Внимание!

NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2024 й. 393-сон "Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2024 й.

N 393




ФОЙДАЛАНИШДА БЎЛГАН

МОПЕД ВА СКУТЕРЛАРНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН  ЎТКАЗИШ  ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш соҳасида кенг қамровли амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, аҳоли орасида тобора оммалашаётган ва электр қувватида ҳаракатланадиган транспорт воситаларида йўлларда ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини ишончли таъминлашда қатор муаммолар юзага келмоқда.

Хусусан, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича бошланғич билимларга эга бўлмаган шахслар томонидан бундай транспорт воситалари бошқарилаётганлиги йўлларда турли салбий ҳолатларни келтириб чиқариш эҳтимолини оширмоқда. Бундай омиллар электр қувватида ҳаракатланадиган транспорт воситаларидан ўз билганича фойдаланишга, йўлларда тартибсиз, Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқаришга, йўл ҳаракати иштирокчилари билан боғлиқ нохуш ҳолатлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридаги салбий оқибатларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

двигателининг иш ҳажми 25 куб.см ва ундан ортиқ, лекин 50 куб.смдан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, бироқ 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади ҳамда бу турдаги транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади;

2025 йил 1 мартдан бошлаб мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган транспорт воситаларини бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.


2. Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ички ишлар вазирлиги 2024 йил 1 октябрга қадар:

мопед ва скутерларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи махсус савдо ташкилотларини (ишлаб чиқарувчи, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик, дилерлик) ташкилотларини) ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими "Транспорт воситалари ҳисоб маълумотномалари" модулига интеграция қилсин ва бундай транспорт воситалари учун счёт-маълумотлар электрон шаклда берилишини таъминласин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган мопед ва скутер тўғрисидаги маълумотлар билан алмашишни жорий этсин.


4. Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 июль























Время: 0.1009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск