ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 28.06.2024 й. 2024-09-сон "Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 17.07.2024 й. 3256-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2024 й.

N 3256-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.06.2024 й.

N 2024-09


ҚАРОРИ



Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини

ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 1 июндаги 2020-22-сон қарори (рўйхат рақами 3256, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3256/1046-сон) билан тасдиқланган Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                              Ш.Д. Кудбиев






Қарорга

ИЛОВА



Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини

ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадаги "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-банд "якка тартибдаги тадбиркор" деган сўзлардан кейин "ёки жисмоний шахс" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 9-бандда:

иккинчи хатбошидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидаги суд ажрими, бундан суд ажримида мажбуриятлардан озод этиш қоидаси қўлланилмаслиги кўрсатилган ҳолатлар ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш тамомланганидан кейин суд томонидан қарздор жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этиш ҳақидаги қоида қўлланилмаслиги тўғрисида ажрим чиқарилган ҳолатлар мустасно.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 июль








































Время: 0.0997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск