ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2024 й. 425-сон "Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2024 й.

N 425




ИЧКИ ҚАТНОВЛАРДА ҲАРАКАТЛАНУВЧИ

ПОЕЗДЛАРДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШДАН КЎРИЛГАН ЗАРАРЛАРНИ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ҲИСОБИДАН КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ

ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, темир йўлда йўловчиларни ташиш хизматларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон қарорига асосан қуйидагилар:

2024 йил 1 январдан бошлаб юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиб, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилганлиги;

2025 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш хизматларини қори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш бундан мустасно) кўрсатишдан кўрилган зарарлар Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсии.


2. Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

2024 йил 1 октябрдан бошлаб "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг барча турдаги хизматлари бўйича даромад ва харажатларнинг алоҳида ҳисоби юритилади. Бунда йўловчи ташиш учун алоҳида даромад ва харажатлар ҳисобга олиниб, йўловчи ташиш хизмати нархларини ҳисоблаш базаси яратилиши инобатга олинади;

2025 йил 1 январдан бошлаб темир йўл хизматларини кўрсатувчи корхоналарнинг ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрган зарарлари мазкур қарор билан тасдиқланган вақтинчалик низом талаблари асосида Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади.


4. Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда:

2025 йил 1 декабрга қадар темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқсин. Бунда хизмат кўрсатиш сифати ҳамда операцион самарадорликни оширишга қаратилган рағбатлантириш механизмларини (бонуслар) жорий қилиш ҳамда аванс тўловларини амалга ошириш методологиясини қўллаш ҳисобга олинади;

2026 йил 1 июлга қадар давлат буюртмаси асосида темир йўл транспортида ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш шартномаларини (Public service agreement) тузиш ва молиялаштириш тартиби лойиҳасини Вазирлар Махкамасига киритсин.

Бунда 2027 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан компенсация маблағлари фақатгина ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш шартномалари асосида молиялаштирилади.


5. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 июль







































Время: 0.1005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск