ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2024 й. 431-сон "Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийларига қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2024 й.

N 431




АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

СОҲАСИ ФАХРИЙЛАРИГА ҚУЛАЙ

ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийларини бирлаштириш орқали уларнинг бой профессионал ҳаёт тажрибасидан самарали фойдаланиш, кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, давлат томонидан ижтимоий ҳимояни, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада яхшилаш ҳамда архитектура ва қурилиш соҳасида ёш мутахассисларни танлаш, шунингдек, ва меҳнат фахрийларининг ноёб тажрибаси, амалий маҳорати ва салоҳиятидан фаол фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон меъморлар уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагиларни Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилаш тавсия этилсин:

шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини жадал ривожлантиришда архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийларининг (кейинги ўринларда - фахрийлар) ноёб ва бой ҳаёт тажрибаси, амалий маҳорати ва салоҳиятидаи кенг фойдаланиш;

шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ушбу соҳада концепциялар ва дастурларни шакллантиришда иштирок этиш;

шаҳарсозлик соҳасидаги замонавий талабларни амалиётга жорий этиш, миллий архитектура-маданий анъаналарни ривожлантириш, шунингдек, шаҳар ҳудудларидан самарали фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг архитектура-режалаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу соҳадаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

фахрийларнинг соҳадаги ёш мутахассисларни юксак маънавият, меҳнаткашлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирокини таъминлаш учун шароитлар яратиш;

фахрийларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш, қонуний хуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муносиб турмуш даражаси ва ижтимоий мавқеини таъминлаш;

Кенгашнинг республика архитектура ва қурилиш соҳасидаги меҳнат жамоаларининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳаётидаги ҳамда ҳар бир фахрийни қўллаб-қувватлаш чоралари билан қамраб олишдаги ташкилотчилик роли ва аҳамиятини ошириш;

фахрийларнинг ижтимоий ва моддий ҳолатини яхшилаш, уларга маиший, тиббий, маданий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

фахрийлар иштирокида маънавий-маърифий, маданий ҳамда спорт тадбирларини ташкил этиш, ёшлар билан, шу жумладан, соҳага оид олий ва профессионал таълим муассасаларида учрашувлар ўтказиш.


3. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда йирик қурилиш ташкилотларининг Кенгашга доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ва унга ҳомийлик хайрияларини ажратиб бориш бўйича таклифи қўллаб-қувватлансин.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ўн кун муддатда доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатувчи йирик қурилиш ташкилотларини Кенгашга бириктириш бўйича таклиф киритсин.

Кенгашнинг ҳар йилги харажатлар ва даромадлар сметаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланиши инобатга олинсин.


4. Белгилансинки:

Кенгаш раиси транспорт ва тиббий таъминот масалалари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

Кенгашнинг қарорлари тавсиявий характерда бўлиб, Кенгаш томонидан бевосита ёки билвосита қурилиш ташкилотлари молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш фаолиятига аралашилишига йўл қўйилмайди.


5. Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Кенгаш ишини самарали ташкил этиш ва уни доимий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгашининг васийлик кенгаши тузилсин.

Белгилансинки, Васийлик кенгашига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири раҳбарлик қилади, унинг таркибига қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосарлари ҳамда соҳада кўп йиллик амалий тажрибага эга фахрийлар киритилади.


7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги архитектура ва қурилиш йўналишидаги олий таълим муассасаларида малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда соҳада "устоз-шогирд" анъаналарини самарали йўлга қўйишда Кенгаш фахрийларини доимий жалб этиш чораларини кўрсин.


8. Адлия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Кенгашнинг уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уни қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.


9. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки кун муддатда Кенгашни Тошкент архитектура-қурилиш университети маъмурий биносининг зарур шароитларга эга хоналарига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг Хўжалик фаолияти бошқармаси икки кун муддатда Вазирлар Маҳкамасининг Автохўжалигига тегишли 2 та "Malibu" русумли автотранспорт воситасини Кенгашга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктирсин.


11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Кенгашнинг идора анжомлари, ташкилий техникалар, мебель ва бошқа зарур алоқа восита турлари билан, шу жумладан, кенг полосали Интернет ахборот тармоғига уланишини бепул таъминлаш чораларини кўрсин.


12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кенгашнинг илтимосномасига мувофиқ фахрийларга юқори сифатли тиббий хизматлар, шу жумладан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва клиникаларида диагностика ҳамда даволаш хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига ҳар йили Кенгашнинг илтимосномаларига мувофиқ фахрийларнинг республика санаторийларида, шу жумладан хориждаги Ўзбекистон санаторийларида маданий дам олишлари ҳамда даволанишлари учун бепул йўлланмалар ажратиш тавсия этилсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 июлдаги

431-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси архитектура

ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши

ТУЗИЛМАСИ


























Васийлик кенгаши


Кенгаш
















































































Раис ёрдамчиси


Раис













Бош бухгалтер















































Кенгаш фахрий аъзолари


Раис ўринбосари



Бош юрисконсульт


















































Умумий масалалар бўйича мутахассис





































        

Изоҳ. Бошқарув ходимлари сони 6 та.


*) Кенгаш таркибига Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш соҳалари фахрийлари кенгаши раиси, унинг ўринбосари ҳамда жамиятда юксак обрў-эътиборга эга архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 июль






















































Время: 0.0995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск