Внимание!

NB! Мазкур Вактинчалик низом расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. NB! Мазкур Вактинчалик низом 2025 йил 28 февралга кадар амал килади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 08.07.2024 й. 393-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 8 июлдаги

393-сон қарорига

ИЛОВА



Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат

рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом фойдаланишда бўлган двигателининг иш ҳажми 25 куб.см ва ундан ортиқ, лекин 50 куб.смдан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситаларини (кейинги ўринларда - мопед ёки скутерлар) давлат рўйхатидан ўтказишнинг вақтинчалик тартибини белгилайди.

Ушбу Вақтинчалик низом талаблари у кучга киргунга қадар янги, фойдаланишда бўлмаган мопед ва скутерларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Янги мопед ёки скутерлар Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорида белгиланган талабларга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.


2. Мопед ёки скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан амалга оширилади.


3. Мопед ёки скутерларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш учун ундириладиган тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.


4. Мазкур Вақтинчалик низом 2025 йил 28 февралга қадар амал қилади.



2-БОБ. ФОЙДАЛАНИШДА БЎЛГАН МОПЕД

ВА СКУТЕРЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


5. Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларнинг техник тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёрлар талабларига мос келиши керак.


6. Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерлар эгалари ёки вакиллари томонидан ҳудудий бошқармаларга олиб келинади ва улар соддалаштирилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


7. Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун эгалари ёки вакиллари ҳудудий бошқармаларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мопед ёки скутер эгаси ёки вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва унга тақдим этилган ишончнома;

мопед ёки скутер эгаси ёки вакилининг белгиланган намунадаги аризаси;

мопед ёки скутернинг техник тавсифлари акс эттирилган савдо ташкилотлари (ишлаб чиқарувчи, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик, дилерлик) ташкилотлар) томонидан берилган ҳужжат (русуми, идентификацияловчи рама ва двигателлар рақамлари, двигателининг қуввати, тўлиқ вазн ва бошқалар акс эттирилган ҳужжат), агар мавжуд бўлса;

мопед ёки скутерга бўлган мулкий ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат ёки харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат, агар мавжуд бўлса;

мопед ёки скутерни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш учун тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати (электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно).


8. Агар фойдаланишда бўлган мопед ёки скутер учун 7-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, ҳақиқатдан ҳам ушбу мопед ёки скутер шу шахсга тегишли эканлиги, уни қаердан, қачон олганлиги тўғрисида эркин шаклдаги тушунтириш хати ёзиб беради.


9. Ҳудудий бошқармалар томонидан мопед ёки скутерларнинг русуми, идентификацияловчи рама ва двигателлар рақамларининг (кейинги ўринларда - техник кўрсаткичлари) тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга тўғри келиши юзасидан техник кўрикдан ўтказилади.

Мопед ёки скутерга тегишли маълумотлар олиб қочилган ва ўғирланган автомототранспорт воситалари бўйича маълумотлар базаси билан таққосланади.

Агар маълумотлар базасида мопед ёки скутернинг қидирувда эканлиги бўйича материаллар мавжуд бўлса, тўпланган ҳужжатлар 24 соат ичида суриштирув ёки тергов органларига юборилади.


10. Қидирувда бўлмаган мопед ёки скутерлар:

двигателининг иш ҳажми 25 куб.смдан ортиқ, лекин 50 куб.смдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган ҳолатда мопед сифатида;

электр двигателининг қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган ҳолатда скутер сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади.


11. Давлат рўйхатидан ўтказилган мопед ёки скутерга белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилади ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси берилади.


12. Агрегат рақамларининг ҳаққонийлигига шубҳа туғдирган мопед ёки скутер экспертизага юборилади.

Экспертиза натижалари салбий чиққан ҳолатларда масъул ходимлар томонидан суриштирув ёки тергов органларига дарҳол мурожаат қилинади.

Экспертиза якунлари ижобий бўлганда, ушбу мопед ёки скутер мазкур Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳаракатлари амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


13. Ушбу Вақтинчалик низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 июль






































Время: 0.1075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск