ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 16.07.2024 й. 425-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 16 июлдаги

425-сон қарорига

ИЛОВА



Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда

йўловчи   ташиш   хизматларини   кўрсатишдан

кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан

компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда - Низом) ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда қори тезликда ҳаракатланувчи ва тезюрар поездлар бундан мустасно) йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартибини белгилайди ҳамда 2027 йил 1 январгача амал қилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ички қатновлар - юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини Ўзбекистон Республикаси доирасида ташиш;


йўловчи поезди - йўловчи вагонларидан ташкил топган, йўловчилар, багаж ва почтани ташиш учун мўлжалланган поезд. Қатновлар турларига кўра йўловчи поездлар узоқ масофали - 700 км дан ортиқ, маҳаллий - 700 км гача ҳамда шаҳар атрофи - 200 км гача масофага бўлинади;


компенсация - ташувчининг ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда қори тезликда ҳаракатланувчи ва тезюрар поездлар бундан мустасно) йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қоплаш учун ажратиладиган маблағ;


плацкарта қиймати - чипта тўлиқ қийматининг йўловчини ташишда умумий масофа учун белгиланадиган ҳамда йўл давомида вагондан фойдаланиш ва йўловчига хизмат кўрсатиш тўловини ўз ичига оладиган қисми;


тариф - чипта ва плацкарта қийматлари йиғиндиси;


ташиш харажатлари - ташувчининг йўловчи вагонларини соз ҳолда сақлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва ҳаракатланиш давомида йўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар учун харажатлар;


ташувчи - темир йўл транспортида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар;


темир йўл инфратузилма хизматларини кўрсатиш харажатлари - темир йўл ва темир йўл иншоотлари, темир йўл станциялари, темир йўл вокзаллари, локомотивлар ва электропоездлар хизматларини кўрсатиш, шунингдек, электр таъминоти қурилмалари, алоқа тармоқлари, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимлари, ахборот мажмуалари, ҳаракатни бошқариш тизимлари, бинолар, фавқулодда ҳолатларда қайта тиклаш поезди, қурилмалар, мослама ва ускуналардан фойдаланиш харажатлари;


чипта қиймати - йўналиш бўйича йўловчи ташиганлик учун ҳисобланган тўловлар суммаси сифатида белгиланадиган чиптанинг тўлиқ қийматидан бир қисми;


юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезюрар поездлар - ҳаракатланиш масофаси чекланмаган, 91 км соатдан юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар.


3. Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарлар Давлат бюджети ҳисобидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан компенсация қилинади.



2-БОБ. ТАШУВЧИНИНГ ИЧКИ ҚАТНОВЛАРДА

ҲАРАКАТЛАНУВЧИ ПОЕЗДЛАРДА ЙЎЛОВЧИ

ТАШИШ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШДАН

КЎРИЛГАН ЗАРАРЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ


4. Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда ташувчининг харажатлари бевосита ташиш ва темир йўл инфратузилма хизматларини кўрсатиш харажатларидан иборат бўлади.


5. Йўловчи ташишдан олинадиган даромадлар:

маҳаллий ва узоқ масофали йўналишларда - чипта ва плацкарта қийматларидан;

шаҳар атрофи йўналишларида - чипта қийматидан шаклланади.


6. Ташувчининг ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш миқдори мазкур Низомга 2 ва 3-иловалардаги жадваллар орқали аниқланади.



3-БОБ. ТАШУВЧИНИНГ ИЧКИ ҚАТНОВЛАРДА

ҲАРАКАТЛАНУВЧИ ПОЕЗДЛАРДА ЙЎЛОВЧИ

ТАШИШ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШДАН

КЎРИЛГАН ЗАРАРЛАРИНИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ҲИСОБИДАН КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


7. Ташувчи ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарлар бўйича ҳисоботларни Транспорт вазирлигига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги компенсация ажратиш тўғрисида ариза билан бирга ҳар ойда кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборади.


8. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ шакллантирилган маълумотлар;

ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили), СТИР ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварағи реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар;

йўловчи ташиш билан боғлиқ харажат ва даромад, молиявий натижа, йўналиш, тариф, қопланадиган компенсация суммаси тўғрисида тасдиқланган ҳужжатлар.

Компенсация ажратиш учун тақдим этилган ҳужжатлар, маълумотлар ҳамда ҳисоб-китоблар ташувчи томонидан тасдиқланади.


9. Ариза ва тегишли ҳужжатлар ташувчи томонидан Транспорт вазирлигига почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборилганда, мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Транспорт вазирлиги беш иш куни ичида ташувчига ҳужжатлардаги камчиликлар тўғрисида ҳамда қайта мурожаат қилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабар юборади.


10. Ариза ва ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ҳолда, Транспорт вазирлигига келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни давомида кўриб чиқилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.


11. Маблағларни ташувчига компенсация тарзида ажратиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Транспорт вазирлигига белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.


12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Транспорт вазирлиги томонидан тақдим этилган ташувчига компенсация ажратиш бўйича буюртманомани уч иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли маблағларни белгиланган тартибда Транспорт вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.


13. Маблағлар келиб тушганидан сўнг Транспорт вазирлиги уч иш куни ичида ташувчининг тижорат банклардаги ҳисобварағига белгиланган компенсация маблағларини ўтказиб беради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда

йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган

зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари











1-босқич


Ташувчи


Компенсация ажратиш бўйича Транспорт вазирлигига мурожаат қилади


Ҳар ой кейинги ойнинг 25-санасига қадар











2-босқич


Транспорт вазирлиги


Ташувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади


10 иш куни ичида











3-босқич


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Ташувчига компенсация ажратиш учун белгиланган тартибда очилган Транспорт вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказади


3 иш куни ичида











4-босқич


Транспорт вазирлиги


Маблағлар келиб тушгандан сўнг ташувчининг тижорат банклардаги ҳисобварағига компенсация маблағларини ўтказиб беради


3 иш куни ичида











              





Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



"________________" ___нинг 20__ йил __ ойи учун

махаллий ва узоқ масофали йўналишларда ҳаракатланувчи

поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан

кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан

компенсация қилиш бўйича ҳисоб-китоблар

T/p

Кўрсаткичлар номланиши


Жами


Ташиш

фаолияти


Маҳаллий

ва узоқ

масофали


шу жумладан:


Халқаро

Ёрдамчи-

кўмакчи

фаолият


тезюрар

поезд


йўловчи

поезд

(оддий)


I.

ДАРОМАД










маҳаллий ва узоқ масофали йўналишлар










тезюрар поезд










йўловчи поезди (оддий)










халқаро қатновлар










бошқа даромадлар









II.

Ишлаб чиқариш харажатлари









1.

материал харажатлар









1.1

ишлаб чиқариш аҳамиятига молик хизматлар









1.2

материал харажатлар









1.3

ёқилғи харажатлари









1.4

электр энергияси харажатлари









1.5

ёқилғи-мойлаш материаллари









2.

иш ҳақи харажатлари









3.

ижтимоий тўлов









4.

амортизация









5.

капитал ва жорий таъмирлаш









6.

бошқа ишлаб чиқариш харажатлари шундан:









6.1

Инфратузилма харажатлари (ўзаро боғланиш тарифлари, минтақавий темир йўл узеллари харажатлари)









III.

Давр харажатлари









1.

Сотиш харажатлари









2.

Маъмурий харажатлар









3.

Бошқа операцион харажатлар









IV.

Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар









V.

Молиявий фаолиятдан даромадлар









VI.

Молиявий фаолият бўйича харажатлар









VII.

ЖАМИ ХАРАЖАТЛАР









VIII.

Солиқ тўлагунга қадар фойда (зарар)









IX.

Фойда солиғи









X.

Соф фойда (зарар)









XI.

Давлат бюджети ҳисобидан компенсация









Ташкилот раҳбари





сана


имзо

Бош ҳисобчи





сана


имзо

Ишлаб чиқувчи масъул ходим





сана


имзо

             





Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА



"________________" ___нинг 20__ йил __ ойи учун

шаҳар атрофи йўналишларида ҳаракатланувчи поездларда

йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган

зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация

қилиш бўйича ҳисоб-китоблар

T/p

Кўрсаткичлар номланиши


Жами


Ташиш фаолияти

(шаҳар атрофида

йўловчи ташиш)


Ёрдамчи-кўмакчи

фаолият

I.

ДАРОМАД





1.

ташиш фаолиятидан

(шаҳар атрофида йўловчи ташиш)





2.

бошқа даромадлар





II.

Ишлаб чиқариш харажатлари





1.

материал харажатлар





1.1

ишлаб чиқариш аҳамиятига молик хизматлар





1.2

материал харажатлар





1.3

ёқилғи харажатлари





1.4

электр энергияси харажатлари





1.5

ёқилғи-мойлаш материаллари





2.

иш ҳақи харажатлари





3.

ижтимоий тўлов





4.

амортизация





5.

капитал ва жорий таъмирлаш





6.

бошқа ишлаб чиқариш харажатлари

шундан:





6.1

Инфратузилма харажатлари (ўзаро боғланиш тарифлари, минтақавий темир йўл узеллари харажатлари)





III.

Давр харажатлари





1.

Сотиш харажатлари





2.

Маъмурий харажатлар





3.

Бошқа операцион харажатлар





IV.

Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар





V.

Молиявий фаолиятдан даромадлар





VI.

Молиявий фаолият бўйича харажатлар





VII.

ЖАМИ ХАРАЖАТЛАР





VIII.

Солиқ тўлагунга қадар фойда (зарар)





IX.

Фойда солиғи





X.

Соф фойда





XI.

Давлат бюджети ҳисобидан компенсация





Ташкилот раҳбари





сана


имзо

Бош ҳисобчи





сана


имзо

Ишлаб чиқувчи масъул ходим





сана


имзо

         





Вақтинчалик низомга

4-ИЛОВА



Компенсация ажратиш тўғрисида

АРИЗА

        

(юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи)

             


манзил бўйича рўйхатдан ўтган

(манзил, телефон, электрон почта)


        

          

(рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи)

раҳбари/директори:


номидан


(ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.)



га

(йўловчи ташувчи номи)


Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратишингизни сўрайман.


Амалга оширилган темир йўл қатнови (йўналиш, тариф, ташиш қиймати, қопланадиган компенсация суммаси):

        

    

    

      

      

Компенсация ўтказиб бериладиган ҳисобварақ:


Сана: _____________

Раҳбар Ф.И.О. ва имзоси: ____________


Бош ҳисобчи Ф.И.О. ва имзоси: _______

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 июль








































Время: 0.1007
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск