқ бўлиши зарур:

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун - Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;

автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллони ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг баллонларини текшириш учун - Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган сиқилган табиий газда (кейинги ўринларда - СТГ), суюлтирилган нефть газида (кейинги ўринларда - СНГ) ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;

б) зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим, шу жумладан:

транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситалари ҳамда уларнинг электрон тизимига;

пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;

автоматик бошқарувга эга бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз йўлаги мавжуд бўлишига;

тиркамаларни улаш мосламасининг босиб туриш қурилмасига;

руль бошқарувидаги умумий люфтни ўлчаш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;

руль бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;

чироқлар ёруғлигини бошқариш ва кучини назорат қилиш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;

шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига;

газ анализаторига - учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;

тутун ўлчаш приборига - сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш приборига;

двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;

шовқинни ўлчаш приборига;

ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;

компрессорга;

қинчали манометрга;

зарур компьютер техникасига ва давлат рақами белгиларини аниқловчи фото-видеокузатув камералари тизимига.

Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти билан универсал техник воситаларга алмаштирилиши мумкин.

Қўлланиладиган барча ўлчов воситалари тасдиқланган типда бўлиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган бўлиши шарт.

Ушбу бандда кўрсатилган электрон тизимлар "Техник кўрик" модулига мажбурий интеграция қилинади";


16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


17-банддаги "ДЙҲХХнинг диагностика станциялари, мобиль станциялари ва тадбиркорлик субъектлари" сўзлари "ишлаб чиқариш-техника базаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Тадбиркорлик субъектлари транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни бошлашдан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизматлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларини (кейинги ўринларда - ҳудудий ЙҲХБ) яратилган шароитлар мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ва фаолиятни амалга оширишга тайёр эканлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

Ҳудудий ЙҲХБ томонидан тадбиркорлик субъектининг устави ҳамда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тегишли технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техника базасининг "Ўзбекистон аккредитация маркази" давлат унитар корхонаси томонидан берилган маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳномаси мустақил равишда олинади";


21-бандда:

биринчи хатбошидаги "тақдим этилган" сўзлари "олинган" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "жисмоний шахсларга тегишли бўлган M1 тоифадаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тегишли давлат органларининг электрон тизимларида мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳудудий ЙҲХБ икки иш куни ичида тадбиркорлик субъектларига бу ҳақда хабар беради.

Тадбиркорлик субъектлари мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ ҳудудий ЙҲХБга такроран хабарнома юбориш ҳуқуқига эга";


23-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


24-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жисмоний шахсларга тегишли бўлган M1 тоифадаги" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги "Техник кўрик" автоматлаштирилган ахборот тизими" сўзлари "Техник кўрик" модули" сўзи билан алмаштирилсин;


28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3-боб. Давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, шунингдек, хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш тартиби";


29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, шунингдек, хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситаларининг техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда ёки уларнинг мурожаатларига кўра экстерриториаллик тамойили асосида қуйидаги жойларда техник кўрикдан ўтказилади:

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон билан қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;

техник хизмат кўрсатиш станцияларида;

ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида.

Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

Ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика асбоб-ускуналари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур.

30. Техник кўрикни ташкил этиш давлат бошқаруви органлари ва бошқаларнинг мурожаатлари асосида режалаштирилади";


31-банддаги "Бир кунда техник" сўзлари "Техник" сўзи билан алмаштирилсин;


32-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. ДЙҲХХ ҳудудий органи томонидан давлат бошқаруви органлари ва бошқаларга электрон почта (электрон тизим) орқали техник кўрик муддатлари тўғрисида хабарнома юборилади.

Транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ДЙҲХХ ходимлари томонидан электрон тизим орқали олинади.

34. Техник кўрик ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техник хизмат кўрсатиш станцияларида ўтказилади";


35 ва 36-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


37-банд "техник кўрикдан" сўзларидан кейин "ДЙҲХХ ходимлари томонидан" сўзлари билан тўлдирилсин;


44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар "Техник кўрик" модулига киритилади ва ушбу Низомга 3 ёки 4-иловаларда келтирилган далолатнома электрон шакллантирилади.

Хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларига ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклдаги "Транспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида"ги талон электрон шаклда берилади.

Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонни (ёки дубликатни) берганлик учун йиғим ундирилмайди.

Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон навбатдаги техник кўрик ўтказилгунгача сақланади."


45-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имкони бўлмаган тақдирда, жисмоний ва юридик шахслар белгиланган муддатларда ДЙҲХХнинг ҳудудий органига мурожаат қилади ва ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади (ҳайдовчи гувоҳномаси, техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат бундан мустасно).

Бунда ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими жойига чиққан ҳолда, носозликлар тўғрисида Низомга 3-иловада келтирилган намунадаги алоҳида транспорт воситасининг техник кўрик далолатномасини электрон шаклда расмийлаштиради ва барча носозликлар тўғрисидаги маълумотларни "Техник кўрик" модулига киритади";


46-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


47-банддаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


48-банд "стандартлар талабларига мувофиқлиги" сўзларидан кейин "ДЙҲХХ ходимлари томонидан" сўзлари билан тўлдирилсин;


51-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аниқланган техник носозликлар тўғрисидаги маълумотлар "Техник кўрик" модулига киритилади ва техник носозлик тўғрисида белги қўйилади";

қуйидаги мазмундаги 51-1 ва 51-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"51-1. Давлат назоратини ўрнатиш мақсадида техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситаси тадбиркорлик субъектлари томонидан мазкур Низомнинг 15, 17, 23, 24 ва 25-бандлари талабларига мувофиқ ДЙҲХХ ходими иштирокида назорат тариқасида қайта техник кўрикдан ўтказилиши мумкин.

Қайта техник кўрикдан ўтказиш жараёнида транспорт воситасининг техник носозлиги аниқланса, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўтказилган техник кўрик бекор қилинади ва "Техник кўрик" модулига транспорт воситасининг носозлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

51-2. Оммавий ва махсус тадбирларга жалб этиладиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ДЙҲХХ ходимлари томонидан текширилади ва ушбу Низомга 2, 3 ёки 4-иловаларда келтирилган далолатномалардан бири икки нусхада расмийлаштирилади.

Далолатноманинг бир нусхаси транспорт воситаси ҳайдовчисига (транспорт воситалари эгасига ёки тадбир ташкилотчисига) берилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХда сақланади";


53-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 13 июль















































Время: 0.1082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск