Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 29 /

Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатлари қандай шакллантирилади ("СБХ" 29-сон, 2024 йил 16 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



МЕҲНАТ ҲАҚИ БЎЙИЧА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ

ҚАНДАЙ ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари сотилган маҳсулот (товарлар, хизматлар) таннархининг таркибий қисмларидан бири бўлиб, Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2 (2.1)-илованинг 020-сатрида акс эттирилади.

Ижтимоий солиқ ва меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатларни шунингдек:

q I-III чораклар учун Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0105-сатрида;

q бир йил учун Ҳисоб-китобга 2.1(а) ёки 2.1(б)-илованинг 0202-сатрида товарлар (хизматлар) таннархига киритиладиган харажатлар қисмида;

q бир йил учун Ҳисоб-китобга 2.1-илованинг 0305-сатрида бошқа харажатлар қисмида акс эттиринг.

Уларни батафсил кўриб чиқамиз.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига нималар киради

Уларнинг таркибига қуйидагиларни киритинг (Низом 1.2-б., 05.02.1999 й. 54-сон ВМҚга илова):

  


Т/р



Харажат номлари


1

Амалда бажарилган иш учун ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ҳисобланган иш ҳақи, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни Мукофотлаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар


2

Касб маҳорати ва мураббийлик учун тариф ставкаларига ва окладларга устамалар


3

Иш режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган компенсация тўловлари


4

Иш вахта усулида ташкил этилганда, иш вақти жамланиб ҳисобланганда ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳолларда ортиқча ишланган иш вақти учун дам олиш кунлари (отгуллар) учун ҳақ тўлаш


5

Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш


6

Штатда турмайдиган ходимлар меҳнатига улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш


7

Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатига киритиладиган тўловларнинг бошқа турлари


  


ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ИШ ҲАҚИ


Корхонангизда қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ келишилган қийматлар, тариф ставкалари ва лавозим учун тасдиқланган расмий иш ҳақларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқа- ринг.

  

               

Ҳақиқатда бажарилган иш учун иш ҳақини унинг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ҳисобланг. Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашда иш ҳақи ҳақиқий ишланган соатлар учун ҳисобланади (кунлар, соатлар), ишбай ҳақ тўлашда - ишлаб чиқарилганлигига боғлиқ ҳолда.

              

  

...
Время: 0.0238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск