ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2024 й. 429-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2024 й.

N 429



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА

ҲАРАКАТ  ХАВФСИЗЛИГИНИ  ТАЪМИНЛАШГА

ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Йўлларда ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини ишончли таъминлаш ҳамда ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига электромотоцикл, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тартибини, уларнинг тушунчаларини ҳамда ушбу транспорт воситалари билан боғлиқ йўл белгиларини киритиш;

электромотоцикл, мопед ва скутерларни бошқариш учун ёш чегарасини ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш талабини белгилаш;

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш якуни бўйича улардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан амалий имтиҳонлар олишни ташкил этиш;

тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳамда электромоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини жорий этиш.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2024 йил 1 декабрдан бошлаб автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш билан боғлиқ мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) мобил иловаси, расмий веб-сайти, "Call" маркази ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш ва тўловларни онлайн амалга ошириш жорий этилади.

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари оширилган тўлов ставкалари бўйича, бошқа рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мазкур банднинг "б" кичик бандида белгиланган тартибда берилади;

б) 2024 йил 1 августдан бошлаб рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги "Давлат рақам белгилари" модулида автоматик тарзда тасодифий танлаш йўли билан берилади.


3. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда "O`z DSt 640:2021 "Автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари учун ёруғлик қайтарувчи қопламали ва ҳимоя элементлари билан рўйхатга олиш рақамлари. Техникавий шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига ушбу қарорга мувофиқ жорий этилаётган давлат рақами белгиларининг техник кўрсаткичларини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 июлдаги

429-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларига ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларида:


а) қуйидаги мазмундаги I-2 тип билан тўлдирилсин:

"I-2 тип - STY серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тез тиббий ёрдам автомобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.

      


";


          

б) қуйидаги мазмундаги IЕ-2 тип билан тўлдирилсин:

"IЕ-2 тип - "STY" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тез тиббий ёрдам электромобилларига ва гибрид автомобилларга берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.

      


";


          

в) XI типдаги "мототранспорт воситалари (мотоцикллар, моторолерлар)" сўзлари "мотоцикллар" сўзи билан алмаштирилсин;


г) қуйидаги мазмундаги XI-1 тип билан тўлдирилсин:

"XI-1 тип - мопедлар учун икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг бурчагининг юқори томонида ҳудуднинг коди, қуйи томонида Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.

        

          

Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун)";


д) XIE типдаги "мототранспорт воситалари (мотоцикллар, моторолерлар, электроскутерлар)" сўзлари "электромотоцикл" сўзи билан алмаштирилсин;


е) қуйидаги мазмундаги XIE-1 тип билан тўлдирилсин:

"XIE-1 тип - скутерлар учун икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг бурчагининг юқори томонида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, қуйи томонида Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.

       

        

Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун)";


ж) қуйидаги мазмундаги XI-2 ва XI-3 типлар билан тўлдирилсин:

XI-2 тип - "НН" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон Республикасида шахсий, хизмат ишлари бўйича, ўқиш ёки туризм мақсадида доимий яшайдиган ёки вақтинча бўладиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли бўлган мотоцикл ва электромотоциклларга берилади.

        

            

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони сариқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда.

Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун).

XI-3 тип - "ННН" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон Республикасида шахсий, хизмат ишлари бўйича, ўқиш ёки туризм мақсадида доимий яшайдиган ёки вақтинча бўладиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли бўлган мопед ва скутерларга берилади.

         

          

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони сариқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда.

Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун)".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорида:


а) 3-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиладиган" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошлар билан тўлдирилсин:

"Фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматлари қўшимча тўлов асосида кўрсатилади.

Бунда ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан кўрсатилади";


б) 1-иловада:


2-бандда:

бешинчи хатбошидаги "III ва IIIA типидаги" сўзлар "IЕ, IАЕ, III, IIIA, IIIЕ, IIIAЕ типидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган, оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан бериладиган харидоргир ҳарф ҳамда рақамлар комбинациясига эга бўлган I, IА, IЕ, IАЕ, III, IIIА, IIIЕ, IIIАЕ, IX, IXА, X, XА типидаги РЎДРБ";

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"транспорт воситаси - йўловчиларнинг, багажнинг, юк багажининг, юкларнинг, почта ва курьерлик жўнатмаларининг ёки махсус ишларни амалга ошириш учун ускуналарнинг йўлларда ҳаракатланиши ёки ташилиши учун мўлжалланган қурилма. Мазкур Низом мақсадларидан келиб чиқиб, транспорт воситалари автотранспорт воситалари (автомобиллар, электромобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ҳамда тиркама ва ярим тиркамаларга бўлинади";

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"яроқсиз автомототранспорт воситаси - транспорт воситасининг асосий қисмларидан бири, яъни двигатель, шасси (юриш қисми, трансмиссия, бошқарув қисми) ва кузови мавжуд бўлмаган транспорт воситалари";


3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда - ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари) томонидан амалга оширилади.

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида биттадан рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида экстерриториаллик тамойили асосида амалга оширилади.

Бунда автомототранспорт воситаси фуқаронинг доимий яшаш манзили ёки юридик шахснинг рўйхатга олинган манзили бўйича рўйхатдан ўтказилади.

4. ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларида қуйидаги транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилади:

двигателининг иш ҳажми 50 куб.см ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган автотранспорт воситалари, шунингдек, электродвигателининг қуввати 4 киловатт ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган транспорт воситалари -автомобиль, электромобиллар ва гибрид автомобиллар сифатида;

двигателининг иш ҳажми 50 куб.см ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган ён тиркамасиз ёки ён тиркамали (кажавали) икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли мотоцикллар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари - мотоцикл сифатида;

электродвигателининг қуввати 4 киловатт ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган ён тиркамасиз ёки ён тиркамали (кажавали) икки ёхуд уч (тўрт) ғилдиракли электромотоцикллар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари - электромотоцикл сифатида;

двигателининг иш ҳажми 25 куб.см ва ундан ортиқ, лекин 50 куб.смдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли мопедлар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари - мопед сифатида;

электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ортиқ, бироқ 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли скутерлар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари - скутер сифатида;

конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари;

тиркама ва ярим тиркамалар.

Автомототранспорт воситаларининг тузилмаси техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёр талабларига мос келиши керак";


5-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили автомототранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўладиган, ўтадиган, чекланадиган ва тугатиладиган кундан ёки транспорт воситасининг ҳуқуқий ҳолати ўзгаришидан бошлаб ўн календарь кун ичида мазкур Низомнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ тегишли ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига техник кўрикдан ўтказиш учун автомототранспорт воситасини (конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари бундан мустасно), унинг техник ҳолатидан қатъи назар ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши зарур. Агар ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилиш муддатининг охирги куни дам олиш, байрам (иш куни бўлмаган) кунларга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаган куни ҳисобланади.

Автомототранспорт воситасининг носозлиги, эгаси соғлиғининг ҳолати, ҳайдовчилик гувоҳномасининг мавжуд эмаслиги ёки бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлиги ёки автомототранспорт воситасининг бошқа ҳудудда турганлиги билан боғлиқ ҳолатларда техник кўрикдан ўтказиш ишлари автомототранспорт воситаси турган жойдаги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда экстерриториаллик тамойили асосида амалга оширилади.

Бунда автомототранспорт воситасининг носозлиги Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартларига жавоб бермаслиги билан белгиланади.

Автомототранспорт воситаси уни қайта рўйхатдан ўтказишга сабаб бўладиган барча ҳолатларда, ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилади.

Автомототранспорт воситаси ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тип, марка, модель ва модификация, РЎДРБ, идентификацияловчи шасси (рама), кузов ва двигателлар рақамларининг, шунингдек, автомототранспорт воситасининг тўлиқ вазни, юксиз вазни, ўриндиқлар сони тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мос келиши предмети юзасидан техник кўрикдан ўтказилади";


қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари эгаси ёки вакилининг мурожаатига асосан ҳудудий рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари ходимлари томонидан жойига чиқиб, техник кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилади";


қуйидаги мазмундаги 1-1-боб билан тўлдирилсин:


"1-1-БОБ. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ УЧУН

МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


11-1. Автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакили автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЙҲХХнинг мобиль иловаси, расмий веб-сайти, "Call" маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат этганда, ушбу Низомнинг 2-7-бобларида кўрсатилган автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш турини танлайди.

11-2. ЙҲХХнинг мобиль иловаси, расмий веб-сайти, "Call" маркази ёки ЯИДХП орқали ушбу Низомнинг 17-20-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритади, зарур ҳолларда уларнинг нусхаларини юклайди (нотариал тасдиқланган ҳужжатлар бундан мустасно), шунингдек, телефон рақамини киритиб ушбу маълумотларни тасдиқлайди.

11-3. Маълумотлар тасдиқлангандан сўнг автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакилининг телефон рақамига тўлов реквизитлари ва миқдори тўғрисида SMS-хабар юборилади.

11-4. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ва тўловлар онлайн тўлов тизимлар орқали белгиланган тартибда тўланади ҳамда ахборот тизимлари билан тасдиқланади.

11-5. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўловлар тўлангандан кейин ЙҲХХнинг дастурий таъминоти (мобиль илова) ёки ЯИДХП орқали шакллантирилган мурожаат ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига онлайн режимида юборилади.

11-6. Мурожаат юборилгандан сўнг автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакили автомототранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган муддатдан кечиктирмасдан ҳамда ушбу Низомнинг 17-20-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига олиб бориши шарт.

11-7. ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларни ЯИДХП орқали юборилган мурожаатдаги маълумотлар билан солиштиради, шунингдек, автомототранспорт воситасини, унинг типи, маркаси, модель ва модификацияси, РЎДРБ, идентификацияловчи шасси (рама), кузов ва двигателлар рақамлари, тўлиқ вазни, юксиз вазни, ўриндиқлар сони тўғрисидаги маълумотлари асосида техник кўрикдан ўтказади.

Бунда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномалари ва бошқа нотариал тасдиқланган битимлар талаб қилинмайди ва ушбу ҳужжатлар "Рақамли ҳукумат" тизимининг идоралараро интегрaциялашув платформаси орқали "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимидан юклаб олинади.

11-8. Автомототранспорт воситасининг маълумотлари тақдим этилган ҳужжатлар билан мос келган тақдирда, автомототранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилади ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилиб, РЎДРБ билан бирга автомототранспорт воситаси эгаси ёки вакилига тақдим этилади.

11-9. Автомототранспорт воситаси эгаси ёки вакили автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва РЎДРБни олганлиги, уларнинг шахсини идентификация қилиш (электрон рақамли имзо, бармоқ изларини идентификация (верификация) қилиш ва бошқалар) орқали тасдиқланади.

11-10. Автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакили автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун бевосита ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат этганда, уларнинг мурожаатлари ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари томонидан махсус техник қурилмалар (планшет) орқали кўриб чиқади.

Бунда автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакили ҳамда масъул ходим томонидан ушбу Низомнинг 11-1 - 11-9-бандларида назарда тутилган ҳаракатлар амалга оширилади";


14-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситалари уларнинг доимий рўйхатга олинган жойи бўйича, доимий рўйхатга олинган жойи бўлмаса - вақтинча турган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бунда рўйхатдан ўтказиш автомототранспорт воситаси эгасининг доимий рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, ҳар бир ҳудудда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш учун масъул этиб белгиланган ҳудудий ЙҲХХ органларида ҳам амалга оширилиши мумкин";

бешинчи хатбошидаги ", автомототранспорт воситалари эгаларининг ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига шахсан мурожаат қилиш ҳолатлари бундан мустасно" сўзлари чиқариб ташлансин;


16-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун унинг эгаси ёки вакили ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат этади:"

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат (нотариал тасдиқланган ҳужжатлар бундан мустасно)";

қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома (газ баллони ўрнатилмаган транспорт воситалари мустасно)";

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг рўйхатга олиш билан боғлиқ хизматлари учун тўлов тўлаганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (йиғимлар ва тўловлардан озод этилган шахслар ҳамда электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно)";


17-банднинг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбоши "фуқаролик паспорти" сўзларидан кейин "ёки идентификацияловчи ID-картаси ёки янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси" сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"чет эл фуқаролари учун - чет эл фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси, ҳаракатланиш ҳужжати ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитацияни ўтаётганликни тасдиқловчи аккредитация карточкаси;

фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси ёки янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати";


24-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш мобайнида ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш электрон картасини очади, унга агрегат рақамлари, автомототранспорт воситасининг бошқа техник параметрлари, автомототранспорт воситаси эгаси тўғрисида маълумотлар, унинг яшаш (турар) жойи ва бошқа зарур маълумотлар киритилади";

иккинчи хатбоши "рўйхатдан ўтказиш" сўзларидан кейин "электрон" сўзи билан тўлдирилсин;


26-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"автотранспорт воситаларининг олд ва орқа қисмларида мустаҳкамлаш учун бир жуфт РЎДРБ;

мототранспорт воситалари ҳамда тиркама ва ярим тиркамаларнинг орқа қисмига жойлаштириш учун бир дона РЎДРБ берилади.

РЎДРБ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими "Давлат рақам белгилари" модулида автоматик тарзда тасодифий танлаш йўли билан берилади, оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ ва автотранспорт воситаси эгасининг аризасига асосан харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган, оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун бериладиган РЎДРБ бундан мустасно";


29-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жисмоний ва юридик шахслар сақлаш учун топширилган РЎДРБларнинг ҳолатини текшириш учун мазкур Низомнинг 1-1-бобида белгиланган тартиб асосида ЙҲХХнинг мобиль иловаси, расмий веб-сайти ёки ЯИДХП орқали мурожаат этишлари мумкин";


32-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


34-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ёки вақтинчалик олиб кириш божхона режимига расмийлаштирилган автомототранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун эгаси ёки унинг вакили ҳудудий бошқармаларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишдаги хизматлари учун тўловларнинг тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (йиғим ва тўловлардан озод этилган шахслар ва электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно)";


35-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


39-банд "рўйхатдан ўтказиш" сўзларидан кейин "электрон" сўзи билан тўлдирилсин;


43-бандда:

биринчи хатбошидаги "тақдим этади" сўзлари "этган ҳолда мурожаат қилади" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "яшаш жойи бўйича пропискага қўйилганлиги белгиси билан паспорт" сўзлари "яшаш бўйича рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида белгиси билан паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши "озод этилган шахслар" сўзларидан кейин "ва электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар" сўзлари билан тўлдирилсин;


44-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турган) жойи вақтинчалик ўзгарганлиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумоти билан) ёки идентификацияловчи ID-карта, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар)";

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


52-банднинг олтинчи хатбошиси "рўйхатга олиш" сўзларидан кейин "электрон" сўзи билан тўлдирилсин;


54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"54. Автомототранспорт воситаларининг ранги ва (ёки) номер агрегати ўзгарганда, автотранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун мулкдор ёки унинг вакили ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади:

автотранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

рақам агрегатларининг қонуний олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон счёт-маълумотнома, божхона юк декларацияси, битта юридик шахсга тегишли бўлган автотранспорт воситалари учун юк хати (электрон кўринишдаги нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси "Нотариус" тизимидан олинади);

автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича махсус корхонада рақам агрегатларининг алмаштирилганлигини ва (ёки) рангининг ўзгартирилганлигини (ранг ўзгартирилганда) тасдиқловчи ҳужжат;

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома (газ баллон ўрнатилмаган транспорт воситалари мустасно);

рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга ошириш мобайнидаги ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ундириладиган белгиланган миқдордаги тўловлар тўлаганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати (тўловлардан озод этилган шахслар ва электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно).

Транспорт воситасининг ранги ва (ёки) рақам агрегати ўзгарганда, автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш электрон картасига тегишли ўзгартиришлар киритилади, илгари берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома эса транспорт воситасининг янги ранги ва (ёки) рақам агрегатини кўрсатган ҳолда алмаштирилади";


55-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"рақамли агрегатлар (электрон счёт-маълумотнома, божхона юк декларацияси, битта юридик шахсга тегишли бўлган автотранспорт воситалари учун юк хати (электрон кўринишдаги нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси "Нотариус" тизимидан олинади) ва автотранспорт воситаси қайта жиҳозланганда ишлатилган бошқа деталларнинг олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар";

еттинчи хатбошидаги "шахслардан ташқари" сўзлари "шахслар ва электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши "рўйхатга олиш" сўзларидан кейин "электрон" сўзи билан тўлдирилсин;


56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки ўғирланганда ва (ёки) РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки ўғирланганда, автотранспорт воситаси қуйидаги ҳужжатлар асосида қайта рўйхатдан ўтказилади:

автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома яроқсиз ҳолга келганда (у яроқсиз ҳолга келганда);

шикастланган РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ (улар шикастланганда);

ички ишлар органларининг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг ва (ёки) РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ ўғирланганлиги (йўқотилганлиги) тўғрисидаги маълумотномаси;

рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга ошириш мобайнидаги ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ундириладиган белгиланган миқдордаги тўловлар тўлаганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати (тўловлардан озод этилган шахслардан ташқари).

Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда, йўқотилганда ёки ўғирланганда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш электрон картаси маълумотлари асосида ҳудудий бошқармалари автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг дубликатини берадилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси республика ҳудудидан ташқарида эгалигида бўлган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини йўқотиб ёки ўғирлатиб қўйганда, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш электрон картаси маълумотлари асосида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг дубликати белгиланган тўловлар асосида бир ойгача бўлган муддатга берилади. Автомототранспорт воситаси республика ҳудудига қайтиб келгандан сўнг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилиб, тегишли тўловларга асосан доимий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома алмаштириб берилади.

РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ шикастланганда автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида ҳудудий бошқармалари уларнинг дубликатини беради. РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБларнинг дубликати ҳудудий бошқармалар талабномасига асосан тайёрланади.

Жисмоний ва юридик шахслар шикастланган РЎДРБнинг дубликатларини олиш учун мазкур Низомнинг 11-бобида белгиланган тартиб асосида ЙҲХХнинг мобиль иловаси, расмий веб-сайти ёки ЯИДХП орқали мурожаат этишлари мумкин.

РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ йўқолганда ёки ўғирланганда, автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида ҳудудий бошқармалар янги РЎДРБ берилишини таъминлайди.

РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ дубликатлари йўқолган ёки ўғирланганларининг ўрнига берилишига йўл қўйилмайди.

Оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ топилганда, ҳудудий бошқармалари топилган ва оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ автотранспорт воситаси эгасининг аризасига асосан белгиланган тартибда берилишини таъминлайди.

Амалга оширилган рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар (автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини, дубликат ёки янги РЎДРБни бериш) автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш электрон картасига киритилади, автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома, (ёки) РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ тўғрисидаги маълумотлар йўқолган ёки ўғирланган тақдирда ҳам Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ахборот марказига юборилади";


57-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"яроқсиз автомототранспорт воситаси деб ҳисобланганда";


58-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Автомототранспорт воситаси унинг чет давлат ҳудудига чиқарилганлиги муносабати билан ҳисобдан чиқарилганда, олдинги РЎДРБ ДЙҲХХ органлари томонидан вақтинчалик (бир марталик қоғозли транзит) йўл ҳаракатида иштирок этиш учун рухсат этилган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБга алмаштирилади, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома билан бирга ҳисобдан чиқаришнинг сабаблари, белгиланган манзил ва ҳисобдан чиқариш санаси тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади";


60-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Яроқсиз автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқариш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади";

бешинчи хатбошидаги "кейинги фойдаланувга" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "Кейинги фойдаланувга яроқсиз деб ҳисобланган" сўзлари "Яроқсиз" сўзи билан алмаштирилсин;


63-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари "рўйхатга олиш" сўзларидан кейин "электрон" сўзи билан тўлдирилсин;


65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"65. РЎДРБ электрон журналга қайд этган ҳолда ҳудудий бошқармаларга юборилади";


66-банд "намунадаги махсус" сўзларидан кейин "электрон" сўзи билан тўлдирилсин;


в) 2-илованинг 18-1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18-1. Автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ваколатли орган томонидан:

аукционга қўйилган кундан бошлаб олти ой мобайнида сотилмаган (харидорлар мавжуд бўлмаган) тақдирда, 1 ва 2-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг бошланғич нархлари бир поғонага автоматик равишда туширилиб (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақамлари бундан мустасно), мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади;

аукционга қўйилган кундан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган (харидорлар мавжуд бўлмаган) 4-6-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда кунлик шакллантириладиган ошкора рўйхат асосида умумий тартибда реализация қилинади.

Реализациядан келиб тушган маблағларнинг 50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 50 фоизи - Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармасига йўналтирилади";


г) 3-илованинг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида:


а) Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада:


12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"А" тоифа учун - икки ғилдиракли мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерларда)";


б) Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"А" - мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар, скутерлар";


25-банддаги "мототранспорт воситасини" сўзлари "транспорт воситаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банддаги "маст ҳолда бошқарганлиги учун" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-банднинг олтинчи хатбошисидаги "мототранспорт" сўзи "транспорт" сўзи билан алмаштирилсин;


11-банд "транспорт воситаларини бошқариш" сўзларидан кейин "ҳамда биринчи тиббий ёрдам" сўзлари билан тўлдирилсин;


24-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

қув ташкилотида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича битирувчилардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, беморни тўғри транспортировка қилиш кўникмалари юзасидан амалий имтиҳонлар қабул қилинади.

Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий имтиҳонларнинг мезонлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 28-банддаги "расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар" сўзлари "чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланилганда, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлигини қайд этиш мазкур Низомнинг 37-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади";


в) 32-банднинг иккинчи хатбошисидаги "расмийлаштирилган баённомалар" сўзлари "қабул қилинган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида:


а) 6-бандда:

саккизинчи хатбоши "велосипед" сўзидан кейин "ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари" сўзлари билан тўлдирилсин;

йигирманчи хатбошидаги "(мопеддан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин;

йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мопед - двигателининг иш ҳажми 25 куб.см ва ундан ортиқ, лекин 50 куб.смдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли транспорт воситаси. Худди шундай тавсифларга эга бўлган квадрицикл (квадроцикл), трицикл ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа транспорт воситалари мопедларга тенглаштирилади;

мотоцикл - двигателининг иш ҳажми 50 куб.см ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган, ён тиркамасиз ёки ён тиркамали (кажавали) икки ёхуд уч (тўрт) ғилдиракли транспорт воситаси;

йигирма учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

йигирма тўртинчи - етмиш олтинчи хатбошилар тегишлича йигирма учинчи - етмиш бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қирқинчи хатбоши "мотоцикл," сўзидан кейин "электромотоцикл, скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари," сўзлари билан тўлдирилсин;

қирқ тўртинчи хатбошидаги "велосипедчиларнинг ва пиёдаларнинг" сўзлари "велосипедчилар, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларнинг ва пиёдаларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги етмишинчи - етмиш учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"электромотоцикл - электродвигателининг қуввати 4 киловатт ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган ён тиркамасиз ёки ён тиркамали (кажавали) икки ёхуд уч (тўрт) ғилдиракли транспорт воситаси;

гибрид автомобиль - ички ёнув двигатели ва (ёки) ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотор ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситаси;

скутер - электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ортиқ, бироқ 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли транспорт воситаси. Худди шундай тавсифларга эга бўлган квадрицикл (квадроцикл), трицикл ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа транспорт воситалари скутерларга тенглаштирилади;

индивидуал ҳаракатланиш воситалари - двигатель (двигателлар) (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар) ёрдамида одамнинг индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдираклари (роликлари) бўлган транспорт воситаси".

етмишинчи - етмиш бешинчи хатбошилар тегишлича етмиш тўртинчи - етмиш тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "(мопеддан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"А" - мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар, скутерлар;


г) 9-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ҳамда йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт";


д) 11-банднинг "г" кичик бандидаги "қарияларга" сўзи "қариялар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 12-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган ҳолларда ўзи томонидан хавфсизлик камари тақилмаган, мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерда эса мотошлем кийилмаган ва қадаб олинмаган ҳолда бошқариш";

автомобиль салонидан ўзининг тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқарган ҳолда ҳаракатланиш";

тўққизинчи хатбоши тегишлича ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


ж) қуйидаги мазмундаги 12-1, 12-2 ва 12-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"12-1. Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкаси мавжуд бўлганда (уларда ҳаракатланишининг имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно) йўлнинг қатнов қисмида, йўл ёқаларида ёки қатнов қисмининг четида ҳаракатланиш;

узунлиги ёки кенглиги 0,5 метрдан ортиқ ташқарига чиқадиган ёки бошқарувга халақит берадиган юкларни ташиш;

пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланиши (индивидуал ҳаракатланиш воситаларини етаклаб ўтиш ҳолатлари бундан мустасно);

14 ёшдан кичик шахсларнинг бошқариши (турар жой даҳалари, истироҳат ва ҳайвонот боғлари, болалар майдончалари, кўнгилочар жойларда ҳамда ёпиқ ҳудудларда бошқариш бундан мустасно);

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш;

бир ёки бир нечта индивидуал ҳаракатланиш воситаларини шатакка олиш;

тормоз тизими, руль бошқаруви, товушли ишораси, шунингдек, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда носоз фара чироқлари ёки фонарлар ҳамда орқа фара чироқлари ишламайдиган ёки нур қайтаргичлар билан жиҳозланмаган индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш;

рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (рул бошқаруви мавжуд бўлган индивидуал ҳаракатланиш воситалари учун);

одам ташиш;

телефондан фойдаланиш.

12-2. Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахслар:

ҳаракат давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши;

тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 10 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши;

турар жой даҳаларидан чиқиш вақтида бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл бериши;

қатъий равишда ҳаракат йўналиши бўйича бошқариш керак.

12-3. Агар велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкасида индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахснинг ҳаракати пиёдаларнинг ҳаракатига хавф туғдирса ёки халақит берса, у индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан тушиб, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини етаклаган ёки тезликни пиёдалар тезлигидан ошмайдиган тезликка пасайтирган ҳолда ҳаракатни давом эттириши керак.

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарган шахсларнинг ҳаракатланиши пиёдаларнинг ҳаракатланиши билан бирлашганда, барча ҳолатларда пиёдалар устунликка (имтиёзга) эга.

Велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкасида индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланаётган шахслар бошқа механик транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.


з) 15-банднинг учинчи хатбошисидаги "мотоцикл, мопед, велосипед" сўзлари "мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер, велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 23-банднинг учинчи хатбошисидаги "мотоцикл ёки мопедларда" сўзлари "мотоцикл, электромотоцикл, мопед ёки скутерларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Агар светофор ишораси пиёда тасвири кўринишида бўлса, у фақат пиёдаларга, велосипед тасвири кўринишида бўлса, велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарган шахслар ҳаракатланишига таъсир қилади. Бунда яшил ишора пиёдалар ёки велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарган шахсларнинг ҳаракатланишига рухсат беради, қизил ишора уларнинг ҳаракатланишини тақиқлайди";


л) 43-банднинг биринчи хатбошиси "велосипедчи" сўзидан кейин "индивидуал ҳаракатланиш воситасини бошқарган шахс" сўзлари билан тўлдирилсин;


м) 79-банднинг тўртинчи хатбошиси "мотоцикллар" сўзидан кейин "электромотоцикллар" сўзи билан тўлдирилсин;


н) 89-банднинг учинчи хатбошисидаги "мопедлар ва велосипедларга" сўзлари "электромотоцикллар, мопедлар, скутерлар, велосипедлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 96-банд "велосипедчи(лар)га" сўзидан кейин "ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахс(лар)га" сўзлари билан тўлдирилсин;


п) 121-банднинг иккинчи хатбошиси "велосипедлар" сўзидан кейин "индивидуал ҳаракатланиш воситалари, скутерлар," сўзлари билан тўлдирилсин;


р) 134-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва мопедларда" сўзлари чиқариб ташлансин;


с) 138-банднинг саккизинчи хатбошиси "мотоцикл" сўзидан кейин электромотоцикл, скутер" сўзлари билан тўлдирилсин;


т) 145-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"икки ғилдиракли мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари билан, шунингдек, бундай мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини";


у) 159-банднинг тўртинчи - олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар юкхонасида;

Мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойлардан ташқарида;

12 ёшга тўлмаган болаларни мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутернинг орқа ўриндиғида, шунингдек, болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида";


ф) 162-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "велосипедларни" сўзи "велосипедлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


х) 165-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"165. Йўлда велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини ва аравани бошқариш, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни ҳайдаб ўтиш 14 ёшдан кичик бўлмаган, мопед ва скутерни бошқариш эса 16 ёшдан кичик бўлмаган шахсларга рухсат этилади";


ц) 166-бандда:

биринчи хатбоши "Велосипедлар," сўзидан кейин "индивидуал ҳаракатланиш воситалари," сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "велосипедчилар," сўзидан кейин "индивидуал ҳаракатланиш воситалари," сўзлари билан тўлдирилсин;


ч) 167-бандда:

биринчи хатбоши "Велосипед" сўзидан кейин "индивидуал ҳаракатланиш воситалари" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Индивидуал ҳаракатланиш воситалари олд томонидан фара чироқлари ва орқа томонида огоҳлантириш чироқлари ёки нур қайтаргичлар билан жиҳозланган бўлиши шарт";

иккинчи ва учинчи хатбошлар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошлар деб ҳисоблансин;


ш) 168-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"168. Велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (манёврдан олдин ишоралар бериш бундан мустасно);

одам ташиш (ишончли оёқ қўйгич билан жиҳозланган велосипеддаги қўшимча ўриндиқда 7 ёшгача бўлган болани ташиш бундан мустасно);

габаритидан бўйига ва энига 0,5 метрдан ортиқ чиқиб турган ёки бошқаришга халақит берадиган юкларни ташиш;

велосипед йўлкаси бўлган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиш;

трамвай ҳаракатланадиган йўлларда ва шу йўналишда ҳаракатланиш учун бўлаги биттадан кўп бўлган йўлларда чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш;

йўлнинг қатнов қисмидан, шу жумладан, пиёдалар ўтиш жойидан велосипедларни ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариб кесиб ўтиш (велосипед йўлакларида ҳаракатланиш бундан мустасно).

Велосипедларни ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини шатакка олиш, шунингдек, улардан шатакка олишда фойдаланиш тақиқланади (велосипедга мўлжалланган тиркамаларни шатакка олиш бундан мустасно)";


э) 169-бандда:

биринчи хатбошидаги "мопед ҳайдовчилари" сўзлари "индивидуал ҳаракатланиш воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "велосипедчи" сўзи "велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


ю) 175-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва мотоцикллар" сўзлари чиқариб ташлансин;


я) 176-банднинг ўн олтинчи хатбошисидаги "ва мотоцикллардан" сўзлари "мотоцикл, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлардан" сўзлари билан алмаштирилсин;


аа) 179-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"автомобиллар, автобуслар, автопоездлар, тиркамалар, мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар, скутерлар, велосипедлар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, тракторлар ва бошқа ўзиюрар машиналарнинг техник ҳолати ва жиҳозланиши транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлайдиган носозликлар ва шартлар рўйхатининг талабларига (3-иловага мувофиқ) жавоб бермаса";


бб) 1-иловада:


Йўл белгиларнинг тасвирлари туширилган қисмидаги "Трамвай йўли билан кесишув" йўл белгисининг тасвири тагидаги "1.2. Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси" сўзлари "1.5. Трамвай йўли билан кесишув" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Темир йўл кесишмасига яқинлашув" йўл белгиларининг тасвирлари тагидаги ёзувлар "Темир йўл кесишмасига яқинлашув" сўзларидан кейин "1.4.1, 1.4.2, 1.4.3, 1.4.4, 1.4.5, 1.4.6" рақамлари билан тўлдирилсин;


Тақиқловчи белгиларда 3.5-банддаги "Мотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган" сўзлари "Мотоцикл ва электромотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 3.5.1-банд билан тўлдирилсин:

         


"



          

3.5.1. "Скутер ва мопедлар ҳаракатланиши тақиқланган";

           

Тақиқловчи белгиларнинг 3.27-бандида:

иккинчи хатбошидаги "автомобиллар ва кажавали мотоциклларни" сўзлари "автомобиллар, мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларни" сўзлари билан алмаштирилсин;

Тақиқловчи белгиларнинг қирқ олтинчи хатбошисидаги "қайрилиб олиш жойигача" сўзлари чиқариб ташлансин.


қуйидаги мазмундаги 3.34-банд билан тўлдирилсин:



"



        

3.34. "Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш тақиқланган";


4.2.1-банддаги "ўнгдан" сўзи "чапдан" сўзи билан алмаштирилсин;


4.2.2-банддаги "Тўсиқни чапдан четлаб ўтиш" сўзлари "Тўсиқни ўнгдан айланиб ўтиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


4.4-банд "мотоцикллар" сўзидан кейин "мопедлар, скутерлар" сўзлари билан тўлдирилсин;


4.5-банддаги "мопедларда" сўзи "индивидуал ҳаракатланиш воситаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


4.6.1 - 4.6.6-бандлардаги "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг" сўзлари "Пиёдалар, велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.3-банддаги "автобус ва мотоциклларнинг" сўзлари "автобус ҳамда мотоцикллар, электромотоциклар, мопедлар ва скутерларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.44 ва 5.45-бандлар "Велосипедчилар" сўзидан кейин "ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари" сўзлари билан тўлдирилсин;


7.6.1 - 7.6.9-банддаги "автомобиллар ва мотоциклларни" сўзлари "автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва скутерларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


вв) 3-иловада:


3.6-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Индивидуал ҳаракатланиш воситалари олд томонидан фара чироқлари ва орқа томонида огоҳлантириш чироқлари ёки нур қайтаргичлар билан жиҳозланмаган бўлса";

олтинчи хатбоши тегишлича еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5.1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун - 0,8 мм дан кам бўлса";


7.6-банд "мотоцикл" сўзидан кейин "электромотоцикл, скутер" сўзлари билан тўлдирилсин;


7.9-банд "Мотоцикл" сўзидан кейин "ёки электромотоцикл" сўзлари билан тўлдирилсин;


7.10-банднинг олтинчи хатбошисидаги "мотоциклларда" сўзи "мотоцикллар ва электромотоциклларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


7.11-банддаги "Мотоциклларда" сўзи "Мотоцикл ва электромотоцикларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


7.12-банддаги "Мотоцикл ва мопедларда" сўзлари "Мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


7.22-банд қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи - ўттиз иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"L тоифаси - мототранспорт воситалари.

L1 тоифаси - максимал конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган, ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 куб.см гача бўлган ёки электродвигателининг номинал максимал қуввати 4 киловаттдан ошмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситаси;

L2 тоифали - максимал конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган, ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 куб.см гача бўлган ёки электродвигателининг номинал максимал қуввати 4 киловаттдан ошмайдиган уч ғилдиракли транспорт воситаси;

L3 тоифали - ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 куб.см ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги (ҳар қандай двигателди) соатига 50 километр ва ундан ошадиган икки ғилдиракли транспорт воситаси;

L4 тоифали - ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 куб.см ва ундан ошадиган ёки конструктив тезлиги (ҳар қандай двигателди) соатига 50 километр ва ундан ошадиган, ўртача узунлама текисликка нисбатан асимметрик кажавали уч ғилдиракли транспорт воситаси;

L5 тоифали - ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 куб.см ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги (ҳар қандай двигателди) соатига 50 километр ва ундан ошадиган ёки транспорт воситасининг ўртача узунлама текислигига нисбатан симметрик кажавали уч ғилдиракли транспорт воситаси;

L6 тоифали - аккумуляторларини ҳисобга олмаганда (электр транспорт воситалари учун) вазни 350 килограммдан ошмайдиган максимал конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган ёки ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 куб.см гача ёхуд электродвигателининг номинал максимал қуввати 4 киловаттдан ошмайдиган тўрт ғилдиракли транспорт воситаси;

L7 тоифали - L6 тоифадаги транспорт воситаларидан фарқли ўлароқ аккумуляторларини ҳисобга олмаганда (электр транспорт воситалари учун) тўлиқ вазни 400 килограммдан (юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари учун 550 килограммдан) ошмайдиган ва электродвигателининг номинал максимал қуввати 15 киловаттдан ошмайдиган тўрт ғилдиракли транспорт воситаси".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 2 ноябрдаги 667-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги "2024" рақами "2025" рақами билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2023 йил 31 июлдаги 321-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошиси ҳамда 4-банди "а", "б" ва "в" кичик бандларидаги "2023" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин.

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 июль




























































































Время: 0.1546
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск