ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2024 й. 427-сон "Енгил саноат соҳасида ўрта бўғин кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2024 й.

N 427




ЕНГИЛ САНОАТ СОҲАСИДА ЎРТА БЎҒИН КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА   ДИЗАЙНЕР   ВА   ТЕХНОЛОГЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТЕХНИКУМЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиёт тармоқларидаги таркибий ўзгаришлар натижасида яратилаётган янги иш ўринларида тўқимачилик соҳасида иш берувчиларнинг эҳтиёжига мос бўлган ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш, ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида ўқитишни ташкил этиш ҳамда соҳа корхоналарининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг:

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси тасарруфидаги коллежлар негизида енгил саноат корхоналари учун ўрта махсус профессионал таълим даражасида кадрлар тайёрлайдиган Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумларини ташкил этиш;

дизайнер ва технологлар тайёрлаш техникумлари базасида тикувчилик ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари дизайнери, модельер-конструктор, енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси каби йўналишларда ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш;

малакали дизайнер ва технолог кадрлар тайёрлаш жараёнига Германия, Италия, Туркия, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон каби хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш ҳамда тўқимачилик корхоналари ходимларини хорижий давлатларнинг енгил саноат корхоналарида малака оширишга юбориш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани Ўзбекистон овози кўчаси 78-уй манзилда жойлашган Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига тегишли собиқ Хўжаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи биносида давлат-хусусий шериклик асосида Дизайнер ва технологлар тайёрлаш техникуми ташкил этилсин.

Бунда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида давлат шериги - Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ аниқланган хусусий шерик ўртасида тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда ижтимоий ва инвестициявий мажбуриятларни белгилаш назарда тутилсин.


3. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси тасарруфида ташкил этиладиган Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тўқимачилик саноати тармоқлари учун меҳнат бозорида рақобатбардош ҳамда юқори малакага эга ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш;

етакчи хорижий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

жаҳон модаларининг сўнгги тенденцияларини тадқиқ қилиш, енгил саноат буюмларини истиқболли моделлаштириш ва турли хил либослар коллекцияларини яратиш, бу борада хорижий лабораторияларни жалб қилиш ва консалтинг-маслаҳатлар бериш, методик семинар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;

иш берувчи корхоналардаги етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни (муҳандислар, технологлар) "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси маблағлари ҳисобидан таълим жараёнига жалб этиш орқали ўқув жараёнининг сифатини таъминлаш;

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси томонидан халқаро ташкилотларнинг грантларини жалб қилган ҳолда, ўқувчиларни тўқимачилик саноати ривожланган Германия, Италия, Туркия, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатларда бевосита ишлаб чиқариш корхоналарига малака оширишга юборишни ташкил этиш;

битирувчиларнинг касбий кўникмалари иш берувчилар ва холис экспертлар томонидан баҳоланишини ташкил қилиш, шунингдек, ўқитиш якуни бўйича бериладиган таълим тўғрисидаги ҳужжатлар хорижий давлатларда ҳам тан олиниши учун зарур чораларни кўриш;

хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.


5. Белгилансинки, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумларида:

а) кадрлар Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда, 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида тайёрланади;

б) етакчи хорижий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси маблағлари ҳисобидан хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, тўқимачилик корхоналари ишчи-ходимларининг стажировкасини ташкил қилиш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш чоралари кўрилади;

в) Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумларида таълим олувчилар тажриба ва кўникма орттириши учун хорижга юборилади ҳамда уларга орттирган тажрибаларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида тўқимачилик корхоналарида 2 йил ишлаб бериш мажбурияти юкланади.

Бунда корхона раҳбарининг тавсияси асосида Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумларида таълим олган ўқувчилар танлаб олинади ҳамда тегишли шартномалар имзоланади. Шартнома шартлари бузилган тақдирда, сарфланган харажатлар ишга қабул қилинган ўқувчилардан ундирилади;

г) ҳар йили Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумларининг камида 10 нафар таълим олувчилар "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ, соҳа корхоналарининг ўз маблағлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳисобидан тўқимачилик саноати ривожланган Германия, Италия, Туркия, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатларда бевосита ишлаб чиқариш корхоналарига малака оширишга юборилади.


6. Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумлари ходимларига профессионал таълим муассасалари учун қўлланиладиган меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Андижон, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

тегишли ҳудуднинг ихтисослашуви, салоҳияти, инвестиция лойиҳалари, ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари ва меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб, тегишлича давлат ва хусусий секторнинг тўқимачилик соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқласин;

таълим олувчиларининг ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этиладиган аниқ корхоналарни таълим муассасаларига бириктирсин;

тўқимачилик соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ушбу муассасаларга ўқувчиларни қабул қилиш бўйича таклифларни тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2025-2026 йилларда Тошкент шаҳри, Андижон ва Қашқадарё вилоятларидаги Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумлари тажрибаси асосида соҳа мутахассисларини тайёрлаш техникумларини ташкил этсин.


8. Андижон, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда:

Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумларини янги ўқув йилига тайёрлаш чораларини кўрсин;

Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумлари ҳамда иш берувчиларнинг ўзаро уйғунликда фаолият юритишини ҳамда ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиёти ҳудуддаги соҳа корхоналарида ўтказилишини таъминласин;

ҳар йили 1 майга қадар Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумлари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг ижросини назорат қилсин;


9. Белгилансинки, Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумлари:

бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг (давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган таълим ташкилоти ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталари бундан мустасно) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, хомашё ва ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда коммунал хизматлар харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан;

жорий сақлаш, фаолият юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев, олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 16 июлдаги

427-сон қарорига

ИЛОВА


"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси тасарруфида

ташкил этиладиган Дизайнер ва технологларни

тайёрлаш техникумларининг

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Янги ташкил этиладиган дизайнер

ва технологларни тайёрлаш

техникуми номи

      

Дизайнер ва технологларни

тайёрлаш техникуми

жойлашадиган манзил

      

Қуввати

Ишга

тушириш

муддати

     

Масъуллар

1.

Тошкент шаҳар дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникуми


Олмазор енгил саноат коллежи

430

2024/2025

ўқув йилидан


Савдо-саноат палатаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


2.

Қарши дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникуми


Қарши туман енгил саноат коллежи

640

2024/2025

ўқув йилидан


Савдо-саноат палатаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


3.

Андижон дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникуми


собиқ Хўжаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


700

2024/2025

ўқув йилидан


Савдо-саноат палатаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 июль























































































Время: 0.1070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск